Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37K subscribers
6.17K photos
2.4K videos
46 files
9.98K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ЭСНАШ ИНСУЛЬТ ХАСТАЛИГИГА ХОСМИ?

Тез-тез ва асоссиз эснаш инсульт касаллигининг оқибати бўлиши мумкин. Шунингдек, дори-дармонлардан нотўғри фойдаланиш ҳам асоссиз эснашни келтириб чиқаради. ССВ матбуот хизматининг шу мавзудаги саволларига тиббиёт фанлари доктори Бахтиёр Ғофуров жавоб беради.


— Эснаш инсульт хасталигига хосми?

— Эснаш юрак хасталикларига ҳам хос бўлиб, хусусан, гипотензия ва юрак ритмининг секинлашиши танада кислород етишмаслигига олиб келади ва бу вақтда бемор кўп эснайди. Бироқ мутахассислар бунга қўшимча равишда юрак қон-томир тизими хасталикларининг бошқа аломатлари кузатилмаса, ташвишланишга ҳожат йўқлигини айтишади.

Ўзи аслида юрак касалликларида эснашни дайди нервнинг стимуляцияси чақиради. У эса бош мияни юрак ва ошқозон ичак йўллари билан боғлайди. Бундай вақтда кўпинча беморнинг қон босими тушиб кетади ва бунинг натижасида инсон кўп эснайди.

Шунингдек, эснаш хавфли касалликлар сирасига кирувчи инсульт ўтказган инсонларга ҳам хос бўлиб, у орқали бош мия ва тана ҳарорати бошқарилади, яъни хуруж пайтида одам танаси қизийди.

Бундан ташқари, эснаш инсультдан аввал ҳам кучайиши мумкин. Шу боис, кўп эснаганда ва юзнинг чўзилиб қолиши, оғизнинг бир томонида табассум бўлиши, қўлни кўтаришнинг қийинлашиши ва буткул имконсизлиги, нутқ бузилиши кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур.

— Эснаш яна қандай касалликларнинг аломати бўлиши мумкин?

— Бош мия ўзагининг зарарланиши халқум, чайнаш ва мимик мускуллар ишига салбий таъсир этади. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан турли рефлексларнинг бузилиши ва эснашга олиб келади. Бундан ташқари, бош мия ўсмаларида ҳам одам жисмоний жиҳатдан чарчайди ва бунинг оқибатида беморда кўп эснаш кузатилади.

Ҳатто, баъзан жигар фаолиятининг бузилишида ҳам бемор кўп эснаши мумкин. Яъни, жигар хасталикларида организмда гормонал мувозанат бузилиб, бу кўп ҳолларда эснашга сабаб бўлади.

Шунингдек, кам учраса-да, мазкур ҳолатга эпилепсия белгиси сифатида ҳам қаралади. Бундай вақтда эснашни бош миянинг чакка қисмларининг ҳаддан ортиқ зўриқиши келтириб чиқаради.

Баъзида кўп эснаш турли дори воситаларини ножўя таъсири сифатида ҳам кузатилади. Улар асосан антигестамин дори воситалари, қон босими ҳамда оғриқ қолдирувчи препаратлар бўлиши мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ҳар бир инсон ўзида кузатилаётган ўзгаришларга эътиборли бўлиши, агар бу ҳол саломатлигига таъсир этаётганини билса, албатта, шифокорга мурожаат қилиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморларга вакцина қилинадими?

ССВ Матбуот хизмати
нинг ушбу саволига вазирлик қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Вакциналар – касалликни олдини олишга қаратилган воситалар бўлиб, уларни организмга юбориш учун инсон ўткир ёки сурункали касалликлардан бутунлай даволаниб, эмлашни тинч даврда амалга ошириш керак..

Уни икки хил вақтда, яъни коронавирус инфекцияси билан умуман касалланилмаган ҳолатда ёки касалликка чалингач 3, 6 ёки 9 ой ўтиб, қонда касалликка қарши ишлаб чиқилган антитаначалар титри камайган ёки умуман тушиб кетган ҳолатларда эмлашни ўтказиш тавсия этилади.

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус билан оғир ҳолатда даволанаётган беморлар организмига, афсуски, инфекция тушиб бўлган ва касалликнинг ўткир ёки ўткир ости даврида эмлаш тавсия этилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунё бўйича коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 900 миллион дозага яқинлашди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈146 миллион 054 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 092 мингдан зиёд киши вафот этган (25.04.2021 йил Европа вақти билан соат 18:00 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 830 806 янги ҳолати аниқланди.
⚫️12 940 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (26.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈147 миллион 195 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 109 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,656 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (16,960 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (14,237 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,390 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (4,762 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 63 216, Ҳиндистонда 349 691, Бразилияда 69 105, Францияда 32 500, Россияда эса 8 780 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉Дунё бўйича коронавирусга қарши 899 миллион 936 мингдан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

❗️В мире введено около 900 млн доз вакцин против коронавируса

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 146 млн 054 тысячи,
📉из них более 3 млн 092 тысячи человек умерли (по состоянию на 18:00 по центральноевропейскому времени 26 апреля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 830 806 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️ 12 940 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:20 часов по ташкентскому времени 26 апреля 2021 года), в мире заразилось
📈более 147 млн 195 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 109 тысяч скончались.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 31,656 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 16,960 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 14,237 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,390 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (4,762 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 63 216, Индии — 349 691, Бразилии — 69 105, Франции — 32 500 и России — 8 780 новых случаев заболевания.

💉В мире введено более 899 млн 936 тысяч доз вакцин против коронавируса.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавируснинг “африканча” штамми унинг олдинги турларидан нимаси билан фарқ қилади?

ССВ Матбуот хизмати
нинг ушбу саволига Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— “Африканча” штаммнинг алоҳида белгиси бошқа мутацион штаммларга нисбатан оғирроқ кечувидадир. Коронавирус инфекцияси организмга тушганида гуморал иммунитет бирламчи ишни бошлайди, бу штамм мазкур жараёнга ўта чидамли бўлиб, гуморал иммунитет ҳужайралари бу штаммни енгишга қийналади, натижада вируснинг организмни жароҳатлаш имконияти кенгаяди.

Мазкур штаммни юқтирган одамларда касаллик бирданига бошланиб, жадал кечади ва қисқа муддатда ўпкани катта қисмини жароҳатлаши мумкин. Шу боисдан ҳам касаллик бошқа штаммларга нисбатан оғирроқ кечади.

Ҳозирда “африканча” штамм энг ҳавфли деб тан олинган. Бу штамм билан касалланганларда коронавирус инфекцияси оғир ва ўта оғир даражада ўтади. Лекин бу штамм бирламчи коронавирусга ва британча штаммга нисбатан секин тарқалувчандир.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бир турдаги вакцинани олган бемор кейинги босқичларда бошқа вакцинани олиши мумкинми?

ССВ Матбуот хизмати
нинг ушбу саволига вазирлик қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Йўқ, мумкин эмас, коронавирус инфекциясига қарши эмланаётганлар қайси вакцинада эмланишни бошлаган бўлсалар, шу вакцина билан барча босқичларида эмланишлари керак.

Вакциналарни эмлаш тартиби (яъни 2 ёки 3 марта), улар ҳар бир вакцинада турличадир, бу тартибнинг сақланиши айнан шу вакцина ёрдамида организмда энг юқори даражада антитаначалар ҳосил қилиш имкониятини беради.

Бирор вакцинани ола бошлаб, кейин иккинчи вакцина билан эмланса, бирламчи олинган вакцина тўлиқ олинмаган бўлиб, у самарасиз эмлаш деб баҳоланилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“ТЕЗ ЁРДАМ”НИНГ БИТТА ЧАҚИРИҒИ
ЎРТАЧА 6 МИНГ 500 СЎМНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА

Сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда “тез тиббий ёрдам” тизимида битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 10 баробардан зиёдга ошиб, 2021 йилнинг биринчи чорагида ўртача 6 минг 500 сўмни ташкил қилмоқда.

Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда тез тиббий ёрдамнинг тезкорлиги, сифати ва ундан фойдаланиш даражасини ошириш, унинг қамровини кенгайтириш, соҳа амалиётига замонавий илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада, “тез ёрдам” бригадалари реанимобиллар билан таъминланиб, тизимда хизмат кўрсатиш радиуси қисқариб бормоқда.

Жумладан, соҳага қаратилаётган юксак эътибор натижасида 2021 йилнинг биринчи чорагига келиб, тез тиббий ёрдам тизимида битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ ўртача 6 минг 500 сўмни ташкил қилмоқда. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бу рақам 2016 йилда 500 сўмдан иборат эди, холос.

Шунингдек, мамлакатимизда 2016 йилда атиги 800 та “тез ёрдам” шохобчалари мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб, уларнинг сони 1 минг 666 тага етказилди.

Бундан ташқари, 2021 йил биринчи чорагида “тез ёрдам” бригадалари жами 2 минг 685 тага етди. Ваҳоланки, бу рақам 2016 йилда 1 минг 648 тани ташкил қилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ОДИН ВЫЗОВ «СКОРОЙ ПОМОЩИ» В СРЕДНЕМ ОБХОДИТСЯ В 6 ТЫСЯЧ 500 СУМОВ

За последние четыре года сумма денежных средств, выделяемых на лекарства в системе «скорой помощи» по стране, увеличилась более чем в 10 раз и в первом квартале 2021 года составила в среднем 6500 сумов на один вызов.

Известно, что в последние годы в нашей стране особое внимание уделяется повышению эффективности, качества и уровня оказания скорой медицинской помощи, расширению ее охвата, широкому внедрению в практику современных научно-технических средств и информационно-коммуникационных технологий. В результате бригады «скорой помощи» обеспечиваются реанимобилями, а радиус обслуживания в системе сокращается.

В частности, в результате повышенного внимания к сфере к первому кварталу 2021 года средняя сумма выделяемых средств на медикаменты в системе скорой медицинской помощи на один вызов составляет 6500 сумов. Отметим, что в 2016 году этот показатель составлял всего 500 сумов.

А также в 2016 году в стране было всего 800 пунктов «скорой помощи», а сегодня их количество достигло 1666.

Кроме того, в первом квартале 2021 года количество бригад «скорой помощи» достигло 2685. Для сравнения можно сказать, что в 2016 году их было 1648.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/9TAHCZffAog

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/uhCJntP-cGc

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР СОНИ 570 МИНГ НАФАРГА ЯҚИНЛАШДИ

💉26 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 21 405 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.


❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 565 934 нафарга етди.

📊 26 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Қашқадарё вилояти (2500 нафар),
📌 Тошкент шаҳри (2497 нафар),
📌Самарқанд вилояти (2351 нафар),
📌Тошкент вилояти (2117нафар),
📌Фарғона вилояти (2038 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
📌Фарғона вилоятида 75517 нафар,
📌Наманган вилоятида 60144 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 56405 нафар,
📌Андижон вилоятида 54297 нафарни
ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча барча ҳудудларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилиб, ундан даволанаётганлар сони 2800 нафардан ошди

🔺2021 йил 26 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 89630 (+275) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌35 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌55 нафари Тошкент вилоятида,
📌141 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 14 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 9 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 1 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 41 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 122 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 86180 (+204) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 646 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2804 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Россия вакцинасининг яна бир партияси мамлакатимизга етказиб берилди

Aввал хабар берганимиздек, “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси мамлакатимизга етказиб берилган эди.

Бугун тунда Ўзбекистон ушбу вакцинанинг навбатдаги партиясини қабул қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, юртимизда Россиянинг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” оммавий фойдаланиш учун сертификатланган ва тасдиқланган. Уни сертификатлаш жараёни ишлаб чиқарувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан кейингина бошланганди.

Шунингдек, яқин кунларда мамлакатимизга ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca вакциналарининг қўшимча дозалари етказиб берилиши кутилмоқда.

Мамлакатимизда вакциналарни барча ҳудудларга тенг тақсимлаш тизими жорий қилинган бўлиб, биринчи навбатда хавф остида бўлган фуқаролар эмланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

—————————————

В нашу страну доставлена очередная партия российской вакцины

Как мы сообщали ранее, в нашу страну была доставлена первая партия вакцины «Спутник V». Сегодня ночью Узбекистан получил очередную партию данной вакцины.

Напоминаем, что «Спутник V», разработанный российским научным центром имени Н.Ф. Гамалеи, сертифицирован и одобрен для массового применения в Узбекистане. Процесс сертификации начался только после получения от разработчиков необходимых материалов, в частности, результатов третьей стадии клинических испытаний вакцины.

В ближайшие дни ожидается поставка в нашу страну дополнительных доз узбекской-китайской вакцины ZF-UZ-VAC2001 и вакцины AstraZeneca.

В нашей стране осуществляется система равномерного распределения вакцин по всем регионам и в первую очередь вакцинируются люди, входящие в группы риска.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 794 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈146 миллион 841 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 104 мингдан зиёд киши вафот этган (26.04.2021 йил Европа вақти билан соат 16:42 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 794 573 янги ҳолати аниқланди.
⚫️12 470 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (27.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈147 миллион 880 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 120 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,708 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (17,313 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (14,308 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,413 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (4,771 миллиондан ортиқ).


🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 51 809, Ҳиндистонда 352 991, Бразилияда 71 137, Францияда 22 849, Россияда эса 8 803 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉Жорий йилнинг 25 апрель ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 933 миллион 824 мингдан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 794 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 146 млн 841 тысяча,
📉из них более 3 млн 104 тысячи человек умерли (по состоянию на 16:42 по центральноевропейскому времени 26 апреля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 794 573 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️ 12 470 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 27 апреля 2021 года), в мире заразилось
📈более 147 млн 880 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 120 тысяч скончались.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 31,708 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 17,313 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 14,308 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,413 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (4,771 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 51 809, Индии — 352 991, Бразилии — 71 137, Франции — 22 849 и России — 8 803 новый случай заболевания.

💉По состоянию на 25 апреля нынешнего года в мире введено более 933 млн 824 тысяч доз вакцин против коронавируса.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ЯНА 1 МИЛЛИОН ДОЗА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВАКЦИНА ОЛИБ КЕЛИНДИ

Ҳозиргина Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан юртимизга олиб келинди.

Вакцинанинг 1 миллион дозалик аввалги партияси шу йилнинг 27 март куни келтирилган эди.

Шу кунгача юртимиздаги вакцинация жараёнлари учун жами 1 660 минг доза вакцина захирасидан фойдаланилмоқда. Айни пайтгача эмланган 565 минг нафардан ортиқ аҳолининг 46 фоизи, яъни 263 минг нафардан ортиғи ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган.

ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш 65 ёш ва ундан катта ёшдаги эмланивчилар орасида 148 минг нафардан ортиқни, тиббиёт ходимлари орасида 114 минг нафардан ортиқни ташкил қилган.

Кеча, 26 апрель куни ZF-UZ-VAC 2001 билан эмланган фуқаролар сони 14 522 нафарни ташкил қилиб, ушбу вакцина билан кунлик эмланиш кўрсаткичи 68 фоизга етгани ҳам эътиборга лойиқ.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал юртимизга “Спутник V” вакцинасининг 2 та патрияси келтирилган эди. Шунингдек, AstraZeneca вакцинасининг ҳам янги патриясини келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини қабул қилиб олиш жараёнидан фоторепортаж.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Сирдарё вилоятида шу йилнинг 1 июлидан давлат тиббий суғуртаси жорий этилиши бошланади

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда журналистлар ва блогерлар учун Сирдарё вилоятига пресс-тур ташкил қилинди.

Мақсад — соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини ташкил этишнинг янги модели, шунингдек, “электрон поликлиника” ахборот тизими ва маълумот базалари ҳамда давлат тиббий суғуртасини жорий этиш бўйича тажриба синов лойиҳасининг бориши тўғрисида оммага маълумот бериш.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов, Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев, ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси директори Фаррух Шарипов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг охирига қадар Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш тизимида тажриба-синов лойиҳаси доирасида апробациядан ўтказиладиган янги тизим, яъни давлат тиббий суғуртаси жорий этилиши кўзда тутилган.

Сирдарёда жорий этилаётган янги тизим биринчидан, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошишига ёрдам берса, иккинчидан, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаб, ўртача умр кўриш даражасини оширишга сабаб бўлади.

Давлат тиббий суғуртаси тизими 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий этилади.

Биринчи босқич Давлат дастурида белгилангандек, тажриба тариқасида Сирдарё вилоят тиббиёт муассасаларида, иккинчи босқич 2023 йилда Қорақалпоғистонда, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида, учинчи босқич 2025 йилдан бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади.

Тадбир давомида мутахассислар журналистларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ташкил этилиши ва 2020 йилнинг 1 декабридан 2021 йилнинг 27 апрелигача бўлган даврда амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Бугунги кунда тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик доирасида жамғарма вилоят тиббиёт муассасаларида соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий этиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.

Жумладан, лойиҳага Гулистон шаҳрида 5 та, Янгиер шаҳрида 2 та, Боёвут туманида 14 та бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари жалб қилинган.

Халқаро экспертлар иштирокида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар пакетини ишлаб чиқиш, тиббиёт мутахассислари жамоаларини шакллантириш, шунингдек, аҳоли саломатлигини мониторинг қилиш учун ягона электрон платформани яратиш бўйича жойларда семинарлар ўтказилди. Махсус тиббий бригадалар тузилди, шифокорларнинг беморлар билан ишлаш механизми белгиланди.

Аҳолини рўйхатга олиш натижасида “электрон поликлиника” маълумотлар базасига Гулистон шаҳрининг 102 минг нафардан ортиқ, Янгиер шаҳрининг 42 минг нафар, Боёвут туманининг 123 минг нафардан ортиқ аҳолиси киритилди.

Пресс-турда таъкидлаганидек, ҳозирда Сирдарё вилояти тиббиёт соҳасида суғурта тизимини жорий қилиш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда етакчи ўринни эгаллаб турибди.

Ҳудудда 2022 йил охиригача амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳаси 5 та таркибий қисмдан иборатдир.

Тиббий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш, соғлиқни сақлашни бошқариш, тизимни молиялаштириш, рақамлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш шулар жумласидандир. Давлат тиббий суғуртасини жорий этиш ва режалаштирилган ислоҳотлар аҳолига давлат томонидан кафолатланган пакет доирасида янада сифатли тиббий хизматларга эга бўлиш имконини беради.

Тадбирда таъкидланишича, соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилиши қўшимча молиявий маблағларни жалб этмаган ҳолда тиббий хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi