Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
17 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 823 222 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 511 118 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 312 104 нафар
ни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (185 406 доза), Самарқанд (111 063 доза), Андижон (92 303 доза), Қашқадарё (79 309 доза), Наманган (72 735 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида автоҳалокат натижасида жиддий жароҳат олган 53 ёшли фуқарода жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Бемор бош мия чайқалиши, кўкрак қафаси ёпиқ шикастланиши, бир неча қовурғаларнинг ёпиқ синиши ташхиси билан операция столига ётқизилган.

Ишлаб турган юракда ўтказилган ёпиқ турдаги мураккаб жарроҳлик амалиёти мазкур муассасада илк бор бажарилди.

"Менинг юртим" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ушбу муолажа тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Узун тумани Чақар маҳалласида яшовчи фуқарога ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилган

Ижтимоий тармоқларда Узун туман тез тиббий ёрдам бўлими Чақар маҳалласи шохобчаси фельдшери чақирув манзилига яёв бориб, беморга тиббий хизмат кўрсатганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Бугунги кунда Узун туманида 180 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилиб, уларга туман “103” хизматининг 13 та санитар автомашинаси тиббий хизмат кўрсатади. Шулардан 9 таси врачлик, 4 таси фельдшерлик бригадасидан иборат.

Аниқланишича, жорий йил 13 февраль соат 20:06да туман тез тиббий ёрдам бўлими Чақар маҳалласи шохобчасига шу ҳудудда яшовчи 76 ёшли фуқаро Қ.М. томонидан чақирув келиб тушади.

Ўша вақтда “103” хизматига бириктирилган “Дамас” русумли автомашина вақтинчалик техник кўрикка юборилганлиги сабабли шохобчадан бор-йўғи 70 метр узоқликда яшовчи ушбу фуқаро хонадонига навбатчи фельдшер Б. Ибрагимов саноқли дақиқалар ичида яёв етиб бориб, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Шунингдек, техник носоз бўлган автомашина ўрнига қисқа вақт ичида техник соз ҳолатдаги бошқа “Дамас” русумли тез тиббий ёрдам автоулови Чақар маҳалласи шохобчасига бириктириб берилган.

Ўз вақтида кўрилган зарур чора-тадбирлар сабабли фуқаролардан “Тез ёрдам” хизмати фаолияти бўйича ҳеч қандай шикоятлар келиб тушмаган. Аксинча, фуқаро Қ.М. кўрсатилган сифатли тез тиббий ёрдам учун “103” хизматига ўз миннатдорлигини билдирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Тадқиқот: “Омикрон” бемор танасида 10 кунгача сақланиши мумкин

“Омикрон” — коронавируснинг аввалги штаммларига қараганда энг юқумлиси. Бу борада олимлар ҳам, мутахассислар ҳам якдил хулосада. Аммо у инсон танасида қанча вақт сақланади? Бемор вирусни бошқаларга неча кун давомида юқтириши мумкин?

Яқинда АҚШлик олимлар ўтказган тадқиқотга кўра, энг хавфли муддат — касалликнинг дастлабки уч куни. Чунки айни шу даврда танадаги вирус юки энг юқори даражаси бўлади.

“Вирус — тирик модда эмас, балки генетик код, — дейди олимлар. — У ташқи муҳитда ҳимоя қобиғида сақланади. Соғлом ҳужайралар ичида эса у илдиз отади ва танамиздаги оқсиллар, фермент тизимлари ёрдамида у кўпаяди".

Маълум бўлишича, “омикрон” инсон организмига кирганида, ҳали танада унга қарши етарлича ҳимоя бўлмайди. Оқибатда вирус шу даврда фаол кўпаяди. Фақат уч кун ўтиб, иммунитет тизими ўзига хос ҳимоя функцияларини ишга туширади ҳамда антитаначалар ҳосил қила бошлайди. Бу эса инфекцияларни аста-секин ўлдиради.

Таҳлилларга кўра, коронавируснинг “дельта” штамми бир ҳафта ичида организмда кўпайган. “Омикрон” учун эса дастлабки уч кун кифоя.

Тадқиқот учун янги вариантни юқтирган 37 нафар бемор танлаб олинди. Уларда вирус юки касалликнинг дастлабки уч кунида юқори бўлиши аниқланди. Тўртинчи кундан бошлаб эса кўрсаткичлар пасайиб, ўртача 7-9 кун ичида инфекция танадан бутунлай ғойиб бўлди.

Аслида бу ҳолат ҳар бир бемор учун индивидуал характерга эга, — дейди экспертлар. Масалан, иммунитети заиф, ортиқча вазнга эга ва ёндош касалликлари бор кишиларда уч кундан кейин вирус камая бошлашига кафолат йўқ. Аксинча, бундай одамларнинг саломатлиги кундан кунга ёмонлашиши ҳам мумкин”.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон — Россия:

Тиббиётга замонавий бошқарув менежменти кенг татбиқ этилади

Cоғлиқни сақлаш вазирлигида “Сколково” Москва бошқарув мактаби ректори Юрий Левин бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида мазкур мактаб фаолияти ҳақида тайёрланган тақдимот намойиш этилди. Унда айтилганидек, “Сколково” Москва бошқарув мактаби МДҲдаги етакчи бизнес ўқув муассасаларидан бири. Европа менежментни ривожлантириш жамғармасининг халқаро аккредитациясига эга.

Муассасадаги таълим тизими бизнеснинг барча ривожланиш босқичларини қамраб олади. Улар “бажариш орқали ўрганиш” тамойилига асосланган бўлиб, ўзида назария блоклари, амалий топшириқлар, лойиҳа иши ва халқаро модулларни жамлаган.

Учрашувда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими кадрларини “Сколково” Москва бошқарув мактабида ўқитиш ва мамлакатимизда ушбу мактаб филиалини очиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқин йилларгача фақат хорижий мамлакатларда, кейинчалик пойтахтимизда амалга оширилган ноёб операциялар эндиликда вилоят ва туманларда ҳам ўтказилмоқда. Бу эса ихтисослаштирилган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш имконини беряпти.

Хусусан, буйрак ва жигар трансплантацияси, кардиохирургик ва кам инвазив жарроҳлик амалаётлари босқичма-босқич ҳудудларда ҳам йўлга қўйилмоқда.

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига ўтган йилларда 120-140 минг нафар аҳоли мурожаат қилгани, 2021 йилга келиб эса бу кўрсаткич 80 минг нафарга қисқаргани сўзимиз тасдиғи.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу йўналишда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 200дан пасайди. Бу - 5 январдан буён энг паст кўрсаткич

🔺2022 йил 18 февраль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235063 (+191) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌19 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌23 нафари Тошкент вилоятида,
📌84 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 37 нафар,
🔹Андижон вилоятида 19 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 18 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилоятида 5 нафар,
🔹Наманган вилоятида 14 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 2 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 7 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 39 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 20 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 179 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 1023 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 224458 (+1382) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1617 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 42 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда COVID-19га қарши эмлаш учун қарийб 151 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺18 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 165 808 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15 599 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 46 738 нафарни,
💉3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 103 471 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 44 798 831 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 607 708 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 15 176 141 нафарни,
💉3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 10 014 982 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (31 860 доза),
📌Андижон вилояти (22 167 доза),
📌Тошкент шаҳри (18 795 доза)
ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 91,4 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 71,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
18 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 843 265 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 518 206 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 325 059 нафар
ни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (185 772 доза), Самарқанд (111 465 доза), Андижон (92 982 доза), Қашқадарё (94 076 доза), Наманган (73 385 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Жиззахда ўтган йили мингдан ортиқ мураккаб кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Эндиликда бу рақамлар янада ортади

Бу ерда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари бошчилигида 2020 йил декабрь ойидан бошлаб юрак тож томирларида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келинмоқда.

2021 йил май ойида эса вилоятда илк бор юракнинг мураккаб очиқ операцияси муваффақиятли амалга оширилди. 👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Навоийда эскалатордан йиқилган боланинг саломатлиги вазирлик назоратида

Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуасида бобо ва набира эскалатордан қулаб тушгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ҳодиса 18 февраль куни соат тахминан 20:30да содир бўлган. Улар мажмуанинг 5 ва 4-қаватлари оралиғидаги эскалаторда мувозанатини йўқотиб, 1-қаватга йиқилган.

1969 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олган 3 ёшли набира А.Т. эса зудлик билан вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилган.

Шундан сўнг унда стандарт бўйича неврологик, ультратовуш ва бош мия МСКТси каби қатор текширувлар амалга оширилган.

Бемор А.Т.га "Қўшма жароҳат. Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Ўрта оғир даражаси. Пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Ўнг томонлама чаноқ суяклари синиб силжиши. Ўнг ўпка лат ейиши. Чап сон пастки учлиги юмшоқ тўқималари лат ейиши" дастлабки ташхиси қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг ҳолатини назоратга олган. Тиббиёт ходимлари стабил оғир аҳволдаги беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Унга стандарт асосида тегишли тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар қарийб 1500 нафарни ташкил қилди

🔺2022 йил 19 февраль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235267 (+204) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌46 нафари Тошкент вилоятида,
📌72 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 18 нафар,
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 13 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 17 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 16 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 26 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 22 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 206 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 1091 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 225937 (+1479) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1619 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 38 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
АНОНС

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида коронарография, стентлаш, юракка кардиостимулятор ўрнатиш, юрак аритмияларини бартараф этиш, туғма юрак нуқсонларини коррекция қилиш каби 10 турдаги юқори технологияли операциялар ўтказилмоқда.

Бунда муассасада фаолият юритаётган малакали кардиохирургларнинг хизмати катта, албатта. Эътиборлиси, уларнинг бир гуруҳи жаҳоннинг нуфузли тиббиёт клиникаларида ишлаб, Жиззахга қайтган маҳоратли шифокорлардир.

Каналимиз орқали ана шу ёш мутахассислар фаолияти ҳақида материаллар бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда COVID-19га қарши эмлаш учун қарийб 156 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺19 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 156 659 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 11 341 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 35 301 нафарни,
💉3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 110 017 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 44 955 490 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 619 049 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 15 211 442 нафарни,
💉3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 10 124 999 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (34 432 доза),
📌Андижон вилояти (20 940 доза),
📌Тошкент шаҳри (16 905 доза)
ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 91,4 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 71,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
19 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 849 112 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 521 812 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 327 300 нафар
ни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (186 138 доза), Самарқанд (111 826 доза), Қашқадарё (94 778 доза), Андижон (93 456 доза), Наманган (74 943 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда неонатал хирургия мактаби яратилмоқда

ССВ Матбуот хизмати тиббиёт фанлари доктори, профессор, II даражали “Саломатлик” ордени соҳиби Бахтиёр Эргашев билан юртимизда неонатал хирургия истиқболларига доир суҳбатини давом эттиради.

📌“Интенсив палата” тажрибаси

— Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик марказимизда янги тажрибани йўлга қўйганмиз, — дейди муассаса раҳбари Б. Эргашев. — Яъни Хирургия бўлимининг ўзида интенсив палата ташкил этилди. Бу кичик реанимация хонаси бўлиб, чақалоқ операциядан олдин ҳам, кейин ҳам шу ерга ётқизилади.

Бу тажриба хирургларнинг масъулиятини икки карра оширади. Чунки жарроҳ операциядан кейин беморни реаниматолог-шифокорга топширгач, унинг кейинги аҳволидан бехабар қолади. Эндиликда ҳар бир хирург чақалоқнинг туғилишидан то операциядан кейинги муолажаларгача бўлган жараёнларни бевосита назорат қилиб боради.

📌800-900 грамм чақалоқда ҳам жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши мумкин

— Эрта туғуруқларда ҳам жарроҳлик амалиётлари ўтказишга тўғри келади. Ҳатто, бундай операциялар тиббий кўрсатмага мувофиқ, 800-900 граммлик чақалоқларда ҳам бажарилиши мумкин.

Муассасамизга Қозоғистон ва Тожикистон каби қўшни давлатлардан ҳам беморлар олиб келинади. Шундай экан имкониятларимизни янада кенгайтириш зарур. Бу кўпроқ тиббий технология масаласига бориб тақалади. Шунга қарамай, ўтган йили 2020 йилга нисбатан 7,8 фоиздан ортиқ бемор қамраб олинди.

📌Ҳудудлар учун 40 нафардан зиёд неонатал хирург тайёрланди

— Ўқув-даволаш-методик маркази бўлгани учун муассасамизда мутахассислар тайёрлаш ишлари ҳам йўлга қўйилган. Жумладан, ўтган давр мобайнида 4 та вилоятдаги ҳудудий марказларимиз учун 40 нафардан ортиқ неонатал хирург тайёрланди. Келгусида бу йўналишда мутахассислар тайёрлаш қамрови ва сифатини янада оширишни мақсад қилганмиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча дунёда 1,48 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 18 февралга нисбатан қарийб 500 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇷🇺 Россия — 177 минг,

🇩🇪 Германия — 114 минг,

🇧🇷 Бразилия — 105 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 104 минг,

🇯🇵 Япония — 81 минг,

🇹🇷 Туркия — 80 минг,

🇫🇷 Франция — 76 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 54 минг,

🇮🇹 Италия — 50 минг,

🇺🇸 АҚШ — 46 минг,

🇲🇽 Мексика — 41 минг,

🇨🇱 Чили 35 минг.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизнинг 11 та ҳудудида 160 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 20 февраль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235427 (+160) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌27 нафари Тошкент вилоятида,
📌77 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 15 нафар,
🔹Андижон вилоятида 9 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 16 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 15 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 241 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 1123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 227423 (+1486) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1621 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 34 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга Sputnik Light вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Мамлакатимизга 135 875 доза Sputnik Light вакцинаси келтирилди.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 53 715 423 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

💉2 404 480 дозаси AstraZeneca;

💉38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉6 322 860 дозаси Moderna;

💉2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac;

💉 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 44,9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, Sputnik Light билан тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Дунёнинг етакчи клиникасида ишлаган ўзбек шифокори Жиззахга қайтди

Юрак соҳасидаги жарроҳлик операциялари ўта мураккаб ва анчайин хавфли. Шу сабабли юртдошларимиз яқин йилларгача бундай муолажалар учун ривожланган мамлакатлар клиникаларига бориб даволанишга мажбур эди.

Эндиликда эса бунга ҳожат йўқ. Нафақат пойтахтимиз, балки жойларда ҳам аорта-коронар шунтлаш, юрак клапанларини алмаштириш, орттирилган ва туғма юрак нуқсонларини бартараф этиш каби мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда.

Бунда юксак билим ва малакага эга, хорижий давлатларда тажриба орттириб қайтган шифокорларимизнинг ҳам хизмати катта.

Фарудун Тўраев — шундай маҳоратли анестезиолог-реаниматологлардан бири. Ҳозир 29 ёшда. Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридан. Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

2019-2021 йилларда Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир касалликлари жарроҳлик марказида кардиоанестезиология ва реанимация йўналишида ординатурада ўқиган. Шундан сўнг мазкур марказда ишлаб тажриба орттирган.

Россиядаги фаолиятим давомида юрак-қон томир тизимидаги деярли барча операцияларда иштирок этдим, дейди Ф. Тўраев. — Қолаверса, кардиохирургик амалиётларда анестезия, яъни наркоз беришнинг ўзига хос усуллари, операциядан кейин беморларни реанимацияда даволаш, сунъий юрак аппарати билан ишлашни ўргандим.

Ана шу даврда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида янги очилган Кардиохирургия бўлимида ишлаш таклифи тушди. Аслида бу соҳани танлашим, қолаверса, хорижда билим оширишдан мақсадим халқимиз саломатлигига кўпроқ ҳисса қўшиш эди. Шунинг учун ҳеч иккиланмай, Ватанга қайтдим.

Фарудун суҳбат давомида Ўзбекистонда кардиохирургия соҳасидаги имкониятлар Россиядагидан кам эмаслигини, аксинча бу йўналиш жадал ривожланаётганидан тўлқинланганини таъкидлайди.

— Кардиохирургия юқори технологик жараён бўлгани учун аввалига бироз ҳадик бор эди, — дея сўзида давом этади шифокор. — Ўзбекистонда бунга мос шароит бормикан, деб ўйлаганим ҳам рост. Жиззахдаги биринчи иш кунимдаёқ фикрим мутлақо ўзгарди. Бу ерда яратилган шароитлар, тиббий технология ва жиҳозлар кутганимдан аъло экан.

Филиалда иш бошлаганимдан буён ўтган 6 ойдан зиёд вақт ичида тўқсондан ортиқ операцияда иштирок этдим. Бу ерда устоз шифокорлар кўмагида тажрибамни янада оширяпман. Келгусида юртимизда юрак-қон томир хасталикларига чалиниш ҳолатлари камайишига оз бўлса-да ҳиссам қўшилса, ўзимни жуда бахтиёр сезаман.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Пандемия чекинмоқда: Дунёда касалланиш кўрсаткичлари 30 фоизга пасайди

Ўтган ҳафтада дунё бўйича 13,7 миллионга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу, 7 — 13 февраль саналари оралиғида қайд этилган касалланиш ҳолатларига нисбатан 30 фоиз кам кўрсаткичдир.

Сўнгги етти кунда COVID-19 ташхиси қўйилган энг кўп бемор Россияда рўйхатга олинган — 1,2 миллион нафар. Шунга қарамай, мутахассислар бу ерда аввалги ҳафтага нисбатан бироз пасайиш кузатилганини таъкидлашмоқда.

Иккинчи ўринни 1,1 миллионга яқин кўрсаткич билан Германия банд этди. Бу давлатда ҳам касалланишлар сони 10 фоиз камайган.

Бразилия эса учинчи ўринда — мамлакатда 770 мингдан одам коронавирусни юқтирган. Пасайиш миқдори аввалги ҳафтага қиёслаганда деярли 50 минг кишини ташкил этган.

Тўртинчи ўринни 630 мингга яқин ҳолат билан АҚШ эгаллади. Мамлакатда ҳозир кунига ўрта ҳисобда 115 мингга яқин беморда инфекция аниқланмоқда.

Осиёда энг кўп касалланиш кўрсаткичлари Япония ҳиссасига тўғри келяпти. Ушбу давлатда кунига 90-100 минг атрофида янги ҳолатлар рўйхатга олинмоқда.

Ҳиндистонда эса аксинча, касалланишлар сони бир ҳафта ичида икки баравар камайди. Айни пайтда бу ерда кунига 30 мингга яқин беморда COVID-19 инфекцияcи аниқланяпти.

Европада кунлик ҳолатлар Нидерландия ва Италияда 50 мингдан ошади, Буюк Британияда 40 мингга яқин. Аммо бу ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Бельгия ва Польшада касалланишлар ҳафта давомида икки, Испания, Чехия ва Руминияда бир ярим баравар, Португалия ва Украинада эса учдан бирига камайди.

Лотин Америкасида пасайиш динамикаси минтақанинг деярли барча мамлакатларига тааллуқли. Масалан, ўтган ҳафта давомида Мексикада кунига ўртача 20 минг, Аргентинада эса қарийб 12 минг бемор коронавирусга чалинган.

Дунёда COVID-19дан ўлим кўрсаткичлари ҳам аввалги ҳафтага нисбатан 15 мингтага камайиб, ҳаётдан кўз юмганлар сони 61 минг нафарни ташкил этди. Шундан катта қисми АҚШда қайд этилди —12 минг нафар.

Иккинчи ўринда — Бразилия. Мамлакатда ҳафта давомида 5,3 мингдан зиёд бемор хасталикдан вафот этди. Россияда эса бу кўрсаткич 5,25 минг нафарни ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi