Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.3K subscribers
5.91K photos
2.2K videos
41 files
9.42K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 31 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺19 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 302 104 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 149 615 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 100 186 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52 303 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 31 192 046 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 16 303 310 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 807 236 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 081 500 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (42 761 доза),
📌Самарқанд вилояти (37 256 доза),
📌Фарғона вилояти (35 567 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 76 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️19 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 341 600 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (75 892 доза), Наманган (56 600 доза), Самарқанд (48 702 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик вакциналар сақланадиган совуқлик омбори фойдаланишга топширилди

Бугун пойтахтимизда вакциналарни сифатли сақловчи йирик совуқлик омбори ишга туширилди.

Иншоотнинг очилиш маросимида ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан, ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

Тадбирда оналар ва болалар саломатлиги ва касалликларнинг олдини олиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани, бундай миқёсдаги совуқлик омборининг очилиши соҳада бошланган саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириши алоҳида таъкидланди.

Қолаверса, мазкур омбор мамлакатимизда миллий эмлаш дастури учун логистика марказига айланиб, вакциналарни етказиб бериш ва уларни бошқариш бўйича имкониятларни янада кенгайтириши ҳамда юртимизда ишончли эмлаш тизимини яратишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, республика вакциналар омбори катта миқдордаги турли вакциналарни сақлашга мўлжалланган муҳим иншоот бўлиб, деярли 1000 м2дан иборат учта совуқлик камераси (2-8 ° C), ультрасовуқ совутгичлар (3000 л ҳажмли) ва музлатгич хоналар (40 м3) билан жиҳозланган. Шу билан бирга, иншоот иммунизация учун зарур материаллар сақланадиган 1000 м2 қуруқ омборга ҳам эга.

Омборхонада юкларни тез ва самарали бошқариш учун электр юк кўтаргичлар, док навеслари, текислаш платформалари ва кўтариш механизмлари мавжуд. Улар иккита электр тармоғига уланган бўлиб, узлуксиз электр таъминоти учун кучли заҳира дизель генераторига эга.

— Яхши ишлайдиган таъминот тизими ва совуқлик занжирига эга бўлиш самарали миллий иммунизация дастури учун жуда муҳим, — дейди ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан. — ЮНИСЕФ Ўзбекистоннинг бутун миллий таъминот тизими ва совуқлик занжири узлуксиз ишлашига ҳисса қўшадиган ҳамда минтақадаги бошқа мамлакатларга намуна бўла оладиган ушбу объект қурилишида иштирок этганидан мамнун.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев иштирок этди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ЮНИСЕФ 2017 йилдан юртимиз бўйлаб жами 21 та вакцина омбори қурилишида амалий ёрдам бериб, хусусан, совутгичли юк машиналари, вакциналар учун контейнерлар ва совуқлик камераларини етказиб берди.

Шу билан бирга, ходимларни ўқитиш ҳамда объектлар эксплуатацияси бўйича зарур қўлланма ва кўрсатмаларни ишлаб чиқишда ҳам яқиндан кўмаклашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тошкентдаги Марказий Осиёда ягона бўлган энг йирик вакциналар сақланадиган совуқлик омборининг очилиш тадбиридан фоторепортаж.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва юртимизга келтирилган вакциналар миқдори 42 миллион 805 минг дозадан ошди

Юртимизда коронавируcга қарши эмлаш жараёнларида фойдаланиш учун яна 7 566 020 доза вакциналар топширилди.

Улардан:
💉 6 498 020 дозаси ZF-UZ-VAC 2001;
💉 408 000 дозаси Sputnik-V;
💉 660 000 дозаси AstraZeneca вакциналаридир.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 42 805 618 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉2 254 480 дозаси AstraZeneca;

💉32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 128 500 дозаси Sputnik-V;

💉3 000 060 дозаси Moderna;

💉2 014 740 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac вакцинаси бўлиб
, шундан 31 192 046 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар сони камайди: кеча юртимизда 210 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 20 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 191334 (+212) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌17 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌59 нафари Тошкент вилоятида,
📌50 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 15 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 15 нафар,
🔹 Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 16 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 61 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 103 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 187815 (+242) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1375 нафарни ташкил қилди.


Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 31,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺20 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 297 727 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 148 941 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 97 794 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 50 992 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 31 489 773 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 16 452 251 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 905 030 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 132 492 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (45 558 доза),
📌Тошкент вилояти (43 561 доза),
📌Фарғона вилояти (36 296 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 76,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЮГУРИШ ФОЙДАЛИМИ ЁКИ ПИЁДА ЮРИШ?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг ушбу саволига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно ОДИЛОВА жавоб берди:

— Пиёда юриш сезиларли даражада калория парчалаш имконини беради ва организм калория йўқотади, — дейди Б. ОДИЛОВА. — Масалан, 70 кг. вазнга эга бўлган киши югуриш вақтида соатига тахминан 500-600 ккал., худди шу одам пиёда юриш давомида соатига 250 ккал. сарфлайди. Бошқача айтганда, ортиқча калорияни йўқотиш бўйича ярим соатлик югуриш бир соат пиёда юришга тенг.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам калориялар устида ишлаш керак бўлса, яхшилаб ўйлаб кўринг, сизга 2-3 соат пиёда сайр қилган маъқулми ёки 1 соат югуриш. Охир-оқибат йўқотилган калориялар миқдори бўйича самара бир хил бўлади.

Ҳар бир қадам энергия сарфланиши, гормонлар ишлаб чиқилиши, мушаклардаги қон таъминотининг яхшиланиши эвазига уларнинг кислород билан бойишига хизмат қилади. Натижада тананинг умумий ҳолати яхшиланади.

Юрганда ҳар дақиқада 5 калория йўқотилади (ўтирганда 1 калория). Оғирлик қанча кўп бўлса, энергия шунча кўп сарфланади. Мисол учун, 72 килограмм оғирликдаги инсон 1,5 километр юрганда 105 калория, 100 килограмм оғирликдаги катта ёшли одам 135 калория йўқотади ва соғлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Доим пиёда юрган инсон барча қон томирлар, жумладан, лимфалар ҳаракатланишини йўлга қўяди. Бу билан организмдаги барча ортиқча тузлар ва токсинлар чиқиб кетади. Натижада тана тозаланиб, инсон енгил ҳаракатланади, соғлиги яхшиланади ва умри узаяди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЎРВИ: “Тез ёрдам”га қачон мурожаат қилиш зарур?

Болаларда ўткир респиратор вирусли касалликлар қандай кечади? Уларнинг илк белгилари нималарда намоён бўлади? Бундай вазиятда ота-оналар қандай йўл тутишлари керак?

Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия тиббиёт илмий-амалий маркази етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Зулхумор УМАРНАЗАРОВА жавоб берди:

— Тана ҳарорати кўтарилиши, аксириш, бурун битиши ва оқиши ЎРВИнинг илк белгиларидир, — дейди шифокор. — Бу ҳолат одатда икки кун давом этади. Учинчи кундан бошлаб боланинг ҳалқумида ўзгаришлар кузатилади. Овоз бўғилиши, йўтал, мушаклар ва бўғимларда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин.

ЎРВИда ҳам бошқа касалликлар иштаҳа пасаяди. Баъзида ҳарорат кўтарилиши ҳисобига қайт қилиш ҳам кузатилиши мумкин.

Агар хонадонда шундай бемор болалар бўлса, оналар уларни дарҳол алоҳида хонага ётқизишлари керак. Хонани тез-тез шамоллатиб туриш лозим. Чунки ҳаво айланмайдиган жойда вируслар тезроқ кўпаяди.

Болага оз-оздан, тез-тез суюқлик ичилиб туриш, бурун ва томоқни тузли сув билан чайиш тавсия этилади. Чунки вируслар намликка чидамсиз, туз эса намликни яхши ушлаб турувчи воситадир.

Юқори нафас йўллари шамоллаши пастки нафас йўллари яллиғланишига нисбатан енгилроқ кечади. Бунда бола қийинчилик билан нафас олади ва чиқаради. Яллиғланиш бронхларга ёки кейинги босқичда ўпкага ўтганида эса йўтал янада зўрайиб, оғиз-бурун учбурчагида кўкариш кузатилиши мумкин. Бола ҳансираб нафас олади.

Аммо баъзи ота-оналар фарзандларида ЎРВИнинг илк белгилари пайдо бўлиши биланоқ дарҳол ваҳимага тушиб қолишади. Бурун оқиши, енгил йўтал, ҳарорат кўтарилиши кузатилса, зудлик билан “Тез ёрдам”га мурожаат қилишади.

Ваҳоланки, вируснинг икки юздан зиёд тури бор. Бир турдаги вирус билан касалланган бола шифохонада иккинчи турдаги вирусга рўбарў келса, уни ҳам юқтириб олиши эҳтимоли юқори.

Шу сабабли ўғил-қизларда юқори нафас йўлларининг яллиғланиши, яъни халқ тилида тумов кузатилса, буни уй шароитидаги муолажалар орқали ҳам даволаса бўлади. Аммо бу ҳолатга “ўтиб кетар”, “эрта-индин яхши бўб қолар” дея бефарқ муносабатда бўлмаслик ҳам керак.

“Тез ёрдам” қайси вазиятларда мурожаат қилинади?

бола овқат емай қўйса;

кучли ҳансираш кузатилса;

нафас қисиши аломатлари пайдо бўлса;

тинмай ёки кўп ухласа.

Амалиётда кўкрак сути билан озиқланадиган болаларда касаллик асосан юқори нафас йўллари яллиғланишида, енгил асоратлар билан кузатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 240 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 310 нафарга яқин бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 21 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 191576 (+242) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌23 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Хоразм вилоятида,
📌66 нафари Тошкент вилоятида,
📌74 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 21 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 33 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 12 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 28 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 62 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 188123 (+308) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1378 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Япония вакиллари билан қандай музокара ўтказди?

Тиббий ёрдам тезкор ва ҳаммабоп бўлиши шарт. Бугун Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими олдига шундай талаб қўйилган.

Аммо сўнгги йилларда ўлим хавфи юқори бўлган хасталиклар орасида айрим неврологик касалликлар кўрсаткичи барқарор ошиб бораётгани хавотирли ҳолат. Энг ёмони, юртимизда бу йўналишда реабилитация тадбирлари даражаси пастлиги ва бошқа қатор омиллар аҳоли ўртасида ногиронликнинг кўпайишига олиб келаётган эди.

Шу сабабли Президентимизнинг 2018 йил 30 августдаги қарори асосида Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиши белгиланди. Янги муассаса “диагностика – аниқлаш – даволаш – реабилитация” тизими асосида фаолият юритиши кўзда тутилган.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигида юртимизга икки ҳафталик миссия билан келган Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги(JICA)нинг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича бўлими директори Сота Тосака бошчилигидаги делегация вакиллари иштирокида айни шу масалада мулоқот ташкил этилди.

Музокаралар чоғида Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказини қуриш ва жиҳозлаш лойиҳаси концепцияси муҳокама этилди.

Шу ўринда савол туғилади: бу жараёнга нега айнан Япония вакиллари жалб этилди?

Гап шундаки, инновацион тиббий технологиялар ва илғор диагностика ускуналарини ишлаб чиқариш ҳамда даволаш усулларини қўллаш борасида “кунчиқар мамлакат” дунёда пешқадамлар сафида. Қолаверса, япон мутахассисларининг бу соҳадаги илғор ва бой тажрибаси биз учун жуда муҳим.

Учрашувда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари Ўзбекистон тиббиёти тизимидаги ҳар бир лойиҳа институционал ўзгаришларни ўзида мужассам этиши, инновацион асбоб-ускуналар билан бир қаторда, илғор тажрибаларни жорий қилиш ҳам муҳимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, истиқболли лойиҳа шошилинч тиббий ёрдам муассасаларида диагностика ускуналарини янгилаш, япон ва ўзбек мутахассислари ўртасида ўзаро тажриба алмашишни кўзда тутади.

Мулоқот якунида 2022-2026 йилларга мўлжалланган лойиҳа техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлашга старт берилди

Маълумки, юртимизда коронавирусга қарши курашиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан ҳозирги кунга қадар 6 турдаги 42 млн 805 минг доза COVID га қарши вакцина келтирилди. Шунингдек, йил охирига қадар 5,6 млн доза вакцина келтирилиши кутилмоқда.

❗️Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ Республика аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.

Хўш, бустер доза нима?

📌Бустер доза —
тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида яна қайтадан оладиган вакцина дозаларидир.

У билан эмлаш қандай амалга оширилади?

📌Бустер доза билан тўлиқ вакцина курсини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли вакиллари эмланиши мумкин.

Бустер доза тури аввал олинган вакцина билан бир хил бўлиши керакми?

📌Эмлаш пунктида бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.

Уни қаердан олиш мумкин?

📌Бустер доза олмоқчи бўлган аҳоли республиканинг барча даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларида эмланишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi