Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.41K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
🔺2021 йил 12 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80481 (+89) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Xoразм вилоятида,
📌9 нафари Тошкент вилоятида,
📌70 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 12 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 49 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79145 (+68) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 714 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 467 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 118 миллион 268 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 624 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 467 362 янги ҳолати аниқланди, 9 472 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 119 миллион 058 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 639 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,940 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,308 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (11,202 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,370 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,241 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 60 210, Ҳиндистонда 23 285, Бразилияда 79 876, Россияда 9 794, Буюк Британияда эса 6 753 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 467 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией


По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 118 млн 268 тысяч, из них более 2 млн 624 тысяч человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 467 362 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 472 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 119 млн 058 тысяча человек, из них более 2 млн 639 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 28,940 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,308 млн), на третьем — Бразилия (более 11,202 млн), на четвертом — Россия (4,370 млн), на пятом — Великобритания (4,241 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 60 210, Индии — 23 285, Бразилии — 79 876, России — 9 794 и Великобритании — 6 753 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ОБЕСПЕЧИТ ЛИ ВАКЦИНА ПРОТИВ COVID-19 ДОЛГОСРОЧНУЮ ЗАЩИТУ?

В настоящее время во многих странах проводится массовая вакцинация против коронавирусной инфекции. В нашей стране тоже планируется в нынешнем году провести массовую вакцинацию населения от COVID-19. Как действуют вакцины? Могут ли они гарантировать долгосрочную защиту? На эти вопросы Пресс-службы Минздрава ответил заместитель начальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья Ботиржон Курбанов.

— Как действуют вакцины?

— Вакцины снижают риск заболевания, работая с иммунитетом нашего организма. Вакцина — это ослабленный неопасный фрагмент микроба (вируса или бактерии). Когда мы получаем вакцину, наша иммунная система реагирует и распознает проникающего микроба, вырабатывает антитела для борьбы с ним и запоминает способы борьбы с ней.

Если вы подвергнетесь воздействию этого микроба в будущем, ваша иммунная система уже будет знать, как его уничтожить, вы при этом не заболеете.

Таким образом, вакцина является безопасным и эффективным средством, которое вызывает иммунный ответ в организме. Лучше предотвратить болезнь вакцинацией, чем лечить ее после того, как болезнь уже возникла.

— Могут ли вакцины гарантировать долгосрочную защиту?

— Для ответа на этот вопрос необходимы дополнительные исследования. По имеющимся данным, у большинства людей, выздоравливающих от COVID-19, развивается иммунитет. Время покажет, как долго он держится.

— Что длится дольше: иммунитет после заражения COVID-19 или защита от вакцины против COVID-19?

— Формирование естественного иммунитета в результате заражения инфекцией у всех людей разное — в зависимости от особенностей организма.

Поскольку этот вирус новый, мы пока не знаем точного ответа. По имеющимся данным, он может длиться до 90 дней после первичного заражения.

Влияние вакцины против COVID-19 на реальную жизнь в настоящее время изучается всеми международными исследовательскими институтами и производителями вакцин. Одно можно сказать с уверенностью о продолжительности иммунитета после вакцинации: все исследователи утверждают, что эти вакцины вырабатывают иммунитет против болезни на целый год после их приема.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​МАЙМОҚЛИК КАСАЛЛИГИНИНГ БЕЛГИ ВА ШАКЛЛАРИ ҚАНДАЙ?

Болаларда кўп учрайдиган ортопедик хасталиклардан бири маймоқлик ҳисобланади. Ушбу касалликнинг белгилари, ташҳислаш усуллари қандай? Уни даволаш учун нима қилиш керак? ССВ матбуот хизматининг шу каби саволларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Болалар травматология ва ортопедияси бўйича бош маслаҳатчиси Абдухалил ХУДЖАНОВ жавоб берди.

— Маймоқликнинг ташҳислаш усуллари қандай?

— Ушбу хасталик диогностикаси мураккаб эмас. Агар болада тўғма маймоқлик мавжуд бўлса, туғруқхонанинг ўзидаёқ илк аломатларини илғаш мумкин. Яъни малакали доялар чақалоқ оёқларининг тузилишидан келиб чиқиб ортопед кўригини тавсия этишади.

Туғруқхонадан чиққач, роппа роса бир ойдан сўнг болани ортопед-шифокорга олиб борган маъқул. Мутахассис маймоқликнинг тури ва даражасини аниқлаб, аввалига даволаш гимнастикаси ҳамда уқалаш машқларини тавсия этади. Шу тариқа болакайни гипс қўйишга босқичма-босқич тайёрлаб бориш лозим, чунки дабдурустдан гипс қўйиш кутилган натижани бермаслиги мумкин.

Маймоқлик уч асосий белгига кўра тасдиқланади: супинация — оёқ панжасининг ўз ўқи атрофида айланиши, эквинус – оёқ панжасининг пастга тушиши ҳамда оёқ олди қисмининг ичкарига томон бурилиши.

Мана шу аломатлар биргаликда намоён бўлсагина маймоқлик ташҳиси қўйилади. Оёқни ичкари тарафга буриб қадам ташлаш боладаги рахит аломати ёхуд тизза, сон-чаноқ патологиясидан дарак бўлиши ҳам мумкин.

— Маймоқликнинг қандай шакллари бор?

— Маймоқликнинг туғма шаклидан ташқари иккиламчи кўриниши ҳам мавжуд. Бу, асосан, неврологик касалликлар ва жароҳатдан кейинги нотўғри суяк битиши асоратидир. Маймоқлик ҳар икки ёки бир оёқда бўлиши мумкин. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, ҳатто икки томонлама маймоқликда ҳам болакай тўлиқ соғайиб кетади!

Даволаш гимнастикаси ва уқалаш муолажаларидан сўнг оёқ суяги гипс боғламини қўйишга тайёр ҳисобланиб, асосий муолажа бошланади. Аввалига гипс боғлами ҳар ҳафтада бир маротаба алмаштириб турилади. Баъзи болаларда гипс муолажаси бир икки ой қўлланса, айрим беморлар учун олти-етти ой керак бўлади.

Бу боланинг организми, касаллик даражаси ва қолаверса, ота-онанинг парвариши, эътиборига боғлиқ. Гипс боғлами босқичма-босқич янгилаб борилаётган пайтда муолажанинг бирортасини ҳам кечиктириш, ўтказиб юбориш ярамайди. Шунинг учун бундай пайтда ота-онадан фарзанди саломатлигига эътиборлироқ бўлиш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️ТЕЗКОР ХАБАР

Аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби бекор қилинади

Жорий йилнинг 13 март санасида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш, хорижий ва қўшни мамлакатларда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз бўлсада барқарорлашганлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчиларга енгилликлар яратиш ҳамда туризм салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикасига ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади.

Эндиликда, янги тартиб бўйича:

❗️ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистон Республикасига келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши талаб этилади;

❗️автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахслар томонидан сўнгги
72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этилганда ёки ПЗР натижаси бўлмаган ҳолларда чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.


Бунда коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади.

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан
2021 йилнинг 25 мартидан бошлаб хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилардан фақат сифат кўрсаткичи талаб даражасида бўлган лабораторияларнинг коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари маълумотномалари билан ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтказилади ёхуд автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви ўтказмасдан киритилади.

Шу билан бирга мутасадди ташкилотларга чет элда сифатли ҳамда ишончли коронавирус инфекциясига ПЗР текширувларини ўтказувчи лабораториялар – яъни Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган лабораториялар рўйхатини (ҳар бир мамлакат кесимида камида 10 тадан) шакллантириш ва эълон қилиш бўйича топшириқ берилди.

Масъул вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан боғлиқ мамлакатга кириш бўйича чекловлар бекор қилингани, янги авиа ва темир йўл қатновлари ташкил этилаётгани тўғрисида ўз расмий веб-саҳифаларида ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий ҳамкорлар, инвесторлар ва туроператорларга маълум қилиш бўйича топшириқ берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 13 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80567 (+86) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌77 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 7 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
📌Фарғона вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 16 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 74 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79242 (+97) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 703 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
МОЖНО ЛИ СДЕЛАТЬ ПРИВИВКУ ЛЮДЯМ, ВЫЛЕЧИВШИМСЯ ОТ КОРОНАВИРУСА?

Кто будет вакцинирован против COVID-19 в первую очередь? Где их будут вакцинировать? На эти вопросы Пресс-службы Минздрава ответил заместитель начальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья Ботиржон КУРБАНОВ.

— Следует ли делать прививки людям, вылечившимся от коронавирусной инфекции?

— Да, из-за серьезных рисков для здоровья, связанных с COVID-19, и возможности повторного заражения вирусом нам следует сделать вакцинацию независимо от того, были ли мы уже им инфицированы или нет.

— В Узбекистане кто будет вакцинирован в первую очередь?

— Изначально по рекомендации ВОЗ и с изучением опыта других стран, согласно соответствующему приказу министра здравоохранения страны от 15 февраля текущего года, население было разделено на категории по риску заражения. Следовательно, вакцинация будет проводиться в такой же последовательности.
В эти категории входят:

🔴Люди с очень высоким риском заражения: лица старше 65 лет (65–74, 75–84, 85 лет и старше), медицинский персонал, больные c хроническими заболеваниями, находящиеся под диспансерным наблюдением;

🔴Люди, находящиеся в группе высокого риска: представители вооруженных сил и правоохранительных органов, журналисты, блогеры, представители средств массовой информации, работники транспортной службы (автобус, метро, железная дорога, аэропорт), работники дошкольного образования и школ.

Планируется их последовательная вакцинация. После этого постепенно будут охвачены другие слои населения.

— Где делают прививки гражданам?

— Вакцинация против коронавируса будет проводиться в центральных многопрофильных поликлиниках, семейных поликлиниках, пунктах семейного врача и мобильными группами. О дате, времени и месте вакцинации граждан проинформирует местная служба амбулаторной поликлиники.

Вакцинацию будут проводить специально обученные и сертифицированные специалисты по вакцинации.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 492 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 118 миллион 754 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 634 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 492 351 янги ҳолати аниқланди, 9 689 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 119 миллион 514 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 648 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,000 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,333 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (11,277 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,380 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,248 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 60 312, Ҳиндистонда 24 882, Бразилияда 75 412, Россияда 9 908, Буюк Британияда эса 6 609 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 492 тысячи новых случаев заражения коронавирусной инфекцией

По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 118 млн 754 тысячи, из них более 2 млн 634 тысячи человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 492 351 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 689 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 119 млн 514 тысяч человек, из них более 2 млн 648 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,000 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 11,333 млн), на третьем — Бразилия (более 11,277 млн), на четвертом — Россия (4,380 млн), на пятом — Великобритания (4,248 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 60 312, Индии — 24 882, Бразилии — 75 412, России — 9 908 и Великобритании — 6 609 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Решением спецкомисии процедура экспресс-тестирования на антиген к коронавирусу в аэропортах, вокзалах и пограничных пунктах будет отменена

На очередном заседании Республиканской специальной комиссии 13 марта текущего года были обсуждены вопросы координации работы по борьбе с коронавирусной инфекцией в стране, создания удобств посетителям Узбекистана и широкого использования туристического потенциала с учетом некоторой стабилизации эпидемиологической ситуации в зарубежных и соседних странах.

Так, с 15 марта в Узбекистане процедура экспресс-тестирования на антиген к коронавирусу в аэропортах, железнодорожных вокзалах и пограничных пунктах будет отменена.

С 15 марта вводится следующий порядок:

❗️ если посетители прибывают авиационным и железнодорожным транспортом, то они должны пройти ПЦР-тест на коронавирус (за последние 72 часа) до регистрации на рейс и предъявить справку с отрицательным результатом;

❗️ если посетители прибывают автодорожным транспортом, то должны предъявить справку о прохождении ПЦР-теста на коронавирус (за последние 72 часа) с отрицательным результатом. При отсутствии результата ПЦР-теста, они могут сдать экспресс-тест на антиген к COVID-19 в специальных клиниках и лабораториях на пограничных пунктах. Они допускаются в Узбекистан только с отрицательным результатом.

При этом результаты тестов должны быть на английском или русском языках.

Согласно решению Республиканской специальной комиссии, с 25 марта посетители из других стран будут допускаться в Узбекистан без экспресс-тестирования, если отрицательный результат ПЦР-теста на коронавирус получен в лабораториях, отвечающим стандартам качества.

Ответственным организациями поручено составить и опубликовать список лабораторий, которые проводят качественное и надежное ПЦР-тестирование на коронавирус за рубежом (не менее 10 лабораторий в каждой стране). Результаты тестов этих медучреждений будут признаваться в Узбекистане.

Министерствам и ведомствам поручено информировать иностранных партнеров, инвесторов и туроператоров об отмене ограничений на въезд в страну, об открытии новых авиа- и железнодорожных сообщений на своих официальных сайтах и через дипломатические представительства Узбекистана за рубежом.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
CCВ: Хавотирга ўрин йўқ, коронавирус бўйича ваҳималар асоссиз

Сўнгги икки сутка ичида коронавирус тарқалиши кескин кўпайганлигига оид хабарлар тарқалди. Ўз шахсларини ошкор қилмаган манбалар шифохоналарда жой қолмаганлиги, айниқса, Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналаи тўлиб кетганлиги, реанимация бўлимларида беморлар оғир аҳволда эканлиги тўғрисидаги аудиохабарлар йўллаганлар.

👉 https://kun.uz/29403177

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 14 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80678 (+111) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌12 нафари Тошкент вилоятида,
📌93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 67 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79331 (+89) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 725 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУС ВА ЎЗБЕКИСТОН:
Пандемия даврининг қисқача солномаси

Бундан роппа-роса бир йил аввал, 15 март куни юртимизда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланган эди. Бир йилдирки, шу вирус хавфи бизни тарк этгани йўқ. Шу вақт оралиғида мураккаб вазиятдан чиқиш, халқимиз саломатлигини сақлаш йўлида давлатимиз томонидан олиб борилган изчил сиёсат, тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилиги сабаб пандемия хавфи сезиларли камайишига эришилди.

Қадрли юртдошлар, ССВ Матбуот хизмати сизга ўтган бир йил давомида коронавирус билан кечган кунларимиздан айрим лавҳаларни тақдим этмоқда. Уларни ўқир экансиз, бу кунга етиш учун қандай машаққат чекилгани кўз олдингизда намоён бўлади.
————————————————
🦠🦠🦠🦠🦠🦠🦠🦠🦠🦠🦠

📜 2020 йил 29 январь. “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши қабул қилинди.

📜 15 март. Республика Вирусология илмий-текшириш институти лабораториясида хорижда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида “COVID-19” коронавирус инфекцияси аниқланди.

📜15 март. Аҳолининг коронавирус инфекцияси билан боғлиқ тиббий саволларига ўз вақтида жавоб беришни таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли Сall-маркази ишга туширилди.

📜 19 март. Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган Президентимиз бошчилигидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

📜19 март. Коронавирус инфекцияси ҳақида ишончли маълумот олиш мумкин бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги расмий сайт – coronavirus.uz ишга тушди.

📜 23 март. Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб (карантин) жорий этилди.

📜 26 март. “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди.

📜 26 март. Президент раислигида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бир қатор вазифалар қаторида сурункали касалликка чалинганлар ҳамда 60 ёшдан ошганлар ташқарига чиқмаслиги, бундай ходимлар 100 фоиз меҳнат таътилига чиқарилиши тавсия этилди, Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори-дармонлар, субстанциялар, тиббий техника ва бошқа зарур товарларни божхона тўловларидан, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди.

📜 29 март. Коронавирус инфекциясига чалинган беморларимизнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайди.

📜 31 март. Соғлиқни сақлаш вазирлиги UZINFOCOM ягона интегратори билан ҳамкорликда фуқароларни коронавирус инфекцияси билан боғлиқ барча саволларига тўлақонли ҳамда ишончли жавоб бериш мақсадида “coronavirusyordam” онлайн телеграмм бот каналини ишга туширди.

Давоми бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар бўйича Бразилия Ҳиндистонни ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 119 миллион 220 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 642 мингдан зиёд киши вафот этган (14.03.2021 йил Европа вақти билан соат 17:13 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 461 105 янги ҳолати аниқланди, 8 419 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (15.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:26 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 119 миллион 848 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 653 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,063 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар бўйича Бразилия Ҳиндистонни ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллади (11,363 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,359 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,390 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,253 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 62 840, Бразилияда 85 663, Ҳиндистонда 25 320, Россияда 10 083, Буюк Британияда эса 5 534 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————

По количеству подтвержденных случаев Бразилия, опередив Индию, вышла на второе место

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 119 220 тысяч, из них более 2 млн 642 тысячи человек умерли (по состоянию на 17:13 по центральноевропейскому времени 14 марта 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 461 105 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 8 419 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:26 часов по ташкентскому времени 15 марта 2021 года), в мире заразилось более 119 млн 848 тысяч человек, из них более 2 млн 653 тысячи скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 29,063 млн зараженных. Бразилия опередила Индию по числу подтвержденных случаев заражения коронавирусом и вышла на второе место (более 11,363 млн), на третьем месте находится Индия (более 11,359 млн), на четвертом — Россия (4,390 млн), на пятом — Великобритания (4,253 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 62 840, Бразилии — 85 663, Индии — 25 320, России — 10 083 и Великобритании — 5 534 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
КОРОНАВИРУС ВА ЎЗБЕКИСТОН:
Пандемия даврининг қисқача солномаси


📜1 апрель. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Call-марказига 15 мартдан бери 510 мингдан ошиқ қўнғироқ келиб тушгани ҳақида хабар берилди.

📜3 апрель. Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси муносабати билан халққа навбатдаги мурожаат билан чиқди.

📜 8 апрель. Сўнгги бир ой ичида хорижий давлатлардан 20 та чартер рейс орқали 6 минг, темир йўл ва чегара постлари орқали 10 минг нафар фуқаромиз олиб келингани ҳақида хабар берилди. Уларнинг барчаси 160 та манзилга жойлаштирилиб, карантинга олинди. Тажрибали шифокор профессорлардан иборат махсус штаб тузилиб, ҳар бир беморни даволашда 24 соатлик онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди. Хитой ва Жанубий Кореядан вирусологлар таклиф қилинди. Россия, Германия, Япония, Туркия каби давлатлар мутахассислари билан ҳам доимий телемедицина алоқалари ўрнатилди.

📜11 апрель. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда “COVID-19” бўйича миллий қўлланма” яратилиб, чоп этилди.

📜14 апрель. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1054 нафарга етди.

📜 19 апрель. 20 апрелгача коронавирус инфекцияси тарқалишига карши киритилган кучайтирилган тартиб (карантин) 10 майга қадар узайтирилди.

📜 20 апрель. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

📜 30 апрель. 15 мартдан бери аҳоли томонидан тез тиббий ёрдам хизматига қарийб 1 ярим миллион марта мурожаат бўлгани маълум қилинди.

📜 8 май. Туманлар ва шаҳарларда карантин тартиблари “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратиш жорий этила бошланди.

📜 8 май. Коронавирус инфекциясига қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида бир гуруҳ шифокорларимиз Тожикистонга йўл олишди.

📜 11 май. Юртимизда коронавирусдан соғайганлар сони 2000 нафарга яқинлашди.

📜14 май. Республика махсус комиссиясининг қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди. Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

📜19 май. Касалликни юқтирган 2 минг 802 нафар фуқаромиздан 2 минг 314 нафари ёки 82 фоизи бутунлай соғайди.

📜 22 май. Очиқ сайилгоҳ, музей, санъат галереялари фаолиятини йўлга қўйишга Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ, "сариқ" ва "яшил" тоифага киритилган ҳудудларда рухсат берилди.

📜 22 май. “COVID-19”га қарши курашда тожикистонлик ҳамкасбларига яқиндан кўмаклашиб қайтган мутахассисларимиз ватанимизда муносиб кутиб олинди.

📜 26 май. Президент томонидан мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизмат қилган фуқаролар учун “Salomatlik” орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун имзоланди.

📜26 май. Амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.

📜30 май. Мамлакатда карантин ва ундан кейинги даврда фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишлари юзасидан вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин даврида санаторийлар ва болалар ёзги оромгоҳларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланди.

2-қисм.
Давоми бор
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан бир йил аввал Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид “Шифокорлар жанг майдонида” номли шеърида “Бугун миллат соғлиги жанг майдонидир” дея тиббиёт ходимларини жангга кирган лашкарларга қиёслаб, шарафлаган эди.

Қуйидаги видеолавҳа орқали ушбу гўзал шеърни сиз ҳам бир тинглаб шифокорларимизнинг мардонавор меҳнатини кўз олдингизга келтиришингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУС ВА ЎЗБЕКИСТОН:
Пандемия даврининг қисқача солномаси


📜1 июнь. “Яшил” ҳудудларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

📜4 июнь. Карантин шароитида умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин шароитида рухсат берилган фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларида санитария-эпидемиологик назоратни амалга ошириш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

📜 5 июнь. Коронавирус билан касалланганлар сони 4000 нафарга етди.

📜5 июнь. “Сариқ” ҳудудларда меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари фаолиятига рухсат берилди. “Яшил” ҳудудларда диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилди.

📜 8 июнь. “Сариқ” ва “яшил” ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

📜15 июнь. “Яшил” ва “сариқ” ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, мактабгача таълим ташкилотлари, буюм бозорлари фаолиятига, ҳудудлар ўртасида автобус қатновларига рухсат берилди.

📜15 июнь. “Сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда поездлар қатнови тикланишига рухсат берилди.

📜1 июль. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилди;

“қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07.00 дан 23.00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23.00 дан 07.00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланди;

коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан (қизил рейслар) Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга ўз ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

📜5 июль. Коронавирус билан касалланганлар сони 10 минг нафардан ошди.

📜5 июль. Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи янгича тартиб жорий этилди: касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, уй шароитида даволанишига рухсат этилади; шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилди.

3-қисм.
Давоми бор
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУС ВА ЎЗБЕКИСТОН:
Пандемия даврининг қисқача солномаси


📜10 июль. 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида карантин чекловлари жорий этилди. Бунда:
- давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;
- давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;
- ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди;
- томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;
- тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;
- 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

📜11 июль. Карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан моддий даромад манбаини йўқотган, ишсиз ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгиланди. 20 кунлик карантин даврида моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож 120 мингга яқин оилаларни давлат томонидан озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлаш режалаштирилди.

📜12 июль. Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан “COVID-19” аломатсиз шакли билан касалланганларни уй шароитида даволаш ва эпидемиологик суриштирув ўтказиш тартиби белгиланди.

📜13 июль. 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда карантин чекловлари киритилди. Сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти, маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади. 65 ёшдан ошган шахсларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

📜16 июль. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан тўқнаш келган фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилди.

📜16 июль. Республика махсус комиссияси йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар рўйхати тасдиқланди.

📜Юртимизда нодавлат тиббиёт ташкилотларига пуллик асосда “COVID-19” инфекциясини аниқлаш ҳамда ўз шифохонасида даволашга расмий рухсат берилди.

📜18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилди.

4-қисм.
Давоми бор
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУС ВА ЎЗБЕКИСТОН:
Пандемия даврининг қисқача солномаси


📜18 июль. Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш, шунингдек жисмоний шахслар томонидан уларни олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди.

📜20 июль. Президентимиз бошчилигида пандемияга қарши кураш ишларининг танқидий таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЗР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.

📜22 июль. Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши 2020 йил 1 октябрига қадар вақтинчалик тўхтатилди.

📜 23 июль. Президент “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

📜 26 июль. Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди. Шунингдек:
- Республика махсус комиссиясининг қарори билан Уй шароитида карантинни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида услубий кўрсатма тасдиқланди.
- Республика махсус комиссиясининг қарори билан ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолиятини жадаллаштириш, шунингдек, таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали, ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларини қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган, ота-оналаридан бири ёки иккиси ҳам ногирон бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
- коронавирус пандемияси даврида тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга қонун ҳужжатларида тўланиши назарда тутилган қўшимча тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилишини таъминлаш ҳамда назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди ва унинг вазифалари белгилаб берилди.

📜 30 июль. Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

📜 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилди.

5-қисм.
Давоми бор
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
"Беморимга ўлмагин деб, додлаб йиғлаганман, ҳеч қачон эсимдан чиқмайди..."

Ўтган йили айнан шу куни коронавирус билан илк бор тўқнаш келган тиббиёт муассасаси Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси эди. Бу шифохона падемиянинг илк кунларидан касаллик авж нуқталарига келганигача асосий "жанг майдони" бўлиб турди.

Бугунга келиб, ўзининг одатий иш фаолиятида давом этиб келаётган клиниканинг фидойи раҳбари Муҳайё Асилова яна бир бор коронавирусга қарши кураш кунлари ҳақида сўзлаб берди. Чунки айнан у илк бор коронавирусга чалинган беморларни қабул қилиб олган ва даволашда бош-қош бўлган.

👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Белгилари кўриниб турган шахсларга ногиронлик муддатсиз белгиланади

Миллий матбуот марказида ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг “Ногиронликни белгилашнинг жаҳон андозаларига мос ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш борасида белгиланган устувор вазифалар” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда агентликнинг раҳбар ходимлари, шунингдек, мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда 2021 йилда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, жисмоний имконияти чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ногиронликни белгилашнинг жаҳон андозаларига мос “ижтимоий модели”га босқичма-босқич ўтиш каби муҳим масалалар бўйича сўз борди.
Бундан ташқари, 2017–2020 йилларда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам ва хизмат кўрсатиш, уларни инклюзив таълим билан қамраб олиш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар санаб ўтилди.

Хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларга бепул бериладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг рўйхати 22 турдан 27 тагача кўпайтирилди. Реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш 47 мингтани ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 2 баробарга кўпайгани қайд этилди.

— Кейинги йилларда нафақат ногиронлиги бўлган шахслар моддий-маънавий томондан қўллаб-қувватланмоқда, балки тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва тиббий-ижтимоий экспертиза соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам такомиллаштирилмоқда, — дейди Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори Алишер ИНАКОВ. — Жумладан, жорий йил бу масалага жиддий эътибор қаратилди. Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳам жисмоний имконияти чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ногиронликни белгилашнинг соддалаштирилган механизмини яратиш вазифаси белгиланган.

Бу йўлда “Ногиронлик муаммолари буйича Идоралараро кенгаш ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларининг Низомларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори ва бир қатор меъёрий ҳужжат лойиҳалари тайёрланди.

Соҳадаги ислоҳотлар орқали жорий йилда ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал текширувдан ўтказмасдан туриб, уларни ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз белгилаш амалиёти жорий этилиши, экспертиза ўтказиш жараёнида бюрократия ва фуқаролар оворагарчилигига барҳам берилиши, Кўрикдан ўтиш муддатлари қисқартирилиб, тартиби соддалаштирилишига эришилади.

Матбуот анжумани очиқ мулоқот, қизғин мунозара кўринишида давом этди. Тадбир якунида мутасаддилар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КОРОНАВИРУС ВА ЎЗБЕКИСТОН:
Пандемия даврининг қисқача солномаси

📜 4 август.
Тиббиёт ходимлари учун “COVID-19”га чалинган беморни аниқлаш ва даволаш бўйича қўлланманинг янгиланган 6-нашри чоп этилди.

📜 4 август. Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

📜 4 август. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослашган тиббиёт мажмуалари негизида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус “1-сон Зангиота” ва “2-сон Зангиота” шифохоналари ташкил этилди.

📜 5 август. Пойтахтимизда коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тезкорлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 4 та саралаш ва тақсимлаш марказлари ўз фаолиятини бошланганидан буён 3 777 нафар бемор мурожаат қилгани тўғрисида xабар берилди, шундан 2 688 нафари ётқизилди, 1 336 нафари эса соғайиб, уйларига юборилди.

📜 9 август. Коронавирусдан касалланганлар сони 30 минг нафардан ошди. Соғайиш кўрсаткичи 72 фоизга етди.

📜 12 август. Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган (қизил, сариқ, яшил) давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхатни ҳар ҳафтада янгилаб бориш белгиланди.

📜 15 август. Автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланишига, маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновига, очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектларига, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолиятига рухсат берилди.

📜 16 август. Юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 30 664 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 87 фоизга етди.

📜 17 август. Ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тиклашга, жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатновини ташкил этишга, диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилди.

📜 20 август. Буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига рухсат берилди.

📜 20 август. Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ишларига жалб қилинган ҳамда ушбу инфекцияни аниқлаш лабораторияси ходимлари 14 кунлик “вахта” усулидан, уларнинг санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунбай келиб-кетиш тизимига ўтди.

📜 25 август. ЖССТ ва унинг Европа минтақавий бюросининг фаол аъзоси сифатида Ўзбекистон “COVAX” халқаро механизмининг лицензияланган ва тасдиқланган вакциналардан мамлакатлараро тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди.

📜 26 август. Коронавирус қайд этилган жами 40 054 нафар бемордан 36 562 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 91 фоизни ташкил этди.

📜 26 август. Президентимизнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида тегишли мутахассислар ҳар бир таълим ва соғлиқни сақлаш муассасасида ходимларни эмлаш чораларини кўриш белгиланди.

📜 27 август. Сўнгги 15 кунда 10 903 нафар юртдошимиз коронавирусдан соғайиб чиққани ҳақида хабар берилди.

📜 28 август. ССВ томонидан тайёрланган пандемия даврида мактабларга қўйиладиган санитария талаблари тасдиқланди.

6-қисм.
Давоми бор
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi