Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.7K subscribers
5.8K photos
2.09K videos
41 files
9.19K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Шу кунгача юртимизда қўлланилган вакциналар миқдори 12 миллион дозадан ошди

🔺16 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 162 723 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 91 508 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 58 041 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 13 174 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 12 266 057 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 661 349 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 643 005 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 961 703 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 423 474 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (32 561 доза),
📌Наманган вилояти (27 410 доза),
📌Фарғона вилояти (26 783 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 1 391 575 доза,
📌 Фарғона вилоятида 1 390 203 доза,
📌Андижон вилоятида 1 320 855 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 209 520 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 050 690 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
“COVID-19”ДАН ДАВОЛАНГАНДАН СЎНГ ЭМЛАНИШ КЕРАКМИ?

ССВ Матбуот хизмати “COVID-19”га қарши вакцинация бўйича энг кўп бериладиган саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВАдан жавоб олди:

— Вакциналар қандай ишлайди?

— Вакциналар тананинг табиий иммунитети билан биргаликда ҳимоя тизимини яратиб, касаллик юқиш хавфини камайтиради. Вакцина инсон танасига юборилгандан кейин иммунитет тизими бунга жавоб бера бошлайди. Яъни иммунитет тизими танага кирган “агент”ни аниқлайди (вирус ёки бактерия) ва шундан сўнг антитаначалар ишлаб чиқара бошлайди.

Антитаначалар – бу касаллик билан курашиш учун организмнинг иммунитет тизими томонидан табиий равишда ишлаб чиқариладиган оқсиллардир. У касаллик билан қандай курашиш кераклигини эслаб қолади. Агар инсон келгусида микроб таъсирига қайта учраса ва ўзида касаллик аломатларини ҳис қилса, иммунитет тизими уни тезда йўқ қилишга киришади.
Бир сўз билан айтганда, вакцина танада касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали восита саналади.

— “COVID-19”га қарши вакцинация ўзи нима учун керак?

— Мутахассисларнинг фикрига кўра, аҳолининг 60-70 фоизида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни шакллантирмай туриб, унга қарши самарали курашиб бўлмайди. Шу маънода айтсак, “COVID-19”га қарши эмлаш пандемияни жиловловчи ягона самарали омил ҳисобланади.

Тўғри, ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш каби профилактик чора-тадбирлар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда самарали амал саналади, бироқ бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмас.

Вакциналар инсон иммун тизимини мустаҳкамлаб, юқиши мумкин бўлган вирусларга қарши курашишда фаол иштирок этади. Эмлаш орқали нафақат ўзимиз, балки атрофимиздагиларни ҳам касаллик юқишидан ҳимоя қиламиз.

—“COVID-19”дан даволанган киши унга қарши эмланиши шартми?

— Ҳа. Пандемия хавфи сақланиб қолаётгани ва коронавирус инфекцияси билан қайта касалланиш эҳтимолининг юқорилиги сабабли, ушбу вирус билан аввал касалланган бўлишингиздан қатъи назар, эмланишингиз шарт.

Чунки эмлашдан кейинги “орттирилган иммунитет” муҳим ҳисобланади. Яъни табиий ва “COVID-19”га қарши эмлаш натижасида ҳосил бўлган орттирилган иммунитет касалликка қарши кучли ҳимояни шакллантиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ СЕРТИФИКАТНИ ҚАНДАЙ ВА ҚАЕРДА ОЛИШ МУМКИН?

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳасининг
бугунги сонида бу каби кўплаб саволларга батафсил жавоб берилади.

Дастур бугун соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилиши режалаштирилган.

Иштирокчилар:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев;
📌ССВ тасарруфидаги IT-Med корхонаси ходими Шоҳрух Қурбонов.

"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар олиш тартиблари, эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қандай ва қаерда олиш, SMS-хабар тизими каби қатор масалаларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда ошкоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, ордер бериш механизмини такомиллаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.

"Маданият ва маърифат" телеканалининг "Бугуннинг гапи" кўрсатувида соҳа мутахассислари ушбу қарор мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритганлар.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 460 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈207 миллион 173 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 361 мингдан зиёд киши вафот этган (16.08.2021 йил Европа вақти билан соат 18:41 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 460 516 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 565 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 16:15 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈207 миллион 944 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 373 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 36,890 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,250 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,378 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (6,551 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (6,479 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда касалланиш аниқланмаган, Ҳиндистонда 32 937, Бразилияда 31 142, Россияда 20 765 Францияда эса 21 155 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 740 миллионга яқин доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Реформы в медицинской сфере: на страже здоровья населения

В этом году республика празднует 30-летие независимости. И с каждым днем ​​мы приближаемся к знаменательной дате. Конечно, можно долго говорить о тех возможностях, которые суверенитет открыл перед нашими соотечественниками.

В последние годы благородный принцип «Наши люди должны видеть позитивные изменения в своей жизни не завтра, не в далеком будущем, а сегодня» реализуется во всех сферах, в частности в медицине.

Слова Президента «Когда речь идет о сфере здравоохранения, мы должны помнить одну истину: медицинские работники - это стражи нашего здоровья. Народ должен доверять им, а они - завоевать доверие народа» придали реформам совершенно новый импульс.

Подробно👉🏻https://yuz.uz/ru/news/reform-v-meditsinskoy-sfere-na-straje-zdorovya-naseleniya

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар муассасалар кесимида:

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

СЎНГГИ УЧ ЙИЛДА ХИРУРГИК ДАВОЛАШНИНГ 80 ДАН ОРТИҚ ЯНГИ УСУЛЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛДИ (1-қисм)

Мамлакатимизда cўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимини, хусусан, ихтисослаштирилган хирургия хизматини такомиллаштириш борасида Ўзбекистоннинг тиббий, ижтимоий, иқтисодий шароитларини ҳисобга олган ҳолда қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш шартларига қатъий риоя қилиш тамойиллари ишлаб чиқилди.

Жарроҳлик хизматининг бутун тузилиши ҳақида гапирганда, бугунги кунда бу соҳада кўрсатилаётган ёрдам сифати сезиларли даражада яхшиланганлигини кўриш мумкин. Хусусан, қишлоқ врачлик пунктларининг зарур жиҳозлар билан таъминланган тармоғи бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган. Ҳозирги кунда барча вилоят ва шаҳар шифохоналарини янги жарроҳлик технологиялари билан таъминлаш, аҳолига умумий жарроҳлик патологиясининг бутун тармоғини қамраб олган юқори малакали жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Республика даражасидаги хирургия хизматининг изчил ривожланиши ҳозирги вақтда аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтирмоқда.

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мамлакатимиз жарроҳлик хизматининг етакчиларидан ҳисобланиб, бугунги кунда қорин бўшлиғи, кўкрак қафаси ва юрак жарроҳлиги каби қатор ихтисосликларда энг мураккаб юқори малакали жарроҳлик амалиётларини марказ базасида амалга оширмоқда.

Сўнгги уч йил мобайнида марказда хирургик даволашнинг 80 дан ортиқ янги усуллари жорий этилди.

Ҳозирда марказ бўлимларида йилига 7000 нафарга яқин беморга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилади.

5500 дан ортиқ мураккаб даражадаги операциялар бажарилади, шундан 40-45 фоизи юрак операциялари ҳисобланади.
Бундай мураккаб турдаги тиббий амалиётларни амалга оширадиган муассасалар минтақамизда кам топилади.

Бугунга келиб ушбу марказда 844 нафар ходим фаолият юритиб, улардан 178 нафари шифокор мутахассислардир. Уларнинг 32 нафар фан доктори, 42 нафар фан номзоди даражасига эга малакали мутахассислар экани ҳам Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий салоҳиятини намоён қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади

Президент фармонига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

▫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 822 000 сўм;

▫️базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 270 000 сўм;

▫️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 289 000 сўм;

▫️ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 565 000 сўм;

▫️болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 622 000 сўм;

▫️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 440 000 сўм этиб белгиланди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​​​#Вакцинация

📝 Эмланганликни тасдиқловчи электрон сертификатни қандай олиш мумкин?

🧳 Агар биз жамоат жойларига бехавотир боришни, саёҳатларга хотиржам чиқишни, аввалги гўзал турмуш тарзимизга қайтишни истасак, аввало, коронавирусга қарши эмланишимиз зарур!

💉 Ахир, вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг ишончли усули вакцинациядир!

💻 Ягона портал орқали “Коронавирусга қарши эмлаш”га электрон тарзда навбатга туриш ва эмлаш тўлиқ якунлангач тегишли сертификатни юклаб олиш янада ишончли ҳамда хавфсиздир.

🦠 COVID-19га қарши эмлаш босқичларидан тўлиқ ўтган шахслар махсус сертификат билан давлат муассасалари, ресторан ва оммавий тадбирларга ташриф буюришлари мумкин.

💁🏻‍♂️ Шу ўринда яна бир қулайлик яратилгани ҳақида хабар бермоқчимиз:

🌐 Эндиликда мазкур хизматдан my.gov.uz мобил иловаси орқали ҳам фойдаланиб, исталган вақтда навбатга ёзилиш ва электрон сертификатни юклаб олиш имконияти мавжуд.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 851 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 17 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 145615 (+851) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
:
📌85 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌35 нафари Андижон вилоятида,
📌21 нафари Бухоро вилоятида,
📌49 нафари Жиззах вилоятида,
📌21 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌17 нафари Навоий вилоятида,
📌25 нафари Наманган вилоятида,
📌95 нафари Самарқанд вилоятида,
📌25 нафари Сирдарё вилоятида,
📌75 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌88 нафари Фарғона вилоятида,
📌27 нафари Хоразм вилоятида,
📌97 нафари Тошкент вилоятида,
📌191 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 98 нафар
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 74 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 23 нафар,
🔹Навоий вилоятида 19 нафар,
🔹Наманган вилоятида 48 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 49 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 130 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 89 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 92 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 121 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 138230 (+773) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 994 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 17 август куни 398 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19200 нафарга етди. Кеча уларнинг 422 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 11793 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 129 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Шу кунгача юртимизда қўлланилган вакциналар миқдори 12,3 миллион дозадан ошди

🔺17 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 124 713 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 67 180 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 45 214 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 12 319 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 12 390 770 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 728 529 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 688 219 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 974 022 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 435 883 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (22 858 доза),
📌Андижон вилояти (21 295 доза),
📌Наманган вилояти (21 185 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 413 061 доза,
📌Наманган вилоятида 1 412 760 доза,
📌Андижон вилоятида 1 342 150 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 209 520 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 054 522 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" телеканалининг
"Кўз ўнгимизда" дастури Тошкент вилоятида жойлашган тиббиёт муассасалари фаолиятига бағишланди
.

Бирламчи тизимнинг ўзида мураккаб операцияларни амалга ошириш тажрибаси вилоятдаги қатор муассасаларда кенг қўлланилмоқда. Хусусан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида амалга ошириладиган қатор жарроҳлик амалиётлари Юқори Чирчиқ, Қибрай, Олмалиқ каби туман тиббиёт бирлашмаларида ўтказилаётгани вилоятда бирламчи тиббий тизимнинг салоҳияти ошиб бораётганига мисол бўла олади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ТИББИЁТ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР: халқимизни рози қилишдек эзгу мақсадга хизмат қилмоқда

Маълумки, бу йил мамлакатимиз мустақиллигига роппа роса 30 йил тўлади. Ўтаётган ҳар бир кун эса бизни ушбу қутлуғ санага янада яқинлаштирмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак” деган эзгу тамойил ҳаётимизнинг барча жабҳаларига тўла татбиқ этилиб, кўп соҳаларда, жумладан, тиббиёт тизимида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилди. Айниқса, Президентимизнинг “...Тиббиёт ходимлари бизнинг саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишонтира олиши керак” деган сўзлари соҳадаги ислоҳотларни бутунлай янги босқичга олиб чиқди. 👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
OPEN BUDGET: Маҳаллий бюджет пулини тиббиёт муассаларини ривожлантиришга йўналтириш учун овоз беринг!

openbudget.uz сайтида маҳаллий бюджетнинг бир қисмини қаерга сарфлашни фуқароларнинг ўзи ҳал қиладиган "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида 41 мингдан ортиқ ташаббус қолдирилди.

Энди эса сиз ушбу сайтга кириб, фуқаролар томонидан қолдирилган яхши таклифларга овоз беришингиз мумкин. Овоз бериш жараёни 2 сентябрга қадар давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимиздан ўзлари яшаётган ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш учун овоз беришларини сўраб қолади.

Бунинг учун сиздан кўп нарса талаб этилмайди: шунчаки "овоз бериш" (лайк) тугмасини босасиз, телефон рақамингизни киритасиз, келган СМСдаги кодни ёзасиз, бўлди. Тизимдан рўйхатдан ўтиш шарт эмас.

Ташаббуслар рўйхатида туман ва шаҳар кесимида фильтр қилиш имкони бор. Яъни ўзингиз яшаётган ҳудуд учун берилган таклифларни кўриб, овоз беришингиз мумкин.

"Ташаббуслар бўйича қидириш" пунктига "тиббиёт" сўзини киритсангиз, ўзингиз яшайдиган туманлардаги тиббиёт муассасалари бўйича таклифлар фильтр қилиб берилади.

❗️openbudget.uz сайтига киринг, соғлиқни сақлаш тизимидаги яхши ташаббусларга овоз беринг. Бюджет маблағлари, яъни сизу бизнинг пулларимизни мақсадли сарфланишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 410 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈207 миллион 784 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 370 мингдан зиёд киши вафот этган (17.08.2021 йил Европа вақти билан соат 6:28 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 410 464 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 137 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (18.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:18 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈208 миллион 598 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 382 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 37,017 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,285 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,416 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Франция (6,581 миллиондан ортиқ) ,
🇫🇷бешинчи ўринда эса Россия (6,551 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда касалланиш аниқланмаган, Ҳиндистонда 25 166, Бразилияда 13 957, Россияда 20 958 Францияда эса 5 839 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 756 миллионга яқин доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Янги ўқув йили анъанавий (офлайн) тарзда бошланадими?

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги баёнот берди.

Унда айтилишича, айни кунларда вазирлик томонидан ОТМларнинг пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим жараёнини анъанавий (офлайн) тарзда ташкил этиш бўйича тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

Ўрганишлар натижасига кўра тегишли маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. ОТМларда таълим жараёнини ташкил этиш юзасидан якуний хулоса тасдиқлангандан сўнг, вазирлик сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали расмий тарзда эълон қилинади.

Шу ўринда, вазирлик талабаларни пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини, уларнинг ота-оналари ҳам фарзандлари соғлиғига масъулият билан қарашлари ва, албатта, ваксинация жараёнида фаол иштирок этишларини сўраб қолади.

«Эмлаш талабаларнинг ўзлари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ҳам соғ-саломат бўлишини таъминлайди», - дейилади баёнотда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Xushnudbek.uz
Талабалар учун сўровнома:

олий таълим муассасаларида янги ўқув йили анъанавий (офлайн) тарзда бўлсинми ёки масофавий (онлайн)?
Anonymous Poll
53%
Анъанавий (офлайн)
38%
Масофавий (онлайн)
7%
Менга фарқи йўқ
2%
Ҳали бир қарорга келмадим
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан “Янги Ўзбекистон” газетасининг 2021 йил 17 август кунидаги сонида чоп этилган суҳбатда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва тизимдаги муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди:

"Пандемия даврида халқимизнинг соғлиги ва ҳаётини асраш биз учун энг муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Шу мақсадда 2021 йил учун давлат бюджетида 3 триллион сўм захира шакллантирилди. Ушбу маблағ ҳисобидан тиббиёт соҳасида кўпгина чора-тадбирлар, жумладан, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Барча тиббиёт муассасаларида масофавий хизматларни кўпайтириш, поликлиника ва касалхоналарни электрон иш юритишга ўтказиш, республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина хизматини йўлга қўйиб, диагностика ва даволаш учун жойлардаги имкониятларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори штат бирлиги ўрнига оилавий шифокор ва унга ёрдамчи сифатида 5 нафар ўрта тиббиёт ходимидан иборат “тиббий бригадалар” ташкил этилмоқда.

Мамлакатимизда хусусий тиббий клиникалар очишга кенг имкониятлар яратиб берилаётганига қарамасдан, жойларда гемодиализ, тиббий диагностика ва реабилитация хизматлари бўйича шифохоналар етишмаяпти. Шунинг учун давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларни кўпайтириш, 170 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмасини компьютер томографлари билан таъминлаш, улардан фойдаланиш бўйича ходимлар малакасини оширишга қаратилган амалий ишлар бошланди.

Тиббиётдаги яна бир мураккаб муаммо — юқори малакали кадрлар етишмаслигидир. Шу боис янги ўқув йилидан бошлаб клиник ординатуранинг қабул квотаси икки баробар оширилади. Вилоят ҳокимликлари ўз ҳудуди учун зарур бўлган ана шундай мутахассис-шифокорларни тайёрлашга маҳаллий бюджетдан грантлар ажратади.

Мамлакатимизда инсон аъзоларини трансплантация қилиш бўйича қонуний асосларни ишлаб чиқишни бошладик. Бу борада норматив-ҳуқуқий базанинг мавжуд эмаслиги туфайли илгари, донорлик қилувчи шахс беморнинг яқин қариндоши бўлмаса, трансплантация учун рухсат берилмас эди. Кўпчилик фуқароларимиз бундай тиббий операцияни чет элда ўтказар, хорижга боришга қурби етмаганлар эса чорасиз аҳволда қолар эди.

Бизни энг қийнайдиган масалалардан бири — соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупция ҳолатларидир. Ўтган йилнинг ўзида тизимда 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди ва айбдорлар қонуний жазога тортилди. Шунинг учун бу соҳада таъсирчан назорат тизимини ўрнатишга, аввало, жамоатчилик назоратини кучайтиришга жиддий аҳамият берилмоқда. Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, одамлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этиш нафақат тиббиёт соҳаси, балки бутун жамиятимиз олдидаги долзарб вазифадир. Ҳар бир инсон ўз соғлиги ҳақида аввало ўзи ўйлаши, ғамхўрлик қилиши керак. Айниқса, коронавирус пандемияси бутун ер юзида, жумладан, юртимизда ҳам давом этаётган ҳозирги пайтда бунинг аҳамияти беқиёсдир. Шу боис бепарволикка, лоқайдликка берилишга асло ҳаққимиз йўқ. Коронавирус ҳали ҳам ёнимизда, биз билан бирга яшамоқда.

Шунинг учун мамлакатимизда тегишли тиббиёт марказлари, дори-дармон ва ҳимоя воситаларининг етарли захираси шакллантирилди. Ҳудудларда 60 та кислород станциясини ишга тушириб, реанимация ва интенсив даволаш бўлимларини кислород билан узлуксиз таъминлаш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.

Юртимизда вакцина ишлаб чиқариш бўйича амалий ишлар бошланди.
Республикамизда шу йил 1 апрелдан бошлаб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари узлуксиз давом этмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни ўз соғлиғига масъулият билан қараб, бу хавфли касалликка қарши эмлаш тадбирларида фаол иштирок этишга яна бир бор чақираман..."

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️https://ssv.uz
ЖИГАР ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ АМАЛИЁТИ ЎЗБЕК ШИФОКОРЛАРИ ТОМОНИДАН ИЛК БОР МУСТАҚИЛ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари ортотопик жигар трансплантацияси операциясини муваффақиятли амалга оширди.

Бунга қадар ўзбек-рус ва ўзбек-ҳинд қўшма жарроҳлари 8 та ортотопик жигар трансплантациясини ўтказган бўлиб, бу галги операция мамлакатимиз тиббиёти тарихига ўзбек мутахасислари томонидан мустақил амалга оширилган илк жигар трансплантацияси сифатида муҳрланди.

10 соатдан ортиқ вақт давом этган
операцияда Бухоро вилоятининг Ромитан туманидан келган жигар циррози билан хасталанган бемор — 38 ёшли Азима Розиқовага 42 ёшли акаси Бекмурод Розиқовнинг жигаридан бир бўлак кўчириб ўтказилди. Ҳозирда беморларнинг аҳволи яхши, донор палатага олинган.

— Синглим кўп йиллардан бери шу дард билан оғриб, вақти-вақти билан муолажа қилиб юрарди, — дейди донор Бекмурод РОЗИҚОВ. — Дастлаб туманимизда, сўнг Бухоро шаҳрида кўп марта даволанди, лекин фойдаси бўлмади. Шундан сўнг имтиёзли ордер олиб, ушбу шифохонага келдик. Ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Айниқса, синглимнинг аҳволи яхши эканидан, оғир дарддан халос бўлганидан жуда ҳам хурсандман. Шифокорлар менга икки кундан сўнг жавоб беришаркан. Уларнинг айтишича, жигарим 2 ҳафтада ўзини тиклаб олар экан. Опрецияда иштирок этган барча шифокор ва ҳамшираларга ўз миннатдорлигимни билдираман.

— Бу касаллик менда 6 йил аввал бошланган эди, — дейди Азима РОЗИҚОВА. — Айниқса шу йил аҳволим жуда оғирлашди, танам шишиб кетди. Тошкентга келиб, тиббий текширувлардан ўтганимдан сўнг, шифокорлар бу касалликни даволашнинг бирдан-бир йўли трансплантация эканини айтишди. Операциядан чиққанимга 4 кун бўлди. Ҳозир анча яхшиман. Кеча бир-икки қадам юрдим, бугун ҳам кроватим атрофини айланмоқчиман.

— Жигар циррози билан оғрийдиган беморлар бугунги кунда юртимизда ҳар минг кишига 5-6 нафарни ташкил этади, — дея таъкидлади операцияга бошчилик қилган жарроҳ, профессор Миршавкат АКБАРОВ. — Жигар циррозининг асосий давоси бу — жигар трансплантациясидир. Шу жумладан, энг кўп трансплантациялардан бири яқин қариндошлар орасида амалга оширилади.

Ўзбекистонда жигар трансплантацияси дастурини ривожлантиришнинг янги босқичи Aкадемик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Россиянинг академик В.И. Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий органлар миллий тиббиёт илмий маркази ўртасида меморандум имзоланиши билан бошланди. Ҳамкорлик доирасида мутахассисларимиз бир неча бор Россия трансплантация марказида малака ошириш курсларида қатнашди.

Кейин бу каби операцияларни юртимизда мустақил йўлга қўйишимиз керак, деган қарорга келдик. Боиси, чет элдан мутахассисларни чақириш билан бу касалликни енгиб бўлмайди. Бугунги кунда камида йилига 40-50 нафар юртдошларимиз жигар трансплантацияси учун хориж давлатларига боришмоқда. Лекин ҳамманинг ҳам бунга имкони йўқ. Шунинг учун илк марта мустақил жигар трансплантациясини амалга оширдик. Аминмиз, икки беморимиз ҳам тўлиқ соғайиб кетади. Яқин кунларда яна битта жигар трансплантацияси амалиётини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Бир сўз билан айтганда, бу ҳали бошланиши. Келажакда жигар трансплантациясини кундалик операциялар қаторига қўшиб, ушбу касаллик билан оғриган беморларимиз дардига дармон бўлиш ниятидамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 23 июль куни бўлиб ўтган мажлисида 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилиб, сайлов кампанияси бошланиши расман эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали ташвиқот олиб бориш ҳуқуқи таъминланади. Сайловчилар билан учрашувлар номзодлар ва сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сиёсий партияларнинг сайловолди жараёнларда фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароит яратиш, ушбу муҳим сиёсий жараёнда сиёсий партияларнинг қонун билан кафолатланган сайловолди тадбирларини амалга оширишларини таъминлаш билан боғлиқ айрим масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини юқори савияда халқаро стандартларга мос равишда ўтказиш мақсадида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Бунда сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланишга риоя этиш каби санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этишга ҳамда учрашувларга таклиф этилаётган фуқароларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi