❗️Мутахассис: COVID-19 нинг оғир асорати коксартроз касаллиги кескин кўпайиши билан намоён бўлмоқда
Коронавирус инфекцияси ўпка тўқималарининг зарарланиши билан кечган бўлса-да, унинг асоратлари бутун организмга ўз таъсирини кўрсатаётгани сир эмас.
COVID-19 дан даволанган беморларда аввалига таъм, ҳид билиш сезгиларини йўқолган бўлса, эндиликда уларнинг кўпчилиги коксартроз (сон суяги бошчаси емирилиши) касаллигидан азият чекмоқда...
Хўш, бунинг сабаби нима?
👉 Батафсил
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi Facebook | Instagram

❗️ 2 ойда 11 минг нафар хорижлик даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган
📊 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 871 минг нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
🛬 Уларнинг сафар мақсадлари қуйидагича:
🫂 қариндошларни йўқлаш – 777,6 минг,
🪂 дам олиш – 58 минг,
👩💻 хизмат юзасидан – 16,9 минг,
👨⚕ даволаниш – 11 минг,
💵 тижорат – 5,5 минг,
👨🎓 ўқиш мақсадида – 2 минг киши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❗️ССВ: “Тез ёрдам” машиналари ҳаракати сунъий йўлдош орқали мониторинг қилиб борилади
🩺 “103” хизмати фаолиятини такомиллаштириш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги ижобий ўзгаришлар юртимизда аҳолига халқаро андозаларга мос тарзда тез тиббий ёрдам кўрсатиш имконини бермоқда.
💊 Биргина мисол. Бугунги кунда “Тез ёрдам”да битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 16 баробардан зиёдга ортиб, ўртача 8000 сўмни ташкил қилмоқда. Ваҳоланки, бу маблағ 2016 йил ўртача 500 сўм эди.
🏥 Шунингдек, бундан 7 йил аввал юртимизда атиги 818 та “Тез ёрдам” шохобчаси фаолият юритган бўлса, айни пайтда улар сони 1455 тага етди. Қолаверса, бугунга келиб, “103” бригадалари жами 2755 тани ташкил қилмоқда. Ваҳоланки, бу рақам ҳам 2016 йилда 1648 та эди.
🚑 Яна бир гап. Бундан 6-7 йил аввал юртимиз тез тиббий ёрдам тизимида 1868 та автомашина бор эди. Бугун эса 2865 та автомобиль аҳолига сифатли хизмат кўрсатяпти. Шунингдек, махсус автомашиналар парки 60-70 фоизга янгиланди. Фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган автотранспорт воситаларини замонавийларига алмаштириш ишлари эса босқичма-босқич давом эттириляпти.
👨⚕️Қолаверса, 7 йилда “Тез ёрдам”да реанимобиллар сони 24 тадан 500 тага кўпайди. Жумладан, жорий йил Республика тез тиббий ёрдам маркази “Jizzakh Auto” томонидан ишлаб чиқарилган 337 та “Volkswagen Caddy” машиналари билан билан бойиди.
📉 Бундан ташқари, охирги йилларда "103" бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилиб, аҳоли яшаш пунктларига яқинлаштирилди. Натижада ўтган 6 йил давомида хизмат кўрсатиш радиуси ўртача 13-15 километрдан 5-6 километрга қисқарди.
⏰ “103” рақами марказлаштирилиши ҳамда мувофиқлаштирувчи диспетчерлик хизмати — “Call марказ”лар ташкил этилиши орқали эса “Тез ёрдам”нинг кечикиши 40 фоиздан 20 фоизгача камайди.
🗓 Энг муҳими, соҳадаги ислоҳотлар 2023 йилда ҳам изчил давом эттирилади. Жумладан, тизимдаги эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилади.
Унга кўра:
♻️ Аҳолига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида “Тез ёрдам” учун яна 1000 дона А тоифали замонавий автомашина харид қилиниши кўзда тутилган. Ушбу мақсадда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида кредит маблағлари ажратилган. Бу орқали тизимдаги “Damas” автомобиллари тўлиқ янгиланади.
⛰Шунингдек, олис ва чекка ҳудудлар, тоғли ва чўл минтақаларида ушбу соҳани ривожлантириш, тизим ходимларининг хизмат кўрсатиш имкониятини ошириш мақсадида махсус йўлтанламас автомобиллар олиб келинади.
☎️ Яна бир янгилик. Жорий йил “103” хизматида ягона Call-марказ ташкил қилинади. Соҳада комплекс ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида уларда ягона интеллектуал чақирув платформаси яратилади. Шу билан бирга, хизмат автотранспортлари учун GPS ёрдамида сунъий йўлдош мониторинги тизими йўлга қўйилмоқда.

Болалар ортопедия марказида қандай мураккаб операциялар ўтказилмоқда?
Акбар Тиляков,
Республика болалар ортопедия маркази директори:
— Муассасамизда кичик ёшли беморларнинг таянч-ҳаракат тизимидаги туғма ва орттирилган деформация ҳамда нуқсонлар эрта босқичда аниқланиб, инновацион усулларда даволанмоқда.
📊 Хусусан, бундай ихтисослашган тиббий хизмат туфайли йилига минглаб бемор ўғил-қизлар соғлом ҳаётга қайтяпти. Уларда шифокорларимиз томонидан 70 турдаги операциялар ўтказилмоқда. Шундан 50 турдагиси мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётларидир.
🏥 Марказ диагностик поликлиника, радиология, клиник лаборатория, анестезиология-реанимация, операцион блок ва 5 та клиник бўлимдан иборат.
🔬 Бу ерда ўзлаштирилаётган илғор даволаш усуллари йилдан-йилга кўпаймоқда. Жумладан, жорий йил илк бор номукаммал остеогенез ва бошқа тизимли касалликларда "Sofield" операцияси, товон суягини медиализацияловчи-коррекцияловчи остеотомия, бош мия фалажи оқибатида сон суягининг спастик оғир чиқишида ушбу таянч-ҳаракат нуқтасини проксимал вальгусловчи остеотомия каби мураккаб амалиётлар йўлга қўйилди.
📌 Шунингдек, россиялик профессор С. Рябых иштирокида 9 нафар беморда умуртқа поғонасининг туғма ва диспластик сколиоз касаллиги оғир даражаларини замонавий тароскопик коррекциялаш ҳамда стабилизациялаш операциялари ўтказилди.
🔎 Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган “Ҳуррият” госпитали шифокорлари ҳам марказга 2 марта ташриф буюриб, мазкур хасталикдан азият чекаётган 10 нафарга яқин ўғил-қизда худди шундай жарроҳлик амалиётларини бажарди.
👩🏻⚕️ Ўз навбатида, хорижий тажрибани муассасамиз фаолиятида татбиқ этиш мақсадида Россиянинг қатор нуфузли илмий-тадқиқот муассасаларида 8 нафар мутахассисимиз малака ошириб қайтди.
📈 Умуман, ўтган йили Республика болалар ортопедия марказига жами 21 минг 721 нафар бемор мурожаат қилган бўлса, улардан 4778 нафари стационар даволанди. 2445 нафар ўғил-қизда оператив муолажалар ўтказилди.
‼️Натижада чаноқ-сон бўғимлари дисплазияси, сон суякларининг туғма чиқиши, туғма маймоқлик ва бўйин қийшиқлиги, умуртқа поғонаси ҳамда кўкрак қафаси деформациялари, оёқ-қўлларнинг туғма ривожланиш аномалиялари сингари ортопедик касалликларга чалинган ўғил-қизларнинг саломатлиги тикланди.

Баҳордаги сурункали чарчоқ синдроми қандли диабет аломатими?
🌤 Баҳор келиб, кунлар исий бошлаши билан кўпчиликда витамин етишмаслиги кузатилади. Бу эса танада ҳолсизлик ва кучли чарчоқ аломатлари билан намоён бўлади.
🤦 — Дарҳақиқат, бундай белгилар эрта баҳор фаслига хос бўлиб, аксарият инсонларни безовта қилади, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова.
🔬 — Бироқ ушбу ҳолатни фақат “илик узилди” мавсуми билангина боғлаш тўғри эмас. Сабаби умумий ҳолсизлик бир қатор инфекцион ва ноинфекцион касалликларнинг илк белгиси бўлиши мумкин. Юқумсиз эндокрин (қандли диабетнинг иккинчи тури) ва хавфли ўсма хасталиклари, ревматизм, ревматоид артрит, камқонлик, юрак қон-томир касалликлари шулар жумласидан.
🩺 Бемор ҳаётига хавф соладиган қандли диабетнинг иккинчи тури (қондаги қанд миқдорининг ошиб кетиши) кўпинча 40 ва ундан катта ёшдаги кишиларда учрайди. Бунга наслий мойиллик ёки нотўғри овқатланиш, семизлик, камҳаракатлик, асабий зўриқиш кабилар сабаб бўлади.
🫀У яширин кечади, лекин бош мия, кўз туби, юрак, буйрак, ҳамма йирик ва майда артериал қон-томирлар шикастланиб боради. Бу патологик жараён юрак қон-томир ва буйрак етишмовчилигига олиб келади.
🌡Сурункали В ва С вирусли гепатитлар (жигар касалликлари) эса юқумли бўлиб, инъекция орқали, қон қуйишдан, ҳомиладор онадан болага юқиши мумкин. Хасталик яширин кечгани билан беморда кундан-кунга умумий ҳолсизлик кучайиб боради.
👩⚕️Агар сизни сурункали чарчаш синдроми безовта қилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Тиббий кўрик жараёнида мутахассис ҳолсизлик сабабларини аниқлашда ёрдам беради.

❓Сумалакнинг қандай фойдали хусусиятлари бор?
🍮 Сумалак — шифобахш маҳсулот. Шу боис у асрлар оша баҳор дастурхонига зеб бериб келмоқда.
Хусусан, бу неъмат:
📈 қонимизни тозалаб, жисмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади;
🧠 асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, стрессни енгишга ёрдам беради ва уйқуни яхшилайди;
📉 организмга ёғ ва углеводлар сўрилишини секинлаштиради;
🩸 қон айланишини яхшилайди ва жигарни заҳарли моддалардан ҳимоя қилади;
🔬 танадаги зарарли бактериялар ўсиши ва ривожланишининг олдини олади;
💊 организмни 19 дан ортиқ аминокислоталар билан тўйинтириб, лимфатик тизимга ижобий таъсир кўрсатади.

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, халқимизни байрам билан табриклади.
—
В парке "Янги Узбекистон" с участием Президента Шавката Мирзиёева проходят торжества, посвященные Наврузу. Глава нашего государства выступил с речью и поздравил наш народ с праздником.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
—
В парке "Янги Узбекистон" с участием Президента Шавката Мирзиёева проходят торжества, посвященные Наврузу. Глава нашего государства выступил с речью и поздравил наш народ с праздником.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи
—
Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
—
Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тиббиёт ходимларига байрам табриги йўллади
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами тантаналарида иштирок этди
—————
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю празднования Навруза
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
—————
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю празднования Навруза
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.