Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.3K subscribers
6.03K photos
2.34K videos
46 files
9.81K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
+Фоторепортаж

Тошкент халқаро аэропортида Pfizer/BioNTech вакцинасини қабул қилиб олиш жараёни бўлиб ўтди.

Унда:

📌Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев,

📌АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениэль Розенблюм,

📌Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев,

📌ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги раҳбари Мунир Маммедзаде,

📌Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс,

📌USAID нинг Ўзбекистондаги миссияси Саломатлик муаммолари бўлими раҳбари Черри Гумапас
ва бир қатор соҳа масъуллари иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сиз нимани кутаяпсиз?"

АҚШ Президенти Жо Байден эмланмаган америкаликларга шундай савол билан мурожаат қилди: "Сиз нимани кутаяпсиз?"

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОН ЖССТ ЕВРОПА МИНТАҚАВИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ 71-СЕССИЯСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Бугун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий қўмитасининг 71-сессияси онлайн видеомулоқот тарзида ўз ишини бошлади
.

Сессиянинг очилишида Даниянинг валиаҳд маликаси Мэри Элизабет, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус қатнашди.

Тадбирда ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо бўлган 53 давлатдан нуфузли вакиллар ва соғлиқни сақлаш вазирлари, ҳамкор ташкилотлар ва фуқаролик жамиятлари вакиллари қатори ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Юртимиз номидан соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев қатнашиб, мамлакатимизда соҳа бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳоли саломатлигини асраш борасидаги ҳалқаро миқёсдаги масалаларнинг Ўзбекистонда амалга оширилиши тўғрисида маълумот бермоқда.

👉🏻Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Президент хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди.
Туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида 168 тагача етказиш мумкинлиги таъкидланди.
Республика хирургия илмий-амалий тиббиёт марказини трансплантологияга йўналтириб, иммуногенетик лаборатория ва симуляцион марказ ташкил этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ознакомился с презентацией о трансформации хирургической службы.
Указано на возможность увеличения видов хирургических операций в межрайонных центрах до 79, на областном уровне - до 168.
Даны указания по ориентации деятельности Республиканского центра хирургии на трансплантологию, организации иммуногенетической лаборатории и симуляционного центра, подготовке специалистов

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #xirurgiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга AstraZeneca вакцинасининг яна бир партияси Полшадан олиб келинди

Бугун юртимизга Полшадан 252 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.

Бунга қадар ушбу вакцинадан юртимизга:

📌17 мартда 660 000 доза;

📌16 июнда 50 000 доза;

📌14 августда 276 480 доза;

📌11 сентябрда 356 000 доза келтирилганди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 24 254 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉1 594 480 дозаси AstraZeneca,

💉18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉460 000 дозаси "Sputnik V",

💉 3 000 060 дозаси Moderna,

💉 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#Тошкент_шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси:
— Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Бош бошқарма бошлиғининг иқтисодиёт ва умумий масалалар бўйича ўринбосари;

— Бош бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари;

— Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Бектемир тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Учтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Сергели тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Миробод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Юнусобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Янгиҳаёт тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 13 сентябрдан 22 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 531 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 13 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 165421 (+531) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌13 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌17 нафари Наманган вилоятида,
📌41 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌55 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌93 нафари Тошкент вилоятида,
📌214 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 34 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 58 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 23 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 79 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 126 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 248 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 157759 (+620) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1164 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 13 сентябрь куни 93 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25571 нафарга етди. Кеча уларнинг 250 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 20072 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 206 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЧЕТ ЭЛ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ДИПЛОМИ, АВВАЛО, ЎША МАМЛАКАТНИНГ ЎЗИДА ТАН ОЛИНИШИ ЛОЗИМ

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг очиқ ташқи сиёсати ва қўшни давлатлар билан ўрнатилган яқин муносабатлар сабабли қўшни мамлакатларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиш истагида бўлган ёшлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати мазкур соҳага оид муҳим саволларга жавоб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат ХЎЖАҚУЛОВга мурожаат қилди:

— Бугунги кунда юртимиз ёшлари қўшни мамлакатлардаги олий таълим муассасаларида асосан қайси йўналишлар бўйича таҳсил олмоқда?

— Олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида кейинги йилларда юртимизда олий ўқув юртларига қабул квоталари сезиларли даражада ортди. Бироқ тан олиш керак, бу қамров ҳали умумий эҳтиёжни қондириш учун етарли эмас.

Табиийки, бундай шароитда кўпчилик ёшлар олий маълумотли бўлиш учун хорижий давлатларда таҳсил олиш имконини излайди.

Айни пайтда Таълим инспекцияси бу каби юртдошларимизга ўрнатилган тартибда қонуний йўлларни таклиф қилиш билан бир қаторда абитуриентларни чет элга таълим олиш мақсадида бориб, алданиб қолмасликлари учун имкон қадар етарли маълумот беришга ҳаракат қилмоқда.

Қўшни мамлакатларга ўқиш учун бораётган ёшлар асосан педагогика ва тиббиёт йўналишларини танламоқда.

Шу билан бирга, муҳандислик, ишлов бериш, қурилиш, ҳуқуқшунослик йўналишида таълим олаётган ёшлар ҳам талайгина.

— Хорижий давлатдаги олий таълим муассасасининг дипломи қандай ҳолатларда Ўзбекистонда тан олинади?

— Аввало, ўқув юртининг олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси бўлиши лозим.

Шу билан бирга, таълим муассасаси томонидан бериладиган диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши шарт.

Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши зарур.

Шунингдек, юртимизда амалдаги таълим тизимига мос равишда бакалавриат босқичида камида 3 йил, сиртқи таълимда камида 4 йил, магистратурада эса камида 1 йил муддат таълим олган талабгорларнинг дипломлари юртимизда тан олиниши муаммосиз ҳал этилади.

Бироқ хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистондагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган, бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса, маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса бундай ҳолларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи мамлакатимизда тан олинмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунё бўйича коронавирусга қарши 5,7 миллиарддан ортиқ доза вакцина қўлланилган

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈224 миллион 511 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 627 мингдан зиёд киши вафот этган (13.09.2021 йил Европа вақти билан соат 17:36 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 330 815 янги ҳолати аниқланди.
⚫️6 335 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (14.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 07:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈225 миллион 244 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 639 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 40,675 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,264 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,989 миллиондан ортиқ),
🇬🇧тўртинчи ўринда Буюк Британия (7,226 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (7,158 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 719 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В мире введено более 5,7 млрд доз вакцин против коронавируса

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈более 224 млн 511 тысяч,
📉из них более 4 млн 627 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:36 по центральноевропейскому времени 13 сентября 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 330 815 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️6 335 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 07:21 часов по ташкентскому времени 14 сентября 2021 года), в мире заразилось
📈более 225 млн 244 тысячи человек,
📉из них более 4 млн 639 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 40,675 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 33,264 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 20,989 млн),
🇬🇧на четвертом — Великобритания (7,226 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (7,158 млн).

💉Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 5 млрд 719 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi