Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.2K subscribers
6.1K photos
2.37K videos
46 files
9.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
БУГУН — БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

Ҳар йили 1 декабрь санаси анъанавий равишда “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” сифатида нишонланади.

ОИВ инфекцияси ҳозирги куннинг глобал муаммоларидан бири саналади. Касаллик эпидемияси бошлангандан буён дунёда 75 миллиондан ортиқ одам ушбу инфекция билан хасталанган. Шудан ҳам кўриниб турибдики, ОИВ ва ОИТСга қарши бутун дунё ҳамжиҳатликда курашиши лозим.

Инфекция 75 фоиздан ортиқ ҳолатларда 25-49 ёшли кишилар ўртасида учрамоқда. Касаллик профилактикаси ва унга қарши курашиш тадбирларини режалаштириш ҳамда амалга оширишда унинг юқиш омилларини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат мамлакатимизда ҳам кузатилиб, 2021 йилнинг 10 ойи давомида рўйхатга олинган беморларнинг 74 фоиздан ортиғига хасталик шу йўл билан юққани гумон қилинган.

Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими томонидан охирги йилларда барча йўналишларида сезиларли натижаларга эришилмоқда. 2019-2020 йилларда Республикамизнинг 2 та йирик шаҳри — Тошкент ва Самарқанд ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва аҳоли соғлиғини яхшилаш тўғрисидаги “Париж декларацияси” деб номланадиган бутунжаҳон ташббусига қўшилди.

ОИВ аниқланган шахсларни даволашнинг дунёда тан олинган усули — ретровирусга қарши даволаш усули бўлиб, юртимизда беморларнинг 75 фоиздан ортиғи ушбу даволаш усули билан қамраб олинган. ЖССТнинг “ОИВ аниқланиши билан даволашни бошлаш зарур” деган тавсиялари асосида бугунги кунда меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жорий йилда ватанимизга қайтган 158 минг 448 нафар меҳнат муҳожирларининг 80 фоизга яқини ОИВга текширувлар билан қамраб олинди ва инфекция аниқланган ҳолатларда диспансер назоратига олинди.

Мамлакатимизда ЖССТ тавсияларига мувофиқ, ОИВ инфекцияси онадан болага юқишининг олдини олиш дастури жорий этилган. Унга кўра, ҳар йили ўртача 600 минг ҳомиладор аёллар ОИВга текширилади. Инфекцияли аёллардан туғилган чақалоқларга хасталик юқишининг олдини олиш мақсадида ретровирусга қарши дорилар ўз вақтида бериб борилади.

Онаси чет давлатларда бўлиб, фақат туғиш вақтида Ўзбекистонга келган ёки шифокорларнинг тавсиясига амал қилмаган ҳолларда чақалоқларнинг касалликни юқтириб олишини кузатиш мумкин. Инфекция онадан болага ўтишининг олдини олиш мақсадида ретровирусга қарши жорий этилган профилактика самарадорлиги 95 фоиздан зиёд даражани кўрсатмоқда.

ОИВ инфекциясини республикамизда тарқалишининг олдини олиш мақсадида ЮНИСЕФ, ЮНФПА каби ҳалқаро ташкилотлар билан бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Коронавирус пандемияси барчамизга яна бир бор соғлиқни сақлаш соҳаси инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий ўсиш каби бошқа муҳим масалалар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди.

Шунинг учун, бу йил бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни шиори “Тенгсизликка барҳам бериш. ОИТСни тугатиш. Пандемияни тўхтатиш” деб белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Куз фаслининг сўнгги кунида юртимизда 215 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, яна 8 та ҳудудда 170 нафарга яқин бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 30 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193424 (+216) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌23 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌12 нафари Фарғона вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌61 нафари Тошкент вилоятида,
📌77 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 11 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 17 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 24 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 5 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 190028 (+169) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1406 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, бугун дунё бўйлаб касалликнинг "омикрон" штамми яшин тезлигида тарқалмоқда. Мутахассислар ушбу штамм билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори дея баҳоламоқда. Бу эса ҳар биримиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, касаллик тарқалаётган мамлакатларга зарурат бўлмаса, вақтинча бормаслик, энг асосийси, COVID-19га қарши тўлиқ эмланишни тақозо этади. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 33,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺30 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 267 493 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 106 940 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 110 812 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 49 741 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 33 940 008 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17 594 439 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 10 799 717 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 545 852 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (47 949 доза),
📌Фарғона вилояти (33 374 доза),
📌Тошкент шаҳри (32 324 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 82 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва юртимизга келтирилган вакциналар миқдори 43 миллион 168 минг дозадан ошди

Юртимизда коронавируcга қарши эмлаш жараёнларида фойдаланиш учун яна бир қанча доза вакциналар топширилди.

Улардан:
💉 213 290 дозаси Sputnik-V (104 715 дозаси 1-компонент, 108 575 дозаси 2-компонент);
💉 150 000 дозаси AstraZeneca вакциналаридир.


Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 43 168 908 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉2 404 480 дозаси AstraZeneca;

💉32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси Sputnik-V;

💉3 000 060 дозаси Moderna;

💉2 014 740 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac вакцинаси бўлиб
, шундан 33 940 008 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Эпидемиологик вазият мураккаб бўлган бир қатор давлатлар билан халқаро авиақатновлар тўхтатилади!

Сўнгги кунларда Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия, Австралия, Миср ҳамда Жанубий Африка минтақаси мамлакатларида (Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини ва Танзания) коронавируснинг янги “омикрон” штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан, қатор давлатларда, хусусан АҚШ, Австрия, Германия, Словакия, Россия Федерацияси ва Қозоғистонда қўшимча карантин чекловлари жорий этилмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасида ҳам коронавирус инфекцияси, шу жумладан, унинг янги “омикрон” штамми тарқалишининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида жорий йил 17 ноябрдан бошлаб тўлиқ эмланган фуқароларни бустер доза билан ихтиёрий эмлаш тартиби жорий этилди.

Қолаверса, жаҳондаги мураккаб эпидемиологик вазият Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ҳам огоҳликка чақириш, фуқароларимиз ўртасида эҳтиёткорлик сусайиб кетишининг олдини олиш зарурати пайдо бўлганини кўрсатмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида янги йил арафасида мамлакатимизда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик бўйича бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар:

📌 Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг билан халқаро авиақатновлар
(кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатилди.

📌 Мазкур давлатларнинг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида юқоридаги давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.

Масъул вазирлик ва идоралар ушбу давлатлардаги мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда улар билан халқаро авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш юзасидан таклиф киритиб бориши белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️ Тезкор хабар

ССВ: Айрим хориж давлатларидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади

Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар белгиланди.

Жумладан, эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар:

📌 мамлакатимизга ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлишлари лозимлиги;

📌 коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумоти мавжуд бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топширишлари шартлиги белгиланди.

Шунингдек:

📌Республика махсус комиссиясининг қарори билан Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи йўловчилар юқоридаги талаблар бажарилгандан сўнг мамлакатимиз ҳудудига кириб келган кундан эътиборан ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Янги йил байрамини оила даврасида нишонлаш тавсия этилди

Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланди.

📌 Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга янги 2022 йил байрами тадбирларини имкон қадар оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда ОИВ инфекцияси онадан болага юқишининг олдини олиш дастури жорий этилган

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Республикамизнинг ОИТСга қарши кураш марказлари вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

1 декабрь — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунига бағишланган тадбирда ОИВ инфекцияси билан боғлиқ дунёдаги ва мамлакатимиздаги вазият, эпидемияга қарши олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов анжуманда қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

— ОИТС глобал хатардир. БМТ Бош Ассамблеясининг 2016 йил июнь ойида бўлиб ўтган 70-сессиясида ушбу касалликка қарши курашни янада жадаллаштириш ва 2030 йилга қадар орттирилган иммунитет танқислиги синдроми эпидемиясини буткул тугатиш бўйича Декларация қабул қилинган.

Мазкур Декларацияда, агар тезкор, самарали чоралар кўрилмаса, баъзи Африка давлатларида, айниқса, ОИВ жадал ривожланиб, иқтисодий, ижтимоий ва ҳаттоки сиёсий инқирозни келтириб чиқариши мумкинлиги айтилган.

ОИВ инфекциясининг юқиш ёки юқмаслиги тиббий маданият ва саводхонликка боғлиқ. Аҳолининг саводхонлик даражаси қанча юқори бўлса, бу касалликнинг юқиш эҳтимоли ҳам шу қадар камаяди.

Шу боис, ҳар йили 1 декабрь санаси анъанавий равишда “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” сифатида нишонланади ва таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ташкил этилади.

Мамлакатимизда ЖССТ тавсияларига мувофиқ, ОИВ инфекцияси онадан болага юқишининг олдини олиш дастури жорий этилган. Унга кўра, ҳар йили юртимизда ўртача 600 минг нафар ҳомиладор аёлда ушбу вирус бор-йўқлиги текширилади.

Инфекцияли аёллардан туғилган чақалоқларга эса хасталик юқишининг олдини олиш мақсадида ретровирусга қарши дорилар ўз вақтида бериб борилади.

Анжуман сўнгида ОАВ вакилларининг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда яна 210 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193633 (+209) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌20 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌12 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌47 нафари Тошкент вилоятида,
📌67 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 15 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 25 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 8 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 15 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 22 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 104 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 58 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 190305 (+277) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1409 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, бугун дунё бўйлаб касалликнинг "омикрон" штамми яшин тезлигида тарқалмоқда. Мутахассислар ушбу штамм билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори дея баҳоламоқда. Бу эса ҳар биримиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, касаллик тарқалаётган мамлакатларга зарурат бўлмаса, вақтинча бормаслик, энг асосийси, COVID-19га қарши тўлиқ эмланишни тақозо этади. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда қарийб 34,2 миллион дозага яқин вакцинадан фойдаланилди

🔺1 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 242 218 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 93 447 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 99 795 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 48 976 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 34 182 226 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17 687 886 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 10 899 512 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 594 828 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (42 583 доза),
📌Фарғона вилояти (31 489 доза),
📌Тошкент шаҳри (27 705 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 82,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️1 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 439 681 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (92 579 доза), Самарқанд (66 607 доза), Наманган (56 600 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ: Янги штамм ҳозирча коронавирусга қарши бошқа вакцина яратиш заруратини юзага келтиргани йўқ!

Дунёда коронавируснинг “омикрон” штамми шиддат билан тарқалмоқда. Австралия, Австрия, Ботсвана, Бельгия, Буюк Британия, Бразилия, Дания, Германия, Исроил, Италия, Испания, Канада, Нидерландия, Нигерия, Португалия, Саудия Арабистони, Швеция, Швейцария, ЖАР, Чехия ва Японияда касалликнинг янги мутацияси қайд этилганди.

Энди улар сафига АҚШ ва Жанубий Корея ҳам қўшилиб, жами 24 тага етди. Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарининг таъкидлашича, бу кўрсаткичлар, шубҳасиз, ошиб бораверади.

Шу сабабли ЖССТ эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли хавф гуруҳига мансуб одамлар, жумладан, 60 ёшдан ошган ҳамда ёндош касаллиги мавжуд кишиларга оммавий тадбирларда қатнашмаслик, аҳоли гавжум жойларга бормаслик ҳамда саёҳатга чиқмай туришни тавсия этмоқда.

Шунингдек, ташкилот аъзо мамлакатларни эмлаш жараёнларини жадаллаштиришга чақирди. Қолаверса, ЖССТнинг хулосасича, янги мутациянинг пайдо бўлиши ҳозирча коронавирусга қарши бошқа вакцина яратиш заруратини юзага келтиргани йўқ. Чунки амалда қўлланилаётган вакциналарнинг “омикрон” штаммига қарши самарадорлиги пасайиши ҳали исботланмаган.

Аслида, янги штамм тарқалишини жиловлашда вакциналарга катта умид боғланаётгани бежиз эмас. Чунки “омикрон” қайд этилган Жанубий Африка мамлакатлари, хусусан, ЖАРда катта ёшли аҳолининг тўртдан бир қисми ҳануз эмланмаган.

Шу боис Хитой давлати 600 миллион доза COVID-19га қарши вакцинани Африка мамлакатларига етказиб беришга қарор қилди.

Грецияда ҳам вакцинация жараёнларини тезлаштириш чоралари кўрилмоқда. Мамлакат бош вазирининг баёнот беришича, бу ерда 60 ёшдан ошган аҳолига вакцина олиш мажбурий бўлади. Эмланмаганлар ойига 100 евро миқдорида жарима тўлайди.

Душанбадан эътиборан АҚШга Африканинг 8 мамлакати фуқаролари киритилмаслиги юзасидан тақиқ ўртнатилди. Бу рўйхат янада кенгайтирилиши мумкин.

Австралия эса беш нафар йўловчида “омикрон” аниқлангач, мамлакатга келувчи хорижликлар учун амалда бўлган чекловларни юмшатиш масаласини ортга сурди. Маҳаллий аҳолига ҳам жиддий сабаб кўрсатилмаса, чет элга чиқиш тақиқи сақланиб қолмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Одам папиллома вирусининг 13 тури саратон касаллигини келтириб чиқаради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё аҳолиси орасида онкологик касалликларга чалиниш кўрсаткичлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Айниқса, кўкрак бези, меъда, ўпка ва бачадон бўйни саратони энг кўп учраётган хасталиклар сирасига киради.

Бачадон бўйни саратони бутунлай олдини олиш мумкин бўлган ягона онкологик касаллик ҳисобланиб, бунинг учун уни эрта аниқлаш, ташхислаш, айниқса, ўсмир ёшдаги қизларни режали эмлаш зарур. Бу эса касалланиш ва ўлим ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради.

— Ҳар йили мамлакатимизда 16 ёшгача бўлган болаларда миллий эмлаш календарига мувофиқ дифтерия, шол, кўкйўтал, қоқшол, вирусли гепатит В, қизамиқ, қизилча, сил ва ротавирусли инфекция каби 13 турдаги бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши вакцинация тадбирлари ўтказилмоқда, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова.

— Шунингдек, 2019 йилдан 9 ёшли қизлар 6 ой оралиқ муддат билан 2 марта папиллома вирусига қарши эмлаш тадбирлари амалиётга татбиқ этилган. Жорий йилда эса юртимизда 12-14 ёшли қизларни 1-доза билан, 2022 йилда 2-доза билан эмлаш белгиланган. Бу орқали мамлакатимизда 14 ёшгача бўлган қизларнинг барчаси ОПВга қарши эмланади.

Маълумотларга кўра, папиллома вируси дунёда энг кўп тарқалган инфекциялардан бири ҳисобланади. Унинг 190 дан ортиқ тури бўлиб, 13 таси онкологик касалликларга сабаб бўлади. Агар ўз вақтида вакцина олинмаса, 16 ва 18-типлари бачадон бўйни саратонини келтириб чиқариши исботланган.

— Одам папиллома вируслари гуруҳи инсон танасининг турли қисмлари шиллиқ қобиқларига жиддий шикаст етказади, — дейди Д.Турсунова. — Унга қарши эмланиш 90 фоиз ҳолатда бачадон бўйни саратонининг олдини олишга имкон беради. Энг муҳими, қўлланиладиган вакциналар бутунлай хавфсиз.

Тўғри, бошқа вакциналар қатори ОПВ вакцинаси ҳам енгил ножўя таъсирларга эга. Жумладан, эмланишдан сўнг баъзан инъекция ўрни қизариши, шишиши, оғриши кузатилади. Айрим қизлар бош оғриғи, тана ҳароратининг бироз кўтарилиши ёки умумий ҳолсизликдан шикоят қилишлари мумкин. Бироқ бундан хавотирга тушиш керак эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, вазирлик тизимида коррупцияга оид қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш комплаенс ички аудит ва молиявий назорат хизмати ташкил қилиниб, унинг асосий вазифалари сифатида вазирликда коррупцияга қарши кураш бўйича “комплаенс-назорат” (compliance control) тизимини жорий этиш ва уни такомиллаштириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцион хавф-хатарларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш белгиланган.

Шунингдек, масофадан мониторинг қилиш орқали шубҳали вазиятлар аввал таҳлил қилиниб, аниқланган ҳолатлар натижаларига кўра мутахассисларни объектларга йўналтириш йўлга қўйилган.

Тадбирда вазирлик фаолиятида асосий эътибор молиявий хато ва камчиликларнинг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирларига қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги фаолият жараёнлари очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг самарали ишлатилишини назорат қилиш, тизимдаги коррупцион хавф-хатарлар, молиявий хато ва камчиликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан ишлар давом эттирилиши қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар ва ўлимлар сони ортди: кеча юртимизда 260 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 2 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193893 (+260) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌13 нафари Фарғона вилоятида,
📌14 нафари Хоразм вилоятида,
📌67 нафари Тошкент вилоятида,
📌91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 22 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 12 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 11 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 190503 (+198) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1413 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, бугун дунё бўйлаб касалликнинг "омикрон" штамми яшин тезлигида тарқалмоқда. Мутахассислар ушбу штамм билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори дея баҳоламоқда. Бу эса ҳар биримиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, касаллик тарқалаётган мамлакатларга зарурат бўлмаса, вақтинча бормаслик, энг асосийси, COVID-19га қарши тўлиқ эмланишни тақозо этади. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 34,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺2 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 240 409 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 84 669 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 104 750 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 50 990 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 34 422 635 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17 772 555 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 11 004 262 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 645 818 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (52 293 доза),
📌Фарғона вилояти (30 238 доза),
📌Тошкент шаҳри (24 638 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 82,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️2 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 449 889 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (94 748 доза), Самарқанд (69 128 доза), Наманган (56 600 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Юртимизда гриппга қарши қанча ўқувчи ва боғча тарбияланувчиси эмланди?

Қиш фасли — ўткир респиратор инфекциялар ҳамда гриппнинг мавсумий кўтарилиш даври. Айниқса, боғча тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари ўртасида бундай касалликларга чалиниш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Бунга қарши энг самарали профилактик чора эса эмлаш табдирларидир. Шу боис миллий эмлаш календарига мувофиқ, юртимизда гриппга қарши вакцинация жараёнлари сентябрь-октябрь ойларидан бошланиб, март ойигача давом этади.

Бу Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда республика махсус комиссиясининг жорий йил 25 февралдаги 64-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижроси билан ҳам ҳамоҳангдир.

Ушбу ҳужжатларга кўра, айни пайтда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари гриппга қарши эмланмоқда.

Шу мақсадда жорий йилнинг август ойидан октябрь ойигача 3 705 588 доза гриппга қарши вакцина олиб келинди.

Шунингдек, касалланиш ҳолатлари ортиши сабабли, ҳукуматимиз томонидан юртимизга 2 миллион доза “Гриппол плюс” вакцинаси келтирилди. Россияда ишлаб чиқарилган ушбу препаратнинг самарадорлиги халқаро даражада эътироф этилган.

📌 3 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган эмлаш пунктларида 1 324 185 нафар МТТ тарбияланувчиси, 671 852 нафар 1-синф ўқувчиси гриппга қарши эмланди.

❗️ Шундай қилиб, жами 1 996 037 нафар бола гриппга қарши вакцина олди.

Биз оддий касаллик деб ҳисоблаган грипп ҳаёт учун катта хавф туғдириши, ҳатто оғир асоратларга олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиб, юртдошларимизни бу жараёнда янада фаол бўлишга чиқирамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 4000 нафардaн oртиқ бeмoр дaстурий гeмoдиaлизгa муҳтoж. Сурункaли буйрaк eтишмoвчилигининг сўнгги бoсқичидa бўлгaн ҳaр бир бeмoр ҳaфтaсигa кaмидa 2-3 мaртa гeмoдиaлиз муолажасини oлaди.

Бу муаммога амалий ечим топиш мақсадида мамлакатимизда буйрaк трaнсплaнтaцияси ривожига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда.

Қувонарли жиҳати, эндиликда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти нафақат пойтахтимиз, балки жойларда ҳам муваффақиятли ўтказиляпти.

Хусусан, яқинда академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари Нукус шаҳридаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида маҳаллий шифокорлар билан биргаликда шундай операцияни амалга оширишди.

Айни пайтда 32 ёшли бемор Бекпўлат Давлетёровнинг ҳам, унга донорлик қилган отаси Ерпўлат аканинг ҳам аҳволи яхши.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон халқига мурожаати

Обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу Узбекистана по случаю 3 декабря - Международного дня инвалидов

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда касалланганлар ва соғайганлар сони 200 нафардан ошди, яна 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 3 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 194105 (+212) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌17 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌50 нафари Тошкент вилоятида,
📌56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 23 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 12 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 24 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 6 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 10 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 75 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 190704 (+201) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1416 нафарни ташкил қилди.

Бугун дунё бўйлаб касалликнинг "омикрон" штамми тез суръатда тарқалмоқда. Мутахассислар ушбу штамм билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори дея баҳолаяпти. Бу эса ҳар биримиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, энг асосийси, COVID-19га қарши тўлиқ эмланишни тақозо этади. Шундай экан вакцина олинг ва ўзингиз ва атрофдагиларни касалликдан ҳимоя қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi