Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.42K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Байрамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари хотин-қизларни ушбу айём билан табриклаб, уларга меҳри, эҳтиромини изҳор этди.
Президент хотин-қизларнинг барча соҳалардаги фаоллиги, айниқса, пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва болаларни ўқитишдаги фидойилигини алоҳида таъкидлади.

В Международном конгресс-центре проходит праздничное мероприятие, посвященное 8 марта - Международному женскому дню. В нем принимает участие Президент Шавкат Мирзиёев.
В начале своего выступления глава государства поздравил женщин с праздником, выразил свое глубокое уважение и самые искренние пожелания.
Президент подчеркнул активность женщин во всех сферах, особенно проявленную ими самоотверженность при защите здоровья населения и обучении детей в условиях пандемии.

#Mirziyoyev #bayram #8mart #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Байрам табриги

ҚЎЛИНГИЗ ЕНГИЛ, ТИЛИНГИЗ ШИРИН БЎЛСИН!

Вирусология илмий-текшириш институти очилган дастлабки йиллардан буён шу ерда фаолият юритиб келаман. Ўта юқумли касалликлар айнан бизнинг шифохонага келади.

Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекцияси ҳам бундан қарийб бир йил аввал илк бор институтимиз клиникасининг лабораториясида аниқланганди. Ўша куни кечаси соат 3:00 атрофида лаборатория ходимлари қўнғироқ қилиб, хориждан келган ватандошимизнинг натижалари мусбат чиққани ҳақида хабар беришди. Вақт йўқотишимиз мумкин эмасди. Жараён жуда тез бошланиб кетди, лекин бемордан кўра, ўзимизда қўрқув катта эди. Шундай бўлса-да, даволаш чораларини ва карантинни тўғри ташкил қила олдик.

Бундай қалтис вазиятда “мен аёлман”, “менга етарлича шароит яратиб беринглар”, дейишнинг мавриди эмас эди. Уч ойдан ошиқ вақт мобайнида уйга боролмадим, биринчидан касб масъулияти, иккинчидан фарзанд-у набираларимни асраш учун шундай қилдим. Кейинчалик, ўзим ҳам коронавирус билан касалланиб, соғайиб чиқдим...

Демоқчиманки, биз танлаган касб инсонлар ҳаёти билан боғлиқ. Мен бошдан кечирган ҳолат юртимизда коронавирусга қарши курашган кўплаб тиббиёт ходималарининг ҳам бошидан ўтгани аниқ. Муҳим дақиқаларда барча ҳамкасбларимиз ўз қасамига содиқ қолиб, оқ халатига гард юқтирмасликка ҳаракат қилишди.

Тиббиёт соҳасида амалий фаолият олиб бораётган ёки илмий изланишлар қилаётган хотин-қизларни кўрганимда уларга сабр ва бардош тилайман. Касбию оиласига бирдай меҳр беришларини сўрайман. Чунки беморга меҳр бермайдиган шифокор уни даволаб, яна қайта жароҳатлаган одамга ўхшайди. Беморни даволаб, уни яна ширин сўзлари билан сийлайдиган тиббиёт ходимлари бир беморга икки шифо бергандек бўлади.

Қўлингиз енгил, тилингиз ширин бўлсин, азиз дугоналарим, қадрли сингилларим! Байрамингиз муборак бўлсин!

Муҳайё Асилова,
Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси бош шифокори.
I даражали “Саломатлик” ордени соҳибаси.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ВАКЦИНАЛАР УЗОҚ МУДДАТЛИ ҲИМОЯНИ КАФОЛАТЛАЙ ОЛАДИМИ?

Айни пайтда кўпгина мамлакатларда “COVID-19” вирусига қарши оммавий эмлаш жараёни амалга оширилмоқда. Юртимизда ҳам жорий йил коронавирус инфекциясига қарши аҳолини оммавий эмлаш жараёни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Шу боис, кенг жамоатчиликда вакцина ўзи нима экани, у қандай ишлаши, оммавий эмлаш жараёни қай тартибда олиб борилиши тўғрисида тўлақонли ахборот бериш мақсадида ССВ матбуот хизмати туркум суҳбатлар уюштирмоқда. Саволларимизга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир ҚУРБОНОВ жавоб беради.

— Вакциналар қандай ишлайди?

— Вакцина — бу микробнинг (вирус ёки бактерияларнинг) заифлашган, зарарсиз бўлаги бўлиб, танангизнинг табиий иммунитети билан биргаликда касаллик юқиши хавфини камайтиради. Вакцина танангизга юборилгандан кейин иммунитет тизимингиз танага кирган микробни аниқлайди ва бу микробга карши курашиш учун антитаначаларни ишлаб чиқариб, у билан қандай курашиш кераклигини эслаб қолади.

Агар келгусида ушбу микроб таъсирига яна дуч келсангиз, иммунитет тизимингиз уни қандай йўқ қилишини билади, сиз касал бўлмайсиз.

Шундай қилиб, вакцина танада касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали восита саналади. Касаллик пайдо бўлганидан кейин уни даволашдан кўра, эмлаш орқали касалликларнинг олдини олиш мақсадга мувофиқ.

— Вакциналар узоқ муддатли ҳимояни кафолатлай оладими?

— Бу саволга жавоб бериш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши талаб этилади. Мавжуд маълумотларга кўра, “COVID-19” вирусидан тузалган одамларнинг аксариятида иммунитет шаклланади. Унинг давомийлиги қанча муддат сақланиб туришини вақт кўрсатади.

— COVID-19 ни юқтириш оқибатида шаклланган иммунитет кучлими ёки унга қарши эмлангандан кейин ҳосил бўлган иммунитетми?

— Инсонда инфекция юқиши натижасида ҳосил бўлган “табиий иммунитет”нинг шаклланиши организмнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ. Ушбу вирус инсоният учун янги бўлганлиги сабабли, бу саволнинг аниқ жавобини ҳали билмаймиз. Мавжуд маълумотларга кўра, “COVID -19” ни юқтириб олиш натижасида ҳосил бўлган иммунитет 90 кун давомида қайта касалланишдан сақлайди.

“COVID-19” вакциналарининг реал ҳаётда қандай таъсир қилиши ҳақида айни пайтда барча халқаро илмий-текшириш институтлари ва нуфузли вакцина ишлаб чиқарувчи компанияларда изланишлар олиб борилмоқда. Эмлашдан кейинги иммунитет давомийлиги ҳақида бир нарсани аниқ айта оламиз, барча тадқиқотчилар томонидан ушбу вакциналар қабул қилингандан кейин тўлиқ бир йил давомида касалликка қарши иммунитет ҳосил қилиши таъкидланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини бориб кўрди. Бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди, муассасада яшаётган фахрийлар билан суҳбатлашди.
Шу ернинг ўзида мамлакатимиздаги барча «Саховат» ва «Мурувват» уйларидаги шароитларни, тиббий-ижтимоий хизматларни яхшилаш масалалари муҳокамасига бағишланган учрашув ҳам бўлиб ўтди.
Мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Республиканский пансионат для ветеранов войны и труда, где ознакомился с условиями проживания и лечения престарелых, побеседовал с ветеранами, проживающими в учреждении.
Здесь же состоялась встреча, посвященная обсуждению мер по улучшению условий, медицинского и социального обслуживания во всех домах «Саховат» и «Мурувват».
Ответственным лицам даны соответствующие поручения.

#Mirziyoyev #uchrashuv #nuroniylar #mehretibor

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Байрам табриги

ҲАМШИРАЛАР — ТИББИЁТ ҚАЛДИРҒОЧЛАРИ

Соғлиқни сақлаш тизимининг аҳолига энг яқин қатлами ҳамширалардир. Тиббиёт соҳасидаги янгиликларнинг ҳар бир фуқарога етиб боришида, уларни соғлиқни сақлаш соҳасидан рози бўлишларига ўрта тиббиёт ходимларининг ўрни бениҳоя муҳим.

Шу сабаб ҳам сўнгги йилларда ўрта тиббиёт ходимларининг нуфузини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими тубдан такомиллашди. Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт техникумлари фаолияти йўлга қўйилиши соҳада бошланган хайрли ислоҳотлардан бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ходимларининг аҳоли билан кўпроқ мулоқотда бўлишини таъминлаш, профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида шу даврга қадар бутун тиббиёт тизимида барча тиббиёт ходим (шифокор, фармацевт, фельдшер, ҳамшира, лаборант ва ҳоказо)лари томонидан юритиб келинган жами 408 та тиббий ҳужжат шакллари 252 тагача қисқартирилди.

Тиббий ҳисоб ҳужжатлари орасида бир-бирини такрорлайдиган шакллар оптималлаштирилди. Бу эса, ўз навбатида тиббиёт ходимлари ишини енгиллаштириб, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини оширади.

Бу каби ўзгаришлар тизимда меҳнат қилаётган хотин-қизлар меҳнатини енгиллаштиришга, шунингдек, уларнинг иш самарадорлигини оширишга, ўз устида кўпроқ ишлашларига шароит яратиши шубҳасиз.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган байрам табригида ҳам жамиятимизда аёллар нуфузини ошириш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга алоҳида урғу берилди. Дарҳақиқат, аёлларга эҳтиром кўрсатган миллатнинг келажаги порлоқ бўлади.

Ҳурматли ҳамкасблар, гўзал ва латофатли тиббиёт ходималари, барчангизга баҳорнинг илк байрами муборак бўлсин. Меҳнатингиз ортидан элда эъзоз топиб юриш барчангизга насиб этсин!

Рихси Салиходжаева,
ССВнинг ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 6 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80176 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌44 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Сирдарё вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78884 (+82) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 670 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi