Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.9K subscribers
5.77K photos
2.06K videos
41 files
9.14K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ССВ: Юртимизда ҳар йили 670 мингдан ортиқ туғруқлар қайд қилинади

Бугун Бухоро шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Репродуктив саломатлик: янги имкониятлардан янги стратегия сари” мавзусида республика миқёсидаги халқаро мутахассислар иштирокидаги конференция ўз ишини бошлади.

▶️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ҲУДУДЛАРГА “VOLKSWAGEN CADDY” ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ АВТОМАШИНАЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БОШЛАНДИ

Маълумки, мамлакатимиз Президентининг жорий йил 27 майдаги тегишли қарорига биноан юртимиз тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ва замонавий русумдаги тез тиббий ёрдам автомашиналарини харид қилиш белгиланган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жиззах автомобил заводи ўртасида тез тиббий ёрдам машиналарини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганди.

Бугун, 24 сентябрь куни, мазкур шартномага мувофиқ юртимизда ишлаб чиқарилган А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналарининг биринчи босқичини ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги тез тиббий ёрдам шахобчаларига етказиб бериш бошланди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов сўзга чиқиб, тез тиббий ёрдам хизматига топширилаётган ушбу автотранспорт воситалари тизим фаолиятини янада ривожлантириш, бу орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини беришини айтиб ўтди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кейинги йилларда юртимизда тиббиётнинг энг муҳим йўналиши бўлган тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш, замонавий тиббий техника ва транспорт воситалари сонини янада ошириш, соҳа амалиётига энг сўнгги илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, мазкур хизматни энг сўнгги русумдаги ва барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирлар кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини бераётир.

Бу борада рақамларни таҳлил қилсак, биргина ўтган 2020 йилда Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” станциясига 150 дона “Форд” русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган автомашиналар харид қилинди.

Ваҳоланки, бундан тўрт йил аввал ушбу тизимда реанимобиллар сони атиги 24 та эди. Бугун эса “Тез ёрдам” хизматидаги 435 та реанимобиль халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб, 13 минг нафар аҳолига битта автомашина тўғри келмоқда. Эътиборлиси, бу рақам ҳам бундан бир неча йил аввал 15 минг нафардан иборат эди.

Соҳадаги муҳим ўзгаришлардан яна бири шуки, кейинги йилларда “Тез ёрдам” бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилиб, аҳоли яшаш пунктларига янада яқинлаштирилди.

Натижада ўтган тўрт йил давомида хизмат кўрсатиш радиуси 15-20 километрдан 9-12 километрга қисқарди.

Шу билан бирга, “Тез ёрдам”нинг кечикиши 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайди.

Яъни, 2016 йилда чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқа бўлган бўлса, ҳозирга келиб, бу рақам атиги 8-12 дақиқани ташкил қилмоқда.

Эътиборлиси, “Тез ёрдам”га янги “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналарининг топширилиши соҳадаги ижобий ўзгаришларнинг мантиқий давоми бўлиб, бу ўз навбатида тизимда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва уни халққа янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

Мазкур замонавий автомашиналар мамлакатимизнинг барча ҳудудларига тенг тақсимланади ва ушбу хизматнинг автотранспорт паркидаги эски “Damas” автомашиналарини алмаштиради.

Айтиш мумкинки, энг сўнгги ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган ушбу автотранспорт воситалари халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай жойлашиши имконини беради. Қолаверса, амбуланс айнан қайси тиббий йўналишда фойдаланилишига қараб жиҳозланиши мумкин.

Шунингдек, мазкур автомашиналар шаҳар шароитида ҳаракатланиш бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга бўлиб, ўтувчанлиги, ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан алоҳида ажралиб туради. Энг муҳими, ушбу машиналарда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Бугун юртимизга 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 26 754 208 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉1 594 480 дозаси AstraZeneca,

💉20 499 668 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉460 000 дозаси "Sputnik V",

💉 3 000 060 дозаси Moderna,

💉 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 19 197 082 доза вакцинадан фойдаланилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 007 732 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Сўнгги кеча кундузда юртимизда яна 500 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, касалликдан 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 24 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 171588 (+508) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:

📌36 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌9 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌52 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌98 нафари Тошкент вилоятида,
📌226 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 67 нафар,
🔹Андижон вилоятида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 25 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 13 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 50 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 15 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 105 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 394 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 166013 (+731) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1218 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 24 сентябрь куни 107 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26818 нафарга етди. Кеча уларнинг 464 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 24866 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 223 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 228 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺24 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 228 815 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 78 364 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 85 748 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 64 703 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 425 897 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 844 590 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 255 102 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 326 205 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 095 845 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (26 493 доза),
📌Сурхондарё вилояти (24 982 доза),
📌Тошкент вилояти (22 368 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 154 345 доза,
📌 Андижон вилоятида 2 119 987 доза,
📌Наманган вилоятида 2 085 285 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
НИКОҲДАН ОЛДИН ҚАНДАЙ ТИББИЙ КЎРИКЛАРДАН ЎТИШ ЛОЗИМ?

Оила — инсон ҳаётининг асосий бўғинидир. Оила қўрғонини мустаҳкам бўлишини ўйлаб никоҳ олдидан келин-куёвни тиббий кўрикдан ўтказиш янги оиланинг мустаҳкамлиги ва туғилажак фарзандларнинг баркамоллигини таъминлайди.

Никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти, роли, йўл-йўриқлари ҳақида Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори Шаҳноза Зуфарова ССВ Матбуот хизматига маълумот берди:

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, бўлғуси келин-куёвлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишдан кўзда тутилган асосий мақсад — ирсий ва наслий касалликларнинг олдини олиш, оилада соғлом муҳитни қарор топтиришдир.

Барча никоҳланувчилар турмуш қуришдан олдин тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Шундан сўнг тиббий кўрикнинг хулосасига қараб, бўлажак оила вакиллари қарор қабул қилишади.

— Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтиши қай тартибда амалга оширилади?

— Никоҳланувчи шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳни қайд этиш учун ариза берадилар.

Шундан сўнг юборилган аризани ФҲДЁ органлари кўриб чиқиб, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма беради.

Йўлланма ҳозирда ФХДЁ органларида қоғоз шаклида никоҳланувчи шахсларнинг кўлига топширилмоқда.

Тиббий кўрикдан ўтгандан кейин, никоҳ тузилишига Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг назарда тутилган тўсиқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ФҲДЁ органлари томонидан никоҳни қайд этиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтиш учун ўзларига қулай бўлган кўп тармоқли поликлиникалардан ўтишлари жорий қилинмоқда.

2021 йил 1 июндан фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш каби амалиётлар экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

— Бўлажак ёш оила қандай тиббий кўриклардан ўтади?

Ёшлар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида бепул диспансеризациядан, яъни кардиолог, эндокринолог, ревматолог мутахассислари жалб қилинган ҳолда никоҳ олди тиббий кўрикдан ўтади ҳамда қўшимча УТТ, ЭКГ, умумий қон таҳлили, қондаги қанд миқдори аниқланади.

Шунингдек, руҳий касалликлар (шизофрения, эпилепсия, олигофрения) юзасидан текшириш, наркологик касалликлар юзасидан текшириш, захм юзасидан текшириш, сил юзасидан текшириш, ОИВ/ОИТС юзасидан текшириш олиб борилади.

Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги натижалари тўғрисида тиббиёт муассасасининг хулосаси маълумотномада акс эттирилади.

Маълумотнома тиббиёт муассасасининг муҳри ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШ ОРҚАЛИ ЙИЛИГА МИНГЛАБ ЎЛИМЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНАДИ

Юқумли касалликлар инсон саломатлиги ва ҳаёти учун энг хавфли бўлган хасталиклардир. Бундай касаллик вируслари инсонга юққач, улар келтириб чиқарган дарддан фориғ бўлиш осон кечмайди.

Аксарият ҳолларда мутлақо имконсиз бўлиши ҳам мумкин. Яхшиси, бундай касалликлар юқишининг олдини олган маъқул.

Шу мақсадда республикамизда профилактик эмлаш календари жорий қилинган.

Ҳозирги вақтда ушбу календарь бўйича 1 суткаликдан 16 ёшгача бўлган болалар белгиланган муддатларда 13 турдаги вакциналар билан эмланади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова
нинг айтишича, 2000 йилгача болалар 6 турдаги инфекцияга қарши эмланаган.

2001 йилдан ҳозирги вақтга қадар яна 7 турдаги вакцина профилактик эмлаш календарига киритилди.

Чақалоқ 1 суткалик вақтида вирусли гепатит В га қарши ВГВ вакцинаси билан эмланади.


Гепатит В касаллигининг асоратлари туфайли инсонда жигар циррози касаллиги ривожланади. ВГВ вакцинаси билан эмлаш 2001 йилдан бери амалга ошириб келинаётган бўлса, бугунги кунда 20 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар бу касалликдан ҳимояланган. Ўз вақтида эмланмай қолган айрим болалар бўлиши мумкин.

Болалар 12 ойлик вақтида қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши КПК-1 вакцинаси билан эмланади.

Бу касалликларни юқтирган болаларнинг тузалиши жуда мушкул. Айрим ҳолларда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Шунингдек, улар ўзидан сўнг организмда жуда оғир асоратлар қолдиради. Хусусан, халқ орасида тепки касаллиги, деб юритиладиган паротит билан хасталанган ўғил-қизлар бепушт бўлиб қолиши мумкин. Вакцина эса болаларни бу касалликлардан асрайди.

Бола 6 ёшлигида КПК-2 вакцинаси билан эмланади.

2000 йилгача дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши фақат АКДС вакцинаси қўлланилган. Кейинчалик профилактик эмлашлар календарига ўзгартириш киритилиб, болалар 2, 3 ва 4 ойлик вақтларида мос равишда Пента-1, Пента-2 ҳамда Пента-3 комбинация қилинган вакциналари билан эмланадиган бўлди.

Бу вакциналар дифтерия, қоқшол, кўкйўтал, шунингдек, гепатит В ва ҲИБ инфекциясига қарши қўлланилади.

— Илгари 5 ёшгача бўлган болалар вирусли диарея касаллиги туфайли ҳам нобуд бўлар эди, — дейди Дилором Турсунова. — Бу касалликни ротавирус инфекцияси келтириб чиқариши аниқлангач, унга қарши вакцина ҳам яратилган. Бу вакцина 2014 йилда мамлакатимизда профилактик эмлаш календарига киритилди. Болалар 2, 3 ва 4 ойлигида тегишли кетма-кетликда Рота-1, Рота-2, Рота-3 вакциналари билан эмлаб келинмоқда. Ҳозирда вирусли диарея касаллиги туфайли ўлим ҳолатлари кузатилмайди.

2018 йилда болаларга юқиш хавфи кучли бўлган ва ўлимга олиб келадиган пневмакокк касаллигига қарши бола 2, 3 ва 12 ойлик бўлганида эмланадиган Пневмо-1, Пневмо-2, Пневмо-3 вакциналари профилактик эмлаш календарига киритилди. Шу йили 2, 3, 4 ва 16 ойлик болаларни полиомиелитга қарши вакцина билан эмлаш ҳам жорий қилинди.

Профилактик эмлашлар календарига киритилган яна бир вакцина бор — бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ВПЧ вакцинаси.

9-13 ёшдаги қизларни ВПЧ билан эмлаш мамлакатимизда 2019 йилда жорий қилинган. Ҳозирги вақтда ҳар йили 350 минг нафардан ортиқ қизлар ушбу вакцина билан эмланмоқда.

ВПЧ билан эмлашнинг аҳамиятини кўрсатиш учун айтишимиз мумкинки, ҳозирда республикамизда кунига 2 нафар аёл бачадон бўйни саратони билан дунёдан кўз юмади. 2019 йилда бу касалликка қарши эмлаш жорий этилган бўлса, келгусида бу билан боғлиқ ўлим ҳолатлари қайд этилмаслигига эришилади.

— Аҳолимиз бундай эмлашларнинг аҳамиятини тушуниб етиши ва ундан четда қолиб кетмаслиги лозим, — дейди Д. Турсунова. — Бу орқали йилига минглаб ўлимларнинг олди олинади. Ҳали профилактик эмлашлар календаримизга кўплаб юқумли касалликларга қарши вакциналарни киритишимиз керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 500 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 25 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172090 (+502) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌25 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌17 нафари Наманган вилоятида,
📌46 нафари Самарқанд вилоятида,
📌17 нафари Сирдарё вилоятида,
📌19 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌108 нафари Тошкент вилоятида,
📌205 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 54 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 17 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 28 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 107 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 113 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 403 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 166781 (+768) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1222 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 25 сентябрь куни 94 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26912 нафарга етди. Кеча уларнинг 371 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25237 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 224 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 243 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺25 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 243 209 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 101 997 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 77 677 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 63 535 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 669 106 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 10 946 587нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 332 779 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 389 740 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 186 586 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Сурхондарё вилояти (31 098 доза),
📌Тошкент вилояти (28 922 доза),
📌Бухоро вилояти (27 871 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 174 922 доза,
📌 Андижон вилоятида 2 144 684 доза,
📌Наманган вилоятида 2 105 825 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
НИКОҲДАН ОЛДИНГИ ТИББИЙ КЎРИК ЖАРАЁНЛАРИ ОПТИМАЛЛАШТИРИЛМОҚДА

ССВ Матбуот хизматининг никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти, роли, йўл-йўриқлари ҳақидаги саволларига Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори Шаҳноза Зуфарова жавоб берди.

— Никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни рақамлаштириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, эндиликда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда, ФҲДЁ органлари билан тиббиёт муассасалари, хусусан, кўп тармоқли марказий поликлиникалар ўртасида никоҳланувчиларнинг ягона автоматлаштирилган электрон базасини шакллантириш белгиланган.

Шу тарзда ФҲДЁ органлари билан тиббиёт муассасалари ўртасида интеграцион ахборот тизимини яратилади.

Бундан кутилаётган натижалар қуйидагилар:

📌инсон омилини камайтириш;

📌натижаларни сохталаштиришнинг олдини олиш;

📌шифокорни эркин танлаш;

📌 ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

📌 сифат ва самарадорликни ошириш;

📌тиббий кўрикдан ўтиш жараёнини назорат қилиш;

📌тиббий кўрикдан ўтиш жараёнидаги вақтни тежаш.

— Бўлғуси жуфтликлар тиббий кўрикдан ўтишни истамаca, қандай йўл тутилади?

— Иш тажрибамиз давомида бўлғуси келин-куёвлар тиббий кўрикдан ўтмасликка ҳаракат қилиш ҳолатлари ҳам учраб туради.

Кўпинча бунга ўз саломатлигига бўлган ҳаддан ортиқ ишонч сабаб бўлади. Бундан ташқари, ўз ҳуқуқларини билмаслиги, тиббий хизматларнинг бепул эканидан хабарсизлиги ҳам асосий сабаблардан.

Бундай эътиборсизлик натижасида носоғлом фарзандлар дунёга келиш эҳтимоли ортади. Тиббий кўрик нафақат бўлажак авлодни соғлом дунёга келтириш учун, балки ёшлар орасида учраб турадиган ирсий касалликларнинг ҳам олди олинишига хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
БОЛАЛАРДА ЎТКИР АППЕНДИЦИТ КАСАЛЛИГИ
Cабаблари, белгилари, текширув усуллари

Маълумки, тиббиётда минглаб синдромлар ёки касаллик белгилари мавжуд. Шулардан, болаларда қорин оғриғи энг кўп учрайди.

Ҳатто, қорин ва қорин бўшлиғига умуман алоқаси бўлмаган тана аъзолари касалликлари ҳам болаларда қорин оғириғи билан кечиши мумкин. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) касаллигидир.

Хўш, ушбу хасталикнинг пайдо бўлишига қандай омиллар сабаб бўлади? Унинг саломатликка хавфи нимада? ССВ Матбуот хизмати шу ва шу каби саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош хирурги Нозим Ўрмоновга мурожаат қилди.

— Болаларда ўткир кўричак касаллигининг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади?

— Ўткир аппендицит – чувалчангсимон ўсимтанинг яллиғланиши ҳисобланиб, у гўдак болаларда камроқ, катта ёшли болаларда эса кўпроқ учрайди. Ушбу касаллик турли вирусли хасталиклар, бодомча безлар, қулоқ пардасининг яллиғланиши ва бошқа йирингли касалликлардан сўнг бошланиши мумкин. Бола қанча ёш бўлса, чувалчангсимон ўсимтадаги яллиғланиш ва чириш жараёни шунча тез ривожланади.

Касалликнинг келиб чиқишига асосан овқатланиш тартиби ва ичак фаолиятининг бузилиши, сурункали яллиғланишлар сабаб бўлади.

— Касаллик белгилари боланинг ёшига қараб қандай фарқланади?

— Катта ёшли бола бу касалликда қорнидаги оғриқдан шикоят қилади, иситма кўтарилади, қайт қилади, қабзият кузатилади.

Оғриқ дастлаб қоринни бутунлай қамраб олади, сўнг ўнг ёнбош соҳасига ўтади ва доимий кузатилади. Бола одатда чалқанчасига ёки ўнг ёнбоши билан ётади.

Боиси, бунда оғриқ бироз сусаяди, бироқ ҳар қандай ҳаракат оғриқни зўрайтираверади. Вақт ўтиб, оғриқ бироз пасаяди, лекин йўқолмайди. Қорин пайпаслаб кўрилганда ўнг ёнбош соҳасида кучли оғриқ сезилади, қорин мушаклари таранглашган бўлади.

Аппендицитда гўдак бола безовта бўлади, инжиқ бўлиб қолади. Уйқуси бузилади, қайт қилади, иситмаси 38-39 даражага кўтарилади. Боланиннг ўнг ёнбоши пайпасланганда чўчиб уйғонади ёки оғриқдан йиғлайди.

— Болаларда ўткир аппендицитнинг неча хил тури учрайди?

— Уларда бу касалликнинг икки – оддий ёки катарал ва деструктив тури учрайди. Деструктив аппендицит ўз навбатида флегмонали ҳамда гангренали ўткир кўричакка бўлинади.

Деструктив аппендицит кўринишларидан бири шуки, у тешилади ва перитонит – қорин пардасининг яллиғланишига сабаб бўлади. Баъзида чувалчангсимон ўсимта атрофида йирингдон пайдо бўлиши ҳам мумкин.

— Бу касаллик қанчалик тез ривожланади?

— Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўткир аппендицит катталарга қараганда болаларда кучли ва тез ўтади. Яъни, 6-12 соат ўтмасиданоқ, аппендикс девори чириб, ёрилиши ва қорин бўшлиғига йиринг тарқалиб кетиши мумкин.

Шу боис, ота-оналар фарзандининг қорин соҳасидаги оғриқларига асло беэътибор бўлмасликлари зарур.

Афсуски, кўпинча айрим ота-оналар боладаги қорин оғриғи билан кечувчи хирургик хасталикларда шифокорга мурожаат қилмасдан, беморни уйда сақлаб, оғриқни қолдириш учун қоринга иссиқ жисмлар қўйишга, ични юритувчи ва оғриқни қолдирувчи дори воситаларини ичиришга, ҳуқна қилишга ҳаракат қиладилар.

Ушбу муолажалар баъзан боланинг қорин оғриғини бироз енгиллатиши ва унинг умумий аҳволини яхшилаши мумкин.

Бироқ яллиғланиш жараёни тўхтамагани учун бироздан сўнг оғриқ яна авжига чиқади. Қорин деворлари таранглашиб, нафас олиш қийинлашади. Юрак тез yра бошлайди. Ҳолбуки, бу пайтда қимматли вақт бой берилиб, қорин бўшлиғига йиринг тарқалган бўлади.

Бунда бирдан-бир охирги чора болани зудлик билан шифохонага олиб бориб, операция қилишдир. Афсуски, баъзида жарроҳлик амалиёти ҳам фойда бермаслиги мумкин.

Шу боис, шифокор сифатида ота-оналарга бундай ҳолларда касалликни ўзбошимчалик билан даволамасликларини маслаҳат бераман.

— Касалликни аниқлаш учун қандай тиббий текширувлар амалга оширилади?

— Болалардаги ўткир аппендицит бир неча хил лаборатор текширувлар орқали аниқланади. Аниқ ташхис қўйиш ва бошка касалликлардан фарқлаш учун ультратовуш текшируви, рентген ва компьютер томографияси орқали амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 21 июндан буён энг паст кўрсаткич — 403 нафар беморда касалланиш қайд этилди

🔺2021 йил 26 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172493 (+403) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌29 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌36 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌29 нафари Фарғона вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌90 нафари Тошкент вилоятида,
📌141 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 29 нафар,
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 12 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 38 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 17 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 29 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 109 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 167199 (+418) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1225 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 26 сентябрь куни 68 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26980 нафарга етди. Кеча уларнинг 32 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25269 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 225 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР ВА ЁШ БОЛАЛИ ОИЛАЛАРДА ХАВФ ОМИЛЛАРИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Cевара УБАЙДУЛЛАЕВАга патронаж тизимига доир бир неча саволлар билан мурожаат қилди:

— Универсал моделга кўра, ҳомиладор ва ёш болали аёллар хонадонига патронаж ташрифлари неча марта амалга оширилади?

— Универсал модели барча болалар ва ҳомиладор аёлларни қамраб олишни кўзда тутади.

Ташрифлар сони – патронаж ҳамшираси ҳомиладор аёлга 2 марта, яъни ҳомиладорликнинг 12 ҳафтаси ва 32 ҳафтасида ташрифларни амалга оширса, 5 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга эса 12 та ташрифни, шунингдек, чилла давридаги аёллар учун 3 марта – туғруқхонадан чиққандан сўнг биринчи 3 кунида, туғруқдан кейин 15 кунда ва туғруқдан кейинги бир ойда ташрифларни амалга оширади.

Ёш болалар бор бўлган оилаларга ташрифни амалга оширишда патронаж ҳамшираси ҳар доим ўз ишини умумий хавф белгиларини текширишдан бошлаши керак ва бирор-бир умумий хавф белгиси ёки касаллик белгилари аниқланса, “Тез ёрдам” хизматини чақириши ёки зудлик билан шифокор қабулига юбориши лозим.

Агар улар аниқланмаса, патронаж ҳамшираси ўз ишини универсал модель режасига кўра давом эттиради. Ҳомиладор ва туққан аёлларга ташриф ҳам шу кетма-кетликда олиб борилади.

Хавф омиллари аниқланган хонадонларга патронаж хизматининг прогрессив модели асосида алоҳида ташрифлар режаси ишлаб чиқилади.

— Ҳомиладор аёллар ва ёш болали оилаларда хавф омилларини аниқлашда асосан нималарга эътибор қаратилади?

— Ҳомиладор аёлнинг ҳаётига хавф солувчи белгилар борлигини аниқлашда аёлнинг ушбу даврида нотўғри овқатланиши орқали юзага келадиган муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Шунингдек, ҳомиладорлик даврида депрессияга тушиш, зарарли одатлар ҳамда ижтимоий хавфларга ҳам диққат қилинади.

Туққан аёл ёки ота-она ва 5 ёшгача болада хавф омилларини баҳолашда бола ва чилла давридаги аёлнинг ҳаётига хавф солувчи белгиларни кўздан кечириш зарур.

6 ойгача бўлган болаларни истисносиз кўкрак сути билан эмизиш масаласи, 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг қўшимча овқатлантириш муаммолари, болани эмлаш, оиладаги ота-оналарнинг депрессия ҳолати ҳамда бола учун хавфсиз муҳит яратилганига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Шунингдек, фарзандни тарбиялашда меҳр кўрсатиш, сўзлашиш, ўйин ўйнаш ва китоблар ўқишнинг аҳамияти, ота, буви ва боболарни бола тарбиясидаги ўрни ҳамда унинг жисмонан ва руҳан баркамол бўлиб вояга етишига тўсқинлик қилувчи омиллар – қўпол муомала, эътиборсизлик, қўрқитиш, қўл кўтариш ҳолатлари кузатилмаётганига ҳам амин бўлиш зарур.

Бир сўз билан айтганда, янги патронаж тизими мамлакатимизда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, репродуктив саломатликни сақлаш соҳасини янги босқичга кўтаради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КУЗДА КОРОНАВИРУС КЎПАЯДИМИ?

Куз ойларида инсон саломатлигида айрим ўзгаришлар юз беради. Кишиларда томоқнинг ачишиши ёки бўғилиб қолиши, бурун битиши, бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши ва шу каби касаллик аломатлари тез-тез кузатила бошлайди. Хўш, ҳозирги вазиятда бу коронавируснинг авж олишидан дарак берадими? Ёки бу унчалик жиддий хавф эмасми?

ССВ матбуот хизмати бунга аниқлик киритиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаевага мурожаат қилди:

— Куз фасли ўзининг секин-аста совуқлашаётган ҳавоси билан инсонлар организмига турлича таъсир кўрсатади. Бу фаслда кундузги ҳарорат нисбатан иссиқ бўлса-да, кечаси ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши кузатилади. Бундай шароит ёзнинг иссиғидан яширинган вирус ва бактериялар уйғониши учун қулай.

Шунингдек, куз инсон организмининг совуқ кунларга мослашиб борадиган фаслдир. Бу жараён аксарият ҳолларда инсон саломатлигига таъсир қилмасдан қолмайди. Шу боис, турли вирус ва бактериялар таъсирида инсонларда шамоллаш аломатлари кўпаяди.

Коронавирус инфекцияси, нафас аъзоларининг яллиғланиши каби ҳолатлар билан кузги ва қишки мавсумда уйғонадиган инфекцияларнинг ўхшаш аломатлари бўлгани учун аҳоли орасида турли хавотирлар пайдо бўлади. Бундай вазиятда хавотирларнинг ўринли ёки ўринли эмаслигини шифокорлар аниқлаштиради, албатта.

Шунинг учун ўзида шамоллаш аломатларини сезган киши оилавий шифокорга мурожаат қилиши лозим. У инсон организмида кечаётган жараённи ўрганиб, аломатлар коронавирус ёки бошқа жиддийроқ хасталикка хос ёхуд хос эмаслигини аниқлайди ҳамда аниқ даволаш тартибини тавсия қилади.

Бунда, албатта:

❇️ Тана ҳарорати, кўз ёшланиши, бурун оқиши, йўтал ва унинг хусусияти, кузатилиши мумкин бўлган қўшимча белгилар — вирус ёки бактерия чақирган шамоллаш аломати эканини аниқлаш талаб этилади.

❇️ Коронавирус инфекциясида бошқа вируслар келтириб чиқарган шамоллаш аломатларига ўхшаш белгилар кузатилса-да, буни тасдиқлаш, аниқ ташхис қўйиш учун бурун-халқум йўлидан ПЗР-тест олиниши керак.

Шифокорга мурожаат қилгунга қадар куз-қиш фаслларида учрайдиган шамоллашларни даволаш, тана ҳароратини тушириш ва бошқа белгиларни бартараф этиш учун:

❇️ Ниқоб тақиб юриш, томоқ ва бурунни тез-тез чайиш, кунига 2-3 литр иссиқроқ суюкликларни ичиш талаб этилади. Кунига 1000-3000 қадамгача юриш, нафас машқларини бажариш мақсадга мувофиқ.

❇️ Ҳозирда тарқалаётган шамоллашлар, асосан, куз-қиш фаслларида учрайдиган инфекциялар сабабли бўлгани боис, уларни даволашда антибиотиклардан фойдаланиш мумкин эмас. Улар инсон организмида ҳар хил асоратлар келтириб чиқариши билан бирга, иммун тизимининг ишлашини тўхтатади ва касалликнинг узоқ муддат чўзилиши ёки қайталанишига сабаб бўлади.

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси ва кузги шамоллашлардан ҳимояланишнинг энг қулай усули — карантин қоидаларига риоя қилишдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда 6 миллиард 102 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (27.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 15:32 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈231 миллион 895 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 749 мингдан зиёд киши вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШда 42,931 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган;

🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,678 миллиондан ортиқ);

🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (21,351 миллиондан ортиқ);

🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (7,334 миллиондан ортиқ);

🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (7,085 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 6 миллиард 102 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Даниэл Розенблюм, элчи ўринбосари Пол Политис ва USAIDнинг тиббиёт йўналиши бўйича раҳбари Черри Гумапас билан мулоқот ўтказди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Келгусидаги режалар келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва USAID Ўзбекистон билан сил ва ўпка касалликларини олдини олиш, тиббиёт муассасаларини махсус тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, коронавирусга қарши курашиш ва вакцинация, хусусан, Moderna ва Pfizer/BioNTech вакцинасиларини етказиб бериш борасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi