Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.7K subscribers
5.8K photos
2.09K videos
41 files
9.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Шароити оғир кексаларга жарроҳлик амалиётлари харажатлари қоплаб берилади

Кеча Президентимизнинг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Унда кексаларимиз саломатлигини таъминлашга доир қатор имтиёзлар ҳам белгиланган.

Хусусан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

📌 ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

📌шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

📌оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммаси компенсация қилинади.

❗️Бунда, дори воситаларининг рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилади ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қарори қабул қилинган кундаги дори воситаларининг тегишли суммаси компенсация қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект келажакда инсониятнинг энг яқин дастёрига айланиши кутилмоқда. Ҳозир бу борадаги ютуқлар деярли барча соҳаларда қўлланилмоқда. Хусусан, тиббиётда ҳам!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “IT-med” МЧЖ ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалиёт тиббиёт маркази ҳамкорлигида амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳаси — шулардан бири.

У компьютер томографияси асосида инсон ўпкасида пневмонияни эрта аниқлаш ва маммография таҳлили ёрдамида кўкрак бези саратонига илк босқичда ташхис қўйиш имконини беради.

Мутахасисларнинг айтишича, сунъий интеллект технологияси орқали олинган ташхислар 90-95 фоиз ҳолатда тўғри чиқади. Текширув жараёнида беморда касаллик аниқланса, тизим автоматик равишда рaдиолог шифокорга сигнал беради.

Юқоридаги видеолавҳа ушбу тажриба-синов лойиҳасининг афзалликлари хусусида кенгроқ маълумот беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бундай тадбир мамлакатимиз тарихида илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда соҳани янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилади.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев 18 марта текущего года проведет открытый диалог с представителями здравоохранения. В ходе встречи, которая станет первым в истории страны мероприятием подобного формата, будут обсуждены меры дальнейшего развития сферы и устранения системных проблем, заслушаны предложения медицинских работников.

В ходе подготовки к открытому диалогу от населения и медицинских работников поступило более 25 тысяч обращений и предложений. На основе их анализа разработаны широкомасштабные меры по выведению системы здравоохранения на новый уровень, повышению эффективности и качества медицинского обслуживания населения на основе идеи "Во имя чести и достоинства человека".

Во встрече примут участие более 10 тысяч работников всех звеньев здравоохранения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Сўнгги икки ойда “Тез ёрдам” хизматига 1000 га яқин ёлғон чақириқ келиб тушди

Барчамиз иссиқ жонмиз. Вақт-бевақт тобимиз қочиб қолса, дарров “Тез ёрдам”га мурожаат қиламиз. Аммо баъзида “103” хизмати ходимларининг белгиланган манзилга ўз вақтида етиб бора олмаслик ҳолатлари кузатилади. Бунга эса кўпинча асоссиз ва ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.

Рақамларга мурожаат қилсак, 2022 йил январь-февраль ойларида Республика тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган 31 минг 296 та мурожаат асоссиз деб баҳоланган. Афсуски, уларнинг 922 таси ёлғон чақириқлардан иборат.

Тўғри, бу ўтган йилнинг шу даврига нисабатан қарийб 18 та кам кўрсаткич. Аммо бундай мурожаатлар сабабли инсонлар ҳаёти хавф остида қолишини инобатга олсак, уларнинг биттаси ҳам кўп.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида қайд этилиб, бу рақам 258 тани ташкил этди. Кейинги ўринга 124 та чақириқ билан Қашқадарё вилояти жойлашган. Шунингдек, “Тез ёрдам”га Фарғона вилоятидан 119 та, Тошкент шаҳридан 107 та, Навоий вилоятидан 102 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ эса Жиззах вилояти (2 та), Қорақалпоғистон Республикаси (11 та) ва Сирдарё вилоятида (15 та) қайд этилди.

Бундан ташқари, январь-февраль ойларида “Тез ёрдам” ходимлари томонидан яна бир қанча мурожаат натижасиз чақириқ, деб баҳоланган. Жумладан, 1401 та ҳолатда манзил топилмаган, 11 минг 692 та вазиятда тез тиббий ёрдам рад этилган, 2 минг 598 та ҳолатда бемор ўз жойида бўлмаган, 5 минг 692 тасида бошқа транспорт воситасида олиб кетилган, 339 тасида эса “Тез ёрдам” ходимларига эшик очилмаган.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ўтган 2021 йилда юртимизда “Тез ёрдам” хизматига жами 194 минг 96 та асоссиз чақириқ келиб тушган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 8 фоизга ошди, ўлим кўрсаткичлари эса кескин камайди

Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ер юзидаги эпедимиологик вазият бўйича навбатдаги таҳлилий ҳисоботини эълон қилди.

Унда қайд этилишича, ўтган ҳафтада дунё бўйича короновирусга чалиниш кўрсаткичлари 8 фоизга ўсган. Яъни 7-13 март саналарида жами 11,4 миллиондан зиёд киши бу хавфли инфекцияни юқтириб олган.

Таскин берадиган жиҳати эса COVID-19дан ўлим даражаси пасайишда давом этмоқда. Масалан, ўтган ҳафтада касаллик асоратлари туфайли қарийб 44 минг бемор ҳаётдан кўз юмган. Бу 28 февраль — 6 март саналарига қиёслаганда 17 фоиз кам кўрсаткичдир.

Коронавирусни юқтириш билан боғлиқ сезиларли ўсиш динамикаси Тинч океанининг ғарбий минтақаси мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган — 29 фоиз! Африка қитъасида бу кўрсаткич 30 фоиз, Европада эса 2 фоизга етган.

Қолган минтақаларда касалланишлар сони камайди. Айниқса, Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақаси давлатларида сезиларли пасайиш қайд этилган — 24 фоиз.

Ўлим ҳолатлари эса Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида 12 фоизга ошди. Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақаси давлатларида аксинча — 49 фоиз, Африкада 41 фоиз камайиш қайд этилди. Бу кўрсаткич Европада 23 фоиз, Жанубий ва Шимолий Америкада 15 фоизни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада коронавирус ташхиси қўйилган энг кўп бемор Корея Республикасида рўйхатга олинган — 2,1 миллион нафар. Иккинчи ўринни 1,7 миллионга яқин кўрсаткич билан Вьетнам давлати банд этди.

Германия эса учинчи ўринда — мамлакатда 1,3 миллиондан зиёд одам коронавирусни юқтирган. Тўртинчи ўринни 476 мингга яқин ҳолат билан Нидерландия, бешинчи поғонани эса 419 мингдан ортиқ бемор билан Франция эгаллади.

Жаҳонда COVID-19дан ўлим кўрсаткичларининг катта қисми АҚШда қайд этилди — 9 минг нафар. Иккинчи ўринда — Россия. Мамлакатда ҳафта давомида 4,5 мингдан зиёд бемор хасталикдан вафот этди. Бразилияда эса бу кўрсаткич 3,3 минг нафарни ташкил этди.

Шу билан бирга, Индонезияда қарийб 2 минг нафар ҳамда Хитойда 1,9 минг нафар бемор коронавирус қурбонига айланди.

Бу таҳлиллар, дунёда пандемия ҳали чекинмаётгани, бироқ унинг асоратлари тобора кучсизланиб бораётганини англатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
❗️Контракт тўлови муддати 1 апрелга қадар узайтирилди

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган
ҳолда талабалар ижтимоий шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш бўйича Республика комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 апрель санаси этиб белгиланди.

➡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, ушбу муддат қуйидагилар:

📌 тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

📌 тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

📌 табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

📌 ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

❗️Бунгача ушбу муддат 1 мартга қадар узайтирилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1,85 миллионга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 14 март санасига нисбатан қарийб 130 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 401 минг,

🇩🇪 Германия — 262 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 175 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 120 минг,

🇫🇷 Франция — 106 минг,

🇮🇹 Италия — 86 минг,

🇦🇺 Австралия — 54 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 53 минг,

🇯🇵 Япония — 50 минг,

🇧🇷 Бразилия — 49 минг,

🇦🇹 Австрия — 37 минг,

🇷🇺 Россия — 36 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бундай тадбир мамлакатимиз тарихида илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда соҳани янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилади.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев 18 марта текущего года проведет открытый диалог с представителями здравоохранения. В ходе встречи, которая станет первым в истории страны мероприятием подобного формата, будут обсуждены меры дальнейшего развития сферы и устранения системных проблем, заслушаны предложения медицинских работников.

В ходе подготовки к открытому диалогу от населения и медицинских работников поступило более 25 тысяч обращений и предложений. На основе их анализа разработаны широкомасштабные меры по выведению системы здравоохранения на новый уровень, повышению эффективности и качества медицинского обслуживания населения на основе идеи "Во имя чести и достоинства человека".

Во встрече примут участие более 10 тысяч работников всех звеньев здравоохранения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизнинг 5 та ҳудудида 45 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 16 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237384 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Тошкент вилоятида,
📌26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234860 (+64) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 3 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 47,3 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺16 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 126 039 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 6 938 нафарни,
2-босқич эмланганлар 21 384 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 97 717 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 47 358 714 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 787 413 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 760 130 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 811 171 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент шаҳри (13 978 доза),
🔹Бухоро вилояти (13 252 доза),
🔹Тошкент вилояти (12 663 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,2 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73,9 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
16 март ҳолатига кўра, юртимизда 932 046 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 555 619 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 376 427 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (192 810 доза), Самарқанд (114 800 доза), Андижон (102 968 доза), Қашқадарё (100 476 доза), Наманган (81 939 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ЖССТ эксперти: “Омикрон”нинг BА.2. мутацияси коронавируснинг ҳозиргача маълум энг юқумли вариантидир

Бундан икки-уч ҳафта аввал дунёда эпидемиологик вазият бирмунча изга туша бошлаганидан қувонгандик. Кунлик касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайиши эса пандемия охирлаётганидан дарак бергандек ҳам эди ўшанда.

Аммо, мана, иккинчи ҳафтадирки, аҳвол яна мураккаблашмоқда. Қатор давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу ҳолатга нисбатан ўз жиддий хавотирини билдириб, бунинг энг асосий сабабларини изоҳлади.

Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, “омикрон” коронавируснинг сўнгги версияси эканлиги, қолаверса, пандемия тугагани ҳақида тарқатилаётган айрим асоссиз ахборотлар одамларни чалғитмоқда.

ЖССТ эксперти Мария Ван Керхове ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлаб, “омикрон”нинг BА.2. мутацияси коронавируснинг ҳозиргача маълум энг юқумли варианти эканлигини қайд этди.

Тўғри, мазкур янги штамм аввалги версияларга нисбатан ўта оғир асоратларни келтириб чиқармайди. Аммо унинг кенг тарқалиши шифохона шароитида даволанувчилар сони яна ортишига сабаб бўлмоқда.

Шундай шароитда одамларнинг карантин қоидаларига мутлақо риоя қилмай қўйгани, бепарволикка берилаётгани хавф кўламини тобора оширяпти.

ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар дастури ижрочи директори доктор Майк Раян ҳам шу ҳақда тўхтатилиб, ҳозирча коронавирус “тинчланган”и, аммо бу мавсумий бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, COVID-19 ҳамон хавфли. Қолаверса, ҳозир баҳор, одамларнинг иммунитети бирмунча заифлашган. Бундай шароитда инфекция осон тарқалиши мумкин.

Шу сабабли шифокорлар эмлашнинг муҳимлигини бот-бот эслатишмоқда. Чунки касалликдан ўлим ҳолатларининг аксарияти эмланмаган ёки тўлиқ босқичда вакцина олмаганларда содир бўляпти.

Ван Керховенинг эслатишича, CОVID-19 қарши вакциналар касалликнинг ва ундан ўлим ҳолатларининг олдини олишда энг самарали воситадир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Пандемия тўлқини яна авж олмоқда

❗️Кеча дунё бўйича 2,24 миллионга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 15 март санасига нисбатан қарийб 400 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 621 минг,

🇩🇪 Германия — 295 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 268 минг,

🇫🇷 Франция — 106 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 93 минг,

🇮🇹 Италия — 74 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 60 минг,

🇦🇹 Австрия — 58 минг,

🇯🇵 Япония — 57 минг,

🇦🇺 Австралия — 57 минг,

🇧🇷 Бразилия — 47 минг,

🇺🇸 АҚШ — 39 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга AstraZeneca вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Бугун мамлакатимизга Япониядан гуманитар ёрдам сифатида 201 600 доза AstraZeneca вакцинаси келтирилди.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 61 470 153 дозага етди.

Улардан:

💉2 606 080 дозаси AstraZeneca;

💉41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉8 580 460 дозаси Moderna;

💉4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac;

💉 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

❗️Шундан 47,3 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 14 111 439 доза вакцина захираси мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида бор-йўғи 560 нафарга яқин бемор қолди

Сўнгги кунларда дунёнинг бир қатор мамлакатларида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазият яна мураккаблашмоқда. Айниқса, Жанубий Корея, Вьетнам, Германия ва Хитой каби давлатларда кунлик касалланишлар сони кескин ортиб бораётгани кўпчиликни жиддий ташвишга соляпти.

Юртимизда эса аксинча, хасталикнинг тарқалиш кўрсаткичи тобора пасайиб, вазият ижобий томонга ўзгармоқда. Буни кунлик касалланишлар сонидан ҳам билиш мумкин. Бироқ дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг қалтис эканини эътиборга олсак, мамлакатимизда хасталикнинг юқиш хавфи ҳамон юқорилигича сақланиб қолаяпти.

Хўш, бу борада Зангиота 1 ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида вазият қандай? Айни пайтда ушбу тиббиёт муассасаларида қанча бемор даволаняпти?

Маълум бўлишича, бугунги кунда мазкур шифо масканларида жами 556 нафар бемор бўлиб, уларнинг 42 нафари оғир, 52 нафари эса ўта оғир аҳволда.

— Юртимизда эпидемик вазият барқарорлашгани боис муассасамизга келаётган беморлар сони сезиларли даражада камайди, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов. — Жумладан, ҳозир шифохонамизга бир кунда ўртача 40-45 нафар бемор мурожаат қилиб, уларнинг 30-35 нафари соғаймоқда.

Ваҳоланки, жорий йилнинг январь ойи ўрталарида бу борадаги вазият анчагина мураккаб бўлиб, кунига ўртача 300-400 нафар бемор олиб келинган ва уларнинг 200-300 нафари госпитализация қилинган эди.

Таъкидланишича, бугунги кунда шифохонага келаётган беморларнинг аксариятида касаллик енгил кечиб, асосан иситма, бош оғриғи ҳамда ҳолсизлик каби белгилар билан намоён бўляпти.

Қолаверса, кўпчилик беморларда сатурациянинг пасайиши ва ўпканинг зарарланиши деярли кузатилмаяпти. Вируснинг жиддий асоратлар билан кечиши эса нисбатан кам.

— Аммо бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди, — дейди А. Ҳусанов. — Сабаби коронавирус мутацияга учрашини инобатга олсак, вазият тез ўзгариши мумкин.

Шундай экан, юртдошларимизнинг касалликка қарши тўлиқ ва бустер дозаларда эмланишларини тавсия қиламан. Чунки вакцина олгандан сўнг шаклланган иммунитет хасталикни ўтказгандан кейинги ҳимоядан яхшироқ.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 47 358 714 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

💉 1-босқич эмланганлар 19 787 413 нафарни,
💉 2-босқичда эмланганлар 15 760 130 нафарни,
💉 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 811 171 нафар
ни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар! Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Яна саноқли дақиқалардан сўнг давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти бошланади.

Унда тиббиёт олимлари, шифокорлар, ҳамширалар, фармацевтлар, санитария-эпидемиология хизмати вакилларидан келиб тушган жами 25 мингдан зиёд мурожаат ва таклифлар асосида соҳадаги кўплаб муаммоларнинг оқилона ечимлари белгилаб берилади.

Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга қаратилган устувор мақсад ва вазифалар маълум қилинади. Шунингдек, тадбир давомида тиббиёт ходимлари бевосита давлатимиз раҳбари билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада кейинги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бироздан сўнг "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти бошланади.

Давлат раҳбарининг маърузаси "Ўзбекистон" ва "Ўзбекистон 24" (ўзбек тилида, шунингдек сурдотаржимон билан), "Тошкент" ва "Ёшлар" (рус тилида), "Дунё бўйлаб" (инглиз тилида) телеканалларида жонли тарзда эфирга узатилиши кутилмоқда.

"Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун"
деб номланган ушбу тарихий учрашувда жуда кўп янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Албатта, кузатиб боринг.

Мулоқотни тўғридан тўғри томоша қилиш учун 👉🏻бу ерга босинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Тиббиёт тарихида мутлақо янгича учрашув – Президентнинг шифокорлар билан очиқ мулоқоти бошланди.

Мулоқот аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев соҳа вакилларидан келиб тушган таклиф ва мурожаатлар бўйича ҳисобот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Мулоқотдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Facebook

Youtube