Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.42K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Пиёда юриш шамоллаш ва юрак касалликларини енгишга ҳам ёрдам беради

Пиёда юриш инсонларни ортиқча харажатдан халос қилишдан ташқари яна қандай фойдали томонлари бор? Пиёда юришнинг нафи ҳақида қандай тиббий тавсиялар берилмоқда? Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова инсон ўзини яхши ҳис қилиши ва ташқи кўринишининг кўркам бўлишида ҳам пиёда юришни одат қилиши жуда муҳим, дея таъкидлайди.

— Яёв юрганда гавданинг барча мускуллари ҳаракатга келади. Юриш ички органларга ҳам таъсир ўтказмай қолмайди, уларнинг фаолиятини кучайтиради, натижада организмда моддалар алмашинувини яхшилайди, — дейди Б.Одилова. — Яна бир жиҳати, у юрак томирларини, шунингдек, нафас ва асаб тизимини машқ қилдиради.

Эрталаб ишга кетадиган пайт пиёда юриш ҳам жуда фойдали. Бу вақтда ҳаво тоза бўлади, киши кечаси ухлаб, дам олгани сабабидан чарчамасдан 30-40 дақиқа бемалол яёв кеза олади.

Ишхонадан чарчаб чиққанингиздан кейин ҳам иложи бўлса, автобусга шошилманг. Йўлнинг бир қисмини пиёда босинг. Чунки фаол ҳаракат қилиш одамни тинчлантиради, кишининг чарчоғини олади.

— Пиёда юришнинг ҳам ўзига яраша меъёр ва қоидалари мавжуд бўлса керак...

— Албатта, пиёда юришда қуйидагиларга аҳамият бериш айни муддао:

🚶🏻‍♂️Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

🚶🏻‍♂️Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз! Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

🚶🏻‍♂️Асабий иш кунининг “юк”ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг. Натижа сизни албатта хурсанд қилади.

🚶🏻‍♂️Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқоларкан.

🚶🏻‍♂️Америкалик олимлар 45 дақиқа давомида марафонда қатнашган иштирокчиларнинг 50 фоизи шамоллашни енгиб ўтказишганини таъкидлашади. Чунки айнан пиёда юрганимизда микроблар ва вируслар таслим бўларкан. Демак, айни кунларда сайр қилишни унутманг!

🚶🏻‍♂️Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлишаркан.

❗️Қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда, пиёда сайр қилишни одатга айлантириш вужудимиздаги кўплаб муаммоларга ечим бўлишини бемалол айта оламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Тунда пойтахт шифохоналаридаги вазият ўрганилиб, зудлик билан зарур чоралар кўрилди

Юртимизда ёш болалар орасида ўткир респиратор касалликларнинг даврий кўтарилиши кузатилмоқда. Ушбу хасталикларнинг энг юқори кўрсаткичи эса Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келяпти. Натижада пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар сезиларли ортган.

Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, 13 ноябрь тунда пойтахт шифохоналаридаги вазият ўрганилди.

Шундан сўнг 14 ноябрь тонгги соат 04:30да Тошкент шаҳрида болалар ўртасида ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигида шошилинч йиғилиш ўтказилди.

Натижада ўша куннинг ўзида ўрганиш хулосалари таҳлил қилиниб, пойтахтдаги шифо масканларида 600 дан зиёд қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилди ҳамда она ва болаларга даволанишлари учун етарли шароитлар яратилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
МУТАХАССИС: ТАНА ҲАРОРАТИ 38.5 ДАРАЖАДАН ОШМАГУНЧА БОЛАГА ИСИТМА ТУШИРУВЧИ ДОРИЛАР БЕРИШ КЕРАК ЭМАС

ССВ Матбуот хизматининг ўткир респиратор вирусли касалликларга доир саволларига Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори Абдуманнон АБДУҚАЮМОВ жавоб берди.

— Дастлаб ЎРВИга чалиниш ҳолатлари билан боғлиқ мурожаатлар ҳақида маълумот берсангиз.

— Куз-қиш мавсуми бўлгани сабабли шу кунларда марказимизга келаётган бемор болалар сони йилнинг бошқа даврларига нисбатан бирмунча ортган. Агар ёш тоифасида оладиган бўлсак, умумий касалларнинг 50 фоизини 1 ёшгача, 40-45 фоизини 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар ташкил этмоқда. Ундан юқори ёшдагиларда эса касаллик нисбатан кам кузатилмоқда.

— Айни пайтда болалар ўртасида асосан қандай ўткир респиратор вирусли инфекция кўп учрамоқда?

— Аввало шуни айтиш керакки, бугунги кунда ўткир респиратор вирусли инфекцияларни чақирувчи вируслар сони жуда кўп. Лекин барчаси ЎРВИ гуруҳига кириб, 99 фоизида чақирувчи касаллиги, аломатлари, белгилари, кечиши ва асоратлари бир хил.

Болалар ўртасида энг кўп учраётгани эса аденовирус инфекциясидир. Афсуски, бугун айрим ота-оналар фарзанди ушбу вирусга чалингудек бўлса, саросимага тушиб, дарров шифохонага югурмоқда. Бу билан улар нафақат фарзандига бошқа бемор болалардан янги вируснинг юқишига шароит яратиб бермоқда, балки тиббиёт ходимларига ортиқча юклама ҳам туғдирмоқда.

Қолаверса, кўпчилик ота-оналар болада иситма чиқишини хавфли деб ўйлайди. Шу сабабли уларнинг 80-90 фоизи фарзандида тана ҳарорати кўтарилса, дарров антибиотик ва бошқа дорилар билан даволашга уринади.

Ҳатто, шундай оналар ҳам борки, биргина иситма кўтарилишини деб боласига 10 дан зиёд дори беради. Бу билан беморнинг ҳолати яхшиланмайди, аксинча янада оғирлашади.

— Хўш, бундай пайтда ота-оналар нима қилиши керак?

— Энг аввало, 1 ёшгача бўлган болаларда тана ҳарорати 38-38.2, 1 ёшдан ошган болаларда эса 38.5С даражагача кўтарилмагунича ҳеч қандай иситма туширувчи дори воситалари бериш тавсия этилмайди. Айниқса, шу ўринда ота-оналарга антибиотикларни мутлақо унутинг, демоқчиман. Чунки антибиотик вирусли инфекцияларда умуман ишламайди.

Аксинча бу дори воситасини нотўғри қўллаш оқибатида бола саломатлигига жиддий зарар етиши мумкин. Шу боис антибиотикни фақат шифокор тавсияси билангина олиш лозим. Қолаверса, тана ҳарорати бундай пайтда вирус қарши дори воситаларини бериш ҳам шарт эмас. Чунки улар боланинг жигарига салбий таъсир этади.

Унинг ўрнига эса тез-тез илиқ сув ёки бошқа суюқликлар (компот, турли чойлар) бериш лозим. Боиси иситма пайти организмдан катта миқдорда тер ажралиб, тана суюқлик йўқотади. Шунинг учун болага меъёрида ва меъёридан ортиқ суюқлик бериш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, болани тез-тез овқатлантириш керак.

Айтиш жоизки, тана ҳарорати 38.5С даражагача кўтарилиши организмнинг касалликка қарши курашаётганидан далолат беради. Яъни, танага инфекция тушганда иситма кўтарилиши нормал ҳолат ҳисобланади. Бироқ бу вақтда боланинг тана ҳароратини пасайтириш организмда инфекциянинг ишлаши ва жиддий асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Агар болада турли неврологик ва бошқа жиддий сурункали касалликлар бўлса, иситма 38.5С даражадан кўтарилганда унга иссиқни туширувчи дори воситаси – парацетамол ёки ибупрофен бериш тавсия этилади. Бу дорини 3 кун қўллаш мумкин. Агар шу вақт ичида боланинг умумий аҳволида ижобий ўзгариш бўлмаса, дарҳол оилавий шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
— Ўрганилган тиббиёт муассасаларидан иккитасида — Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасида 142 нафар, Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонасида эса 37 нафар бемор ва уларнинг оналари ўрин-жойлар етишмаётгани туфайли коридорларда ётиб, даволанаётгани, бундан биринчи навбатда жажжи болажонларимиз азият чекаётгани аниқланди.

Бу каби ҳолатлар зудлик билан шифохоналарга тушаётган юкламаларни камайтириш, бемор болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун тезкор чоралар кўришни тақозо этди...

Соғлиқни сақлаш вазири ярим тунда мажлис ўтказиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарнома юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ф. Санаев қўшимча изоҳ берди.

👉🏻
https://kun.uz/64901374

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Қон босими пасайганда қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш керак?

ССВ Матбуот хизматининг қон босими пасайиши бўйича саволларига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Ҳамидулла ТОШПЎЛАТОВ жавоб берди.

— Гипотонияга чалинган бемор қандай тиббий текширувлардан ўтади?

— Бу шифокор кўригидан сўнг маълум бўлади. Одатда бемор умумий қон ва сийдик анализлари, электролитлар учун қон топширади. Шунингдек, юрак ритмининг бузилиши ва миокард инфарктини истисно қилиш учун ЭКГ текшируви, буйрак усти бези фаолиятини кузатиш учун кортизол гормони даражасини аниқлаш, кўкрак рентгенограммаси ва қорин бўшлиғининг ультратовуш текширувини ўтказиш лозим.

Айрим ёшларда гипотония вегетатив қон-томир дистонияси белгиси ҳисобланади. Бундай ҳолатда уларга жисмоний фаолият ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиши тавсия этилади.

— Қон босимини дори воситаларисиз кўтариш мумкинми?

— Албатта. Бироқ гипотония белгилари кузатилганда, энг аввало, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда бирон бир яширин кечаётган жиддий касалликни ўтказиб юбориш мумкин.

Шунингдек, гипотониклар ҳар куни бошқаларга нисбатан 2-3 стакан кўпроқ сув ичишга одатланишлари керак. Спорт билан шуғулланиш ҳам қон босими пасайишининг олдини олишга катта ёрдам беради. Бунинг учун пиёда сайр қилиш, сузиш, серҳаракат ўйинлар билан машғул бўлиш лозим. Бу эса организмда қон айланишини яхшилаб, тана аъзоларининг бир маромда ишлашини таъминлайди.

Қулоқларнинг оғриқли нуқтаси ва қўл ва оёқлардаги бармоқлар учини уқалаш ҳам тана аъзолари фаолиятига ижобий таъсир этади.

Бундан ташқари, ушбу касалликка чалинган инсонлар таомномасида минерал моддалар ва В, С, Р витаминлари етарли миқдорда бўлиши керак. Айниқса, гипотонияда сули ёрмаси ва гречихадан тайёрланган бўтқалар жуда фойдали. Лекин хамир ва ёғли овқатларни камроқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, уй шароитида шўр балиқ, зираворлар билан ишлов берилган гуруч истеъмол қилиш, кофе ичиш (қачонки уни кам истеъмол қиладиган инсонлар ичганда) қон босимини оширади. Бироқ шўр маҳсулотлар билангина қон босимини кўтариш тўғри эмас. Боиси натрий юрак етишмовчилиги (айниқса, ёши катта инсонларда) ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: юртимизда кунлик касалланишлар сони июнь ойидан буён илк бор 200 нафардан камайиб, жами касалланганлар сони 190 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 15 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 190104 (+189) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌12 нафари Наманган вилоятида,
📌22 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌26 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌23 нафари Тошкент вилоятида,
📌59 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 21 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 23 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 21 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 27 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 80 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 186394 (+203) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1360 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺15 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 276 356 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 146 301 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 78 966 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 51 089 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30 011 822 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15 700 898 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 441 164 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 869 760 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (38 039 доза),
📌Тошкент вилояти (34 903 доза),
📌Фарғона вилояти (32 890 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 73,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узоқ умр кўришни истаганлар учун кичик маҳорат дарси

Кўпчилик тонгда туриб югуришга эринади. Кечки пайт ҳам бунга ҳафсала қилмайдиганлар талайгина. Аммо жисмоний машғулотлар бақуввату кўркам бўлиш воситасигина эмас, балки соғлом ҳаёт кечиришнинг оқилона ва самарали йўлидир.

Шу сабабли югуриш, юриш ва жисмоний фаолликка одатланган кишилардан “қон босимим кўтарилиб кетди”, “нафасим қисяпти”, “юрагимда санчиқ бор” каби шикоятларни деярли эшитмайсиз.

Таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпиони Дмиртий Шокин ҳам соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни ҳамиша тарғиб қилиб келади. Унинг айтишича, узоқ умр кўришни истасак, юриш ва югуришни канда қилмаслигимиз зарур!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021-йил 17-24-ноябрь кунлари Болалар миллий тиббиёт марказига Сеул миллий университети шифохонасидан профессорлар, анестезиологлар ва ҳамширалар ташриф буюради. Улар нефрология, неврология, нейрохирургия, урология йўналишлари бўйича беморларни даволаш билан бирга, марказ мутахассислари билан тажриба алмашадилар.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ижобий ҳал қилиш мақсадида махсус “Сall-марказ” ишга туширилди.

Мазкур “Сall-марказ”нинг 1295 рақамлари Янги Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг бугуни ва эртасига бефарқ бўлмаган тиббиёт ходимларининг фаолиятлари билан боғлиқ масалалар, тизимдаги муаммолар ва соҳани янада ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлари учун ишлашни бошлади.

Бу мурожаатларнинг аксарияти “Сall-марказ”га бириктирилган мутасаддилар томонидан ҳал қилинса, бир қисми олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентига тўғридан-тўғри етказилади.

Қадрли соҳа вакиллари, мурожаат йўллаш орқали соғлиқни сақлаш тизими тараққиётига ўз ҳиссангизни қўшасиз.

Фаол бўлинг!

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Министерством здравоохранения страны в целях дальнейшего развития, решения проблем и устранения недостатков в отечественной медицине создан специальный «Сall-центр».

Медицинские работники могут обращаться в «Сall-центр» по единому номеру 1295 с вопросами, мнениями или предложениями, связанными со своей деятельностью или с развитием сферы здравоохранения в целом.

Основная часть обращений будет рассмотрена и решена закрепленными за «Сall-центром» ответственными экспертами, некоторые из них будут напрямую адресованы Президенту Республики Узбекистан в ходе открытого диалога с учеными, врачами, фармацевтами, медицинскими сестрами и другими работниками системы здравоохранения.

Уважаемые медработники, своим обращением вы внесете вклад в развитие системы здравоохранения.

Проявляйте активность!

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар ва ўлимлар сони ортди: кеча юртимизда 230 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 16 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 190332 (+228) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌19 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌20 нафари Фарғона вилоятида,
📌16 нафари Хоразм вилоятида,
📌67 нафари Тошкент вилоятида,
📌74 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 14 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 15 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 25 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 81 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 144 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 186706 (+312) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1364 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30 миллион 317 минг дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺16 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 305 297 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 157 150 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 90 280 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 57 867 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30 317 119 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15 858 048 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 531 444 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 927 627 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (53 665 доза),
📌Самарқанд вилояти (36 099 доза),
📌Фарғона вилояти (35 763 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 73,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️16 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 331 950 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (75 850 доза), Наманган (56 600 доза), Самарқанд (48 327 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар сония қадрли, ҳар дақиқа ғанимат. Ҳушини йўқотган, автоҳалокатга учраган, хасталиги хуруж қилган ё жароҳати оғир беморлар ҳаётини сақлаб қолиш учун тиббиёт ходимларидан нафақат юксак билим ва тажриба, балки тезкорлик ҳам талаб этилади.

Шу сабабли тез тиббий ёрдам ходимларини кўпинча халоскорлар, деб атаймиз. Жонимиз оғриганида биринчи бўлиб шу соҳа вакилларидан нажот кутамиз.

Аммо уларнинг меҳнатини ҳамиша қадрлаяпмизми? Ҳурматини ҳар доим ҳам жойига қўя оляпмизми?

Шифокору ҳамшираларга удағайлаган, уларга мушт ўқталган, “Тез ёрдам” машиналари ҳаракатланишига йўл бермаган ёки ёлғон ва асоссиз чақириқлар билан уларни овораю сарсон қиладиган айрим кимсалар бу видеороликдан тегишли хулоса чиқаради, деган умиддамиз.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Энергетик ичимликлар: 70-80 дақиқадан сўнг акс таъсир кўрсата бошлайди

АҚШлик тадқиқотчилар энергетик ичимликлар юракдаги QT интервали (юракнинг электрик систоласи)ни ўртача 2 соатда 10 миллисонияга оширади, деган хулосага келдилар.

Агар миллисонияларда ўлчанадиган ушбу вақт оралиғи ҳаддан ташқари узун ёки калта бўлса, юрак урушида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу эса ҳаёт учун хавфли бўлган аритмияга олиб келиши мумкин”, деб таъкидлади олимлар.

Энергетик ичимликлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда қонда глюкоза миқдори кўпайиб кетади, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Гули ШАЙХОВА. — Шакарнинг ортиқча қисми ёғга айланади ва инсулин организмда кўпайиб, қандли диабетга олиб келади. Энг ёмони, одам бу ичимликка беихтиёр боғланиб қолади.

Шифокорларнинг огоҳлантиришича, қувватбахш ичимликлар қисқа муддатда организмга зарарли таъсир кўрсата бошлайди. Лекин таркибида ортофосфат кислотаси борлиги учун буни сезмайсиз.

Масалан, 45 дақиқадан сўнг дофамин ишлаб чиқарилиши ортиб, бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. 70-80 дақиқадан кейин акс таъсир қилиш вақти бошланиб, организмда ҳолсизлик ҳолатлари юзага келади.

Қолаверса, энергетик ичимликлар асаб тизимини ишдан чиқаради. Руҳий касалликларга чалиниш хавфи ортади, одамларда тажовузкорлик кучаяди. Болаларнинг зеҳни ўтмаслашиб, дарсларни ўзлаштириши пасайиб кетиши, ногирон, ақли заиф фарзандлар туғилиши айни шундай иллатларнинг ҳам асорати, десак хато бўлмайди.

Шундай экан, зарарли одатлардан ўз вақтида воз кечиш зарур! Бу аслимиз ҳам, наслимиз ҳам бузилмаслиги учун муҳим чорадир!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В работе экстренной медицинской помощи каждая минута и даже секунда на счету. Для спасения жизней больных, попавших в автокатастрофу, потерявших сознание, получивших приступ тяжелой болезни или тяжелую травму, от медицинских работников требуются не только глубокие знания и большой опыт, но и оперативность.

Поэтому мы часто называем работников экстренной медицинской помощи спасителями. Оставшись лицом к лицу с болезнью, ждем помощь в первую очередь от них.

Но всегда ли мы по заслугам оцениваем их труд? Проявляем ли мы должное уважение?

Надеемся, что некоторые лица, угрожающие и поднимающие руки на врачей и медсестер, не уступающие дорогу машинам «Скорой помощи» и крадущие их время своими ложными или безосновательными вызовами, после просмотра этого видеоролика сделают должные выводы.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 300 нафарга яқин бемор коронавирусдан тўлиқ соғайди, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 17 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 190584 (+252) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌11 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌18 нафари Фарғона вилоятида,
📌27 нафари Хоразм вилоятида,
📌68 нафари Тошкент вилоятида,
📌76 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 18 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 30 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 16 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 24 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 85 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 63 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 187003 (+297) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1367 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30,5 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺17 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 275 070 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 143 999 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 83 314 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 47 757 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30 592 189 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 16 002 047 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 614 758 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 975 384 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (38 817 доза),
📌Фарғона вилояти (34 112 доза),
📌Тошкент шаҳри (31 618 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 74,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️17 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 334 454 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (75 892 доза), Наманган (56 600 доза), Самарқанд (48 327 доза), Андижон (40 413) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi