Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.26K photos
2.42K videos
46 files
10K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёлик кардиожарроҳлар Швейцария ва Россиянинг нуфузли клиникалари билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 513 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 122 миллион 524 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 703 минг нафардан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 513 797 янги ҳолати аниқланди, 9 084 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 123 миллион 207 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 715 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,437 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (11,871 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,599 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,456 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,291 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 61 382, Бразилияда 90 570, Ҳиндистонда 43 846, Россияда 9 299, Буюк Британияда эса 5 587 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 513 тысячи новых случаев заражения коронавирусной инфекцией


По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 122 млн 524 тысячи, из них более 2 млн 703 тысячи человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 513 797 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 084 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 123 млн 207 тысяч человек, из них более 2 млн 715 тысяч скончалось.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,437 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 11,871 млн), на третьем — Индия (более 11,599 млн), на четвертом — Россия (4,456 млн), на пятом — Великобритания (4,291 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 61 382, Бразилии — 90 570, Индии — 43 846, России — 9 299 и Великобритании — 5 587 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликларда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан боғлиқ саволларга жавоб беришган.

5-савол. “COVID-19”дан тузалгандан сўнг эҳтиёт чораларига риоя қилиш керакми?

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳрида жойлашган “Саховат” кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, улар учун яратилаётган қулайликлар, имкониятлар яхшиланиб бормоқда.
Жумладан, Президентимизнинг муассасага ташрифидан сўнг “Саховат” интернат уйи учун янги бино қуриб бериладиган бўлди. Айни пайтда Давлатобод туманидаги “Орзу” маҳалласида қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маҳалла" телеканалининг "Муқаддас аёл" кўрсатувининг ушбу сони тиббий ёрдамга муҳтож аёлларга кўрсатилаётган кўмакларга бағишланган.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова соғлиқни сақлаш тизимида аёлларга кўрсатилаётган эътибор борасида батафсил маълумот берган.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон қатъий карантинга қайтадими? – Нурмат Отабеков билан суҳбат

Мамлакатимиз аҳли сўнгги ҳафтани хавотирда ўтказгани рост. Худди ўтган йилгидек 15 мартда коронавирус балоси яна бош кўтаргани кўпчиликни ўйлантириб қўйди. Қатъий карантин қайта йўлга қўйилиш эҳтимоли қай даражада?

Агар карантин қайтарилса, олдинги усуллар қўлланиладими?

Шу ва бошқа қатор саволларга жавоб олиш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков билан суҳбат қилдик.

– Бугун кўпчиликни қийнаётган савол – қатъий карантинга қайтиладими? Агар қайтилса, ундаги чоралар ўтган йилдагидек бўладими?

– Бугун карантин қоидаларини ўтган йилгидек қатъий ва кескин даражада қайта тиклашга бирор асос йўқ. Сабаби, касалланиш кўрсаткичлари сўнгги 3 ой ичида паст даражаларда бўлиб келди, ҳозир бирмунча юқори бўлса ҳам, бу карантин чекловларини кучайтиришга асос бўладиган даражада эмас. Негаки касалланиш Тошкент ҳудуди кўпроқ қайд этилаяпти. Бу ҳудудда ҳам болалар улуши ортяпти. Ўтган йили коронавирус пандемияси даврида умумий касалланишлар орасида болалар улуши 5-7 фоиз бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 25 фоиздан ортиб кетди.

Шунинг учун ҳам Тошкент шаҳрининг айрим туманларидаги мактаблар таълими онлайн тартибига ўтказилди. Ҳозир таътил давом этаяпти ва уларнинг якунига қадар биз касалликнинг тарқалиш занжирини узишга муваффақ бўлишни режалаштираяпмиз.

Мабодо вазият ижобий томонга ўзгармаса, таътиллар муддатини узайтириш масаласини ўйлаб кўрамиз.

Бир нарсага аниқлик киритиб олишимиз керак – карантин ҳали бекор қилингани йўқ, энг муҳим ва бирламчи ҳимоя усуллари ҳамон амалда.

Шунчаки биз ўзимизни жуда бўш қўйиб юбордик, коронавирус ҳамон ёнимизда эканлигини унутдик, ўзимизни гўё касалликдан қутилгандек тута бошладик. Бу эса натижасини бермай қолмади – касалликка чалиниш ҳоллари кўпая бошлади. Шу пайтда махсус комиссия қарорига биноан эпидемик вазият мураккаблаша бошлаган Тошкент шаҳрида карантин чоралари яна бир бор эслатиб қўйилди. Бу эслатмаларни ўтган йилгидек қатъий карантинга қайтиш деб баҳолаш ноўрин.

Энди ўтган йил билан бошқа жиҳатларни солиштирадиган бўлсак, 2020 йилда коронавирус нафақат бизга, балки бутун инсониятга номаълум касаллик эди, уни самарали даволаш, чеклаш ва ҳимояланиш усуллари тўла ўрганилмаган эди.

Бу йилга келиб ҳам тиббиёт тизими, ҳам аҳоли коронавирус хавфини яхши тушуниб олди ва ундан ҳимояланиш чораларини ҳам яхши билади. Агар бу йил ҳам карантин жорий қилинадиган бўлса, ўтган йилгидан фарқ қилади. Ўтган йили карантинда татбиқ этилган чеклов тадбирлари номаълум касалликка қарши курашиш учун бўлган бўлса, энди у ҳақида тўлиқ тасаввурга эгамиз.

Нафақат Covid-19’нинг ўзи, балки унинг мутацияга учраган штаммлари ҳақида ҳам биламиз. Шу боис бизда ўзига хос огоҳлик, ҳушёрлик иммунитети шаклланди.

Қолаверса, аҳолининг маълум бир қатлами ушбу вирусга чалиниши оқибатида иммунитет ҳосил қилди. Демак кўриладиган чоралар ҳам ўтган йилгидан фарқ қилади, қатъий карантин ҳолатига қайтилади, деб ўйламайман.

– Британча штаммнинг кириб келиши ҳам кўпчиликни саросимага солди. Айни пайтда коронавируснинг бу штамми алоҳида ўрганилаяптими?

– Бугунга қадар коронавируснинг 5 мингдан ортиқ штаммлари, мутацион вариантлари аниқланган. Ҳозирги кунда инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан секвинирлаш йўли билан британча ёки бошқа штамм эканлигини аниқлаш мумкин. Ҳозирда ҳам ҳар бир ҳолатда илғор технологиялар марказида таҳлил қилинаяпти.

Лекин британча, африкача ёки бразилча штамм бўлишидан қатъи назар ундан ҳимояланиш, профилактика чора-тадбирлари ва даволаш усуллари ўзгармайди. Халқимизда бир нақл бор – “Ёқиб юбориладиган кўрпани тозалаб ўтириш шарт эмас”, дейилади. Демак қарши курашдаги усулларимиз ўзгармас экан, унинг қандай штамм эканлигига урғу бериб, ортиқча вақт ва ресурс сарфлашнинг ҳожати йўқ.

Касалликнинг болаларда учраётгани ва тез тарқалаётгани британча штамм тарқалаётганининг яққол омилидир. Бунинг ўрнига умумэътироф этилган профилактика чора тадбирларга кенгроқ эътибор бериш керак.

Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​​​Кеча 113 кишида коронавирус аниқланди

​​🔺2021 йил 22 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81559 (+113) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Тошкент вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79949 (+65) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 988 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вирусли гепатит билан касалланганлар қаерда шифо топишмоқда?

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАМОЙИЛЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, қолаверса, узоқ умр кўришнинг гарови соғлом турмуш тарзи эканлиги бугун барчага аён ҳақиқат. Зеро, ҳар биримиз, энг аввало, ўз соғлиғимизни ўйлашимиз даркор. Ана шунда хотиржам ва фаровон ҳаёт кечирган, кўплаб асоратли хасталикларнинг олдини олган бўламиз.

ССВ Матбуот хизмати Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг бош ҳамшираси Наргиза САГДУЛЛАЕВАнинг бу ҳақдаги фикрлари билан қизиқди.

— Олимларнинг фикрича, соғлом турмуш тарзи олти асосий шартга амал қилишга асосланар экан, — деди Н. Сагдуллаева. — Улардан биринчиси, тўғри овқатланиш бўлиб, кундалик истеъмол қилинадиган озиқ-овқатларни организмнинг физиологик, биологик талаблари асосида танлаш ва истеъмол қилишдир.

Тўғри овқатланиш шундай ташкил этилиши керакки, у ўзининг физик, кимёвий ҳамда биологик хусусиятлари билан инсон танасига оғирлик қилмасин, аксинча, тез ва осон ҳазм бўлиб, организмни керакли озуқавий моддалар билан таъминласин.

Иккинчи шарт — доимо ҳаракатда бўлиш. Киши кундалик ҳаётда жисмоний машқлар, спорт ўйинлари, баданни чиниқтирувчи муолажалар билан кўпроқ шуғулланса, организмдаги физиологик, биологик жараёнлар фаоллашади. Натижада, кайфият кўтарилиб, ишчанлик қобилияти ортади. Шубҳасиз, бу саломатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эгадир.

Учинчи шарт — кун тартиби ва ишни биологик режим асосида ташкил қилиш. Коинотда табиий ҳодисалар маълум бир тартиб асосида такрорланади. Хусусан, қуёшнинг ҳар кун маълум вақтда чиқиши ва ботиши, йил фаслларининг ҳар йили такрорланиши табиатдаги барча ҳаракатлар маълум бир тартибга бўйсунишидан далолатдир. Ва инсон ҳам бундан мустасно эмас.

Мисол учун, инсон танасидаги фаоллик кундузи ортади, кечаси сусаяди. Шу боис ҳам иш куни, дам олиш вақти тўғри режалаштирилган бўлиши керак.

Тўртинчи шарт — руҳий осойишталикни таъминлаш. Маълумки, бизнинг танамиз, ички аъзолар фаолияти асаб тизимига бевосита дахлдор. Уларнинг меъёрий фаолияти руҳий ҳолатимиз, кайфиятимизни белгилайди. Шу маънода ҳуда-беҳудага жиззакилик қилмай, яхши нарсалар ҳақида ўйлаб, оқилона фикрлаш, ёмонликлардан тийилиш, нафсга эрк бермаслик, хушфеъл, хушмуомала бўлиш соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг гаровидир.

Бешинчи шарт — ичкиликбозлик, кашандалик, гиёҳвандлик сингари зарарли одатлардан тийилиш. Бу иллатларнинг соғлиқ ва турмушга зиёни бисёрлигини алоҳида таъкидлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Зеро, бундай кишиларнинг ҳаётга бефарқ, кун ўтсин учун яшовчи, ўз соғлиғи ва келажагини ўйламайдиган заиф одамларга айланиб қолиши ҳаётда кўп кузатилган. Бу ачинарлидир.

Олтинчи шарт — озодалик, орасталикка риоя қилиш, атроф-муҳитга муносабат масаласи. Кундалик ҳаёти асносида инсон атроф-муҳитга маълум даражада таъсир кўрсатади. Масалан, ҳаётимиз учун зарур бўлган озиқ-овқатлардан чиқинди ҳосил бўлиши ўта табиий ҳол.

Биласиз, чиқитларни тўғри келган жойга ташлаш туфайли атроф-муҳит ифлосланади: сув, тупроқ ва ҳавода саломатликка салбий таъсир қилувчи омиллар вужудга келади. Шунинг учун ҳам озодаликка қатъий амал қилиш кундалик турмушимизда одатий ҳолга айланиши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликларда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан боғлиқ саволларга жавоб беришган.

6-савол. “COVID-19”дан тузалгандан кейин яна касалланиш мумкинми?

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги бинога кўчди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида 2020 йилнинг 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимига бағишлаб видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси замонавий талабларга жавоб бермай қолгани ҳақида билдирилган фикрларга жавобан давлат раҳбари томонидан бу масалага эътибор бериш ва ечим топиш бўйича топшириқ берилган. Шунингдек, йиғилишда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг аввалги биносини ССВга бериш бўйича таклиф илгари сурилган ҳам эди.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, Наврўз айёми кунларида вазирлик марказий аппарати янги бинода иш бошлади. Узоқ йиллардан бери вазирлик ўрнашиб келган Навоий кўчасидаги 12-уй вазифалари кенгайиб бораётган вазирлик талабларига жавоб бермай қолган эди.

ССВ кўчиб ўтган Навоий кўчасидаги 4-уй янгидан таъмирланган, барча замонавий имкониятларга эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⁉️ Коронавирус ва карантинга оид рост ва ёлғон хабарлар

Айни кунларда коронавирус инфекцияси тарқалишига оид вазият бироз ёмонлашаётгани ортидан ўтган йилги карантин чекловлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда такроран айланиб юрибди. Кўпчилик қайси хабар жорий йилги ва қайси бири ўтган йилги эканлигини фарқлай олмаяпти, чунки саналар бир-бирига тўғри келмоқда.

Қуйида рост ва ёлғон хабарларни йиғиб чиқишга ҳаракат қилдик:

Рўйхат янгилаб борилади

Рост хабарлар:

Зангиотадаги махсус шифохонода сўнгги 10 кунда беморлар кўпайди;
Коронавирусга қайта чалинганлар ҳам даволанмоқда;
Болалар орасида вирусга чалиниш сони ошмоқда;
Бухорода жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди;
Нурмат Отабеков: “Карантин чекловларини кучайтириш учун асос йўқ”;
Тошкентда эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин;
16 март кунидан бошлаб пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда ўқиш онлайн режимга ўтказилди;
Карантин чекловларига амал қилмаган (хусусан тиббий ниқобсиз бўлган) фуқароларга маъмурий жарималар қўллаш яна бошланди;
Наврўз байрами тадбирлари об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказилади;
Наврўз байрамида аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этилади ва барча ташриф буюрувчилар ниқобда бўлиши талаб этилади;
Коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 100дан ошди;
7 март куни коронавирус ташхиси қўйилган бемор вафот этди;
Олмазор туманидаги 117-сонли боғчанинг 2 нафар тарбияланувчиси ва 2 нафар тарбиячисида коронавирус инфекцияси аниқланиши сабаб боғча вақтинча ёпилди;
Тошкент вилоятидаги бозор ва жамоат жойларида назорат кучайтирилди.

Ёлғон хабарлар:

16 мартдан карантин эълон қилинди ва ОТМ ҳамда мактаблар тўлиқ онлайн ўқишга ўтди;
Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналари «тўлиб кетди», реанимация бўлимларида беморлар оғир аҳволда;
27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситаларининг ҳаракати бутунлай тўхтатилади;
27 мартдан вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади;
зарур бўлмаган ҳолларда фуқароларга уйидан ташқарига чиқиши чекланади;
фаолиятини тўхтатмаган барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона, сингари тадбиркорлик субъектларига кескин жазо чоралари кўрилади.


👉 @xushnudbek 👈
«Охирги 10 кунда беморларимиз кўпайди» – Зангиотадаги махсус шифохонадан репортаж

15 мартдан Ўзбекистонда карантин қоидалари қатъийлаштирилди. Бу ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалишига сабаб бўлди. Kun.uz мухбири Зангиотадаги 1-сонли юқумли касалликлар махсус шифохонасидан репортаж тайёрлади.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ ГЕРМАНИЯЛИК ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев юртимизда бўлиб турган Германиянинг тажрибали мутахассисларидан иборат тиббий гуруҳни қабул қилди.

Маълумки, бундан аввал пандемия шароитида Германиянинг энг нуфузли Роберт Кох институтининг малакали эпидемиолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист каби тажрибали мутахассисларидан иборат гуруҳлар икки марта Ўзбекистонга келишди. Делегациялар ташриф давомида коронавирусга қарши курашда юртимиз шифокорларига яқиндан кўмак бериб, уларга керакли тавсиялар беришди. Инфекцияга чалинган беморларни даволашда бевосита иштирок этишди, тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишди ва ўзаро тажриба алмашишди.

Ҳозирги ташриф эса учинчиси бўлиб, бу сафар делегация таркибида Европанинг нуфузли Роберт Кох институтидан ташқари Шарите университет клиникаси вакиллари ва Германиянинг юқори малакали вирусолог, инфекционист, телемедицина бўйича мутахассислари ҳам бор. Бу эса ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяётганидан далолатдир.

Мулоқот давомида Абдуҳаким Хаджибаев яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Aнгела Меркел ўртасида бўлиб ўтган онлайн-саммитда ҳам соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масаласи алоҳида тилга олинганини эслатиб ўтди. Айниқса, икки мамлакат раҳбари мулоқот даврида юқумли касалликларни ўрганиш соҳасида Европанинг нуфузли тадқиқот маркази бўлган Роберт Кох институти билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиши таъкидланганини айтди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш соҳаси ривожланган давлатларнинг етакчи тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот марказлари, клиникалари билан ҳамкорлик қилиш масаласига юртимизда катта эътибор қаратилаётгани айтиб ўтилди. Айниқса, Европанинг икки нуфузли тиббиёт маскани бўлмиш Роберт Кох институти ва Шарите университет клиникаси билан ҳам самарали алоқаларни ривожлантириш, мутахассислар ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш кўзда тутилгани, ушбу делегация ташрифи эса бунга замин яратиши қайд этилди.

— Ўзбекистонлик тиббиёт ходимларига меҳмондўстлик учун алоҳида миннатдорлик билдирамиз, — деди Роберт Кох институтининг Халқаро тиббиёт маркази директори Андреас Янсен. — Биз ташриф буюрган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказидаги яратилган шароитлар билан танишдик. Ушбу марказларнинг мутахассислари билан ташриба алмашиш тўғрисида келишиб олдик. Асосийси, биз ҳамкорлик алоқаларимизни кенгайтиришдан манфаатдормиз. Шунингдек, Германиянинг бошқа тиббиёт муассасалари ҳам ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Ўйлайманки, кейинги ташрифларимиз давомида сафимизда улар ҳам бўлишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юртимизнинг етакчи илмий маркази Германиянинг нуфузли клиникалари билан ҳамкорликни бошлади

Аввал xабар берганимиздек, юртимизда Европанинг машҳур Роберт Кох институти ҳамда Шарите клиникаси вакилларидан иборат Германия делегацияси бўлиб турибди.

Ушбу ташриф давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Шарите университет клиникаси ўртасида телемедицина соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

— Ўзбекистонга ташриф буюриш имконияти туғилганидан хурсандмиз, — деди Шарите университет клиникаси директори ўринбосари Йохим Зайболд. — Клиникамиз раҳбарияти мамлакатингиз билан ҳамкорлик ўрнатилишига катта эътибор қаратади.

Даставвал телемедицина соҳасида ҳамкорлик ўрнатишни режалаштирганмиз. Яъни Германиянинг 34 та тиббиёт муассасасини бирлаштирган телемедицина марказимиз энди халқаро даражага чиқади, бунда Ўзбекистон биринчи мамлакат сифатида танлаб олинди. Яъни давлатингиз биз технологияларимизни киритаётган биринчи мамлакат эканини ҳисобга олсак, бу ҳамкорлик ўзига хос тарихий аҳамиятга эгадир.

Таъкидлаш жоизки, Шарите университети клиникаси Германиянинг энг яхши тиббиёт муассасалари рейтингида 1-ўринда туради, шунингдек, у Европадаги энг йирик ва етакчи тиббиёт мажмуаларидан бири ҳисобланади. У замонавий диагностика ва даволашни, амалиётчи шифокорлар ва илмий ходимларни ўқитишни амалга оширади. Ушбу тиббиёт муассасаси ўта мураккаб клиник ҳолатларни даволашда ажойиб тажрибага эга.

Германиядаги тиббиёт ва физиология бўйича Нобел мукофоти лауреатларининг ярмидан кўпи айнан шу клиникада таҳсил олган ва ишлаган, масалан, Эмил фон Беринг, Роберт Кох ва Паул Эрлих.

Реаниматолог, инфекционист, ахборот технологиялари соҳаси мутахассисларидан иборат клиника вакиллари юртимизнинг бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам бўлиб, яратилган шароитлар билан танишмоқда ва шифокорларимиз билан тажриба алмашмоқда.

Меморандум имзолаш маросимида германиялик мутахассислар кўп йиллик ҳамкорлик учун асос солинганини айтиб, келгусида бошқа йўналишларда ҳам мамлакатимиз тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Германиянинг етакчи клиникаси Ўзбекистонга ноёб телемедицина роботини топширди

Аввал хабар берганимиздек, юртимизда Европанинг нуфузли Роберт Кох институти ҳамда Шарите клиникаси вакилларидан иборат Германия делегацияси бўлиб турибди.

Ташриф давомида Шарите университет клиникаси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ноёб телемедицина ускунасини топширди.

— Уни яратиш бўйича ишлар Шарите клиникаси мутахассислари томонидан 2017 йилдан бери амалга оширилмоқда, — дея гапириб берди ушбу муассаса директори ўринбосари Йохим Зайболд. — Пандемия шароитида, инсон омилисиз, беморларни масофадан туриб ташхислаш имконини берувчи ушбу роботларни яратиш долзарблашди ва бу жараённи тезлаштириб юборди. Натижада, ноёб телемедицина роботлари орқали Германиянинг турли ҳудудларидаги 34 та тиббиёт муассасасини бирлаштира олдик, яъни мутахассислар онлайн тарзда тажриба алмашиш имконига эга бўлишди.

Ҳозир Германияда ушбу технология ёрдамида транспортировка қилиб бўлмайдиган оғир беморларнинг 90 фоизининг ҳолати жойида таҳлил қилиниб, мутахассислар томонидан тўғри даво чоралари кўрилишига эришилди. Германияда бу лойиҳа ўзини тўлиқ оқлагач, уни халқаро даражага олиб чиқишга қарор қилинди ва биринчи мамлакат сифатида Ўзбекистон танлаб олинди.

Кутилаётган натижа — турли мамлакат тиббиёт ходимлари орасидаги ҳудудий чегарани йўқ қилиш орқали улар ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш ва ягона мақсад — бемор ҳаёти ва саломатлигини сақлаб қолишга эришишдир.

— Бундан аввал чет эл мутахассислари билан видеоконференцалоқа орқали боғланиб, беморнинг таҳлил натижаларини тақдим этардик ва бизнинг сўзларимиздан уларда бемор тўғрисида тасаввур пайдо бўларди, — деди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов. — Энди эса бу робот орқали чет эллик ҳамкасбларимиз ўзлари беморни кўздан кечириб, унинг ташқи кўриниши: кўз қорачиғи ҳолати, қон босими, пульси, териси ва тилининг рангидан тортиб, барча мураккаб кўрсаткичларни масофадан туриб тўғри баҳолаб, даволаш учун ўз маслаҳатларини беради. Бу эса аҳволи ўта оғир, реанимацион, кўчириб ўтказиш хавфли бўлган беморлар учун қимматли бўлган вақтни тежаш имконини ҳам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: 1-апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади

Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда.

Қатор соҳа мутахассислари ва етакчи олимларнинг таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги муносабати билан мамлакатимизда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифларни маъқуллади:

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔺тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;

🔺театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;

📌томоша дастурларига ташриф буюрувчиларнинг тана харорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана харорати кўтарилган шахсларни дастурга кўймаслик;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно);

📌томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга “Факат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг” ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликга чақириш ва бошқа томошабинларга касаллик юқиб колишининг олдини олиш чораларини кўриш;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.

Томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилади.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан айрим хорижий мамлакатларда бугунги кунда кузатилаётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларни қайтарилмаслиги ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг фаолиятини тизимли ташкил этиш учун шахсий масъулиятни оширишни сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кеча 119 кишида коронавирус аниқланди

🔺2021 йил 23 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81678 (+119) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌13 нафари Тошкент вилоятида,
📌93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 623 нафарга этди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 4 нафар,
📌Хоразм вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 12 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80045 (+96) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1010 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi