Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
106K subscribers
8.66K photos
3.6K videos
51 files
12.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Электрон почта: info@ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Касалликлар сони ошди: кеча юртимизда коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 300га яқинлашди, 5 нафар кишида пневмония аниқланди

🔺2021 йил 4 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187381 (+296) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌16 нафари Хоразм вилоятида,
📌79 нафари Тошкент вилоятида,
📌91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 19 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 19 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 10 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 26 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 69 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 82 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 183305 (+248) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1334 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 4 ноябрь куни 5 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27643 нафарга етди. Умумий соғайганлар сони 26145 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ССВ: Юртимизда эмлаш жараёнларида 27 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺4 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 271 535 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 144 557 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 75 651 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 51 327 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 27 260 924 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 14 108 774 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 747 014 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 405 136 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (36 531 доза),
📌Фарғона вилояти (30 162 доза),
📌Наманган вилояти (27 829 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирлган қатламга нисбатан 65,8 фоизни ташкил қилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: АҲОЛИГА ЧАНГЛИ ҲАВОДА НИҚОБ ТАҚИШ, АЛЛЕРГИК ВА АСТМА КАСАЛЛИГИ БОР БЕМОРЛАРГА ТАШҚАРИГА ЧИҚМАСЛИК ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ

Кеча юртимизда кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисалари кузатилганидан хабарингиз бор. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар ошди.

Гидрометеорология хизмати маркази прогнозига кўра, бугун, яъни 5 ноябрь куни ҳам Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 5-10м/с, республикамизнинг бошқа жойларида эса 7-12м/с даражасига етиши қайд этилган.

Хўш, мазкур ҳолатнинг саломатлигимизга қандай салбий таъсири бор? Ундан кимлар ва қандай ҳимояланиши керак?

— Бундай вазиятда имкон қадар очиқ ҳавода юрмаслик зарур,
— дейди Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Айниқса, бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик коньюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак.

Чунки бундай ҳаво таркибида чанглар билан бирга, ўсимлик чангчалари, замбуруғ споралари жуда катта концентрацияда бўлади. Шу боис хасталиклари бор кишилар шифокор маслаҳати билан аллергияга қарши дори воситалари дозаларини оширишлари лозим.

Ним таъсир қилувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни чайиш, хоналарни ёпиқ сақлаш, хўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш зарур.

Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шарт. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва ёши катта инсонлар ҳам бундай вазиятда эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.

Шунингдек, агар юртдошларимизда ташқи муҳитдаги чанглар туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда қичишиш ва қизариш, томоқда кучли қичишиш, қичишиш билан кузатиладиган йўтал белгилари юзага келса, тезда аллерголог шифокорга мурожаат қилишлари лозим.

— 3 ноябрь куни “Тез ёрдам” хизматига бўлган жами чақириқлар сони 3433 тани ташкил этганди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВ. — Кеча эса бу кўрсаткич 4082 тага етди. Шундан 678 таси бевосита нафас сиқиши билан боғлиқ мурожаатлардир. Ушбу беморларга бригадамиз томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, маълум қисми госпитализация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, юртимиз аҳолиси бундай об-ҳаво шароитида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Бундан ташқари, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Қолаверса, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган.

Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: 254 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди

❗️4 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 254 017 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (66 561 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (24 122 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан сўнгги 9 ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлили” мавзусида матбуот анжумани бошланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилаётган мазкур тадбирда агентлик директори ўринбосари Алишер Темиров бошчилигида соҳанинг маъсул ходимлари сўзга чиқиши кутилмоқда.

Матбуот анжумани тафсилотларига батафсил тўхталамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Шу йилнинг 9 ойида маҳаллий фармацевтика корхоналаримиз томонидан 1,86 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

Сал аввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилаётган матбуот анжуманида агентлик томонидан сўнгги 9 ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинмоқда.

Хусусан, агентлик директори ўринбосари Алишер Темировнинг қайд этишича, жорий йилнинг 9 ойида юртимиздаги маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан қиймати 1,86 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 113,4 фоизлик ўсиш кўрсаткичлари таъминланди.

Шунингдек, Инвестиция дастурининг 29 та лойиҳаси доирасида 500,9 млрд. сўм, жумладан, 18,6 млн. доллар миқдорида хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

Соҳада қиймати 244,7 млрд. сўмга тенг 6 та йирик ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиши 252 та янги иш ўрни яратилишига асос бўлди.

Яна ютуқлардан бири — 9 ой давомида фармацевтика соҳасида 48,05 млн. долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилганидир. Бу режалаштирилган кўрсаткичларга нисбатан 121,7 фоизни ташкил этади.

Бинобарин, замонавий дори воситаларини ишлаб чиқаришни дунё стандартлари асосида ташкил қилиш мақсадида республикамизда халқаро амалиёт ва илғор тажрибалар билан уйғунлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси асослари ишлаб чиқилиб, мунтазам такомиллаширилиб борилиши, ҳамда китоб ва электрон манба сифатида соҳа мутахассислари учун тақдим қилиниши йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилди нашр этилган бўлиб, у 2 қисмдан иборат, 5 та боб, 335 та бўлимни ўз ичига олган, ўзбек ва рус тилларида жами 2466 саҳифада жамланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Алишер ТЕМИРОВ:

“Юртимизда 98 та маҳаллий фармацевтика корхонаcи фаолият юритмоқда. Яна 8 тасига лицензия берилди”

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров яна қуйидагиларни қайд этди:

2021 йил 5 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда дори воситалари ишлаб чиқарувчи 98 та маҳаллий корхона фаолият юритмоқда. 2021 йилда жами 8 та янги ташкил этилган корхонага фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берлди.

Аҳамиятга жиҳати, агентликнинг “Зарур амалиётлар маркази” давлат унитар корхонаси томонидан ўтган ойлар давомида 5 та маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхонага “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” сертификати тақдим қилинди, яна
8 та корхона сертификат олиш арафасида.

Битта маҳаллий дори воситаларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи дистрибьютор корхонага “Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)” сертификати тақдим қилинди ҳамда 6 та маҳаллий дистрибьютор корхоналардан сертифкатлаштириш учун аризалар келиб тушган.

“Зарур амалиётлар маркази” давлат унитар корхонаси томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” стандарти талабларига мувофиқлик юзасидан инвентаризация ишлари олиб борилиб, 23 таси талабларга жавоб бериши, 34 таси қисман жавоб бериши
25 таси мутлақ жавоб бермаслиги аниқланди.

Хозирги кунда ишламаётган корхоналар сони 11 тани ташкил этади, шулардан
3 тасида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, кеча юртимизнинг айрим ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида кучли шамол туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон кузатилиб, бу ҳолат бугун ҳам сақланиб қолмоқда. Оқибатда эса атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар ошгани кузатилди.

Бу ҳолатда мутахассислар томонидан бронхиал астма, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касаллиги бор кишиларга имкон қадар ташқарига чиқмаслик айтилмоқда. Қолаверса, эшик ва ойналарни маҳкам ёпиш, микроиқлим ҳосил қилувчи мослама орқали хона ҳавосини намлантириш ёки оддий идишларда сув қўйиш лозим.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева ҳамда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори ўринбосари Наргиза Айдарованинг “O‘zbekiston 24” телеканали орқали берган шу каби тавсиялари юртдошларимиз учун асқатади, деган умиддамиз.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистондаги 3 та тиббиёт олий ўқув юрти дунёнинг нуфузли университет ва институтлари рўйхатига кириш учун номзод сифатида тан олинди

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсиясида юртимиздаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро агентликлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги ОТМлари рўйхатига киритиш белгиланган.

Бу жараёнда университет ва институтларимизга академик нуфузи, илмий тадқиқот фаолияти натижадорлиги ва кадрлар сифати каби бош мезонлар асосида баҳо берилади.

Шунга кўра, Ўзбекистондаги 9 та миллий олий таълим муассасаси “THE-Times Higher Education” халқаро рейтинг агентлиги томонидан дунёнинг нуфузли олийгоҳлари рўйхатига кириш учун номзод сифатида тан олинди.

Қувонарлиси, улар сафидан медицина йўналишидаги 3 та олий ўқув юрти — Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда Тошкент фармацевтика институти ҳам жой олди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тошкент тиббиёт академияси Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари миллий рейтингида учинчи ўринни эгаллади!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан юртимиздаги олий таълим муассасалари миллий рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, умумий рейтингда Тошкент тиббиёт академияси Ўзбекистондаги ОТМлар ўртасида 3-ўринни эгаллади.

Шунингдек, олий ўқув юртларининг илмий салоҳияти йўналиши бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институти кучли учталикдан жой олди.

Университет ва институтлар битирувчилари билан ўтказилган назорат ишлари натижаларига кўра эса Тошкент давлат стоматология институти 4-ўринни қайд этди.

Қолаверса, миллий рейтингни шакллантириш доирасида олий таълим муассасалари битирувчилари сифатини иш берувчилар томонидан баҳолашга доир сўровнома ҳам ўтказилган.

Унинг натижаларига мувофиқ, иш берувчилар томонидан битирувчиларга энг кўп ижобий баҳо берилган ОТМлар рўйхатининг 3-поғонасини Тошкент тиббиёт академияси, 4-ўринни эса Тошкент педиатрия тиббиёт институти эгаллади.

Бундан ташқари, юртимизда медицина йўналишида кадрлар тайёрловчи ОТМлар бўйича ҳам алоҳида рейтинг кўрсаткичлари аниқланди. Ушбу рўйхат бошидан Тошкент тиббиёт академияси, Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ўрин олди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Чангли ҳаводан ҳимояланиш учун шифокорлардан ўнта муҳим тавсия

Хона ёки иншоотларнинг пол ва токчалари, улар ичидаги буюм ҳамда ашёларни нам латта билан тозалаб туринг. Уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, нам сочиқларни осиб қўйинг. Бундай вазиятда кондиционер ва ҳавони тозалаш тизимлари ҳам асқатади.

Деразаларни ёпиқ ҳолда сақланг. Айниқса кечаси ва эрта тонгда эшик ва ойналарни зичлаб ёпинг!

Кўпроқ сув ичинг!

🚫 Очиқ ҳавода ҳаракат қилишни чекланг!

Тез-тез душ қабул қилинг! Айниқса, ташқаридан уйга киргач, бу жараён нафас олишингизни енгиллаштиради.

Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб ташланг!

Нафас олиш тизими касалликларига чалинганлар тиббий ниқобдан фойдалашлари ва уларни ҳар 2 соатда алмаштиришлари зарур!

Кўзларни ювиш тавсия этилади. Айниқса, линзадан фойдаланувчилар учун бу жуда муҳим.

🚫Тутунга тўла хоналарда чекиш хавфли. Чунки ифлосланган об-ҳаво ҳисобига саломатлигимизга етадиган зиён бир неча баробар ошиб кетади.

‼️ Aгар Сизда нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда қичишиш ва қизариш, томоқда кучли қичишиш, қичишиш билан кузатиладиган йўтал белгилари юзага келса, тезда шифокор билан маслаҳатлашинг.

Эслатиб ўтамиз,
айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Вазирликнинг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда туман ва шаҳар бўлимларида аҳолига сифатли тиббийт хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча мамлакатимизда 285 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 2 нафар бемор вафот этди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади

🔺2021 йил 5 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187666 (+285) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌22 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌18 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌26 нафари Фарғона вилоятида,
📌26 нафари Хоразм вилоятида,
📌55 нафари Тошкент вилоятида,
📌87 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 21 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 2 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Наманган вилоятида 25 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 23 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 23 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 29 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 57 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 120 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 183612 (+307) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1336 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ССВ: Юртимизда эмлаш жараёнларида 27,5 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, пойтахтда кунлик эмланиш 40 минг дозадан ошди

🔺5 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 285 777 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 164 539 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 72 326 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 48 912 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 27 546 701 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 14 273 313 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 819 340 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 454 048 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (40 418 доза),
📌Самарқанд вилояти (39 493 доза),
📌Фарғона вилояти (29 669 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирлган қатламга нисбатан 66,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️65 ёшдан ошган эмланувчи фуқароларнинг 54 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши вакцина олган

2021 йилнинг 1 ноябрь куни мамлакатимизда СOVID-19га қарши вакцинация жараёнлари бошланганига 7 ой бўлди. Ўтган муддат давомида эмлаш жараёнига энг аввал жалб қилинган 65 ёшдан ошган фуқаролар учун жами 1 886 717 доза вакцина ишлатилди.

Уларнинг:
💉876 489 дозаси биринчи,
💉696 916 дозаси иккинчи,
💉313 312 дозаси учинчи босқичда қўлланилган вакциналардир.

📌Катта ёшли аҳоли вакилларининг 54,3 фоизи 1-доза вакциналарини олиб, улар орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 36,5 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Сенатнинг янги биносида Ўзбекистоннинг сайланган Президенти инаугурацияси бошланди

Сайланган президент
Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилди

Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига биноан, Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев қуйидагича қасамёд қабул қилди.

«Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

Қонунчиликка кўра, Президент Олий Мажлис палаталари йиғилишида қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Шавкат Мирзиёев сайловда номзод сифатида иштирок этган рақобатчиларига миннатдорлик билдирди

"...Номзодимни илгари сурган ва сайлов кампаниясида қўллаб-қувватлаган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари ва фаолларига, барча тарафдорларим ҳамда ишончли вакилларимга ташаккур айтаман.
Сайловда фаол иштирок этган:

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод – Мақсуда Ворисовага;

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан – Алишер Қодировга;
Ўзбекистон Экологик партиясидан – Нарзулло Обломуродовга;

“Адолат” социал-демократик партиясидан – Баҳром Абдуҳалимовга алоҳида миннатдорлик билдираман. Уларнинг келгуси ишларига омадлар тилайман."- Шавкат Мирзиёев

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди ва қасамёд қилди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари маъруза қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев вступил в должность Президента Республики Узбекистан и принес присягу. В эти минуты глава государства выступает с инаугурационной речью.