Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.42K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ССВ: Қашқадарё ва Наманган вилоятларидан сўнг Сурхондарёда тиббий сайёр қабуллар бошланди

Аслида хасталикнинг ҳар қандай тури — мураккаб синов. Ўз вақтида ва тўғри муолажа қилинмаса, кичик жароҳат ҳам оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Аммо оғриқлардан оҳ чекиб, дардига дармон тополмай, ноумид шифтга термулиб ётган ёки туғма нуқсонлари туфайли тузалишдан батамом умидини узган оғир беморлар борки, давлатимиз, биринчи навбатда, ана шундай юртдошларимиз ҳузурига бориб, уларга тиргак бўлишни, шифо ва меҳр улашишни мақсад қилган.

Бир эмас, юзлаб инсонларнинг яна ҳаётга қайтишига сабаб бўлаётган соғломлаштириш акцияси шуниси билан аҳамиятли.

Ушбу хайрли ташаббус туфайли саноқли кунлар ичида Сурхондарёда 100дан ортиқ мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилгани кичик натижа эмас, албатта. Энг муҳими, акция давом этмоқда. Яқин кунларда яна кўплаб беморлар соғайиб оёққа туриши кутилмоқда.

👉🏻Батафсил

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Минздрав: Вслед за Кашкадарьинской и Наманганской областями медицинские выездные приемы проводятся в Сурхандарье

Во время выездного приема наряду с направлением больных на лечение, комплексно анализируются и решаются вопросы изучения материально-технической базы и обеспечения лекарствами районных медицинских учреждений, решаются проблемы по лечению, вопросы обеспечения сферы опытными и креативно мыслящими молодыми специалистами.

Кроме того, в эти дни специалисты начали бесплатно, за счет государства оперировать больных, страдающих тяжелыми заболеваниями и нуждающихся в высокотехнологичных хирургических вмешательствах. Эти операции успешно проводятся под руководством опытных врачей из столицы.

Стоит отметить, что до нынешнего дня в областных медучреждениях успешно проведено около сотни подобных сложных операций.

👉Подробно

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё —Ўзбекистоннинг жанубий дарвозаси, мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларидан бири.

Вилоятдаги 14 та туман ва 1 та шаҳарда истиқомат қилиб келаётган 2,5 миллиондан зиёд аҳоли учун 161 та бирламчи тиббиёт муассасаси фаолият юритмоқда.

Сўнгги йилларда ҳудудда соғлиқни сақлаш тизимини аҳолига янада яқинлаштириш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамровини ошириш борасида сезиларли ютуқларга эришилди. Бироқ соҳада ҳали ечимини кутаётган масалалар йўқ эмас.

Дастлаб Қашқадарё ва Наманганда бошланиб, эндиликда Сурхондарёда бўлиб ўтаётган соғломлаштириш акцияси ана шу муаммо ва камчиликларни самарали бартараф этиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Юқоридаги видеолавҳа Термизда бўлиб ўтаётган акция доирасидаги сайёр тиббий қабул жараёни ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган соғломлаштириш акциясининг навбатдаги манзили — Сурхондарё вилояти.

Термиз шаҳридаги “Соҳил” болалар оромгоҳида бошланган сайёр тиббий қабул аҳоли билан гавжум. Муаммоли масалалар билан келган мурожаатчиларни Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов шахсан қабул қилмоқда.

Саломатлигидан шикояти борлар эса электрон рўйхат асосида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари кўригига йўналтириляпти. Шунингдек, беморлар муолажага муҳтожлик даражасига кўра таснифланиб, кўрсатиладиган тиббий хизмат ҳажми туман, вилоят ва республика миқёсида белгилаб олинмоқда. Юқори технологик амалиётлар талаб этиладиганларга эса шу ернинг ўзида ордер расмийлаштириляпти.

Бундан ташқари, ҳозиргача вилоятда 100 нафарга яқин оғир беморларда давлат ҳисобидан мураккаб операциялар ўтказилди.

Акция давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 25 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 17 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238 313 (+25) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236 309 (+34) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
“Бўларкану Тошкентга бормай, Термизда ҳам даволанса...”

Орамизда якка-ёлғиз, тиббий ёрдамга муҳтож, бироқ имконияти йўқлиги сабабли шифохоналарда даволанишга қурби етмайдиган беморлар йўқ эмас.

Бугун давлатимиз томонидан ана шундай юртдошларимизга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, саломатлигини тиклаш учун зарур шароитлар яратиб берилмоқда.

Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлган очиқ мулоқотида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Сурхондарё вилоятида бошланган соғломлаштириш акцияси айни шу мақсадларни кўзда тутади.

Акция доирасида шу кунларда вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида пойтахтдан келган малакали шифокорлар бошчилигида кўплаб юқори технологияли мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ўтказилган ана шундай операциялар туфайли яна соғлом ҳаётга қайтган бир неча беморлар билан суҳбатлашди:

👉🏻“Пойтахтга бормасанг, тузалмайсан дейишганди...”

👉🏻“90 ёшимда Яратган менга янги ҳаёт берди”

👉🏻“Ўз оёғим билан фарзандларим олдига юриб борсам дейман...”

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтаётган соғломлаштириш акциясидан кутилаётган натижалар жуда катта. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, юртимизнинг етакчи шифокорлари, тиббиёт олимларидан иборат гуруҳ беморлар ҳузурига амалий ёрдам кўрсатиш учун келган.

Кеча Термиз шаҳридаги “Соҳил” болалар оромгоҳида бошланган сайёр тиббий қабул иштирокчилари бунинг гувоҳи бўлишди.

Мурожаатчиларнинг аксарияти — беморлар. Улар бу ерга катта ишонч билан келган. Дардига шу сайёр тиббий қабулда дармон топилишидан умидвор. Шундай бўлди ҳам!

Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов бошчилигидаги мутасаддилар ҳар бир беморнинг мурожаатига қулоқ тутиб, уларга ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Болаларда диатез нима сабабдан юз беради

Бу муаммо билан кўпчилик ота-оналар тўқнаш келган. Аммо уни қандай бартараф этиш, янада аниқроғи, осон енгиб ўтиш борасида барчада етарли маълумот йўқ.

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова билан айни шу мавзу — болаларда диатезнинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари ва даволаш усуллари ҳақида суҳбатлашдик.

— Диатез асосан болаларнинг икки oйликдaн икки ёшгaчa бўлгaн дaвpидa бoшлaнaди, — дейди профессор. — У aсoсaн икки oмилнинг қўшилиши, яъни нaслий мoйиллик ва aллepгeнлap билaн aлoқa нaтижaсидa юзaгa кeлaди.

Aллepгик peaкциялap pивoжлaнишигa oзиқ-oвқaт мaҳсулoтлapи (oдaтдa, сигиp сути, aсaл, шиpинликлap, бoшoқлилap, шoкoлaд, бaлиқ, цитpус ва қизил paнгдaги ҳўл мeвaлap) билaн биpгaликдa тaшқи тaъсиpлap (чaнг, кимёвий мoддaлap) сaбaб бўлиши мумкин.

❗️Диaтeз тepидa, кўпинчa юз вa бўйин сoҳaлapидa қизapишлap ҳамда тoшмaлap кўpинишидa кузaтилaди. Тoшмaлap қaттиқ қичишaди вa бoлaкaй бeзoвтaлaнaди.

Бундaн тaшқapи, диaтeз бoлaлapдa қуйидaги бeлгилap билaн ҳaм намоён бўлиши мумкин:

📌 тepидa яллиғлaниш;

📌 бoш сoҳaсидa қaзғoқ ҳoсил бўлиши;

📌 иштaҳa пaсaйиши, тeз-тeз кeкиpиш, кўнгил aйниши, ич кeлишининг бузилиши, қopин сoҳaсидa oғpиқлap;

📌 буpун, тoмoқ, кўзлapнинг яллиғлaниши;

📌 уйқу бузилиши вa бeзoвтaлaниш.

Шу билан бирга, ҳoмилaдopликнинг нoтинч кeчиши, бу даврда ўткaзилгaн инфeкциoн кaсaлликлap, тaқиқлaнгaн дopи вoситaлapини қaбул қилиш, тaмaки мaҳсулoтлapини чeкиш, спиpтли ичимликлap истeъмoл қилиш туфайли бoлaлapдa диaтeз pивoжлaнишининг эҳтимoли opтиб бopaди.

Диaтeзнинг биp нeчa туpи бўлиб, улар кaсaллик бeлгилapи билaн фapқлaнaди. Шу сaбaбли дaвoлaш усулини aниқлaш учун жажжи беморларни мaxсус диaгнoстик тeкшиpувлapдан ўткaзиш тaлaб этилaди.

❗️Aгap болаларда диaтeз бeлгилapи бўлсa, шифoкop кўpигига боришни кeчиктиpмaслик зарур. Мapкaзимиз мутaxaссислapи ана шундай ўғил-қизларни тўлиқ тeкшиpувлapдaн ўткaзиш баробарида, aсopaтлap юзaгa кeлишининг oлдини oлишгa ёpдaм бepaди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиз шаҳридаги “Соҳил” болалар оромгоҳида бўлиб ўтаётган акция доирасидаги сайёр тиббий қабулларда сурхонлик фуқаролар ўз дардига даво топмоқда.

Акция давом этади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
“Яширин штамм”нинг янги белгилари “ошкор” бўлмоқда

Коронавируснинг “омикрон” штамми қисқа муддатда дунёни “забт” этгач, кўп ўтмай унинг янги мутациялари кенг тарқала бошлади. ВА.2 — шулардан бири.

“Яширин штамм” номини олган мазкур субвариант ҳозиргача дунёнинг барча қитъаларида қайд этилган. Вақт ўтиши билан унга хос янги аломатлар ҳам маълум бўлмоқда.

Хусусан, BA.2 белгилари нафақат грипп ва тумов, балки аллергия симптомлари билан жуда ўхшаш.

Мутахассислар фикрича, текширув тестларисиз беморнинг коронавирусни юқтирган ёки йўқлигини аниқлаш имконсиз.

BA.2 нинг асосий аломатлари шамоллаш сингари намоён бўлади: кўпинча томоқ оғрийди, бурун битади. Сабабсиз бош айланиши, бош оғриғи ва толиқиш кузатилади.

Бироқ баҳорнинг айни кунларида ушбу симптомларни аллергия белгилари билан чалкаштириб юбориш ҳеч гап эмас. Негаки, бу штаммда COVID-19га хос “анъанавий” аломат — таъм ва ҳид билиш қобилияти йўқолиши кузатилмайди.

Буюк Британиялик машҳур эпидемиологик олим, профессор Тим Спектор бу борадаги ўрганишларига таяниб, BA.2 аввалги штаммларга қараганда тезроқ тарқалиши баробарида, аксарият ҳолларда енгил кечаётганини таъкидлади.

Буни “омикрон”нинг илк ўчоғи бўлган Жанубий Африкада янги мутацияни юқтирган беморларнинг тахминан 40 фоизи касалликни ҳеч қандай белгиларсиз бошдан кечиргани ҳам тасдиқлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Юртимизда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида илк диализ маркази иш бошлади

Тиббиётнинг нефрология йўналишида диализ хизматлари аҳамиятини ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Бу хизмат буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган юртдошларимиз учун сув ва ҳаводек зарур.

Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда давлат-хусусий шериклик асосида кенг кўламли диализ лойиҳасини амалга оширишга киришилган.

❗️Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган макзур лойиҳа доирасида мамлакатимизда илк бор Нукус шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосидаги диализ маркази фойдаланишга топширилди.

👉🏻Батафсил

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 8 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 18 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238 321 (+8) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида Тошкент шаҳрида 12 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236 321 (+12) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 50,3 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺18 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 123 457 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 12 956 нафарни,
2-босқич эмланганлар 12 333 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 98 168 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 50 302 962 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 092 682 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 145 581 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 14 064 699 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Самарқанд вилояти (13 714 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (11 717 доза),
🔹Тошкент вилояти (11 425 доза) банд қилди
.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,6 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 75,8 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Сурхондарёда ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси доирасида ота фарзандига, ака ўз укасига бир буйрагини берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Сурхондарё вилоятида соғломлаштириш акцияси давом этмоқда. Хусусан, тадбир доирасида Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бир қанча оғир беморларда мураккаб буйрак кўчириш операциялари муваффақиятли ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ушбу беморлар билан суҳбатлашиб, уларнинг самимий таассуротларини ёзиб олди:

👉🏻“Гемодиализ муолажасини ўйласам, юрагим орқага тортади”

👉🏻“Норғулдек ўғлингни касалликдан сўлиб бораётганини кўриш оғир”

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
В Узбекистане запущен первый центр диализа на основе государственно-частного партнерства

В рамках реализации проекта государственно-частного партнерства (ГЧП), в Нукусе введен в эксплуатацию первый центр по предоставлению услуг диализа. Данный центр является одним из четырех центров проекта ГЧП, которые планируются к открытию до конца 2022 года.

В январе 2021 года правительство Узбекистана победителем международного тендера по отбору частного партнера для предоставления высококачественных услуг диализа выбрало крупнейшую и быстрорастущую компанию в этой сфере в Азии «Nephroplus».

👉🏻Подробно

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиздан Тошкентгача бўлган масофа — 650 километрдан зиёд. Бу автомашинада 12-14 соатлик йўл, дегани. Шундай экан, оғир аҳволдаги беморларнинг даволаниш учун пойтахтга келиши қийин жараён. Бу — масаланинг бир томони.

Қолаверса, баъзи турдаги юқори технологик операциялар учун сарфланадиган маблағлар миқдори жуда юқори. Бундай шароитда моддий имконияти чекланган, эҳтиёжманд оилалар вакиллари қандай йўл тутишлари керак?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Сурхондарёда ўтказилаётган соғломлаштириш акциясида, энг аввало, ана шундай беморларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсад қилинган.

Пойтахтдан борган 200 нафарга яқин тиббиёт мутахассислари орасида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг етакчи шифокрорлари ҳам бор. Улар ҳудудда давлат ҳисобидан мураккаб операцияларни муваффақиятли ўтказишмоқда.

Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram