Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Токио олимпиадасида муносиб иштирок этган Ўзбекистон спортчилари делегацияси Тошкентга етиб келди.

Уларни Сенат раиси Танзила Нарбаева, Бош вазир Абдулла Арипов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов ва бошқа мутасаддилар кутиб олишди. Аэропортнинг ўзида спортчиларимизни қутлаш учун тантанали маросим ўтказилди.

Шундан сўнг Миллий олимпия қўмитасида давом этган тадбирда олимпиада ўйинлари чемпионлари ва совриндорларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус совғалари топширилди. Унга кўра:

Олимпиада ўйинларида олтин медал олган спортчиларга Тошкент шаҳридан 4 сотихли, 3 хонали коттедж ва Tahoe автомобили;

бронза медали соҳибларига 2 хонали уй ва Trailblazer автомобиллари топширилди.

Шунингдек, олтин учун 200 минг АҚШ доллари, бронза учун 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти ҳам берилади.

Спортчиларимизга мукофотлар муборак бўлсин деб қоламиз!

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 891 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 9 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 138382 (+891) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌42 нафари Андижон вилоятида,
📌24 нафари Бухоро вилоятида,
📌79 нафари Жиззах вилоятида,
📌22 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌19 нафари Навоий вилоятида,
📌41 нафари Наманган вилоятида,
📌83 нафари Самарқанд вилоятида,
📌28 нафари Сирдарё вилоятида,
📌89 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌88 нафари Фарғона вилоятида,
📌46 нафари Хоразм вилоятида,
📌91 нафари Тошкент вилоятида,
📌153 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,
🔹Андижон вилоятида 95 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 101 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 24 нафар,
🔹Навоий вилоятида 64 нафар,
🔹Наманган вилоятида 40 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 99 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 89 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 53 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 93 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 131781 (+875) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 941 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 9 август куни 457 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 15399 нафарга етди. Кеча уларнинг 584 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 8121 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 103 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда кунлик эмланишлар сони ярим миллиондан ошиб кетди

🔺9 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 638 058 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 558 416 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 69 138 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 10 504 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 10 663 284 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 7 387 495 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 377 313 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 898 476 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 360 237 нафарни ташкил қилмоқда.

📊9 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (115 524 доза),
📌Қашқадарё вилояти (73 505 доза),
📌Андижон вилояти (66 409 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 1 244 319 доза,
📌 Фарғона вилоятида 1 240 161 доза,
📌Андижон вилоятида 1 158 987 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирда мамлакатимиз фуқароларининг лицензияга эга бўлмаган лабораториялардан “COVID-19” учун қалбаки ПЗР-тест натижаларини сотиб олишга уриниш ҳоллари кузатилмоқда. Ушбу тестларнинг QR-кодлари текширилганда, қалбаки экани аниқланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Албулла Азизов қалбаки сертификатларни аниқлаш механизми, коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сохта ҳужжатларни тайёрлаганлар ва сотиб олганларга тегишли чоралар кўриш борасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолатлар аниқланса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддасига кўра, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий иш қўзғатилади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 461 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈202 миллион 608 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 293 мингдан зиёд киши вафот этган (09.08.2021 йил Европа вақти билан соат 19:07 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 461 377 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 170 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (10.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈203 миллион 356 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 302 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 35,501 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,969 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,151 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (6,469 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (6,154 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 183, Ҳиндистонда 35 499, Бразилияда 43 033, Россияда 22 160, Францияда эса 19 692 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 453 миллионга яқин доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 461 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 202 млн 608 тысяч,
📉из них более 4 млн 293 тысячи человек умерло (по состоянию на 19:07 по центральноевропейскому времени 9 августа 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 461 377 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️8 170 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:21 часов по ташкентскому времени 10 августа 2021 года), в мире заразилось
📈более 203 млн 356 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 302 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 35,501 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,969 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 20,151 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (6,469 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (6,154 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 183, Индии — 35 499, Бразилии — 43 033, России — 22 160 и Франции — 19 692 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено около 4 млрд 453 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Иштирокчилар:
📌Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кардиология ва геронтология кафедраси мудири, тиббиет фанлари доктори, профессор Гавҳар Тулабоева;

📌Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Гематология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори Элдор Исхаков
.

"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони юрак қон-томир касалликларидан миокард инфаркти ва юрак аритмиялари бор бўлган беморларда коронавирус касаллигининг оғир ва ўта оғир даражада кечиши сабаблари, юрак журужи хавфи бор бемроларни эмлаш каби қатор масалаларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади.

Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази болалик даври асаб касалликлари кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Шаҳло Саидазизова;

📌Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази педиатрияда анестезиология ва интенсив терапия кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Гулчеҳра Ҳамраева
иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:

📌 Коронавирус билан оғриётган боланинг психо-эмоционал ҳолатини яхшилаш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

📌“COVID-19” билан касалланган гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш ва овқатлантириш тартиби қандай?

📌“COVID-19” билан касалланган болаларда касалликнинг оғир ва ўта оғир даражада кечишига қайси омиллар сабаб бўлади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
COVID-19 га қарши эмлаш Германияда минглаб ўлимларнинг олдини олди — Deutsche Welle

Роберт Кох институти мутахассислари коронавирусга қарши эмлаш кампаниясининг дастлабки олти ойида 38,000 дан ортиқ ўлимнинг олдини олди.

Коронавирусга қарши эмлаш кампанияси 2021 йил январидан июлгача Германияда COVID-19 дан минглаб ўлимларнинг олдини олди. Бу Роберт Кох институти (RKI) томонидан эълон қилинган математик моделлаштириш натижаларига кўра маълум бўлмоқда, деб ёзади Deutsche Welle.

Таҳлил қилиш учун мутахассислар эпидемиологик вазият ривожланишининг турли сценарийларини моделлаштиришган: эмлаш кампанияси билан бирга ва у билан бўлмаган ҳолатда.

RKI маълумотларига кўра, дориларсиз профилактика чоралари ва вакцинация 706 минг инфекция юқиши ҳолатининг олдини олишга, касалхоналардаги беморлар сонини 76,6 мингга камайтиришга ёрдам берган (улар орасида 19,6 мингга яқин реанимацияга муҳтож беморлар ҳам бор). 38,3 мингдан ортиқ COVID-19 ўлимининг олди олинган.

Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери Германияда 3,8 миллион COVID-19 га чалиниш ҳолатлари қайд этилган, деярли 92 минг киши вафот этган. Мамлакат аҳолисининг деярли 55 фоизи тўлиқ эмланган.

Манба: Gazeta.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
МАСЪУЛИЯТСИЗЛИК — ПАНДЕМИЯДАН ҲАМ ХАВФЛИ

Хабарингиз бор, жорий йил май ойидан бошлаб коронавирусни даволаш бўйича ихтиёрий шартнома имзолаган хусусий шифохоналарга ушбу касалликни даволаш бўйича рухсат берилган эди.

Бироқ “COVID-19” инфекциясини даволашда қатнашаётган баъзи хусусий тиббиёт муассасалари шартномада кўрсатилган талабларга тўла амал қилмаяпти. У ердаги беморларнинг барчаси ҳам белгиланган кўрсатмалар асосида даволанаётгани йўқ.

Жумладан, беморларнинг касаллик тарихлари таҳлил қилинганда айрим нодавлат клиникаларда касалларга керагидан ортиқ дори-дармонлар, тегишли кўрсатма мавжуд бўлмаса-да, бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ антибиотик ва гормонлар буюрилаётгани маълум бўлмоқда.

Айрим хусусий клиникаларда эса беморларга даволаш стандартларига зид равишда меъёрдан ортиқ даражада инфузион суюқликлар қуйилаётгани аниқланмоқда.

Шунингдек, етарли билим ва савияга эга бўлмаган, санитария-эпидемиология қоидаларига ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга риоя қилинмаган бундай шифохоналарда муолажа олаётган кўплаб беморлар оғир асоратлар билан ихтисослашган давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилмоқда. Бу эса тиғиз иш тартибида фаолият юритаётган давлат тиббиёт муассасаларидаги шифокорлар ишини янада қийинлаштирмоқда.

— “COVID-19” инфекциясига чалинган беморни касалликнинг дастлабки босқичида турли инфузион суюқликлар билан даволаш, бир вақтнинг ўзида бир неча антиботик ва гормонларни қўллаш хасталикнинг тез суратда оғир шаклга ўтиб кетишига сабаб бўлади, — дейди Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар ҲУСАНОВ. — Афсуски, бугун уй шароитида, қолаверса, баъзи хусусий тиббиёт муассасаларида беморларни даволашда айнан ана шу хатоликларга йўл қўйилмоқда.

Бунинг натижасида жорий йил июнь-июль ойида биргина Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонасига Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳамда пойтахтимиздаги 20 дан зиёд хусусий тиббиёт клиникасида даволанган 31 нафар “COVID-19”га чалинган бемор оғир аҳволда олиб келинган.

Бугунга келиб, ушбу беморларнинг 7 нафари шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари сабаб касалликдан бутунлай соғайган бўлса, қолган беморлар эса жонлантириш бўлимида даво муолажаларини олмоқда. Энг ёмони, ушбу беморлар орасида ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда. Бу эса ачинарли ҳолатдир.

Жорий йил 21 июль куни Яккасарой туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро У.Ш. Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда олиб келинган. Бунгача бу бемор ўзбошимчалик билан уй шароитида, сўнг пойтахтимиздаги хусусий клиникаларнинг бирида антибактериал, пульс терапия, вирусга қарши антикогулянт даво чораларини олган.
Беморнинг умумий аҳволида ўзгариш бўлмагач, бизга мурожаат қилган.

Беморда коронавирус инфекциясининг оғир даражада кечиши, икки томонлама пневмония, ўпка шиши, ОРДС синдроми каби белгилар аниқланган. Афсуски, керакли текширув ва даво муолажаларига қарамасдан, бу бемор шу йил 29 июль куни вафот этган.

Шу ўринда хусусий тиббиёт клиникаларида фаолият олиб бораётган шифокорлардан коронавирус чалинган беморларни даволашда белгиланган кўрсатмаларга амал қилишларини, дори воситаларини ўрнатилган қоидаларга мувофиқ тайинлашларини сўраб қоламан.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача пойтахтимиздаги 25 та, вилоятлардаги 6 та хусусий шифохонага “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш бўйича рухсат берилган бўлиб, яқинда пойтахтимиздаги “ASIA SHINE HOSPITAL” хусусий шифохонаси билан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича 2021 йил 19 июлда имзоланган шартнома бир томонлама бекор қилинган.

Вазирлик, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда мулкчилик шаклидан қатъий назар “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда белгиланган диагностика ва даволаш стандартларига амал қилиш лозимлигини яна бир бор эслатиб, ушбу даволаш муассасаларда назорат ишларини мунтазам олиб борилишини маълум қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикасида ҳам хорижий давлатлардаги сингари коронавирус инфекциясидан эмлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Бу борада жаҳон тажрибаси коронавирус инфекциясига қарши эмланиш даражасидан келиб чиқиб, айрим фаолият турларига рухсат берилаётганлиги ҳамда эмланган фуқаролар учун карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатаётганлигини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 8 августдаги қарори билан умумий овқатланиш объектлари билан боғлиқ карантин чекловлари юмшатилди.

Юқоридагилар асосида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида аҳолини оммавий эмлаш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, аҳолига диний ибодатларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан киритилган таклифлар ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Муҳокама натижалари бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил
13 августдан эътиборан:


📌масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш;

📌масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари
Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.

Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларга ҳам мазкур тартибни татбиқ этишни тавсия қилинди.

Шу билан бирга диний ибодатларни адо этиш жараёнида ташриф буюрувчилар томонидан тиббий ниқобда бўлиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш бўйича карантин чекловларига қатъий риоя этилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 903 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 10 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 139285 (+903) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌93 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌39 нафари Андижон вилоятида,
📌19 нафари Бухоро вилоятида,
📌75 нафари Жиззах вилоятида,
📌29 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌18 нафари Навоий вилоятида,
📌35 нафари Наманган вилоятида,
📌95 нафари Самарқанд вилоятида,
📌24 нафари Сирдарё вилоятида,
📌94 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌85 нафари Фарғона вилоятида,
📌39 нафари Хоразм вилоятида,
📌97 нафари Тошкент вилоятида,
📌161 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 95 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 66 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 34 нафар,
🔹Навоий вилоятида 23 нафар,
🔹Наманган вилоятида 43 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 127 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 96 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 76 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 51 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 82 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 121 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 132613 (+832) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 948 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 10 август куни 472 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 15871 нафарга етди. Кеча уларнинг 520 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 8641 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 106 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда жами 11 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺10 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 422 221 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 389 028 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 27 848 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 345 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 11 085 505 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 7 776 523 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 405 161 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 903 821 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 365 582 нафарни ташкил қилмоқда.

📊10 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (56 252 доза),
📌Қашқадарё вилояти (54 143 доза),
📌Тошкент вилояти (52 290 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 1 269 662 доза,
📌 Фарғона вилоятида 1 271 374 доза,
📌Андижон вилоятида 1 191 907 доза
📌Самарқанд вилоятида 1 128 181 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади.

Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌 ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси тиббиет фанлари доктори, профессор Гавҳар Тулабоева ;

📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Элдор Исхаков
иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:

📌Юрак қон-томир касалликларидан миокард инфаркти ва юрак аритмиялари бор бўлган беморларда коронавирус касаллигининг оғир ва ўта оғир даражада кечишига асосий сабаб нима?

📌Aнтикоагулянт терапия CОVID-19 ни даволашда қанчалик муҳим, қайси ҳолатларда уни қўллаш ўта зарур ва антикоагулянт терапиянинг асосий тамойиллари қандай?

📌Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган стресслар юрак қон-томир касалликларига сабаб бўлиши мумкинми?

📌Қон ивишининг кучайиши нимаси билан хавфли?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков коронавирусга қарши эмланди

Маълум қилинишича, 10 август ҳолатига кўра, вазирлик марказий аппарати ходимларининг 61 фоизи, қуйи ташкилотлар ходимларининг 70 фоизи ва ИТСВ ҳудудий бўлинмалари ходимларининг 85 фоизи эмланди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 560 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈203 миллион 295 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 303 мингдан зиёд киши вафот этган (10.08.2021 йил Европа вақти билан соат 18:22 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 560 850 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 426 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (11.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈204 миллион 027 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 314 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 35,657 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,998 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,165 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (6,491 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (6,161 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 156 401, Ҳиндистонда 28 204, Бразилияда 13 893, Россияда 21 378, Францияда эса 945 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 482 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 560 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 203 млн 295 тысяч,
📉из них более 4 млн 303 тысячи человек умерло (по состоянию на 18:22 по центральноевропейскому времени 10 августа 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 560 850 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️8 426 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 11 августа 2021 года), в мире заразилось
📈более 204 млн 027 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 314 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 35,657 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,998 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 20,165 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (6,491 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (6,161 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 156 401, Индии — 28 204, Бразилии — 13 893, России — 21 378 и Франции — 945 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 4 млрд 482 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
СЎНГГИ 5 ЙИЛДА ТИББИЙ ТАЪЛИМДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛДИ?

Алишер ШОДМОНОВ
Тошкент тиббиёт академияси ректори:

— 2020-2021 ўқув йилидa Тошкент тиббиёт академиясида биринчи маротаба даволаш вa тиббий педaгoгика йўнaлишлaри 6-курс тaлaбaлaрининг якуний давлат имтиҳoнлaри симуляцион мaркaздa бўлиб ўтди. Битирув имтиҳoнлaридa инсoн oмилининг рoлини пaсaйтириш битирувчилaр ўртaсидa стресснинг камайишига вa oбъектив бaҳoлaшгa oлиб келди.

Республикaмиз учун симуляциoн ўқитиш янги соҳа экaнлигини инoбaтгa oлгaн ҳoлдa ТТА маъмурияти Рoссиянинг РOСOМЕД компанияси (Рoссияда тиббиётдa симуляцион тaълим жaмияти) билaн ҳамкорлик aлoқaлaрини ўрнaтди.

Тoшкент тиббиёт aкaдемияси мaмлaкaтимиздaги бoшқa тиббиёт oлий ўқув юртлaри сингaри симуляцион таълим бўйича энди биринчи қaдaмлaрни қўймоқда. Ушбу тизимни янaдa тaкoмиллaштиришимиз ва ривожлантиришимиз лозим.

📍Батафсил: http://uza.uz/posts/291516

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Иштирокчилар:
📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Раъно Қосимова;

📌ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси,, тиббиёт фанлари доктори, профессор Улуғбек Қаюмов.

"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони:
👉 коронавирусга чалинишга мойил бўлган энг хавфли касалликлар,
👉метаболик синдром ҳамда коморбид ҳолатлар,
👉коронавирус инфекциясига чалинган беморларни уй шароитида даволашни белгиловчи асосий мезонлар,
👉постковид синдромининг асосий белгилари, реабилитацияси
каби қатор масалаларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ҲАМШИРАЛАРГА МАЛАКА ТОИФАЛАРИ ҚАНДАЙ ШАРТЛАР АСОСИДА БЕРИЛАДИ? (1-Қисм)

Мутахассисларнинг билим-малакаси иш жараёнида янада мукаммаллашиб боради. Малакали мутахассислар эса бошқалардан кўра кўпроқ имтиёз ва моддий рағбатлантиришларга эга бўлишлари зарур. Шунинг учун кўпгина соҳа вакиллари, хусусан, ҳамшираларга ҳам малака тоифасига қараб қўшимча устама ва имтиёзлар белгилланади. Малака тоифасини олиш ва уни кўтариш учун эса, маълум вақт оралиғида аттестация синовларидан ўтиб туриш талаб этилади.

ССВ матбуот хизмати ўрта тиббиёт ходимларининг малака тоифаси олиши билан боғлиқ масалалар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Гулнора ЮСУПАЛИЕВА билан суҳбат қилди:

— Ҳамшираларга малака тоифасини бериш қандай ҳуқуқий асосда тартибга солинади?

— Ҳамширалар, яъни ўрта тиббиёт ходимларининг малака тоифаси олиш жараёнлари Соғлиқни сақлаш вазирининг “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига мувофиқ амалга оширилади. Буруққа биноан ишлаб чиқилган низомда унинг тартиб ва меъёрлари кўрсатиб ўтилган.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш уларни ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришга йўналтириш ва моддий рағбатлантириш мақсадида амалга оширилади.

— Ўрта тиббиёт ходимлари қанча вақтда малака тоифасини янгилаши керак? Тиббиёт ходимларининг қандай малака тоифалари мавжуд?

— Малака тоифасини олиш “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари учун ихтиёрий бўлиб, уларнинг мурожаатига кўра амалга оширилади. Шифокорлар эса ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтказилади. Қулайлик яратиш ва аттестациянинг шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун синов жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига учинчи, иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.

Учинчи малака тоифаси
— керакли назарий билимга эга бўлган, лекин иккинчи малака тоифасини олиш учун зарур иш стажига эга бўлмаган ўрта тиббиёт ходимларига берилади.

Иккинчи малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига ҳамда зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади. Иккинчи малака тоифасини олиш учун учинчи малака тоифасининг бўлиши талаб қилинмайди.

Биринчи малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида етти йил иш стажига, яхши назарий билим ва амалий кўникмаларга ҳамда иккинчи малака тоифасига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади.

Олий малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида ўн йил иш стажига, юқори назарий билим ва амалий кўникмаларга ҳамда биринчи малака тоифасига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади. Қайд этиб ўтиш зарур, ҳамшираларга малака тоифаси беш йил муддатга берилади.

— Ҳамшира ихтисослигига кўра бир-биридан фарқ қилувчи иккита жойда ишласа, малака тоифасини янгилаш масаласи қандай бўлади?

— Малака тоифаси “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг мурожаатига кўра асосий ва ўриндош иш жойидаги мутахассисликлардан биттаси бўйича ёки уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида берилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Фармони билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, ушбу нафақани тайинлашда:

болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади;
фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда. Болалар нафақаси оиланинг:

3
ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм (+56 000 сўм);
3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм (+131 000 сўм);
иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм (+186 000 сўм);
учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
моддий ёрдамнинг миқдори – 380 000 сўм.

2022 йил 1 январдан бошлаб Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади.

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январга қадар эълон қилиб боради.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi