Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
38.4K subscribers
5.76K photos
2.02K videos
41 files
9.06K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
2021 йил 22 октябрь куни 9 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27611 нафарга етди. Кеча уларнинг 19 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26109 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 миллион дозага яқин коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺22 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 199 444 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 68 527 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 75 885 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 55 032 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 24 909 801 доза вакцинадан фойдаланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 149 792 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 925 645 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 834 364 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (26 935 доза),
📌Наманган вилояти (23 940 доза),
📌Андижон вилояти (22 658 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
⚡️Тезкор

Бугун соат 12:00 да Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев иштирокида Матбуот анжумани бошланиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Сайлов куни коронавирусга қарши қандай чоралар кўрилади?

Эртага — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Айни пайтда ушбу муҳим сиёсий жараёнга энг сўнгги тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда.

Аммо шу дамда кўпчиликни бир савол ўйлантирмоқда: хўш, юртимизда ҳукм сураётган пандемия шароитида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнлари давомида коронавирус касаллигини тарқалиб кетишига, авж олишига қарши қандай чора-тадбирлар белгиланган?

Сал аввал Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида бошланган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев шу ҳақда маълум қилди.

Унинг қайд этишича, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19)ни тарқалиши хавфини олдини олиш тўғрисида” йўриқнома ишлаб чиқилган ва Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори билан тасдиқланган.

Олти боб, 39 банддан иборат ушбу йўриқномада сайловчилар томонидан коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олишга қаратилган ва аҳоли турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланиб улгурган асосий қоидаларга риоя этилиши белгилаб қўйилган.

Хусусан, сайлов учун ажратилган бинога ташриф буюрганлар ва кузатувчилар, шунингдек барча иштирокчилар ниқоб тақиш қоидасига қатъий амал қилиши учун етарли миқдорда тиббий ниқоблар захираси яратилди.

Биноларнинг кириш қисмида ва овоз бериш хонасида ижтимоий масофани сақлаш учун 1,5–2 метр оралиқ масофа белгиланди ҳамда ҳаракатланиш йўналишини кўрсатувчи чизиқлар чизилди.

Ҳимоя ва профилактика тадбирларини амалга оширишда ҳароратни ўлчаш учун термометр, пирометрлар, бир марталик тиббий қўлқоп, юз ниқоблари (сайлов комиссияси аъзолари учун), антисептик суюқлик (санитайзер) мосламалари сайлов участкаларига етказиб берилди.

Бинобарин, округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларга камида бир нафардан тиббиёт ходими бириктирилди ва улар томонидан сайлов комиссиялари биноларининг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш, антисептик восита билан қўлларини дезинфекция қилиш ва заруратга кўра ҳимоя ниқоби бериш ишлари ташкиллаштирилди.

Шу билан бирга, сайлов учун ажратилган биноларда шамоллатиш ва сайлов кунидан олдинги дезинфекция тадбирлари ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Баҳодир Юсупалиев: Тана ҳарорати юқори бўлганлар учун алоҳида сайлов қутилари ва кабиналар ташкил этилган

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев шу ҳақда маълум қилди.

Сайловчилар ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари ўртасида тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганлар аниқланган тақдирда, улар овоз бериш хонасига киритилмасдан овоз беришлари учун алоҳида ажратилган жойларда кўчма сайлов қутилари ва кабиналар ташкил этилди.

Қолавеса, тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганлар ҳамда касаллик аломатлари аниқланганлар учун алоҳида изолятор хоналари ҳамда сайлов биноларида тиббий хоналар ташкил этилди. Улар зарур дори-дармонлар ҳамда тиббий воситалар билан ҳам тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, яширин овоз бериш кабиналарига парда осмаслик, сайловчи ва сайлов комиссияси аъзоси ўртасидаги тўғридан-тўғри (контакт) мулоқотни камайтириш чоралари кўрилди.

Ўз навбатида, коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган сайловчининг турган (яшаш) жойида овоз бериши учун участка сайлов комиссияси томонидан сайловчи учун алоҳида целлофан пакетга солинган тиббий ниқоб, тиббий қўлқоп, сайлов бюллетени тўплами тайёрланди.

Шифохоналардаги сайлов участкаларига эса “ёпиқ сайлов участкаси” мақоми берилди. Мустақил юриш имконияти бўлган беморлар учун шифохона ҳудудида махсус тайёрланган хонада овоз беришлари ташкиллаштирилди, ётоқ режимидаги беморлар учун махсус мобиль сайлов қутилари ташкил этилди.

Йўриқномада белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида июнь ойида даволаш профилактика муассасаларининг жами 432 нафар ходими мазкур йўриқномада белгиланган кўрсатмаларни тўғри ташкил этиш бўйича ўқитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган сайлов участкаларида карантин талабларига риоя этилишини таъминлаш учун жами 21 мингдан ортиқ тиббий ходим бириктирилди.

Бинобарин, Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда сайлов жараёнларида карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан анимацион роликлар сайловолди жараёнларда оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилиши учун тайёрланди ва намойиш этиб борилмоқда.

Сайлов комиссияси аъзоларининг COVID-19 билан касалланиб, тузалганига қисқа вақт бўлган ёки эмлашга қарши кўрсатмалари мавжуд бўлганларидан ташқари барчаси коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмланди.

Ҳозирги кунда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тизимли ва марказлашган ҳолда ҳар бир сайлов участкасида зарарсизлантириш (дезинфекция) ишлари ўтазилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Республика бош давлат санитария врачи: "Ҳозирча локдаун ҳақида гап бўлиши мумкин эмас"

Марказий сайлов комиссиясида бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда локдаун эълон қилиниш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди:

— Бугунги кунда ҳеч қанақа локдаун ҳақида гап бўлиши мумкин эмас ва барча ҳаракатлар шунга қаратилган. Шу кунларда Россия Федерациясида касалланиш ҳолатлари кўтарилгани юртимизда ҳам касалланиш даражаси ошиши эҳтимолини пайдо қилади. Лекин бизнинг чегараларда назорат ҳар қачонгидан ҳам кучайтирилган бўлиб, юртимизга 72 соатлик ПЗР тести топширилган ҳолдагина четдан кириш мумкин. Бордию, фуқароларда тест бўлмаганда, чегарада экспресс-тест топширилади.

Локдаун ҳолатининг олдини олишнинг яна бир йўли жамоавий иммунитетни шакллантиришдир. Бунинг энг самарали усули оммавий эмлашдир. Агар биз аҳолининг камида 60 фоизини эмлай олсак, жамоавий иммунитетни шакллантирган бўламиз. Шунда бизга ҳеч қандай локдаун хавф сола олмайди. Ҳозирга келиб, эмланиши лозим бўлган 21 миллион нафардан ошиқ аҳолининг 13 миллион нафари биринчи доза вакциналарини олиб улгурди, — деди Баҳодир Юсупалиев.

Эслатиб ўтамиз,
айни кунгача мамлакатимизда жами 24 909 801 доза вакцинадан фойдаланилди. юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 34 951 358 дозани ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
НОТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ, КАМҲАРАКАТЛИК ВА ЗАРАРЛИ ОДАТЛАР ҚОН ТОМИРЛАРИНИ ШИКАСТЛАЙДИ

“Яшариш” тушунчаси ҳар доим ҳам ижобий маънони англатмайди. Хусусан, касалликлар статистикасида! Масалан, кейинги йилларда юрак-қон томир хасталикларида яшариш кўрсаткичлари қайд этилмоқда. Ҳозирга келиб 18-20 ёшлилар орасида ҳам шу дарддан азият чекаётганлар кам эмас. Хўш, бунинг сабаби нимада?

Ушбу саволимизга малакали кардиохирург, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам ЁРБЕКОВдан жавоб олдик.

— Бизга кўпроқ кекса ёшли инсонлар юрак хасталиги билан мурожаат қилишади, — дейди кардиожарроҳ. — Бироқ бемор ёши қанча катта бўлса, асорат хавфи ҳам шунча юқори.

Европа мамлакалари, Япония ва Россияда ҳам вазият шундай. Бундай хасталикка чалинганларнинг аксарияти — 80 ёш атрофидаги кишилар. Лекин уларнинг юрак-қон томирлари худди бизнинг 50 ёшли беморларимизники сингари ҳолатда. Нега шундай?

Чунки улар тўғри овқатланишга риоя қилиб, кўпроқ ўсимлик маҳсулотларини танаввул қилишади. Углеводлардан бироз тийилади. Шу боис қон томирлари шикастланмайди.

Бизда эса юрак-қон томири касалликларининг 90 фоизи — нотўғри овқатланиш ва камҳаракатлик оқибатида келиб чиқади, деб ҳисоблайман.

Энг ёмони, юрак хасталиги ёшлар орасида ҳам кўпаймоқда. Бунда чекиш, спиртли ичимликлар истеъмоли, стресс, кам ҳаракатланиш, нотўғри овқат рациони каби омилларнинг ҳам таъсири катта.

Мисол учун, чекишни ташлаган одамда 2-3 ой ўтиб ўпка фаолияти 30 фоизга яхшиланиши тиббиётда ўз тасдиғини топган. Бир йилдан сўнг эса юрак ишемик касаллиги ривожланиши хавфи 50 фоизга камаяди.

Шунингдек, ортиқча вазн ҳам турли хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Айни сабабдан тана вазнини назорат қилиш мақсадга мувофиқ, Хусусан, бел айланаси эркакларда 94, аёлларда эса 80 сантиметрдан ошмаслиги лозим. Чунки вазннинг 10 килограммга камайиши қон босимининг 5-20 мм симоб устунига пасайишга сабаб бўлади. Кунига 30 дақиқалик жисмоний фаоллик ҳам қон босимини 4-9 мм симоб устунига камайтиради.

Юртимизда бу борадаги муаммоларнинг олдини олиш кейинги йилларда давлат сиёсати даражасига кўтарилаётгани қувонарли ҳол. Жумладан, Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ўз вақтида қабул қилинган жуда муҳим ҳужжатлардир.

Биз, шифокорлар одамларга жсмоний фолликни, хусусан, кунига камида 4-5 километр пиёда юришни тавсия қиламиз. Албатта, бу узоқ умр ва соғлом ҳаёт гарови.

Энди худди шу қоида ва тавсияларга амал қилганлар давлат томонидан рағбатлантириляпти. “Соғлом турмуш тарзи” платформаси айни жиҳати билан ҳам — жуда ажойиб ва самарали лойиҳа.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 380 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, Сурхондарё вилоятида бирорта ҳам касалланиш ҳолати қайд этилмади

🔺2021 йил 23 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 183569 (+378) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌20 нафари Наманган вилоятида,
📌36 нафари Самарқанд вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌104 нафари Тошкент вилоятида,
📌108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
🔹Андижон вилоятида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 3 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилояти 19 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 8 нафар,
🔹Сирдарё вилояти 21 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 86 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 38 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 179222 (+203) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1304 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 23 октябрь куни 7 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27618 нафарга етди. Умумий соғайганлар сони 26109 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺23 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 191 845 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 64 044 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 71 765 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 56 036 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 25 101 646 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 213 836 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 997 410 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 890 400 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (27 354 доза),
📌Наманган вилояти (26 775 доза),
📌Фарғона вилояти (22 590 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
Агар сайловчилар, кузатувчилар ёки оммавий ахборот воситалари вакиллари сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлагудек бўлса, улар суд, прокуратура органлари ёки сайлов комиссияларига мурожаат қилишлари мумкин.

Бунинг учун барча сайлов участкаларида маъмурий судлар ва прокуратура органларининг телефон рақамлари ҳақида маълумотлар мавжуд.

Зайниддин Низамходжаев
Марказий сайлов комиссияси раиси
————-
Если избиратели, наблюдатели или представители СМИ обнаруживают нарушения избирательного законодательства, они могут обратиться в суд, прокуратуру или избирательные комиссии.

Для этого на всех избирательных участках имеется информация о номерах телефонов административных судов и органов прокуратуры.

Зайниддин Низамходжаев,
Председатель Центральной избирательной комиссии
Нурмат АТАБЕКОВ:

“183 ТА САНИТАРИЯ ҚОИДА ВА МЕЪЁРИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МОСЛАШТИРИЛАДИ”

ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВ билан турли эпидемиологик ҳолатлар ҳамда касалликлар профилактикаси ҳақида суҳбатлашди.

— Жойларда аҳолининг озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатларига доир маълумотларга ҳам дуч келамиз. Ҳатто бу баъзида юртдошларимиз ўлимига сабаб бўлаётгани сир эмас. Ана шу муаммоларнинг оқилона ечимига доир қандай режа ва таклифларингиз бор?

— Ўтган 5 йил давомида республикамизда овқатдан заҳарланиш билан боғлиқ 154 та ҳолат қайд этилган, — дейди Н. АТАБЕКОВ. — Оқибатда 1700 нафар киши жабрланган. Шундан 665 нафари — болалар. Қолаверса, 15 нафар фуқаро вафот этгани жуда ачинарли ҳолат.

Ҳозир хўжалик юритувчи субъектлар томонидан санитария қоидалари ва нормаларига риоя этилиши устидан давлат санитария назорати кучайтирилган. Қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўриляпти.

Тўғри, назорат ва текширувларни камайтириш орқали коррупция ҳамда таъмагирликка чек қўйишни мақсад қилганмиз. Лекин бу тадбиркорларимизни масъулият, мажбурият ва жавобгарликдан озод этмайди.

Келгусида ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида зарур бўладиган 183 та санитария қоида ва меъёрини халқаро андазаларга мослаштиришни режалаштирганмиз.

Шунингдек, 2022 йилда тадбиркорлик субъектларида санитария қоида ва меъёрларига риоя этилиши тўғрисидаги маълумот беришни рағбатлантириш тизими жорий этилиши кўзда тутилган. Хизматимиз талабларига жавоб берадиган тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказмаслик амалиёти йўлга қўйилиши ҳам юқори самара беради.

Назорат олиб боришда эса хавфни таҳлил этиш механизмини жорий қилишнинг ягона электрон базаси яратилиши мақсадга мувофиқ. Бу орқали тадбиркорлик субъектлари санитария қоидалари ва нормаларига мослиги бўйича тоифаларга ажратилади. Шу аснода тегишли талабларга жавоб бермайдиган объектлардагина текшириш ўтказиш механизми ҳаётга татбиқ этилади.

— Юртимизда гижжа касалликларидан азият чекаётган болалар кам эмас. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бу муаммога қарши қандай курашмоқчи?

— Ушбу хасталик болаларнинг ақлий, жисмоний ва руҳий ривожланишига жиддий таъсир этиши исбот талаб қилмайдиган ҳолат. Бу эса фарзандларимизнинг турли касалликларга мойиллигини ошириб, келгусида қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Шу сабабли республикамиздаги
6 млн. нафар ўғил-қизни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, гижжа касалликларига қарши оммавий дегелминтизация тадбирларини ўтказишимиз зарур. Бу эса хасталик профилактикаси ва муолажасида сезиларли натижаларга эришишимиз учун асос бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соат 9:00га қадар овоз берган сайловчилар кўрсаткичи
——————-
Статистика проголосовавших избирателей по состоянию на 9:00
Президентликка номзодлар ўз сайлов участкаларида овоз беришди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi