Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.3K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ССВ: Наврўз байрами ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишламоқда

Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, Наврўз байрами муносабати билан ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун беш кун кетма-кет дам олиш кунлари давом этмоқда.

Ана шу даврда халқимизнинг хотиржамлиги ҳамда саломатлигини таъминлаш — ўта муҳим масала.

Шундан келиб чиққан ҳолда, байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб фаолият кўрсатмоқда.

📌 Байрам ва қўшимча дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда:

995 та оилавий поликлиника,
858 та оилавий шифокор пункти,
туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар,
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Шунингдек:

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритмоқда. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яртилган.

🚑 Мамлакатимиз бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.

🤱 Бундан ташқари, 238 та туғруқ муассасаси ҳам узлуксиз иш олиб бормоқда.

🔬Санитария-эпидемиололгия хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам ва дам олиш кунларида узлуксиз меҳнат қилаётган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
​​​❗️Пандемия тобора чекинмоқда: кеча юртимизда атиги 7 нафар кишида коронавирус аниқланди, пневмония қайд этилмади

🔺2022 йил 22 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237527 (+7) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235187 (+41) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Олимлар хулосаси: Тунда чироқни ёқиб ухлаш қандли диабет ва юрак касалликларига сабаб бўлади

Бундан 23 йил аввал АҚШ олимлари ёруғ жойда ухлаш кўриш қобилияти пасайишига сабаб бўлишини аниқлаган. Яқинда ўтказилган тадқиқот натижасида эса бунга доир янада хавотирли оқибатлар маълум бўлди.

Қўшма Штатларнинг Шимоли-ғарбий университети қошидаги тиббиёт мактаби олимлари махсус ўрганишлар натижасида ҳар қандай ёруғлик муҳитида ухлаш метаболик синдром, яъни қандли диабет, юрак касалликлари ва эрта ўлим хавфини оширади, деган хулосага келдилар.

Жараён иштирокчилари ёруғ, ўртача ёруғ ва нимқоронғу хоналарга жойлаштирилди. Улар ана шундай шароитда тунги уйқуга кетдилар. Тадқиқотчилар эса организмдаги ўзгаришларни кузатиб боришди.

Тонг отгач, ёруғ хонада ухлаганлар қон таркиби текширилганида, уларда глюкоза миқдори ошиб, организмда меъёридан ортиқ инсулин ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.

Мутахассислар фикрича, агар бундай ҳаракат давомли тус олса, одамда бора-бора қандли диабет хасталиги ривожланиши, ортиқча вазн пайдо бўлиши мумкин.

Ўртача ёруғлик таъсирида эса юрак уриши тезлашиши, юрак қисқариши ва қон айланиш меъёри бузилиши каби ҳолатлар қайд этилди.

Хўш, тунги уйқу учун энг мақбул муҳит қандай бўлиши керак?

Олимларнинг таъкидлашича, тунда, албатта, чироқларни ўчириб ухлаш лозим. Агар бунга кўникиш имконсиз бўлса, тунчироқни полга яқинроқ жойлаштириш тавсия этилади.

Қолаверса, ушбу жараёнда рангларнинг ҳам аҳамияти катта. Қизғиш ва тўқ сариқ чироқлар мияга у қадар босим ўтказмайди. Оқ ёки кўк рангли ёриткичлардан фойдаланмаслик зарур. Электрон қурилмалар экранларидан таралаётган ёғду ҳам уйқу маҳали саломатликка зиён етказади.

Хона ичига кўча ёриткичлари нури тушмаслигига ҳам эътибор қаратиш даркор. Бундай шароитда қора пардалар ёки махсус кўз ниқобларини қўллаш фойда беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар бўлимида ўткир лейкоз, гемофилия, гемолитит, камқонлик, апластик анемия каби оғир касалликларга чалинган мурғак беморлар даволанади.

Шифокорларнинг таъкидлашича, бу ерда муолажа олаётган ҳар бир болага қон қуйиш зарурияти мавжудлиги боис, унинг компонентларига тез-тез эҳтиёж сезилади. Айниқса, пандемия даврида бу яққол сезилди.

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ушбу болажонлар қатори катта ёшли беморлар учун ҳам беғараз ёрдам сифатида "Қон топшир - ҳаёт инъом эт!" акциясига старт берилди.

Ушбу хайрия тадбирига кўплаб тиббиёт ходимлари қатори Соғлиқни сақлаш вазири ҳам ўз ҳиссасини қўшиб, биринчилардан бўлиб қон топширди.

"Sevimli" телеканали "Zamon" информацион дастури орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Баҳорги ҳолсизлик касаллик белгиси бўлиши мумкин!

Феруза Тоҳирова,
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази диабетология бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди:

— Умумий ҳолсизлик бир қатор инфекцион ва ноинфекцион касалликларнинг ҳам илк белгиси бўлиши мумкин. Юқумсиз эндокрин (қандли диабетнинг иккинчи тури) ва хавфли ўсма касалликлари, ревматизм, ревматоид артрит, тизимли қизил бўрича, камқонлик, юрак қон-томир касалликлари шулар жумласидан.

Бемор ҳаётига хавф соладиган қандли диабетнинг иккинчи тури (қондаги қанд миқдорининг ошиб кетиши) кўпинча 40 ва ундан катта ёшдаги кишиларда учрайди. Бунга наслий мойиллик ёки нотўғри овқатланиш, семизлик, камхаракатлик, асабий зўриқиш кабилар сабаб бўлади.

У яширин кечади, лекин бош мия, кўз туби, юрак, буйрак, ҳамма йирик ва майда артериал қон-томирлар шикастланиб боради. Бу патологик жараён юрак қон-томир ва буйрак етишмовчилигига олиб келади.

Сурункали В ва С вирусли гепатитлар (жигар касалликлари) эса юқумли касаллик бўлиб, инъекция орқали, қон қуйишдан, ҳомиладор онадан болага юқиши мумкин. Хасталик яширин кечгани билан беморда кундан-кунга умумий ҳолсизлик ошиб боради.

Агар сизни умумий ҳолсизлик ёки сурункали чарчаш синдроми безовта қилса, дарҳол врачга мурожаат қилинг. Тиббий кўрик жараёнида шифокорлар умумий ҳолсизлик сабабларини аниқлашда ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча фақат Тошкент шаҳрида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 23 март
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237533 (+6) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235224 (+37) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Минздрав: в праздник Навруз и дополнительные нерабочие дни медицинские работники оставались на своих постах

В последние дни наш народ праздновал праздник Навруз. За время пятидневных каникул здоровье населения было под охраной медработников.

Исходя из того, что спокойствие и здоровье граждан – один из главных приоритетов в праздничные и дополнительные нерабочие дни в Министерстве здравоохранения организован штаб.

В дни праздничных каникул в лечебно-профилактических учреждениях 40 тысяч медработников на дежурной основе были на службе населению. Так же в эти дни непрерывно работали 238 родильных учреждений. В Ташкентском городском перинатальном центре 21 марта с помощью своевременного операционного вмешательства родилась девочка.

Достойно уважения, что несмотря на капризы погоды и праздник, 2861 бригада неотложной медицинской помощи своевременно прибывала на место назначения и оказывала нужную помощь.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқи «O‘zbekiston-24» телеканалида ҳамда Президент Матбуот хизматининг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали ушбу тадбирни тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=s7THrAMVKxE
Дунёда коронавирус пандемияси яна кучаймоқда

Шу кунларда қатор мамлакатларда коронавирусга чалинаётган беморлар сони бармоқ билан санарли. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам! Аммо дунё миқёсидаги умумий статистик таҳлиллар бунинг аксини кўрсатмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботига кўра, кетма-кет икки ҳафта давомида ер юзида COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ошиб боряпти. Масалан, ўтган ҳафтада ўсиш кўрсаткичлари 7 фоизни ташкил этиб, жами 12 миллиондан зиёд киши бу хавфли инфекцияни юқтирган.

Шунга қарамай, коронавирусдан ўлим даражаси пасайишда давом этмоқда. Масалан, 14-20 март саналарида касаллик туфайли қарийб 33 минг бемор ҳаётдан кўз юмган. Бу 7-13 март саналарига қиёслаганда 23 фоиз кам кўрсаткичдир.

Коронавирусни юқтириш билан боғлиқ сезиларли ўсиш тенденцияси Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида кузатилган — 21 фоиз. Хитой, Япония, Вьетнам, Филиппин, Австралия ва Камбоджа шулар жумласидан. Европанинг 53 мамлакатида эпидемиологик вазият барқарорлигича қолмоқда.

Қолган минтақаларда касалланишлар сони камайди. Айниқса, Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақаси давлатларида кескин пасайиш қайд этилган — 41 фоиз. Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида эса бу кўрсаткич 23, Африкада 33 ҳамда Жанубий ва Шимолий Америкада 17 фоизни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада коронавирус ташхиси қўйилган энг кўп бемор Корея Республикасида рўйхатга олинган — 2,8 миллион нафар. Иккинчи ўринни 1,9 миллионга яқин кўрсаткич билан Вьетнам давлати банд этди.

Германия эса учинчи ўринда — мамлакатда 1,5 миллиондан зиёд одам коронавирусни юқтирган. Тўртинчи ўринни 583 мингга яқин ҳолат билан Франция, бешинчи поғонани эса 513 мингдан ортиқ бемор билан Австралия эгаллади.

Жаҳонда COVID-19дан ўлим кўрсаткичларининг катта қисми Россияда қайд этилди — қарийб 3,7 минг нафар. Иккинчи ўринда — АҚШ. Мамлакатда ҳафта давомида 3,6 мингдан зиёд бемор хасталикдан вафот этди. Бразилияда эса бу кўрсаткич 2,2 минг нафарни ташкил этди.

Шу билан бирга, Жанубий Кореяда 2 минг нафардан ортиқ ҳамда Хитойда 1,9 минг нафар бемор коронавирус қурбонига айланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram\
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги йилларда онкология ва онкогематология йўналишида беморларга тўғри ва тезкор ташхис қўйиш ҳамда уларни сифатли даволаш борасида катта ўзгаришлар содир бўлди. Бироқ шунга қарамай, ушбу касалликка чалинган беморларнинг донор қонига бўлган эҳтиёжи жуда юқори.

Қолаверса, юртимизда турли мураккаб жарроҳлик амалиётлари, ноёб юрак операцияларининг ўтказилиши сифатли қон компонентларига бўлган эҳтиёжнинг янада ортишига сабаб бўлмоқда.

Шу боис куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” хайрия акциясига старт берилди ва унда вазир биринчилардан бўлиб қон топширди.

Тадбирда, шунингдек, вазирлик марказий аппарати ходимлари, тиббиёт муассасалари масъуллари, шифокор ва ҳамширалар фаол иштирок этиб, беғараз донор сифатида ушбу хайрли ишга ҳисса қўшди.

“UzReport” телеканали информацион дастури орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ЖССТ сил касаллигини аниқлаш ҳамда даволашга доир янги тавсияларини эълон қилди

Дунёда ҳар йили сил касаллигидан 1,4 миллиондан ортиқ одам вафот этади. Энг ёмони, хасталик эрта босқичда аниқланмаса, бемор йил давомида 10-15 кишига бу хавфли инфекцияни юқтириши мумкин.

Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2035 йилгача туберкулёздан ўлим кўрсаткичларини 95 фоизга камайтиришга доир стратегик мақсадни қабул қилган.

Куни кеча эса ташкилот болалар ва ўсмирлар ўртасида мазкур хасталикни аниқлаш ва даволашга доир янги тавсияларини эълон қилди.

Хўш, бунга қандай эҳтиёж бор эди?

Гап шундаки, пандемия даврида сил касаллигига қарши кураш жараёни бирмунча сусайиб, асосий куч ва эътибор COVID-19ни даволашга йўналтирилди. Қолаверса, коронавирус туберкулёзни юқтиришга мойил, иммунитети заиф ҳамда хасталикка чалинганлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатди.

‼️Масалан, 2000 йилдан 2020 йилга қадар туберкулёзга чалинган 66 миллион кишининг ҳаёти сақлаб қолинган бўлса, CОVID-19 пандемияси бу ижобий кўрсаткичларга бирмунча ғов бўлди.

ЖССТнинг янги тавсиялари қуйидагилардан иборат:

📌 диагностик тестлар қамровини кенгайтириш ва бу жараёнда каминвазив усулларни кўпроқ қўллаш зарур;

📌 болалар ва ўсмирларда сил касаллигини аниқлаш учун дастлабки тест сифатида молекуляр экспресс-диагностикадан фойдаланиш лозим;

📌 сил касаллигининг дориларга чидамлилиги юқори бўлмаган турлари билан оғриган болалар ва ўсмирларни даволаш муддатини олти ойдан тўрт ойга, сил менингити муолажаси давомийлигини эса 12 ойдан олти ойга қисқартириш мақсадга мувофиқ;

📌 силнинг дори воситаларига чидамли турига қарши иккита янги препарат (бедаквилин ва деламанид) энди барча ёшдаги болаларда фойдаланиш учун тавсия этилади;

📌 болалар ва ўсмирларга ўз яшаш манзилларига яқин ҳудудда сил касаллигидан даволаниш ва тиббий профилактикадан фойдаланиш имкониятини яратиш лозим.

❗️ЖССТ Жаҳон силга қарши кураш куни муносабати билан ишлаб чиққан ушбу тавсияларни самарали амалга ошириш учун ҳукуматларни етарли миқдорда сармоя ажратишга чақирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
24 март — Жаҳон силга қарши кураш куни

ССВ: Мамлакатимизга сил касаллигини саноқли соатлар ичида аниқлайдиган ноёб GeneXpert диагностика ускуналари келтирилди

Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 март куни сил касаллиги патогени аниқлангани муносабати билан шу кун Жаҳон силга қарши кураш куни этиб белгиланган. Дунё бўйича кунига 4000 нафардан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлаётган бу хасталикнинг инсонлар соғлиғи ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётига ҳалокатли таъсири ҳеч кимга сир эмас.

Жаҳон миқёсида бу касалликнинг олдини олиш, уни барвақт аниқлаш ва даволашнинг замонавий усулларини татбиқ этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Юртимизда ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакат сифатида 53 давлат орасида силга қарши курашиш дастурининг бажарилиш натижалари бўйича 2-ўринни эгаллаб тургани ҳам бу масалага давлат даражасида эътибор қаратилаётганининг далилидир.

Бугун пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва ЖССТ мутасаддилари иштирокида Жаҳон силга қарши кураш куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

Наргиза Парпиева,
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:

— Авваллари юртимизда туберкулёзни аниқлаш учун 3-4 ойлаб вақт талаб этиларди. Ҳозирги кунда эса бу касалликка генно-молекуляр усули орқали бор-йўғи 70 дақиқа ичида аниқ ташхис қўйилмоқда.

Илғор операция усуллари жорий этилиши, самарали дори-дармонлар қўлланилиши натижасида беморларнинг касалликдан соғайиш муддати ҳам 2 йилдан 9 ойга қисқарди. Ҳозир олимларимиз халқаро мутахассислар билан ҳамкорликда
даволаниш курсини 6 ойгача қисқартириш ва самарали муолажа усуллари устида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Тиббиётимиздаги бундай муҳим ютуқлар туфайли юртимизда сил билан касалланиш кўрсаткичи 2,5 баробарга, ўлим кўрсаткичи 6-8 баробарга қисқарди.
Ўз навбатида, даволаш самарадорлиги 91,2 фоизга етказилди. Дунёда ушбу кўрсаткич 85 фоиз эканини инобатга олсак, натижа кўлами янада яққолроқ кўзга ташланади.

Бу борада USAID Ўзбекистонга яқиндан кўмак бериб келмоқда. Хусусан, мазкур агентлик томонидан сўнгги олти ой давомида мамлакатимизга умумий қиймати қарийб 700 минг АҚШ долларига тенг туберкулёзни тезкор диагностика қилишга мўлжалланган GeneXpert тизимларини беғараз тақдим этилди. Эътиборлиси, бу ускуналар саноқли соатлар ичида тиббий тест натижаларини тақдим этиш имконига эга.

GeneXpert тизими, шунингдек, касалликнинг маълум бир турини даволаш учун буюриладиган антибактирал препаратларга чидамлиликни текширишга ҳам ёрдам бериб, шифокорларга бемор учун энг самарали дори-дармонларни танлаш, қолаверса, касалликни эрта аниқлаш ва ўз вақтида муолажа қилиш имконини беради.

Тадбирда USAID томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига туберкулёз касаллигини аниқлашда қўлланиладиган 16 та GeneXpert диагностика ускунаси тақдим қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
2021 йил Республика хирургия марказида ўтказилган мураккаб операцияларда 6 минг дозадан ортиқ қон компоненти ишлатилди

Инсонларнинг қонга бўлган муносабати ҳар хил. Кимдир ундан қўрқади, яна кимдир уни ҳаётнинг асоси деб билади, баъзилар эса шунчаки эътибор қилмайди. Аммо барчамиз тушунамизки, одамзот бу бебаҳо неъматсиз бир сония ҳам яшай олмайди.

Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча мамлакатимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” хайрия акциясига старт берилган эди.

Қувонарлиси, аҳолининг сифатли қонга бўлган эҳтиёжини қоплаш, беморларни зарур қон компонентлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу эзгулик акцияси қисқа вақт ичида юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзди.

Хусусан, бугун академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ҳам мазкур тадбирда фаол иштирок этиб, бу савобли ишга муносиб ҳисса қўшди.

Эрта тонгдан бошланган акцияда кун давомида 200 нафардан ортиқ шифокор ва ҳамшира беғараз донор сифатида қон топширди.

— Юртимизда тиббий кўмакка муҳтож беморларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўрасида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида бошланган ушбу акция, энг аввало, муассасамизда даволанаётган оғир беморларга кўмак беришда муҳим қадам бўлди, — дейди Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Саидмурод Исмоилов. — Сабаби муассасада бажариладиган мураккаб юрак жарроҳлик амалиётлари, туғма юрак нуқсони операциялари ва трансплантологик муолажаларнинг ҳар бирига ўзига яраша қон дозлари керак бўлади.

Мисол учун, ўтган 2021 йилда марказимизга 8 минг нафардан зиёд бемор мурожаат қилган бўлса, уларнинг 6 минг нафарга яқинида юқори технологик операция ўтказилди ва ушбу амалиётларда 6 минг 100 доза қон компоненти ишлатилди. Шунинг ўзиёқ бу бебаҳо неъматнинг инсон саломатлигидаги аҳамияти нақадар юқори эканини кўрсатади.

Хайрия акцияси давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Донорликни “оддий ва олий қаҳрамонлик” деб таърифлашади. Чунки ўрни келса, бир томчи қон ҳам бемор ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Аммо бугун юртимиз тиббиётида донорликка эҳтиёж жуда юқори. Мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётларининг муваффақиятли ўтказилиши кўп миқдордаги сифатли қон компонентларини талаб этади.

Бунинг аҳамиятини бошқалардан ҳам теранроқ англаган тиббиёт ходимлари беғараз донорлик ташаббусини ўзлари бошлаб беришга қарор қилишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” номли ушбу хайрия акциясида вазирлик марказий аппарати, тиббиёт муассасалари масъуллари, шифокор ва ҳамширалар фаол иштирок этди.

“ZO‘R TV” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу акция тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: РШТЁИМ ходимлари "Қон топшир – ҳаёт инъом эт!" акциясида иштирок этди

Кўпинча турли хасталик ёки ташқи омиллар сабаб қонимиз таркиби керагидан ортиқ қуюқлашиб, томирларда қон айланишининг бузилиши ва тромбозлар ҳосил бўлади. Бу эса ўз навбатида инсульт ва инфаркт каби оғир хасталикларни келтириб чиқариши мумкин.

Мутахассислар фикрича, ушбу муаммонинг энг оддий ва самарали давоси донор бўлишдир.

Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча мамлакатимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” хайрия акциясига старт берилган эди.

Қувонарлиси, бугун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ходимлари ҳам ушбу эзгу ишга бош қўшиб, беғараз донор сифатида қон топширди.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда РШТЁИМнинг мамлакатимиз бўйича 13 та филиали, 180 та субфилиали бўлиб, уларда жами 70 минг нафардан ортиқ ходим фаолият юритади. Режага мувофиқ, ушбу донорлик акцияси тизимдаги барча тиббиёт муассасаларида ўтказилиши, унда соҳада меҳнат қилаётган шифокор ва ҳамшираларнинг кўнгилли равишда иштирок этиши мақсад қилинган.

— Шошилинч тез тиббий ёрдамга олиб келинадиган аксарият беморларнинг аҳволи оғир бўлгани сабабли, кўпинча уларга қон қуйиш зарурати юзага келади, — дейди РШТЁИМ директори Дониёр Алимов. — Маълумот учун айтсак, 2021 йил тизимда 200 мингдан ортиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлиб, шундан 12,5 мингтаси республика марказининг ўзида бажарилган.

Ўйлайманки, бошланган ушбу хайрли акция шошилинч тез тиббий ёрдам муассасаларини зарур қон препаратлари билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Эртадан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошлаган эзгу ташаббусни бошқа вазирлик ва давлат идоралари ҳам давом эттириши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
1 июндан соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ойлик маоши оширилади

Президент фармойиши билан давлат раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир “йўл харитаси” тасдиқланди.

👉🏻Батафсил

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
СOVID-19: Европада касаллик қайта авж олмоқда

❗️Кеча дунё бўйича 1,64 миллион нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 22 март санасига нисбатан қарийб 360 мингта кам кўрсаткичдир.

Шунга қарамай, Жанубий Корея ҳамон рўйхат бошида. Европанинг Германия, Франция, Буюк Британия, Австрия, Нидерландия каби қатор давлатларида ҳафта давомида сезиларли ўсиш динамикаси кузатилмоқда. Вьетнамда эса касалланишлар сони бироз пасайган.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 396 минг,

🇩🇪 Германия — 158 минг,

🇫🇷 Франция — 146 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 141 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 103 минг,

🇮🇹 Италия — 78 минг,

🇦🇺 Австралия — 59 минг,

🇦🇹 Австрия — 53 минг,

🇺🇸 АҚШ — 47 минг,

🇧🇷 Бразилия — 46 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 42 минг,

🇯🇵 Япония — 41 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган "Қон топшир – ҳаёт инъом эт!" номли хайрия акцияси тизимдаги тиббиёт муассасалари орқали қулоч ёймоқда.

Бу гал Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ходимлари ҳам ушбу эзгу ишга бош қўшиб, беғараз донор сифатида қон топширди.

Режага мувофиқ, донорлик акцияси тизимдаги барча тиббиёт муассасаларида ўтказилиши, унда соҳада меҳнат қилаётган шифокор ва ҳамшираларнинг кўнгилли равишда иштирок этиши мақсад қилинган.

Бугундан бошлаб ушбу донорлик акцияси бошқа вазирлик ва идоралар томонидан ҳам қўллаб қувватланиб, уларда ишлаётган ходимлар ҳам беғараз қон топшириши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизнинг 2 та ҳудудида 9 нафар бемор аниқланди

🔺2022 йил 24 март
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237542 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌5 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 3 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 36 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235265 (+41) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 47,8 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺24 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 111 499 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 7 421 нафарни,
2-босқич эмланганлар 18 445 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 85 633 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 47 806 231 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 813 319 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 833 430 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 159 482 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Самарқанд вилояти (21 016 доза),
🔹Хоразм вилояти (9 732 доза),
🔹Наманган вилояти (9 606 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,3 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 74,3 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирча инсон қонининг тўлақонли муқобили яратилгани йўқ. Тўғри, cунъий компонентлар турли қон гуруҳларига мос келиши ва вируслардан холи эканлиги билан ажралиб туради. Аммо уларнинг нархи жуда қиммат ва энг ёмони, саломатлик учун салбий таъсири катта.

Айни сабабдан донорлик масаласи ҳамиша ўта долзарб. Бу эзгу юмушга бош қўшиш ташаббуси эса жамиятда доимо олқишланади, қўллаб-қувватланади.

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси шу туфайли ҳам мамлакатимиз бўйлаб кенг оммалашяпти. Бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари ҳам кўнгилли сифатида қон топшириш таклифини билдиришмоқда.

“MY5” телеканалининг “Марказий студия” дастури орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада Соғлиқни сақлаш тизими вакиллари бошлаб берган мазкур беғараз донорлик акцияси ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram