Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.41K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 42 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 20 май
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238910 (+42) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌25 нафари Тошкент вилоятида,
📌15 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 16 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237130 (+23) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи икки марта ошади

САВОЛ: Яқинда тиббиёт ходимлари иш ҳақлари 10-15 фоизгача ошган эди. Иш ҳақларини ошириш тўғрисидаги Президент фармони билан уларнинг ойлиги яна ошадими?

Отабек Фозилкаримов,
соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:

2022 йил 17 майдаги "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони асосида тиббиёт ходимларининг ойлиги 10-15 фоизга оширилиши белгиланган.

Сўнгра кеча, 20 май куни қабул қилинган иш ҳақларини ошириш ҳақидаги Президент фармони асосида барча ходимлар қаторида тиббиёт мутахассисларининг маоши ҳам яна 12 фоизга оширилади.

Юқоридаги иккала фармон ҳам 1 июндан бошлаб кучга киради.

Масалан, 3 млн. сўм ойлик оладиган тиббиёт ходимининг ойлиги дастлаб 15 фоизга ошади дейлик, шунда 3 млн. 450 минг сўм бўлади. Кейин яна 12 фоиз ошади ва жами 3 млн. 864 минг сўм бўлади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Аҳоли орасида қандай кўз касалликлари кўп учрамоқда?

Отабек Икромов,
Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори:

— Ҳозирги вақтда аллергик ва вирусли конъюнктивитлар ҳамда компьютер синдроми каби кўз касалликлари кўпайган. Аксарият ҳолларда ушбу касалликлар гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, дори воситаларини шифокор маслаҳатисиз уй шароитида қабул қилиш ҳамда ўз вақтида шифокорга мурожаат этмаслик оқибатида келиб чиқади.

Жумладан, дори воситаларининг нотўғри ишлатилиши аллергик асоратларга олиб келиши ва касалликни оғирлаштириши мумкин. Масофавий иш кўпайиши натижасида компьютерда узоқ вақт ишлаш ҳам кўриш ўткирлигига зарар етказиши мумкин.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун кўз машқларини мунтазам қилиб бориш, компьютерда ишлаганда ҳар 20 дақиқада 20 сонияга узоққа қараб кўзларга дам бериш лозим бўлади.

Аҳоли орасида кенг тарқалган ва оғир асоратларга олиб келадиган кўз касалликларининг олдини олиш учун, албатта, йилига бир марта тиббий текширувдан ўтиб туриш керак.

Наслида кўз касалликлари мавжуд бўлган инсонлар эса 35 ёшдан сўнг йилига 2 маротаба кўзларини текширтириб туриши талаб этилади. Шундагина касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш мумкин.

Мисол учун, ёшлигида глаукома касаллиги бошланиши билан шифохонамизга мурожаат этган, ҳозир ўз фарзанд ва набираларини ҳам текширувга бирга олиб келадиган, кўриш ўткирлиги яхши сақланган беморларимиз бор. Ва аксинча, кўриш ўткирлиги анча пасайганда мурожаат этганлар ҳам мавжуд.

Уларда кўриш нерви қайтариб бўлмас ўзгаришларга учраган. Афсуски, бундай оғир ҳолатлар кам эмас. Шу боис кўриш ўткирлиги пасайишини кутмасдан ўз соғлиғингизга ёшликдан эътиборли бўлишингизни тавсия қиламиз.

Кўз касалликлари ичида наслга, ёшга, жинсга боғлиқ бўлганлари ҳам, боғлиқ бўлмаганлари ҳам мавжуд. Мисол учун, миопия ёки глаукомада наслий фактор муҳим аҳамиятга эга. Инфекцион кўз касалликларининг эса наслга боғлиқлик жойи йўқ.

Кўз касалликларидан сақланиш учун, аввало, гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда ҳозирги ахборот технологиялари даврида урфга айланган смартфон, планшет ҳамда компьютер воситаларидан фойдаланишда меъёрга риоя этиш лозим.

Шунингдек, ўз вақтида кўзларни текширтириб туриш ҳамда дори воситаларидан фақатгина шифокор маслаҳати билан фойдаланиш тавсия этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Президентимизнинг тиббиёт ходимлари ойлик маошини ошириш юзасидан Фармони эълон қилинди.

Бу ҳақда “Менимча” кўрсатувининг навбатдаги сонидан лавҳа.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 19 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 21 май
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238929 (+19) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌10 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 11 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237146 (+16) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Остеоартроз: Тиззангиз нега оғрийди?

Яқинларимиздан “Тун бўйи тиззам оғриб чиқди”, “Оёқ босишга қийналяпман” деган шикоятларни эшитганмиз. Айниқса, катта ёшли инсонлар бу дарддан кўпроқ азият чекиши ҳам кўпчиликка маълум.

Одатда, бу хасталик халқ орасида “туз йиғилиши” деган ном билан аталади. Аслида эса унга тиззада туз йиғилиши эмас, балки бўғим тоғайларининг мўртлашиши ва емирилиши сабаб бўлади.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов билан аҳоли ўртасида кенг тарқалган ушбу касаллик — остеоартрознинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари ва даволаш усуллари ҳақида суҳбатлашдик.

— Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг 16 фоизгача қисми остеоартроздан азият чекади, — дейди шифокор. — Касаллик одатда 40 ёшдан ошган беморларда кузатилади.

Соддароқ тушунтирсак, танамиздаги суяклар бир-биридан тоғай билан ажралиб туради. Суяклар бўғим юзалари эса бўғим пайлари билан мустаҳкамланган. Улар ҳаракат чоғида юзага келадиган ташқи зарбаларга қалқон бўлади.

Бўғимлар ички қавати махсус парда билан қопланган бўлиб, бўғим бўшлиғига суюқлик чиқариб туради. Шу туфайли бўғимлар эластиклиги ортади ва ҳаракат-таянч вазифасини ўтайди.

Остеоартрозда бўғим тоғайларининг эластиклиги камайиб, дағаллашади ва аста-секин қотади. Сўнг тоғай қавати юпқалашиб, бора-бора емирилади ва суякларнинг тоғай билан қопланган юзаси очилади.

Оқибатда суяклар ҳаракат вақтида бир-бирига ишқаланиб, эрозия юзага келади. Суяклар ён қирраларидан суяк ўсимталари пайдо бўлади. Бўғим чўзилиши билан боғлиқ ҳаракатларда оғриқ пайдо бўлади.

Касалликни келтириб чиқарувчи омиллар турлича. Бўғимларнинг туғма етилмаслиги — шулардан бири. Ҳомиладорлик давридаги зўриқиш ва жароҳатлар, ўткир, сурункали артрит, эндокрин бузилишлар ҳамда нерв касалликлари ҳам остеоартрозни юзага келтиради.

Бундан ташқари, бўғимлар яллиғланиши, улар ичидаги суяк синишлари хасталикни пайдо қилувчи омиллар сирасидан. Камҳаракатлилик, ёғли таомларни кўп тановвул қилиш эса семизликка олиб келади.

Оқибатда ўз-ўзидан бўғим тўқималарига озуқа ва кислород етиб бориши жараёни қийинлашади. Шундай вазиятларда бўғимларга тушадиган озгина оғирлик ҳам остеоартроз ривожланишига туртки бўлади.

Касалликнинг майда бўғимлар жароҳатланиши билан кечадиган тугунли турида эса наслий мойиллик ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шунингдек, артрознинг тоғай бўғими қариши билан боғлиқ бўлган ёшга доир тури ҳам мавжуд.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали фаолият бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ.

Шунга қарамай, бу ерда кўплаб мураккаб операцияларни ўтказиш йўлга қўйилмоқда. Уларга пойтахтдан келган шифокорлар яқиндан кўмак беришяпти.

Натижада урологик касалликларга чалинган маҳаллий аҳоли вакиллари узоқ масофа босиб Тошкентга бориб даволаниш ташвишидан халос бўлишмоқда.

Юқоридаги видеолавҳа шу ҳақда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 11 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 22 май
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238940 (+11) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌5 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 13 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237161 (+15) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қандай озиқ-овқат маҳсулотлари кучли аллергик реакцияга сабаб бўлади?

(Давоми)

Маълумотларга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари орасида фақат туз ва шакаргина аллерген ҳисобланмайди. Қолган ҳар қандай ноз-неъмат қайсидир ўринда ёки даражада аллергияга сабаб бўлиши мумкин.

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова энг аллерген ҳисобланган шундай маҳсулотлар ҳақида ҳам маълумот берди.

— Товуқ тухуми кенг тарқалган аллергенлар жумласидан, — дейди И.Разикова. — У болаларда учрайдиган озиқ-овқат аллергиясининг сабабчиларидан бири ҳисобланади. Таркибида протеинлар, сув, ёғ ва оқсиллар мавжуд.

Оқсиллар гуруҳлари овальбумин, овомуеоид, овотрансферрин ва овомуцинларни ўз ичига олади. Улар молекуляр даражада ўрганилганда, Gal d1, Gal d2, овомукоид, Gal d3, Gal d4 аллергенлари аллергик реакцияларга сабаб бўлиши ўрганилди.

Баъзилар тухум оқини бемалол истеъмол қилади-ю, сариғини кўтара олмайди ёки аксинча. Тухум қайнатилган ёки қовурилганда, оқининг антиген хусусияти камаяди.

Бундай кишиларда бошқа парранда тухумлари ҳам бир хил реакция пайдо қилади. Тухумга аллергияси бор кишиларнинг аксариятида товуқ катаги ёки парранда фермаси ҳидига аллергия ҳолати кузатилади.

Балиқ — кучли антиген. Бу маҳсулотга аллергияси бор кишилар ҳаётига уни тайёрлаш жараёнида тараладиган ҳид ҳам хавф туғдириши эҳтимоли бор.

Балиқ гўштида парваальбумин ва тропомиозин оқсил гуруҳлари мавжуд. Молекуляр даражадаги ўрганишлар унинг таркибида аллергияга сабабчи бўлиши мумкин Cyp c1, Gad c 1, Gad m 1 аллергенлари борлигини тасдиқлади.

Буғдой ва соя ҳам баъзида аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Масалан, дуккакли ўсимликлардан олинадиган соя маҳсулотига аллергияси бор беморларда кўпинча сигир сутига ҳам аллергик реакция кузатилади.

Соя таркибини молекуляр даражада ўрганиш натижасида унинг таркибида аллергияга сабабчи бўлиши мумкин бўлган Gly m 1, Gly m 5, Gly m 6 аллергенлари мавжудлиги маълум бўлди.Гўшт маҳсулотлари орасида эса парранда гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ антиген хусусиятга эга.

Мева-сабзавотлар ўртасида цитрус мевалар, қулупнай ва ертут кўпроқ аллергия қўзғайди. Ёнғоққа аллергияси бўлганларнинг аксарияти эса ушбу мева дарахти чангига ҳам таъсирчан бўлади.

Айниқса, ерёнғоқ кучли аллерген ҳисобланади. Бу маҳсулот кўп ҳолларда анафилактик реакцияга сабаб бўлади.

Шоколад, какао, жавдар, жўхори, гуруч, арпа каби маҳсулотлар эса кучсиз антиген хусусиятга эга бўлиб, жиддий асоратларни келтириб чиқармайди.

Хўш, озиқ-овқат аллергияси қандай белгилар билан намоён бўлади?

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда иммунизация ва вакцинация жараёнлари, Миллий профилактик эмлаш тақвими ва бу борада аҳолига ишончли маълумотларни етказиш юзасидан соҳа экспертлари иштирокида матбуот конференцияси бошланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Ўзбекистонда маймун чечаги қайд этилгани йўқ!

Матбуот анжуманида шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида тарқалаётган маймун чечаги инфекцияси хусусида келиб тушган саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Атабеков қуйидагича жавоб берди:

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маъуломотларига кўра, касаллик ҳозиргача 14 та давлатда қайд этилган, — деди Н.Атабеков. —Хусусан, инфекцияни юқтирганлар сони 90 нафарга яқинлашгани айтиляпти. Қолаверса, қарийб 30 киши касалликка чалинганликда гумонланмоқда. Қолаверса, шу кунгача ўлим ҳолатлари рўйхатга олинмади.

Аслида, бу хасталик кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Яъни илк бор у бундан 52 йил аввал Конго Демократик Республикасида аниқланган. Касалликнинг алоҳида ҳолатлари Марказий ва Ғарбий Африка мамлакатларида кузатилган.

Биздаги маълумотларга кўра, маймун чечаги деярли барча ҳолатларда ҳайвонлардан одамга юқади. Асосан эндемик ҳудудларга сафар қилган ва жониворлар билан мулоқотда бўлган кишиларда тасдиқланиши мумкин.

Дунё бўйлаб касалликнинг қайта авж олиши 7 май санасидан бошланди. Шу куни Буюк Британияга Нигериядан қайтган сайёҳда мазкур инфекция аниқланди. Унда касаллик белгилари терида тошмалар тошиши билан намоён бўлган. Шундан сўнг ушбу мамлакатда ўнга яқин беморлар маймун чечагига чалингани маълум бўлди.

Кейинроқ АҚШ, Канада, Испания, Португалия, Франция, Италия, Швеция, Бельгия, Нидерландия, Греция, Австралия, Исроил ва Швейцарияда ҳам хасталик тарқала бошлагани ҳақида хабар топдик.

Таҳлилларга кўра, касаллик одатда енгил кечяпти ва беморларнинг кўпчилиги бир неча ҳафта ичида тузалиб кетмоқда.

Шунга қарамай, ҳозир ЖССТ маймун инфекцияси кенг тарқалиб кетмаслиги учун дунё мамлакатларини профилактик чораларни кучайтиришга чақирмоқда.

Хўш, бу касалликдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Мутахассислар фикрича, айнан маймун чечагига қарши эмлаш препаратлари мавжуд бўлмаса-да, бир қатор мамлакатлар оддий чечакка қарши вакциналар орқали бунинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

Чунки икки вирус бир-бирига ўхшаш ва шу туфайли бундай вакциналар маймун чечагининг олдини олишда тахминан 85 фоизга самара бериши кутиляпти.

Ўзбкистонда ҳозирга қадар маймун чечаги қайд этилгани йўқ. Айни пайтда ЖССТ тавсияларидан келиб чиқиб бу инфекциянинг юртимизга кириб келмаслиги учун зарур чораларни кўряпмиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Ўзбекистонда иммунизация ва вакцинация жараёнлари ҳамда Миллий профилактик эмлаш тақвими ва бу борада аҳолига ишончли маълумотларни етказишга бағишланган матбуот анжуманидан:

Нурмат Атабеков:

— Бугунги кунда мамлакатимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга мувофиқ, 13 турдаги юқумли касалликлар, жумладан, дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, сил, вирусли гепатит В, полиомиелит, қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит, ротавирус, пневмококк, гемофилиус инфлюэнца тип Б (ХИБ) инфекцияси, бачадон бўйни саратонига қарши режали вакцинация тадбирлари ўтказилади.

Профилактик эмлашлар учун 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган. Чақалоқларни сил ва гепатит В га қарши эмлаш эса туғуруқ комплексларида амалга ошириб келинмоқда.

Муҳими, сўнгги йилларда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлашлар билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этяпти. Юртимизда 2003 йилдан буён эмлашдан сўнг ножўя ҳолатлар рўйхатга олингани йўқ.

Иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён республикамизда ёввойи полиовируслар келтириб чиқарадиган полиомиелит касаллиги тугатилди ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд”, 2017 йилда эса “Қизамиқ ва қизилчанинг 36 ойлик элиминациясига эришган ҳудуд” номли халқаро сертификатларни олишга муваффақ бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Ўзбекистонда иммунизация ва вакцинация жараёнлари ҳамда Миллий профилактик эмлаш тақвими ва бу борада аҳолига ишончли маълумотларни етказишга бағишланган матбуот анжуманидан:

Авваллари болалар ўртасида турли юқумли касалликлардан ўлим кўрсаткичлари юқори бўлган. Чунки улар қатор хавфли инфекцияларга қарши эмланмаган. Бугунги кунда эса ўғил-қизларнинг ҳаётига зомин бўлган бундай хавфли хасталикларнинг олдини олиш имкони бор.

Вакциналарнинг аксарияти бола бир ёшга тўлгунича қўлланилади. Масалан, 2001 йилдан бери 1 суткалик чақалоқлар вирусли гепатит Вга қарши ВГВ вакцинаси билан эмланади.

2000 йилгача дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши фақат АКДС вакцинаси қўлланилган. Кейинчалик профилактик эмлаш календарига ўзгартириш киритилиб, 2, 3 ва 4 ойлик чақалоқларни Пента-1, Пента-2 ҳамда Пента-3 комбинация қилинган вакциналари билан эмлаш йўлга қўйилди.

Қолаверса, илгари 5 ёшгача бўлган болалар вирусли диарея касаллиги туфайли ҳам нобуд бўлар эди. Бу касалликни ротавирус инфекцияси келтириб чиқариши аниқлангач, унга қарши вакцина ҳам яратилиб, 2014 йилда профилактик эмлаш календарига киритилди.

Ҳозир болалар 2, 3 ва 4 ойлигида тегишли кетма-кетликда Рота-1, Рота-2, Рота-3 вакциналари билан эмланмоқда. Натижада ўғил-қизлар ўртасида вирусли диарея касаллигидан ўлим ҳолатлари кузатилгани йўқ.

2018 йилда пневмакокк касаллигига қарши бола 2, 3 ва 12 ойлик бўлганида қўлланиладиган Пневмо-1, Пневмо-2, Пневмо-3 вакциналари профилактик эмлаш календарига киритилди.

Шу йили 2, 3, 4 ва 16 ойлик болаларни полиомиелитга қарши вакцина билан эмлаш ҳам жорий қилинди.

Болалар 12 ойлик вақтида қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши КПК-1, олти ёшлигида эса КПК-2 вакциналари билан эмланади.

Миллий эмлаш календарига 2019 йилдан бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ОПВ вакцинаси ҳам киритилди. Ҳар йили 9 ёшли 350 минг нафардан ортиқ қизлар ушбу вакцина билан эмланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Ўзбекистонда иммунизация ва вакцинация жараёнлари ҳамда Миллий профилактик эмлаш тақвими ва бу борада аҳолига ишончли маълумотларни етказишга бағишланган матбуот анжуманида ҳудудлардаги мутахассислар ZOOM платформаси орқали иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Конференция экспертлари журналистлар саволларига жавоб бермоқда.

Савол: Ўзбекистонда коронавирус пендемиясининг янги тўлқини юз бериши эҳтимоли борми?

Нурмат Атабеков:

— Ҳозирда юртимизда кунига ўртача 30-40 кишида касаллик аниқланмоқда. Бу мамлакатимиз аҳолисига нисбатан ижобий кўрсаткич. Аммо шу билан хотиржам бўлишга ҳақимиз йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Конференция экспертлари журналистлар саволларига жавоб бермоқда.

Савол: Маймун чечаги юртимизга кириб келса, янги карантин чоралари кўришга эҳтиёж борми?

Нурмат Атабеков:

— Юртимизга бу касаллик кириб келган тақдирда ҳам бирорта шифохонани мазкур касалликка мослаштириш ёки алоҳида шифохона ташкил этишга эҳтиёж йўқ. Чунки Ўзбекистонда 1980 йилдан аввал туғилганларнинг барчаси касалликка қарши эмланган. Яъни ҳозирда мамлакатимиз аҳолисининг 50 фоизида эмлаш орқали иммунитет пайдо қилинган. Биламизки, бундай ҳолатда касаллик оммавий эпидемия тарзида тарқалиб кетмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Ўзбекистонда иммунизация ва вакцинация жараёнлари ҳамда Миллий профилактик эмлаш тақвими ва бу борада аҳолига ишончли маълумотларни етказишга бағишланган матбуот анжуманидан фотолавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram