Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.36K photos
2.48K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари барча соҳадаги ислоҳотлар тайёрланаётган мутахассисларга боғлиқ эканини кўп таъкидлайди. Шу боис олий таълим тизимидаги дастлабки ўзгаришлар аввало, қабул қамровини ошириш, муассасаларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, профессор-ўқитувчиларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Давлат раҳбари олий таълим тизимидаги раҳбарларга барча куч ва ресурсларини 4 та устувор вазифага қаратиш бўйича кўрсатмалар берди:

1.Олий ўқув юртлари бошқарув кенгашларининг ролини ошириш ва кафедралар ваколатларини кенгайтириш;

2. Таълим бериш жараёнини бозор талабларига мослаштириб, ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш ва талабанинг ўз устида ишлаши учун муҳит ҳамда шароитни яратиш. Олий ўқув юрти талабани ўқишга қабул қилишдан аввал уларни қаерга ишга юборишини, бунинг учун иш берувчилар билан 10 йиллик шартномага эга бўлишлари керак.

3. Олий ўқув юртлари илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш.

4. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

👉🏻Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Давлат раҳбари талабалар ётоқхонаси бўйича муаммоларга тўхталиб ўтди.

Ётоқхона ўринлари сонини ошириш ҳисобига қўшимча 22 минг, ижара тўловини қоплаш орқали 60 мингдан зиёд талабаларнинг турар-жой масаласи ҳал этиб берилди ва бунга жорий йилда бюджетдан 50 миллиард сўм ажратилади.

Ҳозирда талабаларда қўшимча 149 мингта турар жойга эҳтиёж мавжуд. Ушбу муаммоли масалани тадбиркорлар билан хусусий шериклик орқали тезда ҳал қилиш мумкин.

Бўш майдони бўлган олий ўқув юртлари ўз ҳудудида, бўш майдони бўлмаганлари 1,5 километргача масофада тадбиркорларга ётоқхоналар ташкил этиш учун ер аукцион орқали ажратилади.

Олий ўқув юрти ректори, вилоят ҳокимлари тадбиркорлар билан камида 20 йил муддатга шартнома имзолайди, бинонинг 1-2-қаватини бизнес учун (кўнгилочар хизматдан ташқари) тадбиркорга бериш, юқори қаватларини арзон турар жой (хостел) ташкил этиш шартлари белгиланади. Талабаларнинг турар-жойи харажатларини 50 фоизини бюджетдан қоплаб берилади.

Бу тадбиркор учун – кафолатли мижоз, биринчи ва иккинчи қаватидаги бизнеси учун катта бозор, талаба учун – қулай ва арзон шароит, олийгоҳга эса – маблағни тежаш ва уларни таълим сифатини ошириш учун йўналтиришга катта имконият деди давлат раҳбари.

Президент вилоят ҳокимларига бир ҳафта муддатда талабаларга қулай ҳудудларда ётоқхоналар қуриш бўйича ер майдонларини белгилаб, аукционга чиқариш бўйича кўрсатма берди.

👉🏻Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Олий таълим муассасаларининг мустақил фаолиятига оид янгиликлар:

📌Академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади.

📌 Ўқув режа ва адабиётлари, фан дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини, йўналишидан келиб чиқиб, таълим шаклларини (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий) белгилашни олий ўқув юрти бошқарув кенгашининг ўзи ҳал қилади.

📌 Нуфузли хорижий нашрларда мунтазам мақолалар чиқариб келаётган, шунингдек шогирдлари илмий ишларини ўз вақтида ва сифатли ҳимоя қилган илмий раҳбарларга 5 тагача докторант ва 3 тагача мустақил изланувчи олиш ҳуқуқи берилади (ҳозирда 3 тагача докторант ва мустақил изланувчи олиши мумкин).

📌 Ҳар йили мавжуд 1,5 мингта кафедраларнинг 1 нафардан ёш олимларини хорижий нуфузли олий ўқув юртларига стажировкага юбориш йўлга қўйилади.

📌Ҳар бир кафедра қошида илмий-тадқиқот марказларини ташкил этилади, ҳар бир ректор ўқув, лаборатория ва бошқа моддий-техника воситаларига камида 1 миллиард сўмдан маблағ ажратади.

📌 Олий ўқув юртларининг камида 1 нафар проректорини чет элда ўқиган малакали мутахассислардан тайинланади.

📌 30 та олийгоҳ танлаб олиниб, келгуси йил 1 январдан молиявий мустақиллик берилади.

👉🏻Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Нодавлат олий ўқув юртларига 500 та давлат гранти ажратилади

Президент бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилди.

Бу йил 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Беш кун муддатда аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.

Бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берилди.

Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.

👉🏻Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Шавкат Мирзиёев ҳар бир олий ўқув юртларининг ўз йўналишида “илмий-инновацион марказ”и бўлиши кераклигини таъкидлади.

📌Халқаро тажрибада илмий салоҳият 70 фоиздан кам бўлса, бундай олийгоҳ нуфузли ҳисобланмайди. Афсуски, биздаги бирорта олий ўқув юртларида ушбу кўрсаткич 60 фоизга ҳам етмайди. Республика бўйича 24 та олийгоҳнинг илмий салоҳияти 25 фоизга ҳам бормайди, 19 тасида бирорта профессор ва фан доктори мавжуд эмас. Сўнгги 30 йилда атиги 45 та олий ўқув юртларининг 208 нафар профессор-ўқитувчилари хорижда илмий даража олган. Олий ўқув юртларилар илмий салоҳиятини ошириш учун республика бўйича йилига 2,5 мингта ҳимоя бўлганда ҳам 70 фоиз кўрсаткичга 2030 йилда эришиш мумкин, мана биздаги ҳолат, деди давлат раҳбари.

Шунинг учун келгуси йилдан олий ўқув юртлари учун докторантурага ажратилаётган квоталар сони 2 бараварга, кейинги йиллардан ҳар йили 50 фоизга ошириб борилади.

👉🏻Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Тармоқлар билан ишламайдиган кафедралар ёпилади

Бугунги видеоселектор йиғилишида олий ўқув юртларидаги 1,5 мингта кафедранинг тармоқ корхоналари билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Бунда, ҳамкорликнинг шакллари, кафедра ва корхонанинг ўзаро мажбуриятлари, яъни амалиётдаги қандай муаммолар илм орқали ҳал қилиниши аниқ белгиланади.

Президентимиз вилоят ҳокимлари тармоқ раҳбарлари билан бирга, кафедра ўқитувчиларининг корхоналарда амалий тадқиқотлар ўтказишига шароит яратиб бериши кераклигини қайд этди.

Йиғилишда тармоқ корхоналари билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйган кафедралар ҳақида ҳам айтилди. Мисол учун, Тошкент кимё-технология институтининг Силикат материаллар, нодир металлар кимёвий технологияси кафедраси «Фотон» корхонаси билан, Тошкент фармацевтика институтининг Фармацевтик кимё кафедраси «Темур мед фарм» корхонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

ЎзА.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#Соғлиқни_cақлаш_вазирлиги

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида тизимга малакали ва энг муносиб кадрларни очиқ мустақил танлов орқали танлаб олиш борасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Унга кўра, эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларда мавжуд вакант лавозимларга ишга қабул қилиш Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали амалга оширилади.

▶️ Сизда вазирлик ва унинг тизимидаги вакант лавозимларга очиқлик ва тенглик тамойили асосидаги танловлар орқали ишга кириш имконияти мавжуд.

Танловлар порталнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади:
Telegram| Instagram | Facebook | Twitter
Тошкент давлат стоматология институти Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси билан ҳамкорликни бошлади

Тошкент давлат стоматология институти таълим ва фан соҳасида жаҳон талабларига мос равишда юқори малакали ва рақобатбардош тиббиёт кадрларини тайёрлаш мақсадида бир қатор муҳим қадамларни қўйди.

Институтда хусусан, таълим жараёнини халқаро олий таълим муассасалари билан интеграциялаш имконини берадиган кредит-модулли ўқитиш тизими амалга оширилмоқда.

Маърузалар ва семинарлар ўтказиш учун институтнинг ихтисослашган бўлимлари ўқитувчилари сифатида 25 дан ортиқ хорижий мутахассислар жалб қилинган.

Ушбу йўналишда институтга Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси делегацияси ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан мақсад ҳамкорликни янада ривожлантириш, институтда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан амалиётда танишишдир.

Мулоқот мобайнида Соғлиқни сақлашда кадрларни тайёрлаш, инновацион ва илғор тажриба алмашиниш, шунингдек, илмий-тадқиқот масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясининг биринчи проректори, профессор М.Эциркепов раҳбарлигидаги делегация томонидан стоматология ва фармация йўналишидаги ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш, илмий ва клиник ишлар, магистратура ва докторантура фаолиятига боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Ўзаро ҳамкорликни келгусида ҳам давом эттириш, алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга келишиб олинди.

Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Автомобиль кондиционеридан фойдаланиш безарарми?

✍️ Шифокор Фаррух Ўрмонов:

🚘 Машина кондиционеридан нотўғри фойдаланиш нафас йўлларининг касалликларига олиб келиши мумкин.

Кондиционернинг салбий таъсиридан сақланишга ёрдам берадиган тавсиялар:

🔹 автоулов кондиционерининг совитиш даражаси аста-секин ошириб борилиши лозим. Ҳароратнинг кескин совиши касалланиш эҳтимолини сезиларли даражада оширади.

🔹 Кондиционер фильтрларини алмаштириб туриш керак, чунки ушбу фильтрда хавфли бактериялар, моғор ва чанг пайдо бўлиши мумкин ва сиз кондиционерни ёққанингизда микробларнинг барчаси ҳавога отилиб чиқади ва сиз ундан нафас оласиз.

🔹 Кондиционер ҳавони қуритади ва шунга кўра, қуруқ ҳаво тананинг шиллиқ қаватини қуритади. Бунинг олдини олиш учун ташқаридан ҳаво қабул қилиш мосламасини ёпиб қўймаслигингиз керак.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча кунлик касалланишлар сони ҳам, даволанаётган беморлар сони ҳам яна ошди, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 16 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104834 (+371) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌8 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌21 нафари Жиззах вилоятида,
📌10 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌40 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌27 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌39 нафари Тошкент вилоятида,
📌170 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 16 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 19 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 34 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 46 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 100623 (+295) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 713 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3498 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
«Янги Андижон» шаҳарчаси қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев для ознакомления с проводимыми в регионах преобразованиями и жизнью населения отбыл в Андижанскую область.
В ходе двухдневной рабочей поездки планируется посещение текстильных, агропромышленных и сельскохозяйственных предприятий, ознакомление с созидательной работой.
Один из важных пунктов программы поездки - закладка первого камня города «Новый Андижан».

#Mirziyoyev #safar #Andijon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёнида 2,7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️16 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 44513 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 20607 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 12867 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 11039 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2739571 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1644371 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1015786 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 79414 нафарни ташкил қилди.

📊16 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (7675 доза),
📌Наманган вилояти (4764 доза),
📌Самарқанд вилояти (4676 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 325333 доза,
📌Наманган вилоятида 317337 доза,
📌Андижон вилоятида 315477
дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
⚡️#Андижон_вилояти #Соғлиқни_сақлаш_бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

▶️ Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида:

— Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллиштириш бўйича биринчи ўринбосари;

— Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари;

— Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари.

▶️ Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида:

— Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Хонобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Асака тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Бўстон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Избоскан тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Марҳамат тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Олтинкўл тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Улуғнор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Хўжаобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 17 июндан 26 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️#Сурхондарё_вилояти #Соғлиқни_сақлаш_бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

▶️ Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида:

— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари;

— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари;

— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари.

▶️ Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида:

— Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Бандихон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Бойсун тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Денов тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Музработ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Олтинсой тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Термиз тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Узун тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Шеробод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Шўрчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қизириқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 17 июндан 26 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ҳиқичоқ нима сабабдан келиб чиқади, соғлиқ учун хавфлими?

🔸Ҳиқичоқ - диафрагманинг спазматик қисқариши. Ҳиқичоқ тутганда уни тўхтатиш учун қоғозли пакетни олиб, унинг ичида бир муддат нафас олиб туриш керак. Шунда қондаги карбонат ангидрид даражаси ошади ва бу эса диафрагма спазми (тортилиш)ни камайтиради.

🗣Нафасни ушлаб туриш ҳам ҳиқичоқни тўхтатишга ёрдам беради.

🔹Узоқ муддатли (2 кундан ортиқ) ва қийин даволонувчи (бир ойдан ортиқ) ҳиқичоқлар асаб тизими (қон томир, мия шикастланиши, ўсма), психика (стресс), нафас олиш йўллари (пневмония, астма) ) ёки ошқозон-ичак тракти касалликларидан дарак беради.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни юқтирганлар сони 177 миллион нафардан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈176 миллион 303 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 820 мингдан зиёд киши вафот этган (16.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:31 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 307 223 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 212 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈177 миллион 040 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 832 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,151 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,633 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (17,452 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,638 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,342 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 11 180, Ҳиндистонда 62 224, Бразилияда 39 846, Францияда 1 867, Туркияда эса 5 955 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 444 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса в мире заразилось более 177 млн человек

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 176 млн 303 тысячи,
📉из них более 3 млн 820 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:31 по центральноевропейскому времени 16 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 307 223 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️8 212 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 17 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 177 млн 040 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 832 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,151 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 29,633 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 17,452 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,638 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,342 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 11 180, Индии — 62 224, Бразилии — 39 846, Франции — 1 867 и Турции — 5 955 новых случаев заболевания.
💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 444 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Боймиров Элдор Эркинович вазирликнинг Тиббий суғурта тизимини жорий қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.

Э. Боймиров ўз фаолиятини 2001 йилда Қашқадарё вилояти Молия бошқармаси Даромадларни режалаштириш ва иқтисодий таҳлил қилиш бўлимида иқтисодчиси вазифасидан бошлаган.

У бир неча йиллар давомида Молия вазирлиги Ғазначилиги Амалиёт бошқармаси Молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш бўлими инспектори, бўлим бошлиғи ўринбосари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия-иқтисодиёт бошқармаси Йиғма-режалаштириш бўлими бошлиғи, Инновацион ривожланиш вазирлиги Молия-иқтисод бўлими бошлиғи каби вазифаларда ишлаган.

Э. Боймиров тайинловдан олдин Инновацион ривожланиш вазирлиги Молия-иқтисод секторига инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармасида бош мутахассис сифатида ишлаб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари Избоскан туманидаги Урганжи маҳалласидаги хонадонда бўлди. Хонадон эгасининг онаси Санобар ая Ўринбоева Президентимизни дуо қилди.

Глава государства побывал в одном из домов махалли Урганжи Избасканского района. Мать хозяина Санобар-ая Уринбоева благословила Президента.

Facebook|Instagram|Twitter
Кондиционердан қандай фойдаланиш керак?

Бугунги кунда кондиционерлар билан жиҳозланмаган ишхона (офис) ёки уйни учратиш қийин. У ёз жазирамасида кишини беҳолликдан, иссиқ ҳарорат туфайли юзага келадиган турли бош оғриқларидан асрайди. Бир карашда роҳатижон кондиционер йилнинг иссиқ фаслида жуда аҳамиятли бўлиб кўринади. Лекин унинг саломатликка зарарли хусусиятлари ҳақида шифокорлар турли фикрлар билдириб келишади. Кондиционер зарарини камайтириш учун ундан тўғри фойдаланиш кераклигини соҳа олимлари қайта-қайта таъкидлашмокда. Тиббиёт фанлари номзоди Эъзозбек Ризаев бу ҳақда маълумот беради.

— Аслида ёзги шамоллашларга кўпинча одамнинг ўзи сабабчи бўлади. Масалан, ташқарида иссиқ ҳавода терлаб, сўнг муздек, кондиционерли хонага кириб оламиз. Илиқ сувда ювиниб чиққач елвизакли хонада ўтирамиз, ухлаймиз. Кондиционердан чиқаётган совуқ ҳаво оқими тананинг яллиғланишига сабаб бўлади.

Бутун тана аъзолари оғрийди, ҳатто бош оғриғидан бемор бошини қимирлатолмай қолади. Кондиционер совуғи бош соҳасини зарарласа, менингиал симптомлар келиб чиқиши ҳам мумкин.

Кондицонерни тана ҳароратига мос совукликка қўйса бўлади. Масалан, совуқ ҳавонинг инсон учун меъёрий ҳолати 18 даража ҳисобланади. Агар ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлса, бу ҳароратини озгина тушириш мумкин.

Шунингдек, имкон қадар иш столи кондиционердан узоқроқда бўлиши керак. Ундан чиқаётган совуқлик оқимини тепага ёки пастга йуналтириб қўйинг, тўғридан-тўғри танага урмаслиги керак.

Кондиционер яқинида ўтирган одамнинг томоғи қуруқшайди, кўзи ёшланиши, оғзида темир таъмини туйиши мумкин. Агар кондиционер учун тўғри жой танлаб ўрнатилса ва ундан чиқаётган ҳарорат даражаси меъёрида бўлса, ҳеч ким касалланмайди.

Кондиционердан фойдаланаётганлар яна бир нарсага эътибор беришлари лозимки, иссиқ кунларида кўча билан уй ичидаги ҳароратнинг фарқи 4-5 даражадан ошмаслиги керак.

Кондиционердан мунтазам фойдаланадиган уй бекалари ва офис ходимлари қуйидагиларни билиб олишлари керак. Кондицонер ҳаво фильтрлари бир йилда камида 2 маротаба тозаланиши керак. Кондиционер фени ўзидан хонадаги ҳавони айлантириши натижасида ҳаво таркибида бўлган барча чанглар ва касаллик тарқатувчи микроблар фильтрда қолиб кетади ва ҳаво тозаланади. Агарда фильтрлар ўз вақтида тозаланмаса фильтрлар тўлади ва хаво тозаланиш ўрнига ифлосланади ва ўткир вирусли ва ўткир респиратор касалликларнинг сабабчиси бўлади. Доимо совуқ ҳаво оқимини ҳис этиш иммунитет пасайишига олиб келади. Бунинг натижасида киши тез-тез шамоллайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi