Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.41K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нейроэндокрин касалликларни ташхислаш ва даволаш — тиббиётнинг энг нозик ва мураккаб йўналишларидан бири. Шу сабабли соҳага илғор ёндашувларни татбиқ этиш, бу борада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Лондон неврология ва нейрохирургия миллий госпитали, Оксфорд ва Лестер университетлари клиникаси, Ливерпулнинг Уолтон клиник маркази профессорларининг юртимизга бу галги ташрифи айни шу мақсадга қаратилди.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилган халқаро анжуман давомида британиялик шифокорлар ва маҳаллий мутахассислар соҳада тиббиётнинг энг сўнгги ютуқларидан самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни амалиётга кенг жорий этиш борасида ўзаро фикр алмашди.

Шунингдек, эндокрин касалликларга чалинган беморларга мураккаб жарроҳлик амалиётлари орқали юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилди.

Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент ҳузурида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилмоқда.

Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида мамлакатда дори воситалари ишлаб чиқаришни 3 бараварга ошириш вазифаси қўйилган. Бу борада январда беш йиллик дастур ҳам қабул қилинди.

Лекин соҳада ишларнинг бугунги ҳолати билан бу марраларга эришиб бўлмайди, деди давлатимиз раҳбари.

Мамлакатимизда йилига 1,6 миллиард долларлик 1,5 мингдан зиёд турдаги фармацевтика маҳсулотлари истеъмол қилинади.
Шундан 647 турдаги дори ва тиббий буюмлар ўзимизда ишлаб чиқарилгани билан, ҳар йили қарийб 1,2 миллиард долларлик маҳсулотлар импорт қилинмоқда.

Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро ва Фарғонада истеъмол қилинадиган дорининг атиги 2-5 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келади.

“Ҳудудларни дори воситалари билан таъминланганини таҳлил қилдим – бу мутлақо қониқарсиз. Шунинг учун ўзимизда ишлаб чиқарилган дори воситаларини кўпайтириш бўйича кескин чоралар кўришимиз шарт”, деди Президент.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi
Президент топшириғига кўра барча фармацевтика корхоналари билан учрашувлар ўтказилди. Улар томонидан 50 га яқин муаммо кўтарилди. Мисол учун:

- тиббиёт муассасалари томонидан давлат харидларида дори воситаларини “савдо номи” билан жойлаштириш, бир неча дориларни битта лотга қўйиш ҳолатлари мавжуд;

- маҳаллий ишлаб чиқарувчилар амалиётда 15 фоизлик нарх преференциясидан фойдалана олмаяпти;

- ташқи омиллар ҳисобига 150 турдаги аҳоли учун керакли дори воситаларида узилиш бўлиши хавфи мавжуд;

- корхоналар билан маҳсулотини 3 йил давомида кафолатли сотиб олиш (офтейк) тизимини жорий қилиш бўйича амалий ишлар бошланмади.

Бундан ташқари, ички бозорда қалбаки ва контрафакт дорилар сотилишига ҳалигача барҳам берилгани йўқ.

Мисол учун, 2021 йилда 24 турдаги қалбаки, 400 турдаги сифатсиз, 1,5 мингдан зиёд номдаги контрафакт ва 2,5 минг номдаги рўйхатдан ўтмаган дори ва тиббиёт буюмлари савдоси аниқланган.

Бош прокуратурага бу борадаги назоратни кучайтириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi
Йиғилишда аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш лозимлиги таъкидланди.

Бу фақат Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг иши эмаслиги, балки:

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабни шакллантириши ва сифатли маҳаллий дориларни қидириб топиши;

- Молия вазирлиги кафолатли давлат харидларини жорий қилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириши;

- Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, лойиҳаларни кўпайтириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

“Агар вилоят ҳокимлари 200 дан зиёд фармацевтика корхоналари билан учрашиб, масалани ичига кирганида эди, кўп муаммолар жойида ҳал бўларди”, деди Президентимиз.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Фармацевтика агентлигида лойиҳалар билан ишлаш тизимини мутлақо янгидан ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Бунинг учун Инвестиция вазирлигидан агентликка биринчи ўринбосар – Улуғбек Эгамов тайинлангани маълум қилинди.
Унга агентлик тизимига янги инвестиция муҳитини олиб кириш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Агентлик ва вилоят ҳокимлари олдига жорий йилнинг ўзида 80 миллион долларлик 34 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилган. Мисол учун, жорий йилда Тошкент фармацевтика паркида 50 миллион долларлик 2 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.

Жами ушбу кластерда 3 йилда 280 млн долларлик 6 та корхонани ишга тушириш кўзда тутилган.

Ёки, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда атиги 1 тадан энг оддий дориларни ишлаб чиқарадиган корхона мавжуд бўлсада, мазкур вилоятлар келгуси 2 йилда бор-йўғи 2 тадан янги лойиҳани амалга оширишни режа қилган.

Мутасаддиларга йирик хорижий компаниялар билан музокаралар ўтказиб, камида 10 та брендни жалб қилиш бўйича келишувга эришиш топширилди.
Йиғилишда Инвестициялар лойиҳа маркази томонидан ишлаб чиқилган 18 та йирик истиқболли лойиҳа бўйича инвестицияларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Жумладан:

- Андижонда онкология ва гепатитга қарши дорилар бўйича Ҳиндистон билан;

- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида юрак-қон томир ва нафас йўллари, юқумли касалликлар бўйича Германия ва Туркия билан;

- Наманган, Самарқанд ва Сирдарёда тиббий буюмлар бўйича Хитой ва Корея билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, жойларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг инфратузилма билан боғлиқ муаммолари кўриб чиқилди. Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда кичик саноат зоналарида инфратузилмани яхшилашга ажратилган маблағлар ҳисобидан 50 миллиард сўм йўналтириш топширилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги янги лойиҳаларни молиялаштиришга ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун кредитларга 1 майга қадар 100 млн. доллар, 1 сентябрга қадар яна 100 млн. доллар жалб қилиш чораларини кўради.
Давлатимиз раҳбари экспортнинг асосий қисми (83 фоизи) Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларига тўғри келаётганига эътибор қаратиб, қолган вилоятларда ушбу кўрсаткичлар қониқарсиз аҳволдалигини танқид қилди.

Шу боис, мутасаддиларга йил якунигача фармацевтика маҳсулотлари экспортини 105 млн. долларга етказиш вазифаси қўйилди. Вилоят ҳокимлари лойиҳаларни амалга оширишдаги ташкилий масалаларни ҳал қилишга шахсан масъул эканликлари таъкидланди.

1 июлга қадар талаб юқори бўлган 120 турдаги дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йил муддатга кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузилади. Ҳозирги кунда ушбу дорилар 300 млн. долларга четдан олиб келинмоқда.

Бунда, ишлаб чиқариш йўлга қўйилган 25 турдаги дорилар 1 июлдан харид қилинади. Келгуси йилдан эса 70 турдаги дориларни ишлаб чиқариш ва сотиб олиш йўлга қўйилади. Бунда асосий эътибор онкология, гематология, эндокрин ва вирусли касалликларни даволашга қаратилади.

Жорий йилда кафолатли харидларга 300 млрд. сўм йўналтирилади.
Йиғилишда маҳаллий фармацевтика корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар белгиланди. Жумладан:

- қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган хом ашёлар рўйхати Инвестициялар вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Фармацевтика агентлиги томонидан тасдиқланади. Ҳозирги кунда ушбу рўйхат 5 та вазирлик томонидан тасдиқланади ва 5 йилдан буён янгиланмаган;

- маҳаллий корхоналарнинг GMP сертификатини олиш билан боғлиқ харажатлари Фармацевтика агентлиги томонидан қоплаб берилади;

- корхоналарни модернизация қилишни молиялаштириш Тўғридан-тўғридан инвестициялар жамғармаси иштирокида амалга оширилади.

Йиғилишда йил якунига қадар 80 та туманни доривор ўсимликларни етиштиришга мослаштириб, 7,5 минг гектарда плантациялар ташкил этиш (ҳозирда 600 гектар) вазифаси қўйилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Экспортбоп доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш мақсадида бу соҳага кооперация ва оилавий тадбиркорлик учун назарда тутилган барча имтиёз ва молиялаштириш тартиблари татбиқ этилади.

Молия вазирлигига аҳоли томорқаси учун қудуқ қазишга қўшимча 50 миллиард сўм ажратиш топширилди. Жорий йилда заъфарон плантацияларини камида 2 бараварга кўпайтириш чоралари кўрилади.

Эндиликда доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган корхоналар:

- 2025 йил 1 январга қадар ускуна ва эҳтиёт қисмлар, хомашё импортида божхона божидан озод қилинади;

- тайёр маҳсулотлар экспорти учун транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади;

- ҳар 10 гектар плантацияларга сув чиқариш учун 600 минг сўмдан субсидия ажратилади;

- доривор ўсимликлар плантацияларига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Янги лойиҳаларни бошлашга ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 100 млрд. сўм ажратилади.
❗️Кеча дунё бўйича 975 мингдан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 10 апрель санасига қиёслаганда қарийб 410 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 211 минг,

🇩🇪 Германия — 200 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 91 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 51 минг,

🇺🇸 АҚШ — 49 минг,

🇦🇺 Австралия — 46 минг,

🇯🇵 Япония — 33 минг,

🇧🇪 Бельгия — 28 минг,

🇮🇹 Италия — 28 минг,

🇨🇳 Хитой — 26 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 23 минг,

🇫🇷 Франция — 21 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча 2 та ҳудудда 50 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 12 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238145 (+47) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌18 нафари Тошкент вилоятида,
📌29 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 22 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 5 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236057 (+28) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Коронавирус: Кетма-кет пасайиш тенденцияси кузатилмоқда, аммо...

Дунёда кетма-кет уч ҳафта давомида коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари пасаймоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шунга доир навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Унда келтирилишича, 4-10 апрель саналарида 7,2 миллион нафардан зиёд бемор СOVID-19ни юқтирган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 24 фоиз кам кўрсаткичдир.

Шунингдек, мазкур хасталикдан вафот этганлар сони 18 фоизга камайиб, 22,3 мингдан ортиқ киши инфекция асоратларидан вафот этди.

ЖССТ таҳлилига кўра, касалланиш ҳолатларининг сезиларли камайиши Америка ва Европа қитъаларида қайд этилган — 26 фоиз. Ўлим даражасининг кескин пасайиши эса Африкада кузатилди — 73 фоиз.

Шунга қарамай, жаҳонда ҳали пандемия тўлиқ ортга чекингани йўқ. Жумладан, баъзи мамлакатларда “омикрон” штамми ва унинг турли субвариантлари кенг тарқалмоқда.

Оқибатда Корея Республикаси, Германия, Франция, Вьетнам, Италия, Хитой сингари қатор давлатларда беморлар сони кун сайин ортиб боряпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида белгилаб берилган вазифалар ижросига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида муассасада даволанаётган беморларга марказ имкониятлари, унда яратилган шароитлар ва соҳадаги ижобий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.

Шунингдек, филиал раҳбариятининг аҳолига мурожаати ўқиб эшиттирилиб, унда тиббий хизматни одамларга янада яқинлаштириш, улар орасида тўғри овқатланишни тарғиб этиш борасида амалга ошириладиган ишлар хусусида маълум қилинди.

Шунга мувофиқ вилоятнинг Жондор тумани “Мирзаён” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр тиббий кўриклар ташкил этилди ва 400 нафар зиёд аҳоли тор доирадаги мутахассислар текишувидан ўтказилди.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада бу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қандли диабетни даволашнинг янги усули топилди

АҚШлик тадқиқотчилар уч дақиқалик фокусланган ультратовуш орқали қондаги глюкоза миқдорини кун давомида меъёрида ушлаб туриш мумкинлигини аниқлади.

Хўш, фокусланган ультратовуш нима ўзи?

Мутахассисларнинг изоҳига кўра, у кўпроқ нейрохирургияда инвазив бўлмаган аралашувлар учун қўлланилади. Мазкур техника ёрдамида бир нуқтада бир нечта ультратовуш тўлқинлари энергияси жамланиб, керакли ҳужайраларга йўналтирилади.

Калифорния университети ва Файнштейн тиббиёт тадқиқотлари институти мутахассислари ушбу янгиликни диабетга чалинган жониворларда синовдан ўтказди.

Бунинг учун фокусланган ультратовуш стимуляцияси жигардаги айрим нерв гуруҳларига йўналтирилди. Натижада организмда инсулин ва глюкоза даражаси самарали равишда пасайиши кузатилди.

Лойиҳа устида иш олиб бораётган эндокринолог олим Раймунд Херцогнинг қайд этишича, ҳозир инсулинни камайтирадиган дорилар жуда кам. Клиник синовлар тўлиқ муваффақиятли якунлангач, бу борада янги имкониятлар юзага келади.

Айни пайтда қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморлар гуруҳида синовлар ўтказилмоқда. Шунинг натижаларига кўра, кейинчалик диабетга чалинган ҳар қандай бемор учун мўлжалланган ультратовуш қурилмаларини оммавий ишлаб чиқариш режалаштириляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа олимлари томонидан айни шу муолажа усули хотира сусайиши билан боғлиқ касалликлар, хусусан, Паркинсонни даволашда қўл келиши аниқланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Германияда ишлаш истагидаги ҳамшираларга қандай талаблар қўйилган?

Тажрибали ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираларини Германиянинг етакчи клиникаларига ишга жалб қилиш дастурида қатнашувчи номзодларга ўзига хос талаблар қўйилган.

Жумладан, улар 39 ёшдан ошмаган, даволаш соҳасида камида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

❗️Стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди.

Психиатрия бўлимида ишлаш учун номзодлар касалхона ёки клиниканинг исталган бўлимида камида 2 йиллик тажрибага эга ва Германияда психиатрия бўйича ишлаш истагини билдирган ҳамширалар орасидан танланади.

‼️Бундан ташқари, немис клиникаларида ишлаш истагидаги ҳамшираларимиз тиббиёт коллежи ёки техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши шарт.

Қолаверса, беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти — энг муҳим талаблардан бири.

📌 Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиш талаб этилади (икки босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда қатнаша олади).

❗️Номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги зарур.

Кейинги навбатда Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши шарт.

📌 Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга Тошкент шаҳрида бепул тураржой, техник жиҳозланган ўқув хонаси ҳамда ойлик стипендия берилади.

Хўш, барча имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ҳамширалар Германияда қанча миқдорда маош олади? Уларга қандай иш шароити ва имкониятлар яратиб берилади?

Материалнинг навбатдаги қисми шунга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
“TIHE 2022”: Халқаро кўргазма давом этмоқда

Кеча давлатимиз раҳбари фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда юртимизда ишлаб чиқариладиган дори воситаларини кўпайтириш, қолаверса, йил якунигача бундай маҳсулотлар экспортини 105 миллион долларга етказиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Айни пайтда “Ўзэкспомарказ” мажмуида бўлиб ўтаётган “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2022” халқаро тиббиёт кўргазмаси ана шу вазифалар ижроси учун кенг майдон вазифасини ўтмоқда.

Унда дунёнинг ўн беш мамлакати — Германия, Ҳиндистон, Испания, Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Латвия, Покистон, Польша, Россия, Беларусь, Чехия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган 150 та компания ҳамда мамлакатимиздаги 40 та маҳаллий корхона вакиллари ўз маҳсулотлари билан иштирок этяпти...

👉 Батафсил 👈

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ҳайдовчининг маст ҳолатда эканини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу низомга ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби киритилди.

Мастлик ҳолати алкотестер ёрдамида ҳодиса жойида аниқланиши мумкин.

Текширув камида 2 та холис иштирокида амалга оширилади (кузатув камерасидан (body camera) фойдаланилган ҳоллар мустасно).

Текширувда этанол буғ 0,135 миллиграмм ва ундан кўп бўлганида ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилади.

Шунингдек, транспортларнинг туси ўзгартирилган (тонировка) ойналари меъёрларига жавоб беришига аниқлик киритиш учун тауметр мосламасидан фойдаланилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1 миллион нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 11 апрель санасига қиёслаганда қарийб 60 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 195 минг,

🇫🇷 Франция — 191 минг,

🇩🇪 Германия — 139 минг,

🇮🇹 Италия — 84 минг,

🇦🇺 Австралия — 53 минг,

🇯🇵 Япония — 49 минг,

🇨🇭 Швейцария — 40 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 38 минг,

🇨🇳 Хитой — 23 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 23 минг,

🇧🇷 Бразилия — 22 минг,

🇬🇷 Греция — 15 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 49,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺13 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 131 244 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 16 134 нафарни,
2-босқич эмланганлар 13 970 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 101 140 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 49 791 408 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 030 765 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 095 658 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 13 664 985 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Самарқанд вилояти (19 057 доза),
🔹Тошкент шаҳри (13 890 доза),
🔹Қорақалпоғистон Республикаси (10 998 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,4 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 75,6 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда 30 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланиб, 70 нафар бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2022 йил 13 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238176 (+31) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌9 нафари Тошкент вилоятида,
📌22 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Сирдарё вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236127 (+70) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати "Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар" мавзусида видеоролик тақдим этди.

Лавҳада юртимизда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўз аксини топган.

Жумладан, соҳани молиялаштириш, ихтисослаштирилган тиббий хизмат, тез тиббий ёрдам, бирламчи чақириқлар учун ажратиладиган маблағлар, тиббий транспорт воситалари салмоғи, тез тиббий ёрдам бригадалари, хусусий тиббиёт йўналишларининг аввалги ва бугунги ҳолати қизиқарли инфографикалар тарзида таққосланган.

Бундан ташқари, Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқоти натижасида соҳада кутилаётган ўзгаришлар таснифлаб берилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram