Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.34K photos
2.46K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН КУРАШДА ХИТОЙ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

👉 https://bit.ly/33ye4Hw

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Байрамингиз муборак бўлсин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали —
@ssvuz
Малайзиялик сайёҳлар Ўзбекистонда коронавирус тарқатгани ростми?

👉 https://kun.uz/93174334

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом хатиби:

Бир мўмин бошқа мўминга қийинчилик пайти ёрдам берса, қиёматда унга Аллоҳ ёрдам беради. Бугун бизга ёрдам бераётган инсонлар булар — шифокорлар.

Қуръону Каримда айтилган, ким битта инсонни ўлимдан сақлаб қолса, бутун инсониятни сақлаб қолган бўлади. Шифокорларимизга Аллоҳ мададкор бўлсин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали —
@ssvuz
Мамлакатимизда тиббий карантинда бўлганлар орасидан яна 4 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтга келиб ушбу инфекция билан касалланган сони 41 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Коронавирус муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан
МУРОЖААТ

Коронавирус тарқалишини олдини олишнинг энг муҳим шарти карантин қоидаларига қатъий ва истисноларсиз риоя этишдир.

Шунинг учун, чет элдан қайтиб келаётган ватандошларимиз, фаолиятида чекловлар ўрнатилган ташкилотлар ва муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва умуман мазкур чекловлар тегишли бўлган барча-барча субъектлар, жисмоний ва мансабдор шахслар давлат томонидан белгиланган карантин қоидалари ва талабларини сўзсиз бажаришларини қатъий сўраймиз.

Амалга оширилаётган кенг қамровли тушунтириш ишлари ва чоралар, жумладан мураккаб шароитда ва тезкор равишда чет элдан қайтиб келаётган кўп сонли ватандошларимиз учун республика ҳудудларида шароитлар қилинганига қарамасдан, кеча Самарқанд вилоятида карантинга олинган маскандан иккита фуқаро қочиб кетган.

Ўзларининг бу масъулиятсизлик хатти-ҳаракати билан мазкур фуқаролар республикадаги бошқа фуқаролар ва яқинлари ҳаётини хавфга қўйган ва бу билан Ўзбекистон қонунларини қўпол равишда бузган. Ушбу фуқаролар ҳозирда ушланган ва изоляция қилинган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Шу муносабат билан яна бир марта барча аҳоли қатламларини алоҳида огоҳлантирамиз ҳамда ўз ҳаракатларингиз билан нафақат ўзингиз балки оила аъзоларингиз ва халқимизга зиён етказишингиз мумкинлигини доимо эсда тутишларингизни сўраймиз.

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида жуда кескин жавобгарлик чоралари кўзда тутилган.

Жиноят кодексига асосан шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Вирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар жамоат жойларига иложи борича чиқмаслиги, ўз ҳаракатланишини кескин чеклашлари ва умуман олганда жамиятда бир-бирлари орасида масофа сақлашлари зарур.

Ҳурматли фуқаролар, барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинсагина, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради. Барчангизни шунга чақирамиз.

Ўз навбатида, тегишли мутасадди масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва ходимлари карантин билан боғлиқ талабларга риоя этилишини 24 соат таъминлаб борилишига шахсан жавобгардирлар.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
‼️22 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан қатъий назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади;

- Йуловчилар гавжум йиғиладиган масканлар, метро бекатларида Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилади;

- Шаҳримиздаги шифохоналарнинг тиббий жамоасини ишга ва уйга ташиш учун, уларнинг ходимлари сонига кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг буюртмалари асосида керакли миқдорда махсус дезинфекция қилинган алоҳида автобуслар ажратилади;

- Жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.

Ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги ҳақида маълумотнома бериб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали – @ssvuz
‼️ С 22 марта 2020 года временно прекращается движение общественного транспорта (автобусов, метро и маршрутных такси) — независимо от формы собственности — оказывающего услуги перевозчиков по маршрутам на территории Ташкента;

— на местах скопления пассажиров будет распространена информация о временном прекращении движения общественного транспорта в Ташкенте;

— для перевозки на работу и обратно сотрудников медицинского персонала больниц и клиник города Транспортным управлением города Ташкента будут предоставлены специальные продезинфицированные автобусы — исходя из численности сотрудников;

— вместо общественного транспорта будут курсировать такси, продезинфицированные Ташкентским городским центром санитарно-эпидемиологического благополучия.

Каждому такси, которое выезжает в рейс, будут ежедневно выдавать справку о дезинфекции от ЦСЭБ.

@ssvuz
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача биттага ошиб, 42 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Швейцарияда бўлиб қайтгани маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

▪️Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.

▪️23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.

▪️Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.

▪️Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.

▪️25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна биттага ошиб, 43 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Истанбулда бўлиб қайтгани маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Айни дақиқаларда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" ва "Ўзбекистон 24" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилмоқда.

Уни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://youtu.be/GWKSSpeFqe8

https://tas-ix.tv/tv-tas-ix/6-uzreport-tv.html

@ssvuz
Айни дақиқаларда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "ЎзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилмоқда.

Уни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин.

👉 https://youtu.be/u-urgP3DSCM

👉 https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/632698854236569

@ssvuz
Channel name was changed to «Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Уйда қолинг»
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна иккитага ошиб, 45 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган икки фуқаро хорижда бўлиб коронавирусга чалинган беморлар билан яқин мулоқотда бўлишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Хорижда бўлиб қайтган яна бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 46 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясига қарши курашишга оид тайёрланган тарғибот ролиги ўзбек тилига таржима қилинди.

Барча юртдошларимизга мазкур роликдаги маслаҳатларга амал қилишни тавсия этамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Россияда бўлиб қайтган икки фуқаро ва яна бири эса Туркияда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғида аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАРНИНГ 19 НАФАРИ ЭРКАК, 30 НАФАРИ ХОТИН-ҚИЗЛАРДИР


Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.

Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20-40 ёшгача – 27 нафар, 40-50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача – 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда.

Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

@ssvmatbuotkotibi