Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.42K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
"Омикрон": Мутахассислар нимадан хавотирда?

Шу кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутасаддилари “омикрон”нинг BА.4 ва BА.5 вариантлари Жанубий Африка ҳамда Европа мамлакатларида кенг тарқалаётганидан жиддий хавотирда.

Аслида бу мутация тури аввалги версияларга қараганда юқумли ёки ҳалокатлироқ, деб бўлмайди. Аммо вақт ўтиши билан аломатлар ҳам, асоратлар ҳам ўзгариши мумкин, деган ёндашувлар бор.

ЖССТнинг етакчи эпидемиологи Мария ван Керхове бу ҳақда тўхталар экан, ҳали етарлича фактлар йўқлиги, коронавирусга доир маълумотларни кузатиш, алмашиш ва таҳлил қилишда давом этиш зарурлигини таъкидлади.

Айни пайтда эса сайёрамизнинг катта қисмида “омикрон”нинг янада юқумли BА.2 субварианти “ҳукмрон” позицияга эга. Яъни у аксарият минтақаларда аллақачон доминант вариантга айланиб улгурган.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, мамлакатда рўйхатга олинаётган янги касалланиш ҳолатларининг қарийб 85 фоизи, шимоли-шарқий штатларда эса ҳатто 92 фоизини шу вариант ташкил қилмоқда.

BА.4 эса энди кенг тарқалиш арафасида. Унинг энг дастлабки намунаси Жанубий Африкада топилганди. Яқинда бу ерда мазкур мутация турининг яна қирқ бир ҳолати қайд этилди.

Шунингдек, Данияда уч, Ботсванада икки ва Англия ҳамда Шотландияда бир нафардан бемор ушбу инфекцияни юқтиргани маълум бўлди.

Касалликларнинг умумий сони кам бўлса-да, аниқ географик тақсимот бу вариант кенг тарқала бошлаганидан далолат беради”, — дейилади Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботида.

Ботсвана Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса BА.4 ва BА.5 фақат 30 ёшдан 50 ёшгача бўлган шахсларда аниқланганлигини хабар қилди.

Бундан ташқари, кейинги ҳафталарда “омикрон”нинг ХЕ вариантини юқтириш ҳолатлари ҳам кўпайиб бораётир. Хусусан, биргина Буюк Британияда 5 апрелгача 1125 нафар беморда шу инфекция аниқланган бўлса, айни пайтга келиб бу кўрсаткич икки баробар ошган.

Аммо ЖССТ экспертларининг огоҳлантиришича, якуний хулоса чиқаришга ҳали эрта.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 50,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺19 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 125 869 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 13 147 нафарни,
2-босқич эмланганлар 11 254 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 101 468 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 50 428 831 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 105 829 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 156 835 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 14 166 167 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Самарқанд вилояти (14 783 доза),
🔹Тошкент вилояти (12 271 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (11 639 доза) банд қилди
.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,7 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 75,9 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 36 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 19 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238 357 (+36) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Самарқанд вилоятида 1 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 14 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236 352 (+31) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёдаги соғломлаштириш акцияси доирасида Термиз шаҳрида сайёр тиббий қабуллар бўлиб ўтмоқда. Қабул манзилига 15 минг нафардан зиёд сурхондарёликлар ташриф буюргани айтилмоқда.

"Замон" таҳлилий-информацион дастури ижодкорлари кўрикдан ўтиш мақсадида келган фуқароларнинг фикрини ўрганди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Боланинг бўйи ўсмай қолса, нима қилиш керак?

Айрим ўсмирлар тенгқурларидан бўйи пастлигидан уялади. Бундай вазиятда боланинг руҳий ҳолатида ўзгариш, сиқилиш, асабийлашиш, тушкунликка тушиш рўй беради, оқибатда эса, бошқа жиддий касалликлар ҳам келиб чиқиши мумкин. Хўш, боланинг бўйи ўсмай қолишига нима сабаб бўлади? Бундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак?

Бу саволларга тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова жавоб беради:

— Тиббиётда ҳар бир одам организмининг паспорт ёши ва суяк ёши деган тушунча бор. Қўл кафти рентген текшируви ўтказилганида суяклар сонига кўра cуяк ёши аниқланади. Меъёрда паспорт ёши суяк ёши билан тенг бўлиши лозим. Суяк ёши бир йилда бир маротаба назорат килиниши керак. Ўсиш жараёнига қараб ўсиш гармонини давом этириш ёки тўхтатиш тавсия қилинади.

Бўй ўсишининг ортда қолиши шу каби текширувларда кўринади. Масалан, боланинг паспорт ёши 10, суяк ёши эса 3 ёшга мос келади. Фарқи: 7 ёш бўлаяпти.

— Бўйни ўстиришда қўлланиладиган гормон терапия муолажаси қандай тартибда амалга оширилади?

— Замонавий тиббиётда рентген ва гормонал текширувлар орқали бўй ўстиришда ташхис аниқ бўлгач, гормон терапия муолажаси қилинади.

Муолажа икки усулда: узлуксиз ва муддатли кўринишда бўлади. Даволаниш жараёнида бола ўз вақтида кўрикдан ўтказиб турилиб, ўсиш доиралари беркилиб қолмаётгани назорат қилинади.

Шунингдек, гормон препаратларини ўз вақтида белгиланган тартибда қабул қилиш ҳам асосий шартлардан бири. Агар билиб-билмай бўй ўстирувчи гормондан фойдаланилса, ножўя таъсири кузатилиши мумкин.

Шу боис ҳам мутахассис билан бамаслаҳат керакли муолажа олиниши лозим. Икки ёки уч ойда тўхтатиб қўйилса, ҳеч қандай наф бўлмайди. Бу жараённи эртароқ бошлаган маъқул. Балоғат ёшидан кейин бўй ўстириш муолажаси таъсир қилмаслиги тиббиётда кўп кузатилган.

— Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?

— Ота-оналарга маслаҳатимиз шуки, фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан банд бўлса, унда очлик ҳисси пайдо бўлади. Бу эса ўсиш гормони кўпроқ ишлаб чиқилишини таъминлайди.

Таомнома оқсилга бой маҳсулотлар, сут-қатиқ, гўшт, тухум, кўкатлар ҳамда дуккакли маҳсулотларга бой бўлса, бўй билан боғлиқ муаммолар кўп безовта қилмайди. Шуни унутмангки, ҳар қандай касалликнинг олдини олишнинг биринчи талаби бу соғлом турмуш тарзига амал қилишдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда соғломлаштириш акцияси қизғин давом этмоқда. Ҳаёт ташвишлари ва моддий муаммолари туфайли юқори технологик тиббий хизматлардан фойдаланиш имкони чекланган беморлар учун бундай тиббий кўриклар айни муддао бўляпти.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
СOVID-19: Дунёда касалланишлар сони икки баробар ортди

15 апрелдан бошлаб дунёда коронавирусдан касалланиш кўрсаткичлари кетма-кет пасайиши кузатилаётган эди. Хусусан, 18 апрель куни 470 минг нафарга яқин беморда COVID-19 инфекцияси аниқланган эди.

❗️Кеча эса бу рақамлар қарийб икки баробар ортиб, 919 минг нафар кишида хасталик рўйхатга олинди. Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇩🇪 Германия — 199 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 116 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 111 минг,

🇦🇺 Австралия — 51 минг,

🇺🇸 АҚШ — 50 минг,

🇯🇵 Япония — 41 минг,

🇨🇳 Хитой — 33 минг,

🇮🇹 Италия — 27 минг,

🇫🇷 Франция — 21 минг,

🇹🇭 Таиланд — 20 минг,

🇳🇿 Янги Зеландия — 19 минг,

🇧🇷 Бразилия — 14 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда Сурхондарё аҳолиси учун энг катта янгиликлардан бири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайёр тиббий қабуллари бўлиб турибди. Термиздаги тиббий кўриклар юқори малакали тиббий хизматга муҳтож бўлган беморларнинг мушкулини осон қилиб, уларни ортиқча вақт ва оворагарчиликлардан халос қилмоқда.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча тўртта ҳудудда 35 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 20 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238391 (+34) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌22 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Тошкент вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 34 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236397 (+45) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари йилдан йилга такомиллашиб бормоқда.

Хусусан, бу ерда биргина умуртқа поғонаси жарроҳлиги йўналишида қўлланилаётган кам инвазив амалиётлар туфайли йиллаб оғир дарддан азият чеккан кўплаб юртдошларимиз 4-5 кун ичида шифо топиб, оиласи бағрига қайтяпти.

Албатта, бунда сўнгги русумдаги тиббий технологиялар, илғор муолажа усуллари билан бирга, шифокорлар билим ва салоҳияти ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Юқоридаги видеолавҳада тиббиёт маркази мутахассисларининг АҚШ, Россия, Германия, Жанубий Корея, Япония, Туркия каби мамлакатлардаги ҳамкасблари билан йўлга қўйган ҳамкорлиги натижалари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Туғма нуқсони бўлган уч ёшли қизалоқнинг умуртқа поғонасида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Бугун дунё бўйича 5-10 фоиз болаларда сколиоз касаллиги учрайди. Уларнинг аксарияти — 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар. Негаки, ана шу даврда болалар тез ўсади. Аммо, афсуски, кўпчилик беморлар 8-14 ёшда, яъни касаллик белгилари кучайган вақтда шифокорга мурожат килишади.

Ваҳоланки, умуртқа поғонасининг ён томонга қийшайиши билан намоён бўладиган бу хасталик ўз вақтида муолажа қилинмаса, кўплаб оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Бироқ сколиознинг хавф гуруҳлари ўзаро фарқланади. Хасталикнинг тўртинчи даражаси — улар орасида энг оғири.

Уч ёшли жажжи бемор Юлдузхон Суннатова — шундай туғма нуқсон билан дунёга келган. Унда хасталикнинг энг оғир даражаси. Устига-устак, ривожланиш нуқсони умуртқа поғонасининг буйин, кўкрак ва бел-думғаза қисмларида мавжуд эди.

Куни кеча Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида Қибрай туманилик ана шу қизалоқнинг умуртқа поғонасида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Болаларда сколиоз қанча эрта аниқланса, муолажа ҳам шунча самарали бўлади, — дейди марказ директори Мурод Ирисметов. — Чунки улар улғайгани сари умуртқа поғонасидаги суяклар ҳам қаттиқлашиб, даволаш қийинлашади.

Кеч босқичларда эса операция қилишга тўғри келади. Авваллари бизда бундай туғма нуқсонли беморларда амалиётларни муваффақиятли ўтказиш учун унинг ёши катта бўлиши кутилар эди.

Оқибатда бу умуртқа поғонасида иккиламчи деформациялар ва ички органларда иккиламчи ўзгаришларга, қолаверса, юрак-қон томир касалликлари ва нафас етишмовчилигига сабаб бўларди. Уч ёшли беморда ўтказилган операция шуниси билан ҳам ноёб ва мураккаб ҳисобланади.

Умуман, энди марказимиз шифокорлари Москва шаҳридаги Н.Н.Приоров номидаги травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорлик натижасида шундай амалиётларни мустақил равишда бажаришни ўзлаштирди.

Юлдузхонда жарроҳлик муолажаси 3 соат давом этди. Унда умуртқа поғонаси сколиотик деформацияни коррекциялаш ва эндокорректор-фиксациялаш амалиёти ўтказилди.

Жонлантириш бўлимидаги бир кунлик интенсив муолажалардан сўнг қизалоқ реабилитация бўлимига ўтказилди. Ҳозир унинг аҳволи қониқарли. Оғриқ қолдирувчи ва умумий қувватловчи муолажалар олмоқда.

Шифокорларнинг таъкидлашича, жажжи бемор тезда оёққа туриб, соғлом ҳаётга қайтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси доирасида вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларида контейнер шаклидаги янги маҳалла тиббиёт пунктлари фойдаланишга топширилмоқда.

Хусусан, ана шундай тиббиёт муассасаларидан бири Ангор туманидаги Зартепа ва Каттақум маҳаллаларида ташкил этилди. Натижада ҳудудда истиқомат қилувчи 1800 нафарга яқин аҳолининг яшаб турган ҳудудидан чиқмаган ҳолда сифатли тиббий хизмат олиш имкони яратилди. Одамларнинг узоқ йўл босиб, туман ёки вилоят тиббиёт муассасаларига боришига эса ҳожат қолмади.

Таъкидлаш лозимки, янги очилаётган бу каби тиббий пунктлар барча бирламчи-санитария ёрдами муассасалари қатори соат 8-00дан 20-00 қадар фаолият юритади. Шунингдек, улар 120 хил турдаги зарур дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминланган.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, жорий йилнинг апрель ойида юртимиз бўйлаб 1700 та, хусусан, Сурхондарё вилоятида 160 та ана шундай пункт ташкил этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Жигар саратонини хавфсиз даволаш технологияси ишлаб чиқилди

Тиббиётда ультратовуш имкониятларидан инсон ички аъзоларини текширишда кенг фойдаланилади.

АҚШнинг Мичиган университети олимлари эса бу тўлқинлар ёрдамида жигар саратонини даволаш технологиясини яратди. Муҳими, мазкур усул радиотерапия ва кимётерапия муолажалари сингари ножўя таъсирларга эга эмас.

Дастлабки тажриба жониворларда ўтказилди. Ультратовуш ёрдамида улардаги жигар ўсимталари 50 фоиздан 75 фоизгача бартараф этилди. Қолган қисмини эса иммун тизими йўқ қилишга муваффақ бўлди.

Олимлар фикрича, клиник шароитда баъзан хавфли ўсимтани бутунлай олиб ташлаш мумкин эмас. Бу унинг тана бўйлаб кўпайиши ёки ўлчами янада катталашишига сабаб бўлиши мумкин.

Тадқиқотчилар ушбу муаммони ҳал қилиш учун гистотрипсия, яъни юқори интенсивликдаги ультратовуш тўлқинидан фойдаланиш самарадорлигини оширдилар.

Бизнинг қурилмамиз орқали юқори амплитудали ультратовуш тўлқинлари ўсимтани йўқ қилиш учун йўналтирилади,дейди тадқиқот муаллифларидан бири Чжэн Сюй. — Ана шу импульслар ўсимта тўқималарида микро пуфакчалар ҳосил қилади. Кейинчалик улар кенгаяди ва ёрилади. Натижада саратон ҳужайралари ўлими содир бўлади.”

Мутахассислар келгусида янги технология амалиётда кенг қўлланила бошлагач, жигар саратонини даволаш борасида оламшумул натижаларга эришилишига умид қилишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ташаббуси билан Қашқадарё вилоятининг чекка ҳудудларида яшовчи аҳоли вакиллари тиббий текширувдан ўтказилиб, мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Мазкур тадбирлар жорий йилнинг 18-21 апрель кунлари Миришкор туманидаги Помуқ ва Жейнов шаҳарчалари, Муборак туманидаги Қарлуқ ҳамда Хитой, Нишон туманидаги Дўстлик маҳаллалари тиббиёт муассасаларида ташкил этилди.

Тадбирларга Россия Федерациясининг “ОИТС Инфосвязь” жамғармаси томонидан ОИВ/ОИТС, вирусли гепатитларнинг, айниқса, ушбу инфекцияларга кўпроқ мойил бўлган аҳоли гуруҳлари ўртасида касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида мамлакатимизга тақдим этилган махсус жиҳозланган мобиль клиникаси ҳам жалб этилиб, унинг замонавий имкониятларидан унумли фойдаланилди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун юртимизда туғма юрак нуқсони бор бир нафар боланинг операцияси учун ўртача 20-30 миллион сўм маблағ талаб этилади. Бир дона оксигенатор мосламасининг нархи эса 7-10 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Авваллари ушбу маблағнинг маълум қисми давлат томонидан ажратилар, қолган харажат бемор яқинларининг зиммасига юкланарди. Бу эса кўплаб ота-оналарга хаста фарзандини шифохонада даволатишга имкон бермасди.

Эътиборлиси, ҳозирга келиб, мазкур харажатларнинг барчаси мамлакат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилмоқда.

Мисол учун, 2016-2020 йилларда юртимизда туғма юрак нуқсони бор 475 нафар боланинг операция маблағи давлат томонидан тўлаб берилган бўлса, 2021 йилнинг ўзида бу кўрсаткич 675 тани ташкил этди.

"Махсус репортаж" кўрсатувининг бу галги сонида Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва ҳудудлардаги даволаш муассасаларида бажарилаётган ана шундай операциялар ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда яна 30 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 21 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238418 (+27) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Тошкент вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236423 (+26) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 50,6 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺21 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 601 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 14 880 нафарни,
2-босқич эмланганлар 13 264 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 112 457 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 50 699 681 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 136 156 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 182 243 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 14 381 282 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Самарқанд вилояти (14 895 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (14 777 доза) ,
🔹Тошкент шаҳри (13 178 доза) банд қилди
.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,9 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 76 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Соч нега тўкилади?

Кучли ва қалин сочлар ёшлик ва гўзаллик тимсоли. Унинг ортиқча тўкилиши эса инсонда психологик ноқулайликни келтириб чиқаради.

Маълумотларга кўра, бугун дунёда 50 фоиз эркак айнан соч тўкилишидан азият чекмоқда. Бу, албатта, бир неча омиллар билан боғлиқ.

ССВ Матбуот хизмати ушбу мавзуга доир саволлар билан Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом РАҲИМОВга мурожаат қилди.

— Соч тўкилиши ҳар куни ва ҳар ким билан рўй берадиган жараён бўлиб, инсон кунига ўртача 60-100 тола соч йўқотади, — дейди И.Раҳимов. — Бошда ўрта ҳисобда 50 мингдан 150 мингтагача соч толаси бўлиши меъёр ҳисобланади. У фолликуладан ўсиб чиқади. Фолликула остида эса соч қопчаси жойлашган бўлиб, у ерда соч илдизи ривожланади.

Соч қопчасида янги тола пайдо бўла бошлаганда, эскиси тўкилиб кетади. Бу эса табиий жараён ҳисобланади. Ўртача 2 йилдан 4 йилгача яшайдиган соч толаси асосан кундузи ва кўпроқ баҳор ҳамда ёз ойларида нисбатан тезроқ ўсади.

Соч – инсон танасидаги энг нозик ва энг “жонкуяр” аъзолардан бири. Чунки унинг тўкилишига организмнинг бошқа аъзолари касалланиши ёки асаб толаларининг таранглашиши сабаб бўлади.

Унинг меъёридан ортиқ тўкилиши, аввало, нерв тизимининг зўриқиши туфайли бошланади. Қолаверса, ички секреция безлари, жигар, меъда-ичак йўли аъзолари фаолиятининг бузилиши, витамин етишмаслиги ёки соч фоликулаларидаги туғма нуқсонлар ҳам бунга туртки бўлиши мумкин.

Шунингдек, себорея (ёғ ажралишининг бузилиши) натижасида сочнинг эрта тўкилиши эҳтимоли мавжуд. Тана ҳароратининг баъзи инфекцион касалликлар оқибатида узоқ вақт юқори бўлиши, захм ва оғир операциялардан сўнг ҳам соч тез тўкилиши мумкин. Шу билан бирга, бош терисига замбуруғ юққанида, сочларимиздан айрилишимиз ҳеч гап эмас.

Асабийлик, жисмоний чарчоқ ва бошқалар оқибатида кўпинча соч уя-уя ёки думалоқ-думалоқ бўлиб тўкилади. Бундан ташқари, толиқиш ва уйқусизлик оқибатида ҳам соч камайиши кузатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram