Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.38K photos
2.48K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 64 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 3082 НАФАРГА ЕТДИ


Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 23 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида ҳам 23 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасидан 4 нафар, жами 64 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 11 нафар эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги 23 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент вилоятидан, 3 нафари Фарғона вилоятидан, 1 нафари Тошкент шаҳридан, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 14 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 6 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Андижон вилоятидан, 3 нафари Қашқадарё вилоятидан, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Наманган, Сирдарё, Бухоро, Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 12 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда, ёши кичиги 3 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 15 нафари Тошкент шаҳридан, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан.

❗️3-сонли туғруқ мажмуасида шифо топган 4 нафар аёлларимизнинг ёши каттаси 38 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1170 нафар ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1234 нафарга етди.

‼️Бугун кун давомида мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан 68 нафар бемор фориғ бўлиб, жами соғайганлар сони 3082 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 4 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3909 (+35) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Навоий вилоятида аниқланган. Шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар, 8 нафари эса (6 нафари Навоий шаҳрида, 1 нафардан Навбаҳор ва Кармана туманларида) аҳоли орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3082 (+68) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 811 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
TO'LIQ RO'YXAT.pdf
135.5 KB
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазият ҳисобига кўра туманлар(шаҳарлар)нинг тоифалари (Тўлиқ рўйхат)

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНДДА 5 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА БУГУН КУН ДАВОМИДА СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 73 НАФАРГА ЕТДИ


Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 5 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 42 ёшда, ёши кичиги 15 ёшда.

❗️Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу худуддаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда айни пайтда вилоятда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эпидемиолог ва инфекционист шифокорларидан иборат махсус гуруҳи фаолият кўрсатмоқда.

❗️Улар шу кунларда вилоятнинг “қизил” ҳудудлари: Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни янада кучайтириш, беморларни самарали даволаш борасида маҳаллий мутахассисларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

❗️Ҳозирда вилоятда жами касаллик қайд этилганлар сони 364 нафарни ташкил этмоқда. Бугун 5 нафар бемор тузалди ва жами соғайганлар 314 нафарга етиб, даволанаётганлар 48 нафар бўлиб турибди.

‼️Шундай қилиб, бугун 73 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3087 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 4 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3939 (+30) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 1 нафари эса Тошкнт вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 836 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 96 нафар беморнинг 81 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 73 нафар фуқаро соғайди. Шундан 64 нафари Тошкент шаҳридаги, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳамда 5 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3939 нафар бемордан 3087 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 836 нафар бемордан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 429 209 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 380 843 нафари карантиндан чиқарилган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 26 567 нафар, стационар карантинда эса 21 799 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3965 (+26) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 2 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 862 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ САЙХУНОБОДДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ АЁВСИЗ КАЛТАКЛАНИШИ ЮЗАСИДАН БОШ ПРОКУРОРГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси шароитида барча соҳа қатори соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ҳам ўз бурчига виждонан ёндашиб, зиммасига юклатилган барча вазифаларни сидқидилдан бажариб келаётганлигини ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Айниқса, фидойи ва заҳматкаш шифокорларимиз коронавирусга қарши ҳаёт-мамот курашида қатъий ва собит туриб, қаҳрамонларча амалга ошираётган ишлари ўз самарасини бермоқда.

Бироқ, ана шундай қийин вазиятда ҳам баъзи бир фуқароларимиз тиббиёт ходимларига нисбатан тажовузкор ҳаракатлар содир этишаётгани жуда ачинарли ва буни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган ҳолатдир.

Ижтимоий тармоқларда маълум қилинганидек, жорий йил 4 июнь куни соат 00:14да Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани “Ғалаба” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. томонидан “оёқда жароҳат” шикояти билан тез тиббий ёрдам шoхобчасига чақириқ бўлади. Тез тиббий ёрдам шахобчаси жамоаси “тез ёрдам” машинасида 7 дақиқа ичида, яъни соат 00:21да чақириқ бўйича манзилга етиб келган.

Лекин тиббиёт ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш учун машинадан тушишлари билан шу ерда бўлган бир гуруҳ маст ҳолдаги кишилар томонидан ҳеч қандай сабабсиз шифокор ва фельдшерга ташланиб, уларни аёвсиз калтаклашган.

Натижада, 28 ёшли шифокор Ж.О. “Бош мия чайқалиши, ўнг қош соҳаси йиртилган жароҳати, ўнг қовоқ соҳаси гематомаси, кўкрак соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” ташхиси билан, 44 ёшли фельдшер В.Н. эса “Бош мия чайқалиши, юз соҳаси, чакка соҳалари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, ўнг қўл кафт суяги асосидан ёпиқ синиш” ташхиси билан Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез ёрдам бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига мурожаат йўллади. Унда юқорида қайд этилган ҳолатни назоратга олган ҳолда, айбдор шахслар қаттиқ жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўралди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
4 ИЮНЬ КУНИ КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАН 96 НАФАР БЕМОРДАН 13 НАФАРИ АҲОЛИ ОРАСИДА АНИҚЛАНГАН


Айни кунларда коронавирус инфекциясига қарши самарали олиб борилаётган чора-тадбирлар ўз натижасини бериб, карантин тадбирлари аста-секин юмшатилмоқда. Шу билан бирга, ҳамон аҳоли орасидан касаллик қайд этилиш ҳолатлари учраб турибди.

Биргина кеча, 4 июнь давомида коронавирус аниқланган 96 нафар бемордан 13 нафари айнан аҳоли орасида аниқланган. Шундан 4 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Тошкент вилояти, 8 нафари эса Навоий вилоятидан.

Жумладан, Тошкент шаҳри Шайхонтохур туманида вақтинча яшовчи фуқарода тана ҳарорати кўтарилган, томоқда оғриқ безовта қилган. У текширувдан ўтказилганда коронавирусга чалингани маълум бўлди. Шу туманда жойлашган қурилиш фирмасининг ходимида ҳам ишга келиш учун таҳлил ўтказилганда коронавирус аниқланган.

Миробод туманида яшовчи, нафақадаги фуқаро юқори қон босими билан тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб келинган ва текширилганда унда ҳам коронавирус тасдиқланган.

Бундан ташқари, Юнусобод туманида яшовчи фуқарода тана ҳароратининг кўтарилиши ва томоқда оғриқ безовта қилган. Уй шароитида турли антибиотик дори воситаларни қабул қилган. Тошкент вилоятида яшовчи, пойтахтимиздаги Шайхонтохур туманида жойлашган “Mediapark” савдо мажмуасида қўриқчи бўлиб ишловчи фуқарода ҳам тана ҳароратини кўтарилиши, ҳолсизлик, қуруқ йўтал ва томоқда оғриқ безовта қилган. Инфекция аниқланган ушбу бемор ҳам уй шароитида турли антибиотик дори воситаларни қабул қилган.

Шунингдек, Навоий шаҳридан 6 нафар, Навбаҳор ва Кармана туманларидан эса 1 нафардан коронавирусга чалинган бемор бевосита аҳоли орасида тасдиқланганини афсус билан қайд этиш лозим.

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли қатъий чоралар кўрилмоқда.

Бу каби аҳоли орасида касалланиш ҳолатларининг учраб туриши атрофимизда касалланган, аммо белгилари сезилмай юрган фуқаролар ҳам бўлиши эҳтимоли юқори эканидан далолат. Шу боис, биринчи навбатда, карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг. Қолаверса, касаллик белгилари сезилса, ўз билганингизча даволанишга ҳаракат қилмасдан дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан ҳар қандай ҳолатда ҳам хотиржамликка берилмай, карантин ва санитария қоидаларига қатъий амал қилиш ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлигини таъминлашнинг асосий шарти эканини асло унутмаслигингизни сўрайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗДА БИР ЙЎЛА 140 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ РЕКОРД НАТИЖА ҚАЙД ЭТИЛДИ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 3227 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 83 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 34 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 140 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Коронавирусга қарши фидойилик билан курашаётган шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугуннинг ўзида Тошкент шаҳридан бир йўла 140 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлиб, шу пайтгача кунлик соғайиш кўрсаткичлари бўйича рекорд натижа қайд этилди. Улар орасида 84 ёшли онахоннинг ҳам шифо топгани янада қувонарли воқеа бўлди.
Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1234 нафарни ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1374 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 516 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3227 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 5 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3987 (+22) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафар Тошкент шаҳридан (8 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари хориждан келган), 2 нафар Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), қолган 2 нафари Карантин марказидаги (хориждан келган) фуқаролар орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3227 (+140) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 744 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» 🟨 ва «яшил» 🟩 ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

🚫 Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

_________________________________

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

🚿 автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

👮🏻‍♂️ ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

_______________________________

Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади. Жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ШИФОКОРЛАРИМИЗНИНГ МАТОНАТИ САБАБ БИР КУНДА 160 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН ФОРИҒ БЎЛДИ


Сўнгги маълумотларга кўра, бугун яна 20 нафар бемор шифо топиб, бугуннинг ўзида 160 нафар бемор соғайди ҳамда кунлик соғайиш кўрсаткичлари бўйича рекорд натижа қайд этилди. Бу, шубҳасиз, дунёда коронавирус пандемияси авж олиб турган бир пайтда, юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларни муваффақиятли даволаш борасида олиб борилган изчил чора-тадбирларнинг улкан самарасидир.

❗️Энг муҳими, тажрибали ва фидойи шифокорларимиз матонат билан коронавирусга қарши курашмоқдалар ва бунинг натижаси – шифо топаётган фуқароларимизнинг кўлами, ўлим кўрсаткичнинг эса ўта пастлигида намоён бўлмоқда.

❗️Юқорида айтиб ўтганимиздек, айни соатларда Навоий вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 4 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар, жами 20 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Навоийда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (12 нафари Зарафшон шаҳридан, Хатирчи ва Нурота туманларидан 1 нафардан). Улардан 10 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги 2 ёшда. Ушбу вилоятда эндиликда соғайганлар сони 110 нафарга етди.

❗️Самарқандда тузалганларнинг ҳам барчаси ушбу вилоятдан (Жомбой, Ургут, Нарпай ва Пастдарғом туманларидан 1 нафардан). Уларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 40 ёшда, ёши кичиги 24 ёшда. Ушбу вилоятда эндиликда соғайганлар 318 нафарга етди.

❗️Андижон вилоятида тузалганларнинг 2 нафари ҳам эркак бўлиб (50 ёшли ва 32 ёшли) ушбу вилоятдан (Избоскан ва Балиқчи туманларидан 1 нафардан). Ушбу вилоятда эндиликда соғайганлар сони 177 нафарга етиб, 1 нафар бемор даволанмоқда ва коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди.

❗️Шундай қилиб, бугун кун давомида 160 нафар бемор тузалиб, аввалги кунларга нисбатан рекорд марра забт этилди. Эндиликда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3247 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 5 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4007 (+20) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари Бухоро вилоятида (4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган, 1 нафари аҳоли орасида) 5 нафари Тошкент вилоятида (3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Қашқадарё вилоятида (Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаган ходим ва у билан яқин мулоқотда бўлган 3 нафар оила аъзоси) аҳоли орасида аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 744 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 68 нафар беморнинг 42 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 17 нафари аҳоли орасида, 9 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. Жумладан, Қашқадарё вилоятида янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Андижон вилоятида эса 1 нафар бемор қолди.

❗️Бугун 160 нафар фуқаро соғайди. Шундан 140 нафари Тошкент шаҳридаги, 14 нафари Навоий вилоятидаги, 4 нафари Самарқанд вилоятидаги ҳам 2 нафари Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4007 нафар бемордан 3247 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 81 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 744 нафар бемордан 12 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Шу кунгача жами 433 114 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 383 981 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда уй карантинида 26 687 нафар, стационар карантинда эса
22 446 нафар фуқаро бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 6 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4022 (+15) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 759 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
5 ИЮНЬ КУНИ АҲОЛИ ОРАСИДА 17 НАФАР ФУҚАРОДА, ЖУМЛАДАН, ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ҲАМ КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ


Ҳамон аниқ даво чораси топилмаган коронавирус пандемияси дунёни хавотирда ушлаб турибди. Кўплаб давлатлар қатори юртимизда ҳам коронавирус инфекциясига қарши самарали олиб борилаётган чора-тадбирлар ўз натижасини бериб, карантин тадбирлари аста-секин юмшатилаётган бўлса-да, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш долзарб бўлиб турибди. Негаки, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида аҳоли орасида коронавирус қайд этилиш ҳолатлари учраб турибди.

🔴Мисол учун, аввал хабар қилганимиздек, 4 июнь куни давомида коронавирус аниқланган 96 нафар бемордан 13 нафари аҳоли орасида аниқланган. 5 июнь куни эса, умумий касалланиш кўсаткичи камайиб, 68 нафарни ташкил этган бўлса-да, улардан 17 нафари аҳоли орасидан аниқланган.

🔴Шундан 9 нафари Тошкент шаҳридан, 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, Наманган ва Бухоро вилоятларидан 1 нафардан.

🔴Жумладан, Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида нафақадаги фуқарода, Учтепа туманидаги “Ўрикзор” савдо мажмуасида яна бир дўкон сотувчиси ва унинг 5 нафар оила аъзоси (онаси, икки нафар қизи, ўғли ва жияни)да коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

🔴Айнан “Ўрикзор” савдо мажмуасида ўтган май ойи давомида юк ташувчи бўлиб ишлаган, сўнгра доимий яшаш манзили Қашқадарё вилояти Чироқчи туманига қайтган фуқаро ва унинг 3 нафар оила аъзоси (2 нафар акаси ва қизи)да ҳам ушбу касаллик аниқланди.

🔴Тошкент вилояти инфекция аниқланган фуқароларнинг 1 нафари Оққўрғон туманидан бўлиб, ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Яна бир ҳолат эса Қибрай туманида яшовчи фуқарода қайд этилган. У Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланиб келган.

🔴Бундан ташқари, Наманган вилояти Ички ишлар ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон туманида йўл қурилиш идораси ходими (тана ҳарорати кўтарилган ва шифокор маслаҳати асосида таҳлил топширган)да ҳам коронавирус тасдиқланган.

🔴 Бугун айни пайтгача Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 3 нафар фуқарода коронавирус аниқланган бўлиб, жумладан, Шайхонтоҳур туманидаги “Медиа Парк” савдо мажмуасининг яна 2 нафар ходимида ҳам коронавирус қайд этилган. Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

❗️Таҳлиллардан ойдинлашадики, нафақат “қизил” ва “сариқ” ҳудудлар, балки “яшил” ҳудудларда ҳам коронавирус юқтириб олиш хавфи мавжуд.

❗️Бу барчамизни хушёр торттириши, карантин қоидаларига қатъий риоя этишимиз зарурлигини кўрсатади. Негаки, кўза кунда эмас, кунида синади, деганларидек, умуман кутилмаган жойда, кутилмаган вақтда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш мумкин.

‼️Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан карантин ва санитария қоидаларига сўзсиз риоя этишни, касаллик аломати сезилган заҳоти шифокорга мурожаат этишни ҳамда кўчада, ишхонада, сафарда ва умуман қаерда бўлишингиздан қатъий назар, бир лаҳза бўлса-да, хушёрликни йўқотмасликни такрор-такрор сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4064 (+42) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 2 нафар Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Тошкент шаҳрида ва яна 3 нафари эса Хоразм вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 801 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СУНЪИЙ НАФАС ОЛИШ АППАРАТИДА БЎЛГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ҚОН ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Шу йилнинг 27- май куни пойтахтлик Ш. автоҳалокатга учраб, тез тиббий ёрдам машинасида бош мия ёпиқ жароҳати дастлабки ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинади.

Ўша пайтда унда тана ҳароратини юқорилиги ва коронавирус аломатлари кўринганлиги сабабли таҳлил олинади. Ўтказилган текширув натижасида 70 ёшли (эркак) беморда “Covid-19” инфекцияси тасдиқланади.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

У аввалдан бош мия ўсмаси, юрак ишемик ва гипертония касаллиги, гепатит, пневмония, сурункали юрак, буйрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Беморнинг ўтган даволаниш вақти давомида вазирликнинг турли соҳа йўналишлари бўйича бош мутахассисларининг халқаро стандартлар бўйича берган тавсиялари асосида шифокорлар барча керакли тиббий муолажаларни амалга оширишган. Бундан ташқари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ сўнгги кунларда беморда нафас етишмовчилигини кучайиши натижасида аҳволи кескин ёмонлашган ва сунъий нафас олиш аппаратига олинган. Стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 21 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 3268 НАФАРГА ЕТДИ


Айни соатларда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Тузалганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 72, кичиги эса 10 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 9 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Самарқанд вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Бухоро, Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар сони 1374 нафар ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1395 нафарга етиб, давланаётганлар сони 563 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Шундай қилиб, бугун 21 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3268 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, бугун коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этиб, жами ўлим ҳолатлари 17 нафарга етди.

‼️Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 4064 нафарни ташкил қилмоқда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизнинг етти худудидаги тиббиёт муассасаларида жами 779 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz