Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.1K subscribers
5.92K photos
2.22K videos
42 files
9.49K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Аҳолининг тиббиётга доир муаммоларини ўрганиш — муҳим вазифа!

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, тиббиётга доир мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш бўйича аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, Нукус туманидаги 35-сон оилавий поликлиника ва унинг филиалида аҳоли билан учрашди.

Унда Ф.Рахимқулов тиббий ёрдам олишда қийинчиликларга дуч келаётган ва даволаниши бўйича муаммолари бор фуқароларни қабул қилди. Қабул давомида мурожат эгалари ўзларини қийнаб келаётган саволларга жавоб олди ва мавжуд муаммолар имкон даражасида бартараф этилди. Шунингдек, имконияти чекланган ва “темир дафтар”га киргизилган хонадонларга борилиб, уларнинг аҳволлари ўрганилди.

Мана шундай қабуллар натижасида фуқароларнинг розилиги таъминланиб, халқнинг давлат идораларига бўлган ишончи янада мустаҳкамланиши шубҳасиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Туманнинг Янгиобод қишлоғида 1 млн 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган.
Қайта фойдаланишга киритилган бу ерларда 220 киши доимий, 1 минг 200 дан зиёд аҳоли мавсумий иш билан таъминланади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водохозяйственной сфере.
В селе Янгиабад района за счет привлечения инвестиций на 1 млн 350 тысяч долларов освоено 850 гектаров земли. Построены три водохранилища общей емкостью 202 тысячи кубометров, внедрено капельное орошение.
На освоенных землях постоянной работой будут обеспечены 220 человек, сезонной - более 1,2 тысячи человек.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА ДОИР ИШЛАР МОНИТОРИНГ ҚИЛИНДИ

Аҳоли саломатлигини, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, "аёллар дафтари"га киритилган бемор аёллар билан ишлаш ва амбулатор тизимнинг фаолияти мониторингини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ушбу йилнинг 17-18 март кунлари Қорақалпоғистонга борди.

Унга мувофиқ, Элмира Баситханова ҳудудлар кесимида бўлинган 4 ҳудудда Қорақалпоғистоннинг 16 та шаҳар ва туманлари тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари ва уларнинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, бош педиатрлар, бош акушер-гинекологлар, шунингдек, бирламчи амбулатор тизим бўйича координаторларига оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари ва "маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича маҳорат дарсларини ўтказди.

Ҳудудларда оналар ва гўдаклар ўлими сабаблари муҳокама қилиниб, поликлиникалардаги "Аёллар маслаҳатхонаси" ва "Қизлар саломатлиги маркази" бўлимларининг фаолияти мониторинг қилинди ва мазкур марказларда тиббий хизмат сифатини яна да яхшилашга оид тавсиялар берилди.

Шунингдек, Элмира Баситханова ташкиллаштирилган тиббий бригадалар, "темир дафтар", "ёшлар дафтари" ва "аёллар дафтари"га киритилган беморлар аҳволини ўрганиб чиқди. Саломатлик кунларининг ўтказилиш ҳолати, шунинг билан бирга, аҳолини тиббий хатлов натижасида шакллантирилган "Саломатлик профили"даги 1-, 2-, 3-, 4-гуруҳ беморларни соғломлаштиришга оид олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Мониторинг ва ўрганишлар якунида вазир ўринбосари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида оналар ва болалар ўлимини камайтириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини янада кенг татбиқ этиш, перинатал марказ ва туғруқ уйларида тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул мутасаддиларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча АОКАда ўтган "СOVID-19" билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжуманига бағишланган видеолавҳа.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Тиббий хатлов ишлари мониторинг қилиниб, фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Шахрух Шарахметов тиббий хатлов ишларини мониторинг қилиш, аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан тўғри мулоқотни кенгайтириш, тиббиётга доир муаммоларни аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Мурад Қурбанов иштирокида Нукус шаҳри ва Нукус тумани фуқаролари билан учрашди.

Унга кўра, Нукус шаҳри "Бўз овул" МФЙ ҳудудидаги 8-сон оилавий поликлиника ва "Чимбой гузари" МФЙ ҳудудидаги 6-сон оилавий поликлиникаларда аҳолини тиббий хатловдан ўтказиш ва шу асосда яратилган "Саломатлик профили" бўйича олиб борилаётган ишлари мониторинг қилинди. Тиббий ёрдам олишда муаммоси бор фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожатлари имкон даражасида ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, "аёллар дафтари" ва "темир дафтар"га киритилган фуқароларнинг уйларига борилиб, шароитлари ўрганилди. Уларнинг даволаниши ва муаммоларини бартараф этиш бўйича тегишли маслаҳатлар берилди. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда "маҳаллабай" ишлаш тизимига асос иш олиб бориш ва унинг абзаллик томонлари тушинтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистонлик олимлар ҳамкорлигида яратилган вакцинадан Хитойда фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди

Хитой фанлар Академияси Микробиология институти ва Аnhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан яратилган ҳамда ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда клиник тадқиқотлари олиб борилган коронавирусга қарши янги (СНО ҳужайрали) рекомбинант вакцинаси Хитойда фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди.

Мазкур вакцина Хитой Халқ Республикасида тезкор фойдаланиш учун рухсат берилган коронавирусга қарши ишлаб чиқарилган тўртинчи вакцина ҳисобланади.

Мазкур вакцина устидаги тадқиқотлар 2020 йилнинг бошида бошланган бўлиб, илмий натижалари халқаро “Cell” журналида чоп этилди. 2020 йилнинг октябрида вакцинанинг I ва II фаза синовлари якунланди.

Натижаларда вакцинациянинг бутун курси давомида енгил реакциядан ортиқ жиддий ножўя таъсирлар юзага келмагани қайд этилди, шунингдек, вакцинани қабул қилишда самардорликни баҳоловчи хусусиятлардан бири бўлган қонда нейтралловчи антитаначаларнинг ҳосил бўлиши белгиланган талабларга тўғри келиши аниқланди.

2020 йилнинг ноябрь ойидан Хитой, Ўзбекистон, Покистон, Эквадор ва Индонезияда вакцинанинг III фаза клиник синовлари бошланди. Мазкур III фаза клиник тадқиқотлари муваффақиятли ўтди, тадқиқотларни биринчилардан бошлаган Ўзбекистонда ҳам вакцинанинг жиддий ножўя таъсирлари аниқланмади.

Мазкур вакцина бўйича тадқиқот ишларида фаол иштироки учун хитойлик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистон ҳаммуаллиф сифатида тан олинди. Мазкур вакцина Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC 2001 номи билан рўйхатдан ўтди.

Мазкур вакцина сақлаш ва транспортировкаси жараёнлари камҳаржлиги билан ажралиб туради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🧪Қатор мамлакатларда фойдаланиш вақтинча тўхтатилган AstraZeneca вакцинаси дунёнинг энг кўп маъқулланган вакцинаси бўлди- 83 давлат.

💉Pfizer вакцинаси 74, "Спутник V" 51 мамлакатда маъқулланди.

Манба: Kun.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳрини кўздан кечириш давомида 35-уй, 45-хонадонда яшовчи Анифия Бектошева хонадонида бўлди.

@ssvuz
Кеча 124 кишида коронавирус аниқланди

​​🔺2021 йил 18 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81095 (+124) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌13 нафари Тошкент вилоятида,
📌99 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 7 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
📌Хоразм вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 78 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79631(+98) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 842 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Хоразм вилоятида бўлди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ва вазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқларидан ташкил топган ишчи гуруҳ хизмат сафари билан Хоразм вилоятида бўлди.
Ташрифнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда “маҳаллабай” ёндашув тизимини яратиш бўйича берган топшириқлари ижроси билан танишиш, оналар ва гўдаклар ўлими муҳокамаси, маҳалла тиббий бригадалари “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”даги беморлар ҳолатини ўрганиш ҳамда Хоразм вилояти тиббиёт муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш бўлди.
Вазир ўринбосари бошчилигидаги гуруҳ вилоятнинг бир қанча тиббиёт масканларида бўлиб, у ердаги тиббий ёрдам сифати, беморларга яратилган шароитлар билан танишди.

Хусусан, Қўшкўпир ва Боғот туман тиббиёт бирлашмалари, оилавий поликлиникалари фаолияти, уларда олиб борилаётган тиббий хизматлар сифатини ўрганди. Вилоят марказига узоқ ҳудуд ҳисобланган маҳаллаларда яшовчи “аёллар дафтари”га киритилган контингентга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш сифати билан танишди.

Энг аҳамиятлиси, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Баситханова вилоят соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ишларни намунали баҳолаган ҳолда, ушбу ишларни республика миқёсида оммалаштириш, бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Ташриф якунида муассасалар фаолияти самарадорлиги бўйича таҳлиллар асосида тегишли хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 511 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 120 миллион 915 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 674 минг нафардан зиёд киши вафот этган (18.03.2021 йил Европа вақти билан соат 16:53 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 511 453 янги ҳолати аниқланди, 9 171 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 08:25 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 121 миллион 731 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 690 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,260 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (11,603 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,474 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,428 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,274 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 51 882, Бразилияда 83 926, Ҳиндистонда 35 871, Россияда 9 803, Буюк Британияда эса 5 758 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено около 511 тысяч новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 120 млн 915 тысяч, из них более 2 млн 674 тысячи человек умерли (по состоянию на 16:53 по центральноевропейскому времени 18 марта 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 511 453 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 171 больной умер.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 08:25 часов по ташкентскому времени 19 марта 2021 года), в мире заразилось более 121 млн 731 тысяча человек, из них более 2 млн 690 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,260 млн зараженных. На втором месте находится Бразилия (более 11,603 млн), на третьем — Индия (более 11,474 млн), на четвертом — Россия (4,428 млн), на пятом — Великобритания (4,274 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 51 882, Бразилии — 83 926, Индии — 35 871, России — 9 803 и Великобритании — 5 758 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Саломатлик акцияси доирасида беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан жорий йил февраль ойидан бошлаб республикамиз бўйлаб “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акцияси бошланганди. Дастлаб Наманган вилоятидан бошланган мазкур йирик акция ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг ижро ҳолатини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган аҳолига юқори технологик замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.

Акция Тошкент вилоятида ҳам ўтказилиб, унга 100 нафардан зиёд малакали тиббиёт ходимлари, жумладан, вазирлик таркибий тузилмалари раҳбарлари, пойтахтдаги тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг раҳбарлари жалб қилинди. Саломатлик акцияси доирасида маҳаллабай тарзида беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, керак бўлса, жиддий жарроҳлик амалиётлари ҳам амалга ошириляпти.

Айниқса, “темир дафтар”, “аёллар дафтари”га киритилган беморларга ўтказилаётган юқори технологик жарроҳлик амалиётлари катта аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, куни кеча Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб ўтган жарроҳлик амалиётида 5 ёшли болаликдан ногирон Худойберди Тўйчиевга Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари томонидан юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Яъни иккала қўл туғма маймоқлиги ташхиси бўйича беморга чап қўл биринчи босқич чап қўл тирсак соҳасига дестраксон илизаров аппарати ўрнатилди.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi