❗️ Кеча юртимизнинг барча ҳудудларида коронавирус аниқланиб, бир нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 18 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105610 (+391) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌8 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌27 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌60 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌66 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌45 нафари Тошкент вилоятида,
📌132нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 24 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 15 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 39 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 7 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 193 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 101311 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 718 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3581 нафар бемор даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёнида жами 2,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
❗️18 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 47235 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 20103 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 14170 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 12962 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2832571 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1685128 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1042441 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 105002 нафарни ташкил қилди.
📊18 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Фарғона вилояти (5359 доза),
📌Сурхондарё вилояти (5301 доза),
📌Наманган вилояти (5235 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 335758 доза,
📌Наманган вилоятида 327762 доза,
📌Андижон вилоятида 322959
дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҚАНДАЙ ХАСТАЛИК?
Юрак мушаклари керакли миқдордаги қонни қуйиш учун зарур бўлган энергияни ишлаб чиқара олмай қолиши юрак етишмовчилиги касаллиги ҳисобланади. У кенг тарқалган юрак қон-томир хасталикларидан бири.
Статистик маълумотларга кўра, юрак етишмовчилиги касаллигига чалиниш хавфи аёлларга нисбатан эркакларда бир ярим баробар ортиқ экан. Хўш, ушбу касалликнинг турлари, белгиллари, даволаш усуллари қандай? ССВ Матбуот хизмати юқоридаги саволларига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозиловдан жавоб олди.
— Юрак чап қоринчасидан кислородга бой қон танадан органларга помпаланади ҳамда уларни кислород ва озиқ моддалар билан таъминлайди. Органларга етказиб берилгандан сўнг, кислород миқдори паст бўлган қон танадан юракнинг ўнг томонига, у ердан ўпкага етказилган жойга қайтади. Ўпкада қон кислород билан бойитилади, шунда у яна чап қоринча орқали бутун танага қуйилиши мумкин.
Юрак етишмовчилигида юракнинг насос функцияси заифлашади. Одатда, юракнинг ўнг томони (ўнг томонлама юрак етишмовчилиги) ёки юракнинг чап томони (чап томонлама юрак етишмовчилиги) таъсирланади.
Прогрессив юрак етишмовчилигида юракнинг иккала томони таъсирланиши (глобал юрак етишмовчилиги) ҳам кузатилиши мумкин.
Касалликнинг қандай кечиши юракнинг қайси қисмида юзага келганига қараб, чап томонлама, ўнг томонлама, глобал, систолик, диастолик, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги каби турларга бўлинади.
— Юрак етишмовчилигига сабаб бўлувчи омиллар қайсилар?
— Юрак етишмовчилиги бир қатор касалликларнинг салбий оқибатлари сабаб юзага келиши мумкин. Хусусан, сурункали юрак етишмовчилигининг энг кенг тарқалган сабаби бу — коронар артерия касаллиги ҳисобланади. Бу касаллик коронар томирларнинг (коронар артериялар) торайиши натижасида пайдо бўлади.
Шунингдек, юқори қон босими (гипертония) одамларнинг деярли 20 фоизида юрак етишмовчилигини юзага келтиради. Юқори қон босими юрак ишини доимо қийинлаштиради. Юрак узоқ вақт давомида қўшимча стресс остида ишлай олмайди ва шунинг учун таназзулга учрайди.
Юрак уриши тезлиги пасайиши брадикардия ёки аксинча унинг тез уриши тахикардия ҳам юрак етишмовчилигини юзага келтириши мумкин. Бундан ташқари, ирсий касалликлар, ҳомиладорлик, аутоиммун касалликлари, алкогол, гиёҳвандлик ёки дорилар, қалқонсимон безнинг ҳаддан ташқари фаоллиги ва метаболик касалликлар (қандли диабет) ҳам юрак етишмовчилигига сабаб бўлади.
— Касалликнинг асосий белгилари қайсилар?
— Юрак етишмовчилигининг ҳар бир тури турли хил аломатларга эга ва аломатлар интенсивлиги билан фарқ қилиши мумкин. Бироқ, юрак етишмовчилигининг асосий аломати жисмоний машқлар пайтида ёки дам олиш пайтида нафас олишнинг қийинлашишидир. Огоҳлантириш белгиларига эса енгил куч сарфланганда терлаш, текис ётиш мумкин имконсиз бўлиб қолиши, кўкракда сиқилиш пайдо бўлиши ёки оёқлар шишиши киради. Ушбу белгиларни ўзингизда сезсангиз, тезда оилавий шифокорингиз ёки кардиолог мутахассисга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

ОЧИҚ ҲАВОДА КЎПРОҚ БЎЛИШИМИЗ КЎЗЛАРИМИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё миқёсида камида 2,2 миллиард кишида кўриш қобилиятининг бузилиши ёки кўрлик ҳолатлари мавжуд. Кўз касалликларининг келиб чиқиш омиллари қандай, уларнинг диагностика ва даволаш усуллари қай даражада ривожланмоқда? Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов билан суҳбат қилди.
— Кўз касалликлари орасида энг кўп учрайдиганлари қайсилар?
— Жаҳон статистикасида кўз касалликларининг кенг тарқалиши ёки касалланиш кўрсаткичлари бўйича 1-ўринда коньюнктива касалликлари, 2-ўринда миопия ва ғилайлик, 3-ўринда склерит ва кератитлар, 4-ўринда шоҳ парда хиралашуви ва 5-ўринда гавҳар касалликлари — катаракта туради. Юртимиздаги кўз касалликлари бўйича статистика ҳолати ҳам деярли шу кўринишда.
— Кўз касалликларининг келиб чиқиш сабаблари ҳақида гапириб берсангиз.
— Кўрлик ва кўриш қобилияти бузилиши ҳолатлари кўпайишининг асосий сабабларидан бири бу дунё аҳолисининг тез қаришидир. Шу билан бирга, сўнгги ўн йилликлар ичида аҳолининг турмуш тарзи сезиларли даражада ўзгарди — одамлар вақтининг кўпроқ қисмини ёпиқ жойларда ва камроқ кўчада ўтказадилар, кўпчилик инсонлар компьютерларда ишлайди. Бу, хусусан, миопия ривожланиш хавфини оширади.
Бундан ташқари, қандли диабет билан касалланганлар сони ҳам кўпаймоқда. Деярли барча бу хасталикка учраганлар ретинопатиянинг бирон бир шакли, кўз тўрпардаси касаллиги билан оғрийдилар.
Кўзларни мунтазам равишда текшириб туриш ва кўриш қобилияти ёмонлашувининг биринчи аломатларини сезгандаёқ шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
— Офтальмолог кўригидан ўтиш оралиғи қанча бўлиши лозим?
— Одатда, охирги пайтгача одам кўриш қобилиятини пасайишига олиб келган белгилар ҳақида, хусусан, диабет туфайли глаукома ёки кўрлик келиб чиққани ҳақида билмайди. Шундай қилиб, муаммоларни дастлабки босқичда аниқлаш ва уларга тўғри ечим топиш учун мунтазам равишда офтальмолог кўригидан ўтиб туриш лозим.
Бундай текширувларнинг оралиғини тартибга солувчи стандартлар мавжуд эмас, аммо 50 ёшдан ошган кишилар ёки қийин об-ҳаво шароитида ишлайдиганлар ҳар икки йилда бир марта офтальмологга мурожаат қилишлари керак. Қандли диабет билан оғрийдиганлар эса йилига бир марта шундай текширувлардан ўтиб туришлари фойдадан ҳоли эмас. Бундан ташқари, доимий равишда компьютерда ишлайдиганлар ҳам мунтазам кўзларини текширтириб туришлари лозим.
Одатда, одамлар компьютерда ишлаганда, тез-тез кўзларини юмишмайди. Шунда кўзларда қуруқлик пайдо бўлади ва бу уларни безовта қила бошлайди, кўзлар қичишади. Бу одамлар ёшларидан қатъий назар, мунтазам текширувдан ўтиб туришлари керак. Чунки тўғри танланган кўз томчилари орқали бу муаммо билан осонликча курашиш мумкин. Кўз касалликлари, шу жумладан, глаукома белгиларини олдиндан аниқлаш учун ҳам бундай режали кўриклар зарур.
— Компьютер олдида кўп вақт ўтириш, гаджетлардан фойдаланиш туфайли кўриш қобилияти ёмонлашишини айтиб ўтдингиз. Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак?
— Инсон кўчада, яъни тоза ҳавода қанча кўп вақт ўтказса, шунчалик кўриш қобилиятини пасайишининг олдини олиши ва миопия ривожланиш тезлигини пасайтириши мумкин. Барча ёшдаги кишилар учун очиқ ҳавода бўлиш фойдалидир.
Aгар узоқни яхши кўролмаслик ёки миопия ҳақида гапирадиган бўлсак, бу касалликнинг ривожланишига таъсир қилувчи кўплаб шароитлар мавжуд. Улардан бири генетика бўлса, иккинчиси одамлар кўпроқ вақтини очиқ ҳавода эмас, компьютер экранлари олдида ўтказиши ҳисобланади. Шунинг учун барча ёшдаги кишилар учун умумий тавсия — очиқ ҳавода кўпроқ вақт ўтказиш.
Шунингдек, қоғозли ёки электрон китобларни ўқиётганда маълум масофани сақлаш зарурлигини унутмаслик керак. Бунда масофа 30 сантиметрдан кам бўлмаслиги муҳим. Баъзида болалар китобни кўзларига яқинлаштириб ўқишади. Уларни масофа сақлашга ўргатиш лозим.

Хоразмлик 33 ёшли аёл ўз турмуш ўртоғига буйрагини берди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг малакали мутахассислари томонидан марказнинг вилоят филиалида хоразмлик шифокорлар билан биргаликда буйрак трансплантацияси амалиётини муваффақиятли ўтказишди.
— Марказимиз томонидан қисқа вақт ичида 137 марта ўтказилаётган бундай ноёб амалиёт илк бор вилоятда бажарилиши тарихий аҳамиятга эга, — дейди марказ бош директори Даврон Туляганов. — Мақсадимиз чекка ҳудудлар аҳолисини ортиқча оворагарчиликларсиз яшаш жойини ўзида малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдир.Очиғи, олдинлари вилоятларда ҳам одам аъзоларини кўчириб ўтказишдек мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади, дейилса ишониш қийин эди. Бугун ана шу кўп йиллик орзу ҳақиқатга айланди.
Тиббиёт фанлари доктори Фарҳод Хаджибаев раҳбарлик қилган амалиёт жараёнлари қарийиб беш соат давом этди. Боғот туманилик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғи 36 яшар Мардон Полвоновга бир буйрагини берди. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.
— Турмуш ўртоғим бир йилдан буён гемодиализ муолажаси олиб келади. Туманимиз вилоят марказига узоқлиги бизга анча ноқулайлик туғдирарди. Ҳатто хорижга бориб даволатишга ҳам рози эдик. Дунёда фалон пул турадиган амалиёт вилоятимизнинг ўзида бепул амалга оширилганидан хурсандмиз, — дейди Юлдуз.— Насиб қилса, икки фарзандимизни ҳам зиёли, эл-юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаймиз. Орзуим ўз турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан бахтли яшашдир.
Шу кунларда мазкур филиалда иккинчи ноёб амалиётга тайёргарлик кўрилмоқда.

❗️ Кеча юртимизда 400 нафардан ортиқ касаллик қайд этилиб, жами коронавирус аниқланганлар сони 106 минг нафардан ошди
🔺2021 йил 19 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106025 (+415) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌9 нафари Андижон вилоятида,
📌18 нафари Бухоро вилоятида,
📌16 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌35 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌74 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌14 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌30 нафари Тошкент вилоятида,
📌182 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹Андижон вилоятида 24 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 41 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
🔹Наманган вилоятида 17 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 17 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 37 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 13 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 42 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 151 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 101692 (+381) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3615 нафар бемор даволанмоқда.

Юртимизда кеча коронавирусга қарши эмлаш жараёнида 38 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
❗️19 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 38456 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17081 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 11196 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 10179 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2871027 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1702209 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1053637 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 115181 нафарни ташкил қилди.
📊19 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (5376 доза),
📌Андижон вилояти (4182 доза),
📌Тошкент вилояти (3968 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 339615 доза,
📌Наманган вилоятида 333138 доза,
📌Андижон вилоятида 327141

СИЛ КАСАЛЛИГИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?
Сил — инсониятга маълум бўлган энг қадимий хасталиклардан бири бўлиб, эрамиздан аввалги V асрда қадимги юнон олими Гиппократ ижтимоий хавфи юқори бўлган ушбу касалликка таъриф берган.
Афсуски, узоқ йиллик тарихга эга бўлган ушбу хасталик учинчи минг йилликка келиб ҳам йўқолиб кетмади. Статистик маълумотларга қараганда, бугунги кунда ер юзида ҳар йили 8-10 миллион киши силнинг юқумли турлари билан касалланади ва қарийб 3 миллион киши вафот этади.
Ушбу хасталикнинг юқиш йўллари, манбалари, даволаш профилактикаси ҳақида ССВ Матбуот хизматига Қашқадарё вилоят Фтизиатрия ва пульмонология марказининг торакал хирургия бўлими мудири Азамат Шарипов маълумот бериб ўтди.
— Дастлаб сил қандай хасталик экани ҳақида айтиб ўтсангиз.
— Сил — ер юзида энг кўп тарқалган юқумли ва сурункали инфекцион хасталик бўлиб, у касаллик таёқчаларининг организмга тушиши оқибатида ривожланади. Хасталик гранулёматоз реакциянинг бошланиши ва организм турли системаларининг зарарланиши, ҳар хил клиник аломатлари ва патологанатомик кўринишлар билан кечади.
Сил таёқчаси даставвал ўпкани зарарлайди. Айрим ҳолларда мия ва мия қобиғи, суяк, бўғин, жинсий аъзолар, кўз, ичак ва бошқа аъзолар сили ҳам кузатилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга кўра, яқин 20 йил ичида яна 200 миллион киши мазкур хавфли хасталикка чалиниши, 70 миллион киши эса бу дард туфайли ҳаётдан кўз юмиши мумкин. Беморларнинг 75 фоизини 20-40 ёшдаги кишилар, яъни меҳнатга лаёқатли ва туғиш ёшидаги аёлларни ташкил қилади.
Шуниси қувонарлики, бугунги замонавий тиббиёт аксарият сил касалликларини даволаш имконига эга. Агар касалликни аниқлаш ва даволаш тўғри, қатъий назорат остида ва тўхтатиб қўйилмасдан олиб борилса, бемор, албатта, соғайиб кетади.
— Касалликнинг ўзига хос қандай белгилари бор?
— Силга чалинган инсонларда энг биринчи галда йўтал кузатилади. Шу билан бирга, қувватсизлик, кўп терлаш, кўкрак қафасида оғриқ, иштаҳа пасайиши, озиб кетиш, тез чарчаш каби ҳолатлар ҳам беморни безовта қилиши мумкин. Улар кўпинча бундай белгиларга эътибор қилавермайди ва шифокорга мурожаат этмай, ўзи мустақил даволанишга уринади. Бироқ кейинчалик бу белгилар зўрайиб, бемор қон аралаш балғам туфлай бошлайди. Бу эса хасталик анча кучайиб кетганидан далолат беради.
Юқорида таъкидлаганимиздек, доимий йўтал — силга хос аниқ белгидир. Агар йўтал икки ҳафтадан кўпроққа чўзилса, у ҳолда бемор дарҳол тиббий муассасага мурожаат этиши ва сил касаллигини аниқлашга доир кўрикка жалб этилиши лозим.
— Сил касаллиги асосан қаерда ва қандай ҳолатда кўпроқ юқади?
— Мазкур хавфли касаллик кўпроқ ҳаво орқали тарқалади. Вирус даставвал касалланган кишиларнинг ўпкасида ривожланади ва кўпаяди. Бунда яллиғланиш юз беради, кейинчалик тўқима зарарлана бошлайди, парчаланиш участкалари коваклар (каверналар) пайдо бўлади.
Бу ерда миллионлаб бактериялар тўпланади. Бемор йўталганда, акса урганда, гаплашганда сил бактериялари ҳавога ажралиб чиқади. Бактериялар ҳавода бир неча соатгача сақланиши мумкин. Агар очиқ (юқумли) шаклдаги сил билан касалланган бемор шамоллатилмаган хона (квартира, иш жойи, касалхона палатаси, транспорт)да узоқ вақт ўтказган бўлса, шу ердаги ҳавода айланиб юрган бактерияларнинг сони шунчалик кўпайиб кетадики, улар бошқа кишиларнинг нафас йўлларига осонликча ўтади. Бу силни юқтиришнинг асосий йўли бўлиб, ҳаво-томчи усули деб аталади.
Демак, ҳеч ким сил таёқчаларининг юқишидан ҳимояланган эмас. Силни ҳар қандай ёшда ҳам юқтириш мумкин, айниқса, болалар ва камқувват катталар учун касаллик жиддий хавф туғдиради.

Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси ташқаридан қараганда сокин жойдек туюлади. Лекин бу ерга ичдан назар ташласангиз, айни кунларда шифохонада беморлар сони кўпайиб қолганини кўриш мумкин.
Беморлар билан суҳбатлардан англаш мумкинки, бу машъум касалликка чалинганларнинг аксарияти карантин талабларига риоя этмагани, оммавий йиғинларда иштирок этгани, ижтимоий масофани сақламаганини кўриш мумкин.
"Бу кун" дастури ижодкорларининг муассасадан тайёрлаган репортажида коронавирусга чалинган юртдошларимизнинг касаллик тарихи билан бирга афсус-надоматларига ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.

КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ КЎП ҚИСМИ ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ БИЛАН БУТУНЛАЙ ДАВОЛАНАДИ (2-қисм)
ССВ Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов билан суҳбатни давом эттиради.
— Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида жами 40 дан ортиқ диагностика ва 100 дан ортиқ жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилган ва бу хизматлар янги юқори технологияларни жорий қилиш натижасида кўпайиб, сифати ошиб бормоқда. Марказда беморларни даволаш сифати махсус электрон дастур асосида олиб борилади.
— Кўз касалликларини бутунлай даволаш мумкинми?
— Ҳозирги вақтда кўз касалликларининг кўп қисми жарроҳлик йўли билан даволанади. Масалан, катаракта, глаукома, шох парда касалликлари, кўз ёши йўллари касалликлари, қовоқлардаги касалликлар, тўр парда касалликлари — тўр парда кўчиши, ретинопатиялар, қон қуйилишлар ва ҳоказоларнинг барчаси юртимизда самарали даволаниб келинмоқда.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимидаги амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яъни юқори технологияларнинг келтирилиши, замонавий диагностика ва даволаш усулларини амалиётга татбиқ этилиши, соҳага малакали ёш кадрларнинг кириб келиши, чет эл нуфузли клиникаларидан малакали мутахассисларнинг таклиф этилиши, улар томонидан ўтказилаётган маҳорат дарслари ва бошқалар аҳолига кўрсатилаётган офтальмология хизматини жадал суръатлар билан ривожланишига ва даволаш самарадорлигининг оширишга олиб келяпти. Бу эса йил сайин даволанаётган ва жарроҳлик амалиёти ўтказилаётган беморларнинг сонини ошишига хизмат қилмоқда.
— Марказда қандай замонавий жарроҳлик амалиётлари қўлланади?
— Ҳозирда марказда замонавий жарроҳлик амалиётларидан бўлмиш кератопластика, факоэмулсификация, витреоретинал жарроҳлик, кўз аъзосининг турли қисмларида барча турдаги лазер жарроҳлик амалиётлари ва офтальмопластика дунё стандартлари асосида амалга ошириб келинмоқда.
Шунингдек, юртимизнинг бошқа клиникаларида қўлланмайдиган диагностика ва даволаш усулларидан бемор шох пардасини донор шох пардага алмаштириш, витреоретинал жарроҳликнинг мураккаб усуллари, фемтосекундли лазерли катаракта факоэмульсификация ва эксимер жарроҳлиги, кўзнинг ўрта ва орқа бўлимлари касалликларида қўлланиладиган лазер жарроҳликлари амалга оширилишини санаб ўтишимиз мумкин.
Марказда даволаш нархлари хусусий клиникалардаги нархлардан 1,5 дан 3 баробаргача арзон бўлиб, мураккаб диагностика ва даволаш усулларини амалга оширишда имтиёзли тоифага кирувчи беморлар амбулатор ва стационар ордерлардан (100 фоиз бепул бўлган ҳолда) фойдаланиш имкониятига эга.

❗️Коронавирус: кеча юртимизда 427 нафар кишида касаллик қайд этилди
🔺2021 йил 20 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106452 (+427) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌20 нафари Бухоро вилоятида,
📌12 нафари Жиззах вилоятида,
📌11 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌36 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Сирдарё вилоятида,
📌40 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌33 нафари Фарғона вилоятида,
📌14 нафари Хоразм вилоятида,
📌61 нафари Тошкент вилоятида,
📌163 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 11 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 71 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 67 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 55 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 234 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 102163 (+471) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3571 нафар бемор даволанмоқда.

Cўнгги кунларда коронавирус инфекцияси тарқалиш суръати янада тезлашгани, беморларнинг аксарияти аҳоли орасида аниқланаётгани, энг ёмони, “COVID-19” туфайли шифохоналарда беморлар сони тобора ортиб бораётгани анчайин ташвишли ҳолдир. Буни эса Зангиота туманида жойлашган 1- ва 2-юқумли касалликлар шифохонасига бўлаётган мурожаатлар ва у ерда даволанаётган оғир аҳволдаги беморлар сонидан ҳам билиш қийин эмас.
“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали муассасадаги беморларнинг кўпчилиги соҳа мутахассисларининг огоҳлантиришларига қарамай, карантин талабларига риоя қилмагани, ўзи ва яқинлари саломатлигига беэътибор бўлгани, касалликка қарши эмланишдан бош тортгани, натижада аксарияти оғир ҳаволга тушиб қолганини кўриш мумкин.

🔷 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вакант лавозимларга энди очиқ танлов орқали ишга қабул қилинади
Айни пайтда Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида Андижон ва Сурхондарё вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари ҳамда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари вакант лавозимларига танловлар эълон қилинган.
🔷 Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тиббиёт бирлашмаларидаги вакант лавозимлар
🔷 Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тиббиёт бирлашмаларидаги вакант лавозимлар
📌Порталдан фойдаланиш бўйича қўлланмалар:
👉 Ҳужжатларни электрон юбориш бўйича видеоқўлланма
👉 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

СИЛ БАКТЕРИЯСИНИ ЮҚТИРГАН БАРЧА КИШИ КАСАЛЛАНAДИМИ?
CCВ Матбуот хизматининг сил касаллиги бўйича саволларига Қашқадарё вилоят Фтизиатрия ва пульмонология марказининг торакал хирургия бўлими мудири Азамат Шарипов жавоб берди.
— Сил билан оғриётган бемор билан мулоқот қилинганда доим ҳам касаллик юқадими?
— Бактерия соғлом одамга ўтгач, ўпка ва бошқа аъзоларга тушган сил таёқчалари соғлом тўқималардан алоҳида ажралиб чиқиб, улар атрофида зич қобиқ (капсула) пайдо бўлади. Касаллик ташувчилар унинг асл манбаи бўлмайди, яъни дардни юқтириш ҳали бемор бўлиш, дегани эмас.
Маълумотларга кўра, сил бактерияларини юқтирган 90-95 фоиз инсонлар ҳаёти давомида бирор марта ҳам сил билан касалланмайди. 5-10 фоизида эса сил бактериялари одам танасида ўз вақтини кутиб ётади. Фақат иммунитет пасайгандагина улар ишга киришади ва организмни касаллайди.
Айрим ҳолларда, агар организмнинг ҳимоя кучи кучли бўлса ёки бемор билан узоқ вақт мулоқот қилинмаса, ўпкага тушган бактериялар организм ҳужайралари томонидан зарарсизлантирилади ва касаллик юқмайди.
— Ушбу хасталикка қандай ташхис қўйилади?
— Балғамнинг микроскопик текширувини ўтказиш силга ташхис қўйишнинг энг ишончли ва мураккаб бўлмаган усули саналади. Бунинг учун тиббиёт ходими назоратида эрталабки балғам йиғилади. Йўталдан ажралган модданинг икки кун давомида йиғилган муайян миқдори текширилади.
Шунингдек, силни флюорография ва рентгенографиядаги тасвир орқали ҳам аниқлаш мумкин. Бироқ бу усуллар ҳар доим ҳам касалликни аниқлашга ёрдам бермайди. Шу билан бирга, туберкулин синамаси, яъни “манту” реакцияси орқали ҳам хасталикка ташхис қўйиш мумкин. Мазкур усул зарарсиз, аммо унинг аниқлик даражаси ҳам у қадар юқори эмас.
— Сил касаллигига чалинган бемор қандай даволанади?
— Касаликка чалинган беморлар асосан силга қарши диспансерлар орқали даволанади. Агар бемор касаллик ҳаддан ортиқ зўрайиб кетганидан кейин шифокорга мурожаат қилган бўлса, даво муолажалари махсус шифохоналарда олиб борилади.
Шифохоналарда, албатта, рентгенологик, клиник, биокимёвий, бактериологик лабораториялар мавжуд. Вилоят ва Республика тасарруфидаги шифохоналарда эса иммунологик, морфологик, радиологик текшириш бўлимлари ташкил этилган. Қолаверса, шифо масканларида сил беморларига берилаётган озиқ-овқатлар сифати ва режасига алоҳида эътибор берилади.
Сил беморларини даволашнинг иккинчи босқичи, оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда силга қарши санаторийларда ўтказилади.
Шуни алоҳида айтиш лозимки, силга чалинган бемор шифокорларнинг доимий назоратида бўлиши, айниқса, тиббиёт ходимлари беморнинг дори қабул қилиш жараёнларини доимий равишда кузатиб туриши керак. Бу эса даволанишнинг муваффақиятли боришини таъминловчи энг асосий шартдир.
Касалликни даволаш учун камида 6-8 ой муддат керак. Фақат шундагина барча сил бактерияларини бутунлай йўқотиш мумкин. Сил назоратсиз, нотўғри даволанганда, у сурункали шаклга, баъзи ҳолларда тузалмайдиган касалликка айланади. Шу боис, бемор даволаниш жараёнларига жиддий эътибор қаратиши, шифокорларнинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиши зарур.

❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 408 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈177 миллион 108 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 840 минг нафардан зиёд киши вафот этган.
🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 408 990 янги ҳолати аниқланди.
⚫️9 749 нафар бемор вафот этди.
🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈178 миллион 436 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 864 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,175 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,762 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (17,628 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,643 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,354 миллиондан ортиқ).
🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 11 767, Ҳиндистонда 62 480, Бразилияда 95 367, Францияда 2 775, Туркияда эса 5 904 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 605 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
———————————
❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 408 тысяч новых случаев заражения COVID-19
🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 177 млн 108 тысяч,
📉из них более 3 млн 840 тысяч человек умерло.
🔴За последние сутки в мире выявлено 408 990 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️9 749 больных умерло.
🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось
📈более 178 млн 436 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 864 тысячи скончалось.
🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,175 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 29,762 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 17,628 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,643 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,354 млн).
🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 11 767, Индии — 62 408, Бразилии — 95 367, Франции — 2 775 и Турции — 5 904 новых случаев заболевания.
💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 605 млн доз вакцин против коронавируса.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

Гулистон ва Оқолтинда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди
В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Саидмурод Исмоилов бошчилигидаги жарроҳлар Сирдарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, мазкур муассасаларнинг жарроҳлик бўлимида ишлаётган шифокор-жарроҳлар учун маҳорат дарсларини ташкил этди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир аҳволдаги беморлар билан учрашиб, ташхис натижасига қараб, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказди.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига ошқозон яраси хасталиги хуружи билан ётқизилган, 1998 йилда туғилган бемор қизда лапаротомия операциясини; чап оёқ веналар варикоз хасталиги боис шифохонада даволанаётган 1981 йилда туғилган беморда Нарат усулида Троянов операциясини; 1997 йилда туғилган, иккала оёқ веналари варикоз хасталиги билан орғиётган беморда Клапп-Нарат усулида иккала оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса, қорин олд девори чурраси ташхиси билан марказга ётқизилган 1957 йилда туғилган аёлда лапаротомия қорин парда орқа соҳасини ҳамда киста бўшлиғини очиш йўли билан мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Ҳозирда беморларнинг аҳволи яхши, мазкур марказда шифокорлар назорати остида даволанмоқда.
Шунингдек, марказ раҳбари, тиббиёт фанлар доктори Саидмурод Ибрагимов бошчилигидаги шифокорлар Оқолтин туманида ҳам бўлишди. Улар қон-томир, хирургик, таянч аъзолари касалликларидан азият чекиб келаётган ва диспансер назоратида турган 9 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларни даволаш бўйича маслаҳатлар берди.
Шундан сўнг, ижтимоий ҳимояга ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган 5 нафар беморларда қорин олд девор чурраси, сурункали тошли холецистит, гипертония касаллиги, семизлик, ўнг томонлама қийшиқ чов ёрғоқ чурраси, сурункали тошли холецистит, чап оёқ варикоз касаллиги билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказди.
Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиётларини пойтахтлик жарроҳлар гулистонлик ва оқолтинлик ҳамкасблари ҳамроҳлигида ўтказишди.
Муҳими, мазкур марказ олимлари томонидан сирдарёлик хирурглар ҳамроҳлигида ўтказилган мураккаб жарроҳлик амалиётлари маҳаллий шифокорларнинг малакасини оширишга хизмат қилди.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда вакцинация жараёнлари жадал олиб борилаётганига қарамасдан, касаллик тарқалиши камайиб қолгани йўқ. Бунга эса, юртдошларимизнинг вакцинация жараёнларига ва ўз саломатлигига бефарқлик билан қараётганликлари сабаб бўлмоқда.
Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморларнинг аксарияти ана шу бепарволикнинг қурбонига айланишгани айни ҳақиқат. Ушбу видеолавҳада уларнинг "Замон" информацион-таҳлилий дастури журналистига афсус билан билдираётган иқрорлари барчамизни сергакликка чорлаши зарур.

ССВ: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган дорихоналарга қарши қатъий чоралар кўрилади
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси шунчаки қонун бузилиши ҳолати эмас. Бу айни пайтда ҳудуд аҳолисининг тинчлиги ва оилавий хотиржамлигига ҳам таҳдиддир. Хусусан, пойтахтимизнинг баъзи ҳудудларида психотроп моддалари савдоси авж олгани бу жойларнинг кечки манзарасига салбий таъсир этмоқда. Бу ҳудудларда яшовчи ўсмир йигит-қизларнинг тарбияси, кичик ёшли болаларнинг эмин-эркин юришлари учун ҳам бу каби ноқонуний моддаларнинг тарқалишига чек қўйиш зарур.
Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 декабридан бошлаб, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган (юлдузча билан белгиланган) алоҳида дори воситаларининг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Ҳозирги кунда юртимизда 14 мингдан зиёд дорихона фаолият юритиб келаётган бўлиб, шундан 2360 таси пойтахтимизда жойлашган.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар бўлинмаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Учтепа туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний реализацияси билан боғлиқ 37 та ҳолат аниқланди. Унда жами 62 337 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.
Шундан мурожаатда кўрсатилган ҳудудларда жами 9 та дорихонада тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, ноқонуний муомаладан 2 518 дона назорат остидаги дори воситалари олинди.
Юқорида аниқланган ҳолатларда аксарият дорихоналар дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун тегишли лицензияга эга бўлмасдан ноқонуний фаолият юритган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Суриштирув натижаларига қўра, айбдорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилади.
— Мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) рецепт асосида бериладиган ҳамда электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибининг бузилиши лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади ва лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси, фармацевтика фанлари доктори, профессор Исматжон Азизов.
❗️Шу ўринда , Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186.3-моддасига мувофиқ, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини такроран бузганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилинишини эслатиб ўтамиз.
Шу боис, барча тадбиркорлардан дори воситаларининг ноқонуний айланиши ва уларнинг суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга ҳилоф равишда сақлаш ва реализация қилмасликка чақириб, аҳолининг соғлиғини сақлашни таъминлаш ҳамда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашда бирга ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаймиз.

Огоҳ бўлинг! Бир дона снюсда 20 дона сигаретда мавжуд никотин бор
Тутунсиз тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон бозорига кириб келганига унчалик ҳам кўп вақт бўлмади. Аммо бозор, мини маркетларда ушбу маҳсулотни сотиш аллақачон оммалашиб улгурди. Энг ташвишланарлиси, вояга етмаганларга сотиш тақиқланган маҳсулотни истеъмол қилиш ўсмирлар орасида кўпайиб бораётганидир.
Бунга сабаб снюслар ёшларни ўзига жалб қилувчи турли ранг ва ҳушбуй ҳидли қилиб ишлаб чиқарилаётгани ҳамда болалар ота-оналари ёнгинасида ушбу маҳсулотни истеъмол қилса ҳам тутунсиз тамаки маҳсулотини пайқаш қийинлиги ҳисобланади.
Юқоридаги махсус репортажда тутунсиз тамаки маҳсулотларини юртимизда оммалашиб бораётгани, уни инсон саломатлигига бўлган салбий таъсири ҳамда снюсларни ишлаб чиқариш ва сотишни чеклаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилган.
Юртдошлар, фарзандларимизни бундай иллатлардан асрайлик!

ССВ: Коронавирусга қарши эмланувчилар гуруҳи яна кенгайди
Республика махсус комиссиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва илмий марказлар олимлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси боғлиқ эпидемиологик вазият ҳамда ушбу инфекция билан касалланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда масъул раҳбарлар ҳисоботлари эшитилиб, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилинди.
Биринчи навбатда касаллик профилактикасига қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек, аҳоли томонидан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш каби санитария-эпидемиология талаблари назоратини олиб бориш юзасидан тегишли идораларга топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирларида аҳоли фаоллигини ошириш мақсадида, 50 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқароларни ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатлами қаторида босқичма-босқич Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан эмлаш тадбирларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, сўнгги кунларда инфекция билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлигини инобатга олиб, ҳудудларда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга йўналтирилган тиббиёт муассаларининг тайёргарлик ҳолатини таҳлил қилиш ва зарур дори воситалари захирасини шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги кунларда айрим қўшни мамлакатларда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлиги, шу жумладан мамлакатимизда ҳам ушбу инфекция билан касалланиш бироз ортганлигини инобатга олиб ҳалқимиздан шахсий масъулиятни оширган ҳолда жамоат жойларида ниқобда бўлиш ва ижтимоий масофани сақлаш каби талабларга риоя этишларини сўраб қолади.

ССВ: ЎЗБЕК-АФҒОН ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲАРАКАТЛАНИШИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига кўра, Республика махсус комиссияси Афғонистон Ислом Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганлигини инобатга олиб, ўзбек-афғон Давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатишга қарор қилди.
Шу билан бирга, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароларига туристик визалар беришни ҳамда туристик фирмалардан виза талабномаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
Бунда “Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали қуйидаги тоифадаги фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади:
📌дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига;
📌халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
📌ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси фуқароларига.
Шунингдек, “Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахслар томонидан ўтказиш пунктида фаолият юритаётган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.
Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эса тегишли ҳудудда жойлашган махсус клиникаларга даволаш учун юборилади.
Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган чет эл фуқаролари эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.
Бундан ташқари, синов тариқасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Ўзбекистон Республикасига чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келган барча шахслардан, республика ҳудудига кириб келганларидан сўнг 7-кунига қадар коронавирус инфекциясига полимераза занжирли реакция текширувини ўтказиш ва бунда тест харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тизими жорий этилади.