Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.1K subscribers
6.14K photos
2.38K videos
46 files
9.94K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
LIVE.

9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирларни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/1418718425154669

https://www.youtube.com/watch?v=MKupdXOhN9w

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ССВ: Нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун берилган ҳуқуқ муддати узайтирилди

Тегишли ташкилотлар таклифини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси қарорига кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотларига шошилинч профилактика ва эпидемияга қарши чоралар кўрилишини талаб қилувчи юқумли касалликлар қаторига киритилган коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқи, истисно тариқасида, 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

📌Шуни унутмаслик керакки, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга хизмат кўрсатиш, коронавирус инфекциясига ПЗР ва экспресс-тест текширувлари ўтказиш фақатгина Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тегишли талаблар асосида амалга оширилади.

📌Нодавлат тиббиёт ташкилотларига Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари билан тузадиган шартномаларига мувофиқ, даволаш ишларини амалга ошириш ва санитария қоидаларига риоя қилиш ҳамда тегишли ҳисоботларни мунтазам топшириб бориш вазифаси юклатилди.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган шахсларни даволаш ишларини www.bemor.ssv.uz дастурида олиб бориш мажбурияти асосида амалга ошириш белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ Юртимизда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3800 нафардан ошди

🔺2021 йил 9 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 94759 (+362) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌46 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌10 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌54 нафари Тошкент вилоятида,
📌200 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Навоий вилоятида 7 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 57 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 161 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90292 (+239) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3805 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
1-доза вакциналарини олганларда кузатилган ножўя таъсирлар 2-босқичда ҳам кузатилиши мумкинми?

ССВ Матбуот хизмати
нинг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Вакцинадан сўнгги ножўя таъсирлар агарда 1-босқич эмлашда кузатилган бўлса, яъни уларда эмланишдан кейин уч кун ичида тана хароратининг 38° даражагача кўтарилиши, вакцина олган жойда қизариш, салгина оғриқ ёки бўртиб туришлар, баъзида енгил 2-3 кунда ўтиб кетувчи шамоллаш аломатлари, мушакларда ёки бўғимларда 1-2 кунлик оғриқлар кузатилган бўлса, бу ҳолатлар 2-босқичдан кейин айнан шу одамларда кузатилиши ҳам, кузатилмаслиги ҳам мумкин.

Сабаби, вакцинадан кейинги вақтинчалик реакциялар инсон организмининг индивидуал мослашувчанлигидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Коронавирус инфекцияси ҳаво-томчи йўли билан юқишини билганимиз учун ниқоб тақамиз, вирус кўзлар орқали ҳам организмга ўтиши мумкинми?

ССВ Матбуот хизмати
нинг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Коронавирус инфекцияси ҳаво-томчи йўли билан тарқалса ҳам, ҳавога чиққан вирус ёпиқ хоналарда турли хил сатҳларда маълум муддат сақланиб қолиши мумкин.

Сатҳларга қўл билан тегиш қўлларга инфекция ўтишини келтириб чиқаради. Қўлларни совунлаб ювмасдан ёки антисептиклар билан ишлов бермасдан кўзларга теккизилса, албатта, кўз шиллиқ қавати орқали организмга инфекция тушиши мумкин.

Касалликнинг симптомларсиз ёки енгил даражада ўтказаётган беморлар билан қўл ушлаб кўришиш ҳам қўлларга коронавирус инфекцияси ўтишига олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бронхиал астма билан оғриган беморларда коронавирус енгил ўтадими?

ССВ Матбуот хизматининг
ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Сурункали касаллик ҳисобланган бронхиал астмага чалинган беморларда коронавирус кузатилмаслиги ёки енгил даражада кечиши тўғрисида илмий маълумотлар мавжуд, бу амалиётда ҳам кузатилмоқда. Бундай беморлар доимий тарзда қабул қилиб турадиган дорилари уларни вирус юқишида ҳимоя қилиб туриши исботланган.

Лекин бу беморлар касалликнинг баъзи босқичларида, таблетка кўринишида глюкокортикостероидлар қабул қилишлари керак бўлган даврларда коронавирус инфекцияси билан касалланишлари оғир даражада ўтишини келтириб чиқариши мумкин.

Шу боис, бундай беморлар касалликнинг оғир ҳолатларидан ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши ўз вақтида эмланганлари маъқул.

Эмлашдан олдин бу беморларда кузатиладиган аллергик статусни тўлиқ ўрганиб чиқиш ҳамда улар касалликни тинч даврида эмланишлари керак.

Аллергик статусда, асосан, вакцина таркибидаги воситаларга нисбатан аллергияси бор ёки йўқлигини билиши жуда муҳим ҳисобланади. Бу, ўз ўрнида, анафилактик реакция келиб чиқишининг олдини олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Ҳиндистонда бир сутка давомида 403 мингдан ортиқ касалланиш аниқланиб, жами 242 минг нафардан ортиқ киши вафот этди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈157 миллион 289 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 277 мингдан зиёд киши вафот этган (09.05.2021 йил Европа вақти билан соат 16:43 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 786 943 янги ҳолати аниқланди.
⚫️12 994 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (10.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈158 миллион 337 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 293 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,300 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (22,296 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (15,082 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,676 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,016 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 43 193 (шунингдек, ушбу давлатда жами 575 322 нафар киши вафот этган), Ҳиндистонда 403 738 (жами 242 362 нафар киши вафот этган), Бразилияда 78 886 (жами 419 114 киши вафот этган), Францияда 20 745, Туркияда эса 18 052 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В Индии за сутки выявлено более 403 тысяч случаев заражения COVID-19 и общее количество случаев смерти от коронавируса превысило 242 тысяч

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 157 млн 289 тысяч,
📉из них более 3 млн 277 тысяч человек умерло (по состоянию на 16:43 по центральноевропейскому времени 9 мая 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 786 943 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️ 12 994 больной умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:20 часов по ташкентскому времени 10 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 158 млн 337 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 293 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,300 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 22,296 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 15,082 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,676 млн),
🇹🇷:на пятом — Турция (5,016 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 43 193 (от коронавируса умерло всего 575 322 человек), Индии — 403 738 (умерло всего 242 362 человека), Бразилии — 78 886 (умерло всего 419 114 человека), Франции — 20 745 и Турции — 18 052 новых случаев заболевания.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Махмудов Аъзамжон Талатович вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.

У Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2010 йилдаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига биноан А.Махмудовга соғликни сақлаш йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси тайинланган.

У 2016 йилда урология йўналишида тиббиёт фанлари докторлик диссертация ишини инглиз тилида муваффақиятли ҳимоя қилган, шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясининг бош илмий котиби, кейинчалик ушбу олий ўқув юртининг урология кафедрасида доцент лавозимларида ишлаган.

Фаолияти давомида 2018 йилда Корея Республикасининг Бунданг Чесенг госпиталида урология йўналишида, 2014 ва 2019 йилларда Германиянинг Гиссен ва Марбург университети клиникасида урология ва андрология йўналишларида малака оширган.

36 ёшли тиббиёт фанлари доктори тайинловдан аввал Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази илмий котиби лавозимида фаолият олиб борган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

Қарорнинг тўлиқ матни: http://uza.uz/posts/265908

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кеча эмлаш ишларида 50 минг доза вакцинадан фойдаланилди

❗️10 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 50581 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17020 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 33561 нафарни ташкил қилди
.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1173978 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1057094 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 116884 нафарни ташкил қилди.


📊10 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (8773 доза),
📌Андижон вилояти (7651 доза),
📌Наманган вилояти (7571 доза) банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
📌Фарғона вилоятида 147 963 доза,
📌Андижон вилоятида 147 827 доза,
📌Наманган вилоятида 130 420 доза,
📌Самарқанд вилоятида 109 186 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
❗️ Юртимизда коронавирусдан касалланишлар сони 95 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 10 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95072 (+313) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌8 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌29 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌14 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌29 нафари Тошкент вилоятида,
📌187 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 16 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 129 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 57 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 115 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90664 (+372) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 664 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3744 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 677 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈157 миллион 973 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 288 мингдан зиёд киши вафот этган (10.05.2021 йил Европа вақти билан соат 17:15 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 677 545 янги ҳолати аниқланди.
⚫️11 061 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (11.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈158 миллион 955 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 303 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,334 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (22,662 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (15,145 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,685 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,031 миллиондан ортиқ).
🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 34 155, Ҳиндистонда 366 161, Бразилияда 63 430, Францияда 9 128, Туркияда эса 15 191 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉Жорий йилнинг 9 май ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 206 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 677 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 157 млн 973 тысяч,
📉из них более 3 млн 288 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:15 по центральноевропейскому времени 10 мая 2021 года).
🔴За последние сутки в мире выявлено 677 545 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️11 061 больной умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 11 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 158 млн 955 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 303 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,334 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 22,662 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 15,145 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,685 млн),
🇹🇷:на пятом — Турция (5,031 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 34 155, Индии — 366 161, Бразилии — 63 430, Франции — 9 128 и Турции — 15 191 новых случаев заболевания.

💉По состоянию на 9 мая нынешнего года в мире введено более 1 млрд 206 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ҳид билиш нега йўқолади?

🔰 Ҳид билиш қобилиятининг пасайиб бориши ёки буткул йўқолишининг бир қанча сабаблари бор. Улардан энг кўп учрайдигани ўткир ёки сурункали тумов касаллигидир.

➡️ Грипп, аллергик касалликлар, вирусли инфекциялар хам бу ҳолатни келтириб чиқариши мумкин. Аксарият ҳолатларда бу қўрқинчли ҳисобланмайди. Касаллик тўлиқ даво курсларидан сўнг, секин-асталик билан ўтиб кетади.

📍Айрим касалликлар (нерв системаси касалликлари, қандли диабет)да бу ҳолат тўғридан-тўғри юзага келиши ҳам мумкин. Бундай пайтларда айрим беморлар шифокор маслаҳатисиз томир торайтирувчи томчилардан ҳам фойдаланишади. Улардан узоқ вақт давомида кўп миқдорда фойдаланиб бўлмайди.

Энг яхшиси, ЛОР шифокорга мурожаат қилинг.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Тошпўлатов Фаррух Бахтиёрович Тошкент тиббиёт академияси молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

У Тошкент молия институтини тамомлаб, Тошкент тиббиёт академияси Ҳисоб бўлимининг 1-даражали ҳисобчиси бўлиб ишлаган. Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология марказида Молия бўлими бошлиғи (бош бухгалтер) лавозимида фаолият юритган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби тингловчиси бўлган. Ҳозирда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг мустақил изланувчиси ҳисобланади.

Фаррух Тошпўлатов тайинловдан аввал Тошкент тиббиёт академиясининг Режа-молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Ўз вазифасига совуққонлик билан қараган тиббиёт ходимлари вазифасидан озод этилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар 1-сон туғруқ комплексига ҳомиладор аёлини олиб келган турмуш ўртоғи томонидан суратга олинган видеоматериал пайдо бўлди. Унда айтилишича, ҳомиласи етилиб, туғруқ оғриқлари бошланган бўлса-да, аёлни ушбу тиббиёт муассасасига қабул қилишмаган ҳамда унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

Мазкур масала юзасидан соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев туғруққа ихтисослашган шаҳар ва республика тиббиёт муассасалари бош врачлари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказди. Унда соғлиқни сақлаш тизимининг халқимиз олдидаги обрўйига путур етказиши мумкин бўлган бундай салбий ҳолатлар кескин танқид қилиниб, бошқа уни такрорланмаслиги бўйича қатъий огоҳлантиришлар берилди, вазиятга ойдинлик киритилиб, айбдорларга тегишлича чоралар кўрилиши таъкидланди.

Вазият Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинди. Ҳомиладор аёл О.С. 2000 йилда туғилган бўлиб, Самарқанд вилояти, Иштихон туманида доимий рўйхатда туриб, ҳозирда Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилади.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ушбу воқеа тарқалган хабарларда айтилганидек, 5 май куни эмас, шу йилнинг 29 апрель куни содир бўлган. Шу куни соат 04:25 да аёлни турмуш ўртоғи Х.М. туғруқ оғриқларидан шикоят қилгани учун Тошкент шаҳар 1-сон туғруқ комплексига олиб келган. Навбатчи шифокор аёлни кўрикдан ўтказиб, “Ҳомиладорлик 1, 41-хафта. Туғруқнинг 1-даври латент фазаси” ташхисини қўйган.
Аммо аёлнинг алмашув варақасида Янгийўл тумани 69-сон қишлоқ шифокорлик пунктида рўйхатда турганини инобатга олиб, дислокация бўйича Янгийўл тумани туғруқ комплексига ёки Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникасидаги туғруқ бўлимига бориш тавсия қилинган.

Шу куни соат 5:40 лар атрофида ҳомиладор аёл турмуш ўртоғи томонидан чақирилган тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси туғруқ бўлимига олиб борилган ва у ерда “Ҳомиладорлик 1, 41 хафта. Туғруқнинг 1-даври” ташхиси билан қабул қилинган. 2021 йил 29 апрель куни соат 7:40 да оғирлиги 3700 гр бўлган қиз дунёга келган. Туғруқдан кейинги давр асоратсиз ўтган. Шу йилнинг 3 май куни аёл фарзанди билан аҳволи қониқарли ҳолатда уйига жавоб берилган.

Ушбу вазият юзасидан ўзи масъул бўлган йўналишда шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўрмагани учун Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари Р.Ҳаитбаева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Тиббиёт муассасасида ушбу қўпол ҳолатга йўл қўйилгани учун ушбу туғруқ комплекси бош шифокори Р. Алимжанова ҳам эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Шунингдек, ўз ишига совуққонлик билан қарагани ва ҳомиладор аёлга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатмагани учун қатор тиббиёт ходимларига ҳам тегишли чоралар кўрилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
«Имконият кутиб ўтирмасдан, уни излаш керак. Замон билан тенглашиб ишлаш керак», — Асаджон Ходжаев

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Асаджон Ходжаев давлат органлари ва ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

👉 Батафсил

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча эмлаш ишларида 62 минг дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

❗️11 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 62262 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 21524 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 40738 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1236240 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1078618 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 157622 нафарни ташкил қилди.

📊11 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (13754 доза),
📌Андижон вилояти (8196 доза),
📌Самарқанд вилояти (7435 доза)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
📌Фарғона вилоятида 161717 доза,
📌Андижон вилоятида 156023 доза,
📌Наманган вилоятида 135952 доза,
📌Самарқанд вилоятида 116621 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
❗️ Кеча юртимизда 395 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 11 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95467 (+395) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌8 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌72 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌60 нафари Тошкент вилоятида,
📌216 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 78 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 13 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 48 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 141 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90976 (+312) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 666 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3825 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi