Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Кеча юртимизнинг 12 та ҳудудида яна 200 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами касалланганлар сони 192 минг нафарга яқинлашди

🔺2021 йил 23 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 191956 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌14 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌60 нафари Тошкент вилоятида,
📌76 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 12 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 13 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 12 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 10 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 11 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 17 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 85 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 146 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 188632 (+331) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1385 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Пандемия қачон тугайди?

Инсоният СOVID-19га қарши “уруш очгани”га икки йилдан ошди. Аммо бу инфекция ҳануз орамизда, атрофимизда. Ҳамон саломатлигимиз, ҳаётимиз учун хавф солиб турибди.

Тўғри, муаммо — ўта глобал. Аммо унга аллақачон самарали ечим топилган. Фақат ҳамжиҳатлик етишмаяпти. Вируснинг “урчиши”га шароит яратиб бераётган омил эса — лоқайдлик.

Масалан, Япония касалликка чалиниш ва ўлим кўрсаткичлари бўйича дунё мамлакатлари орасида 29-ўринда турибди. Ҳатто август ойи сўнгги ҳафтасида бу ерда кунига 25 мингдан зиёд ҳолат қайд этилганди.

Аммо японлар эмланиш энг тўғри чора эканлигига ишонч ҳосил қилишди. Шу тариқа ҳозиргача “кунчиқар юрт” аҳолисининг қарийб 77 фоизи барча босқичда тўлиқ эмланиб бўлди.

Натижада 126 миллион киши яшайдиган мамлакатда сўнгги кунларда касалланиш кўрсаткичлари кескин камайиб, 44 тани ташкил этяпти. Муҳими, ўлим ҳолатлари қайд этилгани йўқ.

Буюк Британиянинг Реадинг университети профессори Ян Жонс ҳам Япониянинг “вирусни жиловлаш” тажрибаси ҳақида тўхталиб, буни мамлакатда вакцинация жараёнлари уюшқоқлик билан ўтказилаётгани билан изоҳлади.

Оммавий иммунитетнинг аҳамияти ҳақида Москвадаги Н.Ф. Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинтсбург ҳам якдил хулосада.

У "аҳолининг 70-75 фоизида керакли миқдордаги антитаначалар мавжуд бўлса, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият барқарорлашиб, пандемия тугайди" деган фикрда. Бунинг учун мамлакатда эмлаш тезлигини 3-4 баробар ошириш зарур, деб ҳисоблайди олим.

Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан ҳам мамлакатда пандемиянинг янги тўлқини кескин авж олаётганидан хавотирланиб, бу борада баёнот билан чиқди.

Унинг сўзларига кўра, бутун мамлакат аҳолиси қиш мавсуми охиригача ё тўлиқ эмланади ё инфекциянинг ўта оғир оқибатлари билан юзлашади. Шу боис вазир барча немисларни коронавирусга қарши тезроқ эмланишга чақирди.

Бугун Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор. Касалликнинг янги тўлқини авж олмаслиги учун зарур чоралар кўрилмоқда. Бироқ юртдошларимиз орасида ҳали ҳам вакцина олишни пайсалга солаётганлар кўп экан, пандемиянинг тугаши масаласи ечими тобора ортга сурилаверади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар ва ўлимлар сони ортди: кеча юртимизда 220 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 24 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192175 (+219) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌11 нафари Наманган вилоятида,
📌16 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌12 нафари Фарғона вилоятида,
📌21 нафари Хоразм вилоятида,
📌42 нафари Тошкент вилоятида,
📌77 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 8 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 2 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 13 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 14 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 22 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 82 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 72 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 188860 (+228) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1389 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЎРВИ: Ота-оналар қайси ҳолатларда энг кўп хатога йўл қўяди?

Тиббий маданият ҳар бир инсон учун ниҳоятда зарур. Айниқса, ота-оналар, бола парвариши билан шуғулланувчилар соғлом турмуш кечириш шартларини яхши билишлари керак.

— Баъзи ота-оналар фарзандининг ҳарорати кўтарилиб, бурни оқиб, унда тумов белгилари кузатила бошласа, дарҳол дорихонага югуриб, ўзбошимчалик билан боласига антибиотиклар беради, — дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия тиббиёт илмий-амалий маркази бўлим мудири Манзура Болтабоева.Лекин ЎРВИда ҳам, гриппда ҳам антибиотиклар ёрдам бермайди.

Аксинча, жуда оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Масалан, ичак дисбактериозини келтириб чиқаради. Баъзи антибиотиклар эса жигарга жиддий зиён етказиши мумкин. Шу сабабли ота-оналарга шифокор тавсиясисиз фарзандларига антибиотик бермасликни доимо уқтириб келамиз.

Мутахассисдан ЎРВИга чалинган болаларни қандай вазиятда уй шароитида даволаш мумкин, қайси ҳолатда эса “Тез ёрдам”га мурожаат қилиш лозимлиги ҳақида сўраймиз.

Бемор боланинг ҳолатига ота-онаси жуда эътиборли бўлиши керак,дейди М. Болтабоева. Агар болада пневмониянинг илк белгилари кузатилса, шифохонада даволаниш тавсия этилади.

Шунингдек, шифокор ота-оналар томонидан ўзбошимчалик билан амалга ошириладиган нотўғри муолажалар асоратлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Ҳарорати баланд боланинг томоғини ёд ёки зелёнка билан артиш кўпчилик йўл қўядиган катта хатолардан бири, — дейди педиатр. — Чунки ЎРВИга чалинган боланинг шиллиқ қавати жуда нозик, бунинг устига, вирусдан яллиғланган ва шишган бўлади.

Агар юқорида айтилган суртмалар билан ишлов берилса, шиллиқ қават жароҳатланиб, шиш катталашиб, лорингит юзага келиши ва бошқа асоратлар кузатилиши мумкин.

Тана ҳарорати кўтарилганда парацетамол бериш тавсия этилади. Аммо баъзи ота-оналар тиббиётдан яхши хабардор бўлмаган қўшнисини чақириб, анальгин, димедрол, новокаин қўшиб мазкур аралашмани иситма туширишда қўллашади.

Бу мутлақо мумкин эмас. Биринчидан, анальгин қонни суюлтириб юборади. Димедрол эса болада йўтал пайдо бўлган, бронхлари торайиб қолган пайтда асоратларни янада кучайтиради.

Бундан ташқари, аллергик йўтал, астма, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилаётган болалар бор хоналарда исириқ тутатиш янглиш хатти-ҳаракатдир. Чунки тутун бола органлари спазмини кўпайтириб, йўтални янада кучайтириши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 32,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺24 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 331 916 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.


❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 32 464 782 доза вакцинадан фойдаланилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (55 909 доза),
📌Қашқадарё вилояти (46 836 доза),
📌Фарғона вилояти (39 107 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 78,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланиб, ортиқча оворагарчилик ва бюрократик тўсиқларга чек қўйилади!

Шундай дори воситалари борки, агар улар шифокор тавсиясисиз истеъмол қилинса, инсон ҳаёти ва саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Аммо яна шундай препаратлар мавжудки, уларни дорихоналардан ҳеч қандай чекловларсиз, яъни рецептсиз харид қилса бўлади.

Аммо шу йилнинг июль ойидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи асосида Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати кескин камайтирилгач, истеъмолчиларнинг ташвишига ташвиш қўшилди. Яъни монопрепаратлар позицияси 105 тага, мажмуавий препаратлар рўйхати эса 118 тага қисқариб кетди.

Оқибатда рецептциз ҳам берилиши мумкин бўлган дориларни харид қилиш учун бемор йўл босиб, вақт йўқотиб, навбат кутиб шифокор қабулига киришга мажбур бўлмоқда. Борди-ю, қўшимча текширувлар талаб этилса, яна навбат асосида тиббий хулосани олгач, врач ҳузурига такрор кириб рецепт ёздириб олишига тўғри келяпти.

Бундай оворагарчилик ва бюрократик тўсиқлар аҳолининг тиббиёт тизимига нисбатан ишончи камайишига, қолаверса, фармацевтика компанияларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти. Негаки, қонунчилик талабларига кўра, рецепт асосида бериладиган препаратларни тарғибот қилиш тақиқланган. Бу эса аҳолининг зарур дори воситалари ҳақидаги маълумотлардан хабардорлигини чекламоқда.

Масалан, темпалгин, мукомилт, дексафлю, табекс каби қатор препаратларни чет эл дорихоналаридан ҳеч қандай чекловларсиз харид қилса бўлади. Бизда эса бунинг учун рецепт сўраляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу муаммоларга ечим топиш учун келиб тушаётган эътироз ва мурожаатлар, қолаверса, халқаро амалиёт ҳамда хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда амалда бўлган Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини бекор қилиб, уни янгилаш бўйича буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга мувофиқ, рецептсиз бериладиган препаратлар рўйхати кенгайтирилмоқда.

Янги буйруқ яқин кунларда regulation.gov.uz порталида муҳокамага қўйилади ва Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олингач, кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 200 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 25 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192381 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1
нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌12 нафари Фарғона вилоятида,
📌17 нафари Хоразм вилоятида,
📌68 нафари Тошкент вилоятида,
📌40 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 11 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 26 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 26 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 9 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 13 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 66 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 189046 (+186) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1392 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 32,8 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺25 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 339 255 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 172 182 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 114 780 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52 293 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 32 803 308 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17 098 127 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 10 360 453 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 344 728 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (60 629 доза),
📌Қашқадарё вилояти (42 999 доза),
📌Фарғона вилояти (39 806 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 79,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️25 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 391 076 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (82 624 доза), Самарқанд (57 673 доза), Наманган (56 600 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: юртимиз шифохоналарида ЎРВИга чалинган болалар учун қўшимча 5 мингдан ортиқ ўрин-жой ташкил қилинди

Жорий йил октябрь ойидан бошлаб мамлакатимизда болалар ўртасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг даврий кўтарилиши кузатилаётгани сабабли тиббиёт муассасаларига мурожаатлар ва “Тез ёрдам” хизматига чақириқлар сони сезиларли даражада ортди.

Шуларни инобатга олган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЎРВИга чалинган бемор болаларга ўз вақтида сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, шифохоналарда қўшимча ўрин-жойлар ташкил этиш, бу орқали тиббиёт муассасаларига тушаётган юкламаларни камайтириш бўйича зарур чоралар кўрмоқда.

Жумладан, сўнгги кунлардаги ўрганишлар натижасида Тошкент шаҳар шифохоналарида қўшимча 884 та, мамлакатимиз бўйича 5 062 та стационар ўрин-жой ташкил этилиб, 25 ноябрь ҳолатига кўра, пойтахтимиз шифохоналаридаги жами ўрин-жойлар 3 521 та, юртимиз бўйича эса қарийб 19 800 тага етказилди.

Айни пайтда Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларида бўш ўринлар сони 661 та, республика бўйича 4 700 тани ташкил қилмоқда.

Таққослаш учун айтсак, 2021 йил 12 ноябрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳар шифохоналарида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун 2 637 та, мамлакатимиз бўйича 14 723 та ўрин-жой бўлиб, қўшимча бўш ўринлар мавжуд бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, болалар ўртасида ўткир респиратор касалликларнинг даврий кўтарилиши кузатилаётгани сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлигида ишчи гуруҳи тузилиб, 13 ноябрь тунда пойтахт шифохоналаридаги вазият ўрганилган ва ўша куннинг ўзида Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларида болалар учун қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Тураев Феруз Фатхуллаевич Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори Ф. Тураев
1995 йилда Россиянинг нуфузли Новосибирск тиббиёт институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида шифокор-хирург сифатида бошлаган.

Кейинчалик мазкур тиббиёт марказининг юрак орттирилган нуқсонлари хирургияси бўлимида катта илмий ходим лавозимида меҳнат қилган. 50 ёшли тажрибали шифокор шу йилнинг январь ойидан ҳозирга қадар марказнинг ушбу бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Анна ПОПОВА: “Ўзбекистоннинг пандемияга қарши самарали чоралари алоҳида эътирофга лойиқ”

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 19 ноябрь куни Россия Федерациясига қилган ташрифи чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Табиийки, бундай ижобий натижалар тиббиёт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик кўлами кенгайишига ҳам хизмат қиляпти. Юртимизда россиялик ҳамкорлар кўмагида “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш ташкил этилгани, Тошкентда Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети филиалини очиш ишлари якунланиши бунинг яққол тасдиғидир.

Бугун Россия Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерал хизмати раҳбари, Россия Федерацияси Бош давлат санитария врачи Анна Попова бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ва Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев билан учрашуви ана шу соҳадаги алоқалар бундан кейин ҳам изчил давом этишини ифодалайди.

Ўзаро мулоқот чоғида COVID-19 пандемияси пайтида мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар муваффақиятли синовдан ўтганлиги таъкидланиб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган истиқболли режалар, коронавируснинг янги штаммларини ўрганиш, жамоавий иммунитетни шакллантириш, бунда вакциналарнинг ўрни ва самарадорлигига доир қатор масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, ОИТС ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича тадқиқотлар, илмий ишлар олиб бориш, санитария ва эпидемиология соҳасида кадрлар тажриба алмашувини йўлга қўйиш, биолабораториялар ташкил этиш, тиббий таълим йўналишида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш каби қатор долзарб вазифалар юзасидан ҳам фикр юритилди.

Россия делегацияси аъзолари ташриф доирасида Зангиотадаги даволаш комплекслари ва у ердаги шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишди.

Ўзбекистонга биринчи келишим, — дейди А. Попова.Очиғи, жуда ҳайратландим. Айниқса, Зангиотадаги уникал даволаш комплексларида яратилган шароитлар эътироф этишга арзийди. Хирургия, кардиология, акушерлик-геникология, педиатрия каби барча тиббий хизматларнинг бир жойда жамланиши, айниқса, коронавирусга чалинган гемодиализга муҳтож беморларнинг ҳам шу ерда даволаниши дунёнинг қатор давлатлари ўрганса бўладиган ибратли тажрибадир.

А. Попова бошчилигидаги делегация аъзолари, шунингдек, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Республика вирусология илмий текшириш институтида ҳам бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган ва касалликдан тўлиқ соғайган беморлар сони 200 нафардан ошди

🔺2021 йил 26 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192599 (+218) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌19 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Хоразм вилоятида,
📌53 нафари Тошкент вилоятида,
📌65 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 13 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 8 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 8 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 22 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 52 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 81 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 189259 (+213) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1395 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 33,1 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺26 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 318 427 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 154 264 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 111 830 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52 333 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 33 121 735 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17 252 391 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 10 472 283 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 397 061 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (64 053 доза),
📌Қашқадарё вилояти (40 300 доза),
📌Фарғона вилояти (36 687 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 80,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЎРВИ: Уйда даволанаётган болаларни қандай овқатлантириш керак?

Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, деган гап бор халқ орасида. Айниқса, куз-қиш даврида мавсумий касалликлар янада кўпайиши табиий ҳол.

Мана, ҳозир ҳам шундай мураккаб бир палла. Болалар ўртасида ўткир респиратор вирусли инфекциялар кенг тарқалиши кузатиляпти. Бундай вазиятда аксарият бемор ўғил-қизлар уй шароитда даволанмоқда.

Аммо уларнинг тезроқ соғайиши фақат тиббий муолажаларга боғлиқми? Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Жамила ШОҒИЁСОВА ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

— Ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан турли ёшдаги болалар касалланиши мумкин, — дейди шифокор. — Уларнинг тезроқ тузалишида ота-оналарнинг роли ниҳоятда катта. Чунки муолажа жараёни фақат дори-дармонлар билан чекланмайди.

Бемор боланинг қисқа муддатда соғайиши учун уларни, авваламбор, алоҳида хонада тўғри парваришлаш, гигиена қоидаларига амал қилиш ва энг муҳими, соғлом овқатлантириш керак.

Масалан, олти ойгача бўлган чақалоқлар парваришида она сути жуда муҳим. Шу сабабли бундай болаларни истисносиз эмизиш тавсия этилади. Гўдак касалликка чалинганида уни тез-тез ва кўпроқ она сути билан озиқлантириш зарур.

Олти ойдан ошган болалар эса қўшимча овқат ейишни бошлайди. Уларни одатдагидек таомлантиришни давом эттириш керак. Бемор ўғил-қизлар тўғри овқатлантирилса, касаллик билан курашиш қобилияти ошиб, тезроқ оёққа туради.

Касаллик пайтида боланинг иштаҳаси сусайиб, таом бериш жараёнида инжиқлик қилиши табиий. Бироқ бундай пайтда уни овқатланишга ундаш керак. Кичкинтойларга ёшига мос, аввал ҳам еб ўрганган ҳамда ўзи севиб истеъмол қиладиган, юмшоқ пиширилган, иштаҳа очувчи таомлар берилиши мақсадга мувофиқ.

Шифокорлар болага касал пайтида тез-тез, кам-кам овқат беришни тавсия қилишади. Аммо бу таомлар умумий ҳажмини камайтиришни англатмайди. Соғайгач эса унга одатдагидан ҳам кўпроқ овқат беришни таклиф этамиз. Бу фарзандларимизнинг қувватини тиклаши учун муҳим.

Қолаверса, касаллик чоғида болага кўп миқдорда суюқлик ичириш лозим. Оддий қайнаган сув ёки уйда тайёрланган мева шарбатлари томоқдаги йўтал ва оғриқни юмшатиб, танадан вирусларнинг тезроқ чиқиб кетишини таъминлайди.

Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, бемор болани қатъий парҳезга ўтказиш мумкин эмас. Шу билан бирга, янгилик яратиш ҳам тўғри бўлмайди. Масалан, болага аввал истеъмол қилмаган таомлар ва маҳсулотларни вақтинча бермаган маъқул.

Шу ўринда, фаолиятимизда кўп кузатиладиган бир ҳолатни айтай: юртимизда байрамлар, қувончли саналар бўлса, ўша кунлари касалхоналарга мурожаатлар сони ошиб кетади. Болалар аллергия, ичбузилиш белгилари билан шифохоналарга олиб келинади. Чунки нотўғри овқатланиш ўша куниёқ болада ўз аломатларини намоён қилади. Шундай экан, соғлом турмуш тарзига ҳар доим амал қилишимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 230 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланиб, яна 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 27 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192831 (+232) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌17 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌13 нафари Фарғона вилоятида,
📌16 нафари Хоразм вилоятида,
📌68 нафари Тошкент вилоятида,
📌72 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 11 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 9 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 16 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 15 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 68 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 30 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 189448 (+189) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1397 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 33,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺27 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 285 339 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 125 911 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 109 527 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 49 901 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 33 407 074 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17 378 302 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 10 581 810 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 446 962 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (56 499 доза),
📌Фарғона вилояти (34 542 доза),
📌Қашқадарё вилояти (30 123 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 81 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
БРОНХИАЛ АСТМА, АНГИНА ВА ПНЕВМОНИЯНИ ҚАНДАЙ ФАРҚЛАШ МУМКИН?

Бугун орамизда ангина (бодомча бези)си оғриса ҳам, вирусга чалиндим, дея хавотирланиб, шифокорга мурожаат қилаётганлар йўқ эмас. Баъзан эса одатий касалликлар билан коронавирус инфекциясини ажратиш ҳам мушкулдек туюлмоқда.

Шу боис, ушбу мавзу юзасидан Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори Нодир Сотволдиевга мурожаат қилдик:

— Айтинг-чи, бронхиал астма, ангина ва пневмониянинг қандай ўхшаш ва фарқли жиҳатлари мавжуд?

— Ушбу касалликларнинг бир талай ўхшаш ва фарқли жиҳатлари бор, албатта. Ўхшаш томони шундаки, уч ҳолатда ҳам йўтал ва иситма кузатилади.

Касалликларнинг фарқли жиҳатларини бир бошидан санаб ўтсак. Бронхиал астма — бу сурункали инфекцион, яъни аллергик касаллик бўлиб, нафас йўлларининг сиқилиши билан кечади. Беморда илк клиник белгилар – йўтал, томоқ қичиши, ҳаво етишмаслик белгилари кузатилади. Оғир ҳолатларда эса нафас сиқиши мумкин.

Йўтал ва нафас сиқиши, асосан, тунда безовта қилади. Касаллик кўпинча ўткир ҳидли қўзғатувчилар, овқатдан кейинги аллергик реакциялар, юқумли вирусли инфекциялар ва бошқа ҳолатлардан кейин хуруж қилади. Хасталикнинг кучайган шакли фақатгина стационар шароитда даволанади.

Пневмония — бу ўткир вирус-бактериал қўзғатувчилар сабабли ривожланувчи респиратор касаллик бўлиб, ўпка тўқимаси маълум қисмларининг яллиғланиши ҳисобланади. Касаллик тана ҳароратининг кўтарилиши, тумов, қуруқ йўтал каби белгилар билан бошланиши мумкин.

Пандемия даврида вирусли пневмония белгилари жуда кўп учрамоқда. Бу касалликнинг ташхиси тасдиқланганидан сўнг оғир аҳволдаги беморлар стационар шароитда даволанишлари шарт.

Ангина — ўткир вирус-бактериал этиологияли юқумли касаллик ҳисобланади. Хасталик беморда тана ҳарорати 38-39 даражагача кўтарилиши, ютинишга қийналиш, томоқ ва танадаги кучли оғриқлар билан бошланиши мумкин.

Ушбу касалликлар барча ёшдаги аҳоли орасида учрайди.

— Касалликларнинг келиб чиқиш сабабларига тўхталиб ўтсангиз.

— Ангина ўткир инфекцион касаллик бўлгани учун уни микроблар қўзғатади. Микроблар ҳалқумга аксарият ҳолларда бу касалликка чалинган бемор фойдаланган уй-рўзғор буюмларидан тушади. Кўпинча, ҳалқумда бўладиган ва одатда, касаллик қўзғатмайдиган микроблар айрим нохуш омиллар таъсирида, масалан, киши совқотганда ёки ҳарорат ўзгарганда касаллик қўзғатиши мумкин.

Баъзан оёқнинг ҳўл бўлиши, музқаймоқ ейиш, совуқ сув ичиш, муздек сувда чўмилиш ва бошқа ҳолларда ангина билан оғриш кузатилади. Ҳалқумга мунтазам тушиб турадиган тутун, чанг, спиртли ичимликлар, шунингдек, бурун орқали нафас олишни қийинлаштирадиган аденоидлар ва бурун-халқумнинг бошқа касалликлари ангинага сабаб бўлиши мумкин.

Бурун ва ёндош бўшлиқларининг яллиғланиши ҳамда оғиз бўшлиғидаги йирингли яллиғланишлар ҳам ангинага сабаб бўлади. Касаллик тўсатдан бошланади. Беморда мадорсизлик, бош оғриғи, томоқ қақраб оғриши, ачишиши, ютинганда оғриқ кузатилади. Касаллик билан тез-тез оғриш натижасида муртак безлари сурункали яллиғланадиган бўлиб қолади.

Бронхиал астма юзага келишининг асосий сабабларидан бири аллергенлар ҳисобланади. Аллергенлар тўрт асосий гуруҳга бўлинади: озиқ-овқатларда учровчи; уй-рўзғор буюмларида учровчи аллергенлар; эпидермал аллергенлар (уй ҳайвонларининг юнги ва уларнинг ҳаёт фаолияти жараёнидаги маҳсулотларида учрайдиган), ўсимлик аллергенлари.

Совуқ ҳаво, вирусли инфекция, жисмоний зўриқиш, руҳий тушкунлик, ўткир ҳидлар — булар аллерген ҳисобланмайди. Аммо шундай бўлса-да, улар астма ҳуружини келтириб чиқариши мумкин. Бронхиал астма билан оғриган беморда сезгирлик кучли бўлади.

Ҳатто, оддий кўринган кир ювиш кукунидан фойдаланиш ҳам астма хуружининг келиб чиқиши учун етарли асос бўлади. Хасталик келиб чиқиш сабаблари орасида наслий мойиллик ҳам бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизнинг 12 та ҳудудида 235 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами касалланганлар сони 193 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 28 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193065 (+234) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌87 нафари Тошкент вилоятида,
📌55 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 11 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 7 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 28 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 12 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 13 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 86 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 44 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 189664 (+216) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1399 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Дунёда коронавируснинг янги штамми кенг тарқалмоқда. Вазият қандай?

Ўтган ҳафтадан дунёда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият янада мураккаблашди. Бунга Жанубий Африка миллий юқумли касалликлар институти олимлари томонидан сешанба куни B.1.1.529, яъни "omicron" штамми қайд этилиши сабаб бўлди. Олимларнинг айтишича, бу касаллик ОИТСга чалинган кишида аниқланиб, мутацияга киришган.

Шу тариқа жума куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда йиғилиш чақирди. Бу ерда жаҳоннинг етакчи олим ва мутахассислари томонидан янги штамм муҳокама қилинди.

Дастлабки хулосаларга кўра, "omicron" жуда кўп мутацияларни ўз ичига олган ва "дельта" штаммидан ҳам кўра юқумлироқдир. Энг ёмони, янги версия аллақачон Африкадан бошқа қитъаларга ўтиб улгурган.

Масалан, ўтган ҳафта сўнгида Бельгия, Германия, Италия, Нидерландия, Буюк Британия, Чехия, Дания сингари қатор давлатларда "omicron" штамми билан касалланиш ҳолатлари аниқланди.

Шу сабабли Россия, Германия, Исроил, Буюк Британия, Сингапур, Баҳрайн, Италия, Нидерландия, Марокаш, Франция, Чехия, Австрия, Малайзия, Саудия Арабистони, Швейцария, Туркия, Канада, АҚШ, БАА, Миср, Аргентина, Бразилия, Австралия каби давлатлар борди-келдида, аэропортларда турли чекловлар жорий қилди.

Масалан, Буюк Британияда исталган хорижий давлатдан келган киши ПЗР тестини топшириши ва салбий натижа олинмагунча ўзини изоляция қилиши шарт. Шунингдек, ҳукумат жамоат жойларида яна ниқоб тақишни жорий этади. Бу ерда вакцина олганидан буён 6 ойдан кўп вақт ўтган ва 40 ёшдан ошган аҳоли вакилларига қайта эмланиш тавсия қилиниши ҳам айтилмоқда.

Россия эса кечадан Африканинг қатор мамлакатлари, қолаверса, Гонконгдан чет элликларнинг ўз ҳудудига киришини чеклаб қўйди. Исроил ҳукумати ўз чегараларини 14 кунга ёпиб қўйишини эълон қилган бўлса, Қувайт 9 давлат билан авиақатновни тўхтатди. Марокаш ҳам бу сафга қўшилди.

Швейцария янги штамм туфайли Чехия, Буюк Британия, Нидерландия ва Малавидан келган саёҳатчиларга чекловлар жорий қилди.
Япония эса 30 ноябрдан мамлакатни хорижликлар учун ёпади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: СЕРГЕЛИДАГИ ЁНҒИНДАН ЖАБРЛАНГАНЛАРГА БЕЛГИЛАНГАН СТАНДАРТЛАР БЎЙИЧА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

Ижтимоий тармоқларда бугун, 29 ноябрь куни соат 05:05да Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Нилуфар 3-тор кўчасида “Узмилл” МЧЖ ҳудудида жойлашган ишчилар ётоқхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ёнғинга газ қувурларининг носозлиги туфайли хонага газ тўпланиши ва бунинг оқибатида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу нохуш ҳодиса туфайли жабрланганларнинг саломатлигини жиддий назоратга олди.

Хусусан, ёнғин натижасида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган 18 нафар фуқаро дарҳол Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилди. Айни пайтда барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажа жараёнлари давом этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғиндан жабрланган шахсларнинг барчаси эркак киши бўлиб, уларнинг 10 нафари реанимация бўлимида даво муложаларини олмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi