Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.46K photos
2.51K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Вакцинациянинг 3 ойи давомида неча киши коронавирусга қарши тўлиқ босқичларда эмланди?

Бундан уч ой олдин юртимизда коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари бошланган эди. Ундан олдин юртимиздаги хавф ости гуруҳларига кирувчи аҳоли қатламлари белгилаб олиниб, вакцинация жараёнларига 3 328 998 нафар аҳоли вакиллари жалб этилиши белгилаб берилди.

Хўш, бугунга келиб, қанча аҳоли тўлиқ эмланди?

ССВ Матбуот хизмати ҳар ой якунида бериб бораётган вакцинация жараёнларига оид таҳлиллларни давом эттирган ҳолда, ушбу саволга қайидагича жавоб беради:

30 июнь ҳолатига кўра, юртимизда 3 680 361 доза вакцина қўлланилган. Бу шунча киши эмланди, дегани эмас. Бу дозалар вакцинациянинг тўлиқ босқичларида қўлланилган миқдорни билдиради. Тўлиқ эмланиш учун ҳар бир киши 2 ёки 3 босқичда эмланиши керак.

Уч ой давомида 685 564 нафар фуқаро тўлиқ босқичда эмланди.

Маълумки, вакцинация жараёнлари ихтиёрийлик асосида олиб борилмоқда. Эмланиш истагини билдирган фуқаролар тегишли кўриклардан ўтказилгач, вакцинация жараёнларига жалб этилади.

Юртимизда вакцинация жараёнлари давом этади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7,4 миллион дозага етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Бугунги кунда коронавирус штаммларининг тарқалиши қандай кўринишда?

Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева маълум қилди:

— Коронавирус инфекциясининг тарқалиши унинг мутацион штаммларини келтириб чиқаради деб биз бот-бот қайтарамиз. Бу дегани янги штамм пайдо бўлса, эски тури йўқолади дегани эмас.

Бирламчи пайдо бўлган вирус тури ҳам тарқалишда давом этаверади.
Вируснинг мутацион штаммларини аниқлаш учун тестдан ташқари қўшимча равишда махсус скрининг усули ўтказилади, бунда қўшимча усулда коронавируснинг қайси штамми эканлигини билиш мумкин.

Кўриб турганингиздек, коронавируснинг қайси тури ёки мутацион штамми кузатилишини уларнинг кечуви ва клиник белгиларига қараб ҳамда лаборатор текширув натижаларидан фарқлаш мумкин.

Бугунги кунда тарқалаётган касалланишларда коронавируснинг мутацион шаклларини енгилрок кечуви ҳам бор, оғир ва жадал ўта оғир даражага ўтувчи штаммлари ҳам бор.

Шунга бугунги кунда қандай штамм бўлмасин бу касаллик билан касаллангандан кўра, олдини олиш ва вакцина билан ҳимояланиш жуда зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирусга қарши вакцина олгандан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлади?

Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева маълум қилди:

— Коронавирусга қарши вакцинани 1-босқичини олганларда иммунитет ҳужайралар пайдо бўлиши вакцина олган кунидан 14 кун оралиғида кўтарилишни бошлайди ва унинг максимал кўтарилиш даражаси охирги босқич (яъни 2- ёки 3-босқич) вакцинани олгандан 30-60 кунлар, баъзиларда эса 90 кун оралиғида эришилади.

Бу иммун тизими неча кун ёки йил сақланиши бўйича бутун дунёда ва ўзимизнинг олимлар ҳам назорат қилиб бормоқдалар. Вақт ўтиб иммун ҳужайраларнинг сақланиш муддатлари ҳақида аниқ маълумотлар берилади.

Бугунги кунда мавжуд маълумотлардан олимларнинг тахминлари эълон қилиниб борилмоқда. Шунга кўра, улар баъзи вакциналар 1 йил, баъзилари 2 йил, баъзи вакциналар эса умрбод иммун ҳимоя ҳосил қилади деб хулоса қилмоқдалар.

Шунга қарамай, вакцина олаётганлар ва олганлар билишлари керакки, вакцина олиб, иммун ҳимоядаман, деб хулоса қилишга шошилманг. Пандемия тугагани йўқ, кўриб турганингиздек, тўлқинлар пайдо бўлиб турибди. Шунинг учун доимий карантин қоидаларига риоя қилиш барча инфекцион касалликдан сақлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
6 ой ичида энг кўп чақалоқ қайси ҳудудда туғилган?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-июнь ойларида республикада 391 258 та туғилиш ҳолати қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси – 16 791 нафар чақалоқ;
Андижон – 36 678 нафар чақалоқ;
Бухоро – 17 859 нафар чақалоқ;
Жиззах – 18 405 нафар чақалоқ;
Қашқадарё – 41 944 нафар чақалоқ;
Навоий – 11 686 нафар чақалоқ;
Наманган – 33 788 нафар чақалоқ;
Самарқанд – 47 439 нафар чақалоқ;
Сурхондарё – 35 653 нафар чақалоқ;
Сирдарё – 10 133 нафар чақалоқ;
Тошкент – 32 664 нафар чақалоқ;
Фарғона – 43 588 нафар чақалоқ;
Хоразм – 16 583 нафар чақалоқ;
Тошкент шаҳри – 28 047 нафар чақалоқ.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг биринчи суткасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда эса —1974 нафар чақалоқ туғилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИ ШИФОХОНАСИ ФИЛИАЛ МАҚОМИНИ ОЛДИ

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг вилоятлардаги филиаллари сони яна биттага кўпайди. Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали мақомини олди.

Филиалга Қарши шаҳар ҳокимлигининг хўжалик юритиш субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаси тақдим этилди.

— Энди муассасамизда тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, моддий-техника базасини ривожлантириш, тиббиёт ходимлари салоҳияти ва малакасини юксалтириш борасида янги имкониятлар яратилади, — дейди филиал директори Иброҳим Очилов. — Бу хайрли ўзгаришлар Президентимизнинг ҳудудларда ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари филиаллари фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштиришга қаратаётган алоҳида эътиборининг маҳсулидир.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашиш штаби брифинги.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 482 нафар кишида касаллик аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 2 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 112130 (+482) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌38 нафари Андижон вилоятида,
📌45 нафари Бухоро вилоятида,
📌29 нафари Жиззах вилоятида,
📌13 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Навоий вилоятида,
📌25 нафари Наманган вилоятида,
📌32 нафари Самарқанд вилоятида,
📌23 нафари Сирдарё вилоятида,
📌29 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌34 нафари Фарғона вилоятида,
📌9 нафари Хоразм вилоятида,
📌47 нафари Тошкент вилоятида,
📌117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
🔹Андижон вилоятида 69 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 17 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 30 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 15 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 101 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 26 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 14 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 40 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 108404 (+395) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 745 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда 134 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилган вакцина миқдори 4 миллион дозага яқинлашди

❗️2 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 134294 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 78216 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 27268 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 28810 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 3969674 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2334502 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1279365 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 355807 нафарни ташкил қилди.

📊2 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (17523 доза),
📌Фарғона вилояти (15607 доза),
📌Андижон вилояти (15345 доза),
📌Самарқанд вилояти (13949 доза)
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 476353 доза,
📌Фарғона вилоятида 459259 доза,
📌Андижон вилоятида 439229 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
#мен_вакцина_олдим

Айни пайтда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги жонли сессияси бўлиб ўтмоқда.

Унда Маданият вазири Озодбек Назарбеков жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди. Пресс-клуб давомида санъаткорлар ва журналистлар ҳам эмланиши кутилмоқда.

Кўрстувда, шунингдек, “Бугун мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари қандай кетаяпти?”, “Айни пайтгача нечта одам касалликка қарши эмланди?”, “Асосан қайси вакциналар одамлар орасида машҳур бўлмоқда?”, “Уларнинг орасида энг яхшиси, самарадори қайси бири?” каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Кўрсатувни тўғридан тўғри томоша қилинг👉🏻 https://mediabay.uz/tv/348/O'zbekiston%2024

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Вакцинация: ҳаёт ё мамот" номли сессияси

Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг вакцина қабул жараёни.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@studio_67
#мен_вакцина_олдим

Айни пайтда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги жонли сессияси бўлиб ўтмоқда.

#мен_вакцина_олдим акцияси доирасида таниқли хонанда Гулбаҳор Эрқулова, актриса Юлдуз Ражабова жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
СЭС бошлиғи вакциналар неча доллардан сотиб олинганини маълум қилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев бугунги кунда фойдаланилаётган вакциналар нархи ва коронавирусдан даволанаётган беморларга сарфланаётган маблағлар ҳақида маълумот берди.

👉 https://kun.uz/79320760

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ҚАНДСИЗ ДИАБЕТНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ НИМАДА, КАСАЛЛИК БОЛАЛАРДА ҚАНДАЙ НАМОЁН БЎЛАДИ?

ССВ Матбуот хизматининг қандсиз диабет ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи Феруза Хайдарова жавоб берди:

— Касалликнинг келиб чиқишига буйракларнинг антидиуретик гормонга нисбатан сезгирлигининг пасайиши ёки умуман сезмаслиги ҳам сабаб бўлади.
Бу қандсиз диабетнинг нефротик, яъни буйрак иши бузилиши билан боғлик тури сифатида фарқланади. Бунда ҳам касалликнинг одатий белгилари кузатилади. Шунингдек, қон қуюклашади ва қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракати секинлашади.

Қон организмда муҳим озиқ моддалар ва кислород ташувчи асосий “транспорт” вазифасини ўтайди. Қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракати сусайиши натижасида тез орада беморнинг ҳаётий муҳим аъзолари (мия, юрак, жигар, буйрак, таянч ҳаракат тизими) фаолияти издан чиқади.

— Қандсиз диабет болаларда қандай кечади?

— Бу касаллик болаларда ўсишдан орқада қолиш, жинсий ва жисмоний ривожланишнинг кечикишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг туғма ва ирсий тури ҳам мавжуд. Касалланиб туғилган чақалоқда ҳаётининг дастлабки кунлариданоқ антидиуретик гормон синтезланмай қолади, гўдак кўп эмишига қарамасдан она сутига тўймаётгани сезилади.

Кейинчалик боланинг касаллик таъсирида вазни ҳеч ортмайди, яъни семирмайди, териси доим қуруқ бўлади.

Қандсиз диабет билан оғриган беморларда чанқоқни зудлик билан қондиришнинг иложи топилмаса, тез орада марказий нерв тизими иши бузилиши белгилари юзага чиқади: ўта таъсирчанлик, қўзғалувчанлик, руҳий тормозланиш, қизиб кетиш ва комага тушиш ҳолатлари рўй беради.

Касалликнинг илк белгилари пайдо бўлиши биланоқ дарҳол эндокринолог шифокорга мурожаат этиш керак.

Оилавий поликлиникада керакли таҳлиллар ҳамда бош мия текширувлари (компьютер томографияси) ўтказилади. Тегишли мутахассислар кўригидан сўнг бошқа касалликлар инкор этилганда, касалликнинг асл сабаби аниқланади ва тўғри ташхис белгиланади. Беморда қандсиз диабет аниқланса, зарур муолажалар буюрилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
65 ва ундан катта ёшли фуқароларнинг қанчаси коронавирусга қарши эмланди?

Вакцинациянинг уч ойи давомида 65 ва ундан катта ёшли фуқаролар 1041799 доза вакцина қабул қилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 522655 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 412274 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 106870 нафарни ташкил қилди.

Ушбу хавф ости гуруҳига мансуб 1291012 нафар фуқаро эмланувчилар рўйхатига киритилган бўлиб, 1-доза вакциналарини олган фуқаролар жами эмланувчиларнинг 40 фоизини ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Тиббиёт ходимларининг қанчаси коронавирусга қарши тўлиқ эмланди?

Вакцинациянинг уч ойи давомида тиббиёт ходимлари 750139 доза вакцина қабул қилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 368389 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 307127 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 74623 нафарни ташкил қилди.

Тиббиёт ходимларини орасида вакциналарнинг 2- ёки 3-босқичига қадар тўлиқ эмланганлар 234 980 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Мактаб ўқитувчиларининг қанчаси коронавирусга қарши эмланди?

Вакцинациянинг уч ойи давомида мактаб ўқитувчилари 667888 доза вакцина қабул қилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 361896 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 239208 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 66784 нафарни ташкил қилди.

Ушбу хавф ости гуруҳига мансуб 551506 нафар фуқаро эмланувчилар рўйхатига киритилган бўлиб, 1-доза вакциналарини олган фуқаролар жами эмланувчиларнинг 65 фоизини ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Қашқадарёга хизмат сафари чоғида Қарши шаҳридаги 4-сон оилавий поликлиникада Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг 1-босқичи билан эмланди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг қанчаси коронавирусга қарши эмланди?

Вакцинациянинг уч ойи давомида мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари 234487 доза вакцина қабул қилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 129568 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 85533 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 19386 нафарни ташкил қилди.

Ушбу хавф ости гуруҳига мансуб 178410 нафар фуқаро эмланувчилар рўйхатига киритилган бўлиб, 1-доза вакциналарини олган фуқаролар жами эмланувчиларнинг 72 фоизини ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Сурункали касалликлардан азият чекадиган фуқароларнинг қанчаси коронавирусга қарши эмланди?

Вакцинациянинг уч ойи давомида сурункали касаллиги бор фуқаролар 623945 доза вакцина қабул қилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 438866 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 154804 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 30275 нафарни ташкил қилди.

Ушбу хавф ости гуруҳига мансуб 766826 нафар фуқаро эмланувчилар рўйхатига киритилган бўлиб, 1-доза вакциналарини олган фуқаролар жами эмланувчиларнинг 57 фоизини ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi