Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.34K photos
2.46K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Коронавирус: кунлик касалланишлар сони 800дан камайди, яна 2 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 7 февраль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 230401 (+773) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌18 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌22 нафари Андижон вилоятида,
📌22 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌10 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Навоий вилоятида,
📌14 нафари Наманган вилоятида,
📌40 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Сирдарё вилоятида,
📌23 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌34 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌105 нафари Тошкент вилоятида,
📌445 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 27 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 34 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 9 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 62 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 7 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 27 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 121 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 74 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 37 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 55 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 213123 (+474) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1588 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 129 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

CCВ: 280 минг нафардан ортиқ бола коронавирусга қарши тўлиқ вакцина курсини олди

💉Юртимизда 10 ой давомида 2 183 381 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилган бўлиб, бу умумий эмланишларнинг 5 фоизини ташкил қилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

👫10 ой давомида 12 ёшдан катта болаларнинг 280 140 нафари коронавирусга қарши тўлиқ вакцина курсини олди.

📌Маълумот учун, ўтган йил юртимизга жами 2 626 650 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

ССВ: Юртимизда 3 047 087 доза Moderna вакцинаси
эмлаш жараёнларида қўлланилди

💉Юртимизга келтирилганига ҳали кўп вақт бўлмаган Moderna вакцинасининг 3 047 087 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилди.


Бу эса жами қўлланилган вакциналарнинг 7 фоизини ташкил қилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўтган 10 ой давомида юртимизга жами 3 500 460 доза Moderna вакцинаси келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

ССВ: Юртимизда 1,7 миллион дозадан ортиқ Sinovac вакцинаси эмлаш
жараёнларида қўлланилди

💉Мамлакатимизда COVID-19га қарши вакцинация жараёнининг ўтган 10 ойи мобайнида Sinovac вакцинасининг 1 740 674 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Бу жами қўлланилган вакцинанинг 4 фоизини ташкил қилмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўтган вақт давомида юртимизга жами 1 976 000 доза Sinovac вакцинаси келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#эмлаш_2022

ССВ: Юртимизда 82 минг дозадан ортиқ Sputnik Light вакцинаси эмлаш
жараёнларида қўлланилди

💉Мамлакатимизга энг сўнгги бўлиб олиб келинган Sputnik Light вакцинасининг 82 607 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

📌Ўтган вақт давомида юртимизга жами 207 500 доза Sputnik Light вакцинаси келтирилган.

❗️Маълумот учун, Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, тўлиқ эмланиш учун унинг бир дозасини олиш кифоя.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча COVID-19га қарши эмлаш учун 85 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺7 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 85 625 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 292 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 30 439 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 35 894 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 631 704 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 459 281 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 827 640 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 344 783 нафарни ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,7 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 69,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Январь ойида энг кўп туғилиш қайси ҳудудда қайд этилди?

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида республика бўйича 69 минг 198 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6918 тага кўп.

Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони:

Қорақалпоғистон Республикаси. – 3408 та

Андижон вилояти – 6249 та

Бухоро вилояти – 3493 та

Жиззах вилояти – 3198 та

Қашқадарё вилояти – 7417 та

Навоий вилояти – 1934 та

Наманган вилояти – 6046 та

Самарқанд вилояти – 8516 та

Сурхондарё вилояти – 6060 та

Сирдарё вилояти – 1915 та

Тошкент вилояти – 4184 та

Фарғона вилояти – 7528 та

Хоразм вилояти – 3386 та

Тошкент шаҳри – 5864 та.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Вазирлик кадрларни шаффофлик мезони асосида ишга қабул қилиш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқмоқда

Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги мавжуд вакант ўринларга очиқ мустақил танлов ўтказилмасдан ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилмаган ҳолда ходимлар ишга қабул қилинаётганлиги бўйича турли хабарлар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Вазирлик фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизматини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлардан келиб чиққан ҳолда Марказий аппарат ва тизимдаги қуйи ташкилотлар фаолиятини бугунги кун талабларига мувофиқ шакллантириш, тажрибали ва креатив фикрлайдиган кадрларни тизимга жалб қилишга қаратилган ташкилий тузилма лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу лойиҳа тасдиқлангандан сўнг барча лавозимларга Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда очиқ танлов эълон қилинади ва кадрлар шаффоф тарзда танлаб олинади.

Янгиланган ташкилий тузилма лойиҳаси тасдиқлангунга қадар вакант лавозимларга раҳбар ва ходимлар очиқ танлов асосида ғолиб аниқланган кунгача вазифа бажарувчи этиб тайинланмоқда.

Очиқ танлов ўтказилгандан сўнг унинг натижалари белгиланган тартибда эълон қилиб борилади.

Шу билан бирга, қуйи тиббиёт тизимига ходимларни шаффофлик мезони асосида ишга олиш, резюмеларни электрон навбат бўйича қабул қилиш борасида вазирлик томонидан тегишли ишлар олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ дунё бўйича коронавирусга қарши эмланиш кўрсаткичлари пастлигидан жиддий хавотирда

Пандемия қачон тугашини ҳозирча аниқ билмаймиз. Аммо сўнгги кунларда дунё бўйича коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари сезиларли даражада камая бошлагани ижобий ҳолат.

Шунга қарамай, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутасаддилари ҳамон хавотирда. Хусусан, ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг фикрича, пандемия қанча узоқ давом этса, унинг оқибатлари шунча жиддий бўлади.

Бундай вазиятда ЖССТ томонидан қўйилган мақсадга эришиш муҳим, — дейди Т.Гебрейесус. — Яъни жорий йил ўрталарига қадар дунё аҳолисининг камида 70 фоизи тўлиқ босқичда эмланиши лозим”.

Бироқ ҳозирги кунда ушбу кўрсаткич бор-йўғи 42 фоизни ташкил этмоқда. Африка мамлакатларида эса 25 фоизга ҳам етмайди.

ЖССТ етакчи эпидемиологи Мария ван Керхове ҳам бу борада ўз хулосаларини айтди. Унинг таъкидлашича, сўнгги тўрт ҳафта ичида дунё бўйича коронавирус туфайли ўлимлар сони кескин ошган.

Ҳозирча “омикрон” штаммининг тўртта мутацияси бизга маълум, — дейди мутахассис. — Яъни вируснинг ВА.1, ВА.1.1, ВА.2 ва ВА.3 турлари кузатиляпти. Улар орасида ВА.2. энг юқумлиси деб баҳоланмоқда".

Экспертнинг сўзларига кўра, CОVID-19 га қарши эмланиш касалликдан ҳимояланишнинг энг ишончли усулидир. Шу сабабли ЖССТ ва унинг ҳамкорлари имкон қадар кўпроқ аҳоли қатламини вакциналар билан таъминлаш чораларини кўряпти.

Аммо бу етарли эмас, — деб қўшимча қилади Мария ван Керхове. Беморлар ҳаётини сақлаб қолиш — бош мақсадимиз. Бунинг учун нафақат вакциналар, балки коронавирусга қарши барча воситалардан самарали фойдаланишимиз керак. Хасталик тарқалишига чек қўя олсаккина, янги штаммлар пайдо бўлиш хавфи камайиши мумкин”.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ юртдошларимизни коронавирусга қарши ўз вақтида эмланишга чақиради

Шу йилнинг январь ойида Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига жами 8601 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, улардан 6856 нафарини катталар, 811 нафарини ҳомиладор аёллар, 934 нафарини эса болалар ташкил этди.

Афсуски, ушбу беморларнинг 8243 нафари коронавирусга қарши вакцина олмаган. Касалланганларнинг бор-йўғи 358 нафари, яъни 4,1 фоизи COVID-19 га қарши эмланган, холос. Уларнинг орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.

Аксинча, вакцина олмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ҳатто, ўлим ҳолатлари ҳам кузатилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор юртдошларимизни ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, коронавирусга қарши вакцина олишга ҳамда бустер доза билан эмланишга чақиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Минздрав призывает соотечественников вовремя вакцинироваться против коронавируса

В январе этого года в инфекционнные больницы в Зангиате был госпитализирован 8601 больной, из которых 6856 составили пожилые люди, 811 — беременные женщины и 934 — дети.

К сожалению, 8243 человека из их числа не были вакцинированы против коронавируса. Всего лишь 358 больных, то есть 4,1 процента госпитализированных получили до этого вакцины от COVID-19. Среди них смертных случаев зафиксировано не было.

Напротив, у невакцинированных пациентов болезнь протекала в тяжелой и крайне тяжелой формах, и в некоторых случаях окончилась летальным исходом.

Исходя из этого, Министерство здравоохранения еще раз призывает соотечественников внимательнее относиться к своему здоровью, получить вакцину и бустерную дозу от коронавируса.

Министерство здравоохранения
Республики Узбекистан.
❗️Кеча юртимизда 780 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 8 февраль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 231179 (+778) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌27 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌17 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Навоий вилоятида,
📌13 нафари Наманган вилоятида,
📌37 нафари Самарқанд вилоятида,
📌8 нафари Сирдарё вилоятида,
📌45 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌23 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌175 нафари Тошкент вилоятида,
📌375 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
🔹Андижон вилоятида 30 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 25 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 35 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 48 нафар,
🔹Навоий вилоятида 11 нафар,
🔹Наманган вилоятида 21 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 62 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 13 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 68 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 136 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 18 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 114 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 213736 (+613) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1592 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 133 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча COVID-19га қарши эмлаш кўрсаткичлари бўйича Қашқадарё вилояти етакчилик қилди

🔺8 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 83 474 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 16 975 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 32 131 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 34 368 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 715 178 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 476 256 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 859 771 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 379 151 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (14 805 доза),
📌Андижон вилояти (11 179 доза),
📌Тошкент шаҳри (8 659 доза) ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,8 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 69,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
8 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 772 732 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 480 316 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 292 416 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (180 128 доза), Самарқанд (110 759 доза), Андижон (84 602 доза), Қашқадарё (69 686 доза), Наманган (69 605 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ: Дунёда “омикрон”дан ўлим кўрсаткичлари ортмоқда

Ўтган ҳафтада дунё бўйича коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари аввалги ҳафтага нисбатан 17 фоизга камайди. Аммо касалликдан вафот этганлар сони, афсуски, 7 фоизга ошди. Бу ҳақда кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳафталик ҳисоботида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 31 январдан 6 февралгача 19 миллиондан зиёд киши COVID-19 инфекциясини юқтирган. Улардан қарийб 68 минг нафари касалликнинг оғир асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Шунингдек, ҳафта давомида энг кўп янги ҳолатлар АҚШда рўйхатга олинган — 1,8 миллион. Иккинчи ўринни 1,7 миллион кўрсаткич билан Франция эгаллаган. Кейинги ўринларни Германия (1,28 млн.), Бразилия (1,24 млн.) ва Ҳиндистон (1 млн.) банд этган.

ЖССТнинг ҳисоботида келтирилишича, сўнгги 30 кун ичида олинган таҳлил намуналари коронавируснинг “омикрон” штамми 96,7 фоиз доминант вариантга айланганини тасдиқлайди. Қолган ҳолатларни эса “дельта” мутацияси ташкил этган.

Россиядаги Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази лаборатория мудири Сергей Альховскийнинг фикрича, “омикрон” барибир “дельта”ни бутунлай сиқиб чиқара олмайди. Яъни аввалги штамм кичикроқ ҳажмда бўлса-да сақланиб қолади.

Ўз навбатида, мутахассис “омикрон” билан касалланган беморда ҳосил бўлган иммунитет, яъни антитаначалар “дельта” ёки шу сингари бошқа мутацияларга қарши яхши самара бермаслигини таъкидлади.

Германия соғлиқни сақлаш вазири эса “омикрон” штамми коронавируснинг охирги варианти бўла олмайди, деган хулосада. Унинг сўзларига кўра, ҳозир CОVID-19 билан касалланиш даражаси юқори. Бу эса вируснинг мутацияга учраши учун қулай шароитдир.

Ана шундай мураккаб эпидемиологик вазиятда янги штаммлар юзага келмаслигини тасаввур қилиб бўлмайди, — дейди вазир. — Шундай экан, пандемия “омикрон” билан тугаши имконсиз. Биз фақат янги мутациялар зарарсизроқ бўлишига умид қилишимиз мумкин, холос”.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча жаҳон бўйича коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари кескин ошиб, 3,1 миллион кишида мазкур инфекция аниқланди. Бу 7 февралга нисбатан қарийб 900 мингта кўп ҳолатдир.

Энг юқори кунлик касалланиш кўрсаткичлариқуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇩🇪 Германия — 381 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 380 минг,

🇫🇷 Франция — 235 минг,

🇺🇸 АҚШ — 194 минг,

🇧🇷 Бразилия — 177 минг,

🇷🇺 Россия — 164 минг,

🇹🇷 Туркия — 111 минг,

🇮🇹 Италия — 102 минг,

🇯🇵 Япония — 101 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 71 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 66 минг,

🇸🇪 Швеция — 66 минг.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
СамДТИ Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда олис ҳудудларда мунтазам тиббий кўрик ташкил қилмоқда 👉Батафсил

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️11 январдан буён илк бор кунлик касалланишлар сони 700дан камайди

🔺2022 йил 9 февраль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 231871 (+692) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌22 нафари Андижон вилоятида,
📌14 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌40 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌14 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌27 нафари Хоразм вилоятида,
📌135 нафари Тошкент вилоятида,
📌339 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
🔹Андижон вилоятида 31 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 17 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 20 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 43 нафар,
🔹Навоий вилоятида 9 нафар,
🔹Наманган вилоятида 22 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 65 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 17 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 127 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 80 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 29 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 254 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 214468 (+732) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1595 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 114 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча COVID-19га қарши эмлаш учун 78 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺9 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 78 266 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15 469 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 32 323 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 30 474 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 793 444 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 491 725 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 892 094 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 8 409 625 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (13 819 доза),
📌Андижон вилояти (9 741 доза),
📌Фарғона вилояти (9 445 доза) ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,8 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 69,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
9 февраль ҳолатига кўра, юртимизда 781 158 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 482 531 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 298 627 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (181 916 доза), Самарқанд (110 779 доза), Андижон (84 950 доза), Қашқадарё (71 489 доза), Наманган (70 080 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоят эндокринология диспансери авваллари эски бинода фаолият юритар, зарур тиббий жиҳозлар, малакали мутахассислар етишмаслиги сабабли ҳудуд аҳолиси шифо истаб пойтахтга боришга мажбур эди.

Бугунга келиб эса мазкур тиббиёт муассасасида вазият буткул ўзгарди. Хусусан, диспансер биноси қайта реконструкция қилиниб, замонавий ва энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди.

Натижада шифохонанинг ўзида эндокрин безлардаги мураккаб операцияларни бажариш имкони яратилди. Эътиборлиси, 2018 йил бу ерда 230га яқин жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса, 2021 йилга келиб, 500га яқин юқори технологик операциялар бажарилди.

Бу билан воҳалик беморларнинг республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига бориши учун деярли ҳожат қолмади.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган "Тафсилот" кўрсатувида шу ҳақида батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi