Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.1K subscribers
5.92K photos
2.22K videos
42 files
9.49K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ БУЛОҚБОШИДА

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Баситханова иштирокида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини янада ошириш ва “маҳаллабай” иш тизими бўйича кўргазмали семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда оилавий шифокор пунктларининг маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга ошириладиган ишлари “Жўраполвон” ОШП ва “Юксалиш” МФЙ ҳамкорлигида олиб борилаётган фаолият мисолида кўрсатиб берилди.

Семинар-тренингда вилоят даволаш-профилактика муасссасалари, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод ва Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, ушбу туманлардаги КТМП, ОП ва ОШПлар мудирлари иштирок этди.
Семинар-тренинг якунида Э. Баситханова томонидан тиббиёт бирлашмаларига аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вакцинация-вирусга қарши курашда самарали йўл!

💉 Тошкент шаҳри бўйлаб коронавирусга қарши оммавий эмлаш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, эмлаш жараёнлари учун мамлакатимиз бўйлаб 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган. 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар шу мақсадга йўналтирилган.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ҲУДУДЛАРДА ЭМЛАНГАНЛАР СОНИ БЎЙИЧА 50 МИНГ НАФАРЛИК КЎРСАТКИЧ ҚАЙД ЭТИЛДИ

💉15 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 34 756 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.


❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 335 610 нафарга етди.

📊 15 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (5 004 нафар),
📌Самарқанд вилояти (4 596 нафар),
📌Қашқадарё вилояти (4 148 нафар)
банд қилди.

🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони Андижон вилоятида 39 424 нафар, Наманган вилоятида 38 450 нафарни ташкил қилмоқда.
❗️ Фарғона вилоятида жами эмланганлар сони 50 минг нафардан ошди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
COVID-19 бўйича яна антирекордлар: касалланганлар 86 минг нафардан ошди, кунлик кўрсаткич 300 нафарга яқинлашди, уларнинг 200 нафардан ошиғи Тошкент шаҳридан, бир киши вафот этди

🔺2021 йил 15 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86022 (+292) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 37 нафари Тошкент вилоятида,
📌206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафари,
📌Бухоро вилоятида 10 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 23 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 143 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83649 (+187) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 635 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1738 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор туман тиббиёт бирлашмасининг марказий поликлиникасида аёлларда одам папиллома вирусига қарши тиббий кўриклар ўтказилди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Дунёда COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолатлари ошиб бормоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 137 миллион 866 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 965 мингдан зиёд киши вафот этган (15.04.2021 йил Европа вақти билан соат 15:32 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 805 444 янги ҳолати аниқланди, 13 036 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 138 миллион 858 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 985 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,029 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (14,074 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (13,599 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (5,069 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,675 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 78 134, Ҳиндистонда 200 739, Бразилияда 82 186, Францияда 43 354, Россияда эса 8 944 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жорий йилнинг 14 апрель ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 734 миллион 122 мингга яқин доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

В мире растет количество случаев заболеваемости и смертности от COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 137 млн 866 тысяч, из них более 2 млн 965 тысяч человек умерли (по состоянию на 15:32 по центральноевропейскому времени 15 апреля 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 805 444 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 13 036 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:20 часов по ташкентскому времени 16 апреля 2021 года), в мире заразилось более 138 млн 858 тысяч человек, из них более 2 млн 985 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 31,029 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 14,074 млн), на третьем — Бразилия (более 13,599 млн), на четвертом — Франция (5,069 млн), на пятом — Россия (4,675 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 78 134, Индии — 200 739, Бразилии — 82 186, Франции — 43 354 и России — 8 944 новых случаев заболевания.

По состоянию на 14 апреля нынешнего года в мире введено около 734 млн 122 тысячи доз вакцин против коронавируса.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари вилоятнинг фойдаланилмаган имкониятларини ишга солиш учун 5 та драйвер соҳани кўрсатиб ўтди.
Ҳар бир маҳалладаги муаммо ва имкониятларни танқидий ўрганиш, аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишга жалб этиш орқали камбағалликни қисқартириш асосий вазифа бўлиши таъкидланди.

В Самарканде с участием Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось совещание областного актива.
Глава государства обозначил пять направлений-драйверов, которые позволят задействовать неиспользованный потенциал региона.
Сокращение бедности путем критического изучения проблем и возможностей в каждой махалле, вовлечения населения в предпринимательство и самозанятость будут главной задачей, отмечалось на совещании.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Абдулла Азизов Самарқандда эмлаш жараёнлари билан танишди

Вазир ўринбосари А. Азизов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилояти худудларида коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёнларини ўрганди. Жорий йил 1 апрелдан Самарқанд шаҳрида, 7 апрелдан бошлаб туманларида эмлаш ишлари бошланган. Вилоят бўйича биринчи босқичда жами 241473 нафар фуқаро эмланиши режалаштирилган бўлиб, 9 апрел куни 1848 нафар фуқаролар эмланган. Мавсум бошидан буён жами 11054 нафар фуқаролар эмланган.

Вилоят аҳолиси 3 000 877 нафар. Хатлов натижасида аниқланган 3 ва 4-гуруҳга мансуб 430 345 нафар аҳолидан 120 497 нафар тиббий кўриклардан ўтказилган.

Самарқанд шахрида хорижий инвестиция иштирокидаги “ZARMED PRATIKSHA HOSPITAL GROUP” Ўзбекистон –Ҳиндистон қўшма корхонаси кўп тармоқли хусусий тиббиёт ташкилотининг расмий очилиш маросимида иштирок этилди.

Вилоятнинг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан ўтказилган хатлов-антропометрия ишларининг сифатига баҳо бериш, аҳолининг саломатлик ва касалланиш кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тегишли гуруҳларга бўлиниши, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташриф буюрган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи гуруҳи билан йиғилиш ўтказилиб, вилоят худудларида ишни ташкил қилиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди ҳамда вилоятнинг туман ва шаҳарларида ишчи гуруҳ ўз ишини бошлади.

Самарқанд шахридаги 12-сон оилавий поликлиникаси 16 та маҳаллани қамраб олиб, 43018 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Маҳаллалар кесимида тиббий бригадалар томонидан манзилли ишлар 40233 нафар фуқароларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилган бўлиб, булардан 5622 нафар фуқаролар соғломлаштириш режасига киртилган. 1686 нафар фуқаролар тиббий хариталари шакллантирилиб, 1152 нафарида даволаш ишлари якунига етган.

Муассаса ҳудудида бугунги кунда фуқаролар коронавирус инфекцияси билан касалланиш 6 нафарни ташкил этиб, 2 нафари даво муолажаларини олмоқдалар. 4 нафари эса тузалганлар
Бугунги кунда муассасада 4957 нафар фуқаролар эмланиши режалаштирилган бўлиб, шулардан 675 нафари эмланган ва ножуя таъсирлар кузатилиш ҳолатлари аниқланмайди.

Ҳудудда темир дафтарга 38 нафар фуқаролар киритилган бўлиб, бугунги кунда 19 нафарида даволаш ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳи томнидан поликлиникада аҳолининг электрон базасини шакллантириш, xatlov.uz ва emlash.uz дастурига киритиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ҚАШҚАДАРЁДА АҲОЛИНИНГ ҚАНЧА ҚИСМИДА ОРТИҚЧА ВАЗН, СЕМИЗЛИК ВА БОШҚА ХАСТАЛИКЛАР БОРЛИГИ АЙТИЛДИ

Қарши шаҳридаги “Журналистлар уйи”да “ Қашқадарёда ўтказилган тиббий хатлов ва антропометрия тадбирлари сарҳисоби ҳамда коронавирусга қарши эмлаш жараёни” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Равшан Тўлаков вилоятда ўтказилган тиббий хатлов натижалари хусусида тақдимот асосида маълумот берди.

Қайд этилишича, тиббий хатлов жараёнида тиббий бригадалар томонидан вилоят аҳолисининг 3 293 485 нафари қамраб олинди. Вилоятдаги мавжуд 624457 та хонадонда яшовчи фуқаролар тиббий хатловдан ўтказилди.

Ўрганиш натижалари таҳлил қилинганида катта ёшдаги аҳоли орасида 38,1 фоизида ортиқча вазн, 16 фоизида семизлик борлиги аниқланди. Хатлов ўтказилганлардан 49.8 фоизи мева ва сабзавотларни, 37,4 фоизи ширинликларни, 61,7 фоизи ёғли овқатларни, 33,2 фоизи тузли овқат маҳсулотларини меъёридан кўп истеъмол қилиши маълум бўлди. Шунингдек, хатлов жараёнида зарарли одатларга мойиллик, жисмоний фаолликка доир маълумотлар ҳам жамланиб, таҳлил қилинди.

Сўраб-суриштириш йўли билан ўтказилган хатлов натижаларига асосланиб аҳолининг 23,4 фоиз қисмида турли хил сурункали касалликлар аниқланди. Хатлов натижаларига кўра аҳоли 4 та – таянч, паст хавф, ўрта хавф, юқори хавф гуруҳларига таснифланди.

Матбуот анжуманида вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ўлмас Йўлдошев коронавирусга қарши эмлаш жараёни хусусида асосий маълумотларни етказди. Маълум қилинишича, вилоят вакцина сақлаш омборхонасига 52 000 доза AstraZeneka ва 29 март куни 54 800 доза ZF-UZVAK 2001 вакциналари олиб келинган. Биринчи навбатда эмланадиган 65-74 ёш, 75-84 ёш, 85 ёшдан катталар ҳамда тиббиёт ходимларининг рўйхатлари emlash.uz дастурида онлайн шакллантирилди ва ҳудди ушбу ходимларни эмлаш учун вакциналар тақсимланди. 1 апрелдан вакцинация жараёнлари бошлаб юборилди.

Вилоят аҳолисини короновирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнида келтирилган вакциналарни қабул қилиш, ташиш, сақлаш ва етказиб беришда “Совуқлик занжири” қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминлаш борасида барча имкониятлар яратилган.

Бугунги кунда вилоятда оммавий эмлаш ишларини ўтказиш учун барча шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларига қарашли муассасаларда жами 361 та эмлаш пункти ташкил этилган. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида жойлашган эмлаш пунктларида 2021 йилнинг 15 апрель ҳолатида 23567 нафар фуқаро COVID-19га қарши эмланди. Ҳозиргача эмлашдан кейинги ножўя таъсирлар қайд этилмади.

Мутасаддилар томонидан журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни
сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида очилган кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.
Марказда 5 та жарроҳлик амалиёти хонаси, 100 ўринли стационар мавжуд, 140 та янги иш ўрни яратилган.
Мутасаддиларга Самарқандда хусусий тиббиёт университети ва клиникадан иборат тиббиёт кластерини ташкил этиш, хорижда ишлаётган самарқандлик шифокорларни ишга таклиф этиш учун вилоят ҳокимлигида жамғарма тузиб, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой многопрофильного медицинского центра в городе Самарканде.
В центре действуют 5 операционных залов и стационар на 100 коек, создано 140 новых рабочих мест.
Ответственным лицам поручено организовать в Самарканде медицинский кластер, состоящий из частного медицинского университета и клиники, создать фонд для приглашения самаркандских врачей, трудящихся за рубежом, обеспечения их жильем.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #tibbiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter