Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.43K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ССВ: Спинал мушак атрофияси диагнозига эга оилаларнинг ягона миллий регистри шакллантирилади

Президентимизнинг “Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар учун тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Унга мувофиқ:

❇️ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар давлат томонидан тиббий-ижтимоий ёрдам доирасида патогенетик дорилар, тиббий ва ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация техник воситалари билан таъминланади;

❇️ спинал мушак атрофияси касаллиги бўйича хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёллар "Она ва бола скрининг" марказлари, ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази қошида ташкил этилаётган замонавий молекуляр-генетик Миллий референс лабораторияси ва унинг ҳудудий филиалларида бепул дастлабки диагностикадан ўтказилади.

Шунингдек:

✳️2022 йил 1 июлдан бошлаб спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга бўлган оилаларнинг Ягона миллий регистри шакллантирилади. Регистр Республика "Она ва бола скрининг" маркази ҳамда унинг ҳудудий марказларида ўзаро электрон маълумот алмашинуви асосида юритилади;

✳️2022 йил 1 июлга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Ягона миллий регистрнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқади.

Бунда, спинал мушак атрофияси клиник аломатларига эга бўлган болалар, уларнинг клиник ташхислари, клиник ташхиснинг молекуляр-генетик усуллар билан тасдиқланган хулосалари, оила аъзоларининг ген ташувчилиги тасдиқланганлар ҳамда ушбу касаллик билан туғилишнинг олдини олишга қаратилган чоралар бўйича маълумотлар электрон базаси юритилади;

✳️Регистрнинг самарали фаолият кўрсатиши учун Республика "Она ва бола скрининг" маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан компьютер техникаси ва Интернет алоқаси билан таъминланади;

✳️Республика "Она ва бола скрининг" маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий марказлари ходимларининг Ягона миллий регистрнинг дастурий таъминотида ишлаши бўйича ўқув-амалий курслари ташкил этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Никоҳланувчи шахслар молекуляр-генетик тестдан ўтказилади

Президентимизнинг “Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар учун тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида никоҳланувчи шахслар ўз ҳисобидан молекуляр-генетик тестдан ўтказилиши белгиланган.

🔺2023 йил 1 июлдан бошлаб йўлга қўйиладиган бу жараёнлар Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий марказлари орқали Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг лабораториясида амалга оширилади.

Бунда, спинал мушак атрофиясининг ген ташувчилиги тасдиқланган никоҳланувчи шахсларнинг маълумотлари Ягона миллий регистрга киритиб борилади.

Қарорда бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар сифатида қуйидагилар келтирилган:

✴️ 2022 йил 1 июлга қадар никоҳланувчи шахсларни молекуляр-генетик тестдан ҳамда ҳомиладор аёллардан молекуляр-генетик диагностика учун олинган биоматериални лаборатор текширувдан ўтказиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

✴️ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни даволаш, уларнинг муолажаларини кузатиб бориш ва тегишли даволаш муассасалари мутахассислари билан биргаликда шифокорлар консилиумларини ташкил этиш бўйича юқори малакали мутахассислардан иборат доимий фаолият кўрсатувчи гуруҳ тузилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

Президентимизнинг “Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар учун тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 майдан бошлаб спинал мушак атрофияси касаллиги ташхиси тасдиқланган бемор болалар учун:

У. К.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонасида респиратор қўллаб-қувватлаш талаб этилмаган даволанувчи болаларнинг реабилитацияси учун мавжуд ўринлар сони доирасида 10 та стационар ўрин;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида мультидисциплинар (невролог, педиатр, реаниматолог, пульманолог, ортопед, хирург) текширув ва даволаш (оператив контрактуралар ва суяк деформацияларини тўғрилаш) жараёни ташкил этилади.

Шунингдек:

🔼 спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни даволаш учун маблағларни жамлаш, шу жумладан, хайрия ва ҳомийлик маблағларини жалб қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади;

🔼 Жамғарма маблағлари спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни дори воситалари билан даволаш, тиббий, реабилитацион, паллиатив, шу жумладан, юқори технологик ихтисослашган амалиёт тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Шу билан бирга, ҳужжатда қуйидагилар ҳам белгиланган:

🟡 спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларнинг патогенетик терапияси учун зарур дори воситаларининг хариди Давлат бюджети ҳамда Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

🟡 ушбу мақсадлар учун 2022 йилда Давлат бюджети ҳисобидан қўшимча 85 миллиард сўм ҳамда Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 30 миллиард сўм ажратилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан йироқдаги манзилларда маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади

“Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, тегишли қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларни ташкил этиш жадвалига мувофиқ, 2022 йилда 136 та янги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда 2023 йилда яна 140 та янги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйиш таъкидланган.

Қарорда белгиланишича:

Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар маҳаллий ҳокимият органларининг асосланган таклифларига мувофиқ, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил қилинади.

Ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари тармоғини янада кенгайтириш учун 2023 йил 1 январдан бошлаб жойлардаги оилавий поликлиника филиаллари негизида оилавий шифокор пунктлари ташкил этилади.

Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиника ва туман-шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида кундузги стационар иш вақти соат 20:00 га қадар узайтирилади ҳамда уларда ишловчи тиббиёт ходимлари учун 2022 йил 1 июндан бошлаб қўшимча устама ҳақи белгиланади.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан йироқда жойлашган маҳаллаларда 2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади.

Аҳолининг профилактик тиббий кўриклари, скрининг дастурлар ва патронаж хизмати фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ва белгиланган муддатларда амалга оширилади, бошқа ташкилотларнинг ушбу жараёнга аралашувига йўл қўйилмайди.

Туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат турларидан ташқари хизмат турларини пуллик асосда ташкил этишга рухсат берилади. Пуллик хизматлардан келиб тушган маблағларнинг 75 фоизгача бўлган қисми туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
CCВ: Олис ва чекка ҳудудларда ишлаётган шифокорлар учун қатор имтиёзлар белгиланди

“Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида
2022 йил 1 июлдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар шифокорлари учун янгиланган “Қишлоқ шифокори” дастури қабул қилиниши белгиланди.

Унга кўра, олис ва чекка ҳудудларда:

Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорда ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун янгиланган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати тасдиқланади.

Ҳудудий ҳокимият органларига оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалардаги шифокорларга бўлган талабни маҳалла кесимида аниқлаш, шифокорларни жалб этиш ва эҳтиёжга кўра келгусида уларга уй-жой ажратиш вазифаси юкланди.

📌2022 йил 1 сентябрдан бошлаб шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади.

Улар учун алоҳида тиббиёт муассасаси очиш талаб этилмайди ва ушбу тоифадаги шифокорларга ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади. Бундай шифокорлар томонидан ўзига бириктирилган аҳолига бепул кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали берилади.

❗️Якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритиш тажрибаси дастлаб 2022 йил якунига қадар Сирдарё вилоятида, кейинчалик эса босқичма-босқич бошқа ҳудудларда жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Бирламчи тиббиёт муассасаларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича янги рейтинг тизими ишлаб чиқилади

Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 августдан бошлаб оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади.

Бунда ҳудудда ортиқча вазндан халос бўлиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя этиш, жисмоний фаолликни ошириш, инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкология каби касалликларнинг олдини олиш бўйича кўрсаткичлар асосий мезонлар бўлади.

Ҳар олти ойда ижобий кўрсаткичларга эришган тиббиёт ходимлари рағбатлантирилади ҳамда энг яхши натижа кўрсатган тиббиёт муассасаси мукофот ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

❗️Бу тизим 2022 йилда Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 11 та ҳамда Наманган вилояти Уйчи туманидаги 12 та оилавий шифокор пункти ва оилавий поликлиникаларда, 2023 йилдан бошлаб босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Энди тиббиёт тизими раҳбарлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳисобот беради

Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб тиббиёт тизими раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳисобот бериш тартиби жорий қилинади.

Эндиликда:

📌 туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси, оилавий поликлиникалар ҳамда оилавий шифокор пунктлари мудирлари маҳалла фуқаролар йиғинларида,

📌 туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида,

📌 вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари халқ депутатлари вилоят Кенгашларида ҳисобот беради.

Шунингдек, 2022 йил 1 октябрга қадар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидаги тиббий жиҳозлар хатловдан ўтказилади.

Жумладан, носоз тиббий жиҳозларни аниқлаб, уларни соз ҳолатга келтириш ёки янгисига алмаштириш учун зарур маблағлар ҳисоб-китоб қилинади.

2022 йилда тиббий жиҳозлар ҳисобини ва назоратини юритиш бўйича электрон платформа Сирдарё вилоятида тажриба тариқасида, кейинчалик 2023 йилдан бошқа ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
CCВ: Ҳар йили 1000 нафар тиббий ёрдамга муҳтож тиббиёт ходимида юқори технологик операциялар ўтказилади

Президент қарорига асосан, 2022 йил 1 ноябрга қадар давлат томонидан аҳолига кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳажми тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилади.

2022 йил якунига қадар Андижон, Бухоро ва Хоразм тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларининг нейрохирургия бўлимлари негизида юридик мақомга эга бўлмаган ҳудудлараро нейрохирургик марказлар ташкил қилинади.

Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.

📌Бундан ташқари, 2022 йил 1 июндан бошлаб қон билан бевосита ишлаётган давлат тиббиёт муассасалари ходимларини гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмлаш амалиёти жорий этилади.

Шунингдек, ҳар йили 1 000 нафаргача имтиёзга эга бўлмаган, узоқ йиллар давомида давлат тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган бемор тиббиёт ходимларида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан юқори технологик операциялар ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган воситалар рўйхати тузилади

Президентимизнинг “Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар учун тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

🟢Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларнинг патогенетик терапияси учун зарур дори воситалари харидини ташкил қилади.

Бунда, дори воситаларини Республика Она ва бола скрининг маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳудудий марказлари томонидан беморларга етказиш тизими жорий этилади.

Ҳужжатда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг:

🔶 бир ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болалар учун уларнинг уй шароитида даволанишига зарур бўлган техник воситалар рўйхатини тузиши;

🔶 2022 йил 1 июнга қадар спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган уй шароитида даволанаётган бемор болаларни техник реабилитация воситалари билан таъминлаш ва уларга мазкур воситаларни бепул ижарага бериш тизимини назарда тутувчи норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган.

❗️Юқорида айтилган техник воситалар рўйхатини тузишда, махсус тренажёрлар, вертикализаторлар, ортопедик кресло ва коляскалар, корсетлар, тутор ва ортезлар, пульсоксиметрлар, Амбу қоплари, тиббий аспираторлар, BiPAP аппаратлари, инсуффляторлар, кислород концентраторлари, трахеостомолар, гастростомалар ва бошқа воситалар инобатга олинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Жаҳонда номаълум турдаги гепатит тарқалмоқда. ССВ янги вирус Ўзбекистонда қайд этилмаганини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ахборотига кўра, апрель ойи бошидан буён 11та давлатда болалар орасида номаълум турдаги гепатитга чалиниш билан боғлиқ 169 та ҳолат қайд этилган, бир бола вафот этган. Kun.uz ушбу масалада Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғланди.

👉 https://kun.uz/32222243

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайси касаллик билан касалланган беморлар хавфсизлик камарини тақмаслиги мумкин?

❗️Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади.

📌Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлиши талаб этилади.

👉Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда атиги 7 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 25 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238510 (+7) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Наманган вилоятида 1 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 9 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236526 (+11) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 51 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺25 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 158 797 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 17 287 нафарни,
2-босқич эмланганлар 11 697 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 129 813 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 51 137 645 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 186 440 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 218 534 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 14 732 671 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Фарғона вилояти (19 137 доза),
🔹Самарқанд вилояти (17 706 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (14 277 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,1 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 76,2 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий тиббиётда касалликлар профилактикаси бирламчи масалага айланмоқда. Қолаверса, эрта босқичда аниқланган хасталиклар муолажанинг самарали бўлишини таъминлайди. Демак, бу ўринда аниқ ва тезкор ташхиснинг аҳамияти катта.

Шу кунларда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ташаббуси билан маҳаллаларда ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар айни шу мақсадга қаратилган.

Бу галги сайёр тиббий кўрик Бектемир туманининг "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, маҳаллий ҳокимлик кўмагида ташкил этилди. Унга барча йўналишлар бўйича малакали тор соҳа мутахассислари жалб этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Кўп тармоқли марказий поликлиникалар ва Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникаларда болалар бўлимлари очилади

Президентимизнинг “2022–2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ:

Нукус шаҳрида “Болалар тиббиёт кластери” ташкил этилади.

📌 Қорақалпоғистон Республикаси Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ва Болалар стоматология поликлиникаси мазкур тиббиёт кластери таркибига киритилиб, ягона бошқарув йўлга қўйилади.

❗️“Болалар тиббиёт кластери” биноси 2023 йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.

Шунингдек:

Янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда 6 ўриндан кам бўлмаган чақалоқлар реанимацияси бўлимлари фаолияти йўлга қўйилади.

2022 йил 1 майдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаларида болалар бўлимлари очилади.

📌 Ушбу бўлимлар мавжуд штат бирликлари доирасида шакллантирилади ва унда педиатрия йўналиши бўйича барча тор соҳа мутахассислари, мактаб ўқувчиларига хизмат кўрсатиш учун шифокор-педиатрлар, болалар шифокор-гинекологи, тегишли ўрта тиббиёт ходимлари, вакцинация хонаси ходимлари, “тиббиёт бригадалари”даги педиатрия ҳамширалари фаолият юритади.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалдаги штат бирликлари доирасида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда туну кун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари иш бошлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Барча туғуруқ комплексларида аудиоскрининг тадбирлари татбиқ этилади

Президентимизнинг “2022–2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарори асосида:

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болаларда ирсий-генетик, шу жумладан орфан касалликларга барвақт ташхис қўйиш бўйича Референс лаборатория ва ҳудудларда унинг 17 та минтақавий лабораторияси ташкил этилади.

Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2022–2023 йилларда жами 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадалар фаолияти йўлга қўйилади.

Янги туғилган чақалоқларда эшитиш нуқсонларини эрта аниқлашга қаратилган аудиоскрининг тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги барча туғуруқ комплексларида татбиқ этилади.

❗️Аудиоскрининг тадбирлари натижаларини таҳлил қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган электрон кузатув (трекинг) марказлари жиҳозланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
“Тиббиёт бригадалари” учун жами 8,5 мингта қўшимча штат ажратилади

Давлатимиз раҳбарининг “2022–2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарорига кўра, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан болалар ҳамда ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун:

📌 2022 йил 1 июлдан бошлаб “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 3 600 та;

📌 2023 йил 1 январдан бошлаб яна қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилади.

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ҳудудида илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида 2022 йилда янги махсус амалиёт комплексининг биносини қуриш ва жиҳозлаш учун Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасидан зарур маблағ ажратилади.

2022 йил 1 майдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган бемор болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар) учун бепул овқатланиш йўлга қўйилади.

❗️2022–2025 йиллар давомида 227 та туғуруқ комплекси ва 46 та туманлараро перинатал марказларни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш учун халқаро молия институтларининг грант ва кредит маблағлари жалб қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида буйрак трансплантацияси амалга оширилди. Шаҳрихон туманида яшовчи Имомали буйрак етишмовчилигидан азият чекиб келган акаси Бекзодга ўз буйрагини берди.

Вилоят тарихида илк бор амалга оширилган мазкур мураккаб технологик операцияда 25 нафар мутахассис иштирок этди. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда ўтди. Беморлар ўзини яхши ҳис қиляпти.

Бундай юқори технологик амалиётлар мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида амалга оширилмоқда.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Мамлакатимизда туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари қанча?

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра юртимизнинг демографик кўрсаткичларини маълум қилди.

Аҳоли сони – 35,4 млн. нафарга етган:
🧍🏻‍♀️Аёллар сони – 17,6 млн. нафар;
🧍🏻‍♂️Эркаклар сони – 17,8 млн. нафар;

🌇Шаҳарда яшовчилар – 18 млн. нафар;
🏘Қишлоқда яшовчилар – 17,4 млн. нафар;

👼Туғилиш сони – 203,7 минг нафар;
⚰️ Ўлимлар сони – 40,4 минг нафар.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 576 мингдан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 24 апрель санаси билан қиёслаганда қарийб 200 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇩🇪 Германия — 137 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 80 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 45 минг,

🇦🇺 Австралия — 37 минг,

🇨🇳 Хитой — 31 минг,

🇮🇹 Италия — 25 минг,

🇯🇵 Япония — 24 минг,

🇹🇭 Таиланд — 14 минг,

🇫🇷 Франция — 11 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 8 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилиб аҳоли олдида ҳисобот топширилмоқда. Аниқланган муаммоларни туман ва шаҳар даражасида манзилли ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, куни кеча қабул қилинган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб тиббиёт тизими раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳисобот бериш тартиби жорий қилиши белгиланди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram