Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
160K subscribers
6.77K photos
2.65K videos
46 files
10.5K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Болаларда ортопедик касалликлар эрта босқичда аниқланиб, инновацион усулда муолажа қилинмоқда

Республика болалар ортопедия марказида қўлланилаётган инновацион муолажа усуллари кичик ёшли беморларнинг таянч-ҳаракат тизимидаги мураккаб касалликларни тез ва самарали даволаш имконини бермоқда.

Муассаса диагностик поликлиника, радиология, клиник лаборатория, анестезиология-реанимация, операцион блок ва 5 та клиник бўлимни ўз ичига олади.

Хусусан, диагностик поликлиника бўлими ортопедик касалликларни эрта аниқлашда қўлланадиган замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Унда болаларда кўп учрайдиган яссиоёқликни эрта аниқлаш мақсадида компьютерли подометрдан фойдаланиляпти.

Ушбу ускуна ёрдамида йил давомида мингдан ортиқ бола назоратдан ўтказилиб, уларда аниқланган яссиоёқлик даражаси, тури ва даволаш усуллари танланади.

Ультратовуш ускунасида бир ёшгача бўлган болаларда чаноқ-сон бўғими касалликлари, юмшоқ тўқималар ҳосиласи, ички аъзолар патологияси эрта аниқланиб, тегишли муолажалар тавсия қилинади.

Шунингдек, радиология бўлими ҳам “Canon” рақамли рентген аппарати ва мультиспирал компьютер томограф билан жиҳозланган. Улар ёрдамида кунига юздан ортиқ беморларда текширувлар ўтказилади.

Марказнинг 1-бўлими чаноқ-сон бўғими туғма ва орттирилган патологияларини даволашга ихтисослашган. Бу ерда сон суяги туғма чиқишини эрта аниқлаш ва функционал даволаш, 2 ёшдан катта беморларда юқори технологияли реконструктив-тиклаш жарроҳлик амалиёти бажарилади.

Ҳозир анестезиология- реанимация ва жарроҳлик бўлими 4 та операция ҳамда 9 ўринга мўлжалланган интенсив терапия хонасидан иборат, дейди марказ директори Акбар Тиляков. — Операция хоналари замонавий рентген, артороскоп, наркоз ва сунъий нафас олиш, беморнинг асосий ҳаёт кўрсаткичларини кузатиш аппаратлари билан жиҳозланган.

Операция-реанимация блокида кунига 10-12 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

Президентимизнинг тегишли фармони асосида бу йил марказимизга болалар ва ўсмирларда сколиоз касаллигини оператив даволаш учун транспедикуляр система ва болаларда сон туғма ҳамда орттирилган чиқишларни оператив даволаш учун металл имплантлар олиб берилди.


Республика болалар ортопедия марказининг замонавий биноси қурилиши якунлангач, бу ерда барча қулайликларга эга янги қабул диагностика ва консультатив поликлиника бўлими, травмпункт, 40 ўринли клиник бўлим ва замонавий операция-реанимация блоки фаолияти йўлга қўйилади.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Касалланишлар сони яна пасайди: кеча юртимизда 61 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 18 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242366 (+61) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌13 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239244 (+48) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Хотин-қизлар учун таълим кредитлари ажратишнинг янги тизими жорий этилади

“Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”
ги Президент қарори қабул қилинди.

✔️Унга кўра 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олиши учун имтиёзли шартларда таълим кредитларини Давлат бюджетидан ажратишнинг янги тизими жорий этилади.

➡️Бунда:

тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозит маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини 14 фоиз ставкада ажратади;

таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

таълим кредити бўйича фоиз ставкаларини сўндириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, уларни тижорат банкларига тўлаш орқали амалга оширилади;

таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
МАГНИТ БЎРОНИДАН КИМЛАР КЎПРОҚ ҲИМОЯЛАНИШИ КЕРАК?

Шу кунларда юртимизда аномал иссиқ ҳарорат ҳукм сурмоқда. Бунинг устига, қуёшда кучли чақнаш юз бериб, магнит бўронлари кузатилиши кутиляпти.

Хусусан, АҚШнинг Миллий Аэронавтика ва Фазо маъмурияти (NASA) берган маълумотларга кўра, чақнаш натижасида Ер сайёрасига жуда кўп миқдордаги қуёш зарралари тушиб, улар магнитосфера билан тўқнашгач, G2 ёки G3 синфидаги геомагнит бўронини келтириб чиқаради.

Қуёш зарралари сайёрамизга бугун — 19 июль куни етиб келиши ва геомагнит ҳодисаси 20 ва 21 июлда ҳам давом этиши прогноз қилинган.

Хўш, ана шундай вазиятда шифокорлар қандай йўл тутишни тавсия этади?

ССВ Матбуот хизмати шу савол билан вазирлик бош неврологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидовага мурожаат қилди.

— Магнит бўронидан айниқса, артериал гипертония хасталигига чалинган беморлар кўпроқ азият чекади, — дейди мутахассис. — Яъни қон босимининг ошиб ёки пасайиб кетиши улар саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин.

📌 Бу ҳолат организмда ташқи стрессларга чидамлиликни таъминлайдиган мелатонин моддаси ишлаб чиқарилишининг камайиши билан изоҳланади.

Қолаверса, магнит бўрони бронхиал астма билан оғриган одамлар саломатлигида ҳам муаммоларни келтириб чиқариши кузатилган.

❗️Шундай экан, бундай вазиятда, аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим.

Ҳўл мевалар, қолаверса, майиз ва туршак каби калийга бой маҳсулотлар, таркибида C витамини кўп бўлган неъматлардан истеъмол қилиш зарур. Бу аномал иссиқ ҳарорат учун ҳам мос тавсиядир.

‼️Магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш ҳамда ёғли, аччиқ, шўр таомлар истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Чунки туз қон босими ошишига сабаб бўлади.

Тинчлантирувчи хусусиятга эга чойлардан ичиш ҳам мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида, мутахассислар ортиқча зўриқтирувчи ишлар ва машғулотлар билан вақтинча шуғулланмасликни маслаҳат беришади.

Сурункали касалликларга чалинганлар эса ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юришлари ҳамда қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим.

Кун давомида бир неча марта душ қабул қилиш ҳам катта фойда беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Аномaл иссиқ ҳароратдан қандай сақланиш зарур?

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борада юртдошларимизга қуйидаги тавсияларни беради:

Энг аввало, кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матолардан тикилган енгил либос кийиш, иссиқдан сақлайдиган бош кийим, кўзойнак ва соябонлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

🚫 Имкон қадар ёғли, дудланган таомларни истеъмол қилмаслик, тез бузиладиган овқатлардан эҳтиёт бўлиш керак.

🫖 Танада сув балансини ушлаб туриш учун кунига ўртача 2-3 литр суюқлик (совутилган кўк чой, газсиз минерал сув, қатиқ, мевали ичимликлар, қуритилган меваларнинг қайнатмалари) ичиш тавсия этилади.

Газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас.

🚿 Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди.

🥛Жазирама пайти қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, жабрланувчида кўнгил айниши, қусиш, бурундан қон кетиши, кўриш қобилиятининг бузилиши, юрак уриши ва нафас олиш кучаяди. Унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

❗️Аномал иссиқ ҳарорат кузатилган пайтда имкон қадар тўғридан тўғри қуёш нури тушадиган жойда жисмоний меҳнат билан шуғулланмаслик тавсия этилади. Агар шундай бўлган тақдирда қуёшдан ҳимояланиш учун бош кийим кийиш, ора-ора салқин жойда дам олиш мақсадга мувофиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Чангли ҳавода аллергик ва астма касаллиги бор беморларга ташқарига чиқмаслик тавсия этилади!

Бугун мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон ҳодисаси кузатилмоқда. Бу ҳолат, айниқса, нафас йўллари хасталикларига чалинган беморлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Хўш, бундай об-ҳаво шароитида қандай тиббий тавсияларга амал қилиш лозим?

ССВ Матбуот хизмати шу савол билан Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разиковага мурожаат қилди.

— Бундай вазиятда имкон қадар очиқ ҳавода юрмаслик зарур, — дейди мутахассис. — Айниқса, бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик конъюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак.

❗️Чунки тўзонли ҳаво таркибида ўсимлик чанглари, замбуруғ споралари жуда катта концентрацияда бўлади. Шу боис хасталиклари бор кишилар шифокор маслаҳати билан аллергияга қарши дори воситалари дозаларини оширишлари лозим.

Хона ёки иншоотларни нам латта билан тозалаб туриш, уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, бундай вазиятда нам сочиқларни осиб қўйиш, кондиционер ва ҳавони тозалаш тизимлари ҳам асқатади.

Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кўпроқ сув ичиш, тез-тез душ қабул қилиш нафас олишни енгиллаштиради. Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб туриш ҳам катта самара беради.

Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шарт. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва ёши катта инсонлар ҳам бундай вазиятда эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.

Агар юртдошларимизда ташқи муҳитдаги чанглар туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда ва томоқда қичишиш ва қизариш, йўтал белгилари юзага келса, тезда оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиникаларга мурожаат қилишлари лозим.

🚑 Эслатиб ўтамиз, юртимиз аҳолиси бундай об-ҳаво шароитида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

🏥 Бундан ташқари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган.

☎️ Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Марбург вируси: ЖССТ яна бир эпидемиологик хатар ҳақида маълум қилди

Ғарбий Африканинг Гана мамлакатида Марбург вируси билан касалланган икки нафар бемор аниқланди. Кучли геморрагик иситма ва ўлимга сабаб бўлувчи ушбу хасталик оқибатида 26 ва 51 ёшли фуқароларнинг ҳар иккиси ҳам ҳаётдан кўз юмган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Марбург вируси Эбола сингари ўта юқумли бўлиб, ҳозирча тасдиқланган даво муолажалари мавжуд эмас. Қолаверса, бу хасталикка қарши вакциналар ҳам яратилмаган.

Шунга қарамай, баъзи экспертлар Эбола дорилари Марбургни даволашда самара бериши мумкинлигига ишонади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, хасталик аломатлари тўсатдан бошланади ва бемор юқори тана ҳарорати, кучли бош оғриғи ҳамда безовталикдан азият чекади.

Мушакларда оғриқлар кучайиб, тез-тез судирги юз беради. Қолаверса, ганалик икки беморда диарея, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Касалликнинг бешинчи кунида кўкрак, орқа ва қорин бўшлиғида тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Оғир вазиятларда эса саккизинчи-тўққизинчи кунга бориб ўлим ҳолати содир бўлади.

Ҳозир Гана ҳукумати вирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан барча зарур чораларни кўрмоқда. Беморлар билан мулоқотда бўлган 100 га яқин киши қатъий карантинга олинган. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир гуруҳ мутахассисларини ушбу мамлакатга сафарбар этяпти.

“Бу жараёнда тезкорлик жуда муҳим, — дейди ЖССТнинг Африка минтақавий бюроси раҳбари Матшидисо Моэти. — Чунки зудлик билан қатъий чоралар кўрилмаса, Марбург осонгина назоратдан чиқиб кетади. Биз ҳозир шунга эришяпмиз”.

❗️Таҳлилларнинг тасдиқлашича, Марбург вируси инсонлар ўртасида тана суюқликлари (қон, тупик, пешоб) билан бевосита алоқа қилиш, шунингдек, турли жисмлар юзалари орқали фаол тарқалиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1 миллион 190 минг нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 17 июль санасига нисбатан қарийб 740 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇫🇷 Франция — 354 минг,

🇺🇸 АҚШ — 170 минг,

🇩🇪 Германия — 161 минг,

🇯🇵 Япония — 76 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 73 минг,

🇦🇺 Австралия — 51 минг,

🇧🇷 Бразилия — 38 минг,

🇦🇹 Австрия — 37 минг,

🇮🇹 Италия — 32 минг,

🇵🇹 Португалия — 20 минг,

🇧🇪 Бельгия — 19 минг,

🇹🇼 Тайвань — 18 минг.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️CСВ: Ўзбекистон Халқаро касалликлар таснифи бўйича атамаларни миллий тилга таржима қилиш борасида МДҲ давлатлари орасида энг юқори натижа кўрсатди

Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги ижроия қўмитаси ва Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Халқаро касалликлар таснифи (ХКТ-11)га ўтиш бўйича Москва шаҳрида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Россия, Беларусь, Арманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари томонидан Халқаро касалликлар таснифи(ХКТ-11)га ўтиш босқичлари бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тақдимотлар қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу соҳада амалга оширилган ишлар ташкилотчилар томонидан юқори баҳоланди.

Тадбир давомида келгусида ХКТ-11га ўтиш босқичлари, хусусан, махсус атама ва тушунчаларни миллий тилга таржима қилиш, жорий қилиш ва маҳаллийлаштириш учун идоралараро ишчи гуруҳи тузиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, жорий қилиш босқичларини белгилаш ҳамда ходимлар малакасини ошириш каби вазифалар муҳокама қилинди.

❗️Маълумот учун, ҳозир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро касалликлар таснифи бўйича 92 фоизга яқин атама ва тушунчалар ўзбек тилига таржима қилинган. Бу борада мамлакатимиз МДҲ давлатлари орасида энг юқори ўринни эгаллаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 70 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 19 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242437 (+71) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹Андижон вилоятида 6 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 2 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
🔹Навоий вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 9 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 5 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239336 (+92) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Жазирама кунларда “Тез ёрдам” хизматига қанча бемор мурожаат қилди?

Маълумки, ўтган ҳафта Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида 17 июлдан бошлаб юртимизда юқори ҳарорат кузатилмоқда.

Соҳа мутахассислари ушбу жазирама ҳафта давомида сақланиб қолиши, хусусан, 21-23 июль кунлари мамлакатимизда кундузи ҳарорат 43-45 даражагача, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида эса 47 даражагача кўтарилишини тахмин қиляпти.

📌 Албатта бундай ноқулай иқлим, энг аввало, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин.

Шу боис, улар соғлигини алоҳида тиббий назоратга олиш, зарурат бўлганда ўз вақтида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш лозим. Айниқса, иссиқ ҳавода сурункали хасталиклар хуруж қилишини эътиборга олсак, “Тез ёрдам” хизмати ходимлари зиммасига бу борада алоҳида масъулият юкланади.

— Юртимизда аномал иссиқ бошланган 17 июлдан бугун, 20 июль соат 06:00 га қадар Республика тез тиббий ёрдам хизматига жами 130 минг 115 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашев.

— Мурожаатчиларнинг 23 минг 421 нафарини қон босими кўтарилиши, нафас етишмовчилиги, астма хуружлари ва бошқа сурункали касалликлари бўлган беморлар ташкил этди. Уларнинг 4215 нафари эса госпитализация қилинди.

🚑 Қолаверса, ушбу саналарда Тошкент шаҳар “103” хизматига жами 11 минг 821 та чақириқ келиб тушган. Мурожаатларнинг 4 минг 235 нафарини қон босими кўтарилиши, нафас қисиши, астма ва бошқа касалликлар бўйича беморлар ташкил этди. Уларнинг 2 минг 185 нафари эса даволаниш учун шифохоналарга ётқизилган.

❗️Маълумот ўрнида айтиш лозимки, юртимизда жазирама ҳаво кузатилаётгани боис Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати йўлга қўйилди.

🩺 Хусусан, юртимиздаги 1010 та поликлиника, 923 та оилавий шифокор пунктида патронаж хизматлари кучайтирилиб, сурункали касалликларга чалинган ётоқ шароитидаги беморларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, мамлакатимиз бўйлаб 2762 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.

‼️Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги зарурат бўлмаса, аҳолидан жазирама пайти ташқарига чиқмасликни, тез-тез суюқлик ичиш, имкон қадар ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик, аксинча, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилишни тавсия этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
UNICEF аномал иссиқ шароитида инсон ўз саломатлигини қандай сақлаши кераклиги бўйича маслаҳатлар билан ўртоқлашди.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
COVID-19: Европа яна карантинга қайтадими?

Бугун "кўҳна қитъа" яна коронавирус гирдобида. Пандемиянинг янги тўлқини минтақада эпидемиологик вазиятни такрор издан чиқара бошлаган. Бу ерда “омикрон”нинг янги мутациялари кенг тарқалмоқда.

📄 Шу муносабат билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси раҳбари Ханс Клюге ушбу ҳудудда жойлашган мамлакатлар аҳолиси ва ҳукуматларига мурожаат билан чиқди.

📊 Унда қайд этилишича, минтақада сўнгги олти ҳафта ичида CОVID-19 билан касалланиш ҳолатлари уч баравар, шифохонага ётқизилганлар эса икки баравар ошган.

❗️Беморлар сони асосан кекса ёшли инсонлар ҳисобига ўсишда давом этяпти. Энг ёмони, хасталик оқибатида ҳар ҳафтада 3 мингга яқин киши ҳаётдан кўз юммоқда.

“Хавотирли жиҳати, болалар ёзги таътилдан қайтиб, ўқиш мавсуми бошлангач, вазият янада ёмонлашиши мумкин, дейди Х.Клюге. Аммо куз келишини кутиб, зарур чора-тадбирларни ортга сурсак, эпидемиологик вазият бутунлай издан чиқиши ҳеч гап эмас”.

Шундан келиб чиққан ҳолда ЖССТнинг Европа бюроси куз-қиш мавсуми учун ҳаракатлар стратегиясини тақдим этди.

📌 Унда белгиланган дастлабки чора-тадбир эмлаш қамровини оширишни кўзда тутади.

📌 Хусусан, беш ва ундан катта ёшдаги иммунитети заиф кишилар ҳамда хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатламига коронавирусга қарши вакцинанинг охирги босқичидан уч ой ўтгач, иккинчи кучайтирувчи дозани қўллаш тавсия этилган.

📌 Бино ва иншоотлар ичкарисида ҳамда жамоат транспортида ниқоб тақишни рағбатлантириш лозим.

📌 Аҳоли гавжум жойлар (мактаблар, идоралар, жамоат транспорти) вентиляция тизими билан таъминланиши керак.

📌 Касалликнинг оғир босиқчини бошдан кечириш хавфи остида бўлганлар учун қатъий терапевтик протоколлар ўрнатиш зарур.

Ханс Клюге коронавируснинг янги мутациялари аввалроқ касалликни бошдан ўтказганларга ҳам юқиши мумкинлиги ва унинг оқибатлари давомли бўлишидан огоҳлантирди.

❗️Масалан, биргина Буюк Британияда икки миллион нафарга яқин киши, яъни мамлакат аҳолисининг уч фоизи ҳозир COVID-19 асоратларидан азият чекмоқда” — дейди мутахассис.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Қуёш нури аллергик реакцияни келтириб чиқариши мумкин

Шу кунларда кузатилаётган аномол иссиқ ҳарорат юрак-қон томир, бронхиал астма ва бошқа сурункали хасталиклардан азият чекувчи беморлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида хабар бергандик.

☀️ Мутахассислар жазирама кунларда қуёш нури аллергик реакцияларни келтириб чиқариши ҳақида ҳам огоҳлантирмоқда.

Хусусан, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг маълум қилишича, терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида юзага келадиган касаллик фотодерматит деб аталади. Статистик маълумотларга кўра, бу хасталик дунё аҳолисининг тахминан 20 фоизида учрайди.

— Қуёш нурининг ўзи аллерген ҳисобланмайди, — дейди марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Бироқ ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин.

Оқибатда кўкракнинг юқори қисми, бўйин, қўл соҳаларида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар ҳам кузатилади.

❗️Тошмалар жазирама таъсир қила бошлаган илк соатлардан то ҳафта давомигача ҳосил бўлади.

Кўпинча фотодерматит белгилари муолажалардан сўнг йўқолиб кетади. Аммо бу ҳолат инсонни умр бўйи таъқиб қилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Хўш, бундай вазиятда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозим?

🌳 Аввало, соат 10:00 дан 15:00 гача соя-салқин жойларда бўлиш тавсия этилади.

📌 Имкон қадар ёпиқроқ кийиниш керак.

Сезувчан тери учун мўлжалланган қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

💊 Баъзи дорилар фотодерматитни келтириб чиқариши ёки хасталикни кучайтириши мумкин. Шу боис препаратнинг қўллаш кўрсатмаларини диққат билан ўқиш ёки шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

🚫 Атопик дерматитни даволашда қўлланиладиган Элидел ёки Протопик суртмаларидан фойдаланаётган беморларга қуёшда юриш тақиқланади. Ёки бу воситаларни тушдан сўнг оқшомга қадар ишлатган маъқул.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Сколько пациентов обратилось в службу «Скорой помощи» в жаркие дни?

Известно, что с 17 июля в нашей стране наблюдается высокая температура в результате поступления на прошлой неделе горячего и сухого воздуха из территории Ирана в Узбекистан.

Специалисты сферы прогнозируют, что такая жара сохранится в течение недели, в частности, 21-23 июля днем температура в нашей стране повысится до 43-45 градусов, а на севере, юге и в пустынных территориях поднимется до 47 градусов тепла.

📌 Безусловно, такой неблагоприятный климат может представлять угрозу для здоровья больных с хроническими заболеваниями, находящихся на диспансерном учете, детей, беременных женщин и пожилых людей.

Поэтому необходимо взять их состояние под особый медицинский контроль, а при необходимости оказать своевременную неотложную медицинскую помощь. Принимая во внимание тот факт, что хронические заболевания чаще обостряются в жаркую погоду, на сотрудников службы «Скорой помощи» в этом отношении ложится особая ответственность.

— С 17 июля, когда в нашей стране началась аномальная жара, по сегодняшний день, 20 июля до 06:00 часов, всего в Республиканскую службу экстренной медицинской помощи поступило 130 115 вызовов, — говорит начальник диспетчерского центра координации службы скорой медицинской помощи Республиканского научного центра экстренной медицинской помощи Давлатбек Юлдашев.

23 тысячи 421 из обратившихся являются больные с повышенным давлением, одышкой, приступами астмы и другими хроническими заболеваниями. 4215 из них были госпитализированы.

🚑 Кроме того, в эти дни на службу «103» города Ташкента в общей сложности поступил 11 821 звонок. Из них 4235 обращений поступили от больных с повышенным артериальным давлением, одышкой, астмой и другими заболеваниями. 2 тысячи 185 из них госпитализированы для лечения.

❗️Для информации, в связи с жаркой погодой в нашей стране Министерством здравоохранения установлен особый контроль.

🩺 В частности, в 1010 поликлиниках и 923 семейных врачебных пунктах усилена патронажная служба, своевременно оказывается необходимая медицинская помощь лежачим больным с хроническими заболеваниями.

Также по всей стране к вызовам жителей всегда готовы 2762 бригады скорой медицинской помощи.

‼️В свою очередь Министерство здравоохранения рекомендует жителям не выходить на улицу в разгар дня без крайней необходимости, пить побольше жидкости, по возможности избегать употребления жирной и копченой пищи, напротив, есть больше фруктов и овощей.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram