Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Компенсация тақдим этиш ва бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти орқали аҳоли ва тадбиркорларни муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга рағбатлантириш чоралари белгиланди.
Президент барча вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини ҳам муқобил энергияга ўтказиш вақти келганини таъкидлади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️Кеча дунё бўйича қарийб 552 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇺🇸 АҚШ — 118 минг,
🇩🇪 Германия — 78 минг,
🇹🇼 Тайван — 73 минг,
🇧🇷 Бразилия — 45 минг,
🇫🇷 Франция — 38 минг,
🇦🇺 Австралия — 29 минг,
🇮🇹 Италия — 23 минг,
🇯🇵 Япония — 17 минг,
🇨🇱 Чили — 12 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 10 минг.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇺🇸 АҚШ — 118 минг,
🇩🇪 Германия — 78 минг,
🇹🇼 Тайван — 73 минг,
🇧🇷 Бразилия — 45 минг,
🇫🇷 Франция — 38 минг,
🇦🇺 Австралия — 29 минг,
🇮🇹 Италия — 23 минг,
🇯🇵 Япония — 17 минг,
🇨🇱 Чили — 12 минг,
🇬🇧 Буюк Британия — 10 минг.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизнинг 4 та ҳудудида яна 33 нафар кишида коронавирус аниқланди
🔺2022 йил 10 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239236 (+33) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237406 (+20) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

❗️CCВ: 1,6 миллион нафар аҳолига бирламчи тиббий ёрдам яқинлаштирилди
Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқоти доирасида 7 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган эди.
Хўш, шу йилнинг ўтган даврида бу борада қандай ишлар амалга оширилди?
Бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтиришга қаратилган вазифалар ижроси доирасида:
🏥 70 та оилавий шифокор пункти,
🩺 18 та оилавий поликлиника,
💉 447 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиб, бир миллион 600 минг нафар аҳолига бирламчи тиббий ёрдам яқинлаштирилди.
Шунингдек, кўп тармоқли ва оилавий поликлиникаларда:
🫁 1213 та шифокоролди хонаси ташкил этилиб, шифокорлар юкламаси 10 фоизга камайди.
🔬Кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги эндокринолог хоналари компьютер, глюкометр ва тест япроқчалари билан таъминланди.
Бундан ташқари:
👩👧👦 208 та кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда пойтахтимиздаги 70 та оилавий поликлиникада Болалар бўлимлари ташкил этилди.
Бирламчи тизимда юритиладиган ҳужжатлар камайтирилиши ва соддалаштирилиши ҳисобига:
📝 тиббий журналлар 28 тадан 15 тага,
🔖 тиббий бланклар 21 тадан 13 тага қисқартирилди.
🫀Эрта скрининг дастурлари ишлаб чиқилиб, 4,7 миллион нафар аҳоли юрак-қон томир, қандли диабет, бачадон бўйни ва сут бези саратони хасталиклари бўйича тиббий текширувдан ўтказилди.
🚑 “Қишлоқ шифокори” дастури бўйича олис ва чекка ҳуддудларга 70 нафар шифокорлар жалб этилди.

Кўп ухлаган боланинг бўйи узун бўлади дейишади, шу тўғрими?
Насиба Алимова,
тиббиёт фанлари номзоди:
— Ўсиш гормонлари бола ухлаганда ишлаб чиқарилади. Демак, меъёрида ухлаган бола яхши ўсади ва ривожланади.
Шунингдек, болага меҳр етишмаслиги унда ўсиш гормонлари ишлаб чиқарилишига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли Меҳрибонлик уйларидаги 5 ёшгача бўлган болаларда кўпинча бўй ўсишидан ортда қолиш кўпроқ кузатилади. Ота-оналар ҳам бола руҳиятига эътибор қаратиши лозим.
Агар фарзандингизнинг бўйидан хавотирда бўлсангиз, шубҳа-гумонларингизга аниқлик киритиш мақсадида бир неча текширувлар лозим. Булар: боланинг бўйи ва вазни ўлчами, бош соҳасининг томография текшируви, қўл кафти рентгени, қондаги гормон миқдори, жигар фаолияти, гижжалар текшируви ҳамда генетик хасталикка гумон қилинганида генетик мутахассис томонидан алоҳида қон таҳлили олинади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, деганларидек, ҳар бир инсон касал бўлиши, шифокор кўмагига эҳтиёж сезиши мумкин. Бунда энг биринчи бўлиб “Тез ёрдам” хизмати ходимлари ёрдамга ошиқади.
Бироқ улар доим чақирув манзилига ўз вақтида етиб боролмаслиги ва беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсата олмаслиги мумкин. Бунга эса кўпинча асоссиз ва ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.
Афсуски, аксарият ҳолларда у ёки бу сурункали касаллиги бор беморлар гоҳ қон босимини ўлчатиш, гоҳида қайсидир уколни қилдириш ёки бўлмаса, режали даволаш муолажалари учун ҳам "Тез ёрдам" чақиришади. Уларнинг бу хатти-ҳаракати ушбу хизмат фаолияти ва сифатига салбий таъсир этади.
Энг ёмони, тиббий ёрдамга чинакам муҳтож беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.
Тез тиббий ёрдам ходимлари ишида ҳар бир дақиқа ҳисобли эканини билиб туриб, бу ишни амалга оширувчи юртдошларимизга ушбу видеоролик ибрат бўлади, деган умиддамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бироқ улар доим чақирув манзилига ўз вақтида етиб боролмаслиги ва беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсата олмаслиги мумкин. Бунга эса кўпинча асоссиз ва ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.
Афсуски, аксарият ҳолларда у ёки бу сурункали касаллиги бор беморлар гоҳ қон босимини ўлчатиш, гоҳида қайсидир уколни қилдириш ёки бўлмаса, режали даволаш муолажалари учун ҳам "Тез ёрдам" чақиришади. Уларнинг бу хатти-ҳаракати ушбу хизмат фаолияти ва сифатига салбий таъсир этади.
Энг ёмони, тиббий ёрдамга чинакам муҳтож беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.
Тез тиббий ёрдам ходимлари ишида ҳар бир дақиқа ҳисобли эканини билиб туриб, бу ишни амалга оширувчи юртдошларимизга ушбу видеоролик ибрат бўлади, деган умиддамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Все мы люди, и каждый из нас может заболеть, нуждаться во врачебной помощи. В таких ситуациях первыми на помощь спешат сотрудники службы «Скорой помощи».
Но не всегда они могут своевременно прибыть по нужному адресу и оказать первую медицинскую помощь больному. И не редко причиной этому служат ложные и безосновательные вызовы.
К сожалению, в основных случаях больные с той или иной хронической болезнью вызывают скорую помощь для того, чтобы измерить артериальное давление или сделать укол, либо для плановых процедур. Такое поведение негативно влияет на деятельность службы и на её качество в том числе.
Плохо то, что жизнь больных, действительно нуждающихся в неотложной помощи, может остаться в опасности, не исключен даже смертельный исход.
Мы надеемся, что люди, которые поступают таким образом, зная что в работе сотрудников скорой медицинской помощи на счету каждая минута, сделают какие-то выводы из ситуации, показанной в этом видеоролике.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

❗️ССВ: Ҳудудларда юқори технологияли жарроҳлик операциялари улуши 23 фоиздан 60 фоизга оширилади
Бугун юртимизда 24 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази ва жойларда 269 та ҳудудий филиали фаолият юритмоқда.
Улар томонидан 6000 дан зиёд тиббий амалиётлар ўтказилмоқда.
Шундан:
📌 750 дан ортиғини — вилоят,
📌 150 дан зиёдини — туман даражасида бажариш ўзлаштирилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида:
🏥 14 минг нафардан ортиқ имтиёзли тоифадаги беморларда юқори технологик амалиётлар бажарилди.
🚑 Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг 1500 нафардан зиёд мутахассислари жойларга чиқиб, улар томонидан 50 мингга яқин беморларга тиббий хизмат кўрсатилди.
❗️Йил якунига қадар мазкур йўналишда қуйидаги ишлар бажарилиши кўзда тутилган:
✅ Акушерлик ва гинекология, Репродуктив саломатлик, Скрининг ва Республика перинатал марказлари негизида Акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади.
✅ 300 га яқин буйрак, 10 та жигар ва 15 та ўзак ҳужайра трансплантацияси амалиёти бажарилади.
✅ Миокард инфаркти ва инсульт касалликларидан ўлим кўрсаткичлари камайтирилади.
✅ Кохлеар имплантация операциялари сони 350 дан 650 тага етказилади.
✅ Туман даражасида бажарилаётган жарроҳлик амалиётлари сони 100 тага кўпайтирилади.
✅ Ҳудудларда юқори технологияли операциялар улуши 23 фоиздан 60 фоизга оширилади.
✅ 100 нафардан ортиқ мутахассислар Европа, Туркия, Россия, Япония каби давлатларда малака ошириб қайтади.

❗️ССВ: Трансплантация амалиётларини туман даражасида ўтказиш йўлга қўйилди
Шу йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари етакчи шифокорлари бошчилигида ҳудудларда соғломлаштириш акцияларини ўтказиш йўлга қўйилди.
✅ Натижада жойларда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиб, сайёр тиббий қабуллар орқали уларнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммоли масалаларини жойида ҳал этиш, Давлат тиббий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан юқори технологик операцияларга муҳтож фуқароларни даволаш механизми жорий қилинди.
Хусусан, йил бошидан буён:
🩺 Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро вилоятларида 100 минг нафар аҳоли қамраб олинган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.
Соғломлаштириш акциялари доирасида:
📌 40 нафарга яқин беморларда буйрак трасплантацияси,
📌 20 нафардан зиёд фуқароларда аорта-коронар шунтлаш ва юрак клапанларини сунъийсига алмаштириш,
📌 қарийб 20 нафар беморда томир орқали туғма юрак нуқсонларини бартараф этиш,
📌 30 нафрга яқин кишида чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш операциялари ўтказилди.
‼️Юртимизда биринчи марта буйрак трансплантация амалиётлари туман даражасида бажарилди.
Бундай имкониятдан, Беруний тумани ва Андижон шаҳри яшовчи беморлар баҳраманд бўлди.
Ҳозир қолган ҳудудларда ҳам мураккаб операцияларга муҳтож беморлар рўйхати шакллантирилиб, уларни босқичма-босқич даволаш режалаштириляпти.

Audio
❓Хориждан ва Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда ҳам тартиб ўзгардими?
✅ЖАВОБ: Йўқ, улар учун жорий йилда ҳеч нарса ўзгармайди, ўтган йилги тартиб сақланиб қолади.
Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов овозли чатда маълум қилди.
Яъни аввалроқ эълон қилинган ўтиш баллари асосида тест ёки ижодий имтиҳон топширилади.
❗️АММО! Аммо вазирнинг айтишича, кейинги йилдан бошлаб хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда ўтган йилги ўтиш баллари асос қилиб олинади. Мисол учун Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетига кириш бали 160 балл бўлган бўлса, унда ўқишни кўчирмоқчи бўлганлар ҳам 160 балл олиши талаб этилади.
Жорий йил хорижга ўқиш мақсадида эмас, фақат ўқишни кўчириш мақсадида кетадиганлар бундан тегишли хулоса чиқариши керак.

❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 9 нафар кишида касаллик аниқланди
🔺2022 йил 12 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239272 (+9) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 8 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237441 (+12) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🔺2022 йил 12 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239272 (+9) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 8 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237441 (+12) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу йилнинг 15-16 июнь кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида "Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Биринчи халқаро фармацевтика форуми бўлиб ўтади.
Унда фармацевтика тармоғида фаолият олиб бораётган 100 дан ортиқ етакчи маҳаллий ва халқаро корхоналар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Унда фармацевтика тармоғида фаолият олиб бораётган 100 дан ортиқ етакчи маҳаллий ва халқаро корхоналар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Тошкент тумани аҳолиси тиббиётдаги ўзгаришларни ўз ҳаётида ҳис этмоқда
Юртимизда бирламчи тиббиёт тизимини мутлақо янги ёндашувлар асосида ўзгартиришга жиддий киришилган. Хусусан, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил этилиб, узоқ ва чекка ҳудудларда тиббиёт пунктлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Айниқса, юртимизнинг олис гўшаларида яшовчи беморлар ҳузурига энг малакали шифокорлар, етакчи олимларнинг ўзлари кириб бораётгани сифатли тиббий хизматни “маҳаллагача тушириш”, уни одамларга янада яқинлаштиришга хизмат қилаётир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент вилоятида ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси доирасидаги чуқурлаштирилган тиббий кўриклар, шифокорлар томонидан “хонадонбай” тамойили асосидаги ўрганишлар эса бу йўлдаги эзгу ишларнинг амалий ифодаси бўлмоқда...
👉 Батафсил

Telegraph
ССВ: Тошкент тумани аҳолиси тиббиётдаги ўзгаришларни ўз ҳаётида ҳис этмоқда
Юртимизда бирламчи тиббиёт тизимини мутлақо янги ёндашувлар асосида ўзгартиришга жиддий киришилган. Хусусан, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил этилиб, узоқ ва чекка ҳудудларда тиббиёт пунктлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.…
❗️Саратонга қарши янги вакцина яратилди
АҚШ ва Япония олимлари саратон касаллигига қарши вакцина яратди. У иммунитет тизимини мустаҳкамлаш орқали организмдаги хавфли ўсмаларни йўқ қилишга ёрдам беради.
Маълумки, ҳозирга қадар бу хасталикни даволашда сўнгги чора сифатида кимётерапия ва нур терапияси муолажалари ҳамда жарроҳлик амалиёти қўлланиб келинмоқда.
Тадқиқотчилар янги вакцина ҳар қандай ёшдаги беморларда самара бериши, қолаверса, саратоннинг барча турларига қарши кураша олишини таъкидламоқда.
Препарат аллақачон жониворларда синовдан ўтказилган. Бу жараёнда вакцина хавфли ўсмаларни “мудофаа” қилувчи “қотил” ҳужайраларга таъсир кўрсатиши аниқланди. Яъни у саратон ҳужайралари юзасида оқсиллар зичлигини ошириб, иммунитетни “рағбатлантиради”.
Айни пайтда олимлар вакцинани беморларда синовдан ўтказмоқда. Бу жараён муваффақиятли якунланса, замонавий тиббиёт саратон ўсмаларига қарши курашишнинг янги усулига эга бўлиши мумкин.

Трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлисида “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Мажлисда “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан сўнг кўплаб юртдошларимиз томонидан буйрак ва жигар трансплантацияси масаласида мурожаатлар сони ортиб бораётганлиги таъкидланди.
Ушбу Қонунда трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига, шунингдек, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда...

Ёзнинг ўзгарувчан ҳавосида нега бош оғрийди?
Ёзнинг иссиқ кунларида ҳаво ўзгариб, осмонда булут пайдо бўлса, кўпчилик инсонлар ўзини жуда ёмон ҳис қилади. Айримларнинг организми эса ҳатто бундай кунлар яқинлашаётганини аввалдан сезади: кайфияти ўзгара бошлайди, бўғимларида оғриқ, ҳолсизлик, тез чарчаш, уйқучанлик, асабийлик кузатилади.
Хўш, бунинг сабаблари нимада? Бу қандай омиллар билан боғлиқ?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ушбу мавзуда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Дониёр АЛИМОВга мурожаат қилди.
— Тананинг об-ҳаво ўзгаришига реакцияси "метеорологик қарамлик" деб аталади, — дейди шифокор. — Бу организмнинг нормал ишлаши ва ўзгарувчан муҳитга мослаша олишининг белгисидир. Аммо баъзи одамлар ушбу ҳолатга бошқалардан кўра кўпроқ сезгир бўлади. Улардаги сурункали касалликлар аломатлари эса айнан булутли кунларда янада зўраяди.
Мисол учун, 30 даража иссиқда ва 70 фоиздан ортиқ намликда тана совиб, юрак-қон томир тизими одатдагидан кўра кўпроқ ишлашга мажбур бўлади. Бундай пайтда кўп терлаш оқибатида томирларда қон миқдори камайиб, мияга кислород етиб бориши қийинлашади.
Шунингдек, ўзгарувчан об-ҳавода юрак мушаклари, бош мия, кўз томирлари ва буйракда ўзгаришлар рўй беради. Орқа мия ва бўғимларда оғриқлар, қон босимининг кўтарилиши, нафас олиш ва асаб тизими муаммолари кузатилади.
Ушбу ҳолатларга асосан сурункали касалликлар билан оғрийдиган ёши катта инсонлар, чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилувчи шахслар, бош жароҳати ва суяк-бўғим хасталикларига чалинган беморлар ҳамда фаол турмуш тарзига эга бўлмаган кишилар дуч келади.
Қолаверса, жуда кўп ёғли таомлар истеъмол қилувчи инсонлар, меъёрдан ортиқ қаҳва ичадиганлар ҳам хавф гуруҳига киради. Энг ёмони, метеорологик қарамлик прогрессив хасталик бўлиб, вақт ўтиши билан унинг аломатлари кучаяди ва бемор нохуш ҳолатларни янада оғирроқ ҳис қилади.
Агар инсон ушбу босқичда ўз саломатлигига жиддий ғамхўрлик қилмаса, ёмон оқибатларга, хусусан, инсультни бошдан кечириши мумкин.
Шундай экан, бунинг олдини олиш учун албатта шифокорга кўриниш ва унинг тавсияларига амал қилиш лозим. Тоза ҳавода сайр қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, таомномага кўпроқ мева-сабзавотларни киритиш ҳам бу муаммонинг олдини олишда катта ёрдам беради. Ош тузи, дудланган, консерва ва аччиқ егуликларни камроқ истеъмол қилган маъқул.
Айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида жуда тўйиб овқатланмаслик, аксинча кўпроқ сув ичиш тавсия этилади. Егуликларда аскорбин кислотаси (витамин С), каротин (витамин А), минерал моддалар, тўйинмаган ёғ кислотаси миқдори етарли бўлиши муҳим.
Бундан ташқари, иммунитет, юрак-қон томир ҳамда ҳазм тизимларини мустаҳкамлаш ҳақида қайғуриш лозим. Агар иссиқ ва дим ҳавода таъсирчанлик ортса, бундай инсонларга организмни кислород билан тўйинтиришга ёрдам берувчи жисмоний машқлар — сайрга чиқиш, нафас гимнастикаси, пиёда юриш, танани совуқ сув билан артиш тавсия қилинади.
Чидамлиликни ошириш учун бассейнда чўмилиш, эрталабки бадантарбия машғулотларини канда қилмаслик ҳамда оёққа совуқ ва илиқ сувли ванна қилиш ҳам муаммони бартараф этишга ёрдам беради.

Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов бошчилигидаги бир гуруҳ шифокорлар Японияда малака оширмоқда.
Ҳамкорлик учун бу мамлакат танлангани бежиз эмас. Негаки, кунчиқар юрт тиббиёти инновацион технологияларни қўллаш борасида дунёда етакчилардан бири.
Бу ерда мураккаб ва ноёб операцияларни амалга оширишда энг илғор технология ва жиҳозлар, ҳатто “робот жарроҳ”лар меҳнатидан фойдаланиш ҳам одатий ҳолга айланмоқда.
Ўзбек травматолог-ортопедлари япон ҳамкасбларининг бу йўналишдаги ютуқларини пухта ўзлаштириб, юртимиз тиббиётига инновацион ёндашувларни янада кенгроқ татбиқ этишни мақсад қилган.
"O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу хусусда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ҳамкорлик учун бу мамлакат танлангани бежиз эмас. Негаки, кунчиқар юрт тиббиёти инновацион технологияларни қўллаш борасида дунёда етакчилардан бири.
Бу ерда мураккаб ва ноёб операцияларни амалга оширишда энг илғор технология ва жиҳозлар, ҳатто “робот жарроҳ”лар меҳнатидан фойдаланиш ҳам одатий ҳолга айланмоқда.
Ўзбек травматолог-ортопедлари япон ҳамкасбларининг бу йўналишдаги ютуқларини пухта ўзлаштириб, юртимиз тиббиётига инновацион ёндашувларни янада кенгроқ татбиқ этишни мақсад қилган.
"O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу хусусда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
БУГУН — БУТУНЖАҲОН ДОНОРЛАР КУНИ
Маълумки, 2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.
Шундан буён ҳар йили "14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни" сифатида кенг нишонланади. Юртимизда ҳам ушбу санага бағишланган турли тадбирлар, хайрия акциялари ўтказиш эзгу анъанага айланган.
Маълумотларга кўра, ҳар бир мамлакат ўз аҳолисининг қонга бўлган талабини қондириш учун 1000 нафар кишига донорлар сони 30 нафар ва ундан ортиқ бўлиши, қон компонентлари билан таъминлаш учун эса донорлар сони ҳар 1000 нафар кишига 10 нафар ёки аҳоли сонига нисбатан 1 фоизни ташкил этиши зарур.
Ўзбекистонда эса бу рақам 5 нафарга тўғри келади. Агар мазкур кўрсаткич 10 нафарга ошса, халқимизнинг қонга бўлган талаби 100 фоизга қопланади. Агар 50 нафар одам қон топширса, нафақат талаб қондирилади, балки қон плазмасини қайта ишлаш орқали альбумин, иммунглобулин каби дори препаратлари тайёрлаш мумкин.
Шу ўринда қисқача маълумот: 2020 йил юртимизда 95,5 тонна соф қон тайёрланган бўлса, бу рақам 2019 йилда 96,5 тонна, 2018 йилда эса 85,2 тоннани ташкил этди. 2021 йилда эса тиббиёт муассасаларига 113 тонна сифатли қон етказиб берилди.
Мамлакатимизда 18 ёшдан 60 ёшгача, вазни 50 килограммдан юқори, гемоглабин миқдори меъёрида бўлган (эркакларда 128 г/л, аёлларда 120 г/л) ҳар бир шахс донор бўлиши ва йилига 4 марта қон топшириши мумкин. Ҳар бир топширилган қоннинг максимал миқдори 450 миллилитрга тенг.
Таъкидлаш лозимки, коронавирус пандемияси даврида бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам донорлар сони кескин камайишига сабаб бўлди. Оқибатда оғир беморларнинг донорлик қонига бўлган талаби сезиларли даражада ошди.
Қолаверса, сўнгги йилларда юртимизда ноёб юрак операциялари, инсон тана аъзоларини кўчириб ўтказиш каби мураккаб жарроҳлик амалиётларининг йўлга қўйилиши ҳамда хавфли касалликлар диагностикасининг яхшиланиши сабабли сифатли қон компонентларига бўлган эҳтиёж янада ортди.
Шу сабабли жорий йил март ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси ўтказилди ва унда тиббиёт ходимлари биринчилардан бўлиб қон топширди.
Қувонарлиси, ушбу тадбир қисқа вақт ичида юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзиб, вазирлик ва идоралар ходимлари, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.
Айтиш жоизки, мамлакатимизда ўз қонини камида 40 марта, қон компонентларини 60 марта топширган кишилар фахрий донор ҳисобланади. Юртимизда ана шундай меҳрли ва қалби эзгуликка тўла инсонлар “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади.
Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимизни беғараз донор бўлишга ва ёрдамга муҳтож беморларга кўмак беришга чақиради.