Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
⚡️Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 17 августдан бошлаб:

✔️ ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тиклаш;

✔️жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатнови (метрополитен фаолияти бундан мустасно). Ушбу транспорт фаолиятини ташкил этиш учун:

🔸ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва кондукторларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37°С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши;

🔸жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши ва улар орасида ижтимоий масофа сақланиши, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

🔸транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилиши зарур.

✔️ диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда). Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади;

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
⚡️Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️ 2020 йил 20 августдан бошлаб:

✔️ буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолияти (санитар тозалаш ишларини ўтказиш учун ҳафтада бир марта санитар кунини эълон қилган ҳолда). Бунда, супермаркет ва бошқа йирик дўконлар:

🔹кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлишини, шунингдек, ушбу объектларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш талаб этилади;

🔹ишчи, хизмат, умумий санитар-гигиеник узел хоналарини, йирик сиғим майдонларини (хоналарини) ва ҳаво айлантириш тизимини ультрабинафша зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш чораларини кўриши лозим.

✔️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар фаолияти. Ушбу объектлар фаолиятини амалга оширишда:

🔹уларнинг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;

🔹ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади
.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

✔️ фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши, бунда улар томонидан санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўриш;

✔️тана ҳарорати 37 градус ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;

✔️давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;

✔️томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;

✔️умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);

✔️тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

✔️ 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;

✔️ йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плеёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

‼️Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

⭕️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинга олишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️ хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кун этиб белгиланади;

✔️карантин муддатини шахснинг хоҳишига кўра карантин марказларида ёки меҳмонхоналарда ўтказиш тартиби сақлаб қолинади;

✔️карантин муддати шахснинг даволаш профилактика чора-тадбирларини амалга оширишга розилигига кўра, карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган дори воситаларини қабул қилган) ҳолда 7 кун этиб белгиланади (бунда 7 кунлик карантиндан сўнг тест натижаси манфий бўлганда шахс карантин марказидан чиқарилади).

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
❗️Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан кириш бўйича қуйидаги тартиб амал қилиши белгиланди:

✔️санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

✔️ коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

✔️коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейслар — эвакуация рейслари) — Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

❗️Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди. Мазкур рўйхатга асосан:

🔵 яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;

🟡 сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;

🔴 қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.

❗️Юқоридагилардан ташқари жамоавий (коллектив) иммунитет шаклланиши жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида антитаначалар (иммунофермент) таҳлилини ўтказиш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

‼️Шу билан бирга, мутасадди вазирлик ва идораларга оммавий ахборот воситаларида маданий-маърифий ва кўнгилочар мазмундаги кўрсатув, эшиттириш ва материалларни кўпайтириш, шунингдек ижтимоий масофани таъминлаган ҳамда санитария-эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда театр, кинотеатр, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН 1 569 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ

Бугун мамлакатимизнинг 9 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 569 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 1 245 нафари Тошкент шаҳрида, 215 нафари Тошкент вилоятида, 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 14 нафари Самарқанд вилоятида, яна 14 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида ва яна 6 нафари Навоий вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 2 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 1 208 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 25 659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил қилмоқда.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 12 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 654 (+189) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 162 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, яъни Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли М.М. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 569 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 25 659 нафарга (78 фоиз) етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6 784 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 12 август куни мамлакатимизда 671 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида жами 1 569 нафар бемор соғайиб, рекорд натижа қайд этилди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 32 654 нафар бемордан 25 659 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 6 784 нафар бемордан 1 375 нафари оғир, 410 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 13 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 837 (+183) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Наманган вилоятида, яна 11 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 63 ёшли Д.А. (аёл) ҳамда Зангиота туманида яшаган 66 ёшли Х.Э. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 25 659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6 965 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 375 нафари оғир, 410 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Коронавирус 23.07.2020.pdf
544.6 KB
Молия вазирлиги республика бўйича короновирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга тўловлар тўланиши тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
«Мукофот пули оладиган тиббиёт ходимлари тоифалари аниқ белгилаб қўйилган» — вазир ўринбосари билан суҳбат

Батафсил:
Kun.uz

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб берди:

~~~~~~~~~~~~~
Қандли диабети бор беморларда қон қуюқлашган ва таркибида қанд миқдори юқори бўлади, шунинг учун уларда тромбоэмболия асоратлари ҳам юқори бўлади. Шу сабабдан уларда коронавируснинг кечиши хавфли бўлиши мумкин.

~~~~~~~~~~~~~
Вирус юқишида гумонланган инсон:

☝️Биринчи навбатда ўз-ўзини алохидалаши керак;
😷 шахсий химоя воситаларидан тўлиқ фойдаланиши керак;
💦 кўп миқдорда суюқлик қабул қилиши;
🍚 тез-тез, осон хазм бўлувчи овқатлар истеъмол қилиши;
🌡 тана хароратини назоратда ушлаши керак.

~~~~~~~~~~~~~
Коронавирусдан тузалгандан кейин ҳид ва таъм билиш қобилияти қайта тикланади. Бу организмнинг ўз-ўзини қайта тиклай олиш қобилиятига боғлиқ!

~~~~~~~~~~~~~
Карантин чоралари юмшатилганда фуқаролардан:
⚡️Карантин қоидаларига аввалгидек риоя қилиш;
🚧 ижтимоий масофани сақлаш;
😷 ниқобда юриш;
🧴 қўлларни тез тез антисептик воситалар билан ишлов бериш;
🌬 корхона ва ташкилотларда хоналарни ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш талаб этилади.

~~~~~~~~~~~~~
Карантиндан кейин корхона ва ташкилотларда ходимлар хавфсизлиги учун:
🌡 Ишхонага киришдан албатта тана ҳароратини ўлчаш;
🧴 қўлларни антисептик воситалар билан ишлоб бериб туриш;
🚧 ходимларни иш ўринлари орасида камида 2 метр масофани ташкил қилши;
⚡️ ходимларни шахсий гигиена воситалари қўлқоп, кўзойнак кабилардан фойдаланиши;
📍 кўпчилик ишлайдиган хоналарда кварц лампалардан фойдаланиш мумкин;
🦠 коронавирус аниқланганларни яккалаш лозим.

~~~~~~~~~~~~~
Коронавирус ва гриппнинг фарқи:
🦠 Грипп “COVID-19”га қараганда жуда қисқа яширин давр ва жуда қисқа оралиқга эга.
🦠 “COVID-19”да серияли оралиқ 5-6 кун, гриппда оралиқ 3 кун. Грипп “COVID-19”га қараганда тезроқ тарқалиш хусусиятларига эга.
🦠 Болалар гриппни тарқатишида асосий омил ҳисобланади, “COVID-19" эса болаларда жуда кам учрайди.
🦠 Коронавирус турида қуруқ йўтал (ёки кўп бўлмаган балғам) кузатилади. Гриппда нам йўтал ва тумов, бурунни битиши кузатилади.
🦠 “COVID-19”да 15 фоиз ҳолда оғир инфекциялар бўлиб, кислород талаб қилиниши ва 5 фоиз критик ҳолат бўлиб, ўпка вентелацияси талаб қилинади. “COVID-19” критик ҳолат ва оғир инфекциялар гриппга қараганда юқори.
🦠 “COVID-19”да умумий ўлим коэффициенти 3-4 фоизни ташкил қилади. Мавсумий гриппда ўлим 0,1 фоиздан паст.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 79 ФОИЗГА ЕТДИ


🔺2020 йил 13 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 093 (+256) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 179 нафари Тошкент шаҳрида, 60 нафари Тошкент вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида ҳамда 8 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 312 нафар, Тошкент вилоятида 204 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Бухоро вилоятида 13 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, жами 611 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 26 270 (+611) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 79 фоизга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6 608 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН 1554 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ


Бугун мамлакатимизнинг 12 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 554 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 1 198 нафари Тошкент шаҳрида, 204 нафари Тошкент вилоятида, 39 нафари Самарқанд вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Қашқадарё вилоятида, 17 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Бухоро вилоятида, 11 нафардан Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, яъни 12 август куни мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 1 569 нафар бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилган эди.

Шундай қилиб, юртимизда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
МАМЛАКАТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 27 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ


🔺2020 йил 13 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 323 (+230) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент вилоятида, 102 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 11 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли А.И. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 554 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалиб, жами соғайганлар сони 27 213 нафарга (82 фоиз) етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5 894 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 82 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 13 август куни мамлакатимизда 669 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилояти 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1 554 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 33 323 нафар бемордан 27 213 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 894 нафар бемордан 1 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 14 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 561 (+238) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 132 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 105 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 27 нафари Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида), 35 нафари Самарқанд вилоятида, 32 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 6 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 71 ёшли М.О. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 51 ёшли У.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6 130 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб берди:

~~~~~~~~~~~~~

🔹 Касалланиб тузалгандан сўнг ҳам короновирус мутацияга учраши ва касалликнинг бошқа тури пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд. Тузалгандан сўнг ҳам ниқобда юриш, унинг бошқа ўта ҳавфлироқ туридан ҳимояланиш учун керак.

~~~~~~~~~~~~~~~~~

🦠 Куз ва қиш мавсумида бу вирус ўз вирулентлигини, яъни касаллик чақириш қобилиятини янада кучайтириши ва ўта ҳавфлироқ кечуви кузатилиш мумкинлиги ҳақида дунё олимлари огоҳлантирмоқдалар.

~~~~~~~~~~~~~~~~~

📌 Ўпка жароҳатланишлари кузатилган беморларга ривожланган давлатлар олимлари ва шифокорлари тикланиш даври учун ногиронлик тайинлашни ҳам тавсия қилмоқдалар, сабаби уларнинг ўпка альвеолалари фиброз тўқималар билан қопланиши мумкин, бу тўқималар эса алвеолаларни орқага тикланишига тўсқинлик қилади.

✏️ Агар жароҳатланган тўқималар фиброз тўқима билан тўлиқ қопланмаган бўлса, улар секин-аста тикланади.

🔹Организмнинг қайта тикланиш механизми мавжуд бўлиб, бемор доимий равишда шифокор назоратида туриб реабилитация муолажаларини бажариши керак, яъни нафас машқларини мунтаззам бажариб турсалар, руҳият ва асаб тизимини ижобий томонга қаратган холда қайта тикланишга ишонч билан қарашлик ҳам бу жароҳатланишлардан тезроқ тузалишга ёрдам беради.

~~~~~~~~~~~~~~~~~

🔹 Ишлайдиган ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида хусусий болалар боғчаси ва мактаблар фаолиятига рухсат берилди. Бироқ бу барча МТМ ишлашини англатмайди. Фақатгина санитария қоидалари ва талабларига тўлиқ риоя қиладиган боғчалар ишлайди.

✏️ ССВ мутахассислари томонидан тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда "Болалар боғчаси ва мактаблар фаолиятини бошлаш учун санитария қоидалари, меъёрлари ва талаблари" тасдиқланди.

~~~~~~~~~~~~~~~~~

🔹 Дори воситаларини қабул қилгандан сўнг организм узоқ вақт тозаланади ёки тикланади. Дори ва нафас шаклидаги жисмоний машқлар ўз вақтида қўлланилганда самарали бўлади. Беморнинг аҳволи дорилар билан даволаш керак деб баҳоланса, уларни қисқа муддатга тайинлашга мажбурмиз. Иккала муолажани ҳам соғайиш мақсадида параллел, биргаликда олиб бориш эса янада яхши ва тезроқ натижага эришишга ёрдам беради.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺2020 йил 14 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 821 (+260) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 127 нафари
Тошкент вилоятида, 105 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Андижон вилоятида, 3 нафардан Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 72 ёшли А.Я. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 36 ёшли Ф.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун
айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 346 нафар, Тошкент вилоятида 256 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, жами 612 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 27 825 (+612) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5 776 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
⚡️ 15 августдан Тошкентда жамоат транспорти, автобуслар ва микроавтобуслар ҳаракатланиши тўлиқ тикланади

🚌 132 та йуналишда 1 105 та автобус йўналишларга чиқарилади. Шунингдек, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимидаги хусусий корхоналар ва 98 та йўналишда 800 дан ортиқ йўналишли таксилар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

😷 Йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус ва микроавтобуслар салонига чиқарилмайди.

🚿 Транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Республика махсус комиссияси фуқароларни авторанспорт ва метрополитен хизматларидан фойдаланилганда аҳоли ўртасида ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш режимига қатъий риоя қилишга чақиради.

‼️ Ниқобсиз юриш ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ! Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади.

🧤 Турли савдо мажмуалари, бозорлар, дўконларда юрилганда қўлларни ташқи юзаларга тегишидан ҳимоялашни таъминлаш учун ҚЎЛҚОПЛАРдан фойдаланиш зарур.

Европа ва Осиё мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина ИЖТИМОИЙ МАСОФАга ва мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИГА қатъий риоя қилиниши пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

❗️ Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз. Сизлардан огоҳ ва ўта талабчан бўлишни, дўст ва яқинларингизни ушбу қоидаларга риоя этишга ундашингизни сўраймиз.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Республиканская специальная комиссия обращает внимание граждан на необходимость строгого соблюдения масочного режима и обеспечения социальной дистанции при пользовании услугами автотранспорта и метрополитена.

‼️ Нахождение в общественном транспорте без масок КАТЕГОРИЧЕСКИ ЗАПРЕЩАЕТСЯ! К нарушителям будут применены строгие меры и наложены штрафы.

🧤 При посещении различных торговых площадок, рынков, магазинов необходимо пользоваться ПЕРЧАТКАМИ для обеспечения защиты рук от контакта с внешними поверхностями.

Опыт европейских и азиатских стран показывает, что только строгое соблюдение СОЦИАЛЬНОЙ ДИСТАНЦИИ и обязательного МАСОЧНОГО РЕЖИМА помогает предотвратить распространение пандемии.

❗️ Убедительно просим граждан неукоснительно соблюдать вышеуказанные требования, чтобы совместными усилиями поставить надежный заслон распространению инфекции. Просим граждан быть бдительными и принципиальными и требовать от близких и знакомых соблюдения вышеуказанных требований.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz