Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.47K photos
2.51K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️

➡️🔴 Сергелида юз берган ҳодиса оқибатида жароҳат олганларларнинг саломатлиги бевосита Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатъий назоратида. Аксариятига ўша куннинг ўзида амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

🟢 Шифохоналарга ётқизилган 24 нафар беморнинг ҳам тез кунларда оиласи бағрига соғ-саломат қайтиб бориши чоралари кўриляпти. Шу мақсадда уларга малакали тиббий хизмат билан бирга, зарур психологик ёрдам ҳам кўрсатилмоқда.

🔼 Буни юқоридаги видеолавҳа орқали беморларнинг ўзларидан эшитишингиз мумкин.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони.

—————

Указ Президента Республики Узбекистан «О награждении группы особо отличившихся работников сферы образования и воспитания в связи с Днем учителей и наставников».

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз фармони билан:

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори Шадманов Алишер Каюмович “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан
мукофотланди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Алишер Шадмановни юксак давлат мукофоти билан муборакбод этиб, келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилайди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🟥🟥🟥

Соғлиқни сақлаш вазирининг устоз ва мураббийларга байрам табриги

Устозларнинг инсон камолотидаги ўрни худди ота-оналар сингари улуғ ва беқиёс. Шу боис юртимизда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади.

Аввало, ушбу айём билан барча устоз ва мураббийлар, шу жумладан, тиббиёт олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият юритиб келаётган педагог ходимларни самимий қутлаймиз.

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги олий ўқув юртлари, Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида минглаб ўқитувчи-мураббийлар меҳнат қилиб келмоқда.

Давлатимиз, халқимиз малакали тиббиёт ходимларини тайёрлашда сизларга суянади.

Беморларни нафақат дори-дармон, балки меҳр-муҳаббат билан даволайдиган шифокору ҳамшираларни камол топтириш тиббиёт йўналишида дарс берувчи профессор-ўқитувчилар билим ва маҳоратига чамбарчас боғлиқ.

Шу боис давлатимиз, ҳукуматимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида устоз мақомига эришган мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўриб келяпти.

Жумладан, Президентимизнинг тегишли қарори асосида тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган фан докторлари ва профессор-шифокорларга устамалар тўлаб борилаётгани бунинг яққол намунасидир. Албатта, мазкур йўналишдаги ислоҳотлар бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади.

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Бор билим ва тажрибангиз, қалб қўри ва кўз нурингизни баркамол авлод таълим-тарбияси учун бахшида этиб келаётган, Сиз, меҳридарё устозларимизга яна бир бор чин юракдан миннатдорлик билдирган ҳолда, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга эса бахту саодат, файзу барака тилаймиз.

Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📆 2014 йили Ҳиндистонда жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган юртдошимиз туғма юрак нуқсонидан халос бўлса-да, иккинчи оғир дард — метрал клапанда туғма юрак етишмовчилиги хасталиги давосиз қолган эди.

➡️🔴 Орадан 9 йил ўтиб, касаллик кучайгач, беморда такрорий операция ўтказиш зарурати туғилди. Ўта мураккаб ва нозик ҳисобланган бу амалиётни ўзбек кардиожарроҳлари муваффақиятли бажаришга эришди.

🔼 Юқоридаги лавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
_________________

📆 В 2014 году пациентка из Узбекистана перенесла операцию в Индии, благодаря которой избавилась от врожденного порока сердца. Но тогда у нее осталось не вылеченным другое серьезное заболевание — врожденная митральная недостаточность.

➡️🔴Спустя 9 лет заболевание обострилось, и ей потребовалось повторное хирургическое вмешательство. Эту сложную и тонкую операцию успешно провели узбекские кардиохирургии.

🔼Об этом подробно рассказывается в данном репортаже.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт ходимлари спортда куч синашмоқда

Юртимиз бўйлаб тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида "Соғлиқни сақлаш вазири кубоги — 2023" спорт мусобақалари бўлиб ўтяпти.

Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларини руҳлантириш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган ушбу мусобақалар мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича икки босқичда, яъни худудий ва республика босқичларида ўтказилмоқда.

Ушбу танловнинг Тошкент шаҳар босқичи тафсиотлари ҳақида ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада ҳикоя қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Исламов Улуғбек Фазлиддинович Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ҳудудий филиаллар бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.

У. Исламов 1986 йили Тошкент давлат тиббиёт институтини даволаш иши йўналиши бўйича тамомлаган. Кейинчалик шу даргоҳда онкология ихтисослиги бўйича клиник ординатурада ҳамда Россиянинг Н.Н.Петров номидаги онкология илмий текшириш институтида аспирантурада таҳсил олган.

Тиббиёт фанлари номзоди бўлган мутахассис узоқ йиллар давомида Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида шифокор, бўлим мудири каби лавозимларда меҳнат қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Носирова Умида Ферузовна Тиббиёт ходимларининг малакасини ривожлантириш маркази илмий ишлар ва инновация бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди. 

У. Носирова 2002 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида бакалавриат, 2005 йилда аспирантура босқичларини тамомлаган. Шундан сўнг мазкур институтнинг неонатология кафедрасида ассистент, доцент лавозимларида фаолият юритди.

Тиббиёт фанлари доктори бўлган мутахассис тайинловга қадар Тиббиёт ходимларининг малакасини ривожлантириш маркази неонатология кафедраси мудири лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥 Тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётган устозларга эҳтиром кўрсатилди

💐 Юртимизда байрамлар кўп. Ҳар бирининг ўз ўрни ва аҳамияти бор. Лекин улар орасида Ўқитувчи ва мураббийлар куни алоҳида ажралиб туради. Халқимизнинг устоз ва мураббийларга бўлган эҳтироми сабаб 1 октябрь куни умумхалқ байрам сифатида кенг нишонланмоқда.

🌷 Барча соҳаларда бўлгани каби тиббиёт тизимида ҳам устоз-шогирдлик анъанаси муҳим ўрин тутади. Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг минглаб педагог ходимлари қаторида Ўзбекистон Қаҳрамонлари, академиклар ва етук шифокор-профессорлар борлиги чексиз фахр уйғотади.

🎊 Соғлиқни сақлаш вазирлигида қутлуғ айём олдидан тизимда кўп йиллар меҳнат қилган, эл орасида обрў ва ҳурмат қозонган бир гуруҳ шундай соҳа вакиллари учун байрам тадбири ташкиллаштирилди.

🚑 Дастлаб вазир А.Иноятов йиғилганларни қизғин табриклаб, уларнинг миллий тиббиётимиз ривожига қўшган салмоқли ҳиссаларини эътироф этди.

🎉 Бундай учрашув ва мулоқотлар юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирларда тизимда меҳнат қилаётган 80 нафардан ортиқ устозлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан, 160 нафарга яқин соҳа фидойилари Соғлиқни сақлаш вазири ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аллергик альвеолит қандай белгилар билан намоён бўлади?

Гулмира Разикова,
тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD):

🟢 — Аллергик альвеолит — ўпка яллиғланиши билан кечадиган касаллик. Аммо унинг белгилари бошқа хасталиклар билан жуда ўхшаш. Иситма, йўтал, нафас етишмовчилиги, ҳолсизлиқ, чарчоқ, мушаклардаги оғриқлар шулар жумласидан.

🩺 Айни сабабдан махсус диагностик воситалар, лаборатор текширувлар ва тор соҳа мутахассислари кўмагисиз бу касалликни аниқлаш ҳам, даволаш ҳам мушкул.

📊 Болаларда аллергик альвеолит катталарга қараганда камроқ учраса-да, бироқ ўткир шаклда кечади. У асосан 2 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар орасида кузатилади.

🔽 Хасталик қўзғатувчиси пичан, қуш ва парранда патлари ва ахлати, замбуруғ споралари, уй, сабзавот ва қаҳва чанги, дорилар ҳамда бошқа кимёвий ва органик моддалар ҳисобланади.

😤 Мазкур аллергенлар жуда кичик ҳажмда бўлгани туфайли бронхлар ва трахеяда ўрнашолмайди ва асосан ўпка алвеолаларида жойлашади. Оқибатда аллергик реакция чоғида ўпка яллиғланиб, худди гриппга чалинган беморлардаги сингари нафас сиқиши, йўтал, қуруқ балғам ажралиши, тана ҳарорати кўтарилиши каби ҳолатлар кузатилади.

🕰 Альвеолитнинг ўткир шаклида касаллик белгилари аллергенларнинг давомий таъсири туфайли юзага келади.

🔬 Дастлаб бола умумий заифлик, титроқ ва бош оғриғидан шикоят қилади. Ушбу аломатлар ўткир респиратор вирусли инфекциялар аломатларига ўхшайди. Бу эса ўз вақтида ташхис қўйиш жараёнини қийинлаштиради.

🤧 Сўнг кичик ёшли бемор қуруқ йўтал ва нафас қисишидан азият чека бошлайди. Аллерген билан алоқа тўхтатилгач, яъни бола тоза ҳавога чиққач, аҳволи яхшиланиб, аломатлар сезиларли даражада камайиши ва 2-3 кун ўтиб бутунлай йўқолиб кетиши ҳам мумкин.

🕯 Хасталикнинг давомли шакли енгил йўтал ва нафас қисиши билан таснифланади. Бунда бемор аллерген билан алоқани тўхтатгач, тикланиш жараёни бир неча ҳафта давом этади.

🕯 Бироқ аллерген билан алоқа мунтазам давом этса, бора-бора хасталик ривожланиб, сурункали шаклга ўтади. Оқибатда нафас қисиши ва балғам ажралиши билан кечадиган йўтал доимий тусга киради.

Тўқималарнинг етарли кислород билан тўйинмаслиги оқибатида бармоқлар бўғимлари деформацияси юзага келади.

💉 Вақт ўтган сайин беморнинг аҳволи оғирлашиб, ҳорғинлик, заифлик, иштаҳа пасайиши, вазн йўқотиши, мушаклардаги оғриқлар кучаяди.

❗️ Хасталикнинг сурункали шаклида бемор аллергия қўзғатувчи моддалар билан рўбарў келмаса, аломатлар вақтинча камайиши мумкин, аммо улар бутунлай йўқолмайди.

‼️ Касаллик аломатлари кузатилганда, аллерголог-иммунолог мутахассисга мурожаат қилиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устоз ва мураббийлар!

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Умуртқалараро диск чурраси: Касалликни операциясиз даволаш мумкинми?

➡️ Мурод Ирисметов,
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори
:

🟢 — Юртдошларимиз орасида оёқ ва бел оғриғидан азият чекувчилар кўп. Текширувлар давомида уларнинг баъзиларига умуртқалараро диск чурраси ташхиси қўйилади. Авваллари бу хасталик кўпроқ катта ёшли инсонларда кузатилган бўлса, эндиликда у 20-25 ёшли йигит-қизларда ҳам учраяпти.

🔎 Касаллик умуртқалар орасидаги диск бутунлигининг жароҳатлар ёки остеохондроз натижасида бузилиши, ундаги пульпоз ядронинг фиброз ҳалқани ёриб ташқарига чиқиши орқали юзага келади.

➡️ Бунда энг асосий симптом — бел оғриғи. Дард ҳаракат ёки бирор оғир юкни кўтариш натижасида кучаяди. Ҳатто тинч ҳолатда ҳам оғриқ пасаймаслиги мумкин.

🩺 Танада кислород ва озуқалар етишмаслиги туфайли қўл-оёқлар музлайди, уюшади, бемор ҳолсизланади. Бош айланиши, ичак ва бовул қилишда бузилишлар, қўлларда сезгилик сусайиши, қон босими ўзгариши, қорин бўшлиғидаги ноқулайлик ҳам шу касалликка хос аломатлар.

Чурра хуруж қилган пайтда кўнгил айниши, қайт қилиш, қоринда тўлғоқсимон оғриқ кузатилиши мумкин. Бундай вазитда бемор оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилиши мутлақо мумкин эмас. Сабаби ўзбошимчалик билан даволаниш кейинчалик салбий оқибатларни келтириб чиқаради.

🚫 Афсуски, ҳозирни кунда кўпчилик беморлар яқинларининг маслаҳатига ишониб, умуртқа поғонасини босиш, уқалаш ва шунга ўхшаш амалиётлар орқали даволанишга ҳаракат қилади. Бу эса шикастланган умуртқани янада зўриқтириб, касалликнинг кучайишига олиб келади.

🔬 Ваҳоланки, замонавий тиббиётда хасталик муолажасида лазерли ва эндоскопик усуллардан кенг фойдаланилмоқда. Бироқ чурра инсон танасидаги ўсимта ҳисоблангани, қолаверса, вақтида чора кўрилмаса, салбий оқибатларга олиб келиши боис уни режали жарроҳлик йўли билан даволаш энг самарали йўл.

📌 Тўғри, умуртқа чуррасини дори-дармонларсиз ҳам тузатса бўлади. Масалан, тиббиётда кенг қўлланилаётган сув муолажалари орқали! Лекин бундай амалиётларни шифокор тавсияси билан бажариш керак.

📆 Шу билан бирга, дардга даво топишда чурранинг юзага келиш муддати жуда муҳим. Уч ойгача бўлгани енгил, уч ойдан олти ойгача бўлгани эса сурункали саналади. Бундан ташқари, у 9 миллиметрдан кичик бўлса, жарроҳлик аралашувисиз даволаш мумкин.

‼️ Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида ушбу касаллик илғор усуллар ёрдамида муолажа қилинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Марказий Осиё тиббиёт университетининг янги биноси фойдаланишга топширилди

🏢 Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Фарғона шаҳридаги Марказий Осиё тиббиёт университети (Central Asian Medical University)нинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

📆 Мазкур ўқув муассасаси ўтган йили иш бошлаганди. Унинг янги биноси умумий лойиҳа қиймати 17,5 млн. АҚШ долларига тенг.

➡️ Ҳозир биринчи босқич қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланиб, 1 млрд. 200 млн. сўмлик ўқув ва бадиий адабиётлар, 5 миллион долларлик жиҳозлар харид қилинди.

💰 Лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун яна 6,5 млн. доллар йўналтирилиши режалаштирилган.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM