Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.3K subscribers
5.91K photos
2.2K videos
41 files
9.43K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бундай тадбир мамлакатимиз тарихида илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда соҳани янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилади.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев 18 марта текущего года проведет открытый диалог с представителями здравоохранения. В ходе встречи, которая станет первым в истории страны мероприятием подобного формата, будут обсуждены меры дальнейшего развития сферы и устранения системных проблем, заслушаны предложения медицинских работников.

В ходе подготовки к открытому диалогу от населения и медицинских работников поступило более 25 тысяч обращений и предложений. На основе их анализа разработаны широкомасштабные меры по выведению системы здравоохранения на новый уровень, повышению эффективности и качества медицинского обслуживания населения на основе идеи "Во имя чести и достоинства человека".

Во встрече примут участие более 10 тысяч работников всех звеньев здравоохранения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизнинг 5 та ҳудудида 45 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 16 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237384 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Тошкент вилоятида,
📌26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234860 (+64) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 3 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 47,3 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺16 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 126 039 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 6 938 нафарни,
2-босқич эмланганлар 21 384 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 97 717 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 47 358 714 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 787 413 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 760 130 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 811 171 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент шаҳри (13 978 доза),
🔹Бухоро вилояти (13 252 доза),
🔹Тошкент вилояти (12 663 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,2 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73,9 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
16 март ҳолатига кўра, юртимизда 932 046 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 555 619 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 376 427 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (192 810 доза), Самарқанд (114 800 доза), Андижон (102 968 доза), Қашқадарё (100 476 доза), Наманган (81 939 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ЖССТ эксперти: “Омикрон”нинг BА.2. мутацияси коронавируснинг ҳозиргача маълум энг юқумли вариантидир

Бундан икки-уч ҳафта аввал дунёда эпидемиологик вазият бирмунча изга туша бошлаганидан қувонгандик. Кунлик касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайиши эса пандемия охирлаётганидан дарак бергандек ҳам эди ўшанда.

Аммо, мана, иккинчи ҳафтадирки, аҳвол яна мураккаблашмоқда. Қатор давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу ҳолатга нисбатан ўз жиддий хавотирини билдириб, бунинг энг асосий сабабларини изоҳлади.

Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, “омикрон” коронавируснинг сўнгги версияси эканлиги, қолаверса, пандемия тугагани ҳақида тарқатилаётган айрим асоссиз ахборотлар одамларни чалғитмоқда.

ЖССТ эксперти Мария Ван Керхове ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлаб, “омикрон”нинг BА.2. мутацияси коронавируснинг ҳозиргача маълум энг юқумли варианти эканлигини қайд этди.

Тўғри, мазкур янги штамм аввалги версияларга нисбатан ўта оғир асоратларни келтириб чиқармайди. Аммо унинг кенг тарқалиши шифохона шароитида даволанувчилар сони яна ортишига сабаб бўлмоқда.

Шундай шароитда одамларнинг карантин қоидаларига мутлақо риоя қилмай қўйгани, бепарволикка берилаётгани хавф кўламини тобора оширяпти.

ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар дастури ижрочи директори доктор Майк Раян ҳам шу ҳақда тўхтатилиб, ҳозирча коронавирус “тинчланган”и, аммо бу мавсумий бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, COVID-19 ҳамон хавфли. Қолаверса, ҳозир баҳор, одамларнинг иммунитети бирмунча заифлашган. Бундай шароитда инфекция осон тарқалиши мумкин.

Шу сабабли шифокорлар эмлашнинг муҳимлигини бот-бот эслатишмоқда. Чунки касалликдан ўлим ҳолатларининг аксарияти эмланмаган ёки тўлиқ босқичда вакцина олмаганларда содир бўляпти.

Ван Керховенинг эслатишича, CОVID-19 қарши вакциналар касалликнинг ва ундан ўлим ҳолатларининг олдини олишда энг самарали воситадир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Пандемия тўлқини яна авж олмоқда

❗️Кеча дунё бўйича 2,24 миллионга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 15 март санасига нисбатан қарийб 400 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 621 минг,

🇩🇪 Германия — 295 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 268 минг,

🇫🇷 Франция — 106 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 93 минг,

🇮🇹 Италия — 74 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 60 минг,

🇦🇹 Австрия — 58 минг,

🇯🇵 Япония — 57 минг,

🇦🇺 Австралия — 57 минг,

🇧🇷 Бразилия — 47 минг,

🇺🇸 АҚШ — 39 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга AstraZeneca вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Бугун мамлакатимизга Япониядан гуманитар ёрдам сифатида 201 600 доза AstraZeneca вакцинаси келтирилди.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 61 470 153 дозага етди.

Улардан:

💉2 606 080 дозаси AstraZeneca;

💉41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉8 580 460 дозаси Moderna;

💉4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac;

💉 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

❗️Шундан 47,3 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 14 111 439 доза вакцина захираси мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида бор-йўғи 560 нафарга яқин бемор қолди

Сўнгги кунларда дунёнинг бир қатор мамлакатларида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазият яна мураккаблашмоқда. Айниқса, Жанубий Корея, Вьетнам, Германия ва Хитой каби давлатларда кунлик касалланишлар сони кескин ортиб бораётгани кўпчиликни жиддий ташвишга соляпти.

Юртимизда эса аксинча, хасталикнинг тарқалиш кўрсаткичи тобора пасайиб, вазият ижобий томонга ўзгармоқда. Буни кунлик касалланишлар сонидан ҳам билиш мумкин. Бироқ дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг қалтис эканини эътиборга олсак, мамлакатимизда хасталикнинг юқиш хавфи ҳамон юқорилигича сақланиб қолаяпти.

Хўш, бу борада Зангиота 1 ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида вазият қандай? Айни пайтда ушбу тиббиёт муассасаларида қанча бемор даволаняпти?

Маълум бўлишича, бугунги кунда мазкур шифо масканларида жами 556 нафар бемор бўлиб, уларнинг 42 нафари оғир, 52 нафари эса ўта оғир аҳволда.

— Юртимизда эпидемик вазият барқарорлашгани боис муассасамизга келаётган беморлар сони сезиларли даражада камайди, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов. — Жумладан, ҳозир шифохонамизга бир кунда ўртача 40-45 нафар бемор мурожаат қилиб, уларнинг 30-35 нафари соғаймоқда.

Ваҳоланки, жорий йилнинг январь ойи ўрталарида бу борадаги вазият анчагина мураккаб бўлиб, кунига ўртача 300-400 нафар бемор олиб келинган ва уларнинг 200-300 нафари госпитализация қилинган эди.

Таъкидланишича, бугунги кунда шифохонага келаётган беморларнинг аксариятида касаллик енгил кечиб, асосан иситма, бош оғриғи ҳамда ҳолсизлик каби белгилар билан намоён бўляпти.

Қолаверса, кўпчилик беморларда сатурациянинг пасайиши ва ўпканинг зарарланиши деярли кузатилмаяпти. Вируснинг жиддий асоратлар билан кечиши эса нисбатан кам.

— Аммо бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди, — дейди А. Ҳусанов. — Сабаби коронавирус мутацияга учрашини инобатга олсак, вазият тез ўзгариши мумкин.

Шундай экан, юртдошларимизнинг касалликка қарши тўлиқ ва бустер дозаларда эмланишларини тавсия қиламан. Чунки вакцина олгандан сўнг шаклланган иммунитет хасталикни ўтказгандан кейинги ҳимоядан яхшироқ.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 47 358 714 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

💉 1-босқич эмланганлар 19 787 413 нафарни,
💉 2-босқичда эмланганлар 15 760 130 нафарни,
💉 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 811 171 нафар
ни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар! Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Яна саноқли дақиқалардан сўнг давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти бошланади.

Унда тиббиёт олимлари, шифокорлар, ҳамширалар, фармацевтлар, санитария-эпидемиология хизмати вакилларидан келиб тушган жами 25 мингдан зиёд мурожаат ва таклифлар асосида соҳадаги кўплаб муаммоларнинг оқилона ечимлари белгилаб берилади.

Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга қаратилган устувор мақсад ва вазифалар маълум қилинади. Шунингдек, тадбир давомида тиббиёт ходимлари бевосита давлатимиз раҳбари билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада кейинги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бироздан сўнг "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти бошланади.

Давлат раҳбарининг маърузаси "Ўзбекистон" ва "Ўзбекистон 24" (ўзбек тилида, шунингдек сурдотаржимон билан), "Тошкент" ва "Ёшлар" (рус тилида), "Дунё бўйлаб" (инглиз тилида) телеканалларида жонли тарзда эфирга узатилиши кутилмоқда.

"Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун"
деб номланган ушбу тарихий учрашувда жуда кўп янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Албатта, кузатиб боринг.

Мулоқотни тўғридан тўғри томоша қилиш учун 👉🏻бу ерга босинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Тиббиёт тарихида мутлақо янгича учрашув – Президентнинг шифокорлар билан очиқ мулоқоти бошланди.

Мулоқот аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев соҳа вакилларидан келиб тушган таклиф ва мурожаатлар бўйича ҳисобот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Мулоқотдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Facebook

Youtube
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқотидан:

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида шифокорлар, ҳамширалар, соҳа олимлари, кенг жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш орқали соҳани тубдан ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос тиббиёт тизимини шакллантириш, аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриб, кенг кўламли вазифаларни белгилаб беради.

Очиқ мулоқотни оммавий ахборот воситаларининг 100 дан ортиқ вакили ёритмоқда.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқотидан:

Шавкат Мирзиёев:

— 60 фоизи шахсий саволлар. Нима учун бу учрашув чўзилди? 85 фоиз муаммолар аввал ҳал қилинди. Албатта, ҳамманинг ҳам саволини бирданига ҳал қилолмаймиз. Билим билан, вақт билан ечилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизнинг 4 та ҳудудида 30 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 17 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237414 (+30) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 1 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 13 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 49 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234932 (+72) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 2 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Шавкат Мирзиёев:

“Юртимизда гўзал баҳор нафаси кезиб юрган мана шу ёруғ кунларда – Наврўзи олам арафасида тиббиёт соҳасининг жонкуяр вакиллари бўлган сиз, муҳтарам юртдошларимиз билан дийдор кўришиб турганимдан беҳад мамнунман.

Ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, фақатгина соғлом халқ, баркамол миллат буюк ишларга қодир бўлади.

Эл-юртимиз азалдан шифокорларни, инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга бутун борлиғини бағишлаган фидойи зотлар, деб билади.

Чунки одамлар сизларга ўзларининг энг бебаҳо бойликларини – ҳаётларини ишониб топширади.

Буюк бобомиз Абу Али ибн Синонинг: “Инсон дардига дармон бўлмоқ – олижанобликнинг энг юксак намунасидир”, деган сўзлари ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Туб ислоҳотларимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб биз халқимиз соғлиғини мустаҳкамлашга энг устувор вазифа, деб қараб келмоқдамиз.

Ўтган беш йилда бу борада катта ишларни амалга оширдик, илғор хорижий ютуқларни ўрганиб, етарли тажриба тўпладик.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев:

Келгуси беш йилда ҳам аҳолимизни сифатли ва малакали тиббий хизмат билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтиришни Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг энг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олдик.

Бугун сизлар билан соғлиқни сақлаш соҳасининг умумий аҳволи, уни ривожлантириш масалалари, тизимдаги долзарб муаммоларни очиқ-ойдин муҳокама қилиб, навбатдаги вазифаларни аниқлаб оламиз.

Мен ҳар сафар ҳудудларга борганимда албатта тиббиёт масканларига киришга, шифокорлар билан учрашишга ҳаракат қиламан. Лекин, сизлар билан мана шундай кенг даврада, очиқ мулоқот шаклида биринчи марта кўришиб турибмиз.

Бугун соҳадаги ютуқни – ютуқ, камчиликни – камчилик деб айтиб, тизимдаги “касалликлар”га тўғри диагноз қўйиб, уларнинг давосини топишга ҳаракат қилишимиз зарур.

Тиббиёт шундай соҳаки, унга дахлдор бўлмаган инсоннинг ўзи йўқ. Ҳаммамиз ҳам иссиқ жонмиз, тиббиёт муассасаларига кунда-кунора мурожаат қилмаган кишини топиш қийин".

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook
“Аҳолимиз сони ҳозирги вақтда 35 миллиондан ошди.

Бу халқимизга муносиб турмуш шароити яратишни, аввало, тиббиёт соҳасида олиб бораётган ишларимизни мутлақо янги босқичга кўтаришни тақозо этади.

Бу борада ўтган даврда кўп ишларни амалга ошириб, салмоқли натижаларга эришдик. Лекин ҳали қатор муаммолар, камчилик ва нуқсонлар ўз ечимини кутиб турибди.

Шу сабабли, соҳадаги вазиятни танқидий таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал қилиш вақти-соати келди, деб ўйлайман”, деди Президент.

Давлатимиз раҳбари охирги йилларда тиббиёт соҳасида эришилган натижаларга тўхталиб ўтди. Жумладан:

- ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин оширилди. 2022 йилнинг ўзида соҳага бюджетдан 24 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилмоқда;

- шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробар кўпайтирилди;

- соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш учун халқаро молия ташкилотларидан 700 миллион доллардан зиёд маблағ жалб қилинди.
Буларнинг ҳисобидан:

- бирламчи тиббиёт бўғинини мутлақо янги ёндашувлар асосида тубдан ўзгартиришга киришилди;

- ўтган йилдан бошлаб, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил этилди;

- 2021 йилдан бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди.

- аҳолига сифатли тиббий ёрдамни кенгайтириш мақсадида, бирламчи тизимга 20 мингта ўрта тиббиёт ходимлари қўшилди.

- қишлоқларда жойлашган 801 та оилавий поликлиника янги замонавий УЗИ ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланди;

- қишлоқ ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди.
Жумладан, саломатлик кўрсаткичлари бўйича хавф гуруҳига кирган 12 миллион аҳолини мақсадли скринингдан ўтказиш бошланди.

Буларнинг барчаси, ўз навбатида, сифатли тиббий хизматларни “маҳаллагача тушириш” бўйича муҳим қадамлар бўлди.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бундан ташқари, юқори малака ва технологиялар талаб қиладиган тиббий хизматлар кўлами ҳам кенгаймоқда.

Авваламбор, ҳудудларда 23 та ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари ўз фаолиятини бошлади.

Натижада, илгари пойтахтда амалга оширилган 210 турдаги операциялар ва диагностика жараёнларини маҳаллий шифохоналард́а ўтказиш имконияти яратилди.

Шу билан бирга, 130 турдаги жарроҳлик амалиётлари вилоят шифохоналарида, 60 тури эса туманларда биринчи марта йўлга қўйилди.

Сўнгги беш йилда янги 200 турдаги жарроҳлик амалиёти жорий этилгани, жумладан, буйрак ва жигар трансплантацияси республикамиз шифохоналарида йўлга қўйилгани, айниқса эътиборлидир.

Мисол учун, пойтахтимиз ва ҳудудларда ўтказилган буйрак трансплантацияси орқали, шу кунгача 700 га яқин фуқароларимизнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram