Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.45K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Болалар ортопедия марказида қандай мураккаб операциялар ўтказилмоқда?

Акбар Тиляков,
Республика болалар ортопедия маркази директори:

— Муассасамизда кичик ёшли беморларнинг таянч-ҳаракат тизимидаги туғма ва орттирилган деформация ҳамда нуқсонлар эрта босқичда аниқланиб, инновацион усулларда даволанмоқда.

📊 Хусусан, бундай ихтисослашган тиббий хизмат туфайли йилига минглаб бемор ўғил-қизлар соғлом ҳаётга қайтяпти. Уларда шифокорларимиз томонидан 70 турдаги операциялар ўтказилмоқда. Шундан 50 турдагиси мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётларидир.

🏥 Марказ диагностик поликлиника, радиология, клиник лаборатория, анестезиология-реанимация, операцион блок ва 5 та клиник бўлимдан иборат.

🔬 Бу ерда ўзлаштирилаётган илғор даволаш усуллари йилдан-йилга кўпаймоқда. Жумладан, жорий йил илк бор номукаммал остеогенез ва бошқа тизимли касалликларда "Sofield" операцияси, товон суягини медиализацияловчи-коррекцияловчи остеотомия, бош мия фалажи оқибатида сон суягининг спастик оғир чиқишида ушбу таянч-ҳаракат нуқтасини проксимал вальгусловчи остеотомия каби мураккаб амалиётлар йўлга қўйилди.

📌 Шунингдек, россиялик профессор С. Рябых иштирокида 9 нафар беморда умуртқа поғонасининг туғма ва диспластик сколиоз касаллиги оғир даражаларини замонавий тароскопик коррекциялаш ҳамда стабилизациялаш операциялари ўтказилди.

🔎 Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган “Ҳуррият” госпитали шифокорлари ҳам марказга 2 марта ташриф буюриб, мазкур хасталикдан азият чекаётган 10 нафарга яқин ўғил-қизда худди шундай жарроҳлик амалиётларини бажарди.

👩🏻‍⚕️ Ўз навбатида, хорижий тажрибани муассасамиз фаолиятида татбиқ этиш мақсадида Россиянинг қатор нуфузли илмий-тадқиқот муассасаларида 8 нафар мутахассисимиз малака ошириб қайтди.

📈 Умуман, ўтган йили Республика болалар ортопедия марказига жами 21 минг 721 нафар бемор мурожаат қилган бўлса, улардан 4778 нафари стационар даволанди. 2445 нафар ўғил-қизда оператив муолажалар ўтказилди.

‼️Натижада чаноқ-сон бўғимлари дисплазияси, сон суякларининг туғма чиқиши, туғма маймоқлик ва бўйин қийшиқлиги, умуртқа поғонаси ҳамда кўкрак қафаси деформациялари, оёқ-қўлларнинг туғма ривожланиш аномалиялари сингари ортопедик касалликларга чалинган ўғил-қизларнинг саломатлиги тикланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Баҳордаги сурункали чарчоқ синдроми қандли диабет аломатими?

🌤 Баҳор келиб, кунлар исий бошлаши билан кўпчиликда витамин етишмаслиги кузатилади. Бу эса танада ҳолсизлик ва кучли чарчоқ аломатлари билан намоён бўлади.

🤦 — Дарҳақиқат, бундай белгилар эрта баҳор фаслига хос бўлиб, аксарият инсонларни безовта қилади, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова.

🔬 — Бироқ ушбу ҳолатни фақат “илик узилди” мавсуми билангина боғлаш тўғри эмас. Сабаби умумий ҳолсизлик бир қатор инфекцион ва ноинфекцион касалликларнинг илк белгиси бўлиши мумкин. Юқумсиз эндокрин (қандли диабетнинг иккинчи тури) ва хавфли ўсма хасталиклари, ревматизм, ревматоид артрит, камқонлик, юрак қон-томир касалликлари шулар жумласидан.

🩺 Бемор ҳаётига хавф соладиган қандли диабетнинг иккинчи тури (қондаги қанд миқдорининг ошиб кетиши) кўпинча 40 ва ундан катта ёшдаги кишиларда учрайди. Бунга наслий мойиллик ёки нотўғри овқатланиш, семизлик, камҳаракатлик, асабий зўриқиш кабилар сабаб бўлади.

🫀У яширин кечади, лекин бош мия, кўз туби, юрак, буйрак, ҳамма йирик ва майда артериал қон-томирлар шикастланиб боради. Бу патологик жараён юрак қон-томир ва буйрак етишмовчилигига олиб келади.

🌡Сурункали В ва С вирусли гепатитлар (жигар касалликлари)
эса юқумли бўлиб, инъекция орқали, қон қуйишдан, ҳомиладор онадан болага юқиши мумкин. Хасталик яширин кечгани билан беморда кундан-кунга умумий ҳолсизлик кучайиб боради.

👩‍⚕️Агар сизни сурункали чарчаш синдроми безовта қилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Тиббий кўрик жараёнида мутахассис ҳолсизлик сабабларини аниқлашда ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Сумалакнинг қандай фойдали хусусиятлари бор?

🍮 Сумалак — шифобахш маҳсулот. Шу боис у асрлар оша баҳор дастурхонига зеб бериб келмоқда.

Хусусан, бу неъмат:

📈
қонимизни тозалаб, жисмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади;

🧠 асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, стрессни енгишга ёрдам беради ва уйқуни яхшилайди;

📉 организмга ёғ ва углеводлар сўрилишини секинлаштиради;

🩸 қон айланишини яхшилайди ва жигарни заҳарли моддалардан ҳимоя қилади;

🔬 танадаги зарарли бактериялар ўсиши ва ривожланишининг олдини олади;

💊 организмни 19 дан ортиқ аминокислоталар билан тўйинтириб, лимфатик тизимга ижобий таъсир кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, халқимизни байрам билан табриклади.

В парке "Янги Узбекистон" с участием Президента Шавката Мирзиёева проходят торжества, посвященные Наврузу. Глава нашего государства выступил с речью и поздравил наш народ с праздником.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тиббиёт ходимларига байрам табриги йўллади

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами тантаналарида иштирок этди

—————

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю празднования Навруза

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Унга мувофиқ қуйидаги тиббиёт ходимлари II даражали «Саломатлик» орденига сазовор бўлди:

Бобоқулова Холбека Нормурадовна - Чироқчи туманидаги «Ўзбекистон» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Қашқадарё вилояти;

Шеримбетова Алтинкул Серикбаевна - Томди туманидаги «Қулимбет» оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси, Навоий вилояти.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi Facebook | Instagram
❗️ССВ: Юртимизда илк бор биполяр эндопротезлаш амалиёти йўлга қўйилди

Санжарбек Маткаримов,
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникаси бош шифокори:

🏥 — Замонавий тиббиёт инновацион ёндашувлар асосида ривожланмоқда. Кам инвазив диагностика ва муолажа усуллари оммалашяпти. Натижада беморларни жароҳатсиз, асоратсиз ва қисқа муддатда самарали даволаш имконияти кенгаймоқда.

📊 Бугун марказимизда ўтказилаётган қарийб 250 турдаги операцияларнинг 65 турдагиси шу сингари мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётларидир.

🔬 Хусусан, жорий йил Нейротравматология бўлимида илк бор чаноқ-сон ва тизза бўғимлари артрози касаллигида плазмолифтинг муолажаси ҳамда умуртқа суяклари синишида перкутан вертебропластика амалиёти ўзлаштирилди.

📌 Бўйин умуртқаларини транспедикуляр фиксация билан стабилизациялаш операцияси жорий этилиши ҳам катта янгилик бўлди. Шунингдек, юртимизда илк бор биполяр эндопротезлаш муолажа усулини йўлга қўйдик.

▶️ Бундан ташқари, лапароскопик усул орқали Хирургия бўлимида диафрагма чуррасини бартараф қилиш, Колопроктология бўлимида эса сигмасимон ичак резекцияси операциялари бажарилди.

🩸 PRP-терапия, яъни бемор плазмасини ажратиб олиб, бўғимга юбориш йўли билан ушбу тана қисмидаги патологияни бартараф этишга қаратилган амалиётларни ҳаётга татбиқ қилдик.

🌏 Ҳозир Франция, Жанубий Корея, Япония, БАА, Ҳиндистон, Озарбайжон, Литва каби мамлакатларнинг тиббиёт муассасалари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганмиз. Уларнинг малакали шифокорлари билан биргаликда мураккаб операциялар ўтказяпмиз.

👩🏻‍⚕️ Ўз навбатида, бир гуруҳ ходимларимиз Франция, БАА, Ҳиндистон ва Озарбайжондаги етакчи клиникаларда малака ошириб қайтди. Жорий йилда улар сафини янада кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

💉 Қолаверса, клиникамиз неврологик касалликлар асоратлари туфайли юзага келган патологияларни реабилитация қилишда юқори натижаларга эришяпти. Шу билан бирга, органлар трансплантациясидан кейинги реабилитация муолажаларини йўлга қўйганмиз.

❗️Энди муассасамизда МСКТ бўлимини очиш орқали беморлар учун қўшимча қулайликлар яратиш режалаштирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Рўзадорлар қандай таомланиши зарур?

📑 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўзадорлар учун соғлом овқатланиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсияларга амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.

Хусусан:

☀️ кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда салқин ва соя жойларда қолиш ҳамда қуёшда узоқ юрмаслик тавсия этилади;

🫙 ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш мақсадга мувофиқ, чунки кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлиши кўп тер ажралишига сабаб бўлади.

🫗Шу боис кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади. Бунинг учун эса камида 10 стакан сув ичиш тавсия этилади.

🍏 Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш фойдали.

🥗 “Ачиқ-чучук” салати таркибидаги бодринг ва помидор ҳам серсув неъматлар ҳисобланади.

🫕 Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин.

🚫 Таркибида кофеин мавжуд бўлган кофе, чой, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайиши (дегидрация)га олиб келади.

🥤Шунингдек, газланган шакарли ичимликлар калорияга бой бўлишини эсдан чиқармаслик зарур.

🚶🏻‍♂️Кун давомида жуда кўп ҳаракат қилиш организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлари сизни тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram