Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.6K subscribers
5.81K photos
2.1K videos
41 files
9.21K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​​Министерство здравоохранения:
390 СЛУЧАЕВ ЗАРАЖЕНИЯ КОРОНАВИРУСНОЙ ИНФЕКЦИЕЙ ВЫЯВЛЕНЫ У 188 МУЖЧИН И 202 ЖЕНЩИН


Согласно последним данным, в стране количество случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 390. Из них 188 мужчин и 202 женщин.
С точки зрения возраста, среди больных

0-9 лет 10 человек (2,6%);
10-19 лет – 15 (3,8%);
20-29 лет – 59 (15,1%);
30-39 лет – 111 (28,5%);
40-49 лет – 123 (31,5%);
50-59 лет – 48 (12,3%);
60-69 лет – 17 (4,4%);
70-79 – 6 (1,5%);
80 лет – 1 (0,3%) человек.


В данное время 170 больных лечатся в городе Ташкенте, 64 – в Фергане, 61 – Андижане, 48 – Намангане, 19 – Бухаре, 18 – Хорезме, 6 – Кашкадарье, 2 – Республике Каракалпакстан, 2 – в Навоийской области в медицинских учреждениях, специализированных на лечении инфекционных заболеваний. Все пациенты проходят лечение в соответствии с рекомендациями Всемирной организации здравоохранения, международным опытом и установленными стандартами. На сегодняшний день 30 человек полностью выздоровели от этой болезни.

У 31 больного наблюдается пневмония. У 9 больных состояние тяжелое, из них у 2 – крайне тяжелое.

Напоминаем, что Министерство здравоохранения в сотрудничестве с соответствующими министерствами и ведомствами проводит эпидемиологическое расследование и принимает все профилактические меры для предотвращения распространения коронавирусной инфекции.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.


@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича АҚШ, Нидерландия, Россия, Германия, Корея, Япония мутахассислари билан иш олиб бормоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълум қилди.

«Ўзбекистон 24» телеканалидаги чиқишида Алишер Шодмонов сўнгги 2-3 кунда Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари ортиши бўйича саволга жавоб берди.

«Эпидемиологиянинг қонуниятига кўра, бошқа давлатлардаги касалланиш динамикасини кузатадиган бўлсак, вирус юқиб, тарқалиб, ўсиши давом этади. Ҳар бир давлат тиббиётининг олдида турган масала – касалланишнинг кескин ошишига йўл қўймаслик», - деди Шадманов.

Вазир Ўзбекистонда коронавирус ташхисини амалга ошириш бўйича яратилган шароитларга тўхталди.

«Коронавирус ташхисини амалга ошириш учун етарли шароит бор. ПЦР аппаратлари етарли миқдорда таъминланган. Диагностикумларни қатор мамлакатлардан олиб келиб, етарли миқдорда таъминлаганмиз. 

Қайси мамлакатда касалликни аниқлаш жараёнлари тез амалга ошса, изоляция қилинса, шифохонага жойланса ва даволанса, бу ерда яхши натижаларга эришилади, кенг тарқалишига йўл қўйилмайди», деди Шадманов.

У текширувлар кучайтирилганини таъкидлади.

«Бугунги кунда барча карантин зоналаримизда, аҳолимизнинг хавф гуруҳлари ичида текширувларни кучайтирганмиз. Кечанинг ўзида биз 4737та тест синовларини ўтказдик. 76та ҳолатда касалликни аниқладик. Янги касаллар аниқланганлиги ёмон ҳолат, лекин аниқламаганимизда ундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди», деди Соғлиқни сақлаш вазири.

Алишер Шадманов карантин меъёрларининг 14 кун этиб белгиланишига изоҳ берди ва касаллик тарқалишининг олдини олиш борасидаги амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

«Меъёрларни танлашда ҳамжамият, олимлар, мутахассислар билан ҳамкорликда, интеграцияда ишлаш бўйича президентимиз топшириқ берганлар. Икки марта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг миссияси бўлди. Ташкилот вакиллари келиб, бизда эпидемиология нуқтайи назаридан ишларни олиб боришди. Америка қўшма штатларидан профессор иш олиб борди, Нидерландиядан Урте хоним бизда 2 ой мобайнида иш олиб борди. Бугунги кунда президент топшириғига мувофиқ, Кореядан профессор Чой ташриф буюрган, у ҳозирги кунда мамлакатимизда бўлиб турибди. Ҳозирги кунда эпидемияга қарши чоралар бўйича бизга ёрдам беряпти», деди Шадманов.

У коронавирусдан зарарланган 390 нафар кишининг ҳолати назоратда бўлиши, сифатли стандартлар асосида ёрдам берилиши нуқтайи назаридан ҳар бир беморга даволовчи шифокордан ташқари, икки нафардан тиббиёт ходими - олий таълим муассасалари ва республика илмий марказлари етакчи мутахассислари бириктирилганини айтиб ўтди.  

Бундан ташқари, Россия, Германия, Корея, Япония мутахассислари билан иш олиб борилаётгани, хусусан бугун Москвадаги бош инфекционист Девяткин билан видеоконференция амалга оширилишини маълум қилди.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
«Аслида, бу — жиноят». Вазир ўзининг касаллигини била туриб ўнлаб кишиларга вирус юқтираётганларни танқид қилди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов «Ўзбекистон 24» телеканалидаги чиқишида Ўзбекистон томонидан амалга оширилган чоралар халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланаётганини айтиб ўтди.

«Ўзбекистон дунёдаги тавсияларни биринчилардан бўлиб бажарган ва мамлакат нуқтайи назаридан барча тавсияларга итоат этган мамлакатлар қаторида эътироф этилди. Яъни биз керакли тавсияларни, айрим ҳолатларда ортиғи билан чораларни кўрдик. Буёғи халқимиз, унинг маданияти, сабр-тоқати, айтилаётган гигиена қоидалари ва чеклов чораларига амал қилишига боғлиқ бўляпти», деди Шадманов.

Соғлиқни сақлаш вазири аҳоли ҳаракатланишининг чекланмаслиги касаллик жуда тез тарқалиши ва мамлакатнинг иқтисодиёти, соғлиқни сақлаш тизимига ўз таъсирини кўрсатиб, уни шок ҳолатига келтириши ва ёрдам бериш имкониятини йўқ қилаётгани, бу каби ҳолатлар Европанинг қатор мамлакатларида кузатилаётганини қайд этиб ўтди.

Вазир шу кунгача аниқланган беморлар орасида талаблар ва тавсияларга қулоқ солмаганлар борлигини афсус билан таъкидлади ва ўзининг коронавирус билан зарарланганини била туриб вақтида мурожаат қилмаган шахслар бошқаларга қараганда кўпроқ одамга вирус юқтирганини маълум қилди.

«Ҳозиргача аниқланган беморлар орасидан талаб ва тавсияларга амал қилмаётганлари жуда кўп. Масалан, 15 март куни коронавирус аниқланган бемор бутун оиласига ва иш жойидаги жами 15 нафар кишига вирус юқтирган.

27 март куни Андижонда касаллиги аниқланган шахсдан ота-онасига коронавирус юққан. Унинг отаси яна 36 ҳамкасбига коронавирус юқтирган. Ҳамкасбларидан бири 4 нафар қариндошига юқтирган. Ундан ташқари яна мулоқотда бўлганлардан 3 кишига касаллик ўтган. Бир кишидан жами 46 нафар одамга коронавирус тарқалган. Афсуски, бу беморимиз касаллик белгилари кўрина бошлаганда ҳам шифокорларга хабар бермаган.

Тошкент шаҳридаги беморимиз турмуш ўртоғи билан Туркияга бориб келган. У оила аъзолари бўлган 8 кишига касаллик юқтирган. Уларнинг барчасини ҳозир даволаяпмиз.

Тошкент вилоятидаги яна бир беморимиз эса 26 мартда касаллик бошланганига қарамай 5 кун давомида уйида ётган. У фақат 30 март куни шифокорларга мурожаат қилган ва уни даволашга олдик. Айни вақтда уни сунъий нафас берувчи (ИВЛ) аппаратига улаб қўйишга мажбур бўлганмиз.

Тошкент вилоятидан бошқа бир беморимиз эса йўталиш, тана ҳарорати кўтарилиши ва нафас сиқишига қарамай тўртта ташкилотга борган. Биз мажбур бўлдик ўша ташкилотларнинг барчасини ёпишга. Бу бемор 52 кишига касалликни юқтирган.

Яна бир бемор учта ташкилотда ишлаётган бўлган. У ўзида касалликни сезиб туриб ишлашда давом этган ва 46 нафар кишига вирус юқтирган.

У сабабли 100дан ортиқ инсонларни кузатувга олишга мажбур бўлдик. Касаллик бошланганини билгани ҳолда шунча одам билан мулоқотда бўлган

Аслида, бу каби ҳолатлар жиноят. Била туриб шунча одамга касални юқтириш хиёнатдир», дейди Шадманов.

Вазир коронавирус тарқалишининг олдини олишда интизомга риоя этилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Қачонки интизом бўлса, барча тартиб-қоидага бўйсуниб, икки ҳафта уйимизда ўтирсак, ҳаммаси ўтиб кетади. Шунда биринчи навбатда оила аъзоларимизни сақлаб қолган бўламиз», деди Алишер Шадманов.

У карантин қоидаларига оилада ҳам риоя этиш кераклиги, яқинлар билан қучоқлашиб кўришмаслик, улар билан мулоқотда масофани сақлаш кераклигини таъкидлади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Вазирлик телеграм канали — @ssvuz
Официальный канал Министерства здравоохранения — @ssvuz
Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 397 нафарни ташкил этмоқда.

--------------------------------------------------

К этому часу в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 397.

---------------------------------------------------

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 457 нафарни ташкил этмоқда.

------------------------

К этому часу в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 457.

------------------------

Вазирлик телеграм канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахбороти

Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановнинг оммавий ахборот воситаларида чиқиши давомида Тошкент вилоятида яшовчи коронавирус инфекциясига чалинган шахс касалликнинг белгилари бўлишига қарамай (йўтал, тана ҳароратининг кўтарилиши ва ҳансираш), жамоат жойларига борганлиги ва 52 нафар шахсни зарарлагани ҳолати бўйича шуни маълум қилади:

Бугунги кунда фуқароларимиз томонидан коронавирус инфекцияси билан боғлиқ тушунтириш ишлари ва унинг тарқалишини олдини олишга қаратилган қатор чоралар кўрилишига қарамай, ўзларининг ҳамда атрофдагиларнинг соғлиғига масъулиятсизлик билан ёндашиш ҳолатлари кузатилмоқда. Натижада бир нафар касалланган шахс бир неча шахсларни зарарлаши ҳолатлари кузатилмоқда.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Тошкент вилоятида касалланганлар сони 2020 йилнинг 6 апрель соат 12:00 ҳолатига 29 нафарни ташкил этган. Ҳудудлар бўйича касалланганлик ҳолатлари эса шу муддатда қуйидагича бўлган:

1 Қорақалпоғистон Республикаси 11 нафар
2 Андижон вилояти 71 нафар
3 Бухоро вилояти 8 нафар
4 Жиззах вилояти 2 нафар
5 Қашқадарё вилояти 17 нафар
6 Нaвoий вилояти 5 нафар
7 Нaмaнгaн вилояти 42 нафар
8 Сaмapқанд вилояти 21 нафар
9 Суpxондарё вилояти 5 нафар
10 Сирдарё вилояти 4 нафар
11 Тошкент вилояти 29 нафар
12 Фарғона вилояти 24 нафар
13 Xopазм вилояти 4 нафар
14 Тошкент шаҳри 147 нафар

Ушбу жадвалда ҳудудлар кесимида касалланиш ҳолатлари фуқароларнинг доимий яшаш манзилларига нисбатан олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунги кунда халқимиз саломатлиги ва эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида вазир бошчилигида туну кун хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари, А. Шадманов томонидан бир шахс 52 нафар шахсга касалликни юқтиргани оғзаки англашилмовчилик бўлиб, касалликка чалинган шахс масъулиятсизлиги сабаб 52 нафар шахс билан яқин мулоқотга киришганлиги келтирилган.

Таъкидлаш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус касаллигини тарқалишини олдини олиш мақсадида барча чораларни кўрмоқда, шунингдек, эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида фуқароларимиздан кўрилаётган карантин чоралари ҳамда чекловларга амал қилинишини яна бир бор сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
2020 йил 7 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 472 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 7 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 472.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
«Янги касаллик, даволай олишармикан, деган ҳадик бор эди» – коронавирусдан шифо топган юртдошимиз ҳикояси

Коронавирусга чалинганлар сони ортиб бориши билан бирга, бу касалликдан шифо топган юртдошларимиз сони ҳам кўпайиб боряпти. Kun.uzнинг махсус мухбири бу дардни ортда қолдирган 50 ёшли эркак билан суҳбатда бўлди.

– Бу касалликни қандай юқтириб олгандингиз?
– Ҳали карантинга бугунгичалик риоя қилинмаган, умуман ҳали касалликнинг ўзи ҳақида тушунча бўлмаган пайтларда юққан менга. Ўша биринчилардан бўлиб кирганлар билан кўришган эдик. Бошимизда шу синовлар ҳам бор экан...

– Фақат ўзингизда кечдими ё оила аъзоларингиздан бирортасида ҳам коронавирус қайд этилдими?
– Аёлим билан бир вақтда бу касалликка чалиниб, бир вақтда даволаниб чиқдик. Ҳозир ҳам Худога шукр биргамиз.

– Оилавий чалинибсизлар, қўрқув ҳам бўлгандир.
– Албатта, ахир касаллик бизга эндигина кириб келган, ваҳимаси авж ола бошлаган кунлар эди-да. Аёлимни кўнглини кўтараман дейман, лекин ўзимнинг ҳам кўнглимга ҳадик оралайверади. Янги касаллик, даволай олишармикан, яна кимларга юқиб қолди экан, энди тақдиримиз нима кечаркин, деган саволлар қийнагани рост.
Аммо Худога шукр, мана соғайиб ҳам чиқдик, реабилитацияда озроқ дам олиб, насиб қилса, уйга ҳам қайтамиз.

– Шифохонадаги шароит, таъминот бўйича нима дея оласиз?
– Яратганга шукр. Ҳадикни ва умуман касаллик енгишга айнан мана шу жиҳатлар, шифокорларнинг муносабатлари, шарт-шароитлар, узлуксиз етказиб бериб турилган дори-дармонлар, атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлаши катта таъсир қилди, десам тўғри бўлади.
Шифокорларни асрашимиз шарт! Буни мен каби шу синовларни ўз бошидан ўтказган одам айтяпти. Даволовчи врачлар тун-у кун эътибор билан кузатишди, тушкунликка тушишимизга йўл қўймай далда бериб туришди. Тунлари дам олаётганимизда ҳам оҳиста кириб биздан хабар олиб кетаётганларини сезиб турдим. Ахир улар ҳам шунча таваккал қилишди, биз учун жонларини хатарга қўйишди ва қўйишяпти.

– Ҳаммаси ортда қолгани рост бўлсин. Бевосита бошидан ўтказган инсон сифатида юртдошларимизга нима деган бўлардингиз?
– Рост бўлсин илоҳим. Аввало шунча шароитларни яратиб берган, бу касалликка қарши курашга ниҳоятда жиддий қараган давлатимиз раҳбарига катта раҳмат айтаман. Бизни даволаган шифокорлардан тортиб ҳамшираларгача, кичик тиббий ходимларгача саломат бўлишларини тилайман.
Юртдошларимиз ҳам соғ бўлишсин. Касалликдан ҳимояланиш бўйича тавсияларга қулоқ солишсин. Ҳаммасига жиддий қарасак, ўзимизни, фарзандларимизни ҳимоя қилган бўламиз. Бу эса биринчи навбатда ўзимиз учун керак.

Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
2020 йил 7 апрель соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 504 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 7 апреля 2020 года 15:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 504.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАН 504 НАФАР ФУҚАРОДАН 212 НАФАРИ ЭРКАК, 292 НАФАРИ ЭСА АЁЛЛАРДИР


Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 504 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир.

Беморларнинг ёши:

0-9 ёшгача – 20 нафар (4%);
10-19 ёшгача – 29 нафар (5,8%);
20-29 ёшгача – 84 нафар (16,7%);
30-39 ёшгача – 132 нафар (26,2%);
40-49 ёшгача – 137 нафар (27%);
50-59 ёшгача – 72 нафар (14,3%);
60-69 ёшгача – 22 нафар (4,4%);
70-79 ёшгача – 7 нафар (1,4%);
80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,2%)ни
 ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган 194 нафар бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Шунингдек,

Қорақалпоғистон Республикасида 16,
Андижон вилоятида 61,
Бухоро вилоятида 84,
Наманган вилоятида 51,
Фарғона вилоятида 70,
Хоразм вилоятида 18,
Қашқадарё вилоятида 6,
Навоий вилоятида 2,
Самарқанд вилоятида 1,
Жиззах вилоятида 1 нафардан


бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, лаборатор таҳлиллар натижасида касаллиги аниқланган фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар карантинда бўлган ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларига даволаш учун ўтказилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт ходимлари томонидан беморларга халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Шу кунга қадар 30 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайган.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Министерство здравоохранения:
504 СЛУЧАЯ ЗАРАЖЕНИЯ КОРОНАВИРУСНОЙ ИНФЕКЦИЕЙ ВЫЯВЛЕНО У 212 МУЖЧИН И 292 ЖЕНЩИН


Согласно последним данным, в стране количество случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 504. Из них 212 мужчин и 292 женщин.
С точки зрения возраста, среди больных

0-9 лет 20 человек (4%);
10-19 лет – 29 (5,8%);
20-29 лет – 84 (16,7%);
30-39 лет – 132 (26,2%);
40-49 лет – 137 (27,2%);
50-59 лет – 72 (14,3%);
60-69 лет – 22 (4,4%);
70-79 – 7 (1,4%);
80 лет – 1 (0,2%) человек.


В данное время 194 больных лечатся в городе Ташкенте, 84 – Бухаре, 70 – в Фергане, 61 – Андижане, 51 – Намангане, 18 – Хорезме, 16 – Республике Каракалпакстан, 6 – Кашкадарье, 2 – Навоийской области, по одному – в Самаркандской и Джизакской областях, в медицинских учреждениях, специализированных на лечении инфекционных заболеваний.

Следует отметить, что граждане, у которых диагностировано заболевание в результате лабораторных анализов, переводятся в специализированные медицинские учреждения на карантинной территории для лечения независимо от места постоянного жительства.
Все пациенты проходят лечение в соответствии с международными стандартами.

На сегодняшний день 30 человек полностью выздоровели от этой болезни.

Напоминаем, что Министерство здравоохранения в сотрудничестве с соответствующими министерствами и ведомствами проводит эпидемиологическое расследование и принимает все профилактические меры для предотвращения распространения коронавирусной инфекции.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.


@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

47 ТАТИББИЁТ КОЛЛЕЖЛАРИ НЕГИЗИДА АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТЕХНИКУМЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ


Давлатимиз раҳбарининг “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этди.

Унга кўра, тиббий-санитария ходимларининг касбий ривожлантириш тизимини яхшилаш, соҳада етук ва чуқур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, тиббиёт ташкилотлари, айниқса, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш, тиббиёт таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг мавқеини ошириш, шунингдек, 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни изчил амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Жумладан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан жами 47 та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади.

Ушбу техникумларнинг моддий-техник базасини янада кучайтириш, ўқув-симуляцион аудиторияларни ташкил этиш, ўқув режа ва фан дастурларини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, жумладан, валеология, тиббий психология, диетология, кинезиология, реабилитология фани чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш, шунингдек,тиббиёт олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда мазкур техникумларда масофавий таълим дарс машғулотларини ўтказиш каби вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилади.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, мазкур техникумларни муваффақиятли битирувчилари тиббиёт олий таълим муассасаларида имтиҳонсиз, суҳбат орқали бакалавриатнинг 2-курсидан ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДА ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ ТУМАН ВА ШАҲАРЛАР КЕСИМИДА ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ


Президентимизнинг “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида юртимизда малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлақонли қоплашга ҳам алоҳида эътибор берилган.

Жумладан, ҳудудларнинг шифокорларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бакалавриатнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Касбий таълим (даволаш иши)” йўналишлари бўйича давлат гранти асосида қабул квоталари туман ва шаҳарлар кесимида шакллантирилади.

Битирувчиларни яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъий назар қабул квотасида кўрсатилган туман ёки шаҳарда камида 5 йил ишлаш мажбурияти киритилади ва истисно ҳолатларнинг рўйхати белгиланади. Бундан ташқари, врачларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун келгуси ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага давлат гранти асосида ўқишга қабул параметрлари 50 фоизгача оширилади.

Давр талабидан келиб чиққан ҳолда, бакалавриат ва магистратура ўқув режаларидаги мутахассисликка оид бўлмаган фанлар 2 баробарга қисқартирилади ва ўрнига замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўрганиш фанлари киритилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 августга қадар мутахассислик йўналишларида асосий ҳисобланган халқаро тан олинган муаллифларнинг адабиётлари ҳамда профилактика, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини қўллаш бўйича хорижий дарсликларни ўзбек тилига таржима қилиш асосида тиббиёт олий таълим муассасалари ўқув дастурлари такомиллаштирилади.

Амалиётга йўналтирилган тиббий таълимни ривожлантириш

ва ҳудудларни тор мутахассисликлар бўйича малакали врачлар билан таъминлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб клиник ординатура талабаларининг битирув курсини ҳудудий тиббиёт марказларида ташкил этиш тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, эндиликда тиббиёт олий таълим муассасаларининг даволаш ишлари проректорлари бир вақтнинг ўзида ушбу таълим муассасаси клиникаларининг бош шифокорлари сифатида ҳам фаолият юритишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@ssvmatbuotkotibi
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ТИББИЁТ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ЧЕТ ТИЛИНИ БИЛГАН ТАЛАБАЛАР СТИПЕНДИЯСИГА ҚЎШИМЧА УСТАМА ТЎЛАНАДИ


Келгуси ўқув йилидан бошлаб ёш кадрларнинг хорижий адабиётлардан кенг фойдаланишини рағбатлантириш мақсадида чет тили (инглиз, немис, француз тиллари)ни билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари стипендиясига (мутахассислик фанларни 3 баҳога ўзлаштирадиганлардан ташқари) Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда устама тўланиши ҳам Президентимизнинг “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида акс этган.

Унга мувофиқ, халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Буюк Британия консалтинг компания – Quacquarelli Symonds, Буюк Британия нашриёти – Times Нigher Education, Цзяотун Шанхай университети – Academic Ranking of World Universities) рейтингида тиббиёт йўналишида биринчи 200 ўринни эгаллаган олий таълим муассасаларида клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган: давлат тиббиёт муассасалари ходимлари лавозим маошига меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг етти бараварига тенг миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама; фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган мутахассисларга давлат тиббиёт муассасаларида лавозим маошига меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг ўн беш бараварига тенг миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланадиган бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ВА САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ НАЗОРАТИ ЙЎНАЛИШИДА АЛОҲИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ


Аввал хабар қилганимиздек, давлатимиз раҳбарининг “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан соҳада кўплаб янгиликлар жорий этиладиган бўлди.

Жумладан, уч ой муддатда жамоат саломатлиги ва санитария-эпидемиология назорати хизматлари соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш бўйича алоҳида тиббиёт олий таълим муассасасини ташкил қилиш ва ўқув жараёнини 2020/2021 ўқув йилидан бошлашни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 январга қадар Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ва Туркия Бахчишеҳир университетининг филиаллари ва клиникаларини ташкил этиш, шунингдек, халқаро рейтингларга кирувчи нуфузли хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида халқаро факультетлар ва филиалларни очиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, Халқаро Вестминстер ва Акфа университетларини жалб қилган ҳолда, ушбу университетлар ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб соғлиқни сақлаш соҳаси учун менежер мутахассисларни тайёрлаш бўйича магистрлик йўналиши очилади.

Жорий йил 1 сентябрдан эса Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида жойлашган тиббиёт олий таълим муассасаларида белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvmatbuotkotibi
2020 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 520 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 7 апреля 2020 года в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 520.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
2020 йил 8 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 534 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 8 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 534.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНГАН БЕМОР ЎПКА ВА ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Ш. шу йилнинг 30 март куни тез тиббий ёрдам орқали оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга барча зарур муолажалар кўрсатилган. Шу йилнинг 31 март куни беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижаси унда коронавирус инфекцияси борлигини тасдиқлаган.

40 ёшли бемор (эркак) ушбу клиниканинг реанимация бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Хаджибаев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И. Ливерко, етакчи реаниматологлар Д. Собиров ва Х. Саттаров иштирокида видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган. Бундан ташқари, даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.

Бироқ қатор соҳа мутахассисларининг ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан кеча оқшом беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Етакчи реаниматолог ва бош торакал хирург Ш. Худойбергенов бошчилигидаги мутахассислардан керакли тавсиялар ҳам олинган. Берилган тавсияларни тўлиқ бажарилишига қарамасдан бемор Ш.да юрак ва ўпка етишмовчилиги сабаб юрак фаолияти тўхташи кузатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бошланди.

Брифингни қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин:

👉 https://youtu.be/3RYGyuHIB0M

Вазирлик расмий канали — @ssvuz