Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Канцлер Aнгела Меркель Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Унинг сўзларига кўра, Германия Aфғонистондан, биринчи навбатда, ўз фуқаролари, немис тузилмаларида ишлаган маҳаллий ходимлар, шунингдек, ёрдамга муҳтож афғонларни эвакуация қилмоқда.

Унинг таъкидлашича, бу халқаро ҳамжамият билан мувофиқлаштирилган мураккаб операция. "Шунингдек мен, яқиндан ҳамкорлик қилаётган Ўзбекистонга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман", деди Германия федерал канцлери.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ҚИСҚА РАҚАМЛИ 1003 CALL МАРКАЗИГА СЎНГГИ ЎН КУНДА ҚАРИЙБ 13 900 ТА МУРОЖААТ КЕЛИБ ТУШДИ

Пандемиянинг илк кунлариданоқ жамоатчиликнинг коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, фуқароларга тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди. Бир йил аввал ишга тушган қисқа рақамли 1003 Call-маркази ҳозирда ҳам туну кун фаолият юритмоқда.

Ўтган йил касаллик авжига чиққан вақтда унда 200 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилар, тажрибали шифокорлар уч сменада узлуксиз фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилган эди. Шу йилнинг май-июнь ойларида марказда 15 нафар мутахассис қўнғироқларга жавоб берган бўлса, июль ва август ойларида мурожаатлар сони ошгани муносабати билан айни пайтда 50 нафар мутахассис навбатма-навбат туну кун уч сменада хизмат қилмоқда.

Улар орасида тиббиёт фанлари номзоди ва докторлари, малакали мутахассислар бўлиб, фуқаролардан тушган саволларга тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар беришмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Call-марказга жорий йилнинг июнь ойида бир кунда ўртача 200-400 та мурожаат келиб тушган бўлса, июль ойида мурожаатлар сони кунига ўртача 1800 тани ташкил қилди.

Шунингдек, жорий йилнинг август ойи бошидан буён Call-марказга бир кунда ўртача 1700 та мурожаат қабул қилинган бўлса, ойнинг сўнгги ўн кунлигида мурожаатлар сони бироз пасайиб, жами 13 880 тани ташкил этди. Таққослаш учун айтсак, ўтган июль ойининг худди шу даврида бу рақам 19 187 та эди.

Энг кўп берилаётган саволларга эътибор берсак, коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификатини қаердан ва қандай тартибда олиш мумкин, Ўзбекистонда қўлланилаётган вакциналарнинг бир-биридан фарқи нимада, ҳозирги кунда чет давлатларга бориш учун эмланиш шартми, янги ўқув йилида мактабга борадиган болаларни “COVID-19”дан қандай ҳимоя қилиш мумкин каби бир қатор саволлар берилмоқда.

Шунингдек, юртимиздаги мураккаб пандемик вазият туфайли коронавирус касаллигининг клиник белгилари билан боғлиқ саволлар ҳануз долзарб бўлиб турибди.

— Бундан ташқари, соҳа мутахассисларининг антибиотик ва гормонлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида олиб борган мунтазам тарғибот ишлари сабабли, бугунги кунда коронавирусга чалинган кўплаб фуқаролар ушбу дори воситаларидан қачон ва қандай пайтда фойдаланиш кераклиги, антибиотикларнинг фойдали ва зарарли жиҳатлари, кекса ва ёндош касаллиги бор ҳамда ҳомиладор беморлар инфекциядан ҳимояланиш учун нималарга эътибор қаратиши лозимлиги юзасидан кўп мурожаат қилишмоқда, — дейди Call-марказ мутахассиси Феруз ТОЖИЕВ. — Албатта мутахассисларимиз ҳар бир фуқаронинг мурожаатидан келиб чиқиб, шунга мос тарзда уларни қониқтирган жавоблар беришга, зарур ҳолларда уларни керакли тиббиёт мутахассислари, хусусан, оилавий поликлиникадаги шифокорларга йўналтиришга ҳаракат қилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ҳозирги мураккаб пандемия даврида 1003 Call-маркази мутахассислари юртимиз аҳолисига сидқидилдан хизмат қилаётир.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бугунги кунда коронавирус инфекцияси, пневмония ёки ушбу касалликларга гумон қилинган ва бошқа юқумли хасталиклар билан касалланган беморларни даволаш мақсадида мамлакатимиз бўйича жами 101 та махсус шифохона фаолият юритмоқда.

Касаллик клиник белгиларсиз ва енгил кечаётганлиги сабабли уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш ҳамда уларга амбулатор ҳамда бемор уйига борган ҳолда хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида 124 та ихтисослаштирилган махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилган. Уларда 222 та “мобил бригадалар” ташкил этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун тест синовлари 23 август куни ўтказилади

📆 Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари 2021 йил 23 август куни бўлиб ўтади.

Унда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар иштирок этишлари мумкин бўлади:

👉 тест синовига келган вақтда тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ва тегишли далолатнома расмийлаштирилган абитуриентлар;

👉 16 августга қадар коронавирусга чалинганлиги сабабли қўшимча тест синовларида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган абитуриентлар.

📌 Қайта ташкил этилган тест синовларида ҳам тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ёки коронавирусдан тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

Тест синовлари барча ҳудудларда ташкил этилади ва абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш ҳудуди сифатида ўзлари танлаган ҳудудда тест синовида иштирок этади.

👨🏻‍💻 Aбитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тегишли маълумотлар Давлат тест марказига тақдим этилгандан сўнг 21 август кунидан бошлаб my.dtm.uz сайти орқали юклаб олишлари мумкин бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ҚАШҚАДАРЁДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДАГИ ИЛК ТИББИЁТ МАРКАЗИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Қарши шаҳрида Қашқадарёдаги давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган илк тиббиёт муассасаси — "Durbek Med Servis” кўп тармоқли тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди.


Ушбу муассаса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди...

▶️Батафсил

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 881 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 20 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 148203 (+881) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
:
📌83 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌43 нафари Андижон вилоятида,
📌24 нафари Бухоро вилоятида,
📌45 нафари Жиззах вилоятида,
📌33 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌15 нафари Навоий вилоятида,
📌42 нафари Наманган вилоятида,
📌89 нафари Самарқанд вилоятида,
📌24 нафари Сирдарё вилоятида,
📌85 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌87 нафари Фарғона вилоятида,
📌25 нафари Хоразм вилоятида,
📌92 нафари Тошкент вилоятида,
📌194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 108 нафар
🔹Бухоро вилоятида 29 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 42 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 34 нафар,
🔹Навоий вилоятида 21 нафар,
🔹Наманган вилоятида 40 нафар
🔹Самарқанд вилоятида 177 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 89 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 83 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 30 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 87 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 140941 (+853) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1015 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 20 август куни 412 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 20393 нафарга етди. Кеча уларнинг 408 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12929 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 138 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Шу кунгача юртимизда 12,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺20 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 81 178 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 46 748 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 25 253 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 9 177 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатмизда жами
12 675 808 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 889 148 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 783 785 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 002 875 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 469 541 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (19 607 доза),
📌Наманган вилояти (18 222 доза),
📌Тошкент шаҳри (12 542 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 472 870 доза,
📌Наманган вилоятида 1 468 696 доза,
📌Андижон вилоятида 1 361 002 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 219 621 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 060 433 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ССВ: ЎЗБЕКИСТОН ОРҚАЛИ ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИНАЁТГАН АФҒОНИСТОНЛИК ҲОМИЛАДОР АЁЛ ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ

Бугун бутун дунёнинг диққати Ўзбекистоннинг жанубий қўшниларидан бўлган Афғонистон минтақасига қаратилган. Мамлакатдаги ҳукумат алмашиш жараёнлари фонида кўплаб давлатлар ўз фуқароларини ҳамда афғонистонликларни эвакуация қилишга киришган. Ўзбекистон ушбу жараёнлар учун ўз ҳаво йўлларини очиш орқали инсонларни Афғонистондан хавфсиз кўчиришга ҳисса қўшмоқда. Шу билан бирга Тошкент аэропортига қўнган инсонларнинг саломатлигини назоратга олишда ҳам жонбозлик кўрсатилмоқда.

Афғонистондан парвозлар амалга оширилаётган аэропортнинг ўзида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий пункт ташкил этилган бўлиб, унга тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳамда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясидан бригада навбатчилари жалб этилган. Тиббий ёрдамга эҳтиёж сезган инсонларга зарур хизматлар кўрсатилмоқда.

Куни кеча 1999 йилда туғилган афғонистонлик фуқаро Э. А. “Ҳомиладорлик 1. Туғруқ 1. 39-40 ҳафта.” ташхиси билан тез тиббий ёрдам бригадаси орқали И.Иргашев номидаги Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасининг туғруқ бўлимига ётқизилган эди.

Кеча оқшом ушбу муассасада 22 ёшли Э.А. илк фарзандини дунёга келтирди. Афғонистонлик ёш она 3 килограмм 840 грамм вазн билан туғилган ўғлини ўзбек шифокорлари ёрдамида қўлига олди. У маълум муддат мутахассислар назоратида бўлиб туради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ВАКЦИНАЦИЯДАН СЎНГ ТИББИЙ НИҚОБ ТАҚИШ НИМА УЧУН КЕРАК?

ССВ Матбуот хизмати “COVID-19”га қарши вакцинация бўйича энг кўп бериладиган саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВАдан жавоб олди:

— ОИВ билан касалланган ва аутоиммун касалликларга чалинган шахслар “COVID-19”га қарши эмланадими?

— Бундай ҳолатларда вакцинани ишлаб чиқарган ташкилотнинг тавсияларига амал қилинади. Яъни ОИВ инфекциясига чалинган ва аутоиммун касалликларига чалинган шахсларни, шу жумладан анамнезида оғир аллергик реакциялари мавжуд бўлган инсонларни эмлаш тавсия этилмайди.

Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам эмлаш тўғрисидаги қарор тиббий кўрик натижасида қабул қилинади. Мабодо эмлашга монелик қиладиган у ёки бу турдаги ҳолатлар кузатилса, тиббий кўрик ўтказаётган шифокор албатта унга эътибор қаратади.

— Вакцинациядан сўнг ҳам тиббий ниқоб тақиш зарурлиги айтилмоқда. Бунда вакцина олган кишилар ҳам вирус ташувчи бўлиш эҳтимоли борлиги назарда тутилганми? Қандай ҳолларда тиббий ниқоб тақмаслик мумкин?

— Коронавирусга қарши иммунитет вакцинанинг иккинчи дозаси олинганидан сўнг 3 ҳафта ўтиб пайдо бўлади. Шу давр ичида одам касалликдан тўлиқ ҳимояланмаган бўлади. Шу боис, ҳар бир эмланган инсон профилактика чораларини кўриши керак.

Бундан ташқари, мамлакатимиз ҳудудида тиббий ниқоб тақиб юриш тартиби ҳозирча бекор қилингани йўқ. Эмланганми йўқми – тиббий ниқоб барча учун мажбурий. Агар инсон ёлғиз бўлса, теварак-атрофида катта радиусда бошқа бир мулоқотчи бўлмаса, табиийки, бундай вазиятда ён-атрофда коронавирус юқиш ва юқтириш хавфи бўлмайди. Бундай ҳолатда ўз-ўзидан тиббий ниқоб тақишга эҳтиёж қолмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар муассасалар кесимида:

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

ХИРУРГИЯ СОҲАСИДАГИ ЭНГ СЎНГГИ ИЛМИЙ ЯНГИЛИКЛАР АМАЛИЁТГА ТАТБИҚ ЭТИЛМОҚДА

В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида турли хил жарроҳлик ёрдами кўрсатадиган 14 та бўлим мавжуд. Aсосий клиник бўлинмалардан ташқари, марказда бир қанча ёрдамчи, жумладан, реанимация ва анестезиология, диагностика, илмий ва лаборатория бўлимлари ташкил этилган.

Марказ базасида 3 та кафедра бор, улар:
– Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий-педагогика факультети госпитал жарроҳлик кафедраси;
– Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш марказининг 1-сонли жарроҳлик кафедраси;
– Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш марказининг болалар жарроҳлиги курси билан жарроҳлик кафедраси.

Кафедралар базасида малака ошириш курслари ўтказилиб, ҳудудлардан келган мутахассислар янги жарроҳлик технологиялари бўйича ўқитилмоқда. Кейинчалик эса марказ мутахассислари иштирокида ушбу операциялар вилоят ва туман тиббиёт бирлашмаларининг жарроҳлик бўлимлари фаолиятига татбиқ этилмоқда.

Мамлакатимиз минтақавий жарроҳлик хизматини ривожлантиришнинг яна бир муҳим йўналиши доимий кураторлик иши, шунингдек, ихтисослаштирилган ёрдамнинг барча йўналишлари бўйича маҳорат дарсларини ўтказишдир.

Ушбу йўналишлар мамлакат ҳудудлари аҳолисига юқори сифатли жарроҳлик ёрдами ва шифокорларга услубий ёрдам кўрсатишга имкон беради.

Мутахассислар бир қатор энг замонавий юқори технологиялар билан бир қаторда замонавий минимал инвазив аралашувларни жорий этмоқдалар, уларнинг баъзилари мамлакатимиз ҳудудий муассасаларида биринчи марта амалга оширилмоқда.

Охирги йилларда марказ ходимлари Ўзбекистонда жарроҳлик ривожига катта ҳисса қўшдилар. Олимларимизнинг илғор ишланмалари ҳозирда нафақат ушбу хирургия марказида, балки мамлакатнинг бошқа клиникаларида ҳам фаол қўлланилмоқда. Қизилўнгач ва ошқозон, жигар, ўпка ва юрак операцияларининг янги усуллари шулар жумласидан.

Шунингдек, янги операциялар натижалари ҳақидаги илмий нашрлар фаол муҳокама қилиниб, бошқа мамлакатлар мутахассислари томонидан халқаро симпозиумларда тан олинди ҳамда жарроҳлик соҳасидаги энг яхши ишланмалар муносиб тақдирланди.

Умуман олганда, олий таълим ва илмий тиббиёт муассасаларининг жарроҳлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги ихтироларга 57 та патент, 500 дан ортиқ узоқ ва яқин чет эл журналларида нашрлар, 90 дан ортиқ услубий тавсияномалар ва 12 та монография кўринишида натижа кўрсатди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, илмий ишлар натижалари дунёнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан AҚШ, Европа, Осиё ва МДҲ мамлакатларида юқори баҳоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 855 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 21 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 149058 (+855) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
:
📌81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌39 нафари Андижон вилоятида,
📌26 нафари Бухоро вилоятида,
📌48 нафари Жиззах вилоятида,
📌17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌14 нафари Навоий вилоятида,
📌36 нафари Наманган вилоятида,
📌94 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌82 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌78 нафари Фарғона вилоятида,
📌35 нафари Хоразм вилоятида,
📌96 нафари Тошкент вилоятида,
📌182 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар
🔹Бухоро вилоятида 41 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 151 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 48 нафар
🔹Сурхондарё вилоятида 119 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 80 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 31 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 94 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 126 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 141745 (+804) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1021 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 21 август куни 371 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 20764 нафарга етди. Кеча уларнинг 449 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 13378 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 141 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Шу кунгача юртимизда 1 479 304 нафар фуқаро тўлиқ эмланди

🔺21 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 74 236 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 40 257 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 26 525 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 454 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами
12 750 044 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 929 405 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 810 310 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 010 329 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 479 304 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (18 696 доза),
📌Фарғона вилояти (17 939 доза),
📌Тошкент шаҳри (9 822 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 490 809 доза,
📌Наманган вилоятида 1 487 392 доза,
📌Андижон вилоятида 1 363 541 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 221 290 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 060 433 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
БОШ ОҒРИҒИ ВА НЕВРОЗЛАРДА ҚАНДАЙ ТАОМЛАР ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ?

ССВ матбуот хизмати асаб касалликларига чалинган беморларнинг парҳез овқатланиши ҳақидаги шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири Низом ЭРМАТОВга мурожаат қилди:

— Мушаклар зарарланиши билан кечувчи асаб касалликлари қайсилар? Бундай хасталиклар билан оғриган беморларга қандай овқатланиш тавсия этилади?

— Асаб тизимининг мушаклар зарарланиши билан кечувчи касалликлари гуруҳига миопатиялар, миастениялар, миастеник синдром, миотониялар, пароксизмал миоплегиялар деб аталувчи ва мушакларда кучайиб борувчи дистрофик ўзгаришлар кузатиладиган наслий характердаги касалликлар киради. Хасталик ривожланиб борган сари кўндаланг — тарғил мушаклар ўрнини ёғ ва бириктирувчи тўқималар эгаллайди.

Бунинг оқибатида мушаклар ўз оғирлигини йўқотиб, атрофия (кичрайиш) ривожланади. Шу сабабли, беморларга калий, магний, аминокислоталар ҳамда оқсилга бой маҳсулотлардан иборат бўлган таомлар буюрилади.

Полиз маҳсулотларидан бақлажоннинг таркибида жуда кўп миқдорда калий, магний, натрий, фосфор элементлари ва РР, С, В гуруҳидаги витаминлар борлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Шунинг учун мушак касалликлари билан оғриган беморларга бақлажондан тайёрланган таомларни истеъмол қилишни тавсия этиш лозим.

— Бош оғриқлари ҳам асаб касалликларидан бири ҳисобланади. Бу хасталикда нималарни кўпроқ истеъмол қилган маъқул?

— Бош оғриқлари табобатда мигрен номи билан юритилади. Бу хасталикка чалинган беморлар қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишлари мақсадга мувофиқ:

❇️ денгиз балиғи;
❇️ таом тайёрлашда жўхори ва пахта ёғларидан фойдаланиш;
❇️ ёнғоқ, зира, бодом, зайтун ёғи.

Мигрен
билан касалланган беморларга хуружларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги таом тавсия этилади: бир дона хом тухум стаканга солиниб яхшилаб аралаштирилади ва устига қайнатилган сут солиниб яна аралаштирилади. Аралашма тингандан сўнг ичилади. Муолажани ҳафтада икки-уч маротаба такрорлаш мумкин.

— Мигреннинг олдини олиш мумкинми?

— Қуйидагиларга амал қилган кишида бош оғриқлари кузатилиши анча камаяди:

❇️ бош оғриғини кучайтириш эҳтимоли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишни чеклаш;
❇️ мунтазам бадантарбия билан шуғулланиш ва соғлом ҳаёт тарзига риоя қилиш;
❇️ ортиқча ақлий ва жисмоний зўриқишлардан сақланиш;
❇️ бош оғриғи хуружини кучайтириши мумкин бўлган ташқи таъсирлар (радио эшитиш, телевизор кўриш ва бошқалар) ни камайтириш.

Қуйидагилар мигрен хуружини кучайтириб, бош оғриғига олиб келиши мумкин:
❇️ фенилэтиламин (шоколад таркибида);
❇️ тартразин (пишлоқ, дудланган балиқ таркибида);
❇️ глютаминат (спиртли ичимликлар, қаҳва, шоколад таркибида).

Ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш мигренга мойиллиги бўлган (ота-онасида ушбу касаллик кузатилган, тез-тез бош оғриши безовта қиладиган) кишиларга ҳам тақиқланади.

— Неврозлар ва улардан сақланиш ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

— Неврозлар руҳий-асаб касалликлари гуруҳига мансуб бўлиб, асаб зўриқишлари билан намоён бўлади. Улар орасида кўпроқ учрайдигани неврастения ҳисобланиб, одатда, ўта қўзғалувчанлик ҳамда таъсирчанлик, тез чарчаш ва ҳолсизлик билан бирга кечади. Беморларни уйқу бузилиши, тез хафа бўлиш, йиғлоқилик, юрак уриб кетиши, кўп терлаш, иштаҳанинг пасайиши каби ҳолатлар безовта қилади. Санаб ўтилган белгиларнинг узоқ давом этиши беморни ақлий жиҳатдан ҳам тез толиқишига олиб келади. Бунинг оқибатида хотира пасайиши, бош оғриши каби белгилар кучаяди.

Бундай беморлар соғлом турмуш тарзининг барча тамойилларига амал қилишлари муҳим аҳамиятга эга. Невроз кузатилган беморларга парҳез буюришда асаб тизимини тинчлантирувчи, уйқуни яхшиловчи, тетиклаштирувчи, хотирани тикловчи хусусиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан таркиб топган таомлар тавсия этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ЮРТИМИЗГА ЯНА 3 МИЛЛИОН ДОЗА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВАКЦИНА КЕЛТИРИЛДИ

Ҳозиргина ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 3 миллион дозаси юртимизга олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 17 миллион 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉370 000 дозаси "Спутник V",

💉986 480 дозаси AstraZeneca,

💉13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 12 миллион 750 минг 44 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Шунингдек, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 миллион 479 минг 304 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 818 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 22 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони149876 (+818) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
:
📌74 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌39 нафари Андижон вилоятида,
📌25 нафари Бухоро вилоятида,
📌46 нафари Жиззах вилоятида,
📌19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌16 нафари Навоий вилоятида,
📌33 нафари Наманган вилоятида,
📌86 нафари Самарқанд вилоятида,
📌21 нафари Сирдарё вилоятида,
📌74 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌71 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌94 нафари Тошкент вилоятида,
📌198 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 98 нафар
🔹Бухоро вилоятида 63 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 63 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 21 нафар,
🔹Навоий вилоятида 13 нафар,
🔹Наманган вилоятида 60 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 148 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 100 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 83 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 109 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 142632 (+887) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1028 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 22 август куни 349 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 21113 нафарга етди. Кеча уларнинг 332 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 13710 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 145 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: “ТЕЗ ЁРДАМ” ХИЗМАТИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН ШИФОКОРЛАР СОНИ 13 ЯРИМ МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

2021 йилнинг айни шу даврига келиб, “тез ёрдам” хизматида меҳнат қилаётган шифокорлар сони 13 минг 660 нафарга етди ва соҳани ушбу кадрлар билан таъминланганлик даражаси 90 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий тиббиётнинг энг муҳим йўналиши бўлган тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳани етук ва малакали кадрлар билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу бежиз эмас, албатта. Боиси, бундан 4-5 йил аввал тез тиббий ёрдам хизматида кадрлар масаласи энг оғриқли муаммолардан бири эди. Шу боис, кейинги йилларда айнан мазкур йўналишда изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, “103” хизматини етук ва малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга жиддий эътибор берилди.

Натижада 2021 йилнинг айни шу даврига келиб, соҳада фаолият олиб бораётган шифокорлар сони 13 минг 660 нафарга, таъминланганлик даражаси эса 90 фоизга етди.

Жумладан, бу кўрсаткич Наманган ва Бухоро вилоятларида 100 фоиз, Самарқанд вилоятида 99 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон вилоятида 96 фоизни ташкил қилмоқда.

“103” хизматида фаолият юритаётган шифокорларнинг 2289 нафари юқори малака тоифасига, 2385 нафари 10-20 йиллик, 2057 нафари эса 20 йилдан ортиқ стажга эга.

Шунингдек, ҳозирги пайтда “тез ёрдам” хизматини реаниматолог-шифокорлар билан таъминлаш борасида ҳам ижобий кўрсаткич қайд этилиб, тизимда фаолият олиб бораётган ушбу мутахассислар сони 661 нафарга етказилди. Бу борада энг яхши кўрсаткич Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳиссасига тўғри келиб, мазкур ҳудудларда “103” хизмати тўлиқ ушбу мутахассислар билан таъминланган.

Шу билан бирга, бугунги кунда соҳада меҳнат қилаётган ўрта тиббиёт ходимлари 28 минг 408 нафар, таъминланганлик даражаси 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айтиш лозимки, уларнинг 5361 нафари юқори малака тоифасига, 5637 нафари 10-20 йил, 4145 нафари эса 20 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ўрта тиббиёт ходимларидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
АСАБ КАСАЛЛИКЛАРИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРГА ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАРНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ? (1-қисм)

ССВ матбуот хизмати асаб касалликларига чалинган беморларнинг парҳез овқатланиши ҳақидаги шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири Низом ЭРМАТОВга мурожаат қилди:

— Асаб тизими касалликларига чалинган беморларни даволашда парҳез овқатланиш тамойиллари қандай?

— Бош мия қон томирлари, яллиғланиш, периферик нерв толалари тизими, эпилепсия ва бошқа қатор асаб тизими касалликлари аҳоли орасида кенг тарқалган ва уларнинг аксарияти сурункали кечади. Шу сабабли, уларни даволашда мунтазам даво чоралари билан бир қаторда парҳез овқатланиш етакчи ўринлардан бирини эгаллайди ва унинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

♦️истеъмол қилинаётган озиқ-овқатлар таркибида ёғлар, углеводлар, ош тузи ва асаб тизимига қўзғатувчи таъсир этувчи маҳсулотлар (спиртли ичимликлар, қаҳва, ўткир ва аччиқ таомлар) миқдорини камайтириш орқали асаб тизимининг зўриқишини олдини олиш;
♦️таомномани, биринчи навбатда, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатувчи фосфорга бой маҳсулотлар (сут ва ундан тайёрланган озиқ-овқатлар, дуккакли ўсимликлар ва бошқалар) билан бойитиш;
♦️витаминлар, айниқса, унинг В гуруҳига бой бўлган маҳсулотлар истеъмолини кўпайтириш.

Асаб тизими касалликларига чалинган беморлар кун давомида оз-оз миқдорда тез-тез овқатланишлари тавсия этилади. Бунда истеъмол қилинадиган озиқ-овқатларнинг кунлик калорияси 2300 — 2400 ккал.ни ташкил этиб, таркиби қуйидагича бўлиши лозим: 80 — 90 грамм оқсил, 350 грамм углевод, 70 грамм ёғ (шундан 30 фоиз ўсимлик ёғи) бўлиши керак.

Кўрсатилган миқдордаги оқсилларни истеъмол қилиш муҳим аҳамиятга эга. Акс ҳолда, уларнинг етишмовчилиги шартли рефлектор фаолиятини камайтириб, бош мия пўстлоғидаги қўзғалувчанликнинг ошишига олиб келади.

— Асаб тизими касалликларига чалинган беморларга нималарни истеъмол қилиш тақиқланади ва қандай таомланиш тавсия қилинади?

— Асаб тизими касалликларига чалинган беморларга қуйида қайд этилган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш тақиқланади:

♦️хамирдан тайёрланган маҳсулотлар ва янги пиширилган нон;
♦️консервалар, ёғли гўшт ва колбасалар, яримтайёр маҳсулотлар;
♦️қовурилган тухум;
♦️сабзавотлардан — бодринг, шолғом, редиска, пиёз, саримсоқ;
♦️шоколад;
♦️ўткир соуслар, қалампир;
♦️ичимликлар — спиртли ичимликлар, қаҳва, аччиқ дамланган чой;
♦️балиқ маҳсулотлари;
♦️ҳайвон ёғлари.

Шунингдек, бундай беморларга қуйидагиларни истеъмол қилиш тавсия этилади:

♦️ноннинг парҳез нави;
♦️ёғсиз гўшт ва балиқ маҳсулотлари;
♦️сут маҳсулотлари;
♦️тухум (фақат чала пиширилган холда);
♦️турли ёрмалардан тайёрланган бўтқалар ва шўрвалар;
♦️сабзавотлар — лавлаги, сабзи, қовоқ, картошка, қовоқча;
♦️янги узилган ва қуруқ мевалар, конфетлар (шоколадли ва асалли турлари бундан мустасно);
♦️ помидор ва бошқа сабзавотлардан тайёрланган соуслар;
♦️ ўтли чойлар, мева ва сабзавот шарбатлари, дамламалар (наъматак, туршак каби);
♦️ қаймоқ, ўсимлик ёғи.

Асаб тизими касалликларига чалинган беморларга мўлжалланган ва оддий шўрва, сабзавотли салатлардан тузилган ҳамда ёғсиз гўшт ва балиқ маҳсулотларидан тайёрланган — тефтель, парда пиширилган картошка ҳамда бошқа маҳсулотлардан ташкил топган кундалик парҳез таомнома кони фойдадир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ВАКЦИНА ОЛМАГАН ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ
РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА КИРИТИЛАДИМИ?

ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убaйдуллаева АОКАда бўлиб ўтган брифингда аҳолидан келган саволларга жавоб берди:

Турмуш ўртоғим коронавирус инфекциясига қарши умуман вакцина олмаган. У жорий йил 25 август куни Россия Федерациясига учиб кетиши лозим. Айтингчи, турмуш ўртоғим аэропортда ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммога дуч келмайдими?

Бугунги кунда “COVID-19” инфекциясидан ҳимояланиш учун ҳар бир мамлакат ўз тартиб-қоидаларини ишлаб чиқмоқда. Айтиш лозимки, бундай тартиб юртимизда ҳам ўрнатилган бўлиб, бу – халқимизни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилишнинг асосий кўрсаткичларидан бири саналади.

Шу маънода, агар турмуш ўртоғингиз ҳозиргача вакцина олиб улгурмаган бўлса, у айни пайтда Россия Федерациясининг Ўзбекистон фуқароларига қўйилган талаблари асосида ушбу давлатга киритилади. Яъни бугунги кунда мазкур мамлакатга кирувчи Ўзбекистон фуқаролари “COVID-19”га қарши тўлиқ эмланган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилган бўлса, ПЗР-тест топшириши шарт бўлмайди ва улар жорий йил 11 июнда Россияда ўрнатилган тартибга кўра, вакцина олганлик сертификати ёки касалланиб чиққандан кейинги маълумотнома билан ушбу давлатга кира оладилар. Вакцина олмаган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилмаган фуқаролар эса 5 кун давомида 2 марта ПЗР-тест натижаси манфий чиққан тақдирдагина Россия Федерациясига киритилади.

Бундан ташқари, Россия Федерациясида ўрнатилган тартибга кўра, жорий йил 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари “Путешествую без COVID-19” номли мобил дастурдан рўйхатдан ўтишлари ва ушбу мамлакатга киришдан 3 кундан кўп бўлмаган муддатда топширилган ПЗР-тест натижаси олдиндан киритилиши ва ушбу мобил дастур орқали бу ҳолат таҳлилидан сўнг мазкур давлатга киришга рухсат этилиши ёки йўқлиги белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi