Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.42K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ЖССТ: “Омикрон” билан касалланиш ҳолатлари ҳар 2-3 кунда икки баробар ортмоқда

Коронавируснинг янги штамми дунё бўйлаб қанчалик тез тарқалаётган бўлса, жаҳон олимлари ҳам бу мутациянинг хавфли томонлари, хусусияту асоратларини шундай шиддат билан тадқиқ этмоқда. Натижада “омикрон” ҳақида кунига янгидан-янги маълумот ва хулосалар пайдо бўляпти.

Масалан, ЖССТнинг COVID-19га қарши курашиш бўйича махсус вакили Дэвид Набарронинг қайд этишича, ушбу штамм билан касалланиш ҳолатлари ҳар 2-3 кунда икки баробар ортиб бораётир.

Хавотирли жиҳати, бу борадаги кўрсаткичлар бир ҳафта ичида 8 баробар ошиши мумкин. Икки ҳафтадан сўнг эса вазият 40 баробар хавфлироқ тус олиши эҳтимоли катта.

Ўшанда бундай ўта мураккаб эпидемиологик ҳолат, энг аввало, Буюк Британия соғлиқни сақлаш тизимини жуда танг аҳволга солиб қўяди. Европа, қолаверса, жаҳоннинг бошқа мамлакатлари ҳам пандемиянинг янги тўлқинидан катта зарар кўради.

Аслида, Буюк Британияда ҳозирнинг ўзидаёқ аҳвол ташвишланарли. 15 декабрь ҳолатига кўра, бу ерда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари қарийб 78 мингтага етган.

Яқинда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид мамлакатда “омикрон” қайд этилган беморлар сони 4,7 минг нафарни ташкил этаётганини маълум қилган эди. Орадан 3 кун ўтиб бу кўрсаткич 10 мингтага етди.

Шунга қарамай, мутахассислар вакцинация самарасига катта умид боғлашяпти. Хусусан, қўшимча дозада эмланганлар “омикрон”дан ишончли ҳимояланиши ёки уларда касаллик енгил ўтиши айтиляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда яна 220 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 200 нафардан зиёд бемор соғайди

🔺2021 йил 16 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196739 (+217) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌24 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌9 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌53 нафари Тошкент вилоятида,
📌72 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 17 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 19 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 7 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 34 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 193478 (+201) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1453 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимизда жами 36,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.

🔺16 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 200 444 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 39 297 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 111 290 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 49 857 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 948 391 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 433 447 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 12 287 272 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 227 672 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (33 255 доза),
📌Тошкент шаҳри (24 587 доза),
📌Фарғона вилояти (22 612 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️16 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 534 861 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (104 479 доза), Самарқанд (90 854 доза), Андижон (60 504 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Ўзбекистон нейрохирургиясида муҳим янгилик — тутқаноқ касаллигини замонавий усулда даволаш йўлга қўйилди

Сўзлаш, эшитиш, кўриш, ҳид ва таъм билиш, ҳаракатланиш, имо-ишоралар ҳамда бошқа сезги органларимиз фаолияти бош миямизда жойлашган 12 жуфт нерв орқали бошқарилади. Инсоннинг ушбу аъзоси 100 миллиард нейрон ва триллион ҳужайралардан ташкил топган. Бу маълумотлар марказий асаб тизими касалликлари муолажасида мияга тиғ теккизиш нақадар мураккаб амалиёт эканлигини англатади.

Нейрохирургия — айни шу фаолият, яъни мия ва орқа мия, шунингдек, унинг периферик бўлимларини операция орқали даволаш билан шуғулланувчи жарроҳлик соҳаси.

Ҳозирги кунда бу йўналишда мамлакатимиз бўйича туғма нуқсон билан туғилиш, умуртқа поғонаси дегенератив-дистрофик касалликлари ҳамда марказий нерв тизими қон томирлари хасталиклари энг юқори ўринларни эгаллайди, — дейди Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ғайрат Кариев. — Жорий йилнинг ўтган даврида муассамизда ана шундай беморларда 2401 та операция ўтказилди.

Жойлардаги 11 та ҳудудий филиалимизда эса 81 турдаги нейрохирургик жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда. Уларнинг 50 фоизгача қисмини юқори технологик операциялар ташкил этяпти. Бундан ташқари, ҳудудлардаги даволаш муассасаларининг нейрохирургия бўлимларида ҳам шундай муолажалар йўлга қўйилган. Натижада марказимизга мурожаат қилувчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар камайди.

Шунингдек, марказимизда турли оғриқ синдромларини операциясиз ва асоратсиз бартараф этадиган Радиочастоталик абляция даволаш ускунаси ишга туширилди. Эндоваксуляр жарроҳлик амалиёти, интраоперацион нейромониторинг имконини берувчи нейрофизиологик усулдаги муолажалар йўлга қўйилди.

Эъзоза Мамасолиева — 8 ёш. Пойтахтимизнинг Сергели туманида яшайди. Яқинда оёқларида ҳаракат чекланиши, ўнг оёқ гипотрофияси, бел ва оёқлардаги кучли оғриқ шикояти билан марказга мурожаат қилган. Беморга тизимли текширувлар асосида марказий нерв тизимининг туғма нуқсони, орқа миянинг кўкрак қисми диастематомиелия ва тетринг-синдроми ташхиси қўйилди.

Шундан сўнг унда тўлиқ микроскоп остида, интраоперацион нейромониторинг ёрдамида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Операциядан кейин Эъзозанинг умумий аҳволи яхшиланди ва неврологик ўчоқли белгилар йўқолди.

Қолаверса, бу ерда жорий йилдан бошлаб тутқаноқ касаллигини замонавий усулда даволаш йўлга қўйилди. Масалан, Қозоғистон Республикасидан мурожаат қилган 31 ёшли Гулбол Аймахонова шундай хасталикдан азият чекарди. Марказнинг малакали шифокорлари томонидан унда юқори технологик мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Операциядан сўнг беморда неврологик асоратлар, эпилептик тутқаноқ ҳуружлари кузатилмади. Бу эса Ўзбекистон нейрохирургиясидаги муҳим янгиликдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🇺🇿🇰🇷 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилди.

Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида соғлиқни сақлаш, «ақлли» шаҳарлар, энергетика, нодир металлар соҳасида ҳамкорлик қилиш, лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қатор келишувлар имзоланди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, деганларидек, ҳар бир инсон касал бўлиши, шифокор кўмагига эҳтиёж сезиши мумкин. Бунда энг биринчи бўлиб “Тез ёрдам” хизмати ходимлари ёрдамга ошиқади.

Бироқ улар доим ҳам чақирув манзилига ўз вақтида етиб боролмаслиги ва беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсата олмаслиги мумкин. Бунга эса кўпинча асоссиз ва ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.

Афсуски, аксарият ҳолларда у ёки бу сурункали касаллиги бор беморлар гоҳ қон босимини ўлчатиш, гоҳида қайсидир уколни қилдириш ёки бўлмаса, режали даволаш муолажалари учун ҳам "Тез ёрдам" чақиришади. Уларнинг бу хатти-ҳаракати ушбу хизмат фаолияти ва сифатига салбий таъсир этади.

Энг ёмони, тиббий ёрдамга чинакам муҳтож беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.

Тез тиббий ёрдам ходимлари ишида ҳар бир дақиқа ҳисобли эканини билиб туриб, бу ишни амалга оширувчи юртдошларимизга ушбу видеороликдаги ҳолат ибрат бўлади, деган умиддамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 160 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 17 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196900 (+161) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌9 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌27 нафари Тошкент вилоятида,
📌59 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 9 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 11 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 26 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 12 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 22 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 46 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 79 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 193709 (+231) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1456 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимизда жами 37,1 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.

🔺17 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 204 317 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 43 690 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 109 174 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 51 453 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 37 152 708 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 477 137 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 12 396 446 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 279 125 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (42 556 доза),
📌Тошкент шаҳри (24 377 доза),
📌Андижон вилояти (21 112 доза) банд қилди.


❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 86,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️17 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 543 761 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (105 056 доза), Самарқанд (93 790 доза), Андижон (61 098 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Все мы люди, и каждый из нас может заболеть, нуждаться во врачебной помощи. В таких ситуациях первыми на помощь спешат сотрудники службы «Скорой помощи».

Но не всегда они могут своевременно прибыть по нужному адресу и оказать первую медицинскую помощь больному. И не редко причиной этому служат ложные и безосновательные вызовы.

К сожалению, в основных случаях больные с той или иной хронической болезнью вызывают скорую помощь для того, чтобы измерить артериальное давление или сделать укол, либо для плановых процедур. Такое поведение негативно влияет на деятельность службы и на её качество в том числе.

Плохо то, что жизнь больных, действительно нуждающихся в неотложной помощи, может остаться в опасности, не исключен даже смертельный исход.

Мы надеемся, что люди, которые поступают таким образом, зная что в работе сотрудников скорой медицинской помощи на счету каждая минута, сделают какие-то выводы из ситуации, показанной в этом видеоролике.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
САРАТОННИ ЕНГАЁТГАН БОЛАЛАР
Онкология марказининг болалар бўлимидан репортаж

Болалар ва саратон. Бу сўзларни ёнма-ён қўйиш, оғир касалликдан қийналаётган болажонларнинг аҳволини тасаввур қилишнинг ўзи оғриқли. Республика онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Болалар бўлимида жажжи беморлар айни шу дард билан курашади.

👉🏻БАТАФСИЛ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 170 нафардан зиёд кишида инфекция аниқланиб, жами касалланишлар сони 197 минг нафардан ошди
🔺2021 йил 18 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197074 (+174) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌14 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌19 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌9 нафари Хоразм вилоятида,
📌42 нафари Тошкент вилоятида,
📌59 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 22 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 14 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 32 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 86 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 193917 (+208) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1458 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимизда жами 37,3 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.

🔺18 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 194 756 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 41 939 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 99 810 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 53 007 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 37 347 464 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 519 076 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 12 496 256 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 332 132 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (36 780 доза),
📌Тошкент шаҳри (25 054 доза),
📌Тошкент вилояти (24 442 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 86,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Қондаги қанд миқдорини доимий тарзда камайтириб юриш учун нималарга аҳамият бериш лозим?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази диабетология бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Феруза ТОҲИРОВА жавоб берди:

— Беморлар нафақат қонда қанд миқдорининг балансига, балки липидлар миқдорига, қон босимининг меъёрда бўлишига ва қоннинг қуюқлашмаслигига эътибор қаратишлари лозим.

Қондаги қанд миқдорини доимий тарзда камайтириб юриш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш – тўғри овқатланиш, серҳаракат бўлиш, шифокор назоратида бўлиб, дори воситаларни мунтазам қабул қилиш тавсия этилади.

Кундалик рациондан енгил сингувчи углевод сақловчи маҳсулотлар (шакар, асал, ширин кондитер маҳсулотлари, мураббо, ширин ва газли ва сунъий бўёқли ичимликлар) чиқариб ташланиши керак.

Шунингдек, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқадиган ортиқча вазн қандли диабетнинг асосий сабабчисидир. Боиси, касалликнинг 2-тури ривожланишига инсон танасида мушак тўқимасининг камайиб, ёғ тўқимасининг кўпайиши ҳисобланади. Аммо хасталик семиз бўлмаган инсонларда ҳам ривожланиши мумкин.

Касалликнинг дастлабки белгилари кузатилгандаёқ шифокорга мурожаат қилиш лозим. Ҳар бир киши ўзининг танаси вазнини назорат қилиб бориши, унинг меъёрий кўрсаткичлардан ошиб кетишига йўл қўймаслиги талаб этилади.

Агар инсонда диабетга мойиллик бўлса ва у кучли қўрқувни бошдан кечирса, бу инсонда касалликка чалиниш эҳтимоли бор.

Сурункали давом этувчи стресс ҳолатлари, уйқусизлик, гипертония касаллиги ҳамда қандли диабет 2-турига мойил бўлганларда айрим дори препаратларини мунтазам қўлланиши (айниқса, глюкокортикоид гуруҳига кирувчи) ушбу касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Меъёрдан ортиқ овқат истеъмол қилиш ва энергияни сарф қилмаслик натижасида организмда энергия баланси бузилади.
Одатдагидек сарф бўлмаётган энергия организмда гликоген ва ёғлар кўринишида тўпланиб боради.

Бу жараён кучайиб боргани сари организмда инсулинга сезувчанлик камайиб боради ва бу ҳолат углеводлар алмашинувининг бузилишига олиб келади.

Яъни, қандли диабет 2-турининг пайдо бўлиши ижтимоий ҳолатга эмас, балки камҳаракатлик, носоғлом ва ортиқча овқатланишга боғлиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Все мы люди, и каждый из нас может заболеть, нуждаться во врачебной помощи. В таких ситуациях первыми на помощь спешат сотрудники службы «Скорой помощи».

Но не всегда они могут своевременно прибыть по нужному адресу и оказать первую медицинскую помощь больному. И не редко причиной этому служат ложные и безосновательные вызовы.

К сожалению, в основных случаях больные с той или иной хронической болезнью вызывают скорую помощь для того, чтобы измерить артериальное давление или сделать укол, либо для плановых процедур. Такое поведение негативно влияет на деятельность службы и на её качество в том числе.

Плохо то, что жизнь больных, действительно нуждающихся в неотложной помощи, может остаться в опасности, не исключен даже смертельный исход.

Мы надеемся, что люди, которые поступают таким образом, зная что в работе сотрудников скорой медицинской помощи на счету каждая минута, сделают какие-то выводы из ситуации, показанной в этом видеоролике.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
❗️Кеча юртимизда 200 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, яна 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 19 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197268 (+194) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌17 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌9 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌45 нафари Тошкент вилоятида,
📌69 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 13 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 9 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 15 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 38 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 26 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 194052 (+135) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1461 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
"Омикрон": Лондонда фавқулодда ҳолат, Нидерландияда эса локдаун...

Дунёда эпидемиологик вазият кун сайин мураккаблашяпти. “Омикрон” шиддат билан янги-янги мамлакатларни “забт” этмоқда. Касаллик аллақачон кириб борган қатор давлатлар эса пандемиянинг навбатдаги тўлқинига тўқнаш келган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги баёнотига кўра, янги штамм аниқланган мамлакатлар сони 89 тага етган. Хусусан, “омикрон” Миср, Эрон, Қатар ва Украинада ҳам илк бор қайд этилди.

Буюк Британия ва Жанубий Африка Республикасида аҳвол янада ачинарли. ЖССТ ушбу давлатлар шифохоналарида ўрин-жойлар етишмай қолишидан жиддий хавотирда.

Масалан, Буюк Британияда ўтган ҳафтада коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари рекорд кўрсаткич — қарийб 93 мингтага етиб, янги вариант доминант позицияни эгаллаган. Шу сабабли Лондон шаҳри мэри Содиқ Хон ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Нидерландия эса Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида биринчи бўлиб “омикрон”нинг кенг тарқалишига қарши локдаун тартибини жорий этишга мажбур бўлди. Ушбу чекловлар 19 декабрдан келгуси йилнинг 14 январигача амал қилади.

Бу даврда ноозиқ-овқат дўконлари, бар, ресторан, сартарошхона, музей, кинотеатр ва спорт заллари ишламайди. Мактаблар камида 9 январгача ёпилади.

Шунингдек, маҳаллий аҳоли уйига икки кишидан ортиқ меҳмон чақира олмайди. Жамоат жойларида икки кишидан ортиқ одам тўпланиши ҳам тақиқланади.

Нидерландия ҳукуматининг бундай кескин карантин чекловлари жорий этиши бежиз эмас, албатта. Мамлакатда “омикрон”нинг илк ҳолати бундан уч ҳафта олдин аниқланган. Аммо, тиббий прогнозларга кўра, Янги йил ва Рождество байрамларигача ҳудудда янги штамм COVID-19нинг доминант вариантига айланади.

Австрия ҳукумати эса 20 декабрдан бошлаб мамлакатга фақат эмланган ва касалликдан бутунлай соғайганларга кириш учун рухсат беришга қарор қилди. Ўшанда ҳам топширилган ПЗР тест натижалари “манфий” бўлиши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi