Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.3K subscribers
5.91K photos
2.2K videos
41 files
9.42K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Самарқанд давлат тиббиёт институтида Ўзбeкистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг I форуми ўтказилди

Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 18 ноябр куни Самарқанд давлат тиббиёт институти ташаббуси билан Ўзбeкистондаги тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг I форуми ўз ишини бошлади. Форумда республикадаги саккизта тиббиёт ОТМларидан юздан ортиқ талабалар иштирок этди.

👉🏻Батафсил

Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланмаган фуқароларга чора кўрилади” деган мазмундаги хабарларга жавобан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг ўтказилди.

Унда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ мазкур масала юзасидан атрофлича жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари ходимларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланиши устидан текширувлар ва ўрганишлар ўтказилиши қайси ҳужжат ва топшириқларга мувофиқ амалга оширилади?

Нурмат АТАБЕКОВ,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари:


Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 17 июлдаги йиғилиши 78-баёнида давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлар бундан мустасно) жорий йил 1 сентябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг камида 1-дозаси (1 октябрга қадар 2-дозаси, 1 ноябрга қадар 3-дозаси) билан эмланмаган тақдирда, мазкур ташкилотларнинг (объектларнинг) фаолият юритиши вақтинчалик тўхтатилиши айтилган.

📌Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 17 июлдаги 11-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 15 июлдаги 1164-IV-сон қарори билан Республика махсус комиссиясига коронавирус инфекцияси билан касалланиш ва уни тарқатиш хавфи юқори бўлган муайян тоифадаги ёки гуруҳдаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини албатта эмлаш чораларини кўриш белгиланган.

📌“Ўзбекистон Республикасига коронавирусни кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилиш қарори” билан Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғига мазкур қарорда назарда тутилган талабларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланган.

📌Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмида ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаган, шунингдек карантинли ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлидир, деб белгилаб қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: НОЯБРЬ ОЙИ БОШИДАН БУЁН “ТЕЗ ЁРДАМ”ГА БОЛАЛАР БЎЙИЧА 20 МИНГДАН ЗИЁД ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШДИ

Сўнгги пайтларда юртимизда, айниқса, Тошкент шаҳрида болалар ўртасида мавсумга хос бўлган ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Буни эса тиббиёт муассасаларига бўлаётган мурожаатлар ва “Тез ёрдам” хизматига келиб тушаётган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин.

ССВ Матбуот хизмати Тошкент шаҳар “103” хизматининг айни кундаги фаолияти, болалар бўйича чақириқлар сони ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВга мурожаат қилди.

— Маълумки, ҳар қандай юқумли касаллик мавсумий бўлиб, нафас йўлларининг юқумли хасталиклари, асосан, куз-қиш ва қисман баҳор ойларида кузатилади, — дейди. Д. БЎРИБАЕВ. — Бу эса ўз навбатида “Тез ёрдам” хизматига бўладиган чақириқлар сони ортишига ҳам сабаб бўлади.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг 1-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” хизмати CALL марказига келиб тушган жами чақириқлар сони 61 минг 152 тани ташкил этиб, болалар бўйича умумий мурожаатлар 20 минг 073 тага етди.

Шундан тана ҳарорати кўтарилган, ЎРВИ ва пневмония ҳолатлари кузатилган 10 минг 642 нафар болага сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиб, зотилжамга чалинган 321 нафар бола госпитализация қилинди.

Айтиш лозимки, ноябрь ойининг ўтган даври мобайнида бемор болалар бўйича шаҳар “103” хизматига бўлаётган кунлик мурожаатлар сони ўртача 1200-1400 тани ташкил қилаётган бўлса, энг кўп чақириқ 1 ноябрь санасига тўғри келди ва шу куни 1631 та мурожаат қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида ёш болалар орасида ўткир респиратор касалликларнинг даврий кўтарилиши кузатилаётгани ва пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар сезиларли даражада ортгани сабабли Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, 13 ноябрь тунда пойтахт шифохоналаридаги вазият ўрганилган эди.

Натижада ўша куннинг ўзида ўрганиш хулосалари таҳлил қилиниб, пойтахтдаги шифо масканларида 600 дан зиёд қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилди ҳамда она ва болаларга даволанишлари учун етарли шароитлар яратилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 270 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 10 та ҳудудда 255 нафарга яқин бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 19 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 191122 (+272) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌11 нафари Наманган вилоятида,
📌27 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌65 нафари Тошкент вилоятида,
📌91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 24 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 21 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 11 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 29 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 17 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 32 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 63 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 48 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 187573 (+254) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1373 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 31 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺19 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 302 104 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 149 615 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 100 186 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52 303 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 31 192 046 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 16 303 310 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 807 236 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 081 500 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (42 761 доза),
📌Самарқанд вилояти (37 256 доза),
📌Фарғона вилояти (35 567 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 76 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️19 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 341 600 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (75 892 доза), Наманган (56 600 доза), Самарқанд (48 702 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик вакциналар сақланадиган совуқлик омбори фойдаланишга топширилди

Бугун пойтахтимизда вакциналарни сифатли сақловчи йирик совуқлик омбори ишга туширилди.

Иншоотнинг очилиш маросимида ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан, ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

Тадбирда оналар ва болалар саломатлиги ва касалликларнинг олдини олиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани, бундай миқёсдаги совуқлик омборининг очилиши соҳада бошланган саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириши алоҳида таъкидланди.

Қолаверса, мазкур омбор мамлакатимизда миллий эмлаш дастури учун логистика марказига айланиб, вакциналарни етказиб бериш ва уларни бошқариш бўйича имкониятларни янада кенгайтириши ҳамда юртимизда ишончли эмлаш тизимини яратишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, республика вакциналар омбори катта миқдордаги турли вакциналарни сақлашга мўлжалланган муҳим иншоот бўлиб, деярли 1000 м2дан иборат учта совуқлик камераси (2-8 ° C), ультрасовуқ совутгичлар (3000 л ҳажмли) ва музлатгич хоналар (40 м3) билан жиҳозланган. Шу билан бирга, иншоот иммунизация учун зарур материаллар сақланадиган 1000 м2 қуруқ омборга ҳам эга.

Омборхонада юкларни тез ва самарали бошқариш учун электр юк кўтаргичлар, док навеслари, текислаш платформалари ва кўтариш механизмлари мавжуд. Улар иккита электр тармоғига уланган бўлиб, узлуксиз электр таъминоти учун кучли заҳира дизель генераторига эга.

— Яхши ишлайдиган таъминот тизими ва совуқлик занжирига эга бўлиш самарали миллий иммунизация дастури учун жуда муҳим, — дейди ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан. — ЮНИСЕФ Ўзбекистоннинг бутун миллий таъминот тизими ва совуқлик занжири узлуксиз ишлашига ҳисса қўшадиган ҳамда минтақадаги бошқа мамлакатларга намуна бўла оладиган ушбу объект қурилишида иштирок этганидан мамнун.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев иштирок этди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ЮНИСЕФ 2017 йилдан юртимиз бўйлаб жами 21 та вакцина омбори қурилишида амалий ёрдам бериб, хусусан, совутгичли юк машиналари, вакциналар учун контейнерлар ва совуқлик камераларини етказиб берди.

Шу билан бирга, ходимларни ўқитиш ҳамда объектлар эксплуатацияси бўйича зарур қўлланма ва кўрсатмаларни ишлаб чиқишда ҳам яқиндан кўмаклашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тошкентдаги Марказий Осиёда ягона бўлган энг йирик вакциналар сақланадиган совуқлик омборининг очилиш тадбиридан фоторепортаж.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва юртимизга келтирилган вакциналар миқдори 42 миллион 805 минг дозадан ошди

Юртимизда коронавируcга қарши эмлаш жараёнларида фойдаланиш учун яна 7 566 020 доза вакциналар топширилди.

Улардан:
💉 6 498 020 дозаси ZF-UZ-VAC 2001;
💉 408 000 дозаси Sputnik-V;
💉 660 000 дозаси AstraZeneca вакциналаридир.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 42 805 618 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉2 254 480 дозаси AstraZeneca;

💉32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 128 500 дозаси Sputnik-V;

💉3 000 060 дозаси Moderna;

💉2 014 740 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac вакцинаси бўлиб
, шундан 31 192 046 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар сони камайди: кеча юртимизда 210 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 20 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 191334 (+212) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌17 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌59 нафари Тошкент вилоятида,
📌50 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 15 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 15 нафар,
🔹 Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 16 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 61 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 103 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 187815 (+242) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1375 нафарни ташкил қилди.


Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi