Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37K subscribers
6.21K photos
2.41K videos
46 files
10K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Президент ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича янги тизим жорий этилишини қайд этди.

Масалан, Ангрен шаҳри ва Олмазор туманининг 13 та маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш натижасида яхши тажрибалар яратилгани таъкидланди.

Бунда хотин-қизлар фаоллари 109 та ёрдамга муҳтож оилани бирма-бир ўрганиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ечишда амалий кўмак берган.

Мутасаддиларга 1 июлга қадар ушбу тизимни барча ҳудудларда жорий этиб, 70 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатишни маҳаллада йўлга қўйиш топширилди.

Бунда, хотин-қизлар фаоллари ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан бирга:

- ҳар бир хонадонга бевосита кириб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга эҳтиёжни аниқлайди;

- ҳар бир оила учун алоҳида ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқади;

- аҳоли мурожаатлари асосида ижтимоий хизматлар ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб боради;

- мураккаб тиббий операцияларга муҳтожларни аниқлаб, уларни бепул даволаш учун юборишга кўмаклашади.
❗️Кеча юртимизда яна 20 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 29 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238596 (+19) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌15 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Хоразм вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236670 (+20) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 51,8 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺29 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 169 281 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 16 668 нафарни,
2-босқич эмланганлар 13 054 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 139 559 нафарни
ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 51 817 618 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 263 339 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 276 106 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 15 278 173 нафарни
ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Фарғона вилояти (23 656 доза),
🔹Самарқанд вилояти (19 697 доза),
🔹Cурхондарё вилояти(16 948 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,4 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 76,4 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Вон Жа ЛИ:
“Ўзбекистон онкологиясида бошқарув менежментини ривожлантириш орқали тиббий хизмат сифатини янада яхшиламоқчиман"

Маълумотларга қараганда, бугун дунёда онкологик хасталиклар ўлим хавфи юқори бўлган касалликлар рўйхатида етакчи ўринда туради.

Очиғини айтиш керак, юртимизда ҳам бу хасталик ташхиси қўйилган беморлар сони кам эмас. Шу боис мамлакатимизда саратонни ўз вақтида аниқлаш ва унга тўғри ташхис қўйиш, соҳага замонавий жарроҳлик амалиётларини кенг татбиқ этиш, бу орқали беморлар саломатлигини яхшилаш муҳим масала ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори маслаҳатчиси этиб тайинланган Жанубий кореялик мутахассис — профессор Вон Жа Лига онкологик касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олишга доир саволлар билан мурожаат қилди.

— Жаноб Ли, маълумки, бугун дунё бўйлаб онкологик хасталикларга чалиниш ҳолатлари сони ортиб бормоқда. Бунга асосан қандай омиллар сабаб бўляпти?

— Биринчи навбатда, яшаш ҳудудларида канцероген моддаларнинг тарқалиши касалликнинг авж олишига кенг йўл очмоқда. Шунингдек, глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва ичимлик суви таркибида сунъий қўшимчаларнинг кўпайиши ҳамда турли зарарли одатлар беморлар сони ортишига сабаб бўлаётир.

Тўғри, ушбу хавф омиллари бирданига саратонни келтириб чиқармаслиги мумкин, бироқ унга қайта-қайта рўбарў келиш касалликка чалиниш хавфини оширади. Мисол учун, 2,5 пикометрдан 10 пикометргача бўлган чанг жуда зарарли ҳисобланади. Чунки у бурун бўшлиғида ушланиб қолмай, тўғридан тўғри ўпкага ўтади. Бу эса катта эҳтимол билан саратонга олиб келади.

Бундан ташқари, бугун дунё аҳолисининг умр кўриш ёши анча узайган. Яъни, одам улғайгани сари саратонга мойиллик ортади. Шу билан бирга, айни пайтда дунёда касалликни ташхислаш анча ривожланган. Бу ҳам онкологик хасталиклар статистикасининг ошишига олиб келмоқда.

— Жанубий Кореяда аҳолини саратондан ҳимоя қилиш учун қандай чоралар мавжуд?

— Бугунги кунда юртимизнинг ҳар бир округида саломатлик марказлари фаолият юритади. Улар томонидан онкологик ва бошқа хавфли хасталиклардан ҳимояланиш учун жисмоний фаоллик дастурлари тарғиб қилинади. Маҳаллий аҳоли эса ушбу тавсияларга қатъий амал қилади. Шунингдек, PR хизмати орқали ҳам касалликка қарши тарғибот тардбирлари самарали олиб борилади.

Яна бир муҳим жиҳат, Жанубий Кореяда тамаки чекувчилар учун махсус ҳудудлар ташкил этилган. Жамоат жойларида чекиш эса қатъий тақиқланган. Агар кимдир хатога йўл қўйса, унга катта жарима, ҳатто, қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

— Ўзбекистонда онкологик касалликларнинг олдини олиш учун қандай усулларни амалиётга татбиқ этиш лозим, деб ўйлайсиз?

— Энг аввало, тиббий суғурта тизимини ривожлантириш керак. Агар бу лойиҳа тўлиқ йўлга қўйилса, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати янада яхшиланиб, унга бўлган талаб ортади. Бу эса касалликларни эрта аниқлаш имконини беради.

Шунингдек, саратон чалинган беморларни даволашда шифо масканларининг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси юқори бўлиши лозим. Сабаби касалликнинг олдини олишда эрта ташхис энг муҳим омил эканини инобатга олсак, бу ишни илғор тиббий жиҳозларсиз амалга ошириб бўлмайди.

Қолаверса, аҳолига бу йўналишдаги тиббий хизматларни янада яқинлаштириш лозим. Шу боис Ўзбекистондаги фаолиятим давомида cоҳада бошқарув менежментини ривожлантириш, хусусан, онкологик касалликларни барвақт аниқлаш, маҳаллий шифокорларнинг халқаро илмий лойиҳаларда фаол иштирок этишига яқиндан кўмаклашмоқчиман.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда қизамиқ касаллиги кенг тарқалмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ хавотирли баёнот билан чиқди. Унда айтилишича, дунёда шу йилнинг дастлабки икки ойида қизамиқ билан касалланган болалар сони қарийб 80 фоизга ошган.

Таҳлилларга кўра, январь ва февраль ойларида ушбу хавфли инфекцияни юқтирганлар сони 17 минг 338 нафарни ташкил этди. Ваҳоланки, ўтган йили бу кўрсаткич қарийб 9 минг 700 нафарга тенг эди.

Қизамиқ энг кўп тарқалган давлатлар рўйхатида Сомали, Яман, Нигерия, Эфиопия ва Афғонистон пешқадам. Хусусан, сўнгги 12 ой давомида ушбу мамлакатларда касалликнинг 21 та йирик эпидемияси кузатилган.

Халқаро мутахассислар қизамиқ бошқа касалликлар авж олишига сабаб бўлиши ва миллионлаб болалар саломатлигига хавф солишидан жиддий хавотирда.

Маълумотларда келтирилишича, бу инфекциядан кўпроқ болалар ва чақалоқлар азият чекади. Энг ёмони, у грипп, Эбола вируслари ва ҳатто COVID-19дан ҳам тезроқ тарқалиш хусусиятига эга.

Шу боис, ЖССТ, ўғил-қизларни ушбу хасталикка қарши эмлашга жиддий эътибор қаратиш ўта муҳим, деган хулосада.

Эслатиб ўтамиз,
Ўзбекистонда ҳар йили 16 ёшгача бўлган болаларда миллий эмлаш календарига мувофиқ, дифтерия, шол, кўкйўтал, қоқшол, вирусли гепатит В, одам папиллома вируси, зотилжам қизилча, сил ва ротавирусли инфекция каби 13 турдаги бошқарилувчи юқумли касалликлар қатори қизамиққа қарши вакцинация тадбирлари ўтказилади. Хусусан, ушбу хасталик бўйича эпидемиологик ва лаборатор назорат мунтазам олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️⚡️Мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши бустер доза билан эмлаш давом этмоқда

❗️
Маълумки, бустер доза коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмланган фуқароларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида 6 ойдан сўнг яна қайтадан оладиган бир дозалик вакцина ҳисобланади.

📌Фуқаро эмлаш пунктида бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиши мумкин. Яъни у аввал қабул қилинган вакцина билан бир хил турда бўлиши шарт эмас.

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда 3 минг 134 та коронавирусга қарши эмлаш пункти ҳамда 862 та ҳаракатдаги бригада фаолият кўрсатмоқда. Бустер доза олмоқчи бўлган аҳоли вакиллари юртимиздаги барча даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларига мурожаат қилиши мумкин.

📌Маълумот учун, жорий йилнинг 29 апрель санасига қадар мамлакатимиз бўйлаб COVID-19га қарши 3-босқич ва бустер доза билан эмлаш кўрсаткичи 15 миллион 278 минг 173 дозани ташкил қилди.

Бустер доза олганлик тўғрисидаги маълумотлар emlash.uz платформаси орқали базага киритилгач, фуқаронинг эмланганлик тўғрисидаги сертификатида ўз аксини топади.

💉❗️Коронавирус пандемияси ҳали тўлиқ чекинмаганини ҳисобга олиб, юртимиз аҳолисининг касалликка қарши иммунитетини ошириш мақсадида ҳар бир фуқаро бустер доза билан эмланиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатимизда AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, Sputnik V, Moderna, Pfizer/BioNTech, Sinovac, Sputnik Lightдан иборат 7 турдаги 11,5 миллион доза вакцина захираси мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Расман: Рамазон ҳайитининг илк куни – 2 май

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май, душанба кунига тўғри келиши тўғрисида қарор қабул қилди. Шунга асосланган ҳолда, Президентнинг тегишли қарори эълон қилинди.

3 ва 4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Рамазон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

Президентимизнинг тегишли қарорига кўра, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 5 май санасига қадар кетма-кет дам олиш кунлари белгиланди.

Ана шу даврда халқимизнинг хотиржамлиги ҳамда саломатлигини таъминлаш — ўта муҳим масала.

Шундан келиб чиққан ҳолда, байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб ташкил этилди.

📌 Байрам ва қўшимча дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

1010 та оилавий поликлиника,
858 та оилавий шифокор пункти,
туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар,
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Шунингдек:

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яртилган.

🚑 Мамлакатимиз бўйлаб 2700га яқин тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.

🤱 Бундан ташқари, 218 та туғуруқ, 238 та болалар даволаш муассасалари ҳам узлуксиз иш олиб боради.

🔬Санитария-эпидемиолология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам ва дам олиш кунларида узлуксиз меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Апрель ойининг сўнгги кунида юртимизда 12 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 30 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238608 (+12) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌5 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 35 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236711 (+41) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Тиббиёт олий ўқув юрти талабалари учун вазир стипендияси таъсис этилди

Юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун “Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси” таъсис этилди.

Бу ҳақда вазирнинг тегишли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра мазкур стипендия бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган ёшларга берилади.

📌 У ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасининг 5 нафаргача номзодига бир йил мобайнида ажратилади.

📌 Ушбу стипендияга номзодларни саралаш ҳақидаги эълон танлов ўтказилишидан камида 1 ой олдин матбуотда эълон қилинади.

Номзодлар томонидан аризалар мавжуд 11 та тиббиёт олий ўқув юртининг “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими”га тақдим этилади.

Ҳужжатлар навбатдаги босқичда вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси томонидан кўриб чиқилгач, вазир буйруғи асосида берилади.

❗️Стипендия миқдори Ибн Сино номидаги давлат стипендияси миқдорига тенглаштирилган.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун вазирликнинг (71) 239-13-72 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларига қўшимча устама тўланади

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан давлат тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларини рағбатлантириш йўлга қўйилди.

Унга кўра, мазкур тизим халқаро рейтингларда тиббиёт йўналишида биринчи 200 таликка кирган олий ўқув юртларининг клиник ординатура (резидентура), магистратура мутахассислигини тамомлаган ва фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган тиббиёт ходимларига татбиқ этилади.

📌 Номзодлар томонидан аризалар муассасанинг кадрлар бўлимига топширилади.

📌 Ҳужжатлар навбатдаги босқичда вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси томонидан кўриб чиқилгач, вазир буйруғи орқали рағбатлантирилади.

❗️Номзодларнинг лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устама вазир буйруғи чиққан кундан бошлаб бир йил давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг қуйидаги бараварида белгиланади:

клиник ординатура (резидентура), магистратура мутахассислигини тамомлаган тиббиёт ходимига – етти баравари;

фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган тиббиёт ходимига – ўн беш баравари.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун вазирликнинг (71) 239-13-72 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Алиханова Нодира Миршовкатовна вазирлик ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори Н.Алиханова 1992 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаб, ўз иш фаолиятини Эндокринология илмий текшириш институти клиник ординатори сифатида бошлаган.

Кейинчалик мазкур муассасада эндокринолог-врач, кичик илмий ходим, илмий котиб каби қатор вазифаларда меҳнат қилган.

Тажрибали шифокор 2021 йилдан ҳозирга қадар академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида илмий лойиҳа раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

—————

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Май ойининг илк кунида юртимизда 20 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238627 (+19) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌14 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236736 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Юртимизда 77 нафар болада камёб касаллик — спинал мушак атрофияси аниқланган

Спинал мушак атрофияси қандай касаллик? Уни келтириб чиқарувчи омиллар нималардан иборат? Хасталик қандай оғир асоратларга сабаб бўлади? Юртимизда бу дардга чалинган беморларни даволаш учун қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова шу ҳақдаги маълумотлар, таҳлиллар ва фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

— Спинал мушак атрофияси камёб ирсий касаллик ҳисобланади, — дейди Э.Боситхонова. — У онанинг ҳомиладорлик вақтида болада вужудга келади. Энг ёмони, хасталик ўз вақтида, яъни 6 ой ичида даволаниши зарур. Акс ҳолда, бундай беморларнинг тенг ярми 2 ёшга етгунича вафот этади.

Буни халқаро статистик маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Унга кўра, дунё бўйича ушбу касаллик ҳар 610 минг чақалоқдан бирида учрайди. Аммо жажжи беморларнинг 50 фоизи 2 ёшга етмай нафас етишмовчилиги сабабли ҳаётдан кўз юмади.

Юртимизда ҳам 77 нафар болада ушбу касаллик таҳлили намуналари тасдиқланган. Уларнинг 24 фоизи қариндошлар ўртасидаги никоҳ оқибатида, 40 фоизи эса икки ва ундан кўп спинал мушак атрофияси билан туғилган болали оилалар ҳамда 36 фоизи ота ҳам, она ҳам ушбу ген ташувчиси бўлган оилаларда дунёга келган.

Аммо бугунги кунга қадар спинал мушак атрофияси билан касалланган беморларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор долзарб масалалар ўз ечимини кутаётган эди.

Масалан, шу пайтгача юртимизда ушбу хасталикка чалинган беморлар учун (маблағ белгиланмагани туфайли) диагностика ва даволаш стандартлари, клиник протоколлар ишлаб чиқилмаган.

Бу хасталик бўйича ягона регистр ҳамда шундай касаллик билан фарзанд дунёга келтириши мумкин бўлган шахслар хавф гуруҳи (оммавий текширув учун генетик лабораториялар мавжуд эмаслиги сабабли) шакллантирилмаган.

Спинал мушак атрофиясини аниқлаш имконини берувчи молекуляр генетик текширув фақатгина хусусий лабораторияларда пуллик асосда ўтказиб келинган.

Устига-устак, битта таҳлилнинг ўртача қиймати — 3,5 миллион сўм. Шунда ҳам мавжуд лабораториялар болаларда ген терапиясини ўтказиш учун етарли даражада, деб бўлмайди.

Қолаверса, мураккаб генетик текширувлар учун мамлакатимиз ҳудудидан қон намунасини олиб чиқиш мақсадида махсус рухсатнома бериш тартиби мавжуд эмас эди.

Хўш, бу каби муаммолар ечими учун қандай чора-тадбирлар белгиланди?

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Спинал мушак атрофияси: Бемор болалар давлат томонидан дори-дармон ва тиббий воситалар билан таъминланади

(Давоми)

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова спинал мушак атрофияси касаллигининг олдини олиш, уни эрта босқичларда аниқлаш ва самарали даволаш бўйича белгиланган вазифалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

— Мамлакатимизда бу хасталикка чалинган беморлар учун зарур дори, реабилитация ва махсус озуқа воситалари давлат бюджети ҳисобидан харид қилинмаганлиги ҳамда беморларда фақатгина симптоматик муолажа ўтказилгани сабабли касаллик оғир кечиб, эрта ўлим билан якунланаётган эди, — дейди Э.Баситханова.

— Президентимизнинг “Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши билан бундай муаммолар ечимини топадиган бўлди.

Жумладан, энди спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар давлат томонидан патогенетик дорилар, ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминланади.

Хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёллар Она ва бола скрининг марказларида ва Миллий референс лабораторияларида бепул диагностикадан ўтказилиб, уларни даволаш стратегияси белгиланиши ҳам катта янгилик.

Шунингдек, қарорда 2022 йил 1 июлдан бошлаб никоҳланувчилар ўз ҳисобидан Аҳоли репродуктив саломатлик марказининг филиаллари орқали молекуляргенетик тестдан ўтиши қайд этилган.

Республика Она ва бола скрининг маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида спинал мушак атрофияси диагнозига эга бўлган оилаларнинг электрон Ягона миллий регистри юритилиши ҳам ижобий натижа бериши, шубҳасиз.

Бундан ташқари, шу йил 1 майдан бошлаб спинал мушак атрофияси касаллиги бўлган бемор болалар реабилитацияси учун У.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонасида 10 та стационар ўрин ташкил этилмоқда.

Ҳудудлардаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида мультидисциплинар (невролог, педиатр, реаниматолог, пульмонолог, ортопед, хирург) текширув ҳамда даволаш (оператив контрактуралар ва суяк деформацияларини тўғрилаш) жараёни йўлга қўйилади.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан 2022 йил 1 июндан бошлаб уй шароитида даволанаётган бемор болаларга зарур бўлган техник (15 турдаги) воситалар бепул ижарага берилади.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиниши маблағ масаласида қийналаётган беморларнинг яқинлари учун чинакам кўмак бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида кўтарилган қатор масалалар ўз ечимини топмоқда. Бу борада бир неча қарорлар қабул қилиниб, уларда соҳада йиллар давомида ўз ечимини кутиб турган муаммоларга эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, очиқ мулоқотда тиббиёт ходимлари томонидан Олмазор туманидаги 15-поликлиникани янги тиббиёт аппаратлари ва жиҳозлари билан таъминлаш бўйича таклиф берилган эди. Мазкур таклиф ўша пайтдаёқ давлат раҳбари томонидан назоратга олинган эди.

Ушбу топшириқ ижроси юзасидан Олмазор туманидаги 15-поликлиникага тегишли замонавий асбоб-ускуналар етказиб берилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча фақат Тошкент шаҳрида атиги 1 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 2 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238628 (+1) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатининг:
📌1 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаро орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Тошкент вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 8 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236746 (+10) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Юртимизда хусусий тиббиёт муассасалари сони 7320 тага етди

“Очиқ айтиш керак, кўплаб хусусий клиникалардаги шароит, кўрсатилаётган хизматлар сифати давлат шифохоналаридан анча олдинга ўтиб кетган. Бундан, фақат хурсанд бўлишимиз керак”, — деган эди Президентимиз ўтган ой тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда.

Хўш, бугун мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг иштироки ва улуши қандай?

📌 Ҳозир юртимиздаги хусусий шифо масканлари сони 7320 тани ташкил этади. Улардан 50 таси хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда очилган.

📌 Хусусий тиббиёт муассасаларининг 5823 таси амбулатор, 1497 таси эса стационар шароитида фаолият юритмоқда.

📌 Айни пайтда бу тармоқда ишлаётган шифокорлар сони 16 минг 300 нафардан, ўрта тиббиёт ходимлари сони эса 24 минг 840 нафардан ошади.

Энг кўп хусусий тиббиёт муассасалари қайси ҳудудларда жойлашган?

🔹Тошкент шаҳри — 1628 та;
🔹Андижон вилояти — 726 та;
🔹Тошкент вилояти — 644 та.

Стационар шаклда фаолият юритаётган хусусий шифохоналарда санаторийлар билан қўшиб ҳисоблаганда 42 мингдан зиёд койка мавжуд. Энг кўп ўрин-жойлар қуйидаги ҳудудларда жойлашган:

🔹Андижон вилояти — 6348 та;
🔹Наманган вилояти — 5880 та;
🔹Қашқадарё вилояти — 4602 та.

Яқин йилларгача соҳада хусусий сектор иштирокида саноқли йўналишлар бўйича хизмат кўрсатилган бўлса, ҳозир 129 турдаги тиббий хизматларни амалга оширишга рухсат берилган.

❗️ Хусусий тиббиёт учун солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидияларни қамраб олган қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди. Натижада, биргина солиқ имтиёзлари ҳисобидан, сўнгги беш йилда хусусий сектор ихтиёрида 1,3 триллион сўм маблағ қолди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг янги тайинланган раҳбари Бобур Тешаев ташаббуси билан бемор болажонлар учун хайрия тадбири ташкил этилди.

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва вилоят онкология шифохонасида даволанаётган болажонлар учун ўтказилган тадбирда 50 нафарга яқин болажонларга байрам совғалари – эртак китоблар ва ўйинчоқлар топширилди.

Вилоят қўғирчоқ театри жамоасининг қизиқарли томошалари ҳам болаларга қувонч улашди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3-май жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Эркин матбуот мамлакатни тараққиёт сари етаклайди. Давлатимиз тараққиёти, равнақи йўлида хизмат қилаётган соҳанинг барча фидоийларини бугунги сана билан қутлаймиз! Ортга чекинманг!

Видеоролик - 2020

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram