Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.22K photos
2.41K videos
46 files
10K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

Унда давлат раҳбари соҳада 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини қайд этди:

📌Биринчиси – тиббиётнинг бирламчи бўғинини касалликларни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.

📌Иккинчиси – ихтисослаштирилган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.

📌Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

📌Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

📌Бешинчиси – тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

Йиғилишда қайд этилганидек, шу йил 1 июлдан бошлаб сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш бўйича янги тизим жорий этилади.

Биринчи босқичда Сирдарё вилоятида оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали, эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган юрак ва қон-томир касалликларини даволаш учун аҳоли дори воситалари билан бепул таъминланади.

Тегишли масъулларга бир ой муддатда бирламчи бўғинда даволаш бепул тиббий хизматлар пакетини амалиётга киритиш топшириғини берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

Унда Гулистон шаҳридаги 1 та поликлиника тажриба тариқасида хусусий шерикликка берилиши маълум қилинди.

Яна бир янгилик шуки, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклиги бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилади ва улар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизовга бевосита бўйсунади.

❗️1 ноябргача Тошкент шаҳридаги барча поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштиришга кўрсатма берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

Президент барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта IТ оператор-ҳамшира лавозими жорий этилишини маълум қилди. Жорий йил 1 августга қадар электрон ордер тизими ишга туширилиб, барча ҳудудлар ва ихтисослашган марказларнинг уланиши таъминланади.

Шунингдек, йиғилишда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Иноятов, вазир ўринбосарлари А.Азизов, У.Сабиров, Э.Баситханова ва бошқалар ўз йўналишлари бўйича ҳисобот ва таклифларини билдирдилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Касалликларни бирламчи бўғинда даволаш, профилактикани кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Рақамлаштиришни кенгайтириб, қоғозбозлик ва коррупцияни кескин қисқартириш, электрон ордер тизимини ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.
Тиббий таълимни ривожлантириш, шифокорлар малакасини ошириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по повышению эффективности реформ в здравоохранении.
Отмечена важность усиления системы лечения и профилактики заболеваний в первичном звене.
Даны поручения по углублению цифровизации, резкому сокращению бюрократии и коррупции, запуску электронной системы выдачи ордеров.
Затронуты также вопросы развития медицинского образования, повышения квалификации врачей.

#Mirziyoyev #videoselektor #sogliqnisaqlash #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Кеча юртимизнинг 12 та ҳудудида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 18 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97280 (+212) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌29 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌37 нафари Тошкент вилоятида,
📌113 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 12 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 31 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 177 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92840 (+258) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 674 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3766 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ЯНА 500 МИНГ ДОЗА ZF-UZ-VAC2001 ВАКЦИНАСИ КЕЛТИРИЛДИ

Бугун 3-босқич синовлари мамлакатимизда ўтказилган, ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 500 минг дозаси юртимизга олиб келинди.

Кеча ушбу вакцинадан 1 миллион доза келтирилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган ZF-UZ-VAC2001 миқдори 3 миллион дозага етган эди.

Эслатиб ўтакмиз, 1 апрелдан 18 майгача бўлган муддатда мамлакатимизда жами 1 412 312 доза вакцинадан фойдаланилди.

Улардан 1-босқичда эмланганлар 1125995 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 286317 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда эмлаш кўрсаткичи 100 минг дозадан ошган вилоятлар 7 та бўлди

❗️18 майда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 65551 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15894 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 49657 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 1412312 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1125995 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 286317 нафарни ташкил қилди.

📊18 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (11702 доза),
📌Фарғона вилояти (9729 доза),
📌Наманган вилояти (8148 доза) банд қилди.


🔺Коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
📌Фарғона вилоятида 191014 доза,
📌Андижон вилоятида 177190 доза,
📌Наманган вилоятида 154771 доза,
📌Самарқанд вилоятида 138227 доза
📌Тошкент шаҳрида 102849 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 101526 доза,
📌Сурхондарё вилоятида 100406 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
❗️Дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 508 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈163 миллион 312 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 386 мингдан зиёд киши вафот этган (18.05.2021 йил Европа вақти билан соат 16:08 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 515 104 янги ҳолати аниқланди.
⚫️11 014 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈164 миллион 234 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 404 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,623 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (25,228 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (15,627 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,785 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,127 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 17 984, Ҳиндистонда 263 533, Бразилияда 40 941, Францияда 2 970, Туркияда эса 10 174 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 508 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В мире введено более 1 млрд 508 млн доз вакцин против коронавируса

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 163 млн 312 тысяч,
📉из них более 3 млн 386 тысяч человек умерло (по состоянию на 16:08 по центральноевропейскому времени 18 мая 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 515 104 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️11 014 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 19 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 164 млн 234 тысячи человек,
📉из них более 3 млн 404 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,623 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 25,228 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 15,627 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,785 млн),
🇹🇷:на пятом — Турция (5,127 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 17 984, Индии — 263 533, Бразилии — 40 941, Франции — 2 970 и Турции — 10 174 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 1 млрд 508 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Сардобада янги қишлоқ оилавий поликлиникаси фойдаланишга топширилди

Сардоба туманининг "Юртдош" ва "Дўстлик" маҳалласи аҳолисига хизмат кўрсатувчи 22-сон оилавий поликлиника Сардоба сув омборида содир бўлган техноген оқибати туфайли бутунлай вайрон бўлиб, фойдаланиб бўлмайдиган аҳволга келиб қолганди.

8407 нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи мазкур муассасани қайта қуриш ва фойдаланишга топшириш учун давлат бюджетидан 2 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Сардобалик тиббиёт ходимлари энди янги, барча шароитларга эга бўлган тиббиёт муассасада фаолият кўрсатишади.

Мазкур муассасани очилишига бағишланган тадбирда жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирок этди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Айрим давлатларда вакцина олганларга ниқобсиз юриш ва ижтимоий масофани сақламасликка рухсат берилаётган экан. Бу қанчалик тўғри?

ССВ Матбуот хизмати
нинг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Вакцинация жараёнларига аҳолининг 60-70 фоизи қамраб олиниши таъминланса, оммавий иммунитет ҳосил қилиниши тўғрисида кўп бора таъкидлаймиз. Оммавий иммунитетнинг ҳосил қилиниши коронавирус инфекциясини назорат қилиш ва енгиб чиқишда эришилган катта ютуқдир.

Вакцинациянинг тўлиқ босқичларини олган инсон организмида коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи иммун ҳужайралари ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужайралар қанча муддат ҳимоя қилиши борасида тўлиқ маълумот бўлмаса-да, бу ҳужайралар титри юқори бўлган даврда инсонга коронавирус инфекцияси юқмайди.

Албатта, бундай ҳолатда вакцинация тўлиқ босқичларини олган ва иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонларгина ниқобсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин.

Баъзи давлатларда вакцинация олганларга ниқобсиз юриш ва ижтимоий масофани сақламасликка рухсат берилиши, шу давлатлар аҳолиси орасида эмланганлар салмоғи 50 фоиз ва ундан ҳам кўпроқ бўлганлиги ҳамда аҳоли орасида оммавий иммунитет ҳосил қилинишига асос мавжудлиги боис бўлиши мумкин. Лекин бундай давлатлар жуда ҳам саноқли.

Шуни унутмаслик керакки, ўтаётган пандемия даври тиббий ниқоблар ва ўзаро масофа сақлашнинг самарасини исботлаб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi