Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.1K subscribers
6.15K photos
2.38K videos
46 files
9.95K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ССВ: Фарғона водийсининг бир гуруҳ ҳамширалари "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

Фарғона шаҳрида Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан водий вилоятларининг бир гуруҳ фаол ҳамширалари учун байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари тиббиёт муассасаларининг бир гуруҳ фидойи ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Байрамда Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев иштирок этиб, ҳамшираларни касб байрами билан самимий қутлади ва уларга масъулиятли ҳамда шарафли ишларида улкан муваффақият ва зафарлар тилади.

Шунингдек, 38 нафар жонкуяр ўрта тиббиёт ходимлари вазирликнинг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимиз бўйича 10 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 13 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238788 (+10) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 28 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236946 (+33) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Янги Қонун: Донор ҳамда реципиент қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга?

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида тирик донорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб берилган.

Тирик донор:

ўзидан аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш амалга ошириладиган тиббиёт муассасасидан инсон аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш бўйича бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш;

жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказилишини у бошлангунига қадар рад этиб, рад этиш сабабини асосламаслик;

ўзидан аъзоси ва (ёки) тўқималари олинганлиги билан боғлиқ бўлган, юзага келган асоратлар туфайли давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қонунчиликка мувофиқ даволаниш ва кузатувда бўлиш ҳуқуқига эга.

Тирик донор:

❗️ўз бошидан ўтказган ёхуд ўзида мавжуд бўлган касалликлар тўғрисидаги маълумотларни ўзидан аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш амалга ошириладиган тиббиёт муассасасига маълум қилиши;

❗️шифокорларнинг тиббий тавсияларига риоя этиши шарт.

Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, Реципиент:

📌 ўзига инсон аъзосини ва (ёки) тўқимасини трансплантация қилиш бўйича бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида аъзонинг ва (ёки) тўқиманинг трансплантацияси амалга ошириладиган тиббиёт муассасасидан тўлиқ ахборот олиш;

📌 жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказилишини у бошлангунига қадар рад этиб, рад этиш сабабини асосламаслик;

📌 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасаларида реабилитациядан ўтиш ва кузатувда бўлиш;

📌 ўзига инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантация қилиниши билан боғлиқ бўлган, юзага келган асоратлар туфайли Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган зарур тиббий ёрдамни қонунчиликка мувофиқ олиш ҳуқуқига эга.

Реципиент:

❗️ўз бошидан ўтказган ёхуд ўзида мавжуд бўлган касалликлар тўғрисидаги маълумотларни аъзонинг ва (ёки) тўқиманинг трансплантацияси амалга ошириладиган тиббиёт муассасасига маълум қилиши;

❗️шифокорларнинг тиббий тавсияларига риоя этиши шарт.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Янги Қонун: Ягона давлат реестри ташкил этилади

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига кўра:

инсон аъзоларидан ва (ёки) тўқималаридан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек трансплантацияга муҳтож бўлган шахсларга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри (бундан буён матнда Ягона давлат реестри деб юритилади) ташкил этилади.

❗️Ягона давлат реестри инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантациясини амалга оширувчи тиббиёт муассасаларининг ахбороти асосида шакллантириладиган автоматлаштирилган ахборот тизимидир.

Ягона давлат реестрида:

📌 аъзоларнинг ва (ёки) тўқималарнинг потенциал реципиентлари;

📌 ўзига нисбатан аъзолар (аъзонинг бир қисми) ва (ёки) тўқималарнинг трансплантацияси бажарилган реципиентлар;

📌 ўзидан аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган тирик донорлар;

📌 ўзининг биологик ўлими юз бериши факти аниқланганидан кейин ўз танасидан (танасининг қолдиқларидан) аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига тириклик чоғида нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган шахслар;

📌 ўзидан трансплантация учун аъзолар ва (ёки) тўқималар олинган донорлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

‼️Ягона давлат реестрида сақланадиган маълумотлар шифокор сиридир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик вазият нисбатан мураккаб бўлган Оролбўйи минтақаси аҳолисини малакали тиббий хизмат билан кенг қамраб олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига бошқа вилоятлар шифокорларини бириктириш амалиёти йўлга қўйилган эди.

Ушбу эзгу ташаббус доирасида Навоий вилоятининг бир гуруҳ тажрибали тиббиёт мутахассислари яқинда Чимбой туманида яшовчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, қатор беморларда бепул операциялар ўтказишга қарор қилишди.

Айни кунларда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида мазкур олис ҳудуддан келган беморлар ва маҳаллий аҳоли вакилларида жаҳон стандартлари даражасида юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда.

Энг муҳими, бу соҳадаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш мақсадида муассасага чет элдан малакали кардиохирурглар таклиф этилиб, улар иштирокида ноёб муолажалар ўтказиляпти.

Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Ичкиликбозлик ҳар 10 сонияда бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ичкиликбозликнинг ҳалокатли оқибатларига доир ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, ушбу хавфли иллат туфайли дунёда ҳар йили 3 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда. Бу ҳар 10 сонияда бир киши ичкиликбозлик қурбонига айланаётганидан далолат беради.

Бошқача айтганда, жаҳонда содир бўлаётган бевақт ўлимларнинг тахминан 5 фоизи спиртли ичимликларга ружу қўйиш натижасида келиб чиқмоқда. Энг ачинарлиси, ана шу аянчли қисмат эгаларининг қарийб 14 фоизини 20-39 ёш оралиғидаги инсонлар ташкил этяпти.

Тадқиқотларга кўра, спиртли ичимликларнинг зарарли таъсири ўсмирлар ва ёшлар ҳаётига янада кўпроқ хавф солмоқда. Бундан ташқари, сайёрамизнинг турли нуқталарида хотин-қизлар ҳам бу иллатга муккасидан кетаётгани ачинарлидир.

Тўғри, ҳозир дунё бўйича алкоголь истеъмолининг тўртдан уч қисми эркаклар ҳиссасига тўғри келади. Аммо келгусида бу статистика ўзгариб, унда аёлларнинг улуши ошиб кетиши мумкин.

Хўш, бунинг сабаби нимада?

ЖССТ мазкур ҳолатни қатор мамлакатларда алкоголь маҳсулотлари рекламаси ва маркетингига зўр берилаётгани билан изоҳлади. Ҳаммасидан ҳам интернетда онлайн эълонлар тобора кенг ўрин олаётгани хавотирлидир.

Чунки, ўрганишлар шуни кўрсатдики, спиртли ичимликларга мойиллиги юқори кишилар уларнинг жозибадор рекламаси билан тўқнаш келганда, камдан-кам ҳоллардагина нафсини жиловлай олишади.

Шу боис ЖССТ ҳукуматлар ва соғлиқни сақлаш тузилмаларини огоҳликка чақириб, алкоголь маҳсулотлари рекламаси бозорини тартибга солишга чақирди.

Спиртли ичимликлар ёшларнинг нафақат соғлиги, ҳаёти ва оиласига, балки бутун жамиятга таҳдид солмоқда, — дейди ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус. — Шунга қарамай, уларнинг савдоси ва рекламаси устидан ўрнатилган назорат бошқа психотроп моддаларга нисбатан анча заиф.

Бу борада самаралироқ чора-тадбирларни амалга ошириш, соҳани тартибга солиш орқали қанчадан-қанча ёшлар ҳаётини сақлаб қолишга эришишимиз мумкин
”.

‼️ Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, мамлакатимизда ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизнинг 2 та ҳудудида 14 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 14 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238802 (+14) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236974 (+28) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Оғиз қуришидан қандай халос бўлиш мумкин?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати терапевт-шифокор Ҳилола АБДУЛЛАЕВА билан оғиз қуришига доир суҳбатини давом эттиради.

— Оғиз қуришини ташхислашда қандай текширувлар талаб этилади?

— Аввало, шифокор беморнинг шикоятлари билан танишади ва унинг сўзларидан бу муаммога олиб келиши мумкин бўлган касалликлар бор-йўқлигини аниқлайди, — дейди шифокор.

— Шундан сўнг, зарурат бўлса, пешоб ва қон анализлари, сўлак безларининг ультратовуш текшируви ўтказилиши мумкин. Айтиш лозимки, ушбу муаммонинг асл сабабларини аниқлаш учун бир вақтнинг ўзида психолог, невролог, терапевт, ревматолог каби шифокорларнинг иштироки талаб этилади.

— Касаллик қандай даволанади?

— Агар оғиз қуришига сўлак безларининг нормал ишламаётганлиги сабаб бўлса, бу муаммони бартараф этиш учун стоматолог бир неча дориларни тавсия қилиши мумкин.

Шунингдек, овқатни яхши ва узоқ чайнаш тегишли сўлак безларининг етарли миқдорда шира ажратишига ва оғиз қуриб қолмаслигига ёрдам беради.

Бундан ташқари, бурундан нафас олиш, кўп суюқлик ичиш, оғизни сув билан мунтазам чайиб туриш, зарарли иллатлардан воз кечиш, газланган ичимликлар, чой, қаҳва, шўр ва аччиқ овқатларни чеклаш, кўп асабийлашмаслик, дори воситаларини ўзгартириш ҳам бу ҳолатдан тезроқ халос бўлишга кўмаклашади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Америкалик хирурглар эътироф этган ўзбек кардиожарроҳи ҳикояси

Хасталик — оғир синов. Аммо умид — энг катта нажот. Ҳамюртларимиздан бири АҚШда юрак хуружи билан шифохонага ётқизилганида, америкалик шифокорлар унга ҳаёти хавф остидалигини айтишди. Лекин ягона нажот йўли бор эди — юрак трансплантацияси!

Бемор операция учун нисбатан камхаржроқ деб Туркияни танлади. Аммо қардош шифокорлар иккиланиб қолишди. Аниқроғи стентлаш амалиётини ўтказиш масъулиятидан чўчишди. Иложсиз қолган ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлди. Бироқ бу ерда навбатдаги юрак хуружини бошдан ўтказади.

Асоратлар янада хавфли тус олди: юракнинг қисқарувчанлик фаолияти 4 баробар тушиб, қон томирлари йўли ёпилиш арафасига келиб қолди. Шу тариқа икки баробар катталашиб кетган юракда шошилинч операция амалга оширилади. Юракнинг учта томирига жарроҳлик йўли билан томир уланиб, бемор ҳаёти сақлаб қолинади...

Орадан уч йил ўтди. Бемор АҚШда сафарда эди. Кутилмаганда яна юрак хуружи қайталади. Америкалик жарроҳлар юракни очишгач, буюрилган дори воситалари вақтида қабул қилинмагани учун яна бир томир беркилиб қолгани аниқ бўлди.

Операциядан сўнг АҚШлик малакали хирурглар аввалги жарроҳлик амалиёти маҳорат билан қилингани, уланган томирлар бекаму кўст ишлаб турганини эътироф этишди. Хирургнинг ишига “заргарона” деб тан беришди...

Хўш, у ким эди?
👉🏻Батафсил

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 16 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 15 май
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238818 (+16) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌11 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236999 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Оналар ва болалар ўртасида касалликлар кескин камаяди

Саломатлик ҳақида сўз кетса, кўз ўнгимизда, аввало, оналар ва болалар гавдаланади. Чунки улар табиатан ҳимоя ва кўмакка муҳтож.

Аммо шу пайтгача юртимиздаги 227 та туғуруқ муассасаси замонавий тиббий ускуналар билан етарли даражада таъминланмагани, мавжудлари маънан эскиргани сабабли охирги 10 йилда оналар ва гўдаклар ўлимининг интенсив кўрсаткичи деярли ўзгаришсиз қолаётгани ачинарлидир.

Хўш, бу оғриқли муаммоларни бартараф этиш учун давлатимиз томонидан қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

— Яқинда Президентимиз томонидан имзоланган “2022¬-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарор бу йщналишдаги барча масалалар ечимини қамраб олди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова.

— Масалан, туман (шаҳар)ларда болалар поликлиникаси мавжуд эмаслиги сабабли бемор болалар амбулатор тизимни четлаб, тўғридан-тўғри вилоят ҳамда республика шифохоналарига мурожаат қилишга мажбур эди.

Жумладан, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2020 йилда 187 мингга яқин мурожаат бўлган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 276 мингдан ошган. Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам мурожаатлар сони 2020 йилдаги 68,5 мингтадан 2021 йилда 87,4 мингтага етган. Бундай ҳолатларни Тошкент ва Бухоро вилоятлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Шунингдек, мавжуд болалар шифохоналари респиратор ва бошқа юқумли касалликлар авж олган даврларда 100 фоизгача қўшимча босим билан ишлаётгани ҳам сир эмас.

Айниқса, мавсумий нафас йўллари касалликлари кўпайган вақтларда тегишли койка-¬ўринлар етишмаслиги оқибатида бемор болалар санитария талабларига зид равишда ёрдамчи хоналарга жойлаштирилар эди.

Қарорга мувофиқ, энди шу йил 1 майдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари ва Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларида болалар бўлими ташкил этилиб, унинг таркибида педиатрия йўналишидаги барча мутахассислар фаолият юритади.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, ҳужжатга биноан, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда туну кун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари ташкил этилиши ҳам болалар саломатлиги ҳамда ҳаётини асраш борасида муҳим қадам бўлди.

— Болалар касалликларини ташхислашда ҳудудлардаги лаборатор текширувларнинг ҳаққонийлиги ва аниқлиги устидан ташқи сифат назорати ўрнатилмаган, шунингдек, текширувлар халқаро стандартларга мос келмасди, — дейди Э.Баситханова. — Боз устига, ўғил-қизлар ўртасида ногиронликка олиб келувчи касалликларни эрта аниқлашда махсус генетик текширувларни ўтказиш учун етарли шароит бўлмаган.

Энди бу муаммо ҳам барҳам топади. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-¬амалий тиббиёт марказида жажжи беморларда ирсий--генетик, шу жумладан, орфан касалликларни эрта ташхислаш бўйича Референс лаборатория ва ҳудудларда унинг 17 та минтақавий лабораторияси ташкил этилади.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онкологик касалликларни даволашда илғор ёндашувлар муҳим. Айниқса, кам инвазив муолажа усуллари беморлар ҳаётини сақлаб қолиш ва умрини узайтириш имконини беради.

Шу боис Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий маркази қатор хорижий давлатлардаги етакчи клиникалар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйган.

Хусусан, яқинда Жанубий Корея ва Туркиядан юртимизга ташриф буюрган малакали шифокорлар марказ ва унинг ҳудудий филлиалларида мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказишган эди.

Айни пайтда эса россиялик бир гуруҳ соҳа мутахассислари Ўзбекистонда. Улар марказ шифокорлари билан биргаликда саратон хасталигига чалинган беморларда юқори технологик операцияларни бажаришяпти. Ўз навбатида, жойлардаги маҳаллий шифокорлар учун хорижлик ҳамкасблари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа шу мавзуга бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: 227 та туғуруқ комплекси ва 46 та туманлараро перинатал марказ тўлиқ таъмирланади

(Давоми)

Тошкент ва Нукус шаҳарлари орасидаги масофа минг километрдан зиёд. Урганч, Термиз, Учқудуқ, Зарафшон, Бухоро каби манзиллар ҳам пойтахтдан жуда олисда жойлашган.

Хўш, ушбу ҳудудлардан беморлар, айниқса, асоратланган ҳомиладорлар ва чақалоқларнинг Тошкентга келиб даволаниши осонми?

Президентимизнинг “2022¬-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарорида кўп йиллардан бери ҳал этилмай келаётган ушбу муаммо ечимлари ҳам белгилаб берилган.

— Ҳужжатга мувофиқ, Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида жами 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобиль навбатчи реанимация бригадалари ташкил этилиши муҳим янгиликдир, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситханова.

— Бундан ташқари, чақалоқларда аудиоскрининг тадбирларини ўтказиш орқали уларнинг эшитишдаги нуқсонларни эрта аниқлаш, бу касаллик мавжуд бўлган болаларда даволаш жараёнини эрта бошлаш тажрибаси бутун мамлакатимиз бўйлаб татбиқ этилади.

Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан болалар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун бу йил 1 июлдан бошлаб “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 3 600, келгуси йил 1 январдан бошлаб 4 900 нафар ўрта тиббиёт ходими (педиатрия ҳамшираси ва доя) ўрни — жами 8 500 та штат ажратилади.

Шунингдек, вазир ўринбосари қайд этганидек, туғиш ёшидаги аёллар орасида исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чоралари, эрта ва катта ёшдаги аёллар орасида туғуруқ, интергенитал оралиққа риоя қилиш, айниқса, фарзанд кўришга мутлақ монелиги бўлган аёлларнинг ҳомиладорлигига йўл қўйиш ҳолатлари қатъий назоратга олинади.

Бу йил 1 майдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган бемор болаларга қаровчи шахслар (ота¬она ва бошқалар) учун овқатланиш бепул қилинади. Бу ҳам бемор фарзандини даволатаман, деб иқтисодий танг аҳволга тушган юртдошларимиз учун ўзига хос кўмак бўлади.

Қарорга биноан, 2022¬-2025 йилларда 227 та туғуруқ комплекси ва 46 та туманлараро перинатал марказни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш учун халқаро молия институтларининг 105 миллион долларлик грант ва кредит маблағлари жалб қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Коронавирус: Етти ҳафтадан сўнг дунёда касалланиш кўрсаткичлари яна ошди

Жаҳонда етти ҳафтадан сўнг илк бор коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари ўсиши кузатилди.

Таҳлилларга кўра, 7-13 май саналари оралиғида қарийб 3,4 миллион нафар кишида мазкур инфекция қайд этилган. Бу ундан аввалги ҳафтага қиёслаганда, 200 мингта кўп кўрсаткичдир.

Шунга қарамай, хасталикдан ўлим ҳолатлари давомли равишда пасаймоқда. Яъни кетма-кет тўртинчи ҳафтадирки, COVID-19 туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 20 минг нафардан кам бўлди.

Минтақалар мисолида кўриб чиқсак, Европанинг деярли барча мамлакатларида пасайиш тенденцияси кузатиляпти. Осиё ва Америкада эса аксинча, беморлар сони ортиб бормоқда.

Японияда
ўтган ҳафтада кунига 40 мингдан ортиқ беморга коронавирус ташхиси қўйилган бўлса, март ойи бошидан буён хасталаниш ҳолатлари сезиларли даражада камайиб борган Малайзияда яна COVID-19 авж оляпти.

Қолаверса, ҳафта давомида Шимолий Кореяда илк бор 18 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалингани ва улардан олти нафари вафот этгани ҳақида маълумот берилди.

АҚШда ҳам вазият кескинлашган.
Ҳозир мамлакатда кунлик касалланиш ҳолатлари 80 мингдан ошяпти. Бундай кўрсаткич февраль ойи ўрталаридан буён қайд этилмаётган эди. Шу сабабли Қўшма Штатлар дунёда кунлик статистика бўйича яна етакчига айланди.

Жанубий Америка давлатлари орасида Колумбия ва Бразилияда янги эпидемиялар рўйхатга олинди. Европа бўйича эса фақат Испанияда эпидемиологик вазият жиддий тус олиб, март ойи ўрталаридаги статистика такрорланди.

Шунингдек, Австралия коронавируснинг янги тўлқини билан тўқнаш келди. Оқибатда ўтган ҳафтада бу ерда кунига 50 мингдан ортиқ беморда касаллик қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
CCВ: Ҳар йили 1 миллион нафаргача аҳолида вирусли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувлари ўтказилади

Бугун Президентимизнинг “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар аҳоли орасида айрим вирусли инфекцияларни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уларни даволаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

🔸вирусли гепатитларнинг “В” ва “С” турларини эрта аниқлаш учун барча ҳудудларни қамраб олувчи скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш;

🔹касаллик юқиши хавфи юқори бўлган шахсларни, шу жумладан, қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишловчи тиббиёт ходимларини гепатит “В” инфекциясига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш;

🔸скрининг текширувларида вирусли гепатит “С” тури аниқланган беморларни даволаш жараёнида дори воситалари билан бепул таъминлаш;

🔹соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида вирусли инфекцияларни аниқлаш учун сарфлов материаллари (реагент ва тест-тўпламлари) билан босқичма-босқич тўлиқ таъминлаш;

🔸барча даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда нодавлат тиббиёт ташкилотларида жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестрини яратиш ва уни юритиш;

🔹вакциналар, тест-тўпламлари ва вирусга қарши дори воситаларининг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлиги назоратини такомиллаштириш;

🔸вирусли инфекциялар муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш, касалликларни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;

🔹вирусли инфекциялар юқишининг олдини олиш тадбирлари бўйича аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.

Қарорга асосан:

📌 2022–2025 йилларда айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича дастур;

📌 2022–2023 йилларда эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт ходимларини гепатит “В” инфекциясига қарши эмлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланади.

Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

ҳар йили республика аҳолисини вирусли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит “С” тури билан касалланган беморларни даволаш 10,5 минг нафаргача етказилади;

2022 йил 1 сентябрдан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга уларни ўз ҳисобидан гепатитнинг “В” ва “С” турларига скрининг текширувларидан ўтказиш тартиби жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг қон плазмаси банки яратилади

Давлатимиз раҳбарининг “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

♦️2022 йил 1 ноябрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида “IT-Med” масъулияти чекланган жамияти томонидан жигар сурункали вирусли касаллигининг ягона электрон реестрини ишлаб чиқиб, келгусида унинг техник ва дастурий қўллаб-қувватланишини таъминлайди;

🔷 2023 йил 1 январга қадар Реестрни юритишни қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлайдиган ходимларга эга бўлган даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларига жорий қилиб, уларнинг ўзаро интеграциясини йўлга қўяди;

♦️2022 йил 1 июлдан бошлаб Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) қон плазмаси банки яратилишини таъминлайди;

🔷 даволаш-профилактика муассасалари ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида юқумли касалликларга, шу жумладан, сурункали вирусли гепатитларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш стандартларини такомиллаштиради ҳамда уларга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтиради.

Шунингдек:

❇️ 2022 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотлари қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимларини гепатит “В” инфекциясига қарши эмлашни, шунингдек, Реестр ишга тушган пайтдан бошлаб бу ҳақдаги маълумотнинг унга киритиб борилишини таъминлайди.

❗️Бунда, эмланмаган ходимларни эмлаш уларнинг асосий иш жойи бўлган тиббиёт ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилади;

❇️ 2024 йил 1 январдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларида қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимлар гепатит “В” инфекциясига қарши эмланган бўлиши ҳамда Реестрнинг белгиланган тартибда юритилиши тиббий фаолиятни лицензиялаш талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда атиги 6 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 16 май
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238824 (+6) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 17 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237019 (+20) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Жаҳон матбуоти: Шимолий Кореяда пандемиянинг кучли тўлқини кузатилмоқда

Шимолий Корея коронавирус пандемияси бошланганидан буён ўз чегараларини тақа-тақа ёпиб, “темир интизом” ўрнатиш ҳисобига бу инфекцияни мамлакат аҳолисидан узоқ тутишга уриниб келаётган эди.

Аммо чегараларни тан олмайдиган СOVID-19 айни пайтда ушбу давлатда ҳам мураккаб эпидемиологик вазиятни юзага келтирган.

Хусусан, май ойининг дастлабки икки ҳафтасида бу ерда 800 мингдан ортиқ киши коронавирус аломатлари билан соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилган.

Айни пайтга келиб эса бу рақамлар 1,48 миллион нафардан ошгани айтиляпти. Беморлардан 819 минг нафари соғайиб, оиласи бағрига қайтган бўлса, 663 минг нафари ҳозир даво муолажаларини олмоқда.

Жумладан, кеча мамлакатда 269 минг нафар одамда СOVID-19 инфекцияси тасдиқланди. Хасталик оқибатида яна олти киши ҳаётдан кўз юмди.

Умуман, апрель ойи охиридан шу кунга қадар Шимолий Кореяда коронавирус қурбонлари сони 56 нафарга етган. Бу ҳақда бугун мамлакат марказий ахборот агентлиги расмий хабар тарқатди.

Давлат мутасаддиларининг шошилинч чақирилган йиғилишида барча шаҳар ва туманларда қатъий карантин чекловларини жорий этиш бўйича якуний тўхтамга келинган.

Эслатиб ўтамиз, КХДРда 25 миллион нафар аҳоли истиқомат қилади. Бироқ шу пайтга қадар улардан деярли ҳеч бири коронавирусга қарши эмланмаган.

Чунончи, мамлакат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, Хитой ва Россиянинг эмлаш дастури бўйича таклифларини ҳозирга қадар қабул қилгани йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу муассаса — Марказий Осиёда ягона. Президентимиз ташаббуси билан қурилган. Жанубий Корея давлати билан ҳамкорликда фаолият бошлаган. Дунё стандартлари даражасидаги илғор тиббий ускуна ва жиҳозларга эга.

Буларнинг барчаси оғир хасталиклардан азият чекаётган болажонларнинг тезроқ тузалиб, оиласи бағрига соғ-саломат қайтишига қаратилган.

Энг муҳими, яқин йилларгача фақат хориждагина амалга оширилган ноёб жарроҳлик операциялари энди шу муассасада ўтказиляпти. Бу ерда кардиохирургия, нейрохирургия, ортопедия ва пластик хирургия, гемодиализ, умумий хирургия, онкология, офтальмология, ЛОР, педиатрия ва реанимация каби бўлимлар фаолияти йўлга қўйилган.

Марказда йилига 1500 дан ортиқ мураккаб амалиётларни бажариш имконияти мавжуд.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа орқали мазкур замонавий шифо маскани фаолияти ҳақида янада тўлиқроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ Кеча дунё бўйича 556 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 15 май санасига нисбатан 200 мингдан зиёд кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 148 минг,

🇩🇪 Германия — 86 минг,

🇦🇺 Австралия — 67 минг,

🇹🇼 Тайван — 62 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 35 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 24 минг,

🇯🇵 Япония — 21 минг,

🇮🇹 Италия — 14 минг,

🇧🇷 Бразилия — 13 минг,

🇧🇪 Бельгия — 11 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram