Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳридаги «Jurabek laboratories» қўшма корхонаси фаолиятини кўздан кечирди.
Корхона 48 миллион флакон инфузион эритмалар, 480 миллион дона ампула, 60 миллион дона қуруқ антибиотиклар, 20 миллион дона лиофилизация қилинган дори шаклларини ишлаб чиқариш қувватига эга.
Корхонада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Давлатимиз раҳбари шу борадаги техник имкониятлар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью совместного предприятия «Jurabek laboratories» в городе Алмалыке.
Предприятие способно выпускать 48 миллионов флаконов инфузионных растворов, 480 миллионов ампул, 60 миллионов сухих антибиотиков, 20 миллионов лиофилизированных лекарственных препаратов.
Планируется также наладить производство вакцины против коронавируса. Глава государства ознакомился с необходимыми для этого техническими возможностями предприятия.

#Mirziyoyev #tanishuv #farmatsevtika #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга АҚШдан коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси келтирилди

Ҳозиргина Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Вакцина АҚШ томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури доирасида ажратилган бўлиб, айни шу сонияларда махсус ҳаво қатнови воситасида АҚШнинг Алабама штатидан юртимизга етказиб берилди.

Аэропортда юкни қабул қилиб олиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, Бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев, халқаро миқёсда эса АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дениэль Розенблюм, USAID нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Кристофер Фитцпатрик ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Маълумки, «Moderna» компаниясининг коронавирусга қарши қўлланиладиган 3 миллион 60 доза вакцинасини Ўзбекистон учун АҚШ беғараз кўмак тариқасида ажратди.

Айтиш лозимки, Moderna Қўшма Штатларда қўлланилаётган 3 та вакцинадан биттаси ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази (CDC) маълумотига кўра, «Moderna» компаниясининг вакцинаси 94 фоиздан зиёд самарадорликка эга бўлгани ҳолда COVID-19 вируси юқишини бартараф этади.

Аҳамиятли жиҳати, Aмериканинг Moderna вакцинаси ЖССТ томонидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун тасдиқланган («Pfizer», «Johnson & Johnson» компанияларининг вакциналари, шунингдек, «AstraZeneca» компаниясининг икки турдаги препаратидан сўнг) бешинчи вакцина ҳисобланади. ЖССТ экспертлар гуруҳи вакцинанинг вирусга қарши 94,1 фоиз самарадор эканини таъкидлаб, уни 18 ёшдан катта бўлган барча аҳоли гуруҳлари учун тавсия қилган.

ЖССТнинг маълумотига кўра, вакцина кўп дозали флаконда –25ºC дан –15ºC гача бўлган музлатилган суспензия сифатида етказилса-да, флаконларни биринчи дозани олишдан олдин 30 кунгача 2–8°C ҳароратда совутгичда сақлаш мумкин. Бу дегани препаратни жойларга етказиш учун совуқлик занжирини таъминловчи ускуналар бўлиши ҳар доим ҳам шарт эмас. Уни оддий совуткичда ҳам сақласа бўлади. Мазкур вакцина тери остига юборилади, эмлаш 28 кунлик интервал билан икки дозадан иборат.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида COVAX дастурига асосан 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилган эди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 12 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
💉370 минг дозаси "Спутник V",
💉710 минг дозаси AstraZeneca,
💉8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

Ҳозирда юртимизда (28 июль ҳолатига кўра) коронавирус инфекциясига қарши жами 6 982 431 доза вакцинадан фойдаланилди, 1 149 687 нафар фуқаро тўлиқ эмланди.

Бугун, 30 июль куни соат 11:00 да Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати биносида расмий вакиллар иштирокида Moderna вакцинасини расмий топшириш маросими бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
АҚШдан юртимизга келтирилган коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинасининг қабул қилиб олиш жараёнидан фоторепортаж.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 897 нафар кишида коронавирус, 546 нафар кишида пневмония аниқланди, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 29 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 128403 (+897) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌34 нафари Андижон вилоятида,
📌14 нафари Бухоро вилоятида,
📌95 нафари Жиззах вилоятида,
📌25 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌14 нафари Навоий вилоятида,
📌41 нафари Наманган вилоятида,
📌92 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌98 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌82 нафари Фарғона вилоятида,
📌36 нафари Хоразм вилоятида,
📌114 нафари Тошкент вилоятида,
📌135 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 546 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 30 нафар,
🔹Наманган вилоятида 25 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 75 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 49 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 67 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 49 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 72 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 122368 (+650) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 866 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Юртимизда коронавирусга қарши жами 7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️29 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 213 278 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 145 873 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 47 185 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 20 220 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 195 709 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 4 635 592 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1 834 411 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 725 706 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 170 003 нафарни ташкил қилмоқда.

📊29 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (25 424 доза),
📌Андижон вилояти (25 093 доза),
📌Наманган вилояти (21 654 доза),
📌Тошкент вилояти (19 977 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 932 829 доза,
📌Наманган вилоятида 932 538 доза,
📌Андижон вилоятида 798 009 доза,
📌Самарқанд вилоятида 668 463 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
#мен_вакцина_олдим

Юртимиз бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси қамрови тобора кенгайиб бормоқда. Бугун акция доирасида Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир Даминов бошчилигидаги институт жамоаси коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида ҳукумат вакиллари, олий ўқув юртлари ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади

Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов,
📌Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Нодир Сотволдиев
иштирок этишди.

Мутахассислар тўғридан тўғри эфир давомида қуйидаги каби бир неча саволларга жавоб бердилар:

Ҳозирда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар орасида аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг ошиб бораётгани касаллик мутацияси билан боғлиқми?

Ҳозирда кўпчилик одамларда коронавирус ўпкани тезда зарарлаб қўяётган ҳолатларини ҳам кузатаяпмиз. Бунинг сабаблари нимада?

Ўпкаси зарарланган беморларга қандай даво чоралари қўлланилмоқда?

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлаётган айрим масалаларга жавоб бериб ўтилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 29 июль куни 546 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 9798 нафарга етди. Кеча уларнинг 249 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 3275 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 66 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунё бўйича коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 4 миллиард дозага яқинлашди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈195 миллион 886 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 189 мингдан зиёд киши вафот этган (29.07.2021 йил Европа вақти билан соат 18:17 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 595 149 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 804 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (30.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈196 миллион 631 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 199 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 34,473 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,528 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,749 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (6,195 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (5,928 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 998 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В мире количество введенных вакцин против коронавируса составляет около 4 млрд доз

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 195 млн 886 тысяч,
📉из них более 4 млн 189 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:17 по центральноевропейскому времени 29 июля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 595 149 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️8 804 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:21 часов по ташкентскому времени 30 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 196 млн 631 тысяча человек,
📉из них более 4 млн 199 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 34,473 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,528 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,749 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (6,195 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (5,928 млн).

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 998 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Унда:
📌 Тошкент тиббиёт академияси анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси, пойтахтимиздаги вақтинчалик ташкил этилган СOVID-маркази реанимация бўлими мудири Норбуви Бектемирова;
📌Тошкент тиббиёт академияси юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Шаҳноза Раҳматуллаева иштирок этади.

"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони реанимация бўлимларидаги беморларни даволаш жараёнлари, коронавиусрнинг оғир шаклларида қўлланиладиган даво муолажалари каби қатор масалаларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Болаларда коронавирус аниқланиши ҳолатлари кўпайди. Улар қандай даволанади?

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ТОШКЕНТ ШАҲАР “ТЕЗ ЁРДАМ” ХИЗМАТИГА БИР КУНДА ЎРТАЧА 4700 ТА ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШМОҚДА

Шу кунларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазият мураккаб бўлиб турибди. Айтиш керакки, мана шундай оғир шароитда мамлакатимиз тиббиёт ходимлари, хусусан, “Тез ёрдам” хизматининг ҳар бир бригадаси халқимизни ушбу касалликдан ҳимоя қилиш, аҳолига ўз вақтида сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туну кун хизмат қилмоқда.

Айниқса, сўнгги ҳафталарда пойтахт аҳолиси орасида “COVID-19” инфекцияси ва пневмонияга чалиниш ҳолатлари сони кескин ортиши натижасида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бригадалари тиғиз шароитда фаолият юритмоқда.

— Жорий йилнинг қарийб 7 ойи давомида шаҳар “103” хизматига коронавирусга гумон қилинган, пневмония ва “COVID-19” касаллиги тасдиқланган ҳамда бошқа юқумли хасталиклар билан жами 22 мингдан зиёд чақирув келиб тушди, — дейди Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВ. — Жумладан, июль ойининг 28 санасига қадар “Тез ёрдам” хизматига мурожаат қилган 12 минг 38 нафар катта ёшли ва 895 нафар 18 ёшгача бўлган ана шундай беморларга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Айни пайтда шаҳар “103” хизмати CALL-марказига бир кунда ўртача 4700 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Жумладан, сўнгги 10 кун ичида (19 июлдан – 28 июлгача) 46 минг 569 та чақириқ келиб тушган бўлса, шундан пневмония белгилари кузатилган, коронавирус ташхиси қўйилган ва бошқа юқумли касалликлар билан 12 минг 933 нафар беморга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Чақириқларни таҳлил қилсак, фуқаролар асосан тана ҳароратининг ошиши, бош оғриғи, нафас олишнинг қийинлашиши, кўнгил айниши, қон босимининг кескин кўтарилиши каби симптомлар билан мурожаат қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги пандемия шароитида халқимизга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш, “103” хизматини аҳолига янада яқинлаштириш ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамиятга эга. Энг асосийси, бу ҳақиқатни соҳада фаолият юритаётган барча тиббиёт ходимлари чуқур англаган ҳолда зиммаларидаги бурчни шараф билан адо этмоқда.

Аммо ўрни келганда аҳолимизга шуни мурожаат қилиб айтардимки, улар ҳам бугунги синовли дамларда биз тиббиёт ходимларига кўмак берсалар, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Афсуски, айни пайтда баъзи фуқаролар истимаси салгина кўтарилса ёки боши бироз оғириб қолса дарров ваҳимага тушиб, “Тез ёрдам”га мурожаат қилмоқда. Ваҳоланки, ҳароратнинг кўтарилиши фақат коронавирус инфекцияси ёки пневмониянинг симптомигина эмас. Қолаверса, одамнинг истимаси 37-37,5 ёки 38 даражага чиқиши билан дарров аҳволи оғирлашиб қолмайди. Шу боис, халқимиз буни тўғри тушуниши, агар шундай бўлган тақдирда, энг аввало, оилавий шифокорга мурожаат қилиши ва унинг тавсияларига риоя этиши зарур.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, аҳолининг “103” хизматига мурожаатлари сони ошиб бораётганлиги сабабли жорий йил июль ойида Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” хизмати автопаркига 65 та янги автотранспорт воситаси олиб келинди ҳамда тиббиёт ходимларидан иборат қўшимча бригадалар ташкил этилди.

Шунингдек, чақириқларга ўз вақтида жавоб бериш, уларни тез тиббий ёрдам бригадаларига тезкор равишда узатиш ҳамда тармоқда бирон бир бандлик ҳолатлари кузатилмаслиги учун шаҳар “103” хизмати CALL-маркази операторлари сони қўшимча 40 нафарга оширилиб, жами 80 нафарга етказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi