Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.42K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Мамлакатимизда жами 49 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺6 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 116 240 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 17 976 нафарни,
2-босқич эмланганлар 14 793 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 83 471 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 49 040 860 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 921 502 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 011 355 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 13 108 003 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Самарқанд вилояти (18 515 доза),
🔹Бухоро вилояти (9 950 доза),
🔹Тошкент вилояти (9 719 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,9 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 75,1 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир ҳафтадан буён Қашқадарёда ўтаётган соғломлаштириш акцияси доирасидаги оммавий скринингларда минглаб фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Бу кўриклар натижасида бирламчи тизимда йиғилиб қолган муаммолар, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни одамлар ўз ҳаётида ҳис қилиши учун нималар қилиш кераклиги каби жиҳатлар белгилаб олиняпти.

Бу борада тиббиётнинг бирламчи тизими билан ишлайдиган мутахассислар келгусида амалга оширишлари зарур бўлган вазифаларни ўзлари учун қайд этиб олмоқда.

Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Моҳигул Баҳромова оммавий кўриклар натижаларини таҳлил қилиш орқали аҳолига бирламчи тизимда ёрдам кўрсатишни янада қулайлаштириш, кўп тарқалган касалликлар балансини яратиш, тиббий ёрдамга муҳтож фуқаролар рўйхатини қайтадан шакллантириш каби ишларнинг қанчалик муҳим эканини англаганини таъкидлайди.

Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалининг махсус репортажида батафсил сўз боради.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Коронавируснинг энг юқумли мутацияси аниқланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотчилари COVID-19нинг энг юқумли варианти аниқланганини эълон қилди. Унга "ХЕ" деб ном берилди.

Мазкур мутация бутун сайёрамизни “забт” этиб улгурган “омикрон”нинг субварианти эканлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, унинг геномида ушбу штаммнинг ҳам BА.1, ҳам BА.2 версиялари белгилари мавжуд.

Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, "ХЕ" илгари маълум бўлган мутацияларга нисбатан 10 фоиз тезроқ тарқалмоқда. Айни пайтгача у камида тўрт мамлакат — Буюк Британия, Ҳиндистон, Таиланд ва Янги Зеландияда қайд этилди.

Тадқиқотчиларнинг изоҳлашича, вируснинг бундай вариантлари “рекомбинант” деб аталади ва улар бир организм ичида икки хил штаммнинг генетик кодлари тасодифан аралашувидан пайдо бўлади.

Ҳозирча "ХЕ" ҳақида етарли таҳлиллар тўплангани йўқ. ЖССТнинг маълум қилишича, мазкур субвариант илк бор январь ойи ўрталарида Буюк Британияда аниқланган. Ўшандан бери мамлакатда унинг 600га яқин намуналари устида ўрганишлар олиб бориляпти.

Тўғри, янги версиянинг “омикрон”га нисбатан 10 фоиз юқумлироқ эканлиги жуда катта устунликни англатмайди. Аммо мутахассислар келажакда бу кўрсаткич янада ошиб кетиши эҳтимолини инкор қилишгани йўқ.

"ХЕ" мутацияси беморларда қандай асоратлар қолдириши мумкин? Бу хусусда хулоса чиқаришга ҳали эрта.

Тадқиқотчилар фикрича, янги субвариант аввалги штаммлар сингари эмланган ва яқинда касалликни бошдан ўтказганлар учун катта хавф солмаслиги мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бугун — Бутунжаҳон саломатлик куни

Бундан 74 йил аввал — 1948 йилнинг 7 апрель куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солинган. Бу инсон саломатлиги билан боғлиқ барча масалаларни халқаро даражада ҳал қилиш йўлида қўйилган муҳим қадам эди.

Шу сабабли ҳар йили мазкур сана Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади.

Ҳозир ЖССТга 194 та давлат аъзо. Ўзбекистон ҳам 1992 йил 25 майдан мазкур мамлакатлар сафида. 1993 йилдан ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолият олиб бормоқда.

Саломатлик кунини нишонлашдан кўзланган асосий мақсад аҳолига соғлик улуғ неъмат эканлигини англатишдан иборат. Шу боис бу сана глобал муаммоларга бағишланган турли шиорлар остида нишонланади.

Масалан, ўтган йили коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир “Адолатли, соғлом дунёни қуриш” шиори танланган эди.

Бу гал масъуллар дунё ҳамжамияти эътиборини ҳануз ортга чекинмаётган пандемия, глобал экологик инқироз, саратон, астма ва юрак касалликлари авж олиши асносида энг зарур бўлган шошилинч чораларга қаратишга қарор қилди. Шу тариқа ЖССТ 2022 йилни “Сайёрамиз, бизнинг соғлиғимиз”, дея номлади.

Бу бежиз эмас, албатта. Маълумотларга кўра, олдини олиш мумкин бўлган экологик муаммолар туфайли ҳар йили ер юзида тахминан 13 миллион киши нобуд бўлади.

Ер куррасининг 99 фоиз аҳолиси носоғлом ҳаводан нафас олмоқда. Глобал исиш оқибатида инфекцион касалликлар тезроқ ва кўпроқ тарқаляпти. Қолаверса, табиат ҳодисалари, ер деградацияси ва сув танқислиги инсонларнинг мажбурий кўчирилишига, соғлиги ёмонлашишига олиб келаётгани ҳам сир эмас.

Бундан ташқари, нотўғри овқатланиш ва камҳаракатлик оммавий семириш, шунингдек, саратон ва юрак-қон томир касалликларини кўпайишига туртки бўлаётир.

Шу маънода, Бутунжаҳон саломатлик куни дунё мамлакатларига соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг муҳим муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал қилиш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1,45 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 5 апрель санасига қиёслаганда қарийб 120 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇩🇪 Германия — 417 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 225 минг,

🇫🇷 Франция — 150 минг,

🇮🇹 Италия — 70 минг,

🇦🇺 Австралия — 62 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 58 минг,

🇯🇵 Япония — 54 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 51 минг,

🇺🇸 АҚШ — 49 минг,

🇧🇷 Бразилия — 26 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 27 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 7 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237994 (+27) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Наманган вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 13 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235857 (+32) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Кам вазнли чақалоқлар муолажасида "кенгуру" усулидан фойдаланилади

ССВ Матбуот хизмати Тошкент шаҳар Перинатал марказининг неонатал хизмати бўйича директор ўринбосари Малика Усмонова билан кам вазнли болалар парваришида эътибор қаратилиши керак бўлган жиҳатлар хусусидаги суҳбатини давом эттиради.

— Муддатидан аввал туғилган чақалоқларни парваришлашда қандай усуллардан фойдаланилади?

— Бугунги кунда замонавий тиббиётда кенг қўлланилаётгани “кенгуру” усулидир. Мазкур усул бола тана ҳароратини бир меъёрда ушлаб туришда жуда муҳим. Бунда гўдак она ёки отасининг кўкрагига қўйилади. Катталарнинг барқарор тана ҳарорати янги туғилган чақалоқнинг тана ҳароратини назорат қилишга ёрдам беради. Уни бажариш вақти ўртача 1-3 соат давом этади.

Шу билан бирга, “кенгуру” усулида бола яхши ухлайди. Шу боис унинг энергияси тана функцияларини яхшилашга йўналтирилади. Натижада чақалоқ тезроқ вазн йиғади.

Қолаверса, кам вазнли гўдакнинг нафас олиш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш, юрак уришини меъёрга келтириш, иммун тизимини мустаҳкамлашда ҳам бу усул яхши самара беради.

Бир сўз билан айтганда боланинг териси ота-онасининг танаси билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиши ўртада физиологик ва психологик яқинликни таъминлайди.

— Бундай чақалоқларни она сути билан озиқлантирса бўладими?

— Эрта туғилган ва кам вазнли чақалоқларни она сути билан озиқлантириш бола саломатлигида муҳим аҳамият касб этади. Чунки, она сути инфекция, ошқозон бузилиши ва ривожланиши муаммоларини камайтиришга катта ёрдам беради.

Лекин кам вазнли болаларда ошқозон ҳажми кичик, меъда-ичак тизими тўлиқ етилмаган ва сўриш рефлекси суст бўлгани боис улар тез-тез ва кам миқдорда махсус зонт орқали озиқлантирилади. Сут миқдори эса белгиланган меъёрга етгунига қадар аста-секин кўпайтириб борилади.

— Кам вазнли болаларни эмлаш мумкинми?

— Маълумки, вакцинация болаларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилувчи энг яхши восита саналади. Бироқ агар бола хасталикка чалинган ёки сурункали касалликлар билан оғриса, вақтинча тиббий чеклов берилади.

Шу билан бирга, кичик вазнли чақалоқларни эмлашда ҳам айрим чекловлар белгиланган. Боиси, бундай гўдакларнинг иммун тизими яхши ривожланмаган бўлиб, иммунитет ишлаб чиқариш вакцинацияга етарлича жавоб бера олмайди.

Қачонки, боланинг вазни 1800 граммга етганда иммунолог билан маслаҳатлашган ҳолда миллий эмлаш календаридаги вакциналарни олишга рухсат берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Мутахассислар пандемиянинг янги тўлқини бошланишидан хавотирда

Шу кунларда дунё бўйлаб коронавируснинг энг юқумли деб ҳисобланаётган янги — “ХЕ” мутацияси тарқала бошлагани ва у ҳозиргача Буюк Британия, Ҳиндистон, Таиланд ва Янги Зеландияда қайд этилгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун ушбу давлатлар сафига Чехия Республикаси ҳам қўшилди. Мамлакатда “омикрон”нинг BА.1 ҳамда BА.2 версиялари белгиларини ўзида мужассам этган "ХЕ" субварианти аниқланди.

Қолаверса, баъзи ҳудудларда ВА.2 мутациясининг доминантга айланиши ҳам кузатилмоқда.

Хусусан, Япония пойтахти Токио шаҳрида рўйхатга олинаётган коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 70 фоизгача қисмини мазкур “яширин штамм” ташкил этяпти.

Маълумки, ҳозир “кунчиқар юрт”да кунига ўртача 50 мингга яқин киши COVID-19 билан касалланмоқда. Аслида бу февраль ойига қиёслаганда қарийб икки баробар кам кўрсаткич.

Аммо мутахассислар Японияда пандемиянинг еттинчи тўлқини бошланишидан жиддий ташвишда. Чунки Токиода ВА.2 субварианти билан хасталанган беморлар сони бир ҳафта ичида 52 фоиздан қарийб 68 фоизгача ошган.

Шундан келиб чиқиб, маҳаллий ҳукумат коронавирусга қарши эмланган қатламни рағбатлантиришга доир саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш ниятида.

Шунингдек, кейинги кунларда Хитойда касалланишлар сони рекорд даражага чиққан. Жумладан, 6 апрелда мамлакатда 25 мингдан зиёд кишига СOVID-19 ташхиси қўйилган бўлса, сўнгги сутка давомида ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этилди.

Мутахассислар хулосасига кўра, бу ерда аниқланаётган янги касалланиш ҳолатларининг катта қисми “омикрон”нинг ВА.2 мутацияси ҳиссасига тўғри келмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт тизимини халққа янада яқинлаштириш бугун соғлиқни сақлаш соҳаси олдида турган энг устувор вазифа саналади.

Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтаётган саломатлик акцияси айни шу йўналишда ташкил этилиб, унинг доирасида ихтисослаштирилган марказлар шифокорлари чуқурлаштирилган кўриклардан тортиб, мураккаб жарроҳлик амалиётларигача ўтказмоқда.

Биргина мисол. Чироқчи туманидаги сайёр кўриклар давомида болалигидан туғма юрак нуқсони ташхиси қўйилган ва узоқ йиллар ушбу оғир дарддан азият чекиб келгани аниқланган 29 ёшли бемор орадан икки кун ўтмай, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида муваффақиятли операция қилинди.

Қувонарлиси, акция доирасида ўтказилаётган кардиологик, эндокринологик, юз-жағ жарроҳлиги каби мураккаб операциялар қатори трансплантологик ва эндопротезлаш амалиётлари орқали кўплаб ана шундай беморлар ўз саломатлигини тиклаб, хасталикдан фориғ бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1,2 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 6 апрель санасига қиёслаганда қарийб 245 мингта кам кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 205 минг,

🇩🇪 Германия — 175 минг,

🇫🇷 Франция — 159 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 90 минг,

🇮🇹 Италия — 70 минг,

🇦🇺 Австралия — 60 минг,

🇯🇵 Япония — 55 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 47 минг,

🇺🇸 АҚШ — 35 минг,

🇧🇪 Бельгия — 34 минг,

🇲🇽 Мексика — 32 минг,

🇧🇷 Бразилия — 26 минг,

🇨🇳 Хитой — 25 минг,

🇦🇹 Австрия — 16 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президентимиз Ислом цивилизацияси маркази билан танишгач, Олмазор туманидаги "Университет" маҳалласида бўлди. Сўнг 102-сонли эшитиши заиф болалар учун мактаб-интернатда давлатимиз раҳбари муассаса тарбияланувчилари ва педагоглари билан самимий суҳбатлашди.

Айни пайтда бу ерда видеоселектор йиғилиши ўтмоқда.

Президент соғлиқни сақлаш вазири Бекзод Мусаевга 1 ой муддатда барча туғруқхоналарда эшитишни скрининг қилувчи жиҳозлар билан таъминлаш бўйича қарор лойиҳаси тайёрлашни топширди. Бу билан 60 фоиз эшитиш ногиронлигининг олдини олиш мумкин бўлади.

"Мана ҳозир заиф эшитувчи болалар билан гаплашдим. Кўзларидан гаплашгиси келиб, ёниб турибди, аммо фикрини айтолмайди. Бу ахир қанчалар мусибат. Буни бошидан олдини олишимиз керак. Катта бўлиб кетгандан кейин бу болалар учун ҳам, уларнинг ота-онаси учун ҳам, қолаверса, давлат учун ҳам қийин бўлади”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тиббий-ижтимоий муассасалардаги шароитларни яхшилаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вилоят ҳокимлари ўз ҳудудидаги тиббий-ижтимоий муассасаларга бориб, у ердаги аҳволни кўргани, муаммоларни ўргангани ҳақида ахборот берди. Зарур қурилиш ва таъмирлаш ишларини қамраб олган ҳолда 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш вазифа қилиб қўйилди.
Тиббий-ижтимоий муассасалар директорлари сўзга чиқиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению условий в медико-социальных учреждениях.
Хокимы регионов отчитались об итогах посещения медико-социальных учреждений, положении дел и выявленных проблемах. Поставлена задача подготовить проект постановления правительства по строительству и ремонту учреждений в 2022-2024 годах.
Директоры учреждений, выступив на совещании, высказали свои мнения и предложения.

#Mirziyoyev #videoselektor #ijtimoiysoha #tibbiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Юртимизда пандемия бошидан бери коронавирусга чалинган жами беморлар сони 238 минг нафардан ошди

🔺2022 йил 8 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238040 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌14 нафари Тошкент вилоятида,
📌30 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Наманган вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 18 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 45 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235921 (+64) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Умуртқалараро диск чурраси қандай касаллик?

Кейинги пайтларда оёқ ва бел оғриғидан азият чекаётган инсонлар ҳақида кўп эшитмоқдамиз. Текширув натижасида эса уларнинг аксариятида умуртқалараро диск чурраси аниқланмоқда.

Хўш, бу қандай касаллик? Унинг келиб чиқишига қайси омиллар сабаб бўлади? Ушбу хасталикни бутунлай даволаш мумкинми?

ССВ Матбуот хизмати шу ва бошқа саволлар билан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметовга мурожаат қилди.

— Умуртқалараро диск чурраси бугунги кунда дунё бўйлаб энг кенг тарқалган касалликлардан бири саналади, — дейди М.Ирисметов. — Ушбу хасталик умуртқалар орасидаги диск бутунлигининг травмалар ёки остеохондроз натижасида бузилиши, ундаги пульпоз ядронинг фиброз ҳалқани ёриб ташқарига чиқиши орқали пайдо бўлади. У асосан белдаги кучли оғриқлар ва уларнинг оёқларга узатилиши билан характерланади.

Авваллари мазкур касаллик асосан ёши катта инсонларда учраган бўлса, бугунга келиб, умуртқалараро диск чурраси ҳатто 20 ёшли йигит-қизларда ҳам кузатиляпти.

— Касалликка қандай омиллар сабаб бўлади?

— Умуртқалараро диск чуррасининг келиб чиқишига олиб келадиган алоҳида сабабни ажратиб кўрсатиш нотўғри. Боиси, кўп ҳолларда бу хасталик умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари фонида шаклланиб, остеохондроз ривожланишининг маълум босқичи ҳисобланади.

Бундан ташқари, касаллик умуртқа шикастланишидан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин. Шу билан бирга, унинг ривожланишига туртки бўладиган яна бир қанча хавф омиллари мавжуд.

Улар:
📌 мушак-скелет тизимининг биргаликдаги касалликлари;

📌 ёшга доир ўзгаришлар;

📌 умуртқа поғонасининг эгрилиги;

📌 метоболик касалликлар;

📌 турли травмалар;

📌 оғир жисмоний меҳнат;

📌 қабзият;

📌 ортиқча вазн;

📌 аёлларда туғуруқ вақтидаги зўриқишлар;

📌 носоғлом турмуш тарзи ва бошқалар.

— Умуртқалараро диск чуррасининг белгилари қайси?

— Касалликнинг биринчи ва энг асосий белгиси бел оғриғи бўлиб, у ҳаракат ёки бирор оғир юкни кўтариш билан кучаяди. Ҳатто оғриқ ётганда ҳам пасаймайди. Шунингдек, танада кислород ва озуқалар етишмаслиги боис қўл-оёқлар музлайди, уюшади, бемор ҳолсизланади. Бирор жисмоний меҳнат қилганда ёки юрганда, безовталик кузатилади.

Қолаверса, бош айланиши, ичак ва бовул қилишда бузилишлар, қўлларда сезгиларнинг пасайиши, қон босимининг ўзгариши, қорин бўшлиғидаги ноқулайлик каби яна бир қанча белгилар ҳам ушбу касаллик аломати бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Диск чурраси хуруж қилганда нима қилиш лозим?

ССВ Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов билан умуртқалараро диск чурраси ҳақидаги суҳбатини давом эттиради.

— Касаллик хуруж қилганда қандай йўл тутиш керак?

— Чурра хуруж қилган пайтда кўнгил айниши, қайт қилиш, чурра жойлашган соҳа атрофи қўл билан пайпасланганида, қоринда тўлғоқсимон оғриқ кузатилиши мумкин. Бундай пайтда бемор оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилиши мутлақо мумкин эмас. Сабаби ўзбошимчалик билан даволаниш кейинчалик салбий оқибатларга олиб келади.

Энг тўғри йўл эса шифокор кўригидан ўтиш ва тавсия этилган даво муолажаларини бажаришдир.

Афсуски, бугунги кунда кўпчилик беморлар яқинларининг гап-сўзлари, тавсияларига ишониб, умуртқа поғонасини босиш, уқалаш ва шунга ўхшаш амалиётлар орқали даволанишга ҳаракат қилади. Бу эса шикастланган умуртқани янада қийнаши, касалликнинг зўрайишига сабаб бўлиши мумкин.

— Диск чурраси қандай даволанади?

— Бугунги кунда касаликни даволашда лазерли ва эндоскопик усуллардан кенг фойдаланилмоқда. Бироқ чурра инсон танасидаги ўсимта ҳисоблангани, шунингдек, вақтида чора кўрилмаса, салбий оқибатларга олиб келгани боис уни режали жарроҳлик йўли билан тузатиш энг тўғри йўл ҳисобланади.

Бунда бемор тўлиқ текширувлардан ўтказилади. Танадаги барча аъзолар фаолияти чуқур ўрганилиб, бемор шундан сўнггина операция қилинади.

Тўғри, умуртқа чуррасини дори-дармонларсиз ҳам даволаса бўлади. Жумладан, ҳозир сув муолажалари тиббиётда кенг қўлланилмоқда. Бироқ бу муолажани шифокор тавсияси билан олиш лозим.

Чурранинг пайдо бўлган муддати жуда катта аҳамият касб этади. Уч ойгача бўлгани енгил, уч ойдан олти ойгача бўлган чурра эса сурункали саналади. Бундан ташқари, ҳажмига ҳам эътибор қаратилади. Агар у 9 миллиметрдан кичик бўлса, жарроҳлик аралашувисиз даволаш мумкин.

— Диск чуррасининг олдини олиш учун нима қилиш лозим?

— Энг аввало, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш керак. Айниқса, юрганда бош ва белни тик тутиш, пиёда кўп юриш, спорт билан шуғулланиш зарур.

Қолаверса, биламизки, бугунги кунда аксарият одамлар компьютер қаршисида ўтириб ишлагани сабабли уларда айни шу касаллик кўп учрайди. Шундай экан уларга тавсиямиз, компьютер олдида стул суянчиғига суяниб ўтиринг. Оёғингиз эса ерга тегиб турсин.

Бундан ташқари, сузиш, уқалаш муолажалари, ортопедик матрасда ухлаш ва чекишни ташлаш ҳам касалликнинг олдини олишда муҳим саналади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram