Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.41K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
АЙНИ ПАЙТДА ЮРТИМИЗДА 2 573 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ДАВОЛАНМОҚДА

🔺2020 йил 28 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 823 (+103) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 56 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Самарқанд вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Учтепа туманида яшаган 70 ёшли Ш.У. (аёл) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 536 нафар, Тошкент вилоятида 156 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 37 947 (+747) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 573 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ШИФОКОРЛАРИМИЗНИНГ ФИДОКОРОНА МЕҲНАТИ САБАБ ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА ЮРТИМИЗДА БИРИНЧИ МАРТА СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 93 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 28 август куни мамлакатимизда 376 ҳолатда касаллик қайд этилган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида жами 747 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 823 нафар бемордан 37 947 нафари соғайди. Таъкидлаш жоизки, шифокорларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли пандемия даврида биринчи марта юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 93 фоизгача кўтарилди.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2573 нафар бемордан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 29 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40953 (+130) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 88 нафари Тошкент вилоятида, 30 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 72 ёшли Н.Ш. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Э.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 37947 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2701 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
✈️ Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича навбатдаги чартер рейслар РЎЙХАТИ

31 августдан 30 сентябргача бўлган бир ой мобайнида амалга ошириладиган чартер рейслар жадвали тасдиқланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔹31 август
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Владивосток – Тошкент
Сеул – Тошкент – Сеул
Тошкент – Минск – Тошкент

🔹1 сентябрь
Истанбул – Тошкент – Истанбул
Дубай – Тошкент – Дубай
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
Минск – Тошкент – Минск

🔹2 сентябрь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент

🔹3 сентябрь
Тошкент – Екатеринбург – Тошкент
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
Тошкент – Франкфурт – Тошкент

🔹4 сентябрь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Сеул – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент
Тошкент – Дубай – Тошкент

🔹5 сентябрь
Тошкент – Қозон – Тошкент
Истанбул – Тошкент – Истанбул

🔹7 сентябрь
Тошкент – Москва – Тошкент
Сеул – Тошкент – Сеул
Тошкент – Минск – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент
Дубай – Тошкент – Дубай

🔹8 сентябрь
Истанбул – Тошкент – Истанбул
Дубай – Тошкент – Дубай
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
Минск – Тошкент – Минск

🔹9 сентябрь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент
Истанбул – Тошкент – Истанбул

🔹10 сентябрь
Тошкент – Новосибирск – Тошкент
Тошкент – Сеул – Тошкент
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
Тошкент – Франкфурт – Тошкент

🔹11 сентябрь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент
Тошкент – Дубай – Тошкент

🔹12 сентябрь
Тошкент – Қозон – Тошкент
Тошкент – Владивосток – Тaшкент
Истанбул – Тошкент – Истанбул

🔹14 сентябрь
Тошкент – Москва – Тошкент
Сеул – Тошкент – Сеул
Тошкент – Минск – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент

🔹15 сентябрь
Истанбул – Тошкент – Истанбул
Дубай – Тошкент – Дубай
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
Минск – Тошкент – Минск

🔹16 сентябрь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Истанбул –Тошкент
Истанбул – Тошкент – Истанбул

🔹17 сентябрь
Тошкент – Новосибирск – Тошкент
Тошкент – Сеул – Тошкент
Тошкент – Санкт-Петербург –Тошкент
Тошкент – Франкфурт – Тошкент

🔹18 сентябрь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент
Тошкент – Дубай – Тошкент

🔹19 сентябрь
Тошкент – Қозон – Тошкент
Истанбул – Тошкент – Истанбул

🔹21 сентябрь
Тошкент – Москва – Тошкент
Сеул – Тошкент – Сеул
Тошкент – Минск – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент
Истанбул – Самарқанд – Истанбул
Дубай – Тошкент – Дубай

🔹22 сентябрь
Истанбул – Тошкент – Истанбул
Дубай – Тошкент – Дубай
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
Минск – Тошкент – Минск

🔹23 сентябрь
Тошкент – Ростов -Дон
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент
Истанбул – Тошкент – Истанбул

🔹24 сентябрь
Тошкент – Екатеринбург – Тошкент
Тошкент – Сеул – Тошкент
Самарқанд – Истанбул – Самарқанд
Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент
Тошкент – Франкфурт – Тошкент

🔹25 сентябрь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент
Тошкент – Дубай – Тошкент
Тошкент – Олмота – Тошкент

🔹26 сентябрь
Тошкент – Қозон – Тошкент
Тошкент – Владивосток – Тошкент
Истанбул – Тошкент – Истанбул

🔹27 сентябрь
Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент

🔹28 сентябрь
Тошкент – Москва – Тошкент
Сеул – Тошкент – Сеул
Тошкент – Минск – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент
Истанбул – Самарқанд – Истанбул

🔹29 сентябрь
Истанбул – Тошкент – Истанбул
Дубай – Тошкент – Дубай
Тошкент – Санкт-Петербург –Тошкент
Минск – Тошкент – Минск

🔹30 сентябрь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент
Истанбул – Тошкент – Истанбул

@ssvuz
Республика махсус комиссиясининг мамлакатимиз аҳолисига мурожаати

Муҳтарам Ватандошлар!

Авваламбор, барчангизни яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан чин юракдан самимий табриклаймиз.

Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистоннинг янги, очиқ, демократик ва инсонпарвар қиёфаси яратилмоқда. Жонажон халқимизнинг эртага эмас, бугун бахтли яшаши учун амалга оширилаётган мазкур ислоҳотларнинг таъсирини ҳар бир юртдошимиз ўзи ва оиласи мисолида кўриб, сезиб турибди.

Ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу бўлганидек, ҳаёт ҳам турли синов ва қийинчиликлардан иборат. Буни бутун ер юзи аҳолисини жиддий ташвишга солаётган хавф – пандемия мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бизга ҳам, афсуски, бу синов етиб келди. Кутилмаганда ҳаёт тарзимизни, одатларимизни, бир маромда кетаётган жараёнларни ўзгартиришимизга, янги талаб ва шартлар асосида яшашга ўрганишимизга тўғри келди.

Беш ойдан ортиқ вақт давомида давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ва кўрсатмаларига мувофиқ бу хатарни имкон қадар кам талафот билан енгиб ўтиш учун барча зарур чораларни кўриб келмоқдамиз.

Кўрилган самарали чора-тадбирлар ҳамда тиббиёт ҳодимларининг фидокорона хизматлари натижасида бугунги кунга келиб Ўзбекистонда коронавирус юқтирган жами 40 мингдан ошиқ фуқароларимизнинг қарийиб

38 мингга яқини ёки 93 фоизи соғайди, 2 минг 700 дан зиёд беморни даволаш ва оиласи бағрига қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Вазият айниқса Тошкент шаҳрида ижобий томонга ўзгармоқда. Яқинда Россия, Германия ва Хитойдан таклиф этилган шифокорлар ҳудудлар ўртасида тақсимлангани, хорижлик экспертлар асосан оғир аҳволдаги касалларни энг замонавий услублар асосида, тизимли равишда даволашга жалб этилгани ўзининг яхши самарасини берди.

Мазкур йўналишда амалга ошираётган шу ва бошқа чора-тадбирларимиз яқин кунларда ўзининг ижобий самарасини кўрсатишига, барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, мўътабар кексаларимизнинг дуои фотиҳалари билан бу синовдан эсон-омон ўтишимизга, қаттиқ ишонамиз.

Касаллик тарқалишининг суръатини пасайтириш ва жараённи жиловлаб туришда оммавий тадбирлар ва турли маросимлардан воз кечишнинг аҳамияти катта эканини бугун яхши англаб етдик. Халқимиз саломатлиги ҳар нарсадан устун туришини, инсон ҳаёти энг олий қадрият эканини ҳам пандемия даври бизга яна бир бор эслатди, кўрсатди.

Вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олиб, бу йилги қатор байрамлар ва оммавий тадбирлар ўтказишни вақтинча тўхтатганимиздан барчангиз хабардорсиз.

Мана, юртимиз мустақиллигининг 29 йиллик айёми ҳам яқинлашиб келяпти. Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ, пандемия шароитида мазкур буюк санани нишонлаш тартибини келишиб олиш учун соғлиқни сақлаш тизмининг вакиллари билан маслаҳат қилдик. Албатта, бунда ҳам асосий вазифа – халқимиз саломатлигини асраш нуқтаи назаридан масалага ёндашилди.

Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва оммавий сайиллар ўтказишни, шунингдек, боғ ва кўнгилочар майдончаларда концерт дастурлари ташкил этишни, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида мушакбозликларни чеклашни талаб қилмоқда. Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деган қарорга келдик.

Корхона ва ташкилотларда ҳам байрам тадбирлари режалаштирилган тақдирда, уларни санитария нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш кераклигини алоҳида таъкидламоқчимиз.

Ушбу кунлар биз учун ҳар қачонгидан-да синовли бўлади. Кўрилаётган чоралар қанчалик натижа бериши тез орада аён бўлади.

Шу муносабат билан, ҳар биримиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга, ҳаракатларимизда эпидемилогик талабларга сўзсиз амал қилишга одатланишимиз керак.

Давоми: https://telegra.ph/Republika-mahsus-komissiyasining-mamlakatimiz-a%D2%B3olisiga-murozhaati-08-29

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова аҳолидан тушган саволларга жавоб берди:

〰️〰️〰️〰️

ЖССТ коронавирусдан тузалган беморларда антитаначалар шаклланган бўлса ҳам қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяпти. Кимларда ушбу ҳолатлар кузатилиши мумкин?

🦠 Коронавирус касаллиги ҳали охиригача ўрганилмаган ва ҳозирги кунга қадар изланишлар давом этаётган касалликдир. Олимлар ушбу касаллик билан қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяптилар ва уларнинг фикрига кўра касаллик иммунитети паст, сурункали касаллиги бор ва касалликка қарши антитаначалари кам бўлган беморларда учраши мумкинини таъкидладилар. Изланишлар ушбу беморларда аниқланган вируслар жуда кўп маротаба мутацияга учраганини ҳам кўрсатмоқда.

❗️Кўпчилик мен касалликдан қутилдим, антитаначалар бор деб ниқобсиз, масофани сақламасдан юришни бошладилар. Юқоридаги маълумотларга асосланиб, атрофдагиларни хавф хатарга қўймаслик учун ҳам барча санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишни тавсия этамиз.

〰️〰️〰️〰️

Нима учун Ўзбекистонга чет элдан мутахассислар келяпти? Бизнинг тизим ва тиббиёт ходимларимиз ўз ишларини уддалай олмаяптиларми?

📌 Юртимизда тизим ёки шифокорлар ўз ишларини удалай олмадилар дейиш нотўғри бўлади. Коронавирусдан соғайганлар кўрсаткичи ҳам буни исботлаб турибди.

🦠 Коронавирус янги ва унинг очилмаган қирралари кўп. У географик тузилишга, об-ҳавога, иқлимга, маҳаллий шароитига ва одамларни олиб бораётган турмуш тарзига қараб турлича кечмоқда. Ҳар бир давлат тавсияларни маҳаллий шароитларга мослашган ҳолда ишлаб чиқади ва ҳар қандай вақтда уни тўлдириши ёки ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ривожланган мамлакатларнинг малакали мутахассислари билан мунтазам тажриба алмашиб туриш хозирги кун талабидир. Олимлар турли давлатларга бориб нафақат амалий ёрдам берадилар, балки маҳаллий олимлар билан бирга ҳар бир мамлакатда изланиш ўтказадилар ва даволаш ва касалликни саралаш, ташхис қўйиш бўйича янги, замонавий ва қулай, самарали усулларни кашф этадилар ҳамда тажриба алмашадилар .

❗️Айтиш керакки, чет эл мутахассислари Ўзбекистон танлаган йўли ва тактикасига юқори баҳо бермоқдалар.

〰️〰️〰️〰️

12 ёшли фарзандим коронавирусдан уй шароитида даволанмоқда. Икки кундан бери иситмаси 37,8 гача чиқяпти. Шифокоримиздан унга ҳароратни туширувчи дори берсам бўладими десам, у енгил турини ўтказмоқда, деб рухсат бермади. Шу тўғрими?

✔️ Тўғри. Иситма — тананинг нормал ҳимоя реакциясидир. Бу ҳароратда иситмани туширишга ҳаракат қиладиган бўлсак, иммун тизимини заифлаштирган бўламиз.

🍷Ушбу ҳолатда кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади. Организмнинг ўзи ишлаб чиқилган антитаначалар ёрдамида курашади. Енгил турида болаларга кўп ва пала-партиш дорилар бериш тавсия этилмайди (дориларни дозаларига ҳам эътибор беришимиз керак). Шунинг учун ҳар қандай вазиятда шифокор назоратида бўлиш ва шифокор тавсияларига амал қилишимиз керак.

〰️〰️〰️〰️

Яқинда мулоқотда бўлган жиянимда коронавирус аниқланди. Ишга бормаслигим мумкинми?

✔️ Ҳа. Ҳудудий шифокорингизга мурожаат қилинг. Сизга яккалаш тартибида ўтирганингиз учун ҳудудий поликлиникада касаллик варақаси очилади ва шифокор сизни назоратга олади. Сиз ушбу муддатда ишхонангизга телефон орқали маълумот бериб қўйишингиз керак.

@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазири:
АЛИШЕР ШАДМАНОВ ВА РУСТАМ ХОЛМАТОВ ЧИНОЗ ТУМАН МАРКАЗИЙ ШИФОХОНАСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИНИ ОЧИШДИ

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил июнь ойида Тошкент вилоятига ташрифи давомидаги топшириқлари асосида вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларни қуриш, реконструкция ва таъмирлаш учун қўшимча 387 миллиард сўм маблағ ҳисобига жами 71 та даволаш профилактика муассасалари қурилиш, реконструкция ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган эди.

Вилоятнинг барча ҳудудлари қатори, Чиноз туманида ҳам қатор қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, Ватанимиз Мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида туман марказий шифохонасининг янгидан бунёд этилган биноси фойдаланишга топиширилди. Шифохонанинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу шифохона бунёд этилишига 23,5 миллиард сўм сарфланди. Муассаса энг замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, беморларга аниқ ташхис қўйиш, самарали даволаш учун барча имкониятлар яратилган. Болалар бўлими, шошилинч тез ёрдам, терапия ва туғруқхона бўлимлари, умуман олганда, 140 ўринли мазкур замонавий шифохонада нафақат Чиноз тумани, балки қўшни вилоятлар ва туманлар аҳолисига ҳам сифатли ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга.

Бу ердаги малакали шифокорлар самарали фаолият юритиши, касалликка чалинган фуқароларнинг сифатли тиббий ёрдам олишлари, ҳатта, беморларни кўришга келган яқинлари учун ҳам барча шароитлар яратилган. Бундай қулайлик эса пандемия шароитида аҳолининг тезкор ва зарур тиббиёт ёрдам олишларида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Бир сўз билан айтганда, мазкур марказий шифохона туман аҳлига, меҳмонларга замонавий ва сифатли тиббиёт ёрдам кўрсатадиган маскан сифатида узоқ йиллар хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Чиноз туман марказий шифохонасининг янги биноси очилиш маросимидан фотолавҳалар.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР 38 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 29 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41067 (+114) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 90 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида, яна 8 нафари Хоразм вилоятида, 4 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда яна 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 79 ёшли Ж.К. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 57 ёшли М.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 178 нафар, Тошкент вилоятида 103 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Наманган вилоятида ҳам 2 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 38250 (+303) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2510 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СанҚваМ-0375-20.pdf
392.1 KB
❗️COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар.

2020 йил 27 август.

@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
АЛИШЕР ШАДМАНОВ: МАКТАБЛАРНИ ЭПИДЕМИК ЎЧОҚҚА АЙЛАНТИРИБ ҚЎЙИШГА ҲАҚҚИМИЗ ЙЎҚ

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида мактабларда 2020-2021 ўқув йилини ташкил этишда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда шу йилнинг 28 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалаларига бағишланган видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси, мактабларнинг янги ўқув йилига тиббий, санитария-эпидемиологик тайёргарлигини назорат қилиш, мазкур жараёнда тиббиёт ходимларининг иштироки, уларга юклатилган вазифалар ҳамда тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳал этилиши зарур бўлган муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Вазир Алишер Шадманов ўз сўзида пандемия шароитида маҳаллий ҳокимликлар, тиббиёт ва таълим муассасалари олдида турган долзарб муаммоларни санаб, уларнинг ечимларига ҳам тўхталиб ўтди.

Мисол учун, мамлакатимиздаги мавжуд 9942 та мактабнинг барчаси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан бу муаммо ҳал этилиши муҳимлиги таъкидланди.

— Таълим муассасаларида тозалик ва озодаликни сақлаш, дезинфекция ишларига алоҳида эътибор қаратишимиз муҳим бўлган масалалардан бири, — деди Алишер Шадманов. — Бу учун санитария хизмати марказлари шу йилнинг 5 сентябрига қадар ўз худудларидаги ўқув даргоҳларини тайёргарлик ҳолатини ўрганиб, мактаб жамоасини текширувчи бўлиб эмас, балки уларга ҳар жиҳатдан амалий кўмак бериб, дарс жараёнларида эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш борасида тренинг ва репетициялар ўтказиши зарур. 480 минг нафардан ортиқ ўқитувчи фаолият кўрсатадиган ва 6,2 миллион нафардан ошиқ ўқувчи таҳсил оладиган таълим муассасаларини эпидемик ўчоққа айлантириб қўйишга ҳаққимиз йўқ, — деб сўзини давом эттирди Соғлиқни сақлаш вазири.

Йиғилишда, шунингдек, таълим муассасаларининг 1 057 тасида тиббиёт хоналари мавжуд эмаслиги, тиббиёт хоналари ва изоляторларни ташкил этишда маҳаллий ҳокимликлар ва халқ таълими мутасаддиларига тиббиёт ходимлари ўз тавсиялари ва кўрсатмалари билан яқиндан ёрдам бериши айтилди.

Бундан ташқари, мактаб ошхоналарининг ҳолати, уларнинг санитария талабларига жавоб бериши зарурлиги, сифатига шубҳа қилинган овқатларни муассаса ҳудудига киритиш ва ноқонуний савдонинг олдини олиш кераклиги, кўп мактабларда ҳожатхоналарнинг ҳам гигиена талабларига жавоб бермаслиги каби қатор муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz