Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова аҳолидан тушган саволларга жавоб берди:

〰️〰️〰️〰️

ЖССТ коронавирусдан тузалган беморларда антитаначалар шаклланган бўлса ҳам қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяпти. Кимларда ушбу ҳолатлар кузатилиши мумкин?

🦠 Коронавирус касаллиги ҳали охиригача ўрганилмаган ва ҳозирги кунга қадар изланишлар давом этаётган касалликдир. Олимлар ушбу касаллик билан қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяптилар ва уларнинг фикрига кўра касаллик иммунитети паст, сурункали касаллиги бор ва касалликка қарши антитаначалари кам бўлган беморларда учраши мумкинини таъкидладилар. Изланишлар ушбу беморларда аниқланган вируслар жуда кўп маротаба мутацияга учраганини ҳам кўрсатмоқда.

❗️Кўпчилик мен касалликдан қутилдим, антитаначалар бор деб ниқобсиз, масофани сақламасдан юришни бошладилар. Юқоридаги маълумотларга асосланиб, атрофдагиларни хавф хатарга қўймаслик учун ҳам барча санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишни тавсия этамиз.

〰️〰️〰️〰️

Нима учун Ўзбекистонга чет элдан мутахассислар келяпти? Бизнинг тизим ва тиббиёт ходимларимиз ўз ишларини уддалай олмаяптиларми?

📌 Юртимизда тизим ёки шифокорлар ўз ишларини удалай олмадилар дейиш нотўғри бўлади. Коронавирусдан соғайганлар кўрсаткичи ҳам буни исботлаб турибди.

🦠 Коронавирус янги ва унинг очилмаган қирралари кўп. У географик тузилишга, об-ҳавога, иқлимга, маҳаллий шароитига ва одамларни олиб бораётган турмуш тарзига қараб турлича кечмоқда. Ҳар бир давлат тавсияларни маҳаллий шароитларга мослашган ҳолда ишлаб чиқади ва ҳар қандай вақтда уни тўлдириши ёки ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ривожланган мамлакатларнинг малакали мутахассислари билан мунтазам тажриба алмашиб туриш хозирги кун талабидир. Олимлар турли давлатларга бориб нафақат амалий ёрдам берадилар, балки маҳаллий олимлар билан бирга ҳар бир мамлакатда изланиш ўтказадилар ва даволаш ва касалликни саралаш, ташхис қўйиш бўйича янги, замонавий ва қулай, самарали усулларни кашф этадилар ҳамда тажриба алмашадилар .

❗️Айтиш керакки, чет эл мутахассислари Ўзбекистон танлаган йўли ва тактикасига юқори баҳо бермоқдалар.

〰️〰️〰️〰️

12 ёшли фарзандим коронавирусдан уй шароитида даволанмоқда. Икки кундан бери иситмаси 37,8 гача чиқяпти. Шифокоримиздан унга ҳароратни туширувчи дори берсам бўладими десам, у енгил турини ўтказмоқда, деб рухсат бермади. Шу тўғрими?

✔️ Тўғри. Иситма — тананинг нормал ҳимоя реакциясидир. Бу ҳароратда иситмани туширишга ҳаракат қиладиган бўлсак, иммун тизимини заифлаштирган бўламиз.

🍷Ушбу ҳолатда кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади. Организмнинг ўзи ишлаб чиқилган антитаначалар ёрдамида курашади. Енгил турида болаларга кўп ва пала-партиш дорилар бериш тавсия этилмайди (дориларни дозаларига ҳам эътибор беришимиз керак). Шунинг учун ҳар қандай вазиятда шифокор назоратида бўлиш ва шифокор тавсияларига амал қилишимиз керак.

〰️〰️〰️〰️

Яқинда мулоқотда бўлган жиянимда коронавирус аниқланди. Ишга бормаслигим мумкинми?

✔️ Ҳа. Ҳудудий шифокорингизга мурожаат қилинг. Сизга яккалаш тартибида ўтирганингиз учун ҳудудий поликлиникада касаллик варақаси очилади ва шифокор сизни назоратга олади. Сиз ушбу муддатда ишхонангизга телефон орқали маълумот бериб қўйишингиз керак.

@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазири:
АЛИШЕР ШАДМАНОВ ВА РУСТАМ ХОЛМАТОВ ЧИНОЗ ТУМАН МАРКАЗИЙ ШИФОХОНАСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИНИ ОЧИШДИ

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил июнь ойида Тошкент вилоятига ташрифи давомидаги топшириқлари асосида вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларни қуриш, реконструкция ва таъмирлаш учун қўшимча 387 миллиард сўм маблағ ҳисобига жами 71 та даволаш профилактика муассасалари қурилиш, реконструкция ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган эди.

Вилоятнинг барча ҳудудлари қатори, Чиноз туманида ҳам қатор қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, Ватанимиз Мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида туман марказий шифохонасининг янгидан бунёд этилган биноси фойдаланишга топиширилди. Шифохонанинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу шифохона бунёд этилишига 23,5 миллиард сўм сарфланди. Муассаса энг замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, беморларга аниқ ташхис қўйиш, самарали даволаш учун барча имкониятлар яратилган. Болалар бўлими, шошилинч тез ёрдам, терапия ва туғруқхона бўлимлари, умуман олганда, 140 ўринли мазкур замонавий шифохонада нафақат Чиноз тумани, балки қўшни вилоятлар ва туманлар аҳолисига ҳам сифатли ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга.

Бу ердаги малакали шифокорлар самарали фаолият юритиши, касалликка чалинган фуқароларнинг сифатли тиббий ёрдам олишлари, ҳатта, беморларни кўришга келган яқинлари учун ҳам барча шароитлар яратилган. Бундай қулайлик эса пандемия шароитида аҳолининг тезкор ва зарур тиббиёт ёрдам олишларида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Бир сўз билан айтганда, мазкур марказий шифохона туман аҳлига, меҳмонларга замонавий ва сифатли тиббиёт ёрдам кўрсатадиган маскан сифатида узоқ йиллар хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Чиноз туман марказий шифохонасининг янги биноси очилиш маросимидан фотолавҳалар.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР 38 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 29 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41067 (+114) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 90 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида, яна 8 нафари Хоразм вилоятида, 4 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда яна 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 79 ёшли Ж.К. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 57 ёшли М.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 178 нафар, Тошкент вилоятида 103 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Наманган вилоятида ҳам 2 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 38250 (+303) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2510 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СанҚваМ-0375-20.pdf
392.1 KB
❗️COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар.

2020 йил 27 август.

@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
АЛИШЕР ШАДМАНОВ: МАКТАБЛАРНИ ЭПИДЕМИК ЎЧОҚҚА АЙЛАНТИРИБ ҚЎЙИШГА ҲАҚҚИМИЗ ЙЎҚ

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида мактабларда 2020-2021 ўқув йилини ташкил этишда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда шу йилнинг 28 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалаларига бағишланган видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси, мактабларнинг янги ўқув йилига тиббий, санитария-эпидемиологик тайёргарлигини назорат қилиш, мазкур жараёнда тиббиёт ходимларининг иштироки, уларга юклатилган вазифалар ҳамда тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳал этилиши зарур бўлган муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Вазир Алишер Шадманов ўз сўзида пандемия шароитида маҳаллий ҳокимликлар, тиббиёт ва таълим муассасалари олдида турган долзарб муаммоларни санаб, уларнинг ечимларига ҳам тўхталиб ўтди.

Мисол учун, мамлакатимиздаги мавжуд 9942 та мактабнинг барчаси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан бу муаммо ҳал этилиши муҳимлиги таъкидланди.

— Таълим муассасаларида тозалик ва озодаликни сақлаш, дезинфекция ишларига алоҳида эътибор қаратишимиз муҳим бўлган масалалардан бири, — деди Алишер Шадманов. — Бу учун санитария хизмати марказлари шу йилнинг 5 сентябрига қадар ўз худудларидаги ўқув даргоҳларини тайёргарлик ҳолатини ўрганиб, мактаб жамоасини текширувчи бўлиб эмас, балки уларга ҳар жиҳатдан амалий кўмак бериб, дарс жараёнларида эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш борасида тренинг ва репетициялар ўтказиши зарур. 480 минг нафардан ортиқ ўқитувчи фаолият кўрсатадиган ва 6,2 миллион нафардан ошиқ ўқувчи таҳсил оладиган таълим муассасаларини эпидемик ўчоққа айлантириб қўйишга ҳаққимиз йўқ, — деб сўзини давом эттирди Соғлиқни сақлаш вазири.

Йиғилишда, шунингдек, таълим муассасаларининг 1 057 тасида тиббиёт хоналари мавжуд эмаслиги, тиббиёт хоналари ва изоляторларни ташкил этишда маҳаллий ҳокимликлар ва халқ таълими мутасаддиларига тиббиёт ходимлари ўз тавсиялари ва кўрсатмалари билан яқиндан ёрдам бериши айтилди.

Бундан ташқари, мактаб ошхоналарининг ҳолати, уларнинг санитария талабларига жавоб бериши зарурлиги, сифатига шубҳа қилинган овқатларни муассаса ҳудудига киритиш ва ноқонуний савдонинг олдини олиш кераклиги, кўп мактабларда ҳожатхоналарнинг ҳам гигиена талабларига жавоб бермаслиги каби қатор муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 29 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41160 (+93) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 93 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли М.Х. (эркак), Учтепа туманида яшаган 64 ёшли А.Ш. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 287 нафар, Тошкент вилоятида 103 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорқалпоғистон Республикасида 2 нафар, Наманган вилоятида ҳам 2 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 38359 (+412) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2492 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 29 август куни мамлакатимизда 337 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида жами 412 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 160 нафар бемордан 38 359 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2492 нафар бемордан 276 нафари оғир, 138 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 30 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41303 (+143) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 87 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, яна 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда яна 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 84 ёшли И.А. (аёл) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 47 ёшли Б.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 38359 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2633 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 276 нафари оғир, 138 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
МАКТАБЛАРГА ҚАРИЙБ 10 МИНГ НАФАР ТИББИЁТ ХОДИМИ САФАРБАР ҚИЛИНДИ

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида ўтказилган мактабларда янги ўқув йилини ташкил этишда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча жараёнларда таълим мутасаддиларига мактабларда тиббий хавфсизликни таъминлаш борасида кўмак ва тавсияларини бериб боради.

Панедмия шароитида янги ўқув йилини бошлаш жиддий тайёргарликни талаб қилади. Мамлакатимиздаги мавжуд 9942 та мактабда фаолият кўрсатадиган 480 минг нафардан ошиқ ўқитувчи ва у ерда таҳсил олаётган 6,2 миллион нафардан зиёд ўқувчининг хавфсизлигини таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига ҳам қатор масъулият ва вазифалар юклайди. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов шу талабдан келиб чиқиб, кўп тармоқли марказий поликлиника, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудидаги таълим муассасаларига қарийб 10 минг нафар тиббиёт ходими бириктирилгани ҳақида хабар берди.

Тиббиёт ходимлари мактабларда фильтрларни ташкил этишда иштирок этади, ушбу жараёнда тана ҳарорати кўтарилган ва бемор деб топилган ўқувчилар хақидаги маълумотни ҳудуддаги тегишли муассаса раҳбарларига етказади. Шунингдек, карантинга олинган хонадон эгаларига бемор ёки улар билан мулоқотда бўлган болаларни фақат оила шифокорининг рухсати билан мактабга юбориш кераклигини тушунтиради, бемор аниқланган хонадонда санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш тартибини назорат қилади.

Бундан ташқари, таълим муассасасига бириктирилган тиббиёт ходимлари мактаб жамоаси ва ўқувчилар орасида коронавирус профилактикаси билан шуғулланиш, тарғибот тадбирларини ўтказиш, амалга оширилган ишлар ва бемор болаларнинг ҳолати бўйича маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими муассасалари каби қатор ташкилотларга тегишли маълумотларни тақдим қилиш ишлари билан шуғулланишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Вазирлик расмий канали — ssvuz