Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Ҳозиргина мамлакатимизга Moderna вакцинасининг навбатдаги йирик партияси олиб келинди

Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 2 257 600 доза Moderna вакцинаси келтирилди.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 59 269 023 дозага етди.

Улардан:

💉2 404 480 дозаси AstraZeneca;

💉41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉8 580 460 дозаси Moderna;

💉2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac;

💉 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

❗️Шундан 46,5 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 12 720 731 доза вакцина захираси мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бухородан борган тиббиёт ходимлари Хўжайли тумани аҳолисига тиббий хизмат кўрсатмоқда

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ходимлари, Бухоро давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ хизмат сафари билан Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида бўлиб турибди.

Экологик вазият мураккаб бўлган Оролбўйи минтақасида Бухородан борган ўттиз нафар малакали мутахассис қорақалпоғистонлик ҳамкасблари билан биргаликда аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

— Ишчи гуруҳ таркибидаги ҳамширалар ҳам ҳудуддаги кўп тармоқли марказий поликлиника ва унинг филиаллари, оилавий тиббиёт муассасаларида маҳорат дарслари, патронаж ҳамшираларига амалий ёрдам бериш, уларнинг кўникмаларини ошириш тадбирларини олиб боришяпти, — дейди Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Маъмурахон Сафоева. — Албатта, бу жараёнда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботига ҳам кенг ўрин берилган.

Хўжайли туманининг узоқ ҳудудларидаги патронаж ҳамширалари учун ташкил этилган “Маҳорат дарслари”мизда универсал прогрессив модел асосида ҳомиладор ва ёш болали аёллар, шунингдек, беш ёшгача бўлган ўғил-қизларга хизмат кўрсатадиган бирламчи тиббиёт-санитария муассасалари фаолиятини янада яхшилаш бўйича тажрибаларимизни ўртоқлашдик.

Бухоролик тор соҳа мутахассисларидан иборат мобиль тиббий бригадалар овул поликлиникаларида аҳоли саломатлигини назоратдан ўтказмоқда. Маҳоратли хирурглар томонидан эса қатор юқори технологик операциялар туманнинг ўзида, маҳаллий шифокорлар билан биргаликда амалга оширияпти.

Маълумот учун, айни кунда Саройкўл, Сомонкўл, Найманкўл, Кўлоб, Амударё, Бегжап, Кенагас, Сариганкўл, Жанажап каби қишлоқ овуллари ва 18 та маҳалладан таркиб топган Хўжайли туманида яшовчи 125 минг аҳолига 3 та шифохона, 5 та поликлиника, 9 та қишлоқ врачлик пункти хизмат кўрсатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Битта жигар трансплантация операцияси учун 30 литргача қон плазмаси керак

📌Кўп давлатларда қон топширмайдиган инсонга ёмон кўз билан қарайди. “Одамларга ёрдам беришни хоҳламайсанми ёки касалмисан?” дейди.

📌Битта жигар трансплантацияси операциясини ўтказиш учун 30 литргача қон плазмаси керак. Бу компонент эса 120 нафар донордан олинади.

📌Баъзилар келиб, “Ака, оғайнимнинг фарзанди шифохонада ётибди, пулини бераман, тайёр қон беринг” дейди. Ваҳоланки, пул қонга айланмайди. Шу боис уларга “Соғлом бўлсангиз, қон топширинг” деймиз.

👉🏻Батафсил

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1,85 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 7 мартга нисбатан қарийб 240 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 342 минг,

🇩🇪 Германия — 261 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 195 минг,

🇫🇷 Франция — 79 минг,

🇧🇷 Бразилия — 74 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 66 минг,

🇷🇺 Россия — 65 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 62 минг,

🇮🇹 Италия — 60 минг,

🇯🇵 Япония — 54 минг,

🇹🇷 Туркия — 37 минг,

🇺🇸 АҚШ — 31 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Автоҳалокат сабаб шифохонага ётқизилган 5 ёшли болада жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди

Кеча, 8 март куни пойтахтимизнинг Чилонзор туманида автобус пиёдаларни уриб юбориши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалди.

Маълум бўлишича, ҳодиса чамаси соат 11:30ларда юз берган. 1996 йилда туғилган ҳайдовчи С.М. “МАN” русумли автобусни бошқариб кетаётиб, пиёдалар ўтиш жойида икки кишини уриб юборган. Оқибатда 1952 йилда туғилган Р.З. тан жароҳатлари сабаб вафот этган. 2017 йилда туғилган Р.Я. эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.

Шундан сўнг бемор зудлик билан бош мия, бўйин, кўкрак ва бел умуртқа поғонаси, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи аъзолари МСКТ ҳамда қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзолари ультратовуш текширувларидан ўтказилган.

Натижада унга “Автотравма. Қўшма жароҳат. Бош мия ёпиқ жароҳати ва чайқалиши. Қорин бўшлиғининг ёпиқ жароҳати. Қора талоқ ёрилиши. Кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати. Ўнг ўпканинг лат ейиши. Бош энса соҳасининг эзилиб йиртилиши” каби дастлабки ташхис қўйилган. Тиббий кўрсатма ва стандартларга мувофиқ беморда зудлик билан бир неча турдаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилган.

Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида операция муваффақиятли ўтказилган.

Кўрилган тезкор даво чоралари сабабли айни пайтда беморнинг умумий аҳволи яхшиланиб, унда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизнинг 10 та ҳудудида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилмади

🔺2022 йил 9 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237059 (+14) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 9 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 3 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234360 (+75) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 3 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Фарғона вилоятида коронавирусга қарши жами қўлланилган вакциналар 5 миллион дозадан ошди

🔺9 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 103 472 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 5 266 нафарни,
2-босқич эмланганлар 24 694 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 73 512 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 46 651 764 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 745 879 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 620 774 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 285 111 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Самарқанд вилояти (11 931 доза),
🔹 Қашқадарё вилояти (11 579 доза),
🔹 Андижон вилояти (11 230 доза) банд қилди
.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73,3 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
9 март ҳолатига кўра, юртимизда 903 299 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 548 869 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 354 430 нафар
ни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (191 243 доза), Самарқанд (114 434 доза), Андижон (98 010 доза), Қашқадарё (97 201 доза), Наманган (80 900 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танқид қилиш осон, аммо бирор жўяли таклиф бериш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Бу фикрни бежиз айтаётганимиз йўқ. Сабаби кейинги вақтларда айрим тиббиёт тизими ходимлари томонидан ўз хонасидан чиқмасдан ижтимоий тармоқлар орқали соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишини асоссиз танқид қилиш ҳоллари учрамоқда.

Ваҳоланки, сўнгги йилларда юртимизда энг катта ўзгариш ва ислоҳотларга юз тутган соҳа айнан тиббиёт ва таълим йўналиши бўлди, десак муболаға қилмаймиз. Бунга эса халқимиз бугун ўз ҳаётида гувоҳ бўлмоқда.

Биргина мисол: яқин йилларгача буйрак трансплантацияси ва мураккаб юрак операцияларини юртимизда ўтказиш шунчаки орзу эди. Ҳозир эса бу каби ноёб жарроҳлик амалиётлари нафақат пойтахт, балки вилоятлар, хусусан, олис Сурхон воҳасида ҳам маҳаллий шифокорларимиз томонидан муваффақиятли амалга ошириляпти. Бундай ижобий ўзгаришлар эса соҳада жуда кўп...

Юқоридаги видеолавҳа орқали шу ҳақдаги асосли мулоҳазалар билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkoti
ЖССТ: Пандемия ҳали тугамайди. Чунки…

Бундан икки йил аввал, яна ҳам аниқроғи, 2020 йилнинг 11 март куни ЖССТ томонидан дунёда коронавирус пандемияси бошлангани расман эълон қилинган эди.

Кеча ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус шу ҳақда гапирар экан, ўтган даврда бу хавфли инфекциядан вафот этганлар сони 6 миллион кишидан ошганини қайғу билан қайд этди.

Бу биз учун жуда катта йўқотиш, — деди у. — Ҳозир дунё бўйлаб касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайиб бораётган бўлса-да, пандемия ҳали тугамайди. Чунки бунинг учун у ер юзининг барча нуқталарида бирдек якунланиши керак”.

Албатта, мазкур баёнот асосли далилларга таянади. Негаки кейинги пайтларда Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган кўплаб мамлакатларда касалланиш ва ўлим даражаси ўсишда давом этяпти.

Боз устига, шу йилнинг январь ойи бошида кипрлик олимлар томонидан “дельта” ва “омикрон” штаммлари хусусиятларини ўзида мужассам этган янги “дельтакрон” мутацияси аниқланганди. Аммо яқин-яқингача ЖССТ мазкур штаммнинг мавжудлигини шубҳа остига олиб келди.

Кеча эса ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария ван Керхове Женевада бўлиб ўтган навбатдаги брифингда “дельтакрон” Европада пайдо бўлганини расман маълум қилди.

Баёнотда келтирилишича, мазкур мутация тури Франция, Нидерландия ва Данияда аниқланди. Лекин ҳозирча жуда кам миқдорда.

Эслатиб ўтамиз, пандемия бошлангандан буён дунёда қарийб 452 миллион киши COVID-19 инфекцияси билан касалланган. Шунингдек, инфекциянинг олдини олиш мақсадида жами 11 миллиард дозага яқин вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Одам папиллома вирусини аниқлаш учун бепул скрининг текширувлари давом этмоқда

Бачадон бўйни саратони — бутунлай олдини олиш мумкин бўлган онкологик касаллик. Бунинг учун уни эрта аниқлаш, ташхислаш зарур. Бу эса касалланиш ва ўлим ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради.

Хўш, хавотирланишга қандай асос бор?

Гап шундаки, мамлакатимизда бу хасталик барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринни эгаллайди. Ўлим кўрсаткичи бўйича эса барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон бези саратонидан кейин учинчи ва туғиш ёшидаги аёллар орасида эса иккинчи поғонада қайд этилади.

Шу сабабли айни кунларда Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Жанубий Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) ҳамкорлигида жойларда ижтимоий акция ўтказилмоқда. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда Андижон вилоятидаги 2 та марказий оилавий поликлиникада бепул скрининг текширувлари ташкил этилган.

Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

Тошкент шаҳри бўйича:

📌Юнусобод тумани марказий поликлиникаси
📍Юнусобод тумани, 19-мавзе, Юнус ота кўчаси, 2-уй.

📌Чилонзор тумани марказий поликлиникаси
📍Бунёдкор шоҳкўчаси, 7-а уй.

📌Мирзо Улуғбек тумани марказий поликлиникаси
📍ТТЗ-2 мавзеси, Аҳиллик маҳалласи.

📌Яшнобод тумани марказий поликлиникаси
📍Маҳтумқули кўчаси, 2-уй.

📌Шайхонтоҳур тумани марказий поликлиникаси
📍Кўкча дарвоза кўчаси, 305-уй.

Андижон вилояти бўйича:

📌Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси
📍Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 39-уй.

📌Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-оилавий поликлиникаси
📍 Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси, 50-уй.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1,88 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 8 мартга нисбатан қарийб 40 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 328 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 265 минг,

🇩🇪 Германия — 263 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 74 минг,

🇫🇷 Франция — 69 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 68 минг,

🇯🇵 Япония — 63 минг,

🇷🇺 Россия — 57 минг,

🇮🇹 Италия — 50 минг,

🇦🇹 Австрия — 48 минг,

🇺🇸 АҚШ — 47 минг,

🇧🇷 Бразилия — 45 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни ёрқин рангларда кўриш имкониятидан бебаҳра инсонлар қисмати ачинарли, албатта. Аммо замонавий тиббиёт кўп ҳолларда қорачиқларга қайта нур бағишлаш имконини бермоқда.

Хусусан, бугунги кунда кўз касалликларининг катта қисми жарроҳлик йўли билан даволанади. Шулардан бири — катаракта. Эътиборлиси, ҳозир юртимизда кўз гавҳарини алмаштириш билан боғлиқ ноёб операциялар чоксиз ва кесмаларсиз, микроинвазив усулда амалга ошириляпти.

Сирдарё вилояти кўз касалликлари шифохонасида ўтказилган шундай мураккаб жарроҳлик амалиёти натижасида беморга ультратовуш аппарати ёрдамида сунъий гавҳар қўйилди.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа мазкур жараён тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Касалланишлар сони ортди: кеча юртимизда 70 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 10 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237129 (+70) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌23 нафари Тошкент вилоятида,
📌37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 3 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 49 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234447 (+87) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 4 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 46,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺10 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 110 796 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 5 994 нафарни,
2-босқич эмланганлар 25 653 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 79 149 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 46 762 560 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 751 873 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 646 427 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 364 260 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Андижон вилояти (14 376 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (12 865 доза),
🔹Самарқанд вилояти (11 697 доза) банд қилди
.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,1 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73,4 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Вазирнинг янги ўринбосари тизим ходимларига таништирилди

Мамлакатимиз Президентининг тегишли қарорига асосан Фазилкаримов Отабек Рустамович Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

О.Фазилкаримов 1986 йилда туғилган. 2007 йилда Тошкент молия институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бўлим иқтисодчиси сифатида бошлаган.

Кейинчалик мазкур вазирликнинг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимояни молиялаштириш бўлими иқтисодчиси, бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, департамент директори каби масъул лавозимларда меҳнат қилган.

Тажрибали мутахассис 2020 йилдан шу кунга қадар Молия вазирлигининг Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда О.Фазилкаримов тизим ходимларига таништирилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Тўйчиев ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев бошчилигида видеоконференция шаклида ўтказилган тадбирда вазирлик Марказий аппарати жамоаси ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, ҳудудий бошқармалар, тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1,81 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 9 март санасига нисбатан қарийб 70 мингта кам кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 283 минг,

🇩🇪 Германия — 226 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 218 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 84 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 74 минг,

🇫🇷 Франция — 69 минг,

🇧🇷 Бразилия — 61 минг,

🇯🇵 Япония — 61 минг,

🇮🇹 Италия — 55 минг,

🇷🇺 Россия — 50 минг,

🇦🇹 Австрия — 49 минг,

🇺🇸 АҚШ — 40 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
АОКА рейтингида ССВ Матбуот хизмати фаолияти юқори баҳоланди

АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та вазирлик ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари, жами 359 нафар матбуот котибининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди.

Республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 45 нафарининг иш натижалари юқори, 57 нафариники ўрта, 33 нафариники қониқарли, 4 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

❗️Қувонарлиси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати вазирликлар матбуот хизматлари орасида 94,6 кўрсаткич билан 4-ўринда қайд этилди.

ССВ Матбуот хизмати раҳбари мамлакат бўйлаб фаолият юритаётган 359 нафар матбуот котиби орасида кучли бешликдан жой олди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Вазирлик Франциянинг дунёга машҳур тиббиёт ассоциацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигида Франциянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез хоним билан бўлиб ўтган мулоқотда Франция соғлиқни сақлаш тизими бошқарувида алоҳида ўрин тутувчи “AP-HP” — давлат тиббиёт муассасалари ассоциацияси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш таклифи илгари сурилган эди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу ассоциация ва вазирлик ўртасида имзоланган англашув меморандуми алмашилди. Хўш, бу Ўзбекистон тиббиёти учун қандай янги имкониятларни тақдим этади?

Маълумки, “AP-HP” нафақат Европа, балки бутун дунёдаги энг йирик шифохоналар тизими ҳисобланади. У тиббиётнинг 52 йўналиши бўйича инновацион ечимлар асосида фаолият олиб боради. Ассоциацияга қарашли 44 та шифохонада 90 минг нафардан зиёд ходим йилига 5,8 миллион нафардан ортиқ беморга хизмат кўрсатади.

Ҳозиргача “AP-HP” жаҳоннинг 68 та мамлакати билан шартнома тузиб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Ўзбекистон ана шу давлатларнинг олтмиш тўққизинчиси бўлди.

Эътиборли томони, шу пайтгача Ўзбекистон ва Франция соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида бу кўламдаги келишув бўлмаган. Ушбу меморандум эса бу соҳада янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.

Қайд этилганидек, англашув меморандуми асосида юртимиз тиббиёт ходимларини Францияда ўқитиш ва малакасини ошириш амалиёти кенг йўлга қўйилади. Ўз навбатида, француз шифокорлари мамлакатимизга келиб, билим ва тажрибалари билан ўртоқлашади. Даволаш-профилактика муассасаларимиз моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилишга яқиндан ёрдам беради.

Келгусида Ўзбекистондаги шифохоналардан бирини Франция мутахассислари билан биргаликда бошқариш тажрибасини синовдан ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳужжатда тиббий суғурта, педиатрия, акушерлик-гинекология, гематология, онкология, офтальмалогия каби қатор йўналишларда ўзаро алоқаларини кенгайтириш масалалари ўз аксини топган.

Ҳамкорлик доирасида юртимизда шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш, тиббиёт ходимларини лицензиялаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш, тиббий таълим сифатини ошириш борасида ҳам Франциянинг илғор тажрибаси ўрганилади ва оммалаштирилади.

Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш соҳасига бошқарув менежменти тамойилларини кенг татбиқ этиш, фармацевтика саноатини ривожлантириш ва бу тармоққа инвестициялар киритиш, санитария хавфсизлиги йўналишларида ҳам “AP-HP” билан мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Минздрав наладил сотрудничество со всемирно известной медицинской ассоциацией

Недавно в ходе встречи с Чрезвычайным и полномочным послом Франции в нашей стране госпожой Орелией Бушез, состоявшейся в Министерстве здравоохранения, было предложено наладить партнерские отношения с ассоциацией государственных медицинских учреждений «AP-HP», которая играет особую роль в управлении французской системы здравоохранения.

Сегодня в Министерстве здравоохранения состоялся обмен подписанным меморандумом о взаимопонимании между этой ассоциацией и министерством. Какие возможности для узбекской медицины откроет это событие?

Известно, что «AP-HP» является крупнейшей системой больниц не только в Европе, но и во всем мире. Она работает на основе инновационных решений в 52 направлениях медицины. Более 90 тысяч сотрудников в 44 больницах ассоциации оказывают услуги более 5,8 миллиона пациентов в год. На сегодняшний день «AP-HP» заключила соглашения и наладила сотрудничество с 68 странами мира. Узбекистан стал шестьдесят девятой страной в этом списке.

Примечательно, что до этого дня не было соглашения такого масштаба между министерствами здравоохранения Узбекистана и Франции. Ожидается, что этот меморандум создаст новые возможности в этой области.

Отмечается, что на основе меморандума о взаимопонимании будет реализована практика обучения и повышения квалификации медицинских работников нашей страны во Франции. В свою очередь, французские врачи будут приезжать в нашу страну, делиться своими знаниями и опытом.

Будут оказывать непосредственную поддержку в укреплении и модернизации материально-технической базы наших лечебно-профилактических учреждений. В будущем также планируется апробация опыта управления одной из больниц Узбекистана совместно с французскими специалистами. В документе также нашли отражение вопросы расширения взаимоотношений в ряде направлений, таких, как медицинское страхование, педиатрия, акушерство и гинекология, гематология, онкология, офтальмология.

В рамках сотрудничества будет изучен и популяризирован передовой опыт Франции по совершенствованию неотложной и скорой медицинской помощи, внедрению системы лицензирования и сертификации медицинского персонала, повышению качества медицинского образования в нашей стране.

Кроме того, будут установлены прочные отношения с "AP-HP" в таких направлениях, как широкое применение принципов управленческого менеджмента, развитие фармацевтической промышленности и привлечение инвестиций в этот сектор, санитарная безопасность.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 40 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 11 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237169 (+40) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Тошкент вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 6 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 2 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 10 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 53 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234538 (+91) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 2 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram